Maviza
—Қоралама18 daq

Саодатнинг сабаблари

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
17:52
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим, алҳамдулиллаҳир роббилен аламин. Вассалату вассаламу ала ашрофил мурсалин ва ала алихий ва ашабиҳий ҳиж маъий. Аммабайт ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ. Саодатнинг сабаблари деб бошлаган силсила дарсларимиздан ўн учинчи сабаб, мустор одам дуо қилган вақтида унинг дуосини ким ижобат қилади? Якка ягона бўлган Аллоҳ Таолони ўзигина қийинчиликка тушиб қолган инсонга таянч бўлади. Мустор одамга Аллоҳ Таоло ўзи мадад беради. Мусибатга учраган одамга Аллоҳ теолога ёрдам беради. Ҳамма ҳаммани ҳожати унга тушади. Бандалар ёлғиз Уни ўзидан сўрашади. Тиллар Уни зикри билан банд бўлади. Қалблар унга интилади. У Аллоҳ Субҳанаҳ ва Таолодир. Йенгил, оғир, хурсандчилик, аламли кунларингда биродар, унга дуо қилишинг, унга дуо қила шимиз сен билан бизга вожибдир. Бало йетганда, унга юборишимиз, қийналганимизда, унга боғланишимиз вожиб.

Фақатгина унинг ўзига, фақатгина уни ўзига юзланиб, дуо қилиб, йиғлаб, юбориш сен билан менга биродар вожиб бўлади. Шунда Аллоҳни ёрдами келади. Шунда унинг нусратига еришамиз. Фақат мустор бўлиб дуо қилишимиз керак. Йенгиллик тезлашади, мушкулалар ҳал бўлади, фатҳ, нусрат ғалаба келади. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ҳадис қуддусида айтади қайси бир банда махлуқотларим билан емас, мен билан ҳимояланса, мен буни уни ниятидан билиб оламан. Биз осмондагилар ва уни ичидаги ҳамма ҳамма бу бандамга қарши макр ҳийла қилса ҳам, мен бу бандамга шу мушкуладан макрдан чиқиб кетадиган йўлни очиб қўяман. Яъни, бандалар билан емас, мен билан ҳимояланса, акасига ишонмаса, танишига ишонмаса , пулига ишонмаса. Хуллас, бир нарсаларга ишонмасдан, фақат мени ўзим билан ҳимояланса, мен буни ниятидан биламан деяпти.

Шунинг учун биродар, Аллоҳни ўзига таваккал қилиб, ўзидан ёрдам сўраймиз. Орқасидан сабабини ҳам қиламиз, унга бунга телефон қиламиз, докторга борамиз, бошқа. Лекин авваламбор Аллоҳ Таолони ўзи билан ҳимояланишимиз керак. Мустор бўлиб дуо қилган бандани дуосини Аллоҳ албатта ижобат қилади. Истайду биллаҳ, амман южибул мухторра ида даъа ҳу вояк шефу сув. Аллоҳ азза ва жалла мустоднинг дуосини ижобат қилади, агар унга дуо қилинса ва мушкулаларни осон қилади.

Шунда чўкаётган одам омон қолади, йўқолган одам топилади, балоланган инсон қутилади, касал тузалади, тангликдаги торликдаги одам кенгликка чиқади. Аллоҳ азза ва жаллоҳ ана шу мушрийлар ҳақида хабар бериб айтадики, астадибиллаҳ, файда роки бу фил фулки, даъа уллоҳа мухлиси иналаҳу дин. Мушриклар, Аллоҳни боласи бор дейдиган, Аллоҳга ширк келтирадиган инсонлар кемага чиққанида, мушриклар, денгиз шайқалиб, кўзларига ўлим, ҳалокат кўринганда, ҳамма ширк келтираётган нарсаларни унутишади да, ёлғиз Аллоҳга дуо қилади. Чунки билишади кимга дуо қилиш кераклигини. Мустор бўлиб дуо қилишади. Аллоҳ айтяпти. Қачон улар кемага минсалар, ғарқ бўлишдан қўрқиб, Аллоҳга чин ихлос билан дуо илтижо қилурлар. Мана шулар ҳам мустор бўлиб, Аллоҳни ўзига дуо қилганда, Аллоҳ Таоло уларни қуруқликка чиқариб қўйяпти. Енди қуруқликкага чиқиб олгандан кейин яна муширий ҳолатда қайтиб кетяпти.

Ҳатто муширийлар балога йўлиққанда ёлғиз Аллоҳни ўзигага дуо қилар екан биродарлар. Биродар, Роббийни хитобига қулоқ тутди. Муҳаммад алайҳиссалоту вассаломнинг даъватини қабул қил, амал қил, китоби суннатни таълим ол. Агар сен шундан кейин таълимни қабул қилиб, унга амал қилиб, роббинга муножот қилишлик деган нарсани топсанг, ҳамма нарсани топишсан. Агар роббинга илтижо қилишлик, мустор бўлиб дуо қилишлик, Аллоҳга муножот қилиши деган нарсани топмаган бўлсанг, ҳолинг хароб.

Муножот деб аталадиган ибодат бор. Биласизми биродар, қанақа ибодат у? Муножот деган ибодатни ешитганмисиз? Муножот бу шундай ибодатки, роббингизга хитоб қиласиз. Роббингизга гапирасиз. Худди рўпарангизда турган одамга гапиргандек. Рўпарангизда турган одамни ешитаётганлигингиз қандай бир иймонингиз комил? У хаёли чалғимаяпсиз, сизга қараб турибди. Шунга гапиргандек гапирасиз. Овозингизни чиқариб гапирасиз ва ҳеч кимдан уялмайсиз. Бу ибодат ёлғиз қолганда бўлади. Машинада кетяпсиз. Гаплашиб кетинг. Парвардигор, шу мушкулани ўзинг ҳал қилиб бергин. Сен ҳаммасига қодирсан у. Мустор бўлиб туриб дуо қиляпман. Кимга бораман? Сен ҳамма мушкулаларни ҳал қиласан. Парвардигор, ўзинг ҳал қиб бер. Шу одамларга зор қилмагин. Сени сени қудратингда йўқ, сенга осон у. Гаплашиб кетасиз. Бошида ноқулай бўлади. У ёқ бу ёққа қараб қўясиз. Биров ешитмаяптимикин? Одамлар мияси айниб қолдирмаяптимикин? Аммо шу муножотни давомий суратда қиласиз, ҳеч нарса сизга ёқмай қолади кейин. Илло аллоҳга бўлган муножот. Биров ёлғиз кетяпса, шерик бўлай деса, унамайсиз, чунки гаплашиб кетяпсиз. Биродар, мустор бўлиб роббингга илтижо қил, муножот қил, буни мазасини тотиб кўргин да.

Парвардигорингга дуо қилишингни ўзи биродар ибодат ҳисобланади. Аллоҳ таолога астойдил муножот қилган, астойдил дуо қилган мўмин мусулмон анча мунча майдан чуйда нарсага парво қилмайди. Безовталамайди, ғам қилмайди. Қаранг да. Дардингизни ҳа деб одамларга гапираверсангиз, зерикишади. Ҳатто яқинларингиз ҳам ешитишни хоҳламай қолади. Тўғрими? Ҳа деб ёрдам сўраб бораверсангиз, бораверсангиз ҳатто оила аъзоларингизни ҳам бездириб юборасиз. Ҳа, дардингизни ўзингизга ўхшаган одамга айтсангиз, жавоб шунақа бўлади. Зерикишади. Ешикни ёпиб қўйишади олдингда. Телефонингни кўтармай қўяди. Борсанг чиқманглар қўяди уйда.

