Maviza
—Қоралама45 daq

Тобеъинлар ҳаёти

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
44:57
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббилен иламин. Вассалату вассалому ала саййидина муҳаммад ва ала алихий ва ашабихий ажмаъин. Иммобар. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракату. Башарият тарихида ўзини изини қолдирган улуғ аждодларимиз ҳақидаги дарсларга хуш келибсиз. Улуғларнинг сирлари деб номланадиган силсилаб дарсларимизнинг навбатдагиси, бугунги дарсимиз азиз ибн абдусалом, раҳматуллоҳ алайҳи ҳақида. Умматнинг улуғ ишларидан бўлган имом абдулазиз ибн абдуусалом, ибн абил қосим, ибн ул ҳасан, ибн муҳаззиб. Бу киши ўзининг асрида, ўзининг замонида мулоамоларнинг султони деган лақабни олган. Бу киши ўсининг асрида мужаддидуддин, яъни динни янгиловчиси деган лақабини олган. Биз бу кишини ҳаётини ўқиб ўрганар еканмиз, бир умумий маълумотларни келтириб ўтишни мақсад қилмадик. Яъни қачон туғилган, қайерда яшаган, кимларда ўқиган, қачон вафот етган. Бу нарсани қасд қилганимиз йўқ. Биз бу улуғ инсонни ҳаётида бўлиб ўтган енг муҳим бир ҳодисаларни, воқеаларни кўриб чиқамиз. Бу инсонларни мана шундай бир улуғликка, юксакликка олиб чиққан омиллар, сабаблар қандай бўлган?

Шуларни ўрганмоқчимиз. Тарих биродарлар такрорланиб туради. Ҳозирги кунимизда Уммат-и Муҳаммадни устида содир бўлаётган айрим ишлар аввал ҳам содир бўлган. Ана шу машаққатли кунлардан, ана шундай бир азиматли кунлардан уммат қандай чиқиб кетган? Тарихни ўғирганмиз, мана шу нарсага ўзимизга жавоб оламиз. Мана шундай бир машаққатни кунлардан чиқиб кетишлик, машаққатлик кунларни йенгиб ўтишлик, борасида Иззат ибн Абдусаломнинг ҳаёти сиз билан бизга жуда ҳам бир катта, улкан дарсни тақдим қилади. Шунинг учун уммат ўзини ўтмишига қайтиб, ундан дарс олишлиги керак. Ана шу даврларда умматнинг улуғлари қандай йўл тутишган? Ҳақни ошкора айтиш, мункарни очиқ инкор қилиш, султонларга журъат билан насиҳат қилиш, мана шу нарсалар уламоларнинг султони иззибн абдусаломнинг ҳаётида бор ва шу нарсани сиз билан бизга таълим беради.

Султонул улама, уламоларнинг с ултони. Бу лақабни иззибн абдуусаломга, унинг шогирди ибн дақийл ал аийд тарафидан берилган. Ва нима учун уламоларнинг султони деган лақабни олди? Дарсни ўқиш мобайнида иншааллоҳ билиб оламиз. Изн Абдусалом умматнинг бир ўзгача бир асрида яшади. Шомда туғилди, шу йерда яшади, кейин Мисрга кўчиб кетди. Бу киши Салоҳиддин Айюбий барпо қилган Айюбийлар давлатида яшади. Биз салбчиларнинг мусулмонларни устига қилган урушлари давом етган аср ҳақида гапиряпмиз, биродалар. Насоралар, салбчилар, мана шу Байтил Мақтисга қараб юриб келишди, салбчи юришларни уюштиришди. Байтил Мақтисини егаллашди. Кейин Салоҳиддин Айюбий, сиз билан бизнинг мана бир айтиб фахрланадиган улуғ аждодларимиздан Салоҳиддин Айюбий чиқди ва бу салбчиларни йенгди, Байтил Мақтисин Қуддусни озод қилди. Аммо у киши вафот етганидан кейин, асрини охирига борганда, Айюбийлар мамлакати заифлашди. Сабаб Салоҳиддин Айюбийнинг фарзандлари, меросхўрлари мулк тараши бир бири билан урушишди.

Ҳатто ўзларининг туғишган иналарга қарши урушгани, мана шу насроний салбчилар билан иттифоқ тузганлари ҳам бўлди. Мулк шу даражада ўроққа муҳим бўлди. Иззат Абдулсалом. У киши ўзининг замонасида енг кўзга кўринган олимлардан еди. Ўша даврнинг мужаддиди деб аталарди. Аммо у киши фақат ўзини илми билангина бошқалардан ажраб турмади. Балки ҳақ сўзни айтишда, султонларни юзига ноҳақ қилаётган ишини гапиришлигида, амру маъруҳ наҳимулкар қилиши билан бошқалардан ажаради. Мана биз улуғ инсон лайҳотини ўқидик ва буни буёғига ўқиймиз, лекин ҳеч қайсини ҳаётида султонларнини юзига келиб тикка насиҳат қилишлик, бу кишини ҳаёт кучалик бўлган емас екан.

Азизиддин Абдулассалом. У киши мункарни инкор қилишлик маъносини янгилади. Мункарни инкори қилишлик фақат сўз билан емас, амал билан бўлишлигини кўрсатиб берди. Султонларни, амирларни ишларидан мункар ишни кўрадиган бўлса, очиқчасига уларга юзига айтди. Алоҳида сурати ҳам айтди, ошкори ҳам айтди бу одамлар. Ва бу ишда маломачиларни маломатидан ёки султонларнинг қилишидан қўрқмади. Ҳа, албатта, бир мункарни ўзгартиришлик керак бўлса, шу мункарни қилаётган одамни хос бир чеки олиб ўтиб туриб, гапириб тузатиб қўйишлик авлиёроқ, тўғрироқ. Аммо айрим ҳолатларда мункарни очиқчасига ҳаммани олдида айтиб, рад қилишлик ҳам керак бўлади. Шунинг учун билишимиз керак бўлган нарса ёшлар. Мункар ишни инкор қилишликда албатта шижоатли бўлишимиз керак. Тўғри. Ғайратли бўлишлигимиз керак, тўғри. Журъатли бўлишимиз керак, тўғри. Лекин булардан аввал ҳикматли бўлишимиз келди. Амру маърув наҳи мункар қилишда журъат, шижоат зарур, лекин ҳикмат у иккисидан аввал зарурроқ. Токи биз қайтармоқчи бўлган мункар ҳикматсиз суръатда қайтарсак, битта мункар ўнта мункарга айланиб кетмасин.

