Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббилен амин. Ала ақибату лил муттақин. Вассалату вассаламу ала саййидина муҳаммад ас содиқил ваъдил амин. Ва ала алиҳи ва ас ҳабиҳий ажмаъин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Тавбияларнинг ҳаётида ўқиётган навбатдаги дарсимиз, бугун Робия ибн Ҳусайм раҳматуллоҳ алайҳ ҳақида суҳбат қиламиз. Робия ибн Ҳусайн. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг шогирди еди. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу у кишига қараб айтар едики, ей Робия, агар сени Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўрганида, албатта яхши кўрган бўлар еди. Мана шу улуғ саҳобани бу кишига берган баҳоси мана шундай еди. Робия Абдуллоҳ Ҳусайн шундай бир тавозулик, камтар, хаёлий инсон еди.
Юзини йерга қаратиб юрар еди, одамларга кўзи тушмаслиги учун. Ҳаттоки, Ибн Масъудни уйига борганда ешигини тақиллатиб, хизматчи аёл чиқишини кутиб турса, ҳам йерга қараб турар еди, ҳалиги жория ешигини очиб туриб, йерга қараб кирганини кўриб, кўзи кўришак или буни айтиб туриб, Ибн Масъудга, саидим, онови кўзи кўр, шогирдингиз келди, деб чақирар еди.
Ҳилол ўзининг меҳмони Мунзир ибн Саврига деди. Ей Мунзир, шайхимизни олдига бормаймизми? Шояд бир соат иймоллашиб келсак. Ана шу кишини замондошлари бўлган. Робия ибн Ҳусаййибнинг шагирта Ҳилол ўзини дўстига шундай деди. Ҳайя бина номин саатан ёки ижлис бина номин сааттан деган саҳобалар бир бирларига. Келинг ўтиринг, бир соат иймонлашамиз. Мана шу сўз устида бир тўхталишимиз керак бўлади. Биродарлар, ҳар битта нарсани булоғи бор. Ҳар битта нарсанинг кони бор. Агар илм истасак, илм мажлисига келамиз, масжидга югурамиз. Агар тижорат истасак, қайерга борамиз? Бозорга борамиз. Шаръий илмни Аллоҳга яқин бўлишини хоҳлаган инсон албатта аҳли илмларни мажлисига шошилади. Масжидларга интилишлиги керак бўлади. Чунки саҳобалар ижлис бина нуъмин саъатан дейишган бир бирига. Келинг ўтиринг, бир соат иймонлашамиз.
Ана исмни Моликдан, Абдуллойимни равоҳи саҳобалардан бирортасига йўлиқиб қолса, шу сўзини кўп айтар еди. Ижлис бина нўмин саъдан. Келинг бир соат иймонлашамиз. Шу сўзни Пайғамбаримизни даврида бир кишига айтганида ҳалиги кишини аччиғи келди. Нима иймонлашам уз деяверасан? Иймонимиз йўқми деганда қара. Бояги ғазабланган киши Пайғамбаримизни соллаллоҳу алайҳи васалламни олдига келиб, ё Расулуллоҳ кўрмайсизми Ибн Равоҳани? Фалон, қачон бўлса фалон фалон деяверади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, ярҳамуллоҳу ибн равоҳата иннаҳуу юҳийбул мажалис аллатий тубаҳа беҳалмала ака алайкум ассалом.
Ибн Равоҳани Аллоҳ раҳмат қилсин. Албатта у фаришталар келиб қатнашиб, кейин мақтанадиган мажлисларни яхши кўради деб қўяр еди. Яъни Аллоҳни зикри, Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадислари айтилинадиган мажлисдан туриб чиқиб кетишлик яхшиликни белгиси емас. Мўмин кишини ҳаётидаги енг қадрли нарсалардан биттаси биродарлар бўш вақт.
Бўш вақтинида у мўмин киши аҳли илмалар билан бўлишликка интилади. Китоб мутолаа қилишликка шошилади, илмли бўлишликка ҳаракат қилади. Аллоҳга даъват қилади, рисолатини амалга оширади, ўзини тарбиялайди, роббисини розилигига интилади, жаннатни ўзига касб қилади. Инсон боласи доим қўшимча даромадни истайди. Яъни қўшимча ишни истайди. Бекор қилган пайтда яна бир левий иш бўлса, бизни тилда, шундан қўшимча маоши ёки топаётган пулига қўшимча пулни истайди. Албатта бу яхши нарса. Аммо, бу қўшимча ишингиз, қўшимча даромадингиз. Сизни умуман бўш вақтингизни йўқ қилиб ташлаётган бўлса, бу зиён. Бу зиён. Чунки мусулмон кишига бўш вақт керак бўлади. Сабаби, оиласига сарфлашлик керак вақтини, ота онаси билан ўтиргани сарфлашлик керакс, дўсту биродарлар билан бир ўтиришлик керак бир иймонлашиб. Агар киши ўзини ҳаётидаги бўш вақтни йўқ қилса, ўзини инсонийлигидан узоқлашиб кетмайдими? Борлиғи ҳайвонга ўхшаб қолмайдими?
Ухлайди, туради, ишлайди, пул топади, чарчайди, йейди, ётади, ухлайди, ертаман туради, ишга боради, овқат йейди, пул топади, ажал келгунча шунақа. Йейди, ишлайди, ухлайди, йейди, ишлайду, ухлайди. Юрибмиз дейди. Нимада? Тирикчиликда бола чақада. Мурод Али мусулмон кишига бундай бўлиш ярашмайди. Биз ҳозир керак бир соат иймоллашамиз деган гапни муҳокама қиляпмиз. Мусулмонни бундай қилишга тўғри бўлмайди. Чунки у дунёга ишлаш учунгина келган емас. Пул топиш учунгина келган емас. Биродарлар, мусулмонни бошқалардан фарқи ҳам шунда. Ҳаётдаги асосий мақсади Аллоҳни қувчилигини қилиш, Аллоҳни рози қилиш. Енди шуни орасида пул топиши ҳам Аллоҳни розилиги учун бўлади. Лекин ҳаётдан мақсади пул топишлик емас. Шунинг учун мусулмон кишининг бўш вақти ҳам бўлишлиги керак. Кимлигини унутмаслик учун, охиратни еслаб туришлик учун.
Биродалар, бўш вақт бўлса киши илм ўрганади. Бўш вақтин ўзингиз ўзингизга ажратмасангиз бироз сизга бериб қўймайди. Қарангларда, шу ризқ деб туриб, ҳамма вақтимизни умримизни сарфлаб юборяпмизми? Сарфлаб юбораяпмиз. Ризқ кимдан еди? Ким томонидан келар еди? Ўша роббимизни рози қилсак, шу роббимиз бизни қўлласа, биласизми ризқ қўлингизда сал қимирлатиб қўйса ҳам келаверарди. Айрим одамларда ешитасан, ишига шунақа шўнгъиб кетганки, ей, болалар ухлаётганда чиқиб кетаман дейди.
Шу кечқурун келганда болалар ухлай екан бўлади. Бир икки кун кўришмай ҳам қоламиз дейди. Дадам келяптими уйга? Деб сўрайди болаларим дейди. Шу билан зўр иш қиляпман деб ўйлайди. Шу бола чақада юрибман да мен дейди. Нотўғри бу. Нотўғри бу. Ертага болаларинг мана шу ёсинни уйғониб қоладиган бўлса, сендан меҳрни кўрмаса, сени танимаса, қаёқдан сени ҳурмат қилсин? Қаёқдан сенга муҳаббати бўлсин қалбида? Демак, ҳамма вақтимизни ишга сарфланмаймиз, биродарлар. Оилага, соғлигимизга, қариндош уруғ учун, охират учун ҳам вақт сарфлашлик керак. Қиёмат куни банди ўрнидан қадами жилмайди, токи умри ҳақида сўралмагунича нимага сарфлади? Ёшлигини, пулини, соғлигини.
Ҳилол ибн Исаф ўзини дўсти Мунзирни савияга нима деди? Ей Мунзир, шайхимизни олдига бир бориб келмаймизми? Деди. Мунзир айтди, валлоҳи кофадан мана шу мақсадда келганман деди. Аллоҳ Таоло барчамизни бир аҳли ҳақлар билан бирга қилган бўлсин. Чунки содиқ, иймонлик, хулқлик бир мусулмон киши билан бирга ўтириш нақадар гўзал бўлади. Чунки бундай инсонлар билан ўтиришлик йердаги жаннатда ўтиришинг билан баробар бўлади.
Ўтир, сенда сиёсатдан гапирмайди у. Ўтир, сенлар наҳнавони қимматлаган екан, гапирмайди. Ўтир, сенилар бир қимматчиликдан, сиёсатдан, гапирмайди, охиратдан гапиради. Мўзур сўради. Лекин шайхингдан рухсат сўрадингми деди. Сени шайхинг касал бўлмасдан туриб ҳам ўзи одамларни кўп ҳам хоҳлайвермас еди. Енди касал бўлгандан кейин қанақа бўлди екан? Яъни бу улуғ тобеин табиати ёлғизликни хоҳлар еди. Енди инсонда табиат ҳар хил биродарлар.
Бу кишини касали нима еди? Ярми фалаж бўлиб қолган еди. Бизни нима тилимизда нима? Инсулт. Инсулт. Енди қаранг да, мана шу касални. Инсулт бўлиб қолган одам. Оллоҳни танимаса, Оллоҳдан узоқ бўлса, биласизми бу бола бу одамни ҳаёти? Тўяли ҳаётда. Аммо мўминчи, Аллоҳни берган меҳрибонлиги дейди, уйда ўтиради, Аллоҳ деб ўтиради. Орифлардан бири айтган еди. Душманлари мени нима қила олади? Ахир бўстоним қалбимда бўлса. Агар сургун қилишса юртимдан, бу мен учун саёҳат бўлади. Агар қолмаса, хилват бўлади. Ахир ўлдиришса, шаҳидлик бўлади. Мени нима қилолади душманларим? Биродарлар мусулмонни саодати қалбида.
Иймони билан у бахтли бўлади. Чунки бу нарсани ҳеч ким тортиб ололмайди ундан. Аммо бошқалар бошқаларни саодати нимада? Пулида, уйида, мансабида, машинасида, хуллас, моддий нарсаларида. Бу нарсалар олиб қўйилиши мумкин. Енди олиб қўйгандан кейин бу одамни кўраверинг кимлигини.
Шайхни табиатини билишимиз керак. Ундан ўзимиз хоҳлаган нарсани сўраганимиз яхшими ё ўзини гапиришини кутиб турганимиз яхшми деди, Мунзур, Ҳилолдан. Яъни сени шайхинг, устозингдан бориб биз сўрасак яхшими ё индамай турсак, ўзи гапиргани яхшими деди. Ҳилола айтди, бизни шайхимиз агар ундан сўрамасанг, бир йил ўтирса ҳам индамай ўтираверади деди.
Инсонни табиати биродарлар. Ютба ул муъмину алал ҳилали кунли иллал хиёнату вал кадиб. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Убом розияллоҳу анҳу нуқул ровват қилинган. Ютба ул муъмино алал ҳилали кун лиҳа иллал хиёнати вал кадиба. Ҳар қайси хулқ, ҳар қандай хулқ мусулмонни табиатига жойланган бўлади. Фақатгина хиёнат билан ёлғон бундан мустасно. Нима демоқчимиз? Бир мўмин бор, жим туришни яхши кўради. Яна биттаси бор, сергапроқ бўлади. Яна бир одам бор, жамоатни ичида одамлар билан бирга бўлишни хоҳлайди. Яна бир мўмин бор ёлғиз туришни хоҳлайди? Бир мўмин бир ташқи кўришига, ноҳатто чиройли еътибор бериб, чертиб юради. Кимдир умуман қарамайди устига. Бу Аллоҳ Таоло инсонларни табиатига жойланган нарса. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар ҳолитун наса фии ахлоқийҳим ва холифуҳун фии амалийҳим. Одамларда мана шунга ўхшаган феъли атворларидан аралашиб юринглар. Айтяпмиз, бу сергап, бу камгап, бу қайсар, бу инжиқ, бу ёлғиз туришни хоҳлайди, бу жамоат ишида туришни хоҳламайди.
Бу нарсаларда бир биримизни кечириб, аву қул яшашимиз керак. Одамларни феъл атворларида аралашиб яшанглар, аммо амалларда уларга хилоф иш тутинглар, яъни гуноҳ масъулиятга кирса, аралашиб кетаверманглар, ажралинглар, гуноҳ қилманглар деганлар. Енди мусулмонни табиати ҳар хил бўлар екан, табиатида ҳар хил нарса бўлар екан. Фақатгина ёлғон билан хиёнат бўлиши керак емас мусулмон табиатида. Енди қайси одам мусулмонман деб туриб, ҳам ёлғонни, ҳам хиёнатни қилаётган бўлса, бу одам мусулмон емас.
Аякуни мок мену кадда абанда пайғамбаримиздан сўрашган. Мўмин одам каззоб бўлиши мумкинми деганида, пайғамбармиз йўқ деганлар. Чунки пайғамбаримни соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, роббин мени тўққиз нарсага буюрди. Шулардан ва ан якуна сомти фикрон ва нутқи викрон. Ва назорий ибратан. Ана шу тўққизта нарсани санаб туриб пайғамбаримиз айтганлар, роббим мени тўққиз нарсага буюрди. Сукутим, фикр, нутқим, зикр, назарим ибрат бўлишига деди. Роби ибн Ҳусайн бу кишини жим туришлиги фикр еди. Шунинг учун жим тургани бу кишини кўп бўлади деди.
Мана енди улар Роби ибн Ҳусайннинг олдига келишди. Салом беришди. Шайхни аҳволи қандайлигини сўрашди. Енди Робия ибн Ҳусаймни сўзига еътибор беринг. Камтарлик шундай бўлади. Ўзи тавбийинлар саҳобаларча камтар бўлган. Камтар инсонлар бўлган. Ибн Абий Мулайката, бу киши тавбийинлардан бўлган, айтадики, Пайғамбар алайҳиссаломни саҳобаларидан ўттизтаси билан учрашганман. Ўттизта саҳоба билан суҳбатлашган. Уларда ҳар биттаси мунофиқ бўлиб қолишдан қўрқар еди. Нифоқдан қўр қар еди. Уларни ҳеч қайси бири мен Жаброил билан меикойилнинг иймонида қанақа иймоним бор демас еди. Тушунарлими? Саҳобани тарбиясини олган тобеинлар, Расулуллоҳни тарбиясини олдиган саҳобалар ҳаммаси нифоқдан қурқар еди ва ўзларининг иймонига баҳо беришмасди улар.
Инсон қанчалар юксалган бўлса, ўзини шунчалик тергейди, шунчалик маломат қилиб туради. Робия ибн Ҳусайм жавоб берди. Шайх қандай тонг оттирдингиз? Аҳволингиз қандай деб сўраганида, Робия айтди, ризқини йеётган, ажалини кутаётган бир гуноҳкор заиф бандаман деди.
Ҳилол шогирди, Ҳилол кофага кучли бир моҳир табиб келибди. Сизни олдингизга олиб келайми, рухсат берасизми деди. Роббий айтдики, ей Ҳилол, мен даволанишлик ҳақлигини биламан деди. Биродарлар, мусулмон одамга касал йетса, Аллоҳда деб туриб қабул қилади ва мана шу даволашликка ҳам киришади. Чунки касал Аллоҳда бўлгандек, уни шифоси ҳам кимдан? Аллоҳда.
Даволанишликда тарқ қилган одам гуноҳкор бўлади. Фиқҳ ҳукм шуки, бир касалга чалинганингизни билдингиз ва бундан даволанишлик кераклигини ҳам билдингиз. Жасадингизга зарар йетказишини билиб туриб, даволанмаётган бўлсангиз, гуноҳкор бўласиз. Болаларингизда тиши карийес бўлаётган бўлса, бўпти, тушиб кетади.
Деётган бўлсангиз гуноҳкор оласиз. Қаранг. Саломатлигингизга зарар йетадиган касалдан хабардор бўлдингиз. Бор екан шу касал. Даволамасангиз гуноҳкор оласиз. Касал бўлиб туриб, даволамасангиз, гуноҳкор бўласиз екан. Енди соғ одам ўзини ўзи касал қилаётгани нима деймиз? Сигарет чекадиганлар. Касалга чалиндингиз, Аллоҳъдан келди. Ошқозонингиз оғриб қолди, почкангиз оғриб қолибди. Даволамасиз гуноҳкор бўлар екансиз. Енди соғ жасадингизни ўзингиз касал қилаётганда нима бўлади?
Мен кўп айтганман шу гапимни. Сигарет чекаётган акалар, бу жасадингиз сиз учун керак бўлмаса, бу жасадинг сиз болаларингиз учун керак. Ўзингизга керак бўлмассангиз, болалар учун ўзи еҳтиёт қилинг. Хотинга кераксиз, болаларга кераксиз. Ишончли, тақволий мусулмон табибни таълимотларига амал қилишлик биродарлар фарз бўлади. Чунки бу мусулмон табиб сизни жасадингиздаги қонунларни билади. Сиз уни таълимотига амал қилаётган пайтингизда, духтурни айтгани қилаётганингизда мусулмон духтурни, сиз Аллоҳ Таолонинг буйруғини бажараётган бўласиз. Хотиржам бўлинг.
Ҳилол устозига табиб олиб келишни таклиф қилувди. Устози мен давони ҳақлигини биламан деди. Лекин мен Од, Самуд, Ашабур Рос ва уларни ораларидаги кўп қавмлар ҳақида фикр қилдим. Улар вайрон бўлиб кетган кофир қавмлар. Уларни дунёга бўлган ҳирсини, дунёни матоҳига бўлган рағбатини кўрдим. Улар биздан кўра кучлироқ, қувватлироқ еди. Оналарида табиблари ҳам бор еди, бемоллари ҳам бор еди. Даволовчилар ҳам кетди, даволанишлар ҳам кетди деди. Сўнгра чуқур хўрсиниб туриб, агар шу нарсанглар мени касалим бўлганида, албатта ундан даволанардим деди. Яъни мени касалим битта шу шонли бўлганида.
Мени битта касалим шу фаражда бўлганида, албатта даволанардим деди. Яъни бу емас мени енг асосий касалим демоқчи. Шунда Мунзир ундай бўлса касалингиз нима ей шайх деди. Касалим деди, гуноҳ деди. Гуноҳларим. Мунзир айтди, унда дориси нима? Робия истиғфор деди. Бу Мунзир шайхдан кўпроқ фойдаланиб қолиш учун, кўпроқ нарсани ўрганиб олиш учун яна савол берди. Бу касалдан шифо қанақа бўлади? Робия айтди, тавба қилиб, кейин шу гуноҳга қайтмаслигинг деди. Енг катта касал бу гуноҳ. Бу касалнинг дориси истиғфор. Енди шифо берганини қанақа йердан биламан? Шу гуноҳга кутмадикми? Демак Аллоҳ сенга шифо берибди деди. Кундек равшан маънолар. Али ибн Абитурубнинг ҳикматларидан у киши айтади, бешта нарсани есда тутинглар. Биринчиси, банда фақат ўзини Роббисидангина умид қилсин. Фақат Аллоҳда умид қилсин, отасидан ҳам емас, қулпон ой пишиқ, бадрин пишиғи, деҳқонларни қўлига пул тушишидан ҳам емас, фақат Аллоҳда умид қилсин!
Иккинчиси, фақат гуноҳлардан қўрқинглар. Бошқа нарсадан қўрқманглар. Учинчиси, билмаган киши таълим олгани уялмасин. Тўртинчиси, олим билмаган нарсаси ҳақида сўралса, валлоҳу аълам дейишликдан ҳаё қилмасин. Чунки ярим илм бўлади бу. Е, мен билмайман екан бу нарсани деб қўйиб юборинг билмасангиз.
Чунки билмайман дейишлик ярим илм бўлди. Бешинчиси, жасад учун бош қанчалар муҳим бўлса, жасад у чун бош қанчалалар муҳим бўлсин, иймон у чун сабр ҳам шунчалар муҳим. Бош йўғи бўлса, жа сат яшамагандек, сабр йўғи боса иймон ҳам бор бўлмайди. Биродарлар, биз ҳаётини ўқиб ўрганаётган бу улуғ инсонлар ҳам ўтиб кетди. Уларга замондош бўлганлар ҳам ўтиб кетди. Бой ҳам ўтди, камбағал ҳам ўтди, ҳоким ҳам, маҳкум ҳам ўтди, соғ ҳам, касал ҳам ўтди. Ўлди ҳаммаси. Юз йилдан кейин бирортамиз қолмаймиз, биз ҳам. Уларни ҳаммаси ертайда ётишибди. Қилган яхши ёмон амалини, мукофотини кутиб ётишибди. Демак, ҳали тирик еканмиз, савобли ишларни қилишликка шошилиб қолайлик.
Шунинг учун ҳаёт ҳар қанча узун бўлмасин, барибир бир кун келиб тугашлиги бор. Сўнгра Робия, бу икки меҳмонига тикилиб туриб қараб, қалбингизни, қалбингизини тузатинг. Одамлардан махфий бўлган амалларингизни тузатинг. Зеро уларни ҳаммаси Аллоҳга маълум. Уларни даъвосини қидиринглар деди.
Махфий ишлар. Ҳеч ким билмайдиган ишларимиз бор. Ҳаммамизни ҳам сиримиз бор ўзимизга яраша. Ҳеч ким билмайди. Аммо Аллоҳ билиб туради буларни. Мана масжидда ўтирибмиз ҳаммамиз. Намоз ўқияпмиз, рўза тутяпмиз, ҳажга боряпмиз, закот беряпмиз. Бир хилимиз бу масалада. Аммо битта ишда ҳаммамизни ўртоғимизда бир тафовут бор. Бу махфий ишларимизда. Ичимиздаги сирларимизда. Ташхис зўр бўлгандек, ичингиз ҳам зўр бўлсин, Аллоҳга демак бошқалардан кўра яқинроқ екансиз. Мунзир айтди. Бу нарсани давоси нима?
Насух тавба. Деди, йиғлади, соқолари ҳўл бўлди. Насух тавба нима? Чин қалбдан қилинган тавба. Шу гуноҳга қайтмайман деб қилинган тавба. Уламолар айтади, қилинган гуноҳни Аллоҳ Таоло авф қилишигина учта шарти бор. Биринчиси, шу гуноҳдан тўхташлик керак.
Шу гуноҳда қилганлигингизга қаттиқ пушаймон ешишингиз керак, қалб қалтан. Ва қайтиб қилмасликка Аллоҳга аҳд бердингизми? Қилмаганман дейверинг. Мен есимни таниганимдан бери намоз ўқийман мен. Ей, чуъппа кундуз ёлғон гапиряпсан а бақри айтяпсан? Мен есимни танигандан бери намоз, чунки есимни қачон танидим?
Шунинг учун ичмай қўйдингизми, есингизни танидингиз. Демак, есингизни танийгансиз, демак, ишмаяпсиз. Аллоҳ ҳисоб китоб қилади бизни гуноҳларимизни. Аллоҳ мен ўзим ўчирдим деб турса, бандаси ким бўлибди? Ва билиб қўйинглар, сен кечада ичинг юруди деб гапираётган одам, ибодатдаги, тақводаги одам бўлмайди у. У нариги кўчадагилар бўлади улар. Уни қилади гапига, умуман парво қилмайса ҳам, болаверади. Иншааллоҳ. Бу улуғ тобенни ҳаёти ҳақидаги дарсини ертага давом етказган бўламиз. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.