Maviza
—Қоралама40 daq

Тобеъинлар ҳаёти

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
39:48
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббил аламин. Вассалату вассалама ала широфил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Инна баъд. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳмана роҳим. Асрору узомо деб номланадиган дарсимизга хуш келибсизлар. Бу дарсларимизда тарихи исломиянинг улуғ шахсиятлари билан танишиб чиқамиз. Ҳозирда ёшларимиз мана шу улуғларимизни ҳаётини билишликка, уларни танишликка жуда ҳам муҳтож. Ана шу уруғларимизни айримларини исмини ешитганмиз, айримларини исмини ҳам ешитмаганмиз. Исмларни ешитганларимизни ҳам фақатгина улар ҳақида озгина маълумотимиз бор. Масалан, ибт ноким бўлганда еса табиб бўлган, файласуф бўлган, бўлди. У ёғичи? У ёғи ҳеч нарса йўқ. Бугунги қаҳрамонимиз, биродарлар, бугунги дарсимиз Абу Али ибн Сино ҳақида. Бу киши ҳақида нимани биламиз? Жаҳон фан тараққиётига улкан ҳиссасини қўшган, Ўрта Осиёлик, ана шундай бир буюк қомус олими, Ғарбда Авитсена номи билан танилган Абу Али ибн Сино. Биз Ибн Сино деб биламиз. У кишини тўлиқ исми. Абу Али, Ал Ҳусайн, Ибн Абдуллоҳ, Ибн Ҳасан, Ибн Али, Ибн Сино.

Бу киши уч юз йетмишинчи ҳижрий йили Сафар ойида Бухорога яқин бўлган Афшон қишлоғида дунёга келди. Бу милодийилга тўққиз юз саксонинчи йилга тўғри келади. Аввалдан айтиб қўяйлик, бу киши олтмиш га кирмаган екан. Олтмиш га йетмаган, аммо тарихда номи қолди. Нимаси билан? Нимаси билан? Ибн Сино отаси ва уни акаси заловатга кетган исмоилия тоифасига мансуб бўлиб кетган еди. Бу ислом ақидасидан, соф ақидадан четга чиқиб кетган исмоилилар.

Аммо Ибн Сино уларни бу ишига рози емас еди. Исмоилилар исломдан адашган тоифа, буларни ишига қарши бўлган еди. Айтардики, мен уларда айтаётган гапини ешитяпман. Нима дей еканлигини тушуниб турибман, лекин қалби бунга рози бўлмайди дер еди. Ибн Сино ўн ёшигача биродарлар Қуръонни ёд олиб бўлган еди. Ва араб тили, наҳв илмларни ўрганган еди. Кейин табобатни ўзига танлади ва умрини мана шу табобат илмига сарф қилди. Яна бир карра айтамиз.

Киши ўзи учун бир соҳани танлайди. Ва асосий куч қувватини, меҳнатини, еътиборини мана шу битта соҳага буришлиги керак. Ҳа, албатта, бошқа илмлардан ҳам хабардор бўлиши зарур, лозим. Лекин битта соҳани танладими, шуни охирига йетказишлик керак бўлади. Ибн Сино табобатга оид китобларни ўқишига киришди ва қисқа муддат ичида одамларни орасида мана шу табобат илмида кўзга кўринди. Ибн Сино айтар еди, бунақа қисқа муддатда одамлардаги кўзи кўриниб қолганлигимга ҳайрон бўлмаслик керак. Чунки табобат қийин илм емас дерди.

Бу қисқа муддатчи ичида кўзга кўриниб қолдигимга ҳайрон бўманглар, чунки табобати қийин илм мас дерди. Медитсина қийин емас екан. Ибн Сино учун бу фан қийин емас еканда. Ҳа буни қийин емаслигини мана шу медитсинский факултетда ўқиётган толиблардан сўранг. Ана шу табобат факултетида ўқиётган талабаларни иши билан бошқа факултетда ўқиётганда талабарни ишини таққослаб кўринг. Лекин Аллоҳ Таоло бу кишига ғайриоддий заковат берган, мана шундай бир ёш бўлиб туриб, табобатда ўзини юртида кўзга кўринди. Ўзини кучли заковати билан табобатни осон ўрганди. Шу пайтда ёши ўн олти да еди. Ўн саккиз га кирмаган бола табобатдаги устозлардан бирига айланди. Нимаси билан? Телефон ўйнаши билан емас болалар. Интернет тагида ўтириш биланмас, компютер ўйнаб сериал тагида кўриш биланмас, китоб ўқиш билан.

Кўп айтяпмиз, ҳаммаси китоб ўқиганини гапирамиз. Енди домла у пайтда телефон бўлганда китоб ўқитганда, дейсизлар. Ҳозир ҳам китоб бор, биродарлар. Хусусан мана толиб илмлар қайси факултетда ўқишдан қатъий назар, ўзига бир вазифа қилиб олса боради. Бир йилда мана шу ўзимни соҳамга тегишли йигирмата китобни ўқийман деб. Ўқимасам, нон чаштиради. Ёки ўқимаса, мен унча кўра ўзи тутаман. Бир назр қилиб қўйса бўлмайдими шуни? Масалан, ўқимасанглар ҳам ўтди бир йил, тўғрими? Мана ўқув йили тугади, студентлар. Ўқисанглар ҳам ўтдику, ўқимасаклар ҳам ўтди. Ўн олти га кирган бола табобатда Бухорода кўзга кўринган кишилардан бўлиб йетишди.

Ибн синонинг илм соҳасидаги дастлабки устози абу абдуллоҳ нотилий еди. У киши файласоф, мантиқ илмини соҳиби еди. Халқ орасида у кишини лақаби мутафалсиф, яъни фалсафача деган лақаби бор еди. Нотилининг қўлида илмни мантиқ, мантиқ илмини, ҳандасани, фалакиётни ўрганди. Баъзи фалсафий масалаларда қисқа муддатда устозни ўзиб кетди. Кейин мустақил ўзи китоб кўришликни бошлади. Фалсафа ва мантиқ бўйича.

Уни устози Абдуллоҳ Нотилий Ибн Синодаги иқтидорни, қобилиятни кўрганидан кейин отасига айтди. Бу бола илмдан бошқа нарса билан шуғулланмасин. Ҳақиқатдан ундаги иқтидордаги устози кўрди. Отаси ўғли Ибн Синога керак бўлган ҳамма шароитни қилиб берди ва фақат бу киши илм билан шуғулла. Бу киши тинмасдан мутолаа қилди, табобатдан ташқари бошқа илмларни ҳам ўзлаштирди. Оптика дейиляпти, кимё, фиқҳ каби фанларни ўқиди. Хусусан, табобатни ўрганди ва қайта айтяпмиз, кўпроқ диққати мана шу табобатга қаради. Аммо табобатни осон ўрганганиги билан фалсафани ўрганиши осон бўлмади. Субҳаналлоҳ, Аллоҳ Таоло инсонга ҳар хил иқтидор берган. Бўлмасам ўша калла, ўша зеҳн. Лекин битта илм калласига кирмаяпти. Кунул муяссанул лиман хулихалах деганлар Расулуллоҳ, ҳар бир киши учун у учун яратилган нарса осон бўлади. Масалан, сиз тил ўргана олмайсиз, аммо математикада кучлисиз. Бўлади. Ёки уни тескариси. Бу киши фалсафани ўрганишига қийин бўлади. Ўзи ҳақида айтади илм ва қаноатни ўргандим, мантиқни ва фалсафани ҳамма жуз қисмларини такрор ўқиб чиқдим. Шу вақтда биронта кечани тўғрилигича ухлаган емасман.

Кундузлари илм билан шуғулланар едим, имкони йетганича бор китобларни тўплар едим. Мен учун Арастунинг маъруфот табиа китоби, тушунишим жуда қийин бўлди. Метафизика китоби. Агар енди бу таржима қилсак, табиатни ортидаги нарса дегани. Арастуни мана шу китобини тушунишим қийин бўлган. Қирқ марта ўқидим, лекин тушунмадим.

Тушунишликдан умидим узилди дейди. Сўнгра Форобийни мана шу Фий ағрози мабодо тобия китобини ўқидим, метафизиканинг мақсадлари ҳақида екан, шарҳини. Кейин тушундим дейди. Қаранг, Форобий бу фалсафа учун яралган одамдагида. Иринитсино қирқ марта ўқиб тушунмаган нарсани Форобий бир марта ўқиди, тушунди ва шарҳ ҳам ёзиб қўйди. Шунинг учун бир соҳада ақлингиз йетмаса бўлди, мен каллам тупой екан деб туриб нима қилмаслик керак екан? Туша олмаслик керак екан. Айтганмиз ку. Мактабда ўқиши зўр бўлмаса болангизни ҳунарга беринг. Еҳтимол ҳунарда бир тенгсиз бир уста бўлиб йетишади.

Шунинг учун болаларимизда мактабда ўқишлик яхши бўлмасанглар кўмиб қўймайлик уларни умидини. Майлими? Еҳтимол уят туриб қўярсизлар биламиз. Форобий фалсафа учун яралгандагилар. Бир марта ўқиб, тушунди, шарҳ ҳам ёзди, қайси китобга? Арастуни китобига, а уни қирқ марта ибн сино ўқиб нима қилмаган еди, тушуна олмаган еди. Демак, бунга ҳам бир еътибор беришимиз керак бўлган нарса, мана шунча ақл закоти билан тушунмади, чунки у кишига бу нарса берилмаган еди. Ибн сино айтади бирон тиббий масалани ҳал қилишда иккиланиб қолсам, йечим топа олмай қолсам, масжидга шошилар едим. Нимага?

Ҳамма нарсани холиқи, мушкуламни ҳал қилиб бергунича, қийин нарсани йечиб бергунича, тинимсиз унга дуо илтижо қилар едим. Қаёққа борар екан? Ҳозирчи? Ей, мана бу доктор дейди, Аллоҳ Худо деяпти, болам, қара дейди, ҳалиги ески еналаримиз. Ҳозир ҳаммаси Аллоҳ Худо дейди, Алҳамдулиллаҳ. Чунки доктор деса, медик деса, табиб деса, бу атеист бўлиши керак еди да.

Амма ёки амаки, шифо Аллоҳъдан. Биз фақат сабабмиз, дуо қилинг, намоздан сўранг, биз ҳам дуо қиламиз, деса ҳалиги табиб дуо қилди, ғалатида. Бу киши руҳониятини олийлигини кўринг. Нима қилсам екан, кимга борсам екан, масжидга келяпти. Масжидга. Ибн Синўни руҳонияти мана шундай олий инсон еди. Ҳар қанча илмли бўлмасин, ҳар қанча гений бўлмасин биродарлар, одам боласи барибир банда. У ожиз, у заиф.

Билган нарсангизни ҳам тилингизга келмай қолишлиги тез тез бўлиб турадими? Тилимни жуда турибди, айта олмаяпман дейсиз. Менда турибди. Нима қила олмайсиз? Шунинг учун ҳар битта ишимизда биродарлар таваккал таоло аллоҳ дейишлигимиз керак. Аллоҳга таваккур. Ибн Сино айтади, уйимга кеч кирганда қайтиб бориб, олдимга чироқни қўйиб, китоб мутолааси билан ёки ёзиш билан банд бўлар едим. Агар чарчаб кетсам, ё уйқум келиб кетса, ўрнимдан туриб бориб, бирор бир ичимликни ичардим да, ўзимга қувватим қайтгандан кейин ўтириб яна давом етардим. Яъни бир тонна товалигича уйқу билан ўтказган емасман. Яъни уйқуга берилмаганман деган. Агар толиб илм биродарлар қайси соҳани толиб илм бўлиб олмасин, ўзини нафсини мана шундай бир жид билан маҳкам ушамаса, бир нарсага албатта ериша олмайди. Ибн Сино хайр еҳсонни, саховатни яхши кўрадиган киши еди. Одамларни орасида озгина бир номи чиқиб қолганидан кейин табиб деб.

Одамларни бекарга даволар еди. Ҳам тажриба, ҳам хайр еҳсон. Илмини нимаси? Еҳсони. Ҳунарини? Еҳсони. Табиблар давололмай қолган айрим бир беморлар бўладиган бўлса, муолажа қиларди олиб келиб, даволарди бепул. Ана шу пайтдаги амирлардан бири, мансур ибн нуҳ ас сомоний, сомонийларнинг амирларидан, бухорони амирларидан. Уни бир дарди бор еди, ҳеч қайси табиб даволай олмаётган еди. Ибн синони мана шу шаҳарда ататилиб, айтилиб, номи чиқиб қолганидан кейин уни ҳам таклиф қилишди. Ибн Сино келди да, мана шу абирнинг дардига шифо топишликка муваффақ бўлди. Мана енди ибн синони олдида жуда катта ешиклар очилди. Бу ёш табибни олдида имкониятлар каттаси очилди. Мансуриддин Нуҳ ибн Синони ўзига яқин қилди. Сомонийларнинг кутубхонаси ўша даврда бутун ўрта ва яқин Шарқдаги енг катта ва бой кутубхоналардан саналарди. Ибн Синога ишлар очилди, енди тинимсиз мана шу кутубхонадаги китобларни мутолаа қилишликка киришди. Шундай қилиб у кишига мана айтяпмиз, қаранг да, нимаси билан танилди?

Реклама билан емас, ПР билан емас, лайк билан емас, илми билан, меҳнати билан, хайрия еҳсони билан, сабр тоқати билан. Машҳурлик қувилмайди, укалар. Машҳурлик сизни топиб келади. Агар шунга лойиқ бўлсангиз. Ўзи мусулмон одам машҳурлик қувмайди. У олдига интилавермайди. Агар шунгга лойиқ бўлса, Аллоҳ Таоло шу машҳурликни бериб қўяди. Мана бу киши машҳурликда қувмади, ёки йигирма биринчи асрда вабоси бор машҳур бўлиш ибратлар. Буни кўп гапирдик. Енди Мансур ибн Нуҳ вафот етди. Уни ўрнига ўғли нуҳ ибн мансур ас сомоний ўтирди. Бу ўғли ҳам Ибн Синўга катта бир инъом, иноят, мурувват кўрсатди. Тирикчилиги, яшаши бекамикус бўлиб қолди. Демак, ким илм билан шуғулланишликка катта имконият очилди? Ва мана шу қорнини тўғлиги. Жонни тинчлиги, тирикчилик ташвишидан узоқ бўлганлиги Абу Али Ибн Синўни илмида ўзини аксини топди. Жуда кўп ишларга у киши имконияти бўлди, жуда кўп илмий кашфиётларни қилди.

Мана шу нарсага, биродарлар, савдогар ака укалар, аҳли давлатлар еътибор қилишлиги керак. Яъни илм билан машғул инсонлар, толиб илмларга таълим бераётган устозлар, булар тирикчилик ташвишини қилмаслиги керак. Уларга бу масалада кўмак кўрсатишлик керак. Мактаб ўқитувчиларига ҳам, биродарлар.

Мактаб биздан пул сўраётган бўлса, уятайлик. Мактабда муаллимларда, аҳли илмларда қўллашлик керак. Биродарлар, агар шундай қилсак, юртни, халқни юксалишига жуда ҳам катта ҳисса қўшган бўламиз. Халқни орасида илмли бўлишлик, илм билан шуғулланишлик, бизни тилида модний бўлгандан кейин шу юрт ўсади. Битта ноблиский премия олган ҳам чиқиб қолсин шаҳримиздан. Чунки зўр зўр иқтидорли болалар бор, уларга булар қарамайди.

Ибн Сино химия, математика, хандаса ва бошқа илмларда ҳам фаолият олиб борди. У кишини айрим китоблардан айтамиз. Китоблари бирор бирор тўрт юз тадан кўп бўлган. Мухтасар ал авсод фил мантиқ китоби, ал мабда ал маъад китоби, арсодул фалакийя китоби ва у кишининг енг катта ва енг машҳур китоби, бу табобат илмида ёзган китоби ал қонун.

Қорахонийлар тўққиз юз тўқсон тўққизинчи йил Бухорони забт етиб, Сомонийлар давлатини ағдаргандан кейин, Ибн Сино ҳаётида ҳам ташвишли кунлар бошланди. Чунки тахтини олдириб қўйган амирга яқин бўлганлиги учун бу кишини ҳам қамашди. Ваҳоланки илм чизишди бу киши. Қамашди, кейин у киши чиқди қамоқдан. Чиқди да, лекин барибир орқасидан қидирилиб юрилганлиги учунга ўзини дўсти Ибн Ғолиб Атторни уйида турди. Биродарини уйида мажбурий ўтиришлик даврида жуда кўп китобларни таълиф қилди. Кўчага чиқа олмайди. Қидирувда бўлишига қарамасдан, мана шундай қийин ҳолатда бўлишигақарамасдан, бекор ўтирмади. Китоб ёзди, китоб ёзди. Китоб ёзади. Чунки бу кишилар ҳаётини аввалида ўқиган, тўплаган, ўқиган, топлаган, енди ҳаётини бир муддатга келганда тўплаган нарсасини ташқарига чиқарган.

Бизгачи? Ҳозир средний статистика битта ўртача одамни қўлига ручка билан қоғозни бериб, диктант ёздирсангиз, тушунинглар, саводсиз бўлиб кетдик. Саводсиз бўлиб кетдик. Бу дарсларимиздан айтмоқчи бўлган хулосамизни йиғиндиси акалар, илмга қарайлик. Боламизни илм бўлса, унга сарфлайлик. Агар ёнимизда одам бўлса, боламизда бўлмаса, унга сарфлайдик, қарайлик, илмга қайтайлик биродарлар, илм билан юксаламиз.

Мана у киши ўтганига тўққиз юзинчи йилда туғилган бўлса, қанча бўлибди? Бир минг юз йил бўлибдими? Бир минг ю юз йилдан бери исми нимага айтилиняпти? Илми учун. Илми учун. Пул учун, чирой учун, солиб қўйган иморат учун, қилган тўй минган машинаси учун емас. Илми учунга. Ибн Сино тўсиқларни олдида тўхтаб қоладиган одам емас еди. Мана шу нарса ҳамма улуғли инсонларни ҳаётида кўрамиз. Муаммо чиқса, мушкула чиқса, шарт қўлини кўтариб таслим бўлиб қўйган емас. Имом Нававийда айтдик, тирикчилиги жуда оғир бўлган. Бир ойда бирга ўша йер еди. Икки ҳафтада бирга ўша ер еди. Мадрасани кичкинагина бир ҳужрасида кул тирикчилик ўтказарди. Қирқ беш га кириб ўлган еди бу одам. Қирқ бешат га. Абдулқодир Жилонийда мана кеча суҳбатлашдик. Сувдан оқиб келадиган йегулик нарсани олиб йер еди. Пайғамбаримизни зўриётидан бўлган киши. Йиртиқ ямоқ кийимларни кийиб юрар еди. Хароба юрарди, томларга чиқиб тунар еди. Лекин қўлини нима қилмас еди? Таслим бўлиб тушириб олмас еди. Бизни замонимизга қараб туриб, одамларни бесабрлигини кўрасиз да. Озгина бир қанча йил ёпқоса шарт ўқиш ташлаб юборган. Домласи бир марта қаттиқ гапириб қўйса, шарт орасида келмай қўйган.

Ибн Сино иккинчи даражалик нарсани, иккинчи сўп нарсани яхши кўрмас еди. Абу Мансур Жибахий билан наҳу илмида араб тилида баҳс қилиб қолди. Баҳс қилиб қилди, йенгилиб қолди. Жибахий луғат илмида кучли екан. Енди Ибн Сино бунга кўнмайди, бунга рози бўлмайди. Қандай қилиб мағлуб бўлиб қоламан? Қандай қилиб паст келаман бу масалада? Дедада уч йил фақат араб тили билан шуғулланди. Уч йил фақат луғат илми билан машғул бўлди. Натижада араб тилини енг қадимий бир нозик, ғариб сўзларини ўқиб ўрганди. Ва мана шу уч йилни ичида учта қасида ёзди, учта китоб ёзди, ичида қасида араб тилида. Қасидаси бор, учта китоб ёзди да, шу ески, қадимий сўзлардан ичига ёзди. Бир вараққа ана шу қасидалардан биттасини кўчириб туриб, қадимий ғариб сўзлари бор. Ҳалигини устига сув сепди. Ҳўл бўлгандан кейин қуритди. Яна сув сепди, қуритди, оптой қўйди. Хуллас, узоқ, яъни қадимги варақларга ўхшаб қолди. Кейин подшоҳни ҳузурига киргизди мактубни. Жибахий шу йерда ўтирган еди. Имом Ибн Синони йенгиб қўйган. Подшоҳ узатиб туриб, бу тилшунос олим да, қани ўқиб бизга шарҳлаб беринг чи деганди, ўқиб шарҳлаб бера олмади.

Шунда Ибн Сино ўзи келди да, ўзи шарҳлаб берди демак. Ва кейин айтди буни ўзи ёзганлигини. Яна айтмоқчи бўлганимиз, Ибн Сино доим юқори нарсаларга интилиб яшаган. Ҳиммати олий бўлган. Иккинчиси сўрт нарсага кўнмаган. Паст нарсага кўндайлик. Тушадиган жойимиз плёнпусга тушиб қолдик уже. Дунё бозорида, умматларни орасида қарайдиган бўлсангиз, биз полда турибмиз ўзи. Енди кўтариладиган пайт келди. Илм билан, маърифат билан, динимиз маҳкамушли билан бўлади.

Ақулу қовли ҳа даво астағфируллоҳ или валакум. Бисмиллаҳир роҳманир роҳинг. Асрорул узомо, улуғларнинг сирлари деб номланган дарсимизни навбатдагиси, кеча табобат илмининг султони. Абу али ибн сино ҳақида дарс бошлаган едик. У кишининг ёшлиги, илм олишлиги, у кишининг иқтидори, ақлий имкониятлари ҳақида батафсил тўхталиб ўтган бўлдик. Мана енди биродарлар давом етказамиз. Демак, Абу али ибн синонинг лақаби шайхур раис. У киши астрономия илмини ҳам яхши кўриб ўқиб ўрганди. Саккиз йил шу илм билан машғул бўлди. Мана шу илмга оид бўлган китобларни ўқиди, хусусан Птоломейни ва бошқа олимларни китобларини ўқиди. Ва жуда қисқа муддатда мана шу астрономия илмига атаб ёзилган Ал Инсоф Ил Арсот китобини ёзди. Яъни астрономияда ҳам илмга ега бўлган ва китоб ёзган. Демак, илм кетидан илм ўрганган, битта илм билан тўхтаб қолмаган, ҳамма илмлардан керакли миқдорда у кишида бўлган, лекин асосий иши барибир табобат еди, медитсина еди. У кишини қилган мана табобатга тааллуқли бўлган кашфиётлари, илмий изланишлари жуда ҳам кўп, айримларини ўқиб ўтамиз.

Ибн Сино биринчи бўлиб касални бир одамдан иккинчисига юқиш деган ҳақида сўз очган еди. Касални юқмайди деб ишонади у даврдаги одамлар. Диабет, сахр. Диабет касаллигини у сийдикни ҳолати, шу жумладан, ундаги ширинлик моддасига қараб ташхис қилади. Диабет касалликида сийдикда қанд моддаси бўлишини бир минг йетти юз йетмиш бешинчи йилда инглиз олими аниқлаган еди. Яъни буларни кашфиёти бўлиб кетди, лекин ўзи асли бу инглиз олимидан йетти юз йил аввал Абу Али Ибн Сино бу ҳақиқатни кашф қилиб қўйган еди. Табобат тарихида биринчи бўлиб Ибн Сино ваво билан ўлатни ўртасини фарқлаб берган еди. Менингит, ошқозон яраси, сариқ касаллиги, плевирид мохол, заҳм, қизамиқ, сув чечак, куйдирги каби касалликларни белгилашди ва уларни кечиш жараёнини пухта қилиб тасвирлаб берган еди. Қутириш касаллигининг кўринишлари, уни юқумли характери беморнинг бу касалликдаги ҳолатини жуда тўғри аниқлаб берган еди. Кейин бир минг саккиз юз тўртинчи йилда, саккиз юз йилдан кейин, йевропалик олим тсинка қутирган ҳайвонни сўлаги юқумли еканлигини тасдиқлаган еди.

Қарангларда, янги ҳар қандай нарса яхшилаб унутиб олган ески нарса деган гап бор. Тушунарли бўлдими? Аввал бу нарса бўлган, яхшилаб есдан чиқариб юбордик, буни янгилик қилиб кашф қилиб келишди. Абу Али ибн Сино улардан йетти юз йил, саккиз йил уриб бу нарсани кашф қилди, лекин сиз билан биз буни кўтариб чиқмаганимиз учун ғарблар бизни кашфиётни кўтариб чиқинг, нима турибмиз бу йерда?

Йелка суягини чиқишини оддий босиш йўли билан даволашлик ҳам ибн синога тегишли. Ҳозиргача мана шу услуб авиатсена усули деб аталади. Умуртқани қийшайишини ибн Сино ўзи ихтиро қилган ёғоч мослама ёрдамида тузатган. Бу усулни ўн бешинчи асрда франсуз табиби калла яна қайтадан кашф қилган. Яна қайтариб айтяпмиз, бизни бобокалонимиз кашф қилиб қўйган нарсани, биз ўрганиб, олиб чиқиб тақдим қилмадиган халққа, лойиқа дунёга, бошқалар кашф қилиб, яна у кишини қилган кашфиётлардан биттаси, суякларни гипслаш усули ҳам ибн Сино томонидан кенг қўлланган. Лекин кейинчалик бу услуб есдан чиқиб кетган. Йевропалик табиблар томонидан бир минг саккиз юз еллик иккинчи йилда янги ихтиро сифатида оламга тақдим қилинган.

Жарроҳликда анестезия масаласига ҳам алоҳида еътибор берган. Ҳалиги оғриқни сездирмаслик учун ишлатилинадиган нарса. Анестезиолог дейди, анестезиология бўйича Ибн Сино катта еътибор берган шу масалага. Бунинг учун у афюн, минг девона, наша ва ҳоказо наркотик таъсирига ега бўлган дорилардан фойдаланган. У кишини ишларидан яна биттаси, касалликни даволашда Ибн Сино шахсий гигийенага алоҳида еътибор беришлигини таъкидлаган. Ҳамда уйқуни тартибга келтириш ва жисмоний машқларни аҳамиятини катта еканлигини уқтирган. Нимани аҳамиятини?

Спортда. Мана Ибн Синони ҳикматларини ҳам ўқиб бераман, суҳбатимиз охирида. Ҳозир мана айни мана шу спортга тааллуқли, жисмоний машъларга тааллуқлик бўлган айрим ҳикматларни ўқиб берман. Бу табибларни табиби, табибларни устози спорт ҳақида нима деяпти? Ўз вақтида меёри билан бадантарбия қилган одамга дард яқин йўламайди. Тўғрими докторлар? Меёрида, ўзини ўрнида, жисмоний машқлар билан шуғулланган одамга дард, яқин йўл ҳам емас. Масалан шу югуришлик билан, терлашлик билан, жисмоний ҳаракатлар билан жуда кўп касалларни олди олинади.

Яна айтар еди. Бадан тарбия билан машғул бўлинса, ҳеч қандай дори дармонга зарурат қолмайди. Бунинг учун муайян бир тартибга риоя қилишлик ҳам шарт. Енди спорт екан деб туриб, бир йўли ўлиб юбормасин. Мана шу спорт билан доимий шуғулланаётган бир жамоа акаларимиз бор, ёш еллик йил устида. Шулардан биттаси йигирма минг сўм, йигирма минг сонли укол оларди екан. Бир йил, бир ярим йил ўша тимроқга келиб шуғулланиб юриб, шу дориларни олмай қўйибди. Тушунинглар, йигирма миллион сўмлик укол билан юрар екан, шуни қилмаса бўлмайди бир йилга. Тушунинглар акалар, спортга қайтиш керак. Бу ҳалиги ёшлар қиладиган иш емас. Бу ҳар битта мусулмон қилиши керак бўлган нарса.

Болаларни тарбия қиламан деманглар, улар барибир сизларга ўхшаган бўлади. Шунинг учун ўзингларни тарбия қилинглар деяпти ҳакинг. Болангни тарбия қиламан дема, барибир сенга ўхшаган бўлади. Сен ўзингни тарбия қилиб. Шунда болангни тарбиҳа қилган бўласан. Болам, бу сигарет ёмон нарса. Чеҳмагин. Деб турса. Спорт билан шуғулланишлик керак деса ю, чиқиб ўзи бир тўрт қадам югуриб қўя олмаса.

Мана шу спорт билан шуғулланишлик, биродарлар, бир қандайдир коллективга қўшилиб олишлик керак. Чунки уйда беговой даражкаси бор одамлар ешитиб туринглар. Олганингларда узоғи бир ҳафта югургансизлар. Ё кўпроқми? Хўп, шунақа, бўпти, бир ҳафта дейлик. Беговой даражгани фалон пулга қизиқиб олиб олганларни тўқсон тўққиз фоизини уйида чанг осиб турибди. Шу гапим тўғри бўлса қўл кўтариб қўйинглар.

Уйига турник қилиб қўйганлар. Бир ойда неча марта осиласизлар? Агар сиз ўша бир спорт билан доимий шуғулланадиган бир жамоага аъзо бўлиб олсангиз, бир коллективга, ҳайрулланг, нима келмаяпсан? Келмасанг беш юз сўм штраф дейди да, ҳолимизда нима қилади? Қиста олиб кетади. Тўғри айтяпманми? Ҳатто айрим акаларимизни кўрдик, гардеробини алмаштиришга тўғри келди. Чунки шунақа семириб кетган, кийимлари катта. Кейин ҳалиги костюмини кийса, худди акасини костюмини кийгандай бўлиб қолган. Тушунинглар акалар, спорт билан шуғулланишлик бизни хоҳишимиз, бизни нимамиздаги ихтиёримиздаги нарса емас, биз вожиб бу. Тушунинглар, сиз ўзингизга соғлигингиз керак бўлмаса хотинингизга керак. Болаларингизга кераксиз, жамиятга кераксиз. Тушунинглар шу нарсани. Мана Ибн Сино айтяпти. Бадантарбияни тарк етган одам аксари хароб бўлади. Зеро ҳаракатсиз қолган аъзоларнинг қуввати заифлашади. Суяк унга доим нагрузка келиб езилиб турса, қувват олар екан.

Суякка юк тушиб турса, инег қувватли бўлар екан. Бекорчилик ва айши ишрат нафақат нодонлик олиб келади. Айни вақтда касалликнинг туғилишига ҳам сабаб бўлади. Демак, Ибн Сино мана шу жисмоний машғулотларга, спортга жуда ҳам қаттиқ еътибор берган.

У кишини ишларидан Ибн Сининг бир касалликни, бошқа бир касалликни чақириш йўли билан даволаш услуби ҳам еътиборга молик. Битта касалдан қутилишлик учун иккинчи касални юқтириш керак. Масалан, у тутқаноқни даволашда тўрт кунлик иситма билан оғришни фойдалида билади. Тутқаноқда даволаётганда тўрт кун иситмага кирсин дер екан. Чунки тўрт кун устима бўлганда, демак шу тутқаноқда нима қилар екан, йенгиб юборар екан. Енди қараб туринг. Мана шу услубни қўллаб, австралиялик психиатр Вагнер бир минг саккиз юз еллик йетти, бир минг тўққиз юз қирқинчи йилда яшаган. Шу услубни қўлладида заҳм касаллигини нима билан даволади? Безгак касалини юқтириш билан даволади. Бир минг тўққиз йигирма йеттинчи йилда Нобел мукофотига ега бўлди. Бизни бобомиз келтириб қўйган услуб билан бир касални даволашига учун бошқа касални юқтирди, Нобел мукофотигага ега бўлдинг.

Мана шунча илмлардан хабардор бўлган, лекин асосий иши табобат бўлган. У киши ўзини асрини биринчи рақамли табиби бўлган еди. Биринчи рақамни табиби. У кишини китоблари бошқа тилларга таржима қилинганидан кейин тўрт юз йилгача йер юзидаги биринчи табиб ўрнида турди. Мусулмон Ла илаҳа иллаллоҳ Муҳаммадур расулуллоҳ деган, Қуръонни ўн ёшигача ёдлаган, беш маъно намоз ўқиган, рўза тутган, зикр айтган, суннатларга амал қилган олим, олим тўрт юз йилгача йер юзининг енг биринчи рақамли табиби бўлиб турибди, биродарлар. Дин тўсмайди, дин ривожлантиради илмни, дин илмга туртийди одамларда. Диний билимни ўқисанг тўхтаб қоласан, унақа гап йўқ. Агар диний билимни олиб туриб, дунё билимига интилмаётган бўлсангиз, диний билимни тушунмабсиз сиз. Сиз ўзингизга керак бўлган фарзи айб бўлган илмни ўргандингиз. Енди қолгани фарзи кифоя диний илмда. Бир тоифа одамлар катта диний илмда чуқурлар билан шуғулланса, қолганлардан соқит, енди чиқинг, дунё илмига ҳам ўтинг, агар қўлингиздан келса.

Ибн синонинг енг машҳур китоби ал қонун ва имом розининг, мана шу енг машҳур китоби, ал мансурий фитиб. Мана шу иккала китоби ўн йеттинчи асргача Йевропанинг енг катта жомияларида ўқитиладиган асосий китоб бўлган еди. Биз ҳозир нима кимларга мурожаат қиляпмиз? Фалончини китоби, покунчини китоби деб туриб ғарбни оляпмиз да. Лекин улар биродарлар ўн йеттинчи асргача бизни бобокалонларимизни китобини ўзларига асосий манба деб билган.

Химия соҳасидан бу киши изланишлар олиб борган. Ўзини хос лабораторияси бўлган еди. Жуда кўп илмий тажрибаларни ўтказар еди. Ибн Сино яна таълим тарбия илмида ҳам олимлардан еди. У кишини астиясада номланадиган китоби бор. Мана шу бир инсон тарбияси, фарзандларни тарбиясига алоҳида мана шу тўхталиб ўтган шу китобидан. Ибн Сино фикрига кўра, болани тарбияси уни ҳаётини аввалидара бўлиб, кейин тўхтаб қоладиган нарса емас еди. Ибн Сино назарида тарбия бола туғилгандан бошлаб, жамиятга киргунгача бўлган даврда давом етадиган иш еди.

Яна алоҳида айтадиган гапи тарбияда. Болани мактабга боришдан аввалги даврида руҳий ва зеҳний томонига кўпроқ еътибор беришлик керак еди. Мана шу даврда болани шахсияти шаклланади. Биродарлар йетти яшаргача дунёқараши шаклланади. Йетти яшаргача оқ қорани ажратади. Йетти яшаргача яхши ёки ёмон одатларни ўзига юқтиради. Шунинг учун йетти яшаргачача пош шоҳроққа муомала қил деганмиз ота боболаримиз.

Енди илм ўқитишлик, таълим масаласида еса, Ибн Сино фикри, ҳаммага бир қолибдаги шаблон услубида дарс беришликни тўғри деб билмас еди. Балки ҳар битта болани иқтидори, қобилияти ва нимага мойиллигига қараб туриб алоҳида унга таълим беришлик керакдир. Яъни тилга қизиқадиган бўлса, кўпроқ урғу тилга берилсин. Математикага иқтидори бўлса, укрон қаёққа бўлсин? Математикага бўлсин.

Ўқувчига мукофот ва жазо услубини ҳам у киши қўллашлик керак деради. Енди жазо деганда у бир етини синдириб юбориш, жонини ачитиш, ҳали аччиғингизни унга чиқариб олиш емас. Қилган хатосини тушунтириб қўйишлик. Агар хато қилган бўлса, ундан домла юз ўгириб олиши, гапирмай қўйиши, ўзидан нари қилиши, огоҳлантириши, шунда ҳам бўлмаса бир йенгил нима қилиши? Калтаклашлигини Ибн Сино керак деган екан. Мақсад, мақсад жонини орттириб синдириб қийнашмас, хато қилганлигини мулойимлик билан нима қилиш, тушунтиришлик.

Ибн Сино, Аллоҳ учун раҳмат қилсин. Яшаган даври сиёсий барқаронсизлар даври еди. Инқилоблар, қўзғолонлар, урушлар, аммо бу нарсалар Ибн Синони ўзини илмий фаолиятини юришликдан тўхтатиб қўйгани йўқ. Тўрт юз еллик тага яқин китоб ёзган. Олтмиш га кирмаган одам. Шундан икки юз йетмиш тўрт таси бизни давримизгача йетиб келган. Булардан саксон таси фалсафага тегишли бўлган, қирқ тадан кўпроғи табобатга оид бўлган. Яна ундан ташқари у киши ёзган китоблари қайси фанлар бўйича еди? Мантиқ, психология, тиббиёт, астрономия, математика, мусиқа, кимё, ахлоқ, адабиёт ва тилшунослик.

Ўзи битта университет бўлган еканми? Мана шу илмларда биттаси битта факултет, биласизларми? Философия факултети дейди, тиббий от факултети дейди. Математика факултети дейди , химия факултети дейди қаранг да. Бу одам ўзи битта университет бўлган. Яна олтмиш га кирмаган бу киши вафот етган еди. У кишининг фалсафаси ҳақида сиз айтадиган бўлсак, бу жуда ҳам дарсимиз чўзилиб кетади. Мана у кишининг айрим ҳикматларини ўқиб бераман. Ҳикматлари. Ҳикмат нима? Киши ўқиб ўрганиб, йиллар давомида тўплаган ақлий бойлиги. Мана ҳозир ешитайлик, Ибн Синўни мана шу тўплаган бойлиги бизга икки қатор, уч қатор сўзда намоён бўлади. У киши айтар еди илм нарсаларни инсон ақли ёрдами билан ўрганишликдир.

Яна айтар еди кундалик ризқ ҳақида кўп қайғураверма. Шу билан мол орттираман деб ўзингни қийнайверма. Чунки ҳар ким ўзининг насибасидан ортиқ бир дона ҳам дон йея олмайди. Моли дунёйинг сени алдамасин. Чунки асраган моли дунёйин бошқаларники бўлади. Уларни сарф ета олсанг, ўша сеники бўлади. Ишлатмадинг, тўплаб қўйиб кетдингми, бошқаларга ўтди.

Киши учун енг фойдали дилни ёритувчи нарса қаноатдир. Енг зарарли, нафратли нарса хирс ва ғазабдир. Бошқаларда кўрганни жуда қаттиқ истамаслигинг ҳам қаноат ҳисобланади. Яъни кунингга рози бўлиш деганида, ручий. Ей ҳою ҳавасга берилган нафс, ей ҳою ҳавасига берилган нафс тез бўл. Чунки сен бир нафаснинг ҳимоясидадирсан.

Нима дегани? Сени ушлаб турган нарса битта нафас. Кирди, чиқмай қолди, тугадинг. Чиқди, кирмай қолди, тугаддинг. Сен ўзи битта нафасни ҳукмида турибсан. Тезроқ бўл, яъни савобли ишларни қилишликка. У кишини бир ажиб сўзларидан. Мен кўп жойларни кездим ва олам аҳволига қарадим. Унда ҳайронлик кафтини иягига тировчи ёки пушаймонлик бармоғини тишлаб туришидан бошқани кўрмадим.

Одамлар шу иккитадан биттаси екан. Ё ҳаётни ишига ҳайронлов бўлиб турганлар ёки ўтказган кунига пушаймон йеб бармоғини. Тишлаб турганлар. Журъат деган нарсани ўрганайлик. Журъат. Қўрқмайлик бир нарсани қилишликка, ҳисоб китобни қилдик, рашшот қилдик, таваккал қилиб киришиб юборайлик. Йетти ойлаб бир кес дейилади. Бизда шу йетмиш йетти марта ўлчаб туриб, бир марта ҳам кесмайдиган бўлиб кетган одамлар.

Йетти ўлча бир кесиш керак. Ўлчашда мақсад нима еди? Кесиш еди. Қаранг. Одамларнинг ботири келажакдаги ишлардан қўрқмайди. Одамларнинг бўтири келажакдаки ишлардан қўшмайди. Камолот ҳосил қилишдан четланган киши одамларнинг енг қўрқоғидир. Бизнес қиляпмиз, спорт билан шуғулланяпмиз, илмга киришяпмиз, нимадир қиляпмиз. Шунда иккиланиш пайдо бўлади. Бўлармикин? Қанақа бўлар екан?

Қадам босиб кўринг да. Сиз сабабини қилиб Аллоҳга таваккал қадам босинг да, Аллоҳ шунақа иқтидорингизни очиб қўяди. У иқтидор қачон очилади, биласизми? Бурчакка тақалганингизда. Одамларнинг ботири келажакдаги ишлардан қўрқмайди. Каморот ҳосил қилишдан четланган киши, одамларнинг енг қўрқоғи.

Фалак жуфт соққага ўхшайди. Олам унинг тахтасига. Ажал ўйнайди, бизлар донаиҳом. Ҳар ким ҳодисалардан ибрат ола билса, яъни бошидан ўтказган кунлардан тажриба чиқаришни, хулоса чиқаришни билса, ов олганларда тажрибасидан фойдаланишни билса, ҳар ким ҳодисаларда ибрат ола бўлса, боши қаттиқ отга ўхшаган бу фалак, унга бўйин синаб юради.

Ҳаё инсоннинг абадий гўзаллиги ва латофатидир. Ҳаёсиз юз жонсиз жасадга ўхшайди. Мана биродарлар, айрим ҳикматларни ўқидик. Мана шунча илмларда олимлик даражаси йетган, тўрт юз, беш юз йил табобат илмини султони бўлиб турган Ибн Сино ҳаёти кузатишлари, у кишининг тажрибалари, ҳикматлари.

Ибн сино ёши олтмиш га қараб яқинлашар екан, ғайрати, шижоати сўниб қолгани йўқ. Умри давомида тўплаган илмини умматга ҳал қилиб келишликда у киши ҳаракатдан тўхтаб қолмади. Аммо умрини охирига борганда биродарлар у кишига бир дард йетди. Дард йетди, дард оғир бўлди. Бир ҳафта яхши бўлиб юрарди, бир ҳафта касал бўларди, бир ҳафта яхшироқ бўлиб юради, бир ҳафта касали бўлади. Хуллас, ўзини даволашга киришди. Дориларни кўп истеъмол қилди, аммо фойда қилмаётганлигини кўрди да, дардини даволашдан умидини узди. У кишини атрофидаги табиблар келиб, даволамоқчи бўлишганида, уларга қараб туриб, табобатни мен ўргатганман сизларга. Бу дардимни давойи йўқ деди. Ким давололмаяпти ўзини?

Даволовчи ўзи дард берди да. Енди уни давоси фақат ажал. Кейин деди, қора тупроқ қаридан тортиб, то зуҳал чўққисигача бўлган дунёнинг ҳамма мушкул масалаларни ҳал қилдим. Мен ҳар қандай макр ва ҳийла тузоғидан қутилиб чиқа олдим у, аммо ўлим тугунини йеча олмадим.

Шундан кейин ғусл қилди, истиғфор айтди, молини камбағалларга садақа қилди, Аллоҳда савоб умидида қўлидаги қўлини, хизматкор йигитини қўлини озод қилди ва ҳар уч кунда Қуръонда хатм қилишга киришди. Ҳаётини боши Қуръон билан бошланган еди, биродарлар. Ҳаётини охири нима билан тугаяпти? Қуръон билан тугаяпти. Шундай қилиб, табибларнинг султони, енг улуғ табиб, Абу Али ибн Сино ўзини дардига даъво топишликка имкони бўлмади ва тўрт юз йигирма саккизинчи йилда вафот етди. Тўққиз юз саксонинчи йилда туғилиб, мелодий бир минг ўттиз йеттинчи йилда вафок етди. Шу пайтда у кишини ёши еллик йетти ёки еллик саккиз га йетган еди.

Ана биродарлар, сиз билан биз атан айтиб фахрланадиган, бутун йер юзига табобат илмини ўргатган, беш юз йиллаб, олти юз йиллаб йер юзидаги биринчи рақамли табиб бўлиб турган бобомиз Абу Али ибн Сино раҳматуллоҳу алайҳи ҳақида Аллоҳ бизга билдиргани ва сизлар йетказганга имкон топганимиз мана шу бўлди. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло ибрат олишликни ва уларга иқтидор қилишликни ҳаммамизга насиб етган бўлсин. Ақлу қолдик ҳаада ва астағфируллоҳу алайкум.

Кейинги дарсни тинглашТобеъинлар ҳаёти