Maviza
—Қоралама18 daq

Тобеъинлар ҳаёти

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
18:10
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин вала ақибату лил муттақин. Вассалату вассаламу ала ала саййидина муҳаммад ас содиқул ваъдил амин ва ала алихию ас ҳабиҳий ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳмана роҳим. Тавабийлиларни ҳаётини ўқишликдаги, навбатдаги дарсимиз омир ибн абдуллоҳ аттамимий.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам имом термизий ўзининг сунанларда келтирган ҳадисида шундай дейдилар. Яъти аланнаси заманун ас собиру фиҳим ала диниҳи кал қобиди алал жомир. Инсонларнинг устига шундай замонлар келадики, улар орасида динида собир бўлган киши худди чўғни ушлаб турган кишидек бўлиб қолади. Бир замонлар келади, одамлар динини ушласа, суннатга амал қилса, динида собир бўлиб турса, бу одамни иши атрофдаги одамларни англаганлигидан худди чўғни ушлаб турган одам бек қийналанади. Яъни инсон кафтида чўғни уришар екан, қўли куяди, оғзор чекади, қийналанади! Енди шундай замонлар бўлади, динини ушлаган киши мана шундай чўғ ушлаган киши билан бола бор бўлиб қолади. Бу ҳадисни албатта кўпчилигимизда ешитганмиз. Яна шу маънога далолат қиладиган кўп ҳадислар бор. Ҳаммасини зикр қилиб ўтирмаймиз. У шундай бир замон бўладики, маъруҳ мункарга, мункар маъруҳга айланиб қолади. Ёмғир раҳматмас, бало бўлиб ёғади. Фарзанд неъматмас, балога айланиб қолада.

У шундай бир замонларки, карим, ҳурматга лойиқ бўлган кишилар беҳурмат бўлади, разил, пасткаш, хор одамлар азиз, мўтабар бўлиб қолади. Биродарлар, шундай замонда яшаяпмиз. Шундай бир заманки, инсоният ўзини ўлчовларини йўқотиб боряпти. Минг йиллардан бери разиллик ифлослик деб саналган, баччавозлик, фаш, ешитганда инсон жирканоқ деган мана шундай гуноҳлар бир юртларда, бир ўлкаларда маданият белгиси, биз мусулмонларга бу нарса ёт.

Мана шу емас мана шу замонда айниганлиги. Оқ қорага, қора оқка алмашиб қоладиган замон. Фазилатлар айб бўлиб қолади, айб, ор номус бўлган ишлар ўша даврларга келиб пешқадамлик, ва фазилатга айланиб қолади. Инсон боласи мана шу ҳаётнинг тиқинида, захмасида яшаркан, фитналарни захмасида ёшаркан, битта саҳобани ёки то бийенни ҳаётини ешитган пайтда қалбига айрили. Бу одамни мисоли мана шу саҳобани то бийенниҳаётини ўқиб, қалби ҳузулланган одам мисоли саҳрода кетаётган бир кишига ўхшайди. Иссиқ масофа узоқ, қум, шундай қийналиб турган пайтда кўзига бир воҳа кўринди. Бир водий кўринди. Дарахтлари сероб, сувлари сероб, хилма хил мевалар. Ана шу жойга кирган пайтда қандай ҳузур ҳаловат қилади?

Аллоҳни уйига кириб, аллоҳни зикрини, пайғамбаримизни сўзини, саҳоба тобинларни ҳаётини ешитган инсон ҳам кўчада бўлаётган ғало ғовурлардан бир оз ҳузур олади, бир соз ором олади ҳаётдан. Биз масжидга кириб, мана шу улуғ кишиларни ҳаётини ўқиб ўрганар еканмиз, уларни ҳаётидаги қилган ишлари, ўлчовлари, тўғри тушунчалардан хабардор бўлган пайтимизда, аллоҳни зикр қилган пайтимизда устимизга раҳмат ёғилади.

Кўпчилигимизга маълум бўлган ҳадис, қайси бир қавм дейди расулуллоҳ, қайси бир мусулмон қавм, аллоҳни уйлардан бир уйғига жамланишса, аллоҳни китобини ўқишса, ўзаро дарс қилишса, уларни сакинат қоплайди. Уларга аллоҳ таолонинг раҳмати ёғади ва аллоҳ уларни ўзини ҳузуридаги бандалар қаторида зикр қилади. Ва уларни ҳаммасини мана шу мажлисдан тураркан, гуноҳларни мағфират қилади. Мана шундай мажлисда ўтирибмиз, биродарлар.

Уларни Аллоҳга бўлган муҳаббати, жаннатга бўлган шавқини кўрган вақтимизда, уларни қилган меҳнатларини ешитган пайтимизда, бизни ҳам қалбимизга шижоат, ғайрат келади. Ва ким бизга ибрат еканлигини кўрамиз. Ҳақиқий бизга ибрат бўладиган одам ким еканлигини кўрамиз. Бу чи, биродарлар? Ўйланишлик керак бўлган нарса.

Сен учун ким ибрат еканини айтсанг, мен сенга сени кимлигингни айтиб бераман. Сени кумеринг ким? Айт шуни. Мен сенга сени кимлингни айтиб берман. Дунёқпарасти ўзига ибрат деб билган одамни ҳам ўзига ўхшаган дунёпараст. Савдогаргаким? Ундан кўра пули кўпроқ бўлган савдогар ибрат. Бойганамонаким? Ундан пули кўпроғ бўлган бой. Мансапарастгаким? Ўзига охшаган одам.

Ҳаётни машаққатлари, хавотирлари қалбимизни ларзага келтириб турган пайтда Аллоҳни уйига кирарканмиз. Бу улуғ инсонларни ҳаётини ўқирганмиз. Қалбларимиз ором олади. Ҳар куни нимани ешитяпмиз кўчадан, биласизларми? Одамларда тубанлашиб кетаётганлиги, бахиллашаётганлиги. Бағри тош бўлиб кетаётганлигини, қизғанчиқлик, жоҳиллик, ҳасадгина кудурат. Мана шу хабарларда тинимсиз бизга оммавий ахборот воситалари бериб туради. Тинимсиз. Қараб туриб фикрга келасан. Нима бало? Бу телеканаллар бизни қалбимизни езиб ташлашликда бир бири билан мусобақа ўйнаяптими дейсан.

Ҳар ойда бераётган хабари олиб олгиздан кўра қонлироқ, еътиборингизни тортиш учун, рейтинг олиш учун бир чачилиб кетган аъзоларни кўрсатиш керак, портлаб кетган кўрсатишкерак, ғалати бир мусобақа ўйнаяптими дейсан да булар бизни қалбимизни синдиришган. Мана шундай бир машаққат тўфонидан чиқиб, масжидга келар еканмиз. Бу инсонларда ҳаётини ўрганар еканмиз, албатта қалбимизга таскин келади. Ким йергашликни кўрамиз, кимдан ибрат олишлик кераклигини ўрганамиз. Бир соат бўлса ҳам ҳузур ҳаловатда ўтирамиз. Ала бидекириллаҳи татумайин нул қулуб. Огоҳ бўлинглар дейди Аллоҳ Таоло. Қалблар Аллоҳни зикр қилишлик билан ором олади. Шундайми?

Омир ибн Абдуллоҳ Аттамимий. Саҳобиймидими ёки тобеинми? Кимдан илм олди? Илмга ега бўлгандан кейин вақтини қандай сарфлади? Омир ибн Абдуллоҳ Аттамимий. Бу киши банутамим уруғидан. Улуғ тобеинлардан еди. Бу кишини ҳаётини ўқиб ўрганар еканмиз, бу кишининг ҳаётидаги тавозун бизни еътиборимизни тортади. Ибодат майдонида енг зўр обид еди. Кундузги амаллардаги асоси назар солсангиз, енг зўр мужоҳид еди. Сабрга еътибор қилсангиз, енг собир инсонлардан еди.

Инсон боласи юксалар екан, учта нарсага еътибор бериш керак. Учта нарсаси юксалишлиги керак. Ақли, қалби ва сулуки. Шулқ атвори. Мана шу уччала томондан ривожланган инсон, юксалган инсон ҳақиқий юксалган инсонс дейилади. Ақли билан қалби юксалса ю, ахлоқи бузуқ бўлса, бу одамни комил инсон деб бўлмайди.

Жанглардан олиб келинган ғанималарни оқиб келиши туфайли Басра ўша даврдаги мусулмонларнинг енг бой шаҳарларидан еди. Аммо Бану Таъминидан бўлган бу йигитни бу нарсаларга парвойи йўқ еди. Одамларни қўлларидаги нарсадан зоҳид еди. Оллоҳни қўлидаги нарсага рағбати бор еди. Бу ўта бир муҳим масала.

Одамларни қўлидан беҳожат бўлиш, Оллоҳнинг, Оллоҳнинг ҳузуридаги нарсага лағбатли бўлиш. Мана шу нарса одамлар бизни яхши кўришига, Аллоҳ бизни яхши кўришига сабаб бўлади. Из ҳадфи дуня юхай букан Аллоҳ, из ҳадфи маъинданнас юхай буканнас. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бири насиҳат сўраган еди, Расулуллоҳ шундай дедилар.

Дунёдан беҳожат бўл, Аллоҳ сени яхши кўради. Одамларни қўлидаги нарсадан беҳожат бол, одамлар сени яхши кўтаради. Енди буни акси бўлса чи? Охират билан иши йўқ, фақат одамларни қулидаги нарсада таъма билан яшайдиган бўлса. Бундай инсонни ҳамма ёмон кўради. Бундай инсоннни ҳамма ёмон коради.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейинги давр. Саҳобалар даври. Басра шаҳрининг биринчи кишиси. Басранинг амири, улуғ саҳобий абу мусо ал ашъарий розияллоҳу анҳу. Бу улуғ саҳоби Басра шаҳрининг волиси, амири, қўшниларининг қўмондони, шаҳарнинг имоми, халқни Аллоҳга йеталайдиган мурший деди. Омириддин Абдуллоҳ мана шу улуғ соҳибани ўзига лозим тутди. У кишини доим ёнида бўлди. Жанг куни, жангда бўлган кунларида ҳам, тинч кунларида ҳам суҳбатида қойим бўлди.

Биз тобеинларда, тобеинлар дейишимизни сабаби, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлида тарбия топган, саҳобаларни орқасидан ерчиган кишилар. Тобе бўлган кишилар. Шунинг учун тобеин дейилади улар. Омир билан Абдуллоҳ Аттамимий Абу Мусо Ашъаридан илм ўрганди. Пайғамбаримизга Қуръон қандай нозил бўлган бўлса, бу улуғ соҳибадан мана шундай суратда Қуръони ўрганди, ҳадисни ўрганда, бу улуғ саҳобани қўлида фиқҳни ўргандир. Қарангларда, тобинларда ҳаммасини фазилати гапирилганда, биринчи ўринда нимаси гапириляпти? Нимаси гапириляпди? Илми гапириляпти укалар. Сулаймонни халифани ўғлига қилган насиҳати, илм ўрганинг болам. Илм билан паст кишилар юксаликка кўтарилади. Илм билан ҳеч ким танимаган одам танилади, шараф бўлади, саййидлик бўлади деди.

Бу улуғ тобин мана шу саҳобаи каримдан илм ўргангандан кейин ҳаётини уч қисмига бўлди. Ҳар биримиз учун енг муҳим бўлган китоб бу Қуръон. Чунки Қуръон бизнинг манҳажимиз. Ҳадис дарсларига, уларда шарҳларга ҳам албатта муҳтожмиз. Чунки Аллоҳ Таоло Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана ҳадислари ҳақида нима деган? Астайидубиллаҳ, wама ата қумур расулуфаҳудуҳу, wама наҳакуман ҳуфантаҳуҳу, ваттақуллоҳа инналлоҳа шадидул ақоб.

Пайғамбар ўзи сизларга ато етган нарсани олинглар. У зот сизларни қайтарган нарсадан қайтинглар ва Аллоҳдаан қўрқинглар. Албатта Аллоҳнинг жазоси қаттиқдир. Мурод Али, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олиб келган маърифат. Уни билишимиз сиз билан бизга фарз. Уни билиш сиз билан бизгафарз. Мусулмон киши ота сифатида, савдогар сифатида, табиб ёки бир ишчи сифатида ўзини ишига тегишли бўлган шариат ҳокимларни билишига керак. Токи ҳаромга билмасдан кириб қолмасин. Ота сифатида. Болаларга нима тарбия бериш керак? Оила билан қандай муомалада бўлиши керак? Пайғамбаримизни суннат ўрганишликка мажбур бўлади.

Тижоратни олди сотдиси, қарз, ёзди, берди, насиялар, ҳақлар устида нима иш тутиш керак? Суннат ўргатади. Сийратдан хабардор бўлиш керак. Чунки биродарлар, сийрат амалий ислом. Сийрат амалий ислом. Бу тобеин илмли бўлганидан кейин вақтини уч қисмга бўлди дедик.

Муҳим нуқта, вақтимизни тартибга келтиришимиз керак. Ўша йигирма тўрт соат юз йил бурунга, ҳали ҳам ўша йигирматаърт соат. Фақат ана шу йигирма тўрт соат вақтимизни тартибга келтира олмаганлигимиз учун ҳеч нарсага улгурмаяпмиз. Ана шу вақтида тартиб бўлмаган инсонларни жуда кўпи дунёни, кўчасини қурбонига айланиб кетяпти.

Ишини ғами билан уйга келади. Уйига келади, ғами калласида, ишини ғами. Уйда бахтсиз. Уйдаги ғам ташвишини кўтариб, ишига олиб келади. Ишида ҳам бахтсиз. Мажлисга кирса, калласидаги бор ғами нимаси? Тижорати, ҳисоб китоби. Намоз ўқийди, хаёли дўконидан.

Ана шундай кишилардан биттаси машга келиб шом намозини ўқиди. Намоз ниҳоясига йетгандан кейин имомга туриб, сиз иккала катта ўқиб қўйдингиз намозни деди. Имом, йўқ, мен тўғри ўқидим деди. Қайердан билдингиз мени икки ракат ўқиганимни? Мени учта дўконим бор ўзи. Мени учтадўконим бор. Ҳар ракатни ўқиётганда битта дўконимни ҳисоб китобини қиламан.

Сиз иккинчи дўконимни ҳимоб китоб қилиб бўлишимга намозни тугатиб қўйдингиз. Демак, сиз икки ракат намоз ўқидингиз, деди. Қаранг, бу одамларда вақтида тартиб йўқ. Ҳаётида тартиб йўғи, ишини ғами уйига келади, уйини ғами ишга боради, ишини ғми масжидга киради, намозда туради, дўкони ҳисоб китобини қилади. Таниш манзарами?

Вақтларини тартибга келтириш керак. Албатта, Аллоҳ Таоло учун кундузи қилинадиган ишлар бор, кечаси қабул қилинмайди. Аллоҳга кечаси қилинадиган ишлар бор, кундузи қабул қилинмайди. Оила учун алоҳида вақт, иш учун алоҳида вақт, спорт учун алоҳида вақт, ҳамма нарсани бир вақти бўлишлиги керак. Чунки вақтини тартибга келтирган одам жуда кўп нарсаларга улгуради, жуда катта натижаларга еришади.

Аввалги дарсларимизда айтганмиз, инсон ҳаётидаги енг муҳим учта нарса. Вақт. Соғлик, пул. Шу дунёни ўзидагина зўр яшайман деган одамга шу учта нарса керак. Вақт, соғлик, пул. Лекин таассуф, бу уччала нарса бир вақтда жамланмас екан битта одамни қўлида. Ёшликда вақт бўлади, соғлик бўлади, пул бўлмайди.

Ўрта ёшга йетиб, ҳаётда ўрнини топиб, беш олти сўм топишга яраб қолганингдан кейин, пул бўлади, соғлиқ бўлади, вақт бўлмайди, ҳеч нарсага улгурмайди. Енди ёш катта олиб, вақт бор, пенсияга чиқди. Пул бор, нима йўқ? Соғлиғи йўқ. Шунинг учун биродарлар, ҳаётимизни тартибга келтиришимиз керак. Вақтимизни тартибга кетиришимиз керак! Дунё шунақа.

Алди еди, ишонтиради, ўтиб кетади. Аммо мусулмон одам бунга олдинмайди. Имкониятини борини бир мақсадда аниқ қилиб қўяди да, шуни ўрнида сарф қилади. Буни нимага ўхшатиш мумкин? Тошойнак бор. Ҳамманглар биласизлар, лупа. Тошойнак. Қуёшни нурини ўша тошойнакдан ўтказиб, қоғозни бир жойга қилиб турсангиз, қоғоз қиздириб куйдириб тешиб юборади. Худди шунга ўхшагандек сиз билан биз битта мақсадни белгилаб туриб ҳаётимизда, бор кучимизни, қудрат имкониятимизни шунга сарфласак, албатта бир нарсага еришамиз.

Аллоҳни розилиги деган мақсадни қўйинг да. Аллоҳ таоло ҳамма нарсага улгуради. Фақат мақсад битта бўлсин. Уй ҳам бўлади, пул ҳам бўлади. Ҳамма ёғи бўлади. Фақат Аллоҳни розилигига биринчи ўринга қўйилсин. Чунки ким Аллоҳни рози қилишида биринчи ўринга қўйса ғамини, Аллоҳ бошқа ғамларига ўзи кифоя қилади. Дунё аҳлларининг ишлари сочилган бўлади, аммо мусулмон киши ҳамма иши тартибли бўлади. Илм олиши ҳам, сақофатини ошириши ҳам, жисмонан соғлом бўлишига бўлган ҳаракати ҳам, югуриши ҳам, йелиши ҳам, фикри зикри Аллоҳни розилигига йетишлиги учун бўлади. Шунинг учун бу одам кўп нарса йўлга еди.

Омириддин Абдуллоҳ Аттамимий мана шу ҳаётини бир қисмини илм мажлисига сарф қилди. Аввал ўзи илм ўрганди, кейин одамлар илм ўрганибди. Яна бир қисмини ҳаётини, яна вақтини бир қисмини роббисининг ибодатига сарф қилд. Тунлари билан ибодатда бўлди. Яна бир қасмини Аллоҳнинг калимасини олий қилиш йўлидаги жангларда қатнашди, ғозийлардан бўлди. Бир қарасанг илм ўргатаётган олим, бир қарасанг кечаси билан ухламаётган қойим, бир қарасак жанг маънода майдонидаги ғозий. Булар улгурган екан ҳамма ёққа. Бизни қарасак, на дунёда шуни зўр қиламиз, на бир охиратга бўлган амалларда бир шижоат кўринмайди. На унисига ҳам емас, на бунисига ҳам емас. Йета олмаймиз.

Иншааллоҳ, Амириддин Абдуллоҳ Аттамимийнинг ҳаётини давомини кейинги суҳбатимизда давом етказган бўламиз. Ақулу қовли ҳа давасу тақшируллоҳу алайҳи валакум ассалом.

Кейинги дарсни тинглашТобеъинлар ҳаёти