Maviza
—Қоралама16 daq

Саодатнинг сабаблари

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
16:21
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аълимин. Ассалоту вассалому ала широфил мурсалин, ала алихий ва ашабихий ажмаъин. Ва навбат, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъла баракатуҳ. Саодатнинг яна бир сабаби, олтинчи сабаби, бировдан шукрни кутма. Бировдан раҳматни кутма, қилган яхшилигинг учун.

Ўзи. Ҳозирги кунда савоб қилиб бўлмайди. Бу гап, бу гап одамлардан қилган яхшилик учун миннатдорчилик кутаётган одамдан чиқади. Мусулмон одамдан ҳеч қачон бунақа гап чиқмаслиги керак. Чунки у мукофотни Аллоҳъдан кутади. Вама али аҳадина имдаҳо минни аматин тужза, илла би теғо аважи ҳероб биҳил аъла, ва ласавфа ярдор. Абу Бакр Сиддиқ ҳақида нозил бўлди бу оят. Унинг ҳузурида, тақводор Абу Бакрнинг ҳузурида ҳеч кимга қайтариладиган яхшилик йўқ. Яъни Абу Бакр Сиддиқ кимга яхшилик қилган бўлса, кимга еҳсон қилган бўлсин, илла бу теғо аважир оббеҳ ила ала. Олий бўлган Роббини юзини кўзлаб қилди. Одамлардан кутмайди. Валасавва ярдо ва ўзи ҳам яқинда рози бўлади. Парвардигорини жаннатга кирганда рози бўларди. Биродарлар, биз биронта бир хайрли ишни қилсак, биронта бир савобли ишни қаксак, одамлардан қайтишлиги учун қилмаймиз. Маъқулми? Аллоҳ азза ва жалла бандаларни яратди. Бандалар Роб Субҳанаҳу ва Таолони зикр қилишлари учун, Парвардигорларига шукур қилишлари чун.

Лекин одамларнинг кўпчилиги буни ўрнига Аллоҳдан бошқага ибодат қилишди, Аллоҳдан бошъасига шукур келтиришди. Чунки одамларнинг кўпчилигининг табиатида нонкўрлик, ношукурлик, куфрон неъмат деган нарса бор. Одамларни кўпи нонкўр бўлади. Агар биродар сен шунга ўхшаган одамларга рўбарў бўлсанг, шунга ў хшаган одамларига саховат қилсанг, еҳсон қилсанг, яхшилик қилсанг, уни билишмаса, қадрлашмаса, паст санашса, унутишадиган бўлса, бу ҳам йетмагандек, сени шунча яхшилигингдан фойдаланиб туриб, сенга адоват қилаётган бўлса, гина кудурат ҳасад қилаётганбўлса, адоват қуролидан сенга қаратиб тошлар отаётган бўлсанг, хафа бўлма. Сен уларга фақат яхшилик қилдинг холос. Астадибиллаҳ. Вома нақому илла ан ағнаҳу муллоҳу ва расулуҳу минфатлиҳи. Улар мунофиқлар дейди Аллоҳ Қуръонда. Фақатгина Аллоҳ ва унинг пайғамбари уларни ўз фазли карамидан бой бадавлат қилиб қўйгани учунгина Аллоҳ ва Расулини ёмон кўришди. Мунофиқлар нима учун ёмон кўриши? Яхшилик қилиб қўйингани учун.

Албатта, ҳар қандай одам билан гаплашиб ўтирсангиз, ҳаётида шунга ўхшаган нонкўр одамга учраганлигини гапиради. Фалон фалон фалон ишларни қилганман, фалон бундай бир яхшиликларим, фойдам теккан, лекин у мендай қилиб кетди. Ота ўзини ўғлини униб ўсиш учун ҳамма нарсани муҳайё қилиб берди. Йедирди, ичирди, кийинтирди. Болам ухласин деб ўзи ухламади. Боламни қорни тўйсин деб ўзи оч қолди. Боласи роҳатланиши учун ўзи машаққатга кирди. Таълим тарбиясига еътиборли бўлди. Бола унга еди. Билагига қувват кирди. Бўйи чўзилди. Мана енди куч қувватга тўлгандан кейин отасига қутирган итдек ташланадиган бўлди. Отасига беписанд бўлди. Ота учун турган битгани машаққат бўлди. Шундай қилиб, бу бола отасига қабулоғига оқ бўлди. Қаранг, ўзини отасига оқ бўлган. Отасига нонкўр бўлди. Нима учун? Чунки табиатида мана шу нонкўрлик деган сифат бор.

