Maviza
—Қоралама18 daq

Тобеъинлар ҳаёти

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
17:34
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ. Роббилен аъламин вала ақибату ли нуъттаъин. Вассалату вассаламу ала саидина муҳаммад ас содиқил ваъидин амин. Ва ала алиҳи ва ас фабиҳи ажмаъин. Аммабод. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Тобеинларнинг ҳаётида ўқишликдаги навбатдаги дарсимиз. Кеча Робия ибн Ҳусайн раҳматуллоҳ алайҳнинг ҳаётини бошлаганларга ўқишликни бугун иншааллоҳ ноҳасида йетказамиз. Бу икки дўст Робия ибн Ҳусайнни олдига келди. Уларга бир қанча насиҳатларни қилди. Сўнгра бизга тикилиб қарадида, қалбингизни, қалбингизини тузатинг. Одамлардан махфий бўлган амалларингизни, зеро уларни ҳаммаси Аллоҳга маълум, уларни давосини қидиринглардир. Мана айтдик, қилаётган зоҳирий кўринадиган ишларимизни ҳаммамиз кўрамиз, бир хилдек туюламиз.

Тафовут йўқдик, ҳаммамиз бир қилдик. Аммо махфий ишларимиз бор, ёлғиз қолганимизни қиладиган ишлар. Ҳеч ким кўрмагандаги ҳолатларимиз, мана шу ишларда сиз билан биз биримиз иккинчимиздан фарқланамиз. Муза сўради, у махфий ишиларимизни қандай қилиб ислоҳ қиламиз деганида насуҳ тавба қиласизлар. Насуҳ тавба нима? Чин қалбдан қилинган тавба. Қайтиб шу гуноҳни қилмайман деб аҳд бериб қилинган тавба. Мана шу тавбани қилган киши насуҳ тавба қилган бўлади ва ўзини ботинини силоҳ қилган бўлад.

Робийевни Ҳусайн мана шу сўзини айтиб йиғлади. Шунда Мунзир унга, сиз йиғлайсизми? Деди. Агар сиз фалон, фалон, фалондақа сифатларингиз бўлса, сиз йиғлайизми? Деди. Робия айтди, ҳай, хўп. Ҳайҳот. Нима учун йиғламанг? Ахир мен шундай бир одамларни орасида яшадимки, шундай бир одамсни даврида яшадим ки, уларга мени таққосласа, уларни олдида мен худди бир ўғир одамдақа бўлиб қоламан деди. Яъни саҳобаларни айтяпти. Мен саҳобаларни кўрдим, агар биз уларга таққослайдиган бўлсак, биз ўғир йўлга ўхшаб қоламиз уларни олдида дейди. Тобеин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мақтаган учинчи асрни вакили ўзини саҳобага таққослаб ўғрига ўхшатяпти.

Унда биз ким бўламиз? Фитналар, фисқ фужурлар ёйилган бу замонда биродарлар бир киши иймонда, тақвода, ибодатда юрган бўлса, оиласини ислом билан тарбиялаётган бўлса, ҳалол луқма бераётган бўлмаса, аёллари, қизлари, авлодларини ёпиб юрган бўлса. Албатта бу одам ўзини бошқалардан кўра тақвоси билан баратор одат билади.

Аммо ўзини саҳобаларга ёки тобеинларга таққосласа чи? Унда ким бўлади? Тобеин айтяпти, шундай одамлар билан яшадимки, шундай одамсарни кўрдимки, уларда олдида мен худди ўғридақа тураман. Мурод али пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврида мана уҳудда мусулмонларга катта мусибат йетди. Бир аёлни ана шу жангда отаси ўлганлигини хабари йетди. Парво қилмади. Расулуллоҳга нима қилди деди. Акасини ўлганини хабарини айтишди. Парво қимади. Расулуллоҳни нима қилди? Деди. Фарзандининг ўлганлигининг хабарини айтишди. Учинчи одам билан ажраляпти. Росулуллоҳга нима қилди деяпти. Ери ўлганлигининг хабарни ҳам айтишди. Росулуллоҳга нима ҳақ қилди деб сўраяпти. Росулуллоҳни тинч, хотиржам еканлигини, соғлигини кўрганидан кейин, ё Росулуллоҳ, сизни кўрганимдан кейин ҳар қандай мусибат мен учун ҳеч нарса емас деди. Шунақа аёллар борми ҳозирги замонда?

