Maviza
—Қоралама16 daq

Саодатнинг сабаблари

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
16:25
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннаҳл ҳамдуллайиллаҳи наҳмадҳу ҳуваниста инуҳу ваниста фиру. Онаъудҳу биллаҳи мин суруриян фусинга ва мин саййъат яъмалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мудҳий лала, ва ман юъдилилгу фалаҳ ҳадиялала. Она шуҳратуллоҳ илоҳи иллаллоҳ ва ҳидаҳулар шаръийкала. Она шуқада анна муҳаммадан абдуҳу расулуҳ. Амма баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ. Саодатнинг сабаблари силсила дарсимиздан бугун йигирма учинчи сабаб, йерда сайру саёҳат қилинг.

Қалбни кенгайтирадиган, юракни ёзадиган, ғам ташвишларни булутини кетказадиган амаллардан биттаси бу саёҳат. Саёҳат дегани албатта катта пулда сарфлар бошқа чет ўлкаларга боришини тушунмаслик керак. Тоғларга чиқиб кетиш, ўрмонларга рехлар қилиш, саҳроларга кезиш, қирларга сайр қилиш, табиатни қўйнига чиқиш.

Тоғу тошларга назарда солиш, дарёларга битта келиб ўтиришлик. Биз сайр саёҳат деганда авваламбор шуни назарда тутяпмиз. Уйида димланиб ўтира олмаслик. Биродар, ичинг торайиб, асабларинг таранглашиб, юрагинг сиқилиб, доп тегин келиб кетади баъзида. Чидамига кетасан.

Шарт ишларингни йиғиштир да, дўконни очма бугун. Машинангга ўтир, чиқиб кет шаҳардан. Тоғга чиқиб кет, ўрмонга чиқиб кет, яловга чиқиб кет. Саҳрога чиқиб кет! Бўғилиб, димланиб, шаҳарда тутунни чангини ютиб ўтиравермасдан, ора орада шунақа қилиб тургин. Ўзингга бир кун дам олиш бер. Ҳозир айни шунақа қиладиган пайт. Адилларда ҳозир роса бир кўкариб биз адиллар, тоғлар чиройли бўлган пайт.

Очиқ турган мана шу коинотнинг китобига назар солиш керак, биродарлар. Шунда Аллоҳ Таолонинг қудратини, азаматини гувоҳи бўламиз. Кўкламзорлар, гўзал боғроқлар, бир бирига туташиб кетган ўрмонлар, тоғдаги арчазорлар, буларда бари сен билан менга биродар Аллоҳ Таолонинг қудратини, азаматини кўрсатиб беради. Буни кўришлик учун уйдан чиқиш керак.

Биродар, уйингдан чиқ. Шаҳардан ташқарига чиқ. Атрофингдаги нарсаларга қара, томоша қил, фикр қил. Тоққа кўтарилди. Баланд тоққа кўтарилди, узоққа назарингни тикиб тур. Ёзиласан. Кенглик инсонни қалбини ёзади. Аллоҳ азза ва жалла жаннатга сиз билан бизни даъват қилган пайтда, жаннатни мақтаб, уни кенглигини айтади. Астадибиллаҳ, ва сария у ила мағфиротин мин роббикум ва жаннатинг ардуҳас сама ва тувал арт у оддатлин муттақин.

Тақводорлар учун тайёрлаб қўйилган жаннатга шошилинглар. Қанақа жаннат у? Роббингиздан бўлган мағфиратга шошилинг, жаннатга шошилинг. У қанақа жаннати? Кенглиги осмонлар йердан кўра кенг. Жаннат айтилганда уни кенглиги айтилиняпти. Биродар, ташқарига чиқ. Дарёда бўйга келгинда, сувини оқишига узоқ тикилиб тур. Шарқалашига узоқ қулоқ тутиб тур. Зилов сувдан тўйиб ич.

Ўрмонга бор, дарахтларни турли туманлигига қара, уларни ранги, шакли, барглари ҳақида фикр қил, ўпкангни чуқур чуқур тўлдириб нафас ол. Шунда руҳинг кучли йенгил бўлиб қолганини кўрасан. Ўзингни еркин ҳис қиласан. Саодат осмонида сузасан. Уйингдан шартта чиқ. Уйингда шартта чиқ!

Телефонни ташла, кўзингдаги қора палдинг улоқтир. Аллоҳга тасбеҳ айтган ҳолингни мана шу ташқарида сайр саёҳат қил. Биз саёҳат деганда шу нарсани назарда тутяпмиз. Бу ҳаммамизни қўлимиздаги бор нарса. Лекин ерикамизда. Қой десиз. Нима қиламан десиз. Зона комфорта деган сўз бор. Ўзбекчаси қанақа бўлади? Зона комфорта бўлади.