Бузуқ, ношукур, нонкўр табиатли одамларга қилган яхшиликларинг куйиб кетадиган бўлса, биродар, хотиржам бўл. Бу қилган ишингни мукофотини хазиналари битмас туганмас бўлган Аллоҳни ҳузуридан. Умид қил. Ажру савобларни кутгин. Биз бу гапларимиз билан шунақа ёмон табиатли одамларни бор, шунинг учун уларга ҳеч қачон яхшилик қилманглар, умуман яхшиликдан тўхтанглар демоқчи емасмиз. Асло. Биз бу сўзларимиз билан ана шу яхшиликларни қилганингиздан кейин одамлардан миннатдорчилик, шукур, розилик келмайдиган бўлса, хафа бўлманг. Чунки шунақа одамлар борлигини еслатиб қўймоқчимиз холос. Бировдан миннатдорчилигини кутма. Бировдан шукурни кутма.

Кутма бировдан яхшиликни. Шунда улар нонкўйлик қилса, хафа бўлсанг, чунки кутмагансан, шунга тайёрсан. Яхшилигингни қадрлашмаса, хафа олмайсан, тайёрсан, биласан одамлар табиатини. Енди мабодо биронтаси сени миннатдорчилик билдириб қоладиган бўлса, қилган яхшилигингга, бу нарса сен учун сюрприз бўлиб қолади. Тушунарлими?

Шу йерда, шу йерда, сиз яхшилик қилиб туриб, ўзингизни худди мана бу ёниб турган лампочкага қиёс қилиб олинг. Лампочкани ичидаги волфрамни қизиб ёришади, ёнади, ташқарига иссиғи ҳам, ёруғи ҳам тегади, лекин уни ўраб турган шишаси унга шамолларни, бошқа нарсаларни таъсирини йетказмайди. Уни иши ёниш, ёриқ тарқатиш, иситиш. Ўзини ишини қилади, устидаги шиша унга ташқаридан борадиган таъсирларни тўсиб туради. Яхшилик қилаверинг, ёриғингиз чиқсин, иссиғингиз йетсин, одамларга манфаатингиз йетсин, улардан келадиган нарсага парво қилмай боради. Яхшиликни Аллоҳни юзи учун қилинг. Шунда ҳар қанақа ҳолатда ҳам сиз нимада бўласиз? Сиз ютуқда бўласиз.

Қилаётган яхшилигингиз фақат Аллоҳни розилиги учун бўлсин. Яхшилик кўргандан нонкўр бўлса хафа бўлманг. Чунки сиз ким учун қилдингиз? Аллоҳ учун, ундан қайтиш учун емас. Астайду билла, вама ас алукум алайҳи мин ажир. Ин ажрия ила роб илла ала роббила аламин. Мен деган Пайғамбарлар, бу даъватим учун сизлардан ажр мукофот сўрамайман. Мени ажр мукофотим фақат барча оламларнинг Парвардигори бўлган Аллоҳнинг зиммасидадир. Мусулмон одам одамлардан кутмайди. Астайду биллаҳ, қулма саъл тўқу мин ажр. Айтинг, мен сизлардан биронта бир ажр мукофот сўраётганим йўқ. Фоҳу алакум. Яъни мен сизлардан биронта ажр мукофот сормасман, шу мукофот сизларга бўлиб қолаверсин. Ин ажрия илла ала аллоҳ. Мени ажрим Аллоҳниннг зиммасида. Воҳу ваҳу ала кулл шаъин шаҳид. Аллоҳ барча нарсага гувоҳдир. Демак, яхшилик қилинг, бандалардан кутманг. Шунда қайтмаса, тайёрсиз бунга, мабодо миннатдорчига қайтиб қолса, бу сизга сюрприз бўлади.

Ундан ташқари, Аллоҳга, Аллоҳга ҳамду сано айтгин биродар сен. Чунки сени Аллоҳ Таоло муҳсинлардан қилди. Сени Аллоҳ Таоло ато қиладиганлардан қилди. Анавуларни еса улардан қилмади. Аллоҳга ҳамдак биродар. Чунки берган қўл баланд бўлади. Олган қўл паст бўлади. Аллоҳ сени олий қўллардан қилди. Кутма миннатдорчиликни.

Астайдубиллаҳ, иннама нут' айъмуқум ли wажҳиллаҳ ҳила нури руминкум жазан ва ла шакуро. Биз сизларни ёлғиз Аллоҳнинг юзи учун таомлантиравермиз. Сизлардан бу ишимиз учун бирон мукофотни ҳам, миннатдорчилигини ҳам кутмасмиз. Биласан Аллоҳ учун қилиш кераклигини. Биласан, одамларда аксарияти нонкўр, ношукур бўлишини. Билиб туриб, баъзида хафа бўлиб қоласан одамлардан. Қара, дейди.