Отаси ўляпти, акаси ўляптий, боласи ўляптия, ери ўляпти. Бу аёлни қизиқтираётган нарса Росулуллоҳ тинчми? Жангларда ана шу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларида қатнашган жангларнинг бирида учта мусулмон ярадор бўлиб ётибди, иссиқ куни. Оллоҳу аълам ярми жангида. Уччаласи ҳам ўлим арафасида, уччаласи ям чанқаган, сувни олиб келди.

Сув қуядиган одам. Сув деди биттаси. Унга олиб борувди, енди турмушиғига тутиб ичаман деса, намдароқда ётган яна бир мусулмон сув деди. Олиб бор деди. Олиб бор дади бояги жароҳатланган одам. Еҳтимол у мендан кўра муҳтожроқдир деди. Унга олиб бориб турмушиғинга тутувди, учинчи одам айтди сув деди. Қаранг, мана бу одам бир пиёла сувини унга илиниб юборишликка арзийдиган одамми иккинчи одам? Арзийдиган. Чунки у ҳам учинчи одамга жўната олади.

Замон ҳикматларидан турибди екан, мой. Дўст учун жон беришлик унчалик қийин иш емас. Дўст учун жон бериб юборишлик унчалик қийин иш емас. Шунга лойиқ дўстни топишлик қийин иш деяпти. Булар шунақа дўстлар. Учаласи ҳам ўлиб кетиб, бир пиёла сув ичмасдан. Бир иккинчисига илиниб. Буларни қилган есори, буларни бир бирига қилган хайр саховатини кўриб туриб, ўзингизни солиб кўринг да шу тарозига. Кимсиз? Киммиз биз? Ҳеч ким емасмиз.

Ҳажга кетаётган ҳожиларни кўрганмисизлар? Самолётга ким биринчи чиқиб олиш бўйича мусобақа бўлади. Ҳаммага жой бор. Ҳаммага жой бор. Сиз охиргиси сизми қола екан? Сиз чиқмасангиз самолёт учмайди. Ертароқ чиқиб олишлик учун бир бирини туртганини кўрганмисиз? Ҳажга борганмисиз? Ҳажжалил асфалтни ўпишликдаги издиҳом тиқилишини кўрганмисиз? Е сабр қилсачи, бир соатга қолмай ҳаммаси ўпи бўлади. Лекин мана шу туртураверади, йелкасига ураверади. Шуларни умматда кўтарадиган мусулмонлар?

Бизми ўша мусулмонлар? Ҳилол давом етади. Биз унинг ҳузурида турарканмиз, олдимизга ўғли кириб, ей ота, онам сизга ҳабис тайинлабди, яъни бир ҳолвани тури. Жуда ҳам бир еътибор билан қилибди. Агар ўшандан йесангиз жуда хурсанд бўлар екан, олиб келингми деди. Аёлини бунчалар еътибор билани тайинлаганини, шу ерини хурсанд қилишига учун меҳнат қилганлигини кўриб, майли олиб кел деди. Ўғли чиқиб кетди. Шу пайт ешигини тақиллатиб қолди бироқ. Очиб қорашувди бир тиламчи. Ичкарига киришинлигини буюрди робия. Тиламчи ичкарига кирди. Ҳилола айтади, бу кирган одам оғзидан оққан сўлаги соқолида шундай турибди. Кийимларини жилдирвоққа йиртилган, бир қари киши кириб келди. Кўринишидан еси пастга ўхшади.

Тиламчи кириши билан бояги ўғли ҳолвани олиб келишлиги бир вақтга тўғри келиб қолди. Шундай ўғлига қараб туриб, уни бер ана шу сўровчига деди. Бус бутун олиб бориб ҳалиги тиламчини олдига қўйди. Тиламчи бир жуда бир хунук суратда ҳолвани йейишига киришиб кетди. Иккала қўли билан олиб, оғзига тиқиб, чайнаб чайнаб ютиб, ютмасдан оғзидан сўйлайларига аралашиб, ҳолвалар оқиб, хуллас соқоллари шундай бир овқат бўлиб кетди. Оч овқатли билан йеб тугатди, ҳеч нарса қолдирмади.

Кимга тайинланган еди? Ўғли отасига қараб, роҳимаҳ каллоҳ, отажон, буни онам не машаққатлар билан сизга тайёрловди. Сизни ишингизни онам ҳам холовди, биз ҳам холовдик. Сиз бўлса ҳаммасини бериб юбордингиз. А бунга бир қисмини берсангиз ҳам бўлаверарди. А умуман бошқа овқатни берсангиз ҳам қорни тўйиб чиқиб кетар еди. А, бу нима йеганини ҳам билгани йўқ ҳали. Деганида, ей ўғлим, деди. Агар бу тиламчи нимани йеганини билмаган бўлса, Аллоҳ билди ю уни нима йеганини деди.