Демак, нотўғри ишни инкор қилишлик, очиқчасига ҳам бўлади. Ёлғиз ўзини бир чеккага олиб туриб, ўзигагина хос гапиришлик билан ҳам бўлади да. Шунинг учун журъат деб туриб, беадаблик қилиб қўймайлик. Даъват деб туриб, қовун тушириб қўймай лик. Токи матишга енди келишни бошлаётган одам бизни қилган очиқ даъватимиздан безиб, умуман матишга қадам бизни қилмай қўймасин. Тушунарлими? Билгани топиб гапиради. Билмаган. Қопиб.

Ҳақ калимани ошкор айтилишида биродарлар фойда кўп. Ҳақ калимни ошкор айтишликда фойда кўплар. Улардан баъзиларни кўриб чиқамиз. Биринчидан, агар олим одам ҳақни ошкор ая қиладиган бўлса, узрни қойим қилади ўзи учун. Аллоҳнинг ҳузурида ҳам, одамларнинг ҳузурида ҳам. Бу олим ҳақ нарсани баён қилиб қўйди дейди. Иккинчидан, омма олимнинг атрофида жамланади. Ҳақни айтадиган ва ўзи шу ҳаққа амал қиладиган олим бўладиган бўлса, одамлар унинг атрофида жамаланади. Уни сўзига юради. Аммо айрим ҳолатларда илмли кишилар бўлади, одамлар улардан узоқ бўлади. Ишонмайдими уларга? Ёки уларда одамлар билан иши бўлмаётганигиданми? Илмли одам, лекин халқнинг ичида емас. Халқ нима билан нафас оляпти? Нима билан тиришчилик қиляпти? Қанақа бир муаммолари бор? Бу нарсалар билан иш йўқ. Фақат олим бўлди.

Учинчидан, ҳақни ошга аратишнинг фойдаларидан яна биттаси, бошқаларни ҳам мункарни имкон қилишга ундашлик бор, шижоатлантиришлик бор. Масалан, айрим кишилар шу мункарни ўзгартириб қўйиш қўлидан келади. Масалан, белгида қуввати бор одам, имом ёки аҳли илм, мана шу иш нотўғри, буни тўхтатишимиз керак деб қўйса, шу билагида қуввати бор одам бориб туриб, журъат билан айтади. Ешитмадингми? Домла манақа деди, йиғиштир бу ишингни дейди. Ё ели боши бўлиши мумкин, ё бир қандайдир ҳоким бўлиши мумки, раис бўлиши мумкан, маҳаллани бир оқсоқоли бўлиши мумкун. Шу мункарни ўзгартириш қўлидан келоқ деган одамки, олим одамни бир оғиз сўзини кутиб туради. Ешитдингми домла нима деганини? Йиғиштиринг бу нарсани. Демак, ошкора айтишликнинг фойдаларидан биттаси шу. Яна ошкор айтишликни ҳақ сўзини, фойдалардан ҳақни қабул қилиш бор. Агар олим ҳақ сўзни айтса, халқ уни ёнида қўллаб турса, мункар ишни қилаётган одам ҳам шу ҳақни қабулқилишига мажбур бўлади.

Лекин таассур, менга нимада ўтиб кетадиган замонда яшаяпмиз биз? Қўй, менга нима? Кеча сафар мана дедим, шапати юзимга чопчувди, таъбим хираболди, ўлиб кетмайдими? Дейдиган замонда яшаяпмиз биз. Тўғрими? Акалар, мункарни кўрганда мусулмон одам енг камида қалби билан ёмон кўриб қўйиш керак. Менга нима деяптими? Бу одамни иймонида жуда ҳам катта ҳалал бор.

Ҳақ сўзни ошкора ичлигида яна битта фойда. Мункарни очиқ суръатда инкор қилиниш умматни даражасини кўтаради. Аллоҳни ҳузуридаги даражасини кўтаради. Пайғамбаримиз айтяптилар ку, ким сизлардан битта мункарни кўрса, қўли билан тийсин. Агар уддасидан чиқа олмаса, тили билан тийсин, бўлмасам қалби билан тийсин ёмон кўрсин. Мункарни кориб одамлар сингарийтингни чекма бунақа қилиб деса, ўнта одам айтсин да. Бояги одам ҳеч бўлмаса буча кўтиб бекитиб чекишни бошлайди.

Айззибна абдулсалом аллоҳни раҳмати бўлсин у кишига мана шу манҳажни ушлаган еди. Ҳақни ошкор айтарди. Мункарни ошкор ўзгартирар еди. У кишини ҳаётида бунга мисоллар жуда ҳам кўп. Ана шу воқеаларни ўзида қатнашган, шу воқеага гувоҳ бўлган уламолар тарих китобларига мана шу воқеани ёзиб кетган. Изн Абдусалом ўзининг асрининг мужаддиди бўлди. Илм борасида ҳаммасидан ўзиб кетди. Фақатгина илмга еътибор қилган кишилар ҳақида ҳам суҳбат қилдик, яна қиламиз. Аммо бу киши илмга янги муҳим маънони зиёда қилди. Нима еди у деса, олимнинг ҳаётдаги ўрни. Олимнинг ҳаётда даври.

Олим ким? Олим одамлар тўғрисида қандай иш қилишлик керак? Нималардан банд бўлишлик керак? Умматни ҳоли қачон пастга қараб кетади? Икки тоифа айниганда. Ҳокимлар ва олимлар. Мана шу иккала тоифа, айниқса, уммат заифлашади, уммат орқага кетади.

Агар ҳокимлар қишлоғимизда мункар мансеат бўладиган ишларга йўл очиб қўйса, алоҳида орахона очилса, казино очилса, нашний клублар очилса, калян клублар очилси, шу нарсаларга ҳокимлар йўл берса, халқни тубанлашига сабаб бўладиган ишлар йўл очиб қўйса, уммат орқага кетади. Уламолар мана шу нарсаларга индамай қўйса. Халқни мункайтидан қайтармаса, яна уммат орқага қараб кетади.

Изм Абдусалом ўзининг замонасида кўп ҳокимларни айниганини, уламоларни уларга хор бўлганини кўрди. Шунда умматни бошқаришликка бел боғлади. Шунинг учун у киши Мужаддидуддин, динни янгиловчиси деган лақабни олди. Биласизларми Изм Абдусалом неча ёшида илмга киришган? Еллик бир ёшида.