Сиз ўша ертаман борасиз тўканга, телефонда ўйнайсиз, савдо бўлса бўлмаса ўтирасиз, қайтиб келасиз, ухлайсиз. Сомоғига борасиз, яна ўша ишни қиласиз. Ўша комфорт зонасидан чиқа олмай қолганмиз. Чиқиб кўринг да. Ҳақиқатдан саёҳат қилиш қийин бошида. Вой дейди, нима қиласан дейди, ҳозир зарурми? Иссиқда қара дейди. Ўтир ундан кўра телефон ўйнаб дейди. Янги серияси чиқибди дейди. Қайсини?

Шунинг учун биродар, битта хонага тиқилиб олиб, биқиниб ётиб олиб, ўзингни қатл қилмагин. Чунки ўзингни тугатишни енг осон йўли шу. Телефонга қарайсиз, кўзингиз тиниб кетганидан тўхтатасиз, тўғрими? Ё батареяси ўтириб қолгандан тўхтатасиз. Ё қорнингиз оғриб кетгандан туриб тўхтатасиз? Мана шундай қараб ўтирасизлар. Сомоғига бориб телефонга қараб ўтирасизлар. Биродар, телефон ўлдиряпти бизни.

Биродар, сен ўтирган бу хонанг бутун олам дегани емас. Сен ўзинг бутун инсониятмассан. Нимага енди мана шундай бир сиқилиб ўтиришинг керак? Ахир Аллоҳ Таоло сенга инфиру хифафам ва фиқолам демаганмиди? Нима дегани бу? Йенгил ҳолингларда ҳам, оғир ҳолингларда ҳам қўзғалинглар, яъни қимирлаб ҳаракат қилинглар дегани. Ташқарига чиқ, табиат қўйнига чиқ, ўша йерда ўтириб Қуръон тиловатини қил. Ўша йерда туриб тасбеҳайт. Ўша кенгликка чиқиб туриб, Субҳаналлоҳда бир ўн марта айтгин да, чуқур ўпкани ҳавога тўлдириб туриб.

Ана шу кенгликда ўтириб, дарёда шарқар шарқ остида, қушларда чуғур чуғур остида, шамолни есиши остида, кенг осмон, тоза ҳаво остида ўтириб, Қуръонни ўқи. Тасбеҳ айт. Истиғфор айт. Муҳаммад алайҳиссаломга саловат айт. Йенгилликни тортасан. Сўранглар да, докторлар ҳам худди шу гапни айтади. Ҳожи ака, сен бир кўчага чиқиб, бир ҳаво пойрамаштириб туринг, а? Ётаверманг, манақа қилиб ётаверсангиз, у доктор айтса чиқасизлар.

Қалбинг ёзилади. Сиқилишлар, асаб торликлари кетганини кўрасан, йенгил бўлиб қоласан. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳаётини қаранглар. Бундан бир минг тўрт юз йил аввал яшаган, саҳрода яшаган Макка аҳли бўлган қураш туғилган чақалоқларини жисмонан руҳан тетик бўлишлиги учун саҳрога бериб юборишар екан. Бундан бир минг тўрт юз йил бурун машина йўқ еди Маккада.

Уйда тутун, газ, чанг йўқ еди. Саҳро еди, ҳавоси тоза еди, лекин шунақа бўлса ҳам қураш араблари болаларни саҳрога бериб борар деймиз еди болаларини. Нима учун? Саҳрони ҳавоси тоза, саҳрони улғайган болаларни феъли кенг, овқати содда оддий, ҳар куни жисмоний ҳаракат. Ўша замонларда ҳам шуни ташвишини қилишган екан, биродарлар.

Бундан ташқари биродарлар, ҳамма пайғамбарлар қўй боққан. Ҳамма пайғамберлар қўйбоққан. Ма миннаби ин илла варо ал ғам деган расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Пайғамбар борки, қўй бо ққан. Буни ҳикмати катта. Қўй ҳайдаб юради, жисмоний ҳаракат. Ертароқ уни ўнгга буриш керак, чопга буриш керак. Бошқариш. Ёлғиз қоладиган тафаккур қилади. Ўлим ҳақида, ҳаёт ҳақида, Аллоҳ ҳақида, ўлгандан кейинги нарсалар ҳақида. Аммо шаҳардан бошини чиқа ололмайдиган одамларда бу нарса бўлмайди. Ҳеч бўлмаса чи, биродарлар, сайр қилиб қабристонга кирайлик.

Енг яқини. Енг яқини, шу шаҳарни ичида. Киринг, қабрларга бир қаранг, ибрат оласиз. Мана аввалги дарсларимизда айтиб бердик, бир йигит, иймонсиз, диндан узоқ, шу бир худосиз бола ўтаётганда, ота боласини иймонсиз кетаётганлигини, иймонсиз қолаётганлигини ўйлаб сиқилди ва вафоти олдида бир васият қилди.

Нима қилди? Болам, мен ўлганимдан кейин, мени кўмиб келиб, мана шу хонага кириб, қирқ кун мобайнида ярим соат ёки йигирма дақиқа ўтир деди. Нима қиламан ўтириб деди? Жим ўтирасан фақат деди. Ҳали йигит отасини кўмиб келди, айтганидек қирқ кун мобайдида йигирма минутдан ўтирди. Кейин Аллоҳни топди, иймонга келди. Нима учун?

Чунки бояги дунёсидан узилиб, телефонидан узилиб, жим ўтириб фикр қилишга имкон бўлганди, ҳаётни ғаловуридан, ҳаётни чанг тўзонидан қутулиб, фикр қилишига имкон бўлган еди, Аллоҳни топди. Нафас қисадиган, уйда ўтиравериб, асабларда талим бўлиб қолган беморларга ҳам табиблар шу нарсани тавсия қилишади. Нимани тавсия қилиб ишлашади? Уйда қамалиб ўтира олмасдан кўчага чиқинг, сайр саёҳат қилинг.

Ҳа, биз юрагимиз сиқилиб кетса, сайр саёҳат қиламиз. Қаёққа борамиз? Ей ёшинг! Бозорга борамиз. Бир ёзилиб келай дейди, асаби ўлиб келади. Яна феъли тор бўлиб келади. Нарх наволарни кўриб туриб асаби ўлади. Яна юраги сиқилади. Долларни курсини кўрадиган табиқа ўлади. Қарабсизки, сайр саёҳати тескари натижани берди.

Аллоҳ таолога йерларнинг енг мағлуби масжидлар, Аллоҳ таолога йерларни енг мабоғзи бозорлар деган. Кел биродар, ана шу саодатни топиш учун, фикр юритиш учун, мулоҳаза учун сайр қиламиз. Аллоҳ таоло айни шу нарсага сен билан мени буюрган. Ўнлаган оятларда йер юзида сайр саёҳат қилишлигимизни Аллоҳ таоло сен билан бизга амр қилган.

Мана шу сиз билан биздан аввал яшаб ўтган умматларда ҳолидан хабар бўлишимиз учун мана шу сайр саёҳат қилишига Аллоҳ таоло бузиб юрган. Астайду биллаҳ. Қўл сийру фил арв. Фандуру кайфа бада ал холқ. Фиммаллоҳи юнуши у нашъат ал ахиру. Инналлоҳи ала кулл лишайин қодир.

Ей Муҳаммад али саллаллоҳ, айтинг. Йерда айланиб, Аллоҳ даст аввал қандай қилиб яратганни кўринглар. Сўнгра Аллоҳ уларни иккинчи марта пайдо қилур. Албатта Аллоҳ барча нарсага қодирдир. Мана сир у фил ар деяпти. Йерда сайру саёҳат қилинглар деяпти. Истадибиллаҳ. Иннафи холқис самавати вал ардий вахтилар фил лайли ва наҳари ла аяти ли улил ал баб. Саёҳат қилсак нима бор бизга? Роббимиз айтяпти. Осмонлар ва йерни яралишида ҳамда кеча ва кундузнинг алмашиб туришида ақл егалари учун Аллоҳ Таолонинг борлигига далолат қиладиган оят аломатлар бор. Улар кимлар? Улар сайр саёҳат қилганда нима дейди? Алладина ёдгоруна аллоҳа қияма ва қовудан ва ала жунубиҳим ва я тафаккуруна фиҳол қиссама ва тивал арт. Роббана ма холақта ҳа да баътилани субҳанака фақина адаба нар. Улар турганда ҳам, ўтирганда ҳам, ётганда ҳам Аллоҳнı еслайди. Ҳамда осмонлар ва йерни яралиш ҳақида тафаккур қилади. Айтишадики, Парвардигор, бу борлиқни беҳуда яратганинг йўқ. Сен бунақа бекорчи иш қилишликдан, беҳода бирон иш қилишдан поксан.

Ўзинг бизни жаҳаннам азобидан асрагин. Биродар, сайр қилинг. Саёҳат қилинг. Оддий мисол, Бишкекка юрамиз а машинада. Бир яйрайсан да, янгиланиб келасан. Инсонни табиати бир хилликдан зерикади. Бу уни табиати. Доим рутинни иш, монотонни иш, бир хил да. Ертага туради, дўконга боради, келади. Дўконга ҳам боради, ҳеч қанақа бир янгиланишлик йўқ. Инсон бу нарсадан мололанади. Шунинг учун ҳикматда айтилинади, сафар қалбдан ғамни аритади, ғамни кўтаради.

Илм талабида сафар қилиш фойдалари деган китобда шундай дейилади. Сафарни фойдалари. Мана енди сафарни гаплашяпмиз. Одамлар сафарида қанчалар роҳатланади? Ўзининг юртидан чиққан вақтида ҳаяжонланади. Ҳар бир манзил ва жойлардан ўтиб бораркан, қалби ва аъзоларида лаззатни топади. Чизилган қишлоқлар, боғроқлар, чиройли шаҳарлар, уларнинг табиатларини кўриб, юрагига хурсандчилик тўлади. Шаҳарларни кезиб юриб, авваллари кўрмаган нарсаларни кўради. Турли хил маданият ва одатлар билан танишади. Йўлда, дарахтзорларда, соя салқинларда дам олади. Хуллас, сафар қилган инсон янгиланади. Мана енди табибларни, яъни илм билан исботлаб қўйган ҳақиқатларни ўқиб бераман баъзиларини. Сайр қилган, саёҳат қилган одамга нима бор?

Илмий исботланган ҳақиқат. Сайр у саёҳатнинг фойдалари. Биринчидан, иммунитет мустаҳкамланади. Ҳаво алмашади да. Ҳаво алмашишади. Иккинчидан, саёҳат инсондаги стрессни йечади. Стресс нима? Тушкунликка тушиш, қўрқув, ваҳима, хавотир, стресс. Йигирма биринчи асрда яшаётган одамларнинг вабоси мана шу стресс дейилади. Асабларни таринлигига. Ўзингни болангни ғалвасини кўтара олмайдиган бўлиб қолгансан. Ўзингни молангни ғалвосини, у бошқасини қўй.

Учинчидан, мияни кучайишига сабаб бўлади. Тўртинчидан, юрак, қон томир касалликларини хавфи пасаяди. Бешинчидан, жисмонан соғлом бўлишига сабаб бўилади, саёҳат қилган одам. Олтинчидан, фикрлаш доираси кенгаяди. Яна саёҳат қиладиган одамда ўзига бўлган ишонч ортади. Саёҳат қилиш керак йигитлар, ёшлар.

Саёҳат инсонни пиширади. Мусофир бўлмагунча, нима дегани бу? Ҳа, ўша сафарга чиқасан, қийинчилик кўрасан, ўзингни нимага ярашингни кўрасан. Янги дўстлар орттирасан, вақтингни нақ ўзингга сарфласанг, кайфиятинг чоғ бўлади, интернетга боғлиқлик деган касалдан омон деб оласан.

Катта шаҳарларда яшайдиган одамларни асаблари билан кичкинароқ шаҳар ёки қишлоқ жойда яшайдиган одамларни таққосласангиз, албатта фарқи бор. Шаҳарда, тор офисларда ишлайдиган одамлар билан, далабоғда ишлайдиган олимларни асабларини ўртасида катта фарқи бор. Катта шаҳарларда яшайдиган олимларда жуда кўп қисмини феъли тор. Асаби таринг. Биров уларга гапирмаса иложи бўлса. Теқ қўй мени дейди. Битта гап кам, иккита гап кўп. Сал нарсага лопат ёниб кетади.

Буларни муқобилида тоғларда кетма чопадиганларни олинглар. Боғбонларни олингларда. Ёки тоғларда қўй боқиб юрадиганларни қарангларда. Уларни асаби ҳақида гапирмасак ҳам бўлади а? Оғир босиб, асаби ўрнида. Хуллас, биродар, ичинг торайиб кетдими? Асабларинг тайёрлашиб кетдими? Юрагинг сиқилиб доддагинг келдими? Шарт ишларингни бир кунга йиғиштир да, машинангга ўтириб шаҳардан ташқарига чиқиб кет.

Тоққа чиқ, ўрмонга чиқ, яйловга чиқ, саҳрога чиқ, бўғилиб димланиб уйда ўтирма. Агар бундай қилиб ўтирадиган бўлсанг, ўзингни ҳалол қиласан. Қалбни кенгайтирадиган, юракни ёзадиган, ғам ташвиш булутларини кетказадиган ишлардан биттаси сайру саёҳат. Саодатнинг сабабларидан йигирма уч юз си, йерда сайру саёҳат қилинг.

Ақлу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи валакум. Ассалому алайкум ва раҳмат.

Кейинги дарсни тинглашСаодатнинг сабаблари