Сўнгра айтдики, астайду биллаҳ, лантана лул бер роҳатта тун фи қуминма тухибун ва ма тун фи қумин шай фа инналлоҳа биҳи алим. Қаранг, тушунчаларни. Суйган нарсаларингиздан дейди Аллоҳ Таоло. Яхши кўрган нарсаларингингиздан инфоқ еҳсон қилиб бермагунингизча, ҳаргиз яхшиликка, жаннатга йетмайсиз. Ўзингиз хоҳлаб яхши кўриб турган нарсангиздан берасиз жаннатга кетишлик учун. Нимани ўзига раво кирасиз? Шундан берасиз.

Ҳар қандай нарсани инфо қилсангиз, албатта Аллоҳ уни билур. Демак, биродарлар, ўзимиз яхши кўрган нарсадан инфо қилишликка одатланишимиз керак. Беринг да, мазза қиласиз. Қийин. Қийин. Ўзингиз яхши кўлиб турган шу ручкангиз борди, мен. Биродар, менга укамга бериб юбордингиз. Боши қийин.

Биласизми, олиб кетгандан кейин қанақа ҳузур бўлади? Худди тоатни аввало машаққатли бўлгандек. Тўғрими? Ибодатни боши қийин, аммо одатларни олганингиздан кейин буни ҳузури бошқача бўлади. Улар мана шундай гаплашиб турганларида, Робий ибн Ҳусайннинг, Ҳусайннинг бир қариндоши шошганича келибди, ей Абоязид деди.

Бир хабар олиб келди. Шошилинч хабар олиб келибди. Нима гап деди Робия? Ей Абуязид, Ҳусайн, Али розияллоҳу анҳунинг, Фотима изаҳронинг ўғли бўлган Ҳусайн қатл қилинибди деди. Робия инна лиллаҳи ва инна илайҳи розиюҳун деди. Сўнгра қулиллаҳи умма фотираҳ самавати вал ардҳ, алимал ғойбий ва шаҳада анта таҳқуму байна ибади кафий маака нуфий ҳияхталифун оятини ўқиди. Ким ўлдирибди? Нимага ўлдирибти? Ҳа қуриб кетгунлар, лаънатлар деб туриб, муҳокамага киришмади. Оятни ўқиди. Бу киши ўзи кўп гапирмас еди. Керак емас гапни гапирмас еди! Оят нимаси буни қандай еди? Айтинг, ей Аллоҳ, ей осмонлар ва йерни илк яратувчи Зот, ғайби шаҳодатни билувчи Зот, ёлғиз Ўзинггина бандаларинг ўртасида улар ихтилоф қилиб турган нарсалар ҳақида ҳукм қилаверсин. Ўзинг ҳукм қиласан уларнинг ўртасида. Бояги хабарни олиб келган одам қаноатланмасдан, е уни қатл қилиниш ҳақида нима дейсиз деди?

Дарров муҳокамага берилиб кетамиз ку. Шайх нима деди? Илаллоҳи ия буҳим ва алаллоҳи ҳаса буҳим. Қайтиб боришлари ҳам Аллоҳни ҳузурига бўлади. Ҳисоб китоб қилиш ҳам Аллоҳни зиммасига бўлади деди. Бизни ишимиз емас у деди. Ортиқча сўзни киришмас еди. Одамларда муҳокама қилинади ю, мушкулаларини. Фойдали гапни гапирарди ёки жим турар еди. Иннна илайна ия баҳум, симма иннна алайна. Ҳай сара баҳум. Зеро дейди Аллоҳ Таоло. Ёлғиз ўзимизга қайтишлари бордир. Сўнгра уларни ҳисоб китоб қилиш, жазо бериш ҳам ёлғиз бизнинг зиммамизда. Ким нима қилган бўлса, биродарлар, Аллоҳни олдида албатта жавоб беради. Бу дунёда қутулиб кетиши мумкин. Одамларга зулм қилиб, ҳаққини йеб, туҳмат қилиб, бўхтон қилиб.

Аммо мўмин бу ҳаёт. Бу катта томошани биринчи қисми деб билади. Иккинчи қисми ҳам бор. Шунинг учун хотиржам бўлади. Ҳилол вақт пешинга яқинлашиб қолганлигини кўриб, вақтдан фойдаланиб қолай деб, ей шайх, менга насиҳат қилинг деди.