Еллик бир ёшига илмга киришди Изм Абдусаламо. Лекин мана шу қисқа муддатни ичида ўзини замонасидаги енг йетук олим бўлиб йетишди. Бўлди енди биз катта бўлиб қолдик енди. Неччига кирдингиз? Ўттизга кирдингиз. Неччига кирдингиз? Қирққа кирдингиз. Бўлди енди, болалар ўқисин, бизни давримиз ўтди. Еллик бир га кирди, лекин олий ҳиммати бор, мустаҳкам иродаси бор, ушлаганини узади бизни тилда айтганда. Охиригача борадиган, табиати бор, еллик бир га кирганда китоб ушлаб, жиддий илмга киришган Иззат Абдусалом ўзини замонасида уламоларнинг султонига айланди.

Ҳа енди домла у даврда телефон бўлмаганда. У даврда интернет, телевизор бўлмаганда, у пайтда телевизор бўмаганда, китоб ўқи ўтиришган, тўппа тўғри. Бизни ким бўйнимиздан бойлаб телефонга бойлаб қўйяпти? Ким бизни телевизорга ёпиштириб қўйяпт? Ким кечаси футбол кўришликка бизни мажбур қиляпти? Еллик бир га кирганда ўқиса ҳам олим проста илмли одам емас, мужаддиддин, ҳар асрда битта бўлади бунақа одам. Уламоларнинг султони деяпти, еллик бир га кирганда.

Яъни бу кишиларнинг ҳаётини ўқиб туриб, биз қайси чуқурларда қолиб кетганлигимизни билиб қўяйлик. Биз еллик бир га кирганларимиз ўқимайди, у тайин. Ҳозир о деб қўяди, кетаверади. Лекин кимлигимизни кўриб қўяйли. Болаларимиз биздақа бўлмасин мана шу масалада. Биздан ўтсин улар. Азиз ибн Абдусалом Бан Аъюб уруғидан бўлган подшоҳлардан Исмоил Айюб даврида Дамашқда яшаган еди. Подшоҳ Исмоил Айюб билан бўлган ажиб ҳиссаси.

Дамашқдаги катта жомияда хутба қилишлик иззи ибн Абдусаломнинг зиммасида еди. Салоҳиддин Айюбийнинг вафотидан кейин фарзандлари мулкдалашиб, давлатни парча парча қилишди. Булар улкан бир давлатни парчалашдики, бир пайтлар шу давлатнинг шаҳарлари бўлган, Халаб, Химс, Дамашқни давлатларга бўлишиб олди. Давлат қилишиб олди. Яъни Химс давлати, Халаб давлати, Дамашқ давлати, ўзи Салоҳиддин Айюбийнинг давлатини битта шаҳари еди улар холос, биттадан шаҳрида холос.

Бу билан яна кифойланишмади да, Салоҳиддин Айюбийнинг фарзандлари бир бири билан урушишди. Ҳатто айримлари ўзини туғишган иналарга қарши ёрдамни насроний салбчилардан олишди ва улар билан иттифоқлар тузишди. Ана шу иттифоқ тузганлардан биттаси Дамашқнинг султони Исмоил Айюб.

Бу Исмоил Айюб насроний салб чилар билан иттифоқи тузганини, айрим қалъаларни унга бериб юборгани, Фаластиндаги баъзи йерларни унга бериб қўйганини ешитди ва буни хиёнат деб билди. Аллоҳ ва Расулига нисбатан. Мусулмонларни йерларини уларга берди. Изн Абдусалом бу хиёнатни кўриб сабр қилмади, минбарга туриб, Исмоил Айюбни бу қилган ишини қаттиқ суратда инкор қилди. Исмоил Айюб ҳам шу жомияда ўтирибди. Хутбани маъноси Исмоил Айюбнинг бу қилган иши хиёнат еканлиги еди. Одатда хутба тугаганидан кейин хатиб мана шу амир ёки султонни ҳақига узоқ дуога хайр қиларди. Лекин Иззиддин Абдусалом бу дуони қилмади. Балки дуо қилгани шундай бўлди. Парвардигорроқ, бу умматга тўғри йўлни кўрсатгин ки, унда ўзингнинг дўстингни азиз қилгин, душманингни унда хор қилгин, унда яхшиликка буюрилсин ва мумкинадан қайтарилсин. Сўнгра минбардан тушди. Шу йерда турган султон Исмоил Айюб хутбани маъносини тушунди ва ғазабланди. Иззиддин Абдусаломни хутба қилишдан четлатишликка буюрди ва қамаб қўйди.

Аммо Дамашқ аҳли бунга сукут қилмади. Одамларни норозилиги кучайиб кетди. Халқ қўзғалишга кетди. Шунда Исмоил Айюб қўлидан подшоҳлиги кетиб қолишдан қўрқди да, қамоқдан чиқаришликка буюрди, аммо амру маъруф наҳим инкор қилмайсан деб ман қилиб қўйди. Енди яхшилик келиб юриб ёмонликдан қайтара олмагандан кейин Дамашни нима қилади? Мисрга кетишликни қасд қилди. Ва Дамашқни тарк қилди. Аввал Байтулмаҳдисга, кейин Мисрга кетмоқчи бўлди. Шу вақтни ўзида Исмоил Айюб ўзи насроний салибчилар билан учрашиб, улар билан иттифоқ қилмоқчи еди Байтул Мақдисга яқин бўлган жойда.

Дамашқдан султонни чиқиши ҳам, Иззиддин Абдусаломни чиқиши ҳам бир вақтга тўғри келди. Енди Исмоил Айюб насроний салибчилик билан учраши бир неча марта мулоқотлар, учрашувлар бўлди. Улар билан учраша гаплашиб турган пайтида, Иззиддин Абдусаломни Байтул Мақдисга яқин келганлигини ешитди. Шунда ўртада пайдо бўлиб қолган жарликни йўқотиш учун, совуқликни йўқотиши учун, ўзини бир яқин одамига айтдики, сен бориб Иззиддин Абдисолом билан учраш, яхши муомала қил, юмшоқ сўзларни айт. Мени ёнимга келишига сабаб бўл. Келиб мендан узр сўрасин, мени уни кечирган бола яна қайтиб бориб ишини қилаверсин деди. Енди султонни елчиси излимни Абдусаломни йўлда топиб учрашди. Келиб айтдики, ей имом, сизни аввога мансабингизга қайтишингиз ва ундан ҳам зиёдаликка еришишингиз учун битта иш бор. Султонни олдига бориб, қўлини олиб қўйинг. Шу билан ески ҳолингизга қайтасиз деди.