Россиядан келаётган одамлар, ўша Россияда яшаётган одамлар уни машинасига ўтказиб, аеропортга олиб келиб кузатиб қўяди. Енди ҳалиги ўзини юртига келиб олган, телефон қилиб туриб раҳмат биродар, йетиб олдим деб телефон қилиб қўймайди. Бўлади а? Қўл кўтариб қўямиз шунга дуч келганлар. Яъни ўзинглар ҳам келиб, мен йетиб олдим деб раҳмат айтмаганлар, қўл кўриб қўямиз.

Енди нариги одам, ўша Россиядан сизни кузатиб қўйган одам хафа бўлади. Бир оғиз йетиб олдим деб қўймади я, дейди. Ана, агар сиз ўша нариги Россиядаги одам бўлсангиз, кутманг шуни. Агар сиз Аллоҳ учун қилган бўлсангиз, кутмайсиз уни. Тўғрими? Инсон табиатида мана шу нонкўрлик, ношукурлик деган нарса бўлади. Шунга тайёр туринглар, биродарлар.

Воқеа йиғса, бир камбағал киши, бир камбағсал киши қарзга ботиб кетди. Ишлари тўхтаб қолди. Боши қотди. Нима нима қилишини билмасдан, шундай бир мушкулани ичида турган пайтда, о ески дўстлардан биттаси қўнгъироқ чопиб қолди. Ҳол аҳвол сўради. Бекор еканлигини ешитиб туриб бу дўстини, айтдики, менга бир ишончли одам керак, бир иш бор, сенга ишонаман, менга ишламайсанми деди. Боя камбағал нима иш қиламан деди. У дўст айтдики, офисда ўтирасан кечгача, сенга ҳар куни юз минг сўм пулни олиб келиб беришади.

Сени ишинг олиб, санаб, таҳлил қилиб, тартибга келтириш ва кечки пайт мен борганимда ярмини менга бериш, ярмини ўзингга олиб қолиш деди. Мана шу иш деди. Зўр а? Кўнди, озгина вақт ўтди. Ишини бажаряпти. Келади офисга, кечки пайт пулни олиб келиб беради. Ўтириб текис қилиб тахлаб санайди, қабул қилиб олади, иккига бўлади да, ярмини бу дўстига беради, ярмини ўзига олади. Қарзлар узилишни бошлади, озгина вақт ўтгандан кейин. Ишлар олдига қараб юрди, пули табиий кўпайди, машина олди, уйларини тўғрилади, бирор йил вақт ўтди. Кейин ўйга тўлиб қолди. Сиқилиб қолди. Кайфиятлари ёмон бўлиб қолди, аёли буни сезиб туриб, нима бўляпти сизга деди. Деганида айтяптики, ҳаётим оғир еди. Мана енди ҳаммаси яхши бўлиб кетди. Ҳар куни ишга келаман, пулни олиб санайман, иккига бўламан, ярмини унга бераман, ярмини ўзим олиб қоламан деди. Хотини, яхши ю ишингиз, буни нимаси ёмон? Нимага қайғуряпсиз? Деса, мен битта нарсага ҳайронман деди.

Мен битта нарсага ҳайронман. Ахир нима учун пулни ярмини унга беришим керак? Табиатида нима бор? Нонкўрлик бор. Ўша икки минг сўмга ишлашликка рози еди ошнайсиз. Биродар. Икки минг сўнгга ишлаётувди. Кейин иш юриб, икки минг соам кўзига пул бўлиб кўринмай қўйди. Чунки табиатда нима бор еди? Нонкўрли бор еди. Маъқулми?

Демак, биродарлар, нонкўрлик, ношукурлик инсоннинг заифлигини бир кўриниши. Бир инсон ношукур, нонкўрми, демак, табиати заиф, табиати ночор. Аммо олийжаноб инсонлар табиати заиф бўлмайди. Олийжаноб инсонглар нонкўр бўлмайди! Демак, пасткаш одам еканми бу? Ундан хафа бўлма. Бунақалар ҳақида Аллоҳ Таоло нима деган?

