Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Алҳамдулиллаҳир роббила аламин. Вала ақибату ли ил муттақийин. Вассалату вассаламу ала саидина муҳаммад ас содиқил ваъадил амин. Ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аммабад. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳмана роҳийм. Кечаги дарсимизда биродарлар, Халифа Умар ибн Абдулазизнинг ўғли, Абдулмалик ҳақида дарс бошлаган едик. Бугун иншааллоҳ давом етказамиз.
Халифа ўзини амакиваччаси Сулаймон ибн Абдулмаликни кўмиб, халифаликни одамларга қайтариб, одамлар халифалик яна ўзларига ўзига бергандан кейин уларни байъатини қабул қилиб, уйига келиб дам олмоқчи бўлди. Бугун халифа бўлди. Ҳозир қабристондан келди. Шунда ўғли Абдулмалик кириб, ей Амир ал-Мўминин, нима қилмоқчисиз? Деди. Ўғлим, амакини ўғлини дафнини билан овора бўлиб, ухламай чарчаб қолдим, озгина дам олай деди. Ей Амир ал-Мўминин, одамларни мазламаларини егаларига қайтармай туриб, яъни мазлумларни ҳақларини егаларига олиб бермай туриб, ётиб дам оламан деяпсизми? Ўғлим, пешин бўлсин. Пешинда ўқиб, енди ўтириб мазламаларни қайтараман деди. Аммо ўғли айтди, ей Амир ал-Мўминин, пешингача сизни яшайди деб, ким кафиллик берди деди. Ўғлини мана шу айтган сўзи уни жасадидаги чарчоғини, машаққатни кетказди ва ўғлининг қучоқлаб бағрига босиб пешонасида ўтди. Айтдики, Аллоҳни йўлида менга ёрдам берадиган инсонни ўзимни зўриётимдан чиқарган Аллоҳга ҳамду сано бўлсин деди.
Абдулмаликовнинг Умар Умидул Абдулазиз ҳақида сўз. Мана енди бу Абдулмалик ким еди? У йигит ҳақида айтишар еди. Отасини ибодат ва зоҳидлик йўлига туртган инсон мана шу ўғли бўлади. Бу солиҳ йигитнинг ҳиссасини мана аввалдан кўриб чиқамиз. Халифа Умар Умидул Азизни ўн бешта боласи бор еди.
Учта қизи, ўн иккита ўғл еди. Ана шу мусулмон киши, араб укаларидан, ғарб мамлакатига сафар қилиб борган. Шу йердаги қариндошини юзини зиёрат қилган. Шу қариндошини уйини рўпарасида яна бир ана шу маҳаллий ғарблик кишини уйи бор. Деразасини очиб қўйган, ёш болани кийимларини илиб қўйиб қўядиган қуруткани. Бир неча кун ўша йерда меҳмон бўлади, кўчага чиқиб шу қўшни билан гаплашиб қолади. У ёқдан гапирилади, бу ёқдан гапиришади. Хуллас бояги мусулмон одам сўрайди ҳалиги одамдан, нечта болангиз бор? Уйингизда ёш болаларни кийимлари илиб қўйилганлигини кўрдим, деса ҳалиги киши, мени болам йўқ дейди. Ҳа унақа деманг. Ёш болаларники кийимда турибди ю деса, ҳа бу мени кучугимни кийимлари дейди.
Яъни у юртларда фарзанд кўришлик, фарзанд топишлик, темболе кўпайтиришлик умуман уларни ақлларига сиғмайди. Қаранг, у юртлардаги фарзанд отаси учун юк бўлиб қолган. Машаққат бўлиб қолганда. А биздачи, неъмат деб қаралмайдими? Нима деб яшайди мусулмон одам? Орқамдан зўри ётим қолсин, дуо қиладиган, чироғим ёқиб, орқамдан Қуръон ўқиб дуо қиладиган болам қолсин демайдими? Қарангларда ўлчовда қанчалик адашиб кетган. Шулар бизга ўргатяпти қанақа яшаш кераклигини. Ит боқади. Ит.