Аммо Аллоҳни ешиклари сени олдингда ҳеч қачон ёпилмайди. Аллоҳ Таоло сен сўраверганингдан зерикмайди. Чунки сўрашингни ўзи ибодат. Чунки Аллоҳ ўзи айтяпти, вақол роббукуми ду уни астажибла кун. Дуо қилинглар, ижобат қиламан деяпти. Дуо қилиш ўзи Аллоҳни буйруғи. Бизни дуо қилишники Аллоҳ Таоло ўзи буюряпти. Сиз сўраётганингизда Аллоҳни буйрунгъини бажаряпсиз. Одамлардан сўраверсангиз ёмон кўриб қолса, одамлардан қайтиб қайтиб сўраверсанг, сизни ёмон кўриб қувваса, роббингиз буни акси. Сўрамай қўйсангиз ёмон кўтаради. Сўраганингиз сал яхши кўраверади. Шунинг учун биродар, Аллоҳъдан сўра. Мустор бўлиб сўра. Тинимсиз сўра, доим сўра, кеча ю кунда сўра, тилингга сиққанича сўра. Билган енг катта рақаминг неччи?

Ўша рақамни ўшанча рақамга кўпайтириб шуни сўра. Биродар, Аллоҳни арқонидан бошқа ҳамма арқонлар узилади. Аллоҳни ешигидан бошқа, ҳамма ешиклар ёпилади. Аллоҳ азза ва жалла яқин бўлган зот. Дуоларни ешитади, уларни ижобат қилади. Роббимиз мана шундай зот. Сен банда, Аллоҳга муҳтожсансан. Аллоҳ еса сендан беҳожат. Сен заифсан. Аллоҳ еса қудратли. У ягона, қувватли, беҳожат бўлган зод. Роббимиз бизга дуо қилишни буюради. Во қолароб букуму дуъуни ас тажибла кун. Менга дуо қилинглар, мен ижобат қиламан деди. Енди савол. Аллоҳ дуо қил деяпти. Мен ижобат қиламан деяпти. Дуо қиляпмиз, дуо қиляпмимиз, ижобат бўлмаяпти ю. Олиб келади а шайтон шунақа ҳаёлда. Шунча йилдан бери сўраяпсан, бермаяпти ю дейди. Тушкунликка туширади. Сени дуойинг ижобат бўлиш учун бировда бир қанча нарсалар керак. Сени дуойинг ҳақиқий бўлсин. Мустор бўлиб қил. Ихлос бўлсин, чин имом билан бўлсин, ижобат бўлишини кутовер. Чунки Имом Аҳмад келтирган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: инналлоҳа ҳайюн каримун.

Албатта Аллоҳ ҳаёлий, карим зот. Яъни ҳаёси бор Аллоҳни ва саховатли зот. Ястаҳи мин абдиҳи бандасидан уялади. Ида рофа илайҳи ядайҳи ан ярудда ҳума сифрон. Бандасидан уялади. Иккала қўлини кўтариб, Парвардигорга ҳожатини айтиб, ей Роб деса, у иккала қўллини қуруқ қайтаргани ҳаё қилади деяпти Аллоҳ.

Содиқул маслуқ бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам, ей Аллоҳ сендан уялади банда деяпти, қуруқ қайтаркани. Фақат шошиб кетма. Сен дуо қилавер, мустор бўлиб шошилма. Расулуллоҳ айтадилар, юзта жаббул яҳадику маълам яъжал. Сизларни дуойлар ижобат бўлади, шошилманглар фақат. Шошилмасангларлар дуойлар ижобот бўлади. Қандай қилиб шошилади йўқ, Расулуллоҳ деганида айтдилар, даъуту фалам юзта жабли. Бир одам дуо қилади да, айтадики, Аллоҳга дуо қилдим. Аллоҳга дуо қилдим, ижобат қилма дейди. Мана енди ижобат бўляпти. У бир йил ўтар дуойингни ижобат бўлгани. Икки йил ўтар, беш йил ўтар. Бу вақт сен учун вақт. Аллоҳ учун вақ т деган тушунча йўқ.

Ўзи ҳозир қўлингга келган, сени кўзингни қувонтирган, сен ундан рози бўлган нарсалар бор қўлингда. Уйинг бор, машинанг бор, фарзандинг бор, қайерда сени хурсанд қилган нарсалар. Шуни қачонлардир сўрагансан. Тўғрими? Қачонларни сўрагансан шу нарсани? Енди берганидан кейин оддий бўлиб қолди да. Шунинг учун бўйдоқлар, битта дафтарни очинглар.

Ёзинглар. Йигирмата, ўттизта. Солиб, аяйларни сондиғига солиб қўйишга беринглар. Бир ўттиз йиллардан кейин ҳалигина очиб туриб кўринглар. Ижобат бўлади. Ижобат бўллади. Фақат сиз шошилиб кетасиз да. Биродар, дуо қил. Мустор бўлиб дуо қил. Фақат қилган дуойингда нималар бўлиши керак ижобат олиш учун. Қаранг, дуо қилдингиз. Сизга тўртта нарсадан биттаси албатта берилади. Биродарлар, аниқ ишонинглар, шу тўровдан биттаси бор. Биринчиси, сўраганингиз ато қилинади. Аллоҳ билади қачон беришини. Ёки сўраганингиздан икки баробар кўпайтириб беради. Учинчиси, сўраганингизчалик мусибатдан Аллоҳ сақлаб қўяди. Сўраган нарсангизни миқдоричалик мусибатда сақлаб қўяди. Тўртинчиси, Аллоҳ Таоло сўраганингизи кўпайтириб охиратга олиб қўяди?

Қайсини сизлар ютқазяпсиз? Қайсини сизда ютқазяпсз? Қиёматга борганда бир банда тарозида турар екан, мана бу савоблар сеники дейилади унга. Тўқомоқ тоғларидек кўпайиб кетган катта савоб. Ҳалигини кўриб туриб банда хижолат олади. Бир хато бўлди ю бу йерда.

Адашиб биродагини бизга ҳисоблашиб юборди ю дейди. Билади да, бунча савоб қилмаганини. Шунда бу меники бўлмаса керак деганда айтилади. Сени дунёда қилган дуоларинг савоб бўлиб охиратга олиб қўйилди дейди. Тўртинчиси. Қайси ҳолатда сиз ютқазяпсиз? Тўраласида ҳам ютяпсизми? Енг манфаатлиси, бизни тилда енг вигиднийси, қайсиниси?

Нимага биринчисини сўрамаймиз бўлмаса? Нимага биринчисини тақаворамиз, биродар сен дуо қилавер. Дуо қилавер роббинга ешитади. Малокалар ёзиб туради. Фақат сени дуойинг ижобат бўлиши учун ихлос билан дуо қилгин. Мустор бўлиб дуо қилгин. Аллоҳга муҳтожлигини изҳор қилгин. Ҳайрондан узоқ бўлгин ва дуойинг ижобати бўлишига аниқ ишонгин. Албатта дуойинг ижоба бўлади.

Бошингга мусибат келса, бахтсиз ҳодиса юз берса, доим аллоҳни еслагин биродар. Унга нидо қил, мадад сўра, ёрдам талаб қил. Уни исмини урғулашлик учун бошингни йерга, саждага қўй. Шунда озодлик, ҳуррият тожикага ега оласан. Ҳеч кимга ялинмайсан. Ҳеч кимга қарам, ҳеч кимга қарздор бўлмайсан, фақат Аллоҳ Таолони ўзидан сўра.

Қувчилик тупроғига юзингни ишга. Шундан нажотни қўлга киритасан. Қўлингни кўтар, кафтингни оч, тилингни қимирлат, дуо қил, сўра, сўра, жудаям кўп сўра, жуда ҳам узоқ туриб сўра. Чунки у Аллоҳ мустор бўлиб қилган одамнинг дуосини албатта ижобат қилади. Мусторнинг дуосини ижобат қилган, ҳозир ҳам ижобат қиладида, бундан кейин ҳам ижобат қилиб. Мустор бўлди. Муҳаммад Мустофо соллаллоҳу алайҳи васаллам, Хандақ кунида. Душманларни кўплиги, мусулмонларнинг озлиги, чорани йўқлиги, шароитни танглигидан дуо қилди. Аллоҳумма суравро тинам ва амин равв атинам. Аллоҳумма музил ал кетаб, сарияла ҳисаб, их зим ил аҳзаб, аллоҳумма их зим ҳум ва зал зил ҳум. Аллоҳ дуосини ижобат қилди. Шамол бўлди, совуқ бўлди. Хандақда у йерда турган ўн минг кишилик муширий қўшини орқасига ўгирилиб кетди. Мустор бўлди, дуо қилди. Мусо алайҳиссалом. Юртидан чиқиб, Мадиянга келиб, ўтириб, иккита қизни қўйларини суғориб, қайтариб егасига бериб, қизларига қайтариб бериб, дуо қилди: Роббий инни лима анзалта илайя мин хайри фақир.

