Maviza
—Қоралама23 daq

Тобеъинлар ҳаёти

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
22:51
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Вассолату вассаламу ала саидина муҳаммади ва ала алихий восиҳаб иҳи ажмаъин. Умма бахт, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъла ва баракату. Ассалому алайҳу замо. Улуғларнинг сирлари деб номланадиган силслар дарсимизни бугун Жаъфари Содиқ. Жавфар ибн Муҳаммад, ибн Али, ибн Ҳусайн, ибн Али ибн Абиторий розияллоҳу анҳу. Али розияллоҳ анҳунинг зурриёти. Жаъфар ас Содиқ. Бу дарсларимиз умматнинг улуғ инсонлари ҳақида сўз юритади. Тарихий шахсиятлар, уларнинг сийратлари, феъл атворлари, қилган ишлари ва мана шу бир юксаликка йетишига сабаб бўлган уларнинг сирлари.

Бу дарсларимиз ана шу улуғларимизнинг сирларини умматга йетказадики, шариат, уммат ана шу сирлардан бохабар бўлсин, ўзларига шу уларда бўлган нарсани тадбиқ қилиб пайдо қилсин ва умматни бошқа умматларда яна бир пешқадам, имом уммат бўлишига йетакласин. Биз Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ва саҳобалар ҳақида дарслар қилганмиз. Енди бу дарсларимиз ана бу уч асрдан кейинги даврда яшаган улуғ инсонларимиз ҳақида бўлади. Мусулмонларнинг имоми Жаъфар ибн Муҳаммад, ибн Али, ибн Ҳусайн, ибн Али ибн Абитуроф розияллоҳу анҳу. Жаъфару Содиқ. Бу киши мана шу лақаби билан тарихда қолган. Кўпчилигимиз Жаъфару Содиқни Али розияллоҳ анҳунинг зурриёти еканлигини биламиз, аммо бу кишини Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуга ҳам насл насабни уланишидан хабаримиз йўқ.

Жаъфару Содиқ Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳни ҳукуга икки томондан ўғил бўлади. У киши айтади, мен Абу Бакр Сиддиқга икки тарафдан ўғил боламан. У кишини онаси Омму Фарва бинтул Қосим ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр Сиддиқ. Яъни Абу Бакр Сиддиқнинг ўғли Муҳаммад томонидан фарзанд бўлади. Она томонидан. Енди онасининг онаси Асмо бинт Абдураҳмон ибн Абу Бакр Сиддиқ. Абу Бакр Сиддиқнинг ўғли Абдураҳмон томонидан ҳам, демак, икки томонлама Абу Бакр Сиддиққа ўғил бўлади. Бунга яна али ибн абит олибнинг зўриёти еканлигини ҳам қўшиб қўйинг. Албатта, насл насаб биродарлар ҳеч қандай гап сўз сиғмайди. Бир томондан муҳаммад алайҳиссаломга, али ибн абит олибга боғланяпти. Фотимаи Заҳро Али ибн Абитолиб, бу томондан Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳни қўйган. Насл насаб, укалар, турмуш қуришликдаги иймондан кейин биринчи қараладиган пункти, қиз тонлашда. Биринчи ўринда динига қараймиз, орқасида насл насаб ҳам ўта муҳим нарса. Таги тугуни тоза бўлишлиги. Таги тугида холомиларни бўлмаслиги, заноани фаҳшни бўлмаслигини, ҳалол луқма билан катта қилганлиги, сиз харидор бўлаётган хонадондан халқни ичига ножоя бир сўз фикр чиқмаганлиги, бу катта нарса.

Наср насаб иккинчи ўринда туради, биродарлар. Келинни танлашда диндан иймонидан кейин. Жафар Содиқ ҳижрий саксонинчи йилда Мадинада дунёга келди ва мана шу жойда вафот етди. Лақаби ас содиқ. Ростгўйлиги билан машҳур бўлган еди. Сўзида, ишида, феълида бирон марта ёлғон зоҳир бўлмаган еди. У киши ўзининг даврида имом бўлиб, фақиҳ бўлиб танилган еди. Яна Жаъфар Содиқ ўта ҳаким, ҳикматли инсон еди. Кишида илм кўпайса, ахлоқи юксак бўлса, шу нарса ўз егасида ҳикматни пайдо қилади. Ҳамда динни фаҳмлашлигида кўринади. Динни тушуняптими ҳикматини, демак илми чуқур. Динни тушуна яптими ҳикматни, демак илмичуқур. Саёзми, демак динни ҳикматини тушунмайди бундай инсон. Бу киши ўзининг саховати билан ҳам машҳур еди. Бунда ажабланишида ҳожати йўқ, чунки Жавфари Содиқ Абу Бакр Сиддиққа боғланади дедик насл насаби. Абу Бакр Сидиқни қанчалар саховатли еканлигини биродарлар, мана саҳобаларнинг тарихида ўқиб ўрганганмиз.