Излимни Абдусолом уни сўзини ешитиб туриб, масхара қилиб кулди. Кел деди. Ей бечора, подшоҳ Исмоил Айюб келиб мени қўлимни ўпишига рози бўлмайман у, мен бориб буни қўлини ўпаманми деди. Ей қавм, мен бир водийдаман, сизлар бошқа бир водийдасизлар. Сизларни балолаган бало билан мени балоламаган Аллоҳга ҳамд саноқ бўлсин деди. Нима деяпсан? Мен қўлини олибманми деяпти. Шунда бояги елчи ундай бўлса, сени қолмаймиз деди. Хоҳлаганингларни қилинглар. Иззимни Абдусоломда ушлаб, ана шу султонни муаскарига бориб, қароргоҳига олиб бориб, бир чодирга қамаб қўйишди. Енди чодирда ўтирибди. Қуръон тиловати, Аллоҳни зикри, ибодати билан машғул. Насоро салбчилар Исмоил Айюб билан учрашгани келишди. Буларда ўтирадиган жойи иззимни Абдуусаломда чодирга яқин. У кишини қилаётган ибодати, ўқиётган Қуръони ешитилиб туради.

Исмоил Айюб насроний салбчилар билан ўтирар екан, овози ешитилиб қолди, шайхни. Шунда бояги насронийларга ўзини дўстлигини исботлашлик учун, уларга яна ҳам яхшироқ ёқишлик учун мақтаниб деди. Анави ўқиётган кишини ешитяпсизларми деди. Улар ҳа дейишди. Подшоҳ айтди, бу мусулмонларнинг енг катта қиссиси. Қиссис дегани роҳиб дегани диний кишиси дегани. Уни биз сизлар билан иттифоққа келганимизга қарши бўлгани учун қамаб қўйдик. Айрим йерларда сизларга берганимизга қаршиб бўлгани чун норози бўлгани чуқур қамаб қўдик. Мисрликларга қарши сизлар билан биргалашиб урушмоқчи бўлганимизга норози бўганига қамаб қўшдинг деди. Шу билан фахрланди. Ана шу насроний сабабчилардан бири, сизларни ишингларга қарши бўшгани учун оранглардаги енг катта олимни қамаб қўмадингларми деди. Подшоҳ ҳа деди. Улар кулишди. Исмоил айюб подшоҳ нимага куляпсизлар деди. Ўзини хорлангандек ҳис қилди. Улар айтишдики, валлоҳи, агар мана шу қиссиз бизни орамизда бўлганида еди, яъни шунақа одам биз орамизда бўсганида, биз уни оёғини, иккала оёғини ўзимиз ювардик ва мана шу ювилган сувини кўтариб ичган бўлардик деди.

Бунақа одамни қадрига йетмадикми дегани. Шунда исмоил айюб уларни сўзини ешитиб тушкунликка тушди. Хор бўлганини тушунди ва мана шу мағлуб бўлишининг бошланиши еди. Мисрдан келаётган, ўзининг иниси бўлган Нажмиддин Айюбнинг қўшини Исмоил Айюб билан насронийларни иттифоқи чиқиб бўлган қўшинини мағлуб қилди ва уларни йўқ қилишди.

Мана енди Мисрлик Нажмиддин Айюб буларни йенганидан кейин Иззибн Абдусаломни ўзи билан Мисрга олиб кетди. Умматни келажакка хатар солган, мана шу катта мункарни кўрган Иззибн Абдусалом минбардан туриб султонни ишини очишчасига инкор қилди. Ҳа, албатта буни ўзига айтса ҳам бўлар еди. Лекин бу мункар бутун умматга тегишли мушкула бўлганлиги учун умумий суратни айтди.

Мана енди мана шу иттифоқи туфайли Исмоил Айюбни иттифоқи туфелик, салибчилар Дамашқ кўчаларига кириб бемалол бозорларда, гузарларда, дўконларда юрган еди. Исмоил Айюбнинг мана шу иттифоги туфайли насронийлар мусулмон ичига кирган еди. Насронийларга қурол сотсак бўладими? Ҳали Дамашқдан чиқиб кетмасдан туриб фатво берган еди. Йўқ, мумкин емас. Чунки сотаётган одам, бу сотган қуролни ертага мусулмонларга қарши бўлишингни билиб туриб сотади. Шунинг учун жоиз емас деган еди.

Иншааллоҳ дарсимизни давомини ертагада ўтказган бўламиз. Ақули қовли ҳа да ва ставфируллоҳ или валакум. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббилен аъламин. Вассалату вассаламу ала ашрафил мурсалин ва ала алиҳи вашабиҳи ажмаъин. Уммабайт, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ. Уламоларнинг султони Мужаддидуддин Иззиддин Абдусаломнинг Мисрдаги ҳаёти. Ўзини асрида бу киши илмда пешқадам бўлди. Султонул уламо, уламоларнинг солтони деган лақабни олди. Ўзини асрида бу киши динни янгиловчиси, Мужаддиддин унвонига ега бўлди. Еллик бир га кирганда илмга астойдил киришди ва мана шу қисқа муддатда илмда улкан мартабаларга еришди. Бу сиз билан бизга шу бир ишораки, ёшим катта йеб қолди, вақт ўтиб қолди, енди мен илм ўқий олмайман деган баҳоналар сиз билан бизга бўлмаслиги керак бўлади. Демак, кишини улуғликка йетакловчи сабаблардан бири, киришган ишида жиддий бўлишлик ва мустаҳкам ирода. Сабаблар деганлари бири, мақсадига йетишликда, йўлда учрайдиган тўсиқларни, машаққат, қийинчилик, оқибатларни йенгиб ўтишликда екан.

Ҳар доим қўлни тушириб олишлик осон. Қўлни шу бўлди дейишликка ҳар доим улгаймиз. Ва ҳаммани қўлидан келади бундай қилиш. Аммо камдан кам, ҳақиқатан Аллоҳ Таоло улуғ қилган инсонлар кўзлаган мақсадига йетади, йердаги тўсиқ ва оқибатларни барчасини оқлаб ўта олади. Қачонлардир битта давлатнинг шаҳарлари ҳисобланган Химс, Дамашқ, Ҳалаб, буларни Салоҳиддин Айюбий вафот етганидан кейин ўғиллари ҳар биттасини, битта шаҳарни биттадан давлат қилишиб олди. Уларнинг ҳаммаси Салоҳиддин Айюбийнинг фарзандлари еди. Улуғ инсонни фарзандлари. Лекин мулк, султонлик ҳирсида бир бири билан урушди. Ҳатто айримлари насронийлар билан ўзини туғишган аккаларга қарши урушганини иттифоқ қилишгача борди. Мана енди Иззатиддин Абдусалом Мисрга келди. Мисрнинг султони Нажмиддин Айюб, бу киши ҳам ана шу Салоҳиддин Аюбийнинг зурриёти. Бу улуғ инсонни ўзи кутиб олди. Катта иззат икром кўрсатди ва мана шу Мисрдаги енг улуғ олимга берилиши керак бўлган мансабни берди. Бу киши Мисрлик емас, Шомлик. Лекин кўринг, бу Мисрлик, у бундай роқда турсин, Мисрликлар барибир тепада туриши керак деган маҳаллийчилик, миллатчилик йўл қўйгани йўқ.

Биродалар, илм масаласи миллати нима, қайердан келди, кимлигига қаралмайди. Илм даражаси шу мансабга, шу мақомга лойиқми, шу ўринда туришлик керак бўлади. Одамлар шомда бўлган мушкулаларидан кейин изн ал абдусалом амирлар билан бўладиган муомаласи бошқачароқ бўлади. Миср подшоҳига ана шу Дамашқнинг амирига султонига қилган муомаласини қилмайди, ўзини еҳтиёт қилади, мансабидан ажралиб қолишини хоҳламайди, деган ўйда туришган еди. Лекин Изн ал-Абдусалом ўзи учун ҳаётда бир йўлни танлаган ва мана шу йўлда маҳкам турган инсонлардан еди. Мисрнинг султони Нажмиддин Айюб ўта ҳайбатли инсон еди. Қаттиқ қўл еди. Ҳа, у шараф, фазилат егаси бўлган, лекин яна у жаббор ва мустабид еди. Айтиладики, уни ҳузурида биронта одам унинг рухсатсиз гапиришликка журъат қила олмас еди. Уни мажлисида ҳеч ким ҳеч кимни шафоат қила олмас еди. Фақат унга савол берилса, шунгагина жавоб берарди, бошқа пайт жим турарди. Мана шундай қаттиққўл, ҳайбатли инсон еди. Уни мажлисида доим бўладиган амирлар айтардики, Нажмиддин Айюбни мажлисидан қамоқхонага ўтиб кетишлик, қамоқхонига чиқиб кетишлик жуда ҳам осон бўлар еди.

Агар биронта одам уни мажлисида бир хато йўл қўйса, ёки уни норози қилса, шап қамаб ташлар еди. Қамагандан кейин умуман унутиб юборар еди. Ва биронта одам мана шу қамалган одам ҳақида гапиришликка ботина олмас еди. Нажмиддин Айюбе мана шундай бир ҳайбатли, сирли одамларни қалбини қўрқувга тўлдирган инсон еди. Ўзига яқин бўлганлар ҳам бундан қўрқиб турар еди. Унга яқин бўлиб бўлган узоқ одамлардан ҳам мана шундай чўчиб туришар еди. Аммо шомдан келган Иззибн Абдусалом, бу киши билан қандай муомалада бўлади? Ойдин кунида содир бўлган воқеа. Қоҳира кўчалари ойдин кунида одамлар билан тўлган байрам султоннинг жамоаси, султоннинг мавкиби кўчадан тўлдириб келар еди. Кўчадан тўтилдириб келарди, шу уртинглар кўчаларида я саф тортиб тизилиб турибди. Уни қўриқчилари қиличларини ялангъочлаб ёнида келяпти. Ҳамма султондан ҳайбатланиб, ундан қўрқиб, йерга тиз чўкиб, йерни ўпиб қуллуқ қилиб турибди.

Биродарлар, албатта бу ёмон одат, лекин таассуф ўша даврларда шу одат бор еди. Ўзларини унга итоат етганлигини кўрсатишлиги учун мана шу йерга йиқилиб, йерни ўпиб туришар еди. Албатта бу ёмон одат. Одамларнинг саиди бўлган Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай қилдирмаганлар. Абу Бакр Сиддиқ, Умариддин Хаттоп, Хуллас Фаррош уларни биронтасимадек қилмаган. Чунки булар Расулуллоҳни мадрасасида таълим олган да.

Ҳамма мана шундай бир йерга бошини қўйиб, егилиб турган пайтда, баланд овоз билан биров бақириб қолди. Ей Айюб! Ей Айюб! Одатда Нажмиддин Айюбни исмини айтиб биров чақирмоқчи бўлса, исмини айтишдан аввал бир ўнта лақабни қўйишлик керак еди. Султон, фалончи, пўкинчи, пўкинчиб, лекин бу киши дарров нима деяпти? Исмини айтяпти. Султон овоз келаётган томонга қаровди, сайсанга кирган, Иззимни Абдусалом Ҳассасини ерга таяб келаётган еди. Ей Айюб, ей Айюб. Айтдик, Нажмиддин Айюб уни дилини бир марта оғритган, бир марта хафа қилган одамни қамаб ташлади ёки қатл қилади. Яна бу журъат билан гапиришлик, фақат исмини айтиб чақиришлик хос мажлисда бўлмаяпти. Ҳамма одам ешитиб турган жойда бўляпти. Подшоҳ тўхтади, аёнлари ҳам тўхтади, ҳамма жим енди нима бўлади?

Иззул Абдусалом овозини баланд қилиб, ей Айюб, ертага Аллоҳни ҳузурига борганингда, у сенга, сенга Мисрни мулкини бериб қўйган бўлсам, сен унда ароқни, ҳаромни мубоҳқа қилдингми деса, нима ҳужжатинг бор деди. Нажмиддин Айюб, мен ароқни мубоҳқа қилиб қўяман. Мисрда шундай бўляптими деди.

Иззул Абдусалом, ҳа, менга шундай хабар йетиб келди, аниқладим. Фалон йерда ароқ сотиляпти. Яна бошқа мункар ишлар ҳам бўляпти. Сен еса ўзингни мамлакатингда неъматлар ичида ҳузуланиб ётибсан деди. Бу журъат билан айтилган гап, журъат билан қилинган муомала бу султонни мулойим гапиришга мажбур қилиб қўйди. Нажбуддин Айюб мулойимлик билан, ей саидим, буни мен қилганим йўқ. Бу нарсалар мени отамни давридан қолиб келяпти, деди. Шунда Иззулиддин Абдусалом норози бўлиб, бошини силкитиб, ғазабланиб, сен инна важадина а баъана ала умма ва инна ала а тарихи муқтадун дейдиганларданмисан ҳали? Султон билан мана шу олимни ўғли ўртасида бўлар екан, баҳсни кўринг. Оятни мазмуни, мушриклар айтишар еди, албатта бизлар ота боболаримизни бир миллат устида топганмиз ва уларни изига еришиб кетаверамиз, дейишган еди. Яъни отангни давридан қолган бўлса, шундай кетаверади дейсанми?

Подшоҳ йўқ, йўқ, аву дҳу биллаҳ, мен улардан емасман, деди да шу йерда буйруди. Ана шу ароқ сотилаётган жойига борилсин, дарҳол бу ишлар йўқотилсин. Ва Мисрда умуман ароқ сотирилишига чек қўйилсин. Иззибни Абдусалом шуни ўзи билан кифояланди. Мақсади ҳокимни ходлашмас еди, мункарни тўхтатиш еди. Мақсад йетди, жим орқасига қараб кетди. Кейин бориб, тор билимларига дарс беришда давом етди.

Мана шу қилган иши билан Иззибни Абдисолом ўзининг шогирдларига шижоатни, ғайратни, бутулотни таълим берди. Фақатгина ҳалол ҳаромни, мумкин мумкин емас нарсалардагилар ўргатиб, динга бепарво бўлишини ўргатмади. Динга ғайру бўлишини ўтказди. Биродарлар, аҳли илмларда исломга нисбатан ғайрли бўлмаса, Аллоҳ учун ғазаб қилишни билмаса бу аҳли илмлар, мункарни кўрганда ҳеч бўлмаса норози бўлиб юзи ҳам буришмайдиган бўлса, бундай аҳли илмларда қандай фойда бор? Шаҳидлар, сиддиқлар, анбиоларни мартабасини орзу қилса ю бундай аҳли илмлар бу нарсаларга бепарво бўлса. Бундай аҳли илмларда хайрия бўлмайди.

Бу шайх ўзини дастхонасига келиб ўтирганида, шогирдларидан мисрни мана кейинда улуғ имомларидан бирга айланган имомим Баажи келди да, ей устоз, аҳволингиз қалай деди. Алҳамдулиллаҳ деди. Яъни кўпроқ маълумот олмоқчи, яъни аҳволингиз қале деди. Алҳамдулиллар деди. Султонга қандай қилиб журъат қилдингиз бунда гапиргани деди. Шайх айтди. Султоннинг улуғликка берилганини кўрдим. Унинг нафси бундан кибрга кетиб, унга зарар йетказиб қўйишдан қўрқдим. Шунинг учун уни нафсини синдирмоқчи бўлдим деди. Атрофида ҳамма унга қуллуқ қилиб, йерга йиқилиб, йерни ўпиб турган пайтда, ҳамма улуғлаган пайтда нафси, ҳавосига бериб кетишдан қўрдим. Бу ўринда иззимни Абдусалом ҳам мункарни ўзгартирмоқчи бўлди, ҳам подшоҳни нафсини синдириб, кибрни ўлдирмоқчи бўди. Агар иккаласига баҳо бериладиган бўлса, ароғидан кўра султонни кибри бу йерда каттароқ маъсият еди. Шогирди, қўрқмадингизми? Деди. Шайх, валлоҳи йўқ. Аллоҳни улуғлигини ва азаматини фикр қилдим. Шунда султон мени кўз ўнгимда худди мушук деб бўлиб кўринди деди.

Яъни Аллоҳдан қўрқдим, Аллоҳ қувват берди. Мисрда Айюбийлар давлати тамом бўлганидан кейин, Мамлукийлар давлати бино бўлди. Бу давлат қандай пайдо бўлди? Айюбийлар, Мисрдаги Айюбийлар ўзларини қувватида халққа суянмади. Балки қулларни сотиб олиб, минглаган минглаган қулларни с отиб олиб, тарбиялаб улардан аскар тайинлади да, қувватни асосийси мамлуклардан бўлди. Халққа суянмаган еди айюбийлар, Мисрда. Чунки қўзғолон қилса, исён қилса, мулкимизни қўлимиздан олиб қўяди деган шу йерда сиёсий хато йўл қўйган еди. Минглаган қуллан ҳар томонидан олиб келинди, улардан қўшинлар тузилди, давлат халққа емас. Мана шу мамлукларга еътибор қилган еди. Бора бора қўшинни ҳаммаси мамлуклардан иборат бўлиб қолди. Мамлуклар нима? Сотиб олинган, қул бозоридан сотиб олинган болалар ёки еркаклар.

Қўшинни кичкина қўмонд бошлиғидан тортиб, катта қўмондонигача мамлуклардан бўлиб қолдик. Қўшин ҳам мамлукдан, бошлиқлари ҳам. Шу даражага йўталиб йетдики, мамлуклар қўл булар. Мамлук дегани қўл. Султонни ноиби ҳам мамлуклардан бўлиб қолди. Мана енди давлатни ишларини бошқарадиган бўлиб қолишди. Иззин Абдусалом Мисрга келиб мана шу аҳволни кўрди да, ҳукм чиқарди. Бу мамлуклар мамлакат ишини бошқаришликка, муҳим қарорларни қабул қилишликка, ҳукмни қўлга олишликка ҳаққи йўқ. Чунки улар мамлук, улар қул. Улар аввал озод бўлсин, кейин шу ишларни бажарсин. Енди мамлукларни мартабаси, мамлукларни нуфузи катта бўлиб кетган Мисрда. Қўмондон, ҳатто султонни ноиби, қасрлари бор, қўлида катта қўшинлари бор. Қандай қилиб бу фатвони итоат қилишади?

Нима бўлганда ҳам қўл ўлар. Бу шариатни ҳукми еди. Иззат Абдусаломни олдига келиб, бу мамлуклар бу фатвосини қайтариб олишини талаб қилишди, таҳдид қилишди, қўрқитишди. Шунда Ибн Абдусалом жоме' масжидида бутун одамлар йиғилган жойда шу ҳукмини еълон қилди. Уларни сотиб юбориш керак. Давлат ишларини бошқаришликка уларда ҳаққи йўқ. Улар аввал озод бўлсин. Қаранг, давлатни асосий қуввоти бўлиб турган мамлукларда қул буларни сотиш керак деб турибди. Бу қанақа журъат? Бу қанақа қувват юраги? Изнун Абдусаломга босим кучайиб кетганидан кейин, кичкина ўғли билан аёлини олиб, Шомга қайтиб кетмоқчи бўлди. Енди Миср аҳли Изнун Абдусоломни яхши кўриб қолди. Бу тақвоси учун, журъати учун. Агар Изнун Абдасилом Мисрдан чиқиб кетса, Миср аҳли ҳам бирла чиқиб кетишликка тайёр еди.

Одамларни ҳамма тоифаси бор. У Иззин Абдусаломни тарафида турган. Ҳунармандлар, савдогарлар, ҳатто уламолар ҳам чиқиб кетадиган бўлди. Мисрда агар Иззин Абдусалам чиқиб келса, фақат мамлуклар қолади. Султонга бу хабар йетди, Нажмиддин Айюбга. У шайхни чақириб, Мисрда қолишингни илтимос қилди. Яъни Султонга бу хабар йетганидан кейин, айтилдики, агар бу шайх чиқиб кетса, Миср аҳли чиқиб кетади. Бутун халқинга қандай қарши турасан? Султон шайхни чақирди, айтди, қолинг деди. Сизни фатвойингизни амалга оширамиз деди. Шундай қиламиз деди.

Халқ қўллади ўзини шайхини. Султонни енг биринчи ноиби мамлуклардан. Султонни ёнига келиб нима қилмоқчисиз деди. Султон айтди, шайхни сўзини ешитдинг. Бу шаръий ҳоким. Сизларни сотаман деди. Тушган молни давлат хазинасига қайтараман деди. Ким екан бу бизни устимиздан масхара қилиб, шундай иш қиладиган? Деди да, ўзларидан иборат бир жамоани олди, Иззатиддин Абдусаломни уйни қасд қилиб чиқди. Бориб қатл қилиб келади. Иззатиддин Авазоднинг ўғли кўчада туриб, кичкина ўғли, уларни қиличларини кўтариб келаётганлигини кўриб, югуриб келди да, отасига жонингизни сақлаб қолинг, қочиб қолинг, сизни қатл қилгани келишяпти деди.

Мана енди бу улуғ, жалил оқсоқолни берган жавобини кўринг. Ей болам, мен Аллоҳни йўлида қатл қилиниш шарафи мартабасига ҳали йетганим йўқ деди. Келиб ешикда қоқиб қолишди. Уларни бошлиғи қўлида қиличини кўтариб турибди ялангъочлаб, Шайх чиқса чопади. Иззинни Абдусалом ўзи бориб ешигини очди.

Қилични кўтариб турган кишини рўпарасида сайсанга кирган Жалил оқсоқол турар еди. Оқсоқолни сири ҳайбати босди да, қўлидан қиличи тушиб кетди. Қолганлари ҳам ҳеч нарса қила олмади. Шунда бояги Султонни ноиби, чопаман деб турган ноиби, ей Шайх, нима қилмоқчисиз бизни устимиздан? Сизлар аввал хур бўлишинглар керак деди. Нойиб, бизни ким сотади унда? Деди. Мен сотаман деди. Пулимизни нима қиласизлар сотилган пулимизни деганида, ўзингизга олиб оласизми? Деди. Йўқ. Сизлар халқни пулига сотиб олингансизлар, пул халққа қайтади деди. Султонни ноиби ҳам кўнди. Мана енди давлатда асосий қуввати бўлиб турган, қўмондон бўлиб турган қуллар, мамлуклар сотилади. Енди, табиийки, мамлуклар ўзларини пули бор, озод, танишларига айтиб қўйган. Бизни сотар екан, сотиб олиб озод қиласан бизни. Шайх буни билади. Қандай йўл тутди? Одамларни олдига ҳаммасига чиқиб туриб, уларни битта битта сотишни бошлади. Мана бу кишини ким сотиб олади? Бунинг қўшинни қўмондони. Мен сотиб оламан. Қанча берасан? Мана мунча бераман. Йўқ, оз. Кўтар. Мана мунча бераман. Йўқ, оз, кўтар.

Енг қиммат нархга сотди ва ҳамма мамлуклар сотиб тугатганидан кейин молни тушган, молни давлатни хазинасига ташлади. Шундай қилиб мамлуклар озод бўлишди. Иззат Абдулсаломни битта лақаби Мужаддидуддин. Битта лақаби Султонул уламо, уламолардаги султони яна битта лақаби Баъий ул мулк, подшоҳларни сотувчи. Мана шу мамлуклар кейин биродарлар Мисрнинг подшоҳларига айланди. Султон Бебарс, Сайфиддин Қутуз. Мана шу кишилар Мамлуклар мамлакатини тузди ва подшоҳ бўлди. Подшоҳларни сотди. Мана шу Сайфиддин Қутиуз биродарлар, биласизларми?

Мана шу Мўғулларда биринчи марта мағлуб қилиб, шавкатини синдирган қўмондон Мамлуклардан чиққан ва бизни юртимиздан бўлган у киши. Жалолиддин Мангубердини опасини ўғли бўлган. Самарқандни, Бухорони, Мўғуллар қириб, яксон қилиб, катталарни чопиб, еркак болаларини сотиб қул қилганида, қул бўлиб Мисрга бориб қолганида, Сайфиддин Қуддус.

Амирларни оиласи танида. Улуғ инсонларни оиласи танада. Уни юртига Мўғуллалар келганда нима ишлар қилганини кўрганида. Енди Мамлукларнинг давлатига подшоҳ бўлгандан кейин янчиб ташлади ҳаммасини. Бизни ҳамюртимиз бўлади биродарлар, билиб қўйинглар. Биламизми мана шундай бир буюк инсонларни тарихини? Сиз билан бизни аждодларимизни. Мўғулни тиш ўтирганлар сиз билан бизни юртимиздан чиққан инсонлар бўлган.

Изн Абдусаломнинг ҳаётида бўлиб ўтган муҳим воқеалардан биттаси мана шу Мўғулларнинг хуружи. Мўғуллар чиқиб аввал Бухоро ва Самарқанд, Хоразм салтанатини яксон қилишди. Ундан кейин Аббосийлар халифалигини вайрон қилишди. Фаластинни, Шомни егаллашди. Енди Мисрга қараб келиш екан еди. Уларни йўлида тўсодга ҳеч қандай қувват қолмаган еди. Фақат Миср қолган еди. Бу вақтда Айюбийларнинг мамлакати тугаган, Салоҳиддин Айюбийнинг зурриётлари давлатни йўқ қилишган. Мана енди Мамлукларни давлати бош кўтарган пайти еди. Уларга бошлиқ Сайфиддин Қутуз еди. Сиз билан бизни ҳамюртимиз. Бу ўринда ҳам Иззат Абдусаломнинг улуғлиги яна бир бор кўзга кўринди. У киши илм егаси еди.

Ва бу илмини амалга айлантирган инсон еди. Одамларни жиҳодга ундади. Мамлуклар ишни аввалида мўғуллар билан сулҳга келишмоқчи бўлишган еди. Аммо бу шайх уларда бу фикрдан қайтарди. Уларга қарши уруш кераклигини уқтирди. Одамларни жиҳодга даъват қилди, одамлар ҳаракатга тушди. Изнина Абдусалом Сайфиддин Қутузни олдига ўзи бориб, жиҳод қилишликка ундади ва кўндирди. Бу қўшиннинг, ҳамманинг шиори ва ислама бўлди.

Изнина Абдусалом бошчилигида, Сайфиддин Қутуз бошчилигидан машҳур Айн Жалут маракаси содир бўлди, мўғулларга қарши. Ва мана шу маракада Аллоҳ Таоло Сайфиддин Қутузга мусулмонларга улкан ғалабани берди. Мўғуллар, биродарлар бало дейилади. Йўқ бўлган жойдан еллик йил, ўттиз йил ичида катта куч пайдо бўлиб, бутун Ислом бўлкаларини қириб ташлайдиган қувватга қисқа муддатда ега бўлиб қолганлиги, бу феномен дейилади.

Бу бало бўлган дейилади. Сайфиддин Қутуз уларни тўхтатди ва ўн йиллар ўтди, Мўғуллар, Ислом юртини егаллаб олган Мўғуллар Ислом динига кириб кетди. Ҳеч қайси босиб олган халқ босиб олинган халқни динига ўтган емас. Агар Мўғуллар Ислом динига келиб кетди. Мусулмонларни аралашиб кетди. Ислом йенгди уларни. Айтиладики, мана шу жанг бўлмаганида, айни Жалуд маракаси. Йевропа ҳам, Африка ҳам Мўғулларни қўлида яксон бўлиб тугар еди. Аммо мамлуклар давлати мана шу улуғ шайхнинг қўл остида, мана шу улуғшайхнинг баракоти остида мўғулларини йенгишга муваффақ бўлишди. Мана биродарлар, илмни амалга айлантирган Иззат Абдусаломнинг иши.

Илм талабида юрганлар ўрганаётган илмимизни амалга айлантиришимиз керак. Фақат матнни ёдлаб қўйиб, ҳеч ким билан, ҳеч нарса билан ишимиз бўлмайдиган, бир чеккада ўтирадиган одам бўлиб қолмайлик, талаб илмда юрганларимиз. Ҳаётга ҳеч қанақа таъсиримиз йўқ, битта китобни нусхасига айланиб қолмайлик. Илмли одамлар кўп бўлган юртда, биродарлар, ободончилик бўлишлиги керак, мункар тугаши керак, одамлар мағруфга юриши керак. Масжидлар фақат талабида емас, бошқа пайтда ҳам тўлдириб олишлиги керак.

Иззатни Абдусаломни ёнида турган олимлар ҳам у кишига кўмакчи бўлишди. Қаранг, абдулазим ал музири мисрнинг муфтийси еди шу киши. Иззибни абдул салим келгунга қадар муфти еди. У киши айтадики, иззибни абду салим йўқлигида мен фатво айтар едим. Енди у келганидан кейин Мисрга фатво айтиш унинг иши.

Олимлар ҳам холис бўлган, биродарлар. Қаранг да. Шу уламолар Иззиддин Абдусаломни ёнида туриб қўллашди. Шунинг учун бир натижа бўлди. Ҳасад қилиб, мухолиф бўлиб туриб олмаган еди. Жамолиддин Ҳусайрий айтади, Мисрнинг улуғ фахиҳларидан Шомнинг амири Иззиддин Абдусаломдан ғазабланиб, минбардан узоқлатиб қўйган еди. Биринчи дарсимизда айтдик. Қомағам қўйганида. Шу нарсани ешитганидан кейин Жамолиддин Ҳузодий келган еди Мисрдан. Шомга келиб, ана шу султонни олдига кирди. Кирганида иззат икром кўрсатиб, олдига овқат қўйиб, олинг овқатдан деганида, сени овқатингни йегани келганим йўқ деди.

Иззамни Абдусалом билан ўтдингда нима ўтди деганида фалон фалон деди. Шунда Жамолиддин Ҳусайрий, бу киши Ҳанафи мазҳабида бўлган. Иззамни авдусалом ҳанбалий мазҳабида буган. Айтдики амирга, валлоҳи агар иззибн абдусалом ҳиндистонда бўлса, ёки дунёда о нариги чеккасида бўлса, сен олдига ўзинг юриб бориб, ўзингни ҳузурингга уни йеталаб келишинг керак бўлар еди. Умматни ичида унга ўхшаган инсонда борлиги ҳамма умматга шараф, сенга ҳам шараф деган еди.

Иззибн абдулсаломнинг шахсиятини улуғлиги нимада еди? Сири матнларни, китобларни ёдлашдагина емас еди. У зотнинг улуғлиги, масъулиятни ҳис қилиши, авловиятни англаши, умматни уйғотиши, ботил қаршисида туриши, лозимлигини уқтириши, ҳокимларни ишини тузатиши, мана шу нарса деди у кишининг улуғлиги. Умматни ҳозирги кундаги уламолари ҳам мана шу ишларни қиладиган бўлса, иншааллоҳ уммат уйғонади. Авваллари бўлгани каби, умматлар орасида устозлик мартабаси йетади. Аллоҳ азза ва жалла измни абдусаламга ўхшаган уламоларни орамиздан чиқишлигига ўзи бир тавфиқни берган бўлсин. Ақул у қобли ҳа давосатдан фиролуллоҳу алайҳи ва алакум. Ассалом.

Кейинги дарсни тинглашТобеъинлар ҳаёти