Юртидан қувилган, борадиган жойи йўқ, чўнтагида пули йўқ, оёқлари шириниб кетган. Юртидан қочиб чиққан, қувонга учраган одам дарахт тагига бориб туриб дуо қилди. Парвардигор, мен ўзинг мен учун нима яхшилик тушунсанг, шунга муҳтожман. Мустор бўлиб дуо қилди, шу айб алайҳиссаломга куёв бўлди. Оилали бўлди, уйли бўлди, пайғамбарга куёв бўди. Биродар, мустор бўлди. Дуо қилди, Аллоҳ дуосини ижобат қилиб, ишини осон қилди.

Юнус алайҳиссалом балиқда қорнига тушиб кетди, ўзини қилган хатоси туфайли. Денгизни тубида ётибди балиқ, қорнида Юнус алайҳи ассалом билан. Мустор бўлдими? Чорасиз бўлдими? Нима деб дуо қилди? Панада фил зулматий аллоҳ илаҳа илла ан та субҳанака инникун тумират волимин. Зуннун, Юнуснинг қоронгъу зулматларда туриб, ҳеч илоҳ йўқ, магар Ўзинг бордирсан, ей покифарвардигор, дарҳақиқат мен ўз жонимга жабр қилувчилардан бўлиб қолдим, деган нидосини есланг. Аллоҳ қутқардими? Нажот бердими? Биродар, дуойинг ижобат бўлишига аниқ ишониб дуо қил. Мустор бўлиб, илҳақ бўлиб дуо қил, ўзингни муҳтожлигини изҳор қилиб туриб дуо қил. Мустор бўлди. Закария алайҳиссалом. Фарзанд йўқлигидан.

Ёши саксон дан ўтгандан кейин Аллоҳ Таоло у кишига фарзанд берди. Изнада роббаҳо нидан хофия, қоли робби инний ва ҳанали авму минний, вашита ала росу шайба, валам акум бидуаика робби шақия. Парвардигор. Дарҳақиқат мени суякларим мўртлашди, кексаликдан сочим оқарди. Роббим, парвардигорим, мен сенга дуо қилиб, ҳеч қачон ноумид бўлганмасман.

Роббим,парвардигорим, мен сеннга дуо қилиб, ҳе ч қачон ноумидбўлганмасман! Аллоҳ азиз ва жаллоҳ яҳё алайҳиссаломни ҳадя қилди. Биродарлар, бу инсонлар Аллоҳ Таолога муҳтож бўлиб, мустор бўлиб дуо қилишди. Аллоҳ Таоло дуоларини ижобат қилди ва мушкулаларни йенгил қилди, осон қилди.

Юқорида ўқиган ҳадисни қайтарамиз. Албатта Аллоҳ Таоло ҳайй ва карим бўлган зот. Агар бандаси унга икки қўлини кўтариб дуо қилса, қўлларини қуруқ қайтаргани ҳаё қилади. Парвардигор, меҳрибон бўлган зот. Биродар, роббинга интил, ешигини олдида туриб ол, лутф кўрсатишини кут, фатҳ беришини сўра, номини зикр қилишдан тилингни тўхтатма, у ҳақида яхши гумонда бўл, мустор бўлиб дуо қил, унга ўзингни бағишла, унга юз тут, шунда бахтли бўлиб нажот кетасан.

Саодат сабабларининг ўн учинчиси. Мустор одам дуо қилган пайтда, унинг дуосини Аллоҳ ижобат қилади. Аллоҳ азза ва жалла ана шу мустор бўлиб дуо қилишликка ўзи тавфиқ берсин. Дуоларимизни ижобат қилсин, биз ўзимиз Аллоҳъдан сўраётган саодатни барчаларимизга насиб қилган бўлсин. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашСаодатнинг сабаблари