Устоз насиҳат қилиши керак шогирдига. Шогирд шуни сўраяпти. Ҳилол илмга ега бўлган одамларни орасида ҳурмат топган, фазл егасига айланган еди. Устози шогирдига айтди. Ей Ҳилол, одамлар сизни кўп мақташлари ғурурлантириб қўймасин. Чунки улар сизни зоҳирингизни яна билишади. Фақат ташқаризинглар кўриб туриб баҳо бериб юборади. Сиз албатта ўз амалларингизга қайтариласиз. Аллоҳнинг розилиги кўзланмасдан қилинган ҳар қандай амал бекорчидир деди. Бизни ташқи кўринишимизга қараб баҳо бераверади одамлар. Аммо қилаётган ишларимизда ихлос бўлмайдиган бўлса, қиёматда юзимизга урилади бундай амал билан.

Шу йерда турган мунзир ҳам вақтни ғанимат билиб, менгачи, менга ҳам насиҳат қилмайсизми деди. Шайх унга қараб туриб, ей Мунзир, ўзинг билган ишларда Аллоҳда тақво қилгин. Яъни ҳалол ҳаромлигини аниқ билган ишларингни Аллоҳда тақва қилгин. Билмайдиган нарсанг ҳақида сўралганда балодиганларга қайтаргин. Шу бизни муаммоймиз. Биламизми, билмаймизми, ҳеч бўлмаса фикр билдириб қўямиз да.

Нима нима дейлар? Масалан, аниқ биламиз, тоға тилида нечта фарз бор? Усулдачи? Намозда чи? Аниқ билган нарсангни гапир, билмаган нарсангни билмайман деб қўявер. Чунки бугунги жума маърузасида ешитдинглар, Али ибн Абитуротни бешта насиҳатини ичида илмли одамдан бир нарса сўралса, шу нарсани билмаса, билмайман дегани, енди билмайдиган одам нима қилиши керак ўзи умуман?

Ей мўзир, сизлардан бирингиз тавба қилмасдан туриб, Парвардигор, мен сенга тавба қилдим, демасин, деди. Сизлар Аллоҳга тавба қилдим, деманглар, деди. Нима учун? Агар тавба қилмасан, шу гапни айтган бўлса, ёлғончилик бўлади, деди. Бўлди, тавба қилдим. Қайтиб қўймайман, дейди. Дейди да, чиқиб туриб қилаверади. Бўлди, дейди.

Бу одам ёлғончи бўлади. Мунзур, ундай бўлса нима дейишимиз керак? Шайх айтди: Парвардигор, мени кечиргин, дейдилар. Шунда шу дуо бўлади, деди. Ей Мунзур, таҳлил, таҳмид, тасбеҳ, такбирдан бошқа сўзлар, яхшилик ва ёмонлик ҳақидаги саволлардан бошқа сўзлар, яхшиликка буюриш, ёмонликдан қайтаришдаги сўзлар, Қуръон тиловатидан бошқа сўзлар, буларни барида яхшилик йўқ, деди. Мана шулардан ташқари ҳар қандай сўзки, буларда яхшилиги йўқ деди. Ортиқча сўзларни еҳтиёт бўл деди. Мунзир айтди, ей шайх, мана сиз билан ўтирдик, бирор марта ҳам шеър ўқимадингиз а? Чунки шеърда ҳикмат бор, хайриятлар бор. Сизни тенгдошларингиз, сизни шогирдларингиз ҳаммаси шеър ўқийди ю. Нимага шеър ў қимайсиз деди? Шайх айтдики, дунёда қандай сўзи айтмайлик, бу дунёда ёзилади. Охиратга борганда ўқиб берилади. Мени китобим менга ўқиб бераётган пайтда ичида керак емас сўзларни бўлишини хоҳламайман.

Соатлаб муҳокама қиламиз ку, акалар, керак емас нарсаларни. Ҳар биттаси ёзилади. Сўнгра биз ҳаммамизга қараб ўлимни кўп есланглар, чунки у сизлар келишини кутаётган ғойибингиз. Келиши керак бўлган одам келиши кечиккан сари, бугун ерта кириб келадида кутишлик зиёда бўлади. Узоқ қилиб кетдими келишларга? Демак кириш яқин қолди. Келиши яқин қолдим. Сўнгра йиғлади. Соқоллари ҳўл бўлиб ўзини ҳисоб қила бошлади. Ертага нима қиламан? Ертага нима дейман? Қачон йер чилпарчин қилинганида, парвардигорингиