Maviza
—Қоралама44 daq

Тобеъинлар ҳаёти

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
43:40
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Асрорул узама, улуғларнинг сирлари деб номланадиган дарсимизга хуш келибсиз. Биродарлар, бу дарсларимизда умматнинг турли соҳада кўзга кўринган енг улуғ кишилари ҳақида сўз юритамиз. Биз олимлар ҳақида, табиблар, сиёсатчилар, фақиҳлар, арбоблар, руҳий тарбия устозлари ҳақида дарс қилдик. Бугунги суҳбатимиз умматнинг енг улуғ кишиларидан бўлган Нуриддин Маҳмуд Занкий ҳақида бўлади. Нуриддин Маҳмуд Занкий ҳақида нима биламиз? Деярли ҳеч нарсани билмаймиз. Биз биламиз Салоҳиддин Айюбий. Лекин биласизларми, Салоҳиддин Айюбийда мана шундай бир марта йетишига асосий хизматни қилиб қўйган киши Нуриддин Маҳмуд Занкий бўлади. Агар таққослашга керак бўладиган бўлса, Нуриддин Занкий Салоҳиддин Айюбийдан устун бўлади биродарлар. Нима биламиз бу улуғ инсон ҳақида? Улуғ қўмондон ҳақида, улуғ подшоҳ ҳақида. Биз бу дарсларимизда фақат уларни ҳаётини ўқиб ўрганиб, а манақа манақа манаққа бўлган екан деб ўтиб кетишмас, балки уларни мана шундай юксакликка олиб чиққан сабаблар, омиллар ҳақида баҳс қилмоқчимиз. Токи шу нарсадан хабардор бўлайлик, ва умматни яна юксалишига сиз билан биз ҳам, улардан ўрганган нарсамиз билан ҳисса ҳисса қўшайлик.

Ибн асир айтади мен подшоҳлар тарихини ўқидим. Тўртта халифаи рошид ва умариддин абдулазиздан кейин енг адолатли ва улуғ подшоҳ деб нуриддин маҳмуд занкейни топдим. Худо хоҳласа рошидларга, умариддин абдуазизга тенг қиляпти бу киши. Нуриддин занкейн. Ислом тарихида ўтган буюк шахс, ислом ва мусулмонларнинг қўмондони, сиёсий арбоби. Нуриддин занки ҳижрий беш юз ўн биринчи йилда таваллуд топди. У киши туғилган пайт ислом уммати учун жуда бир машаққатли бўлган пайт еди. Уммат, биродарлар зулмат яшаётган еди. Мусулмон амирлар бир бирлари билан уришган, бир бирлари билан тахталашган, фирқа фирқага бўлинган. Бундан фойдаланган насроний салбчилари мусулмонларни йерини бирин кетин ишғол қилишликда давом етишаётган еди. Мана шундай пайтда у киши мусулмонларнинг ўртасига чиқди ва тарқалиб турган мусулмон амирликларини, мусулмон қўшинларини бир қилди ва насроний салбларига қарши уларни урушга йетайлади. Нуриддин Занкийев умри жиҳодларда ўтди. У киши ўзини умри давомида еллик дан ортиқ шаҳар ва қалъаларни насронийларнинг қўлидан озод қилган еди.

Еллик дан орти биродалар. Олтмиш га кирмай ўтган бу киши. Олтмишга ўтмасдан кирмасдан ўтган. Нуриддин Маҳмуд Занки давридаги ҳолат, мусулмонларнинг ҳолати ҳозирги кундаги мусулмонларда ҳолатидан кўра ёмонроғида. Мусулмон халқи, у пайтда ҳам бўлинган, ҳам бир бири билан тинимсиз урушларда олиб бориб турган. Бир вақтлар битта давлатни шаҳарлари ҳисобланган Ҳалаб, Дамашқ ёки Мосул шаҳарлар ҳаммаси амирлари ўзларини биттадан давлат деб еълон қилган еди ва бир бири билан урушиб турган еди.

Нуриддин Занки, у кишининг отаси Имомиддин Занки Ироқнинг шимоли, Мосул ва Нусайбин шаҳарларини ҳокими еди. Яна Шомдаги Хуросон шаҳри ҳам Имомиддин Занкийни қўл остида еди. Салчилар, биласизлар, биродарлар ўрта асрларда мусулмон юртларига жуда кўп хуружларни қилишган. Салчилар Ҳалаб йерларини босиб олишликка тайёргарлик кўришар еди. Бундан хабар топган Имомиддин Занки, Нуриддин Занкини отаси, уларга қарши жанг қилишликни хоҳлади. Лекин олдида бир катта бир машаққат бор еди. Хамес, Ҳалаб, Дамашқ, Мосул, Ироқ каби бўлиниб олган, алоҳида алоҳида давлат бўлган, давлат бўлмаган, давлатча бўлмаган халқларни амирларини, қўшниларни бирлаштиришлик керак еди.

Бу кичкина кичкина амирликни егалари Имомиддин Занки уларни егаллаб, уларни ҳукмидан олиб ташлашлигидан хавотир билан яшашар еди. Лекин Имомиддин Заки йетти йиллик ҳаракатидан кейин мана шу қўшниларни мана шу амирларни бирлаштира олди. Бирлаштирди, ҳеч қанча вақт ўтмасдан Имомиддин Занкейни қўл остидаги Рўхо шаҳрига салбчилар кутилмаганда ҳужум қилди. Аммо Имомиддин Занки уларни мағлуб қилишликка муваффақ бўлди. Тўсатдан бўлишига қарамасдан, уларни қўшинини бу улуғ имом Нуриддин Занкейнинг отаси уларни мағлуф қилди. Албатта, бу мағлубият салбчиларга қаттиқ зарба бўлди. Лекин Имомиддин Занки биродарлар ҳақдан тойилган, заловатга кетган, Ботиния, фирқаси кишилари тарафидан беш юз қирқ биринчи йилда хиёнат билан қилинди. Мана шу Ботинияларнинг яна бир ати Ҳашашийлар. Булар ўзи кичкинагина қавм бўлган, тўда бўлган, лекин мусулмон уммати булардан жуда кўп азиятлар чеккан. Мусулмонлар доирасида бирор бир киши кўзга кўриниб, қўмондонмиди, бир моҳир сиёсатчи раҳбармиди, бизни тилда лидермиди, чиқса, дарров қатл қилишади. Кичкинагина тоифа, лекин мусулмонларга кўп азият йетказишган.

Мана енди Имомиддин Занки вафот етганидан кейин, унинг қўлидаги ҳукми мулки иккита ўғлига ўтди. Катта ўғли Сайфиддин Ғозий, иккинчи ўғли Нуриддин Занки. Бу иккала ўғли ҳам оталаридан кўп фазилатларни ўзларига юқтиришган еди. Иккаласи ҳам Аллоҳнинг йўлидаги жиҳатни яхши кўрар еди. Нуриддин Занкиъга Халабнинг амирлиги йетди. Мосул ва Илоҳнинг амирлиги Сайфиддин Ғозига ўтди. Бу иккала ўғли ҳам жасоратли инсонлар еди. Олий ҳиммат еди. Сайфиддин Гҳозийни табиати сиёсатчиликка, бир музокарага мойил ҳукумат егаси еди. Лекин Нуриддин Занки еса кўпроқ жангни, кўпроқ Аллоҳ йўлида бўладиган жиҳодни яхши кўрар еди. Нуриддин Занки худди отасига ўхшаб салбчиларга қарши урушга ва мусулмонларнинг йерларини улардан озод қилишликка жуда ҳам харис еди. Асосий мақсади Байтул Мақдисни озод қилиши. Бир минг елликинчи милодий йилда салчилар Қуддусни егаллаганида ўзларининг тарихчилари ёзади, мана шу нарсани.

Қўшнимизнинг отлари тизза бўйи қон кечди дейди. Ўзларининг таърифчилари ёзадида. Мусулмонми, яҳудийми, қилични ўтказган. Еркак, аёл, катта кичик, ҳатто ҳомиладор аёлларни қонунларини ёрган. Мана енди бир минг елликинчи йилда бу Байтул Мақдис насораларни қўлига ўтди. Нуриддин занкейни мақсади, биродарлар, ҳали ўттиз га кирмаган болани мақсади байтул мақтисини озод қилишлигида. Ҳимматни қаранг.

Ҳимматни қароинг. Шу тирикчилигини ўтказиб, нариги яшаб ўлмаса бўлди бизни одамларни. Жуда кўпчилигида шунақа фикр бор. Ҳа, деса бир бизнесни йўлга қўйиб олса, шу озгина даромад келадиган ишни йўлга қувиб олса, бўлди. Бошқа нарса йўқ. Ей биродар, ризқингми? Ёзиб қўйилинган. Ундан ошиғини ҳам камини ҳам йемайсан. Сени қилаётган меҳнатинг бор йўғи сабаб. Сен ишлаётгани учун катта пул топяпсан, Аллоҳ ёзгани учун топяпсан. Чунки ризқ кимдан? Аллоҳдан меҳнат бор йўғу сабаб. Бу дарсларни нимага ўқияпмиз укалар? Мусулмонлар мана шундай бир олий ҳиммат, юксаликни кўзлаган бир буюк одамлар бўлган.

Ўзи ишонмай қолганмиз ўзимизга. Юз йилда бир қилиб қўядиган ишни қилиб, тарата унақа иш бизни қўлимиздан келмайди ўзи. Ишонмай қўйганмизми? Ўшанинг учун биздан чиқмайди. Ҳа енди у ўтиб кетди улар илм маърифатда, бошқада. Биз енди уларга нима қила олмаймиз? Ўлчов билан тушунчамиз шатақ. Шунинг учун ўзимизга ишонмаймиз. Демак, нуриддин зан киннинг асосий мақсади байтул мақдисни насронийлардан озод қилишлик. Нуриддин Занки ўзининг фотихатларини ғалабали юришини Антокиа шаҳридан бошлади. Антокиа ҳозирги кунда Туркияни территориясида.

У шаҳар шомни шимолида жойлашган бўлиб, унда салбчиларнинг жуда кўп қалъалари бор еди. Нуриддин занки у қалъаларни бирин кетин фатҳ қилишни бошлади. Шу вақтда салибчилар Рўхо шаҳрига иккинчи марта ҳужум қилишди. Имомиддин Занки даврида бир ҳужум қилди, мағлуб бўлиб кетишди. Енди Нуриддин Занки ўғли ҳоким бўлиб турганда иккинчи марта ҳужум қилишди. Жасний иккинчи бу ҳужумни уюштирди. Нуриддин Занкини қўшини уларни қайтаришига муваффақ бўлиб қолди. Қўшинни иккинчи марта тормор қилди. Салибчиларни иккинчи марта бу шаҳарга келиб мағлуб бўлишлиги уларга биринчисидан кўра қаттиқроқ таъсир қилди. Мана енди нуриддин зан кина бу улкан ғалабаси мусулмонларни орасида, е бизчи ўттиз га кирмаган бола ҳақида гапиряпмиз. Ўттиз га кирмаган бола, бутун бошли насронийларда салбчилар қўшини келганда, ўттиз га келмаган бола қўшундан олдига чиқиб туриб, жанг қилиб, ақлини ҳам қувват етяпти.

Юрагини ҳам қувват етяпти, билегини ҳам қувват етйяпти. Нуриддин Занкий бу ғалабасининг хабари чор атрофга тарқади. Салбчиларнинг Руҳон шаҳрига ҳужум қилишига айрим хоин мусулмонлар ва арманлар ёрдам берган, Руҳон шаҳрида яшайдиган. Шаҳарни егаллаганидан кейин мана шу хоинларни, бояги хиёнатчи арманларни қаттиқ жазолади, ҳаммасини қатл қилди.

Енди бу шаҳар мусулмонлар қўлига ўтгандан кейин, шу шаҳарда яшайдиган айрим насронийлар ўзларини жонига бир хатарни ҳис қилиб чиқиб кетишди. Аммо Нуриддин Занки биродалар адолатли подшоҳ еди. Хиёнат қилмадими, айби йўқми, тегмас еди. Тегмас еди! Нуриддин Занки мақсади Фаластинни озод қилишлик. Лекин олдида турган катта машаққатлардан биттаси, мушкулардан биттаси, бу тарқоқ амирларни бирлаштиришлик.

Билиб қўйинглар, қачон мусулмонлар бўлинган бўлса, тарқалган бўлса, қуввати кетган, душманларни йенгиб пачағини чиқариб юборган. Бу жуда катта мусибат. Мусулмонлар Фаластинни озод қилишлик учун биродарлар, ҳамма қўшнилари бир бўлишлиги керак. Чунки шу пайтда Фаластинни егаллаб турган салчиларнинг қўшини бир миллионга йетарди адади. Бир миллион. Енди, албатта, ўзидаги озгина қўшин билан уларни йеб юбормаслиги аниқ еди. Шундай, шунинг учун Шом йерларидаги мусулмон қўшинларни нима қилиш керак еди? Бирлаштиришлик керак еди. Неча яшар йигит?

Мана шу рўйходаги ғалабасидан кейин Нуриддин Занки Шом йерларидаги мусулмонларни, қўшинларни бирлаштиришликка киришди. Беш юз қирқ биринчи ҳижрий йилда Дамашқнинг ҳокими Муовинниддин Анор билан аҳдлашди. Дамашқ бу пайтда мана шу Муовинниддин Аниқ салчилар билан иттифоқи бор еди, улар билан сулҳда яшар еди. Аммо бу насронийлар ўзини сулҳида аҳдида турмасдан, Дамашққа ҳужум қилмоқчи бўлишганлигини билганидан кейин, Муовинниддин Анор Нуриддин Занкайни чақирди да ва ўзига ҳимоя сўради.

Ҳимояни берди, келишди ва мана шу иттифоқини мустаҳкамлашлик учун Нуриддин Занкай Муовинниддин Анорни қизига уйланди. Мана енди Дамашққа келадиган насроний қўшнига қарши Нуриддин Занкени қўшини туради. Нуриддин Занкий бу орада Шомдаги Бусроқ ва Сархон шаҳарларини ҳам насронийлардан қўлига ўтиб кетишдан бориб, буриб егаллаб олди. Бу Бусроқ ва Сархон деган шаҳарлар ўзи шаҳар. Лекин булар ҳам ўзларини битта давлат деб олган еди.

Сўнгра Дамашққа борди. Кейин Дамашни тарк қилибди. Йўлда бир неча қишлоқларни ўзига бўюнсин деди. Бу албатта биродарлар, насроний подшоҳларига ва уларни халқига қаттиқ таъсир қилган еди. Шомда насронийларни сўзи ўтмай қўйди. Улар Нуриддин Занкийдан қўрқа бошлади. Бутун Йевропаси биродарлар, Нуриддин Занкидан қўрқо бошлади. Нуриддин Занкини бу пайтдаги ёши йигирма тўққиз да еди. Йигирма тўққиз да.

Сабабчилар беш юз қирқ иккинчи йилда Шомга иккинчи юришларини бошлашди. Франсия подшоҳи Луис иккинчи, Германия подшоҳи Конрад учинчи бошлигида жуда катта қўшинни жамлашди Йевропада ва Шомни ишғол қилишликка йўлга тушди. Албатта бу ислом олами учун жуда катта хатар еди. Лекин улар иккинчи бу ҳужумида ҳам мағлуб бўлишди. Фашал юз тутди уларни ҳаракати ва ортига қайтиб кетишди. Албатта, бу орада мусулмонлар ғолиб бўлишлигини сабаби бор. Сабаб нима еди? Дамашқ, Халабни қўшини бир бирига ёрдам берди. Нуриддин Занкийга Ироқ ва Мосулни амири бўлган акаси Сайфиддин Ғозийдан катта қўшин келди. Бирлашувди, ҳаммасини йенгишди.

Аммо мана шу бирлаштирадиган одам йўқ бўлиб турган пайтда, насроний салбчилар бир чеккадан Шомерларни егаллаб келаётган еди. Мана шу сабабдан мусулмонлар нима бўлмади? Мағлуб бўлмади. Шундан кейин Нуриддин Занки Антокиядаги бошқа қалъаларни фатҳ қила бошлади. Ҳар тарафдан мусулмонлар у кишини бирин кетин қилаётган ғалабалари, бирин кетин еришаётган ғарабаларни кўриб, ўзларига ишонч пайдо бўлди. Ислом оламини ҳар тарафидан одамлар келиб унинг қўшинига қўшила бошлади . Ҳижрий беш юз қирқ тўртинчи йиллар орасида Нуриддин Занки салбчиларнинг кўп қалъаларини фатҳ қилди. Уларни орасида енг кучлиги ва мустаҳкамлиги ҳисобланган Ҳариб қалъаси ҳам қўлга киритилди ва ундаги кўп аскарларни қатл қилди. Нуриддин Занки бу юришлардан мақсади салбчиларни мусулмонларни йерга юришлигини заифлаштиришлигида. Салбчиларнини заифлаштишлигида, мусулмонларникилардан бутунлар қувиб чиқаришлигида. Бу нарсага муваффақ бўлди. Албатта бу нарса мусулмонларга катта хурсандчилик еди. Чунки биродарлар, Фаластинни мусулмонлар олдириб қўйгандан бери, қўлга киритган, кўзга кўринадиган биринчи катта ғалабаси мана шу Нуриддин Занкийени қилган ғалабаси еди биродарлар.

Яна қайтариб айтамиз, мусулмонлар бирлашгандан кейин мана шундай ғалабага еришишди. Ҳалаб ва Мосулдан келган аскарлар ёрдамида салбчиларни мусулмонлар ҳайдаб чиқаришди. Енди мана шу қўшин билан Фаластинни, Байтул Мақтисни озод қилишликни ҳаракатида еди Нуриддин Занки. Ўртадаги алоқани яхшилашлик учун Нуриддин Занки Моиниддин Анорнинг қизига уйланди. Дамашқнинг ҳокими. Унда ҳам катта қўшин бор ва биргалашиб насронийларни йенгишди. Енди Моиниддин Анор ўтганидан кейин, уни ўрнига Мужириддин исмли киши Дамашққа ҳоким бўлди, бошлиқ олди. Лекин бу Мужириддин ислом ва мусулмонлар сафидан юз ўгириб, насронийлар томонга қаради. Яъни кўринг, Моиниддиндан ким ўтирди тахтга? Енди Нуриддин Занки мендан тахтни олиб қўймасин деган ғам билан насронийлардан ёрдам сўради. Насронийлар мусулмонни мусулмондан ҳимоя қилишлик учун.

Лекин тахтни хирси, мол мулка, салтанатга бўлган ўчлик, ихлосни йўқлиги шундай қилишга мажбур қилди. Насронийлардан бу Мужириддин Нуриддин Занкийдан ҳимоя бўлишлик учун улар билан иттифоқий борди. Ва бир йиллик жизя тўлашлигини бўйнига олди. Дамашқ аҳли, мусулмонларнинг енг катта шаҳарларидан, енг бой шаҳарларидан бўлган мана шу Дамашқ аҳли насронийларга жизя йиғиб беришлик керак. Ва енг алам қиладигани мусулмонларга, мана шу насроний қўшинини одамлари бемалол Дамашқ кўчаларига келар еди, жизяни олиб чиқиб кетар еди. Албатта уни бу қилаётган хиёнаткорларнинг ишига Дамашқнинг юрагида ўти бор ғайратлик жасур кишилари рози емас еди. Улар Дамашқ аҳли. Қўмондонлар, аёнлар, уламолар Нуриддин Занки билан махфий суратда бир бири билан борди келди қилиб турди. Улар мана шу хоин амирни олиб ташлаб, Дамашқни ҳам Нуриддин Заки ўзини қўл остига қабул қилишлигини талаб қилишди. Халқ мана шу хоинни тахтдан ағдарди, ҳайдаб чиқарди, шундай қилиб Дамашқ ҳам Нуриддин Занкейни итоатига ўтди.

Ақули ҳовли ҳаъда ва астағфируллоҳ или валакумат. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббилен аъламин. Ассалому алайкум ассалому алайкум ала саййидина муҳаммадий ва ала алайҳи вашаби ҳижраин умма баъд. Ассалому алайком ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.

Умматни енг машаққатли, қийин кунларида, умматни улуғлари бир бири билан ихтилоф қилиб, мансаб талашиб, султонлик талашиб, ихтилоф қилиб, умматни заифликка рўбарў қилиб турган пайтда, ўртага чиққан, мусулмонларни бошини бирлаштирган Салоҳиддин Айюбийдек кишини сиз билан бизга қолдириб кетган Нуриддин Маҳмуд Занки ҳақида дарс бошлаган едик. Нуриддин Занкини отаси Имомиддин Занки Шомнинг бир қисмига ҳоким еди. Салчилар билан бўладиган жангларни фронтини устида турган киши еди. Лекин у киши, мана айтдик, вафот етганидан кейин иккита ўғлига уни мулки қолди. Нуриддин Занки. Нуриддин Занки беш юз қирқ тўққизинчи йилда бутун Шом йерларини бирлаштиришга муваффақ бўлди. Шундай қилиб Нуриддин Занки Шом йерларига ва Ироқнинг шимолидаги айрим мерияларга ҳукмрон бўлди. Нуриддин Занки, шу билан Салбчиларга қарши олиб бораётган жангини тўхтатди. Чунки Салбчилар енди бу йерга келишликка қуввати йетмас еди. Салчилар қачон ҳужум қиларди бу йерларга? Қачоники мусулмонлар тарқоқ, бир бири билан уришган, ўртада иттифоқчилиги йўқ бўлганда бўлиб бўлиб бўлиб биттадан йенгаётган еди.

Енди битта султонни қўл остида бирлашгандан кейин, улар бу ёққа юришликка журъат қолмади. Енди салчилар қўлларини Миср йерига узатишадиган бўлишди. Бу даврда Миср Фотимийларни қўлида еди. Бу давлат ўзини ниҳоясига йетиб, тугашлик арафасида еди. Байт ал-Мақдисни насронийларга қўлига ўтиб кетишига асосий сабабчилардан биттаси ҳам мана шу Фотимийлар давлати еди. Беш юз еллик саккизинчи йилда насроний сабабчилар Мисрга юриш қилишадиган бўлди. Баҳоналари Мисрликлар уларга жизя тўламай қўйганлиги.

Фотимийлар ўзларини ўртасидаги низолар сабабли Миср давлатини анча заифлаштириб қўйишган еди. Агар Миср ҳам салбчиларни қўлига ўтиб кетадиган бўлса, бу мусулмонлар учун жуда ҳам катта зарар еди. Шунинг учун Нуриддин Занки Мисрга ўзини амирларидан Асадиддинни юборди. Уларни егаллаб олишлиги учун емас, балки уларга ёрдам беришлиги учун, улар билан бирлашлиги учун юборди. Асадиддин билан бирга уни акасини ўғли, жияни Салоҳиддин Айюбий ҳам борган еди. Салоҳиддин Айюбий Нуриддин Занки қолдириб кетган шогирди. Нуриддин Занкини одамлари билан Миср давлатини егаллаб турган Фотимирол ўртасидаги бояги келишув, муроса, бирлашув беш йил давом етди. Беш йилда муросага келишди. Мана шу беш йилни ичида насроний салбчилар ҳам Мисрни ё егаллашга, ё ҳеч бўлмаса Нуриддин Занкига қарши қайрашликка ҳаракат қилишар еди.

Демак, Мисрдаги аҳвол шу. Беш юз олтмиш тўртинчи ҳижрий йилда салбчилар кутилмаганда Нуриддин Занкенинг қўшинига ҳужум қилишди. Яъни бир қисмига. Нуриддин Занкейнинг асосий қўшини Мисрга кетган, Мисрни ҳимоя қилишлик учун. Айтяпмиз ку, Шом ерларига салбчилар юришликка енди қуввати йетмайди деб, Нуриддин Занкел қўшинини Мисрга жўнатган еди. Бу тўсатдан бўлган ҳужумда мусулмонлар мағлуб бўлишди. Нуриддин Занкейни биринчи мағлубияти ва бундан қаттиқ ғазабланди. Бу маърака тарихда Буқайъа маъракасидан номланди.

Нуриддин Занки Мисрни қўшини билан ва ўзини қўшини билани бирлашиб, Фаластинни фатҳ қилмоқчи, егалламоқчи бўлишган еди. Аммо бу мағлубият у кишига қаттиқ таъсир қилди. Салбчиларга қарши юришини яна давом еттирди. Нуриддин Занкайни қайсарлигини, қайта қайта уларга ҳужум қилаётганлигини кўриб, насроний салбчилар сулҳга келишмоқчи бўлишди, аммо султон бунга кўнмади. Бунга кўнади. Қаранг, қачон булар сулҳга, тинчликка, келишликка чақиради? Қачоники қувват мусулмонлар томонида бўлиб қолса.

Мусулмонлар билан салбчилар қўшини ўртасида катта тўқнашув бўлди. Бу маърака тарихда Ҳарим маъракасини деб номланиб қолди. Аллоҳ азза ва жала бу улкан маъракада мусулмонларга ўзининг нусратини ато етди. Нуриддин Занки бу жангда насронийлардан ўн минг тасини қатл қилди ва ана шунчаси аср тушди. У асрларни орасида манаман деган қўмондонлари, киборлари бор еди. Мана айтиб ўтдик, Нуриддин Занки Мисрга ўзининг вазири, ўзини қўмондонларидан бўлган Асадиддинни юборган еди. Жияни Салоҳиддин Айюбий билан. Улар беш йил давомида Мисрни ҳимоя қилишди.

Ана шу даврда Фотимийларнинг подшоҳилар охиргиси, Фотимийларнинг подшоҳиларидан охиргиси Азидни ҳузурида бу Асадиддин вазирлик мақомига йетди. Вазирликни берди. Нима учун? Нуриддин Занкийдан бўладиган хатарни ўзидан нари қилишлик мақсадида. Ўзи ҳимоя қилгани келди булар. Ҳимоя қилиб турибди салбчилардан. Лекин барибир Нуриддин Занкига нисбатан буларда қалби ҳали соф емас еди. Енди мана шу Азид Фотимийларнинг охирги подшоҳси Асадиддинни ўзига вазир қилиб қўйиб туриб, насронийлар билан махфий суратда алоқа қилишни бошлади. Асадиддинга қарши.

Аммо бу хиёнатдан нуриддин занкийнинг қўшинлари салоҳиддин айюбий хабардор бўлди да, бу хоин фотимий подшоҳини ўзини қасрида тутиб қамал қилиб, қатл қилишди. Шундай қилиб, енди Асадиддин Мисрни ҳокимига айланди. Енди қараб туринглар. Битта армия билан келди, Мисрни егаллади, енди мустақил давлатман деб еълон қилмаяпти ўзини. Балки Асадиддин Мисрни Нуриддин Занкига тобе еканлигини еълон қилди.

Демак, Асадиддин Мисртни ҳокими бўлди, Нуриддин Занкийга тобе бўлган ҳолатда. Мана енди Миср, Шом ва Ироқнинг бир қисм йерлари Нуриддин Занкини қўл остида жамланди. Енди жуда катта қўлида қўшини бор. Аммо мана шу воқеадан икки ой ўтиб, Асадиддин вафот етди. Уни ўрнини Салоҳиддин Айюбий егаллади. Мана енди Мисрга Салоҳиддин Айиюбий ҳоким бўлди. Нуриддин Занкейни вориси сифатида ишлайдиган бўлди.

Шундай қилиб, Мисрдаги Фотимийлар мамлакати ниҳоясига йетди, тамомига йетди. Нуриддин Занки узоқ вақтлар давомида Аллоҳга тақво қилди. Кўпи жанги жадалларда бўлди. Шам йерлари Мисрни ҳозир айтаётганимиздек бирлаштирди. Мана енди Фаластинни озод қилишликка фурсат келди. Нуриддин Занкийнинг енг асосий мақсади ҳаётдаги. Фаластинни, Қудусни, Байтул Мақдисни насроний салбчиларни қўлидан озод қилинишлик.

Фаластиндаги насоралар Нуриддин Занкида бу ҳаракатлардан қўрқишди ва ҳар тарафга жар солишди. Бутун Ғарбий Йевропа Нуриддин Занкига қарши қўшин тўплаб Фаластинга юборадиган бўлди. Насронийлар ҳар тарафдан одам йиғиб, Фаластинга қўшин юборишди ва у билан Шомда йўқотиб қўйган ўзларининг нуфузини қайта тиклашмоқчи бўлишди. Енди Нуриддин Занки Шомдаги қўшини, Салоҳиддин Айюбийнинг Мисрдаги қўшини бу жуда катта кучга айланган еди.

Мана енди Нуриддин Закий биродарлар у кишигача бўлган ҳеч қайси подшоҳ қила олмаган ишни қилди. Бағдоддаги Аббосийлар халифалиги номи қолиб турган пайтда, номлари қолган еди халифаликни. Амирлар бир бири билан қирқ пичоқ бўлиб турган пайтда у киши умматни бирлаштиришликка муваффақ бўлди. У кишидан аввал қудрати ҳам кўп, иқтисодий аҳволи ҳам, сиёсий нуфузи ҳам катта бўлган подшоҳлар қилолмаган ишни қилди. Мусулмонларни бирлаштира олди.

Ўша вақтда феълан Шомда насроний салбчиларга қарши жиҳод олиб бораётган ягона киши бу Нуриддин Занки еди. Нуриддин Занки салбчилар билан нимага урушар еди? Улар насроний бўлганлиги учунми? Йўқ. У насроний бўлганлиги учун урушмасди улар билан. Балки улар мусулмон йерларига бостириб келганлиги учун. Мусулмон йерларини ишғол қилганлиги учун улар билан жанг қилар еди. Нуриддин Занки адолатли инсон бўлган еди. Қайси шаҳарни қишлоғини егалласа, шу йердаги насронийларда биронтасига азият йетказмаган. Уларда ҳақларини риоя қилган. Биронта черковни синдириб, куйдириб бузган масала. Аммо биродарлар, бир минг елликинчи меълоди йилда Қуддусни насроний салбчилар егаллаганида, қон дарё бўлиб оққан шаҳарда.

Оламларга раҳмат деган дарсда айтиб ўтганмиз бу нарсани. Ана шу бир минг елликинчи йилда крестоностларда қилган ишларини ўзларини тарихчилар ёзади. Тарихимиздаги енг қора кунлар дейди. Бизни аскарларимизни отлари тизза бўйи қон кечди дейди. Мусулмонми, яҳудийми ҳаммасини қилишни ўтказган. Еркакми, аёлми, ҳомиладорми, ўғил болами, қиз болами, каттами, кичикми? Қонни ҳаммасини қилошни ўтказишган. Бир минг еллик йилда. Аммо орадан ҳеч қанча ўтмасдан Салоҳиддин Айюбий Қуддусни егаллаганида, бунақа хунрезлик қилган емас. Ешикни очиб қўйган. Ҳеч қайси насронийга тажовуз қилинмаган, чиқиб кетишликка йўл берилган. Ана олийжаноблик.

Демак, салбчиларга қарши бўлаётган уруши, улар христиан бўлганлиги учун, насронийлиги учун урушмас еди. Мусулмон юртига тажовуз қилиб, бостириб келгани учун уришар еди. Нуриддин Маҳмуд Занки қалби имонга тўлган қўрқув ва тараддудни билмайдиган тенгсиз қўмондон еди. Айтарди, агар мингта отли қўшин бўлса ёнимда, душмандан қанчалигига парво қилмайман дер еди. Агар мингтаотли қўшин ёнимда бўлса, душманни қанча еканлигига мен парво қилмай ман дер еди.

Ана шу жангларни бирида Нуриддин Занки билан унинг душманларини ўртасида Фурот дарёси бўлиб қолди. Фурод дарёси, катта дарё. Бу ўтишлик жуда ҳам қийин. Шунда уни қўшинидан бўлган туркманлардан бир киши, акалар, туркманлар бўлган. Биласизларми, Мамлуклар, мана Султон Бейбарс, Сайфуддин Қутуздан, мана шу Ўрта Осиёдан, Мавронанаҳрдан сотилиб кетган қуллар бўлган. Сайфуддин Қутузни айтганмиз, кимни жиянийди? Жалолиддин Мангуберди жиянийди.

Ана шу туркман. Аскарлардан бири кўрсатади дарёда бир торроқ жойини ва мана шу жойдан журъат билан Нуриддин Занки ўзи бош ўтади қўшини билан. Шундан нариги салбчилар кўриб, буларни ҳали қиличини кўрмасдан туриб қўрқувдан ўлиб олади. Халин жанги. Нуриддин Занкини асосий қўшини Мисрда еди. У билан озгина қўшин бор. Шунда мағлубият кўриниб қолди.

Нуриддин Занки чуқур илм егаси еди. Руҳоний ота олий еди. Шу кунда Нуриддин бир тепаликка чиқди да, отидан тушиб, тупроққа беланиб сажда қилиб туриб, Роббисига дуо қилди ёрвориб. Парвардигор, динингга ёрдам бер. Маҳмудга емас. Маҳмуд ким бўпти ғалаба қозонгани? Дининга ёрдам бирди. Аллоҳ азза ва жалла мана шу улуғ маъракада бу кишига улкан нусратини ато етди. Бу киши жангда сафни аввалида туриб, душманга қарши турар еди. Қўшинни шижоатлантиришлик учун сафни аввалида ўзи душманни ичида юрар еди. Ва Аллоҳ Таоло у кишига шаҳидлик бермаганидан жуда ўкинарди, афсусланар еди. Айтар еди, шаҳид бўлишга қанча уриндим, аммо буни имконияти бўлмади. Агар менда бир хайрият бўлганида, Аллоҳ шаҳидликни берар еди. Ёки Аллоҳни ҳузурида мени қадр қийматим бўлганида шаҳидликни бера еди. Лекин Аллоҳ менга шаҳидликни бермади ўкинарида. Шунча ишни қилиб туриб, камтарликни кўринг деб. Агар Аллоҳ мени қадрлаганида, агар менда бир хайрия бўлганида, шаҳидликни берарди дейди.

Мана шунча жанги жадалда ичида умри ўтиб туриб, лекин асосий иш барибир таълим тарбияда, илмда иймон еканлигини Нуриддин Занки унутмаган еди. Умри жанги жадални ўтиб туриб. Барибир асосий иш таълим, тарбия еканлигини Нуриддин Занки есдан чиқариб қўймаган еди. Тушунинглар, умматни юксалтириш фақат илм билан, таълим билан бўлади.

Шонда у кишини қурган масжид мадрасаларини сони юз дан ўтиб кетган еди. Биргина халатни ўзида еллик тўртта мадраса қурган еди. Йигирма битта мадраса Шофий маславий бўйича иш олиб борарди. Йигирма иккита мадраса Ҳанафий мазҳаб бўйича иш олиб борар еди. Учта мадраса, ҳанбалий ва молийкий мазҳаб бўйи ича олиб борар еда. Нуриддин Занки қайерда ҳукм юргизган бўлса, шу йерга мадрасалар, шифохоналар, йўллар қурдирар еди. Мадрасалар учун хос нафақа ажратиб қўяр еди. Ихлосли устозларни, ихлосли машойиқларни танлаб, мана шу жойга мадрасаларга муаллим қилиб тайёрлар еди ва масжид мадраса учун вақфларни ажратиб қўтарарди.

Нуриддин Занки ҳадис тинглашни яхши кўрар еди. Жуда кўп ҳадис ешитарди, ҳадис ёдлаган еди, ҳатто айрим муҳаддис олимлар у кишига ижоза ҳам берган еди, ҳадис айтишликка. У киши, у киши аҳли илмларни жуда қаттиқ ҳурмат қилар еди. Умрини катта қисми жангларда ўтганига қарамасдан, шариатни чуқур ўрганишликка қаттиқ еътибор берди. У кишининг суҳбатида доим фақиҳлар, тасаввуф машойиқлари ҳозир бўлишарди. Уламоларни, фақиҳларни сўзига қулоқ солар еди. Нуриддин Занкенинг мажлисида амирлар, қўмондонлар биттаси ҳам ўтирмас еди. Амирлар, қомондонлар тикка турар еди.

Аммо биронта бир фақиҳ, биронта бир олим кирса, Нуриддин Занкий туриб, ўша мажлисда, ўзи бориб, йеталаб олиб келиб, ўзи яқин жойга ўтказар еди, кейин ўтирар еди. И айтар еди, бизни, бизни еришаётган ғалабаларимизнинг гарови мана шу машойиқларни ҳурмат қилишлигимиз дер еди. Уларга ҳурмат кўрсатишлик ўзининг ғалабаларининг гарови деб билар еди. Устозларни, аҳли илмларни дуосини олинглар, акалар, укалар. Ширин сўз биланми, ҳадя биланми, ёрдам биланми, кўнглини олиб дуосини олингларни домлаларда. Қаранг Нуриддин Занкий шу устозларни мана шу оёқларни дуосини олган, кўнглини олган, қанақа бир катта ғалабаларга еришяпти. Биз катталарни назарга илмаймиз, бизга ёқмаган домлаларни йер билан яксон қиламиз, ваҳоланки улар билган нарсани ўндан бирини ҳам билмасдан туриб, ўшанинг учун биримиз икки бўлмайди биз ҳам.

Уламоларга катта маблағни сарф қиларди да, уламолар бундан бир ўзларини ноқулай ҳис қилса, айтарди. Нимага сарф қилманг? Ахир бу қўшин Аллоҳни қўшини бўлса, сизларни дуоларинглар билан биз ғалабага еришаётган бўлсак дер еди. Нуриддин Занкий қайси шаҳарга борган бўлса, қайерда ҳоким юргизган бўлса, шифохона қурган. Айрим шифохоналарни фақир кишиларга бекорга ишлатиб қўйган еди. Яна, йўлларда карвонсаройлар қурилишликка ҳам у киши харис еди. Бориб ётадиган, дам оладиган жойи бўлмаган мусофирлар тўхтаб бекорга шу йерда дам олишлиги учун. Нуриддин Занки, имони содиқ мўмин, улуғ мужоҳид, зоҳид ва мутасаввиф еди. Тунни ярмигача ухлар еди, ярим кечада туриб таҳорат қилиб, тонг отгунга қадар намоз ўқиди. Қаранг, илм маърифатга еътибори зўр. Аҳли илмларни ҳурмат қилади. Жангда мислсиз жангчи. Сиёсат майдонида тенгсиз сиёсатчи. Енди кечалари намоз ўқишликда худди роҳиблардек уйқусини бузиб, ҳар куни қиёмуллар қилар еди.

Нуриддин Занки, агар уммат орасида гуноҳ маъсият, мункор кўпайса, Аллоҳнинг нусрати келмай қолишигини жуда ҳам яхши билар еди. Шунинг учун амру маъруф, наҳий мункорга жуда ҳам қаттиқ еътибор берар еди. Қўл остидаги бўлган йерларни ҳаммасида ичкилик йечишни мутлақо ман қилган еди. Шаръий бўлмаган солиқларни ҳаммасини бекор қилган еди да. Дамашқда адолат холисини барпо қилган еди, одамларни орасида адолатни барпо қилган енди.

Ўша даврдаги енг пешқадам бўлган Нурий шифохонасини қурган еди. Бу шифохонани қурилишлигини тарихи қуйидагича бўлган. Нуриддин Занки салбчилар билан қилган жангларни бирида Франсиянинг подшоҳларидан биттасини асра олади. Шу подшоҳ ўзини озод қилишлик учун уч юз минг динор тўлайди.

Ўзини оозод қилган ва мана шу тушган уч юз миз динорни пулини биродарлар Нуриддин Занки шу шифохонани кўрди, мадрасалар кўрди, дори ал ҳадисни кўрди. Нуриддин Занки давлатдан оладиган озгина маошини ҳисобига тирикчилик қилар еди. Давлатни хазинасидан олиш керак бўлгандан ошиқча пулни олмас еди. Подшоҳ бўлиб туриб, миллиятлаган ғанималарни қўлга киритиб туриб, содда, оддий яшар еди.

Ўшанинг учун айтяпмиз да, Ибн Асрнинг сўзини. Халифайи рошлардан кейин, Умариддин Абдурасиздан кейинги енг одил подшоҳ, Нуриддин Занки. Биламидик шу одамни биз кимлигини? Танидидик шу одами кимлигини? Биз у кишини шогети бўлган, у кишини давомчиси бўлган Салоҳиддин Айюбийни биламиз, лекин уни устози Нуриддин Занкини билмаймиз. Ҳа, у киши ҳам улуғ қўмондон, катта ишлади, лекин асосни барибир Нуриддин Занки қилиб кетган еди. Тарқоқ амирликларни давлат қилиб, битта қилиб бирлаштириб қўйган еди. Нуриддин Занки.

У киши руҳонияти олий, қалби соф инсон еди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабридан кавлаб жасадини олиб кетишликка динимиз душманлари томонидан тўрт марта ҳаракат қилган. Шуни иккинчиси Нуриддин Занкий даврига тўғри келди. Тарих китобларида келтирилади, беш юз еллик йетти йил Султон Нуриддин тушида Расулуллоҳни кўрди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Нуриддинга қараб, мени мана бу икки кишидан қутқар деб иккита сариқ кишини кўрсатди. Нуриддин Занки уйғониб кетди да, таҳорат қилиб намоз ўқиб ухлади. Расулуллоҳ яна тушига кириб, яна бояги сўзини қайтардилар. Мени мана бу иккита сари қишидан қутқаргин.

Таҳорат қилиб, иккала акам намоз ўқилиб, яна ухлади. Яна тушида шу нарсани кўрди. Расулуллоҳ у кишига мени мана бу иккита сариқ кишидан қутқаргин деяптилар. Соллаллоҳу алайҳи васаллам. Уйғонди да, уйқуси қочиб кетди. Ўзини вазири жамолиддин мосулини чақиртириб келди да, шуни айтиб берди. Вазир ешитиб туриб, нима қилиб ўтирибсиз бўлмасам деди. Тезда мадинага мунавварага жўнанг деди. Иккаласи биргаликда мадинага мунварага сафар қилишди. Йўлда кетяпти, вазир мадина аҳлига хабар юборди. Султон Нуриддин Занки Мадинага келяпти. Мадина аҳлига атаб жуда катта маблағни ўзи билан олиб келяпти. Шаҳарда яшаётган ҳар битта одамни исмини қоғозга ёзиб тайёрлаб туринглар.

Биронта одам қолмасин. Улар кириб келишди. Нуриддин Занки Мадинага кирган тонгнинг кечасида қаттиқ чақмоқ момоғулдирак бўлиб, Мадинадаги тоғлар бир майдан олиб кетадиган даражада қаттиқ чақмон бўлди. Улар Мадинага келишди. Бояги гап бўйича Мадина аҳлига нафарқани тарқатишни бошлашди. Ҳамма келди, олар екан, Нуриддин Занки ҳар битта келган одамга тикилиб қарар еди. Расулуллоҳ унга тушида кўрсатган кишини қидириб.

Ҳамма келди, ҳамма нафақани олиб бўлди. Лекин ҳалиги одамларни топмади. Ҳамма келдими деб сўради. Ҳа дейишди. Яхшироқ ўйланингларчи, уларга тўхтанглар, Мағрибдан келган иккита одам бор. Мағрибда иккита одам, шулар келмади дейишди. Шунда Нуриддин Занкели қалби ёришиб кетди. Олиб келинглар уларни деди. Яъни бу сирини ўзи билади, вазири билади. Уларни олиб келди, Нуриддин Занкей уларни кўрди ю, дарров таниди. Расулуллоҳ тушида кўрсатган мана шу иккита киши еди, сариқ киши.

Уларга, қайердансизлар? Деди. Мағрибданмиз, ҳаж қилгани келдик. Ҳаждан кейин мана шу муборак жойда туриш еди, ихтиёр қилдик. Расулуллоҳ саллаллоҳнинг ҳужрасига яқин бўлган жойида ижарага олиб шу йерда туришган бўлади. Султон, ростини айтинглар деди. Улар яна шу сўзни такрорлашди. Султон қайерда туришлигини сўради уларда. Улар Расулуллоҳнинг ҳужрасига яқин бир йерда жой олиб турганлигини айтишди. Одамлар мақтаб кетишди. Булар бадавлат одам екан, ҳар куни садақа қилишади, доим намозда бўлишади, Бақий қабристонини зиёратига жуда тез чиқишади, деб гапириб мақтаб кетибди. Султон иккаласини ушлаб туринглар деб қўйди да, айтилган уларнинг уйига борди, кавлангани тупроғини топди. Синчиклаб қараганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужраси томонга қараб кавлин екан бир чуқурни кўрди.

Қайтиб келди, у иккисини сўроққа тутди. Тўғрисини айтинглар. Қаттиқ урди. Қаттиқ калтелади. Шундан кейин улар насроний еканлигини тан олишди. Насронийлар уларни мағриблик ҳожилар билан бирга ҳажга юборганлигини, ҳамда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак жасадини ўғирлаб келишлари учун катта маблағ беришганларини тан олишди.

Улар нима қилишарди? Туни билан ўша чуқурни кавлаб, ўзлари билан олиб келган холъталарига тупроқни солиб, Бақий қабристонини зиёрат қилишлик баҳонаси билан кирарди да, тупроқни шу йерга тўкиб чиқишар еди. Анча кавлаб қўйишган еди биродарлар. Расулуллоҳ ҳужра саодатига яқинлашиб қолган еди.

Расулуллоҳнинг ҳужраси яқинлашилиб қолганлигида чақмоқ чоғган еди. Кечаси, ана шу кечанинг тонгида Нуриддин Занки ўзини вазири билан Мадинага Мунавварга кириб келган еди. Бу икки киши айбини тан олди. Султон Булодни бўйнига қилич ўришники буюрди. Ва қаттиқ йиғлади. Аллоҳ таоло бошқага емас, айни ўзига шу ишни қилишликни илҳомини берганлиги учун, расулуллоҳ айни ундан ёрдам сўраганлиги учунга, расулуллоҳа айни унга шу ишни буюрганлиги учунчукуронасига қаттиқ йиғилади. Ким? Нуриддин зан кинг. Қайси қўмондон мана шундай тушиб билан мақтана олади? Қайси фотиҳ, қайси султон расулуллоҳни хос унга мурожаат қилиб, иш буюрганлиги билан фахрлана олади?

Биродалар расулуллоҳни муборак жасадини қабридан кавлаб олиб кетишликка тўрт марта ҳаракат бўлган. Иккитаси насронийларда томонидан, иккитаси зиндаги подшоҳлар томонидан. Кейин расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужрасини атрофига чуқур кавлатишди буйруди. Чуқур кавлагандан кейин жуда катта миқдордаги қўрғошини олиб келди, еритиб қувишлайди буйруди. Тўлдирилди қўрғош билан, шундай қилиб расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳужра саодати йер тагидан қўргошдан бўлган девор билан ҳимоя қилинди.

Нуриддин занки мисрга боришга тайёргарлик қилди. Ўзини қўшини билан, Мисрдаги қўшинни бирлаштириб, Фаластинни озод қилмоқчи еди. Лекин Аллоҳ Таоло у кишига бу нарсани насиб қилмаган еди. Йўлда у кишига касал йетди. Ва беш юз олтмиш тўққиз йили ўн биринчи шаволда еллик тўққиз ёқида вафот етди. Ва ўзи қурган Нурия мадрасасига дафн қилинди.

Нуриддин Маҳмуд занки, Байтул Мақдисни озод қилишни ўзига мақсад қилиб қўйган еди. Байтул Мақдисни озод қилиб, озод ҳолатда кўриш еди, орзусида яшади. Ҳали Қуддус мусулмонларни қўлига ўтмасдан туриб, ана шу Мажидул Ақсоға атаб бир минбарни қурдириб қўйган еди. Фатҳ қилиб олиб кириб қўяман деб. Лекин уни олиб киришлик насиб қилмади. Аммо у киши вафотидан кейин Салоҳиддин Айюбий Қуддусни фатҳ қилганида, шу меҳроби Байтун ал Мақтасига олиб кириб, Мажидул Ақсога қўйилди. Ниятига йетди.

Мана шу минбар биродарлар, то яҳудийлар, бир минг тўққиз юз олтмиш тўққизинчи нилоди йилда масжидга ўтқўйиб олгунга қадар шу йерда турган. Мана шу ўт кетганда шундай куйиб кетди. Бу улуғ инсонни вафоти шом йерлари учун емас, бутун уммат учун катта мусибат бўлди. Чунки мужоҳидларнинг бошлиғи, енг улуғ сиёсатчи, енг улуг қўмондон, мусулмонларда бирлигини барпо қилган Нуриддин Занки вафот етган еди.

Нуриддин Занки уммат кўзидан кейин яна бир улуғ бошлиғини, улуғ қўмондонни, улуғ сиёсатчини Салоҳиддин Айюбини қолдириб кетди. Салоҳиддин Айюбий Нуриддин Занкининг йўлидан борди ва Фаластинни катта қисмини озод қилди. Нуриддин Занкини қандай инсон бўлганлигини ешитдингларми?

Умматга бирлиги, умматга аввалги бўлган азизлигини, ҳурматини қайтарадиган инсонларни Аллоҳ Таоло умматун муҳаммадйенияни чиқишига насиб етган бўлсин. Ақлу қовли ҳа давос таъфируллоҳ или ва

Кейинги дарсни тинглашТобеъинлар ҳаёти