Болларинглар кўп бўлса қийналиб қоласизлар. Биз болларимизни ризқини биродарлар, биз топмаймиз. Болларимизни қонини биз боғлаймиз. Яхшилар билиб қўйинглар. Мусулмон одам нима дейди? Боламни ризқи Аллоҳдан дейди. Шунинг учун Аллоҳ Таоло ҳажда, мана Арафотдан кейин мусулмонларга оталарини еслагандек, балки ундан ҳам кўпроқ Аллоҳни еслашликни буюради. Яъни киши, мусулмон киши отасини еслайди. Бобосини еслайди. Демак отаси бобоси тирик ҳали, чунки еслашяпти да. Аллоҳ айтади, файза қодайтун мана си какум фазкуруллоҳа якка зикрикум абакум ав ашадда зикро. Енди маросимларингизни адо қилиб бўлгач, Аллоҳни аждодларингизни еслагандек, балки ундан да қаттиқроқ есланг. Араблар қадимда бир бирини ҳақорат қилмоқчи бўлса, ҳей отаси йўқ деб қўярди.
Мана кеча едасида ешитдик. Ҳозир туғилаётган ғарбдаги юзта болани олтмиш тасини отаси йўқ. Валада зино. Шулар бизга ўргатадими қандай яшаш кераклигини? Халифа Умриддин Абдулазизнинг ўн бешта фарзанди бор еди. Учтаси қиз, қолганлари ўғил. Ҳаммалари тақволий, салоҳиятли инсон едилар. Енди, бу ўғли Абдулмалик бошқа фарзандларни ичида юлдуздек ажралиб турар еди. Одобли, ҳушёр, ўткир зеҳнли, ёш бўлишига қарамасдан худди катта одамларни ақлидек ақли бор еди. Абдулмалик есини таниган кундан бошлаб тақвони улғайди. Ўзини тақвосида, маъсиятларидан узоқ бўлишида Умаримни Хаттобнинг ўғли Абдуллоҳ ибн Умарга ўхшар еди. Уни амакисини ўғли Осим ҳикой қилади. Дамашққа келдим. Амакимни ўғли, Абдулмаликни ҳузурига кирди. Бу ҳали уйланмаган бўйдоқ йигит еди. Ифтор намозини ҳаммамиз бирга ўқидик. Сўнгра ҳамма ётиб ухлашга тайёргарлик кўрди. Абдулмалик туриб, чироғини ўчирди. Ҳаммани кўзи уйқуга кетди. Осим айтади, кечқурун уйғониб қарасам, Абдулмалик уйини қоронгъисида туриб, намоз ўқиётган екан. Ушбу оятларни такрорлар еди. Афароайтум иммат таънаҳум синийин, симма жааҳум маъкану юъадун.
Ма оғуна анҳум макон у юматтаун. Ей Муҳаммад, хабар беринг чи. Агар биз уларни узоқ йиллар сиҳат саломатлик, моли давлат билан фойдалантирсакда, сўнгра уларга ваъда қилинган нарса, яъни азоб келса, ўша пайт уларга ҳаётда, дунёда кўрган лаззатлари фойда берурми? Шу оятни такрорлаб ўқир едим.
Қаранг. Шу оятга озгина тўхталиб ўтамизда. Аллоҳ Таоло бир қавмга пайғамбар юборар екан. Тинч йўл билан уларни даъват қилади. Агар улар пайғамбарга инжоват қилишмаса, синов машаққатларни, оғир кунларни юборади. Кейин тавба қилиб, ҳаққа юришмаса, бу машаққатланни йенгилликка айлантириб қўяди. Зўр қилиб қўяди ҳамма ёғини.
Агар шунда ҳам шукур келтириб, пайғамбарга ергашмайдиган бўлса, Аллоҳ Таоло ҳалокатга учратади. Демак, кимидир Аллоҳ Таоло машаққат бериб туришини санаркан, бу битта етап. Уни йўқ қилиб туриб, йенгил кирол бериб кўрар екан. Бу ҳам битта етап. Иккала етапда ҳам Аллоҳга қайтмайдиган бўлсак, иккала босқичда ҳам Аллоҳга қуайтмайдиган болса, Аллоҳ Таоли бу халқларни ҳалок қилади. Бу қонунлар халқларни устида ҳам жорий, шахсларни устида ҳам жўрий. Аллоҳ синайди. Бир одам сизни ҳаққа чақиради. Ергашиб кетсангиз нур ва барака. Ё ергашмасангиз синовлар деб беради бошингизга. Ишингиз юришмайди, қарздан бошингиз чиқмайди, касал бўласиз, проблемага кирасиз. Аллоҳда қайтмади шу мусибатлар ҳам, бизни Аллоҳга қайтармади. Кейин Аллоҳ Таоло йенгилликни бериб қўяди.
Зўр олиб кетади ҳамма ёғиз. Шунда ҳам шукур келтириб Аллоҳга қайтмасангиз, Аллоҳда бир бало мусибатни кутиб олади. Осим ҳикоясини давом еттириб айтадики, шу оятларни ўқиб тинмай йиғлар еди. Шу оятни такрор такрор ўқиб йиғлар едим. Кундузги намозлар Аллоҳда қўрқувни белгиси, қиёмуллай намози Аллоҳга бўлган муҳаббатни белгиси.
Оятини тугатиб яна такрорларди, яна йиғлар еди. Шунда Осим айтади, шу йиғи ўлдириб қўймаса еди, деб худди уйғонган одам айтгандай, ла илаҳа иллаллоҳ, алҳамдулиллаҳ деб қўйдим. Яъни уйқудан уйғониб кетган одам шунақа дейди ю. Ла илаҳа иллаллоҳн, алҳамдулиллаҳ. Мени овозимни ешитди да, жим бўлди. Бу умарий йигит, Абдулмалик ибн Умар Абдулазиз, кибор уламолардан илм олди. Ҳаммасида битта сифат бор а? Нима у? Илм.
Қуръонни ёд олди. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларидан қалбига жойлади. Динда фақиҳ бўлди. Ёш бўлишига қарамасдан, кўзга кўринган шом уламоларнинг орасига кирди. Мана шу уламоларнинг ораси билан жой олди. Унинг ҳаётидан айрим кўринишлар. Новқифлар.
Ўмар ибн Абдулазиз халифа бўлди. Ва ўзидан аввалги халифалар мана шу ўзини қариндошлари, айрим одамларни мулкларини зулмат тортиб олишган еди. Фақиҳларни, қориларни йиғиб туриб, халифа айтди, мен сизларни мени аҳли байтим қўлида бўлган мазламалар иши бўйича чақирдим. Нима дейсизлар? Яъни мен келгунча тортиб олиб қўйган, мендан аввалги қариндошларим халифаликда турган. Шу ишлар ҳақида сизларни фикрларингларни билмоқчиман. Улар айтишди, и ам ёур оwн мини? Бу ишлар сиз халифа бўлишингиздан аввал бўлган.
Уларни сизга алоқаси йўқ. Бу ўтиб кетган ишлар. Бу мазламалар ким уларни тортиб олган бўлса, шуларни бўйнида, сизга алоқаси йўқ дейишди. Мен маслаҳат солдим, сизлар ўзинглар айтдинглар деб туриб, худога шукурлар нима қилиш керак? Аммо бу кишини, бу халифани қалби таскин топмади.
Баъзида домладан бир масала сўрайсиз, домла жавоб айтади. Бир фатво айтади, сизни фойдангизга. Бўлди деб кетавермайсиз да, кўнглингиз тинчимайди да, таскин топмайди. Яна битта домладан бориб сўрайсиз. Бу сизни зараризга ҳукм қилганда емас.
Иккинчи домла ҳам сизни фойдангизингизга ҳукм айтди. Учинчи, тўртинчи, бешинчи домла ҳам сизнинг фойдангизга бўлган ҳукмни айтди. Лекин қалб таскин топа олмаяпти. Бу нимани белгиси? Бу покиза, соғлом фитратнинг белгиси. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ойғилган Вобиса розияллоҳу анҳун келди. У айтади мен расулуллоҳ соллаллоҳу алалайҳи васалламнинг ҳузурига келар еканман, яхшилик ва ёмонлик ҳақида бирор нарсани қодирмай сўрамоқчи бўлдим. Одамни оти орасини ёриб ўтишни бошладим. Одамлар ей Вобиса, чекигин, расулуллоҳни безовта қилма, чеккароқ тур дейишди.
Мен айтдим, дейди Вобиса. Ўтказиб юборинглар. Расулуллоҳни олдига боринг. Мен учун енг севимли одам Расулуллоҳ. Пайғамбаримиз мени кўриб, ей Вобиса, яқинроқ кел деди. Мана енди Пайғамбарим чақирди. Қани қанақа бахтли одам. Расулуллоҳ атини айтиб чақиряпти. Келиб Расулуллоҳни олиб ўтирдим, тиззам тиззасига тегди. Сўнгра пайғамбариз е во биса, мендан сўрамоқчи бўлган нарсангни айтайми деди.
Бу Пайғамбаримизни мўжизаларидан еди. Ҳа айтинг йе Расулуллоҳ деди. Пайғамбар алайҳиссалом бармоқларини бирлаштириб, улар билан кўксимга нуҳ қилиб туриб айтдики, ево биса, қалбингдан сўра. Нафсингдан сўра. Қалбинг ва нафсинг хотиржам бўлган нарса яхшиликдир. Қалбинг ва нафсинг хотиржам бўлган нарса яхшиликдир. Одамлар фатво бераверсалар да, ичингни ғаш қилиб, кўнглингга ўтирмаган нарса гуноҳдир деди.
Одамлар фатвони бераверди ҳалол деб, сеники деб, аммо кўнглинг кўмаётган бўлса, демак бу нарса яхшилик емас. Мана, халифага сизга алоқаси йўқ, аввалгиларнинг иши, гуноҳи ўшаларни бўйнига деб фатво беришувди, кўнгли унамаяпти. Биласизларми? Ҳалол бўлган нарсаларда, мубоҳ бўлган нарса ларда. Домлалар бўлаверади деди. Бир. Ҳамма қиляпти. Икки. Қилсангиз, сизни ҳеч ким маломат қилмайди. Шу ўринда қалбга ҳам қаралади. Ҳалол мубоҳ бўлган нарсада, фатво сўраладиган охирги жой қалбимиз.
Ҳамма йеяпти, ҳамма ичяпти, ҳам ма қиляпти, биров ман қилмаяпти. Лекин кўнглингиз бўлмаяпти шунга. Демак шу нарса сиз учун тўғри емас. Қилманг шу нарсани. Ҳалол, рухсат берилган, ҳамма қилаётган, ман қилинмаган ишларда кўнглингизга қарайсиз. Кўнгил кўнмаяптими? Қилманг холос.
Шунинг учун қози сизни фойдангизга ҳукм қилиб берди. Биласиз, сизники емас. У одамлар у, хором нарсани ҳалол қилиш учун пул беради борибдилар бу қозиларга. Бизга ўша йечим чиқариб беринг деб. Қараб туринг, агар сизни фойданг сизга ҳукм қиб берган бўлса, ўзингизга бўлмаган нарсани, гарчи бу ҳукмни Пайғамбар алайҳиссалом чиқариб берган бўлсаям, бу фатвоси сизни қиёматда азобдан қутқариб қололмайди. Мана йечими бор. Тўғри, йечим турибди. Сен чиқартириб олдинг буни.
Чунки Пайғамбаримиз айтганлар, иннакум тахта симуна илай, ва ла алла балл дўкомин, ал ҳана беҳужжадиҳимин балл. Иккиталар тортишиб келасизлар дейди Пайғамбар. Битталар иккинчи йиллардан кўра ҳужжатини арз қилишликда устороқ бўлади сўзга. Пайғамбаримиз қалбларини билмайди, Пайғамбаримиз ғайбни билмайди. Биттаси чиройлироқ гапирди, ҳужжати чирой келтирувди, Пайғамбаримиз мана шу ҳақ шекилли деб туриб, бўпти ҳаққи бунга нима қилиб берди? Ҳукм қилиб берди.
Пайғамбар назарда айтади, ким шундай қилган бўлса, мен ҳукм қилиб берсам ҳам кўтариб кетса, ноҳақлигини билиб туриб. Мен унга Жаҳаннамни азобидан бир парчани ажратиб беряпман. Олмасин буни дейди. Ўзини ноҳақлигини билиб туриб, қозини ҳукми билан бировни нарсасини олаётган киши Аллоҳни азобидан қиёматда сақлана олмайди. Гарчи бу фатвони ким чиқариб берган бўлса ҳам, Муҳаммад алайҳиссалом чиқариб, чунки Пайғамбаримиз ҳам зоҳирга қараб туриб ҳукм бериб қўяверган.
Енди халифа бояги маслаҳат берганларни сўзига кўнмади. Шунда ана шу одамлардан биттаси туриб айтдики, ей Амир ал-Мўминий, ўғлингиз Абдулмаликни чақиринг. Унинг илми, фиқҳи, сиз чақирган мана бу кишиларни илми фиқҳидан кам емас. Бу одамлар олим, фақиҳ. Ўғлингизни илми ҳам, фиқҳи ҳам, ақли ҳам булодникидан кам емас деди.
Абдулмалик кирди. Халифа унга қараб, ўғлига қараб, амакимизни ўғли одамлардан зулм билан тортиб олган мана бу моллар ҳақида нима дейсан? Егалари келиб талаб қилиб туришибди. Ҳақ уларники еканлигини биламиз деди. Ўғли нима деяпти енди? Отасига қараб, нодонмики ҳақ. Уларники уларники еканини биламизми? Егаларига қайтариб берайлик. Чунки шундай қилмасак, ана шу зулм билан тортиб олган одамларни гуноҳига биз шераймиз деди. Агар билиб туриб, ҳақ егаларини қайтариб бермасак, биздан аввалгиларини қилган зулмага биз шераймиз дедим. Халифа ўғлидан ешитганларидан кўнгли қувончга тўлди. Қалбидан ғами кўтарилди. Чунки бу умари йигит, бу моли дунёдан тақво билан покизаликни иффатни афзал кўрди.
Яна бир мавқиф. Абдулмалик Дамашқни пойтахтни боғи роғлари, дарёлари, соя салқинларини қолдириб, мамлакат чегараларига яқин бўлган йерга, мусулмонлар билан душманга қарши бўладиган жангларда қатнашиш учун Дамашқни, пойтахтни ташлаб чиқиб кетди. Халифа ўзини ўғлини тақвосини, ахлоқини, салоҳиятини билар еди. Шунақа бўлса ҳам, шайтонни фитнаси йетиб қолишидан хавотир олар еди.
Ўғлининг аҳволи ҳақида ҳамма нарсани билишни хоҳлар еди. Ва бу нарсани бепарво ташлаб қўймас еди. Ҳа мени ўғлим яхши, кўнглим тўқ, деб ташлаб бўлмайди. Ёш, фитна, кўчада ҳар бир иғволар, фитналар бор. Ташлаб қўймаслик керак болангиз яхши бўлса ҳам, еркак киши болангизни. Ҳолидан хабар олиб туришингиз керак.
Халифа Умар ибн Абдулазизни маслаҳатчиси, қозиси ва вазири Маймун ибн Меҳрон. У айтади, халифани ҳузурига кирдим. У ўғли Абдулмаликка насиҳат қилиб хат ёзаётган екан. Хатида шундай дейилган еди. Аммо бахт. Халифа ўзини ўғлига хат ёзяпти. Менинг сўзларимни тушунишга енг ҳақли инсон сенсан. Аллоҳга ҳамдлар бўлсинки, катта ё кичик ишларимизда бизга роббимиз еҳсон қилди. Сенга ва отангга бўлган Аллоҳни фазлини унутма. Кибрдан, улуғликдан еҳтиёт бўл. Албатта у мўминга душман бўлган шайтоннинг амалларидан. Бу мактубни сен ҳақингда бирон ёмон хабар келгани учун ёзаётганим йўқ. Сени ишларингдан фақат яхшиликни биламан. Аммо ўзинг ҳақингда баланд фикрда бўлаётганингни хабарини ешитдим. Агар шу фикринг сени мен ёмон кўрган нарсага бошлаганни ешитсам, сен ҳам мендан ўзинг ёмон кўрадиган нарсани кўрасан. Ўзингга баҳо берма. Катта кетма. Халифани ўғлиман дема. Қориман, олимман дема.
Фақиҳман, тақводорман дема. Сўнгра халифа менга қараб айтди дейди маймунимни меҳром. Мен ўғлим Абдулмалик мен учун жуда ҳам азиз. Ўзимни шу масалада маломат қиляпман. Сабаби, унга бўлган муҳаббатим уни айбларини тўсиб қўйишлигидан қўрқаман. Оталарига йетадиган касал шу. Боласига бўлган меҳри, боласига бўган шафқати туфайли айбларини кўрмайди.
Ўзим, ўзимни шу масалада маломат қиламан. Сабаби, унга бўлган муҳаббатим сабабли, оталарига йетадигани касал менга ҳам йетиб қолишидан қўрқувман. Фарзандига бўлган муҳаббати боласининг айбини кўрсатмай қўяди. Сен деди халифа ўзини вазирига, уни олдига бор, кузат. Қарачи, унда кибр ёки фахшга ўхшаган нарсани кўрасанми? Ҳа у ҳали ёш, шайтонда фитнаси дан омонда емас деди. Маймун ибн Меҳрон айтади. Абдулмалик тарафига қараб кетдим. Йетиб ҳузурга киришига изн сўрадим. Кирдим. Умрини аввалидаги, кўркам келишган, тавозели бир йигит. Мени кўриб салом берди. Абдулмалик айтади. Отам сизни яхшилик билан зикр қилганини ешитганман. Сиз билан отамни Аллоҳ фойдалантиришини умид қиламан деди. Маймунунуний меҳрун айтди. Аҳволингиз қандай? Абдулмалик, алҳамдулиллаҳ яхши деди. Фақат отам мен ҳақимда яхши фикрда еканини ешитиб, мана шу нарсага алданиб қолишидан қўрқаман деди. Мен отам ўйлаганчалик яхши одам емасман. Мен отам ўйланганчалик фазилат егаси емасман. Отамни менга бўлган муҳаббати мен ҳақимдаги билимни тўсиб қўйишдан қўрқаман деди.
Отасини гапини айни ўзини қайтаряптими? Отамга офат бўлиб қолишидан қўрқман. Маймунимни меҳрини айтади. Ота болани сўзини бир хил чиққанини кўриб ҳайрон бўлдим. Сўнгра сўрадим, тирикчилигингиз нима ўляпти? Халифани ўрнини тирикчилигини сўраяпти. Абдулмалик айтди. Отасидан мерос қилиб олган кишининг йерини шубҳа бўлмаган пулим билан сотиб олдим. Ана шу йердан чиққан ғалла билан тирикчилик қиляпман. Мусулмонларда ўлжалардан беҳожабман деди. Яъни жангда қатнашади, ўлжа олса бўлади, лекин олмайди. Бу ёқдаги тирикчиликка йетяпти. Маймуновнинг меҳрини айтади. Нима йеяпсиз? Таомингиз қандай? Абдулмалик. Бир кеча гўшт, бир кеча адас ёғ, бир кеча нон ёғ, шунақа.
Маймунимни меҳрон сўради. Ўзингиз ҳақингизда фикрингиз баландми? Деди. Абдулмалик, шунга ўхшаган нарса пайдо бўлиб қолганди да, деди. Фақат отамни насиҳатидан кейин, нафсимни ҳақиқатини еслатганидан кейин, нафсим мен учун хор бўлди. Бундай солиҳ отани Аллоҳ раҳмат қилсин, деди.
Мангу нимда меҳрон айтдим. Уни олдида бир соат суҳбатлашиб ўтирдим. У ҳали ёш бўлишига қарамай, тажрибасини оз бўлишига қармай, мантиқи, фаҳм фаросати комил ақлини кўрдим, ҳузурландим. Кун кечга яқинлашганда, бир йигит кирди да, аллоҳ сизни ислоҳ қилсин. Бўшадик деди. Абдулмалик индамади. Маймунимни меҳронга қизиқ бўлиб қолди. Нимадан бўшади булар деди.
Абдулмарийга айтди, ҳаммомни бўшатишди булар деди. Маймунимни меҳрон ҳаммомни нимага бўшатишади? Мен учун бўшатиб қўйишди деди. Маймунимди меҳрон шу сўзни ешитмай туриб, сиз ҳақингизда яхши феъл қилиб турганди. Енди еса деди, инналлоҳ ва инналлоҳ розиюми. Шундай зўр одам топиб турсам, шунда Абдулмалик, буни нимасидан норози бўласиз, амаки деди.
Ҳаммомни битта ўзингиз учун бўшатиб қўйишадими деди. Нима, ҳамма чиқиб туришлик керакми деди. Бу билан ўзингизни шаънингизни кўтармоқчимисиз? Яна сиз ҳаммомчини, ҳаммом егасини кунлик даромад ҳам тўсиб қўясиз ку деди. Абдулмалик айтди, мен ҳаммомни егасини рози қилиб қўяман деди. Ана шу куни топадиган пулни бераман деди. Маймуни ибн Меҳром бу исрофга кибр ҳам аралашган бўлмаяптими деди.
Бу исрофга кимдир ҳам аралашмаяптими? Ҳам исроф бу, ҳам кибр бу. Ҳамма қаторига кириб ювсангиз бўлмайдими? Сабабини айтди енди, ҳаммомга алоҳида киришини. Айрим кишилар ҳаммомга изорсиз киришар екан. Уларни авратларига кўзим тушишини хоҳламайман. Аммо уларни изор кийишга мажбур ҳам қила олмайман. Сабаби султонда боласи бўлганлиги учун ўзи хоҳлаган ишни қилдиряпти ҳаммомга кириб ҳам, дейишларини хоҳламаймен деди. Шу султонликни Аллоҳ биздан кўтарсин. Бу султонлик бизни фойдамизга ҳам, зараримизга ҳам бўлмасин. Аллоҳ олсин биздан деди.
Сабаб тушунарли екан? Положениясидан фойдаланяпти деган гапни иш хоҳламай. Яхшиси, ҳаммани чиқариб юбориб туриб, пулини тўлаб қўйиб туриб киряпти. Абдулмалик менга насиҳат қилинг деди. Мана шу ҳолатдан чиқиб кетиш йўлини кўрсатинг деди. Маймунимни меҳрини айтди. Кутиб туринг. Кеч кирганда, ҳамма уйга кетганда, ҳаммомга ўзи киринг деди.
Абдулмалик ешитиб туриб, бўлди. Бугундан бошлаб кундузи ҳаммомга кирмайман. Агар бу юртларда совуқ бўлмаганида, умуман ҳаммомга кирмас едим мен деди. Яна қўшиб қўйди. Аллоҳни номини ўртага қўйиб сўрайман, амаки. Мана шу ҳозир ешитганингизни отамга бориб айтманг деди. Мендан ғазабланишини хоҳламайман, чунки мендан рози бўлмаган ҳолда ажал йетиб қолса, ёки мендан норози бўлиб турган пайтда мени ажалим келиб қолса, аҳволим оғир бўлади деди. Маймуновний меҳрини айтади. Уни ақлини синамоқчи бўлиб, агар амирул муъмининг мендан бирор нарсани кўрдингми, бирор нарсага гувоҳ бўлдингми деб сўраса нима де, ёлғон гапириб қўяверайми деди.
Абдулмалик, аллоҳ сақласин. Йўқ. Фақат бир нарсани кўрдим, лекин насиҳат қилувдим, дарров урушидан қайтди денг деди. Отамни шунақа феъли борки, агар тафсилотини ўзида айтмасангиз, тафсилотини сўраб ўтирмайди деди. Маймунунда меҳрун айтади, бир бирига бунчалик ўхшаган бошқа ота болани кўрмаганман. Бу йигит халифайи рошид умар ибн абдулазизнинг ўғли абдулмалик еди.
Отаси қандай бўлса, боласи шундай бўлди. Шунинг учун сиз билан биз болаларимизни қандай бўлишини хоҳласак, биз ўзимиз ҳам шундай бўлишлигимиз керак бўлади, амбаром бор. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уларни ҳаётидан ибрат олишликни барчамизга насиб етган бўлсин. Ақули ҳовли ҳа да ва астағфируллоҳ или wалакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.