Аллоҳ азза ва жала бунақа нонкўр одамлар ҳақида нима деган еди? Астайдиб юбинглар. Во ида массал инсана дурру даъна ли жамбиҳий ав қоидан ав қоими. Қачон инсон зотига бирон зиён мусибат йетса, ётган ҳолида ҳам, ўтириб ҳам, туриб ҳам бизга дуо илтижо қилади. Иши тушганда дуо қилади Аллоҳга. Аллоҳни еслайди. Фаламма кашафна анҳу дур роҳу. Қачонки биз уни устидаги зарарни кўтарсак, марроки аллам йеди, уна ила дурин масса. Гўё ҳеч қачон ўзига зарар олиб мусибатдан бизга илтижо қилмагандек юзага кириб кетавер. Каталики зуюналил мусрифинамакану я амалун. Исрофганларга қилган амаллари мана шундай чиройли қилиб кўрсатиб қўйилди. Кемага чиқишди. Ана шу мушлик қовун. Денгиз тўлқинланиб, кема чўкишга яқин бўлганда холис Аллоҳга дуо қилишди, барбодгор. Есаламон бизни қуруқликка чиқарсанг, Сенга шукур келтирувчилардан бўламиз. Аллоҳ Таоло уларни қуруқликка есаламон чиқаргандан кейин, худди Аллоҳга дуо қимаганда яна мушрик ҳолда кетиш йўқ еди.

Жиҳодда шаҳид бўлган мусулмонлар ҳақида амир ал мўминийнинг умарини хатто сўради. Кимлар еди ўзи шаҳид бўган одамлар? Фалончи, фалончи, фалончилар, яна сиз танимаган, билмаган кишилар, деб жавоб берилди. Шунда Амир ал-Мўминнинг кўзлари ёшланиб туриб, лекин Аллоҳ уларни танийди деди. Маъқулми биродар? Сизни қилган яхшилигингизни Аллоҳ билади. Агар одамлардан қайтмаса хафа бўлманг, чунки инсонларни табиатида мана шу нонкўрлик, ношукурлик бор. Бир солиҳ одамни уйига иккала кўзи кўр бўлган тиланчи келиб, ҳожат сўради.

Енг қиммат таомни олиб чиқиб, ҳалиги кўрни қўлига берди. Енг қиммат овқат. Қаттиқ нон берса ҳам бўлаверади. Шунда бу соли кишини аҳли, ҳа бу кўр одам, унга нима берганингизни билмайди ю деганида, лекин Аллоҳ билади ю деди. Нодонбики қилган яхшиларингизни Аллоҳ билишига иймонингиз комил екан, бас, одамлардан мукофотни кутманг. Бир одамга қалам ҳадя қилсанг, кейин шу аҳмоқ одам сени шу қалам билан устингдан юмалоқ хат ёзса, хафа бўлма.

Сен берган шу қалам билансени масхара қилиб бир шеър ёзса, ҳаж ёзса, хафо бўлма. Оқсаб кетаётган одамга таяниб юрсин, қўй пўйини ҳайдасин деб бир таёқ берсанг, бир кун келиб шу таёқ билан бошингни уриб ёрадиган бўлса, бундан ҳайрон бўлмагин. Чунки иннал инсон али роббихи лакану, деди. Ва иннаҳуала залика ла шаҳид. Чунки инсон роббизига нонкўр ношукур ва ўзи бунга гувоҳ. Аллоҳни шунча сон саноқсиз неъматларни кўриб туриб ҳам Аллоҳга нонкўрлик қилганидан кейин, сен қилган яхшилигини билмаса, нимага хафа бўласан?

Шу ўринда бир савол туғилади. Биз кўпроқ нимадан хафа бўлишимиз керак? Одамларда нонкўр нашукурлигиданми? Ёки одамларда табиатини билмаганлигимизданми? Қайсини сиздан кўпроқ хафа бўлишимиз керак? Уларни ношукурлигиданми ёки ўзимизни билимсизлигимизданми? Ўзимизни билдимсизлигимиздан хафа бўлайлик. Чунки буни тузатса бўлади да. Мана билиб олдик. Одамлардан қайтиши кутилмас екан, бўлди, уларни табиатини ўзгартира олмайсан, лекин сен ўзингни ўзгартира оласан. Нима қилмагин, биродар? Одамлардан раҳматни, одамлардан миннатдорчини кутмагин. Чунки нонкўрлик кафанига ўралиб юборган инсонлар, Аллоҳ Таолони сон саломсиз ато қилиб қўйган неъматларга кейин ношукурлик қиляптими? Енди сен билан мен улардан нимани кутишимиз керак? Улар сен билан менга қандай муомалада бўлишлиги керак? Шунинг учун биродар, яхшиликни қил, Аллоҳъдан ажрни кут, бировдан шукрни кутма. Саодатнинг сабабларидан олтинчиси, бировдан шукрни кутма.

Ақули ҳовли ҳада ва астағфируллоҳу ли валакум. Инналлоҳу ва малакати ҳуйсан лун айлан набий. Я айю ҳалладина аману соллу алайҳи вас саллиму таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашСаодатнинг сабаблари