Жавфари Содиқнинг шогирди Хиёжимни Бустом Аттамими айтади, Жавфари Содиқ инфони еҳсон қилар еди, бола чақасига ҳеч нарса қолмай қолгунича. Уйига ҳеч нарса қолмай қоларди, еҳсонни кўплигидан, садақатини кўплигидан. У кишидан, биродарлар, у кишини мана ҳаким дедик. Ҳаким дедик. Рибони ҳикматини сўрашди. Нима учун рибо ҳаром? Ўзлари асли шариатимизда, биродарлар. Нима учунга намоз ўқилади, нима учун рўза тутилади дейилмайди. Бу савол берилмайдиган нарсалар, таъбудий масалаларда ақлимизни ишлатмаймиз. Нимага енди хуфтон тўрт ракат? Нимага шом уч ракат дейилмайди? Енди бу кишидан рибони ҳаром қилинишлигини ҳикмати сўралди. Биз одатда рибо ҳақида гапирганимизда, биродарлар, уни фақатгина иқтисодий зарарини гапирамиз. Лекин Жаъфари Содиқ мана шу динни нозик жойларигача чуқур туширган фақиҳ инсон бўлганлиги учун қуйидагича жавоб берди. Аллоҳ таоло рибони ҳаром қилди, одамлар бир бирларига маъруфни ман қилмасликлари учун. Яъни бир бирига яхшилик қилиб туришлиги учун. Хайрия еҳсон қилсин, садақа қилсин, инфо қилсин, бир бирига нисбатан яхшилик қилсин.

Рибода бу нарса йўқ. Рибода пулни беради, фойдани олади. Рибода пулни олади, фойдасини беради. Одамларни ўртасидаги маъруф деган нарса йўқ бўлиб қолади. Жаъфаров Содиқ одамларни ўртасида бўладиган хусуматларни йўқ қилишликка ўта ҳам харис еди. Агар иккита одам талашиб тортишиб қолгани кўрса, сабабини сўрар еди. Агар шу иккала тортишаётган одамни ўртасидаги муаммо пул бўлса, мен тўлайман деб қўярди да, мушкулани ҳал қилиб қўярди. Шунинг учун доим қарздор бўлиб юрар еди. Камбағал бўлганлигидан емас, одамларни қарзини бўйнига олиб қўйганлигидан. Таассур, бизни замонимизга келиб туриб, ўзини қазният турагача келмайди одамлар. Тўғрими?

Шунинг учун доим қарзи бўлар еди, фақирлиги учун емас, бировларни қарзини ўзини зиммасига олганлиги учун. Жаъфар Содиқ фақатгина илмли олим, фақиҳ емас еди. У киши ўзини феъл атвори билан, ахлоқи билан одамларга ибрат бўладиган инсон еди. У кишини ишларидан, мана саховатидан қопни ичига нима еди, нонми, гўштми, пулми, фақирларга керак бўлган нарсаларни соларди да, йелкасига ҳалиги қопни кўтариб, туни билан Мадина кўчаларини айланиб, фақирларни ешигини тагига қўйиб кетар еди. Одамлар билмас еди ким қўйиб келишини. Фақирлар чиқса, ешигини тагида инфоқ турибди. Оларди, ҳаққига дуо қилиб қўйиб кўтар еди. Кейин қачон билиб қолишди Жаъфари Содиқ қилаётганлигини? Жаъфари Содиқ вафот етди, инфо ғиёслар тўхтаб қолди. Шунда билишди. Унгача мана шу қилган еҳсонини ҳадисда айтилганидек, ўнг қўли қилганини чап қўлга билдирмайдиган кишилардан еди.

Жаъфари Содиқ, Аллоҳ Таолонинг кучига раҳмат бўлсин. Жаъфари Содиқни ҳикмати, динни фаҳмлаш ҳақида алоҳида тўхталиб ўтишимиз керак. Жаъфари Содиқни сийрат ҳақида китоб ёзган маорифлар, уни ҳикматини ва қийин саволларга берган ажиб жавобларини кўп келтиришган. Ана шундай мушкулали саволга бир олим зўр жавоб бериб қўйдими? Демак илмини қувватига, ҳикматини қувватига далолат қилади бу нарса.

Жаъфар Содиқнинг шогирди Софиёни Саври айтади Маккада Абу Абдуллоҳни ёнида едим. Абу Абдуллоҳ Жаъфар Содиқ. Абу Туҳга тўхтаган еди. Мен дедим, ей Расулуллоҳнинг ўғли, нима учун мавқиф Арафот? Ҳарамнинг ташқарисида. Масжидул Ҳарам бор ва Ҳарам ҳудуди бор, каттароқ территория.

Арафот Ҳарам ҳудудидан ташқарида. Нимага Ҳарам ҳудуддан ташқарида Арафот? Шунда мана нимада жавоб бердим. Мана Ҳажнинг тартибига берилган дақиқ бир тафсир. У айтди, Каъба Аллоҳнинг уйи. Ҳарам ана шу Каъбанинг чегараси, девори. Мавқиф Арафот уни кириши. Демак, Байтуллоҳ Каъба, Ҳарам уни ҳовлиси, енди Арафот ташқари.

Ҳожилар Байтуллоҳни қасд қилиб келганларида ешик олдида тўхтайдилар Арафотда. Улар Аллоҳга тасаввур қилиб ёлворадилар, уларга киришга изн берилгач, ўзининг иккинчи ешигига, Муздалифага яқинлаштиради. Муздалифа Ҳарамни ичида. Арафатда кун чиққандан кун ботгунга қадар дуо илтижо қилиб туради ҳожилар. Кун ботгандан кейин Муздалифага келиб тунайди. Демак Ҳарамни ичига кирди. Биринчи ешигини олдига киргизди Муздалифага.

Уларнинг Аллоҳ Таоло тасаввурларини кўплиги ва узоқ қилган иштиходларга қараб туриб, уларга раҳм қилади. Ҳамда Қурбонлик қилишликка буюради. Ва ҳожилар, ҳожилар Қурбонлик қилди. Қурбонлик Аллоҳ билан инсонларнинг ўртасида тўсиқ бўлиб турган гуноҳларнинг кетишига сабаб бўлади. Қурбонлик қилади, гуноҳлари кечирилади. Аллоҳдан тўсиб турган, бандаларини тўсиб турган гуноҳ ювилгандан кейин Аллоҳ Таоло шундан кейин ўзини уйини зиёрат қилишига изн беради деди. Қаранг, бир ажиб, бир таърифки, ҳажни тартибига берилган.

Софион сўради нима учун ташриҳ кунлари рўза тушлик мумкин емас? Ташриҳ кунларни мана шу ҳаж кунлари, уч кун. Софионга Жаъфали Содиқ айтди. Чунки улар ҳожилар, Аллоҳнинг зиёфатида меҳмонни мезбон уйида рўзалар бўлиши лозим бўлмайди деди. Мана шу уч кунда рўза тутиб бўлмайди.

Абу наим ўзининг хулятул авлиёсида келтиради, абу жаъфир ал мансур мадинага келди. Бу Жаъфар Мансур Аббосинглар мамлакатининг енг қудратли халифаларидан бўлган. Аббосийларни халифаларидан. Мадинага келди. Юзига паша қўнди. Ҳайдади. Яна қўнди, яна ҳайдади. Бир неча марта деб безор қилиб юборди. Шу пайтда Жавоҳир Содиқ кириб келди. Халифани мажлисига. Енди паша халифани зериктирганлигидан хабари йўқ.

Жавоҳир Содиқ замонасининг енг кучли олими. Халифа сўради: ей Абу Абдуллоҳ, Аллоҳ нимага яратган а пашани деди. Енди бу уни бояги ҳолатидан хабари йўқ. Жаъфар Содиқ шартта жавоб берди. Аллоҳ у билан жабборларни хорлаш учун деб қўйди. Жаъфар Содиққа Аллоҳ Таоло гўзал хулқ берди, чуқур илм берди, ажиб феъл берди, камтарлик берди, яна буларга қўшиб, виқор, ҳайбатни ҳам берди. Сирли, ҳайбатли, виқорли одам еди. Манаман деган халифалар ҳам бу кишини олдида сир босиб қоларди уларни. Биласизлар, уммоним Ҳаттоб розияллоҳу анҳу, шундай бир сирли, виқорли одам бўлган, воқўр бўлган. Одамлар келиб, ей амирал мўмин ин, сал мулойимроқ бўлинг. Шу юракларимиз ёрилиб кетай дейди, сизни олдингизда турганимизда, дейишди. Қараб туриб халифа амирал мўминин, бу мен сизларга қилган зулм туфайли шунақами? Йўқ, сиздан фақат адолатни кўрамиз деганида Парвардигор мени булога бўлган сиримни ҳайбатимни яна ҳам каттароқ қилган ва дуо қилган еди.

Шамсиддин Аззахабий фазлимни Робийидан, у еси отасидан ривоят қилади. Абу жаъфир ал мансур мени чақиртириб, жаъфиримни муҳаммад мени мулкимдан маромат қилибди. Мени олдимга олиб кел. Агар мен уни қатл қилмасам, Аллоҳ мени қатл қилсин деди. Мана жаъфар ал мансур, халифа жаъфари содини қатл қилишликни қасд қилди. Мен Жаъфари Содиқни топиб, халифани ёнига чақириб келдим.

Мушкулани сезгандек, таҳорат олди, худди ўлимга тайинлангандек кийинди ва йеталаб келар еканман. Нималарди деди, пичиради, сўзини тушунмадим. Келиб, амирал муомалининг ҳузурига киришга зин сўради. Халифа уни олиб кир деди. Кейин яна, агар мен уни қатл қилмасам, Аллоҳ мени қатл қилсин деди. Жаъфара содиқ мажлисга кирди, халифани мажлисига. Кириши билан халифа шап ўрнидан турди да, шошиб Жаъфара содиғни олдига келди. Қўлидан йетаклаб, ўзини мажлисига кўтарди. Ўтказиб, мулойимлик билан, юзига тикилиб туриб, хуш келибсиз, хиёнатдан пок, тоза инсон, мени акам, мени амакимни ўғли деб ўзига яқин қилди. Юзига тикилиб туриб, нима ҳожатингиз бор айтинг, бажарамиз деди.

Қалблар, биродарлар Аллоҳ Таолонинг қўлида. Қалблар Аллоҳ Таолони қўлида, ўлдираман деб турган халифа келишига қилаётган муносабатини муомаласини кўринг. Жаъфаров Содиқ ўзи учун ҳеч нарса сўрамади. Макка ва Мадина аҳлини маошлари кеч қолганлигини айтди. Бажарамиз деди. Сўнгра бу йерда бир жорияга шишада жуда бир қиммат баҳо атирда олиб келди. Халифа олиб ўзи қўли билан суртиб қўйди. Ва кетишга рухсат берди. Жавоҳир Содиқ чиқиб кетди. Кимни бошидан еси учди?

Жавоҳир Содиқни ерталаб келган кишини, орқасидан югуриб чиқди. Ей Расулуллоҳни ўғли, халифа сизни қатл қилишида шу ғам йўқ еди. Буни ўрнига сизга икром кўрсатиб чиқарди. Келаётганимизда бир нарсаларда пиширувдингиз. Нима дедингиз, деди. Яъни нима деб дуо қилгандингизки, сизни ўлдираман деб турган халифа сизга иззат икром кўрсатиб чиқарди.

Жаъфаров Содиқ айтди. Ей Роббим, қанча неъматни менга ато қилдинг, унга шукур қилишим оз бўлди. Қанча бало билан мени синадинг, унга менинг сабрим оз бўлди. Ей, неъматларига шукурим оз бўлса ҳам уларни мен қилмаган Зот. Ей, балоларга сабрим оз бўлмаса ҳам мени хор қилмаган з от. Ей, маъсиятларим учун мени шарманда қилмаган Зот. Ей, саноқсиз ва тугалмас неъматларнинг егаси. Ей, битмас туганмас мағруфларнинг егаси. Дунёйим билан динимга ёрдам бер. Тақво билан охиратимга ёрдам ер. Билмаган нарсаларимдан мени сақлагин. Менинг нафсим истаётган нарсага мени ташлаб қўймагин. Ей, гуноҳлар зарар қилмайдиган, кечиришлик мулкини камайтириб қўймайдиган зот. Сенга зарар қилмайдиган нарсада мени кечиргин. Сени мулкингни камайтириб қолмайдиган нарсани ато қилгин. Я ал ваҳаб, сендан яқин йенгилликни ва гўзал сабрни сўрайман. Жамийки балолардан офиятни ва офият учун шукрни сўраймен, дадам деди.

Кимга суянди? Ҳаммани қалби Аллоҳни қўлида. Шикоятни кимга қилди? Роббисига қилди. Мана шу тақво, мана шу Аллоҳга бўлган ишончи, тазаруси уни қатл қиламан деб турган кишини қалбини юмшатиб қўйди. Яъни Аллоҳ азза ва жаллоҳ ўзи ёрдам берди. Чунки Пайғамбаримиз айтганларидек, ҳамма одамларни қалблари худди битта одамни қалбидек Аллоҳ Таолонинг бармоқларидан иккита бармоқни ўртасида, хоҳлаган томонига буриб қўяди. Қалблар Аллоҳ Таолонинг қўлида.

Жавоҳир Содиқ илм маърифатда шундай бир марта йетдики, ўзини замонасидаги ҳамма аҳли илм у кишини фазилатини тан олди. Биронта одам ёмон кўрмасди у кишини, аҳли илмлардан. Ибн Ҳажар Жавоҳир Содиқ уни таърифлаб айтади, розгўй, фақиҳ, имом еди деб айтади. Имом Шофий, Ибн Маъин, Ибн Хиббонлар ҳам мана шундай чиройли сўзларни айтиб, у аҳли байтнинг саидларидан табаа тобейларнинг обидларидан дейишар еди.

Жаъфара Содиқ табаа тобей бўлган. Яъни тобей бўлгин деган сўз ҳам бор. Саҳъалиддин Сардор розияллоҳу анҳу ва анасимни молигини кўрган дейилади. Иккала сўз ҳам бор Мадинанинг олимларидан. Сиз билан бизни мазҳабимизнинг бошлиғи Абу Ҳанифа Нўмонунни Собиът раҳматуллоҳ алайҳ айтадики, Жаъфар ибн Муҳаммадан кўра фақиҳроқ инсонни кўрмаганман. Тўра ва мазҳабнинг енг улуғ имоми дейилган Имоми Абу Ҳанифа Жаъфари Содиқдан кўра фақиқроқ одамни кўрмаганман деяпти. Кўринглар биз кимни ҳаётини ўқияпмиз? Кимлар уларни мақтаяпти?

Халифа жаъфар ал мансур одамлар жавфари содиқни сўзига кўп қулоқ солиб, яхши кўраётганлигини кўриб туриб, абу халифани чақиртирди. Одамлар Жаъфари Содиқ билан фитланиб қолибди. Ўзингизни масалангиздан қирқта қийинини тўплаб келинг деди. Мен шундай қилдим дейди. Халифани ҳузурига кирсам, қирқта масалани тайёрлаб. Жаъфари Содиқ ўтирибди Халифа Мансурни олдида. Келишгизни сўрадим. Кирдим. Бу кишини танийсизми? Деб сўради халифа. Ҳа, бу Жаъфаримни Муҳаммад дедим. Сўранг саволларингизни деди. Ва мен саволларни, масалаларни ўртага ташлай бошладим. Сўраган ҳар битта саволимга Жаъфари Содиқ Абу Халифа айтяпти. Сизлар Ханафийлар, бу масалада мана бундай дейсизлар. Мадина аҳли мана бундай дейди, биз еса манақа бундай деймиз деб, учала тарафда фикрни айтиб беряпти. Баъзи масалаларда бизни фикримизга тўғри келадиганини айтди. Баъзисида Мадина аҳлига тўғри келадиган фатволарни айтди, Мадина аҳлининг гапига тўғри кейин, баъзида умуман бизга қарши бўлган гапларни айтди деди. Шундай қилиб, қирқта масалани сўрадим, биронта масалани жавобсиз қолдирмади деди.

Сўнгра айтади абохонипҳа. Ахир айтмаганманми? Одамларнинг енг билимлиси, одамларнинг ўртасидаги ихтилофларни биладигони. Яъни фақат ўзини тарафининглар илмини билмайди. Унга мухолиф бўлиб турган томондаги илмни ҳам билади. Жаъфар Содиқ мана шундай инсон еди. Жаъфар Содиқ жуда ҳам ҳаким инсон бўлган. У кишини ҳикматларидан айримларни ўқиб бераман, айтадиган гап кўп.

Жафар Содиқнинг ҳикматларидан. Диққат қилинади, қайси гуноҳ инсонни бошига нима олиб келади? Неъматларни йўқ қиладиган гуноҳ ҳаддидан ошишлик. Надоматни келтирадиган гуноҳ қотиллик. Нафрат, жазони келтирадиган гуноҳ зулм. Айбларни очиб қўядиган гуноҳ арохўрлик.

Ризқни тўхтатиб қўядиган гуноҳ зино. Фанони шошилтирадиган гуноҳ қотилроҳим. Ўлимни тезлаштирадиган гуноҳ, қариндош уруғлар билан алоқани узишлик. Дуони рад қиладиган гуноҳ ота онага оқ бўлишлик. Яна у кишини ҳикматларидан. Идда удифал балау илал бала ка намунал бала и афиа. Агар бало устига бало келаётган бўлса, бу кейинги келаётган бало офият балоси екан. Яъни тугаяпти дегани бу.

Уч хил одамдан ҳушёр бўл. Хоиндан, золимдан ва чақимчидан. Сени фойданг учун хиёнат қилган киши сени зараринг учун ҳам хиёнат қилиб қўяверади. Сени фойдангу учун бировга зулм қилган киши, сени зараринг учуни ҳам бировга зулм қуриб қўяверад. Сени фойданг учун чақимчилик қилган одам сени зараринга ҳам чақимчилик ҳам қилиб қўяверади. Фалончини гапини кўтариб келдими? Чақимчилик билдими? Хотиржам бўлинг, сизникини ҳам кимгадир.

Қорни тўқилгига шукур қилувчи инсон рўзадор кабидир. Биродарлар, доим рўза тута олмаймиз наф рўзалар. Лекин шукур келтириб яшайлик да. Қорни тоғлигига шукур келтира олаётган одам худди рўзадорга ўхшайди. Офиятига шукур қилган киши, балога учраган киши кабидир. Яъни балосига сабр қилаётган одамга қанча ажр бўлса, офиятига шукр қилаёткан инсонга ҳам шунча бўлади.

Мужомалатўн насиб сулул ақл. Одамлар билан гўзал муомала қила олишлик ақлнинг учдан бири деган екан. Одамлар билан гўзал муомала қилишлик ақлнинг уздан бири. Шунинг учун биродарлар, одамлар билан қилаётган муомаламизни қараб қўяйлик. Жаъфар ас соби ҳақида айтилиши керак бўлган сўз кўп. Ўз замонасидаги кибор фақиҳларга устоз бўлганлиги ўзи, у киши учун йетарли шараф. Суфиёнис саврий, Абу Ҳанифадек инсонларга устоз бўлган у киши.

Жаъфар ибн Муҳаммадни улуғлигини сири нимада? У зот илм, тақво, саховат, ахлоқ егалари бўлган аҳли байтни оиласида туғилди. Яъни қаранг, аҳли пайтда бошқа одамлар ҳам бўлган, лекин бу киши унақа мартабага еришмаган. Бу улуғ инсон улуғ оилада дунёга келди. Ва шуни ўзи билан кифойланмади, ўзини устида қаттиқ ишлади. Илмга қаттиқ ҳаракат қилди, нафсини жиловлади, нафсига одоб берди. Демак, бу кишини улуғлигини сири биринчиси, оиласида, хос шарт шароитда ва ўзини усти қаттиқ ишлаганлигида. Мана шу учта нарсани сўраймиз бу кишини ҳаётида, улуғликка йеталаб чиққан сабаблар қаторида. Демак, оилани яхши бўлиши кифоя қилмас екан улуғ инсон бўлишга. Кимдир сизга хос тарбия бераётганлиги ҳам кифоя қилма екан. Сиз ўзингизга боғлиқ бўлган меҳнатни ҳам қилишлигингиз керак бўлади. Жаъфариддин Муҳаммад. Жаъфари Содиқдан Аллоҳ рози бўлсин. Сиз билан бизларга умматнинг улуғларидан бўлган мана шундай инсонлардан ибрат олишни насиб қилган бўлсин. Ақулу қовли ҳайдавос дав фируллоҳ илай wалакум.

Кейинги дарсни тинглашТобеъинлар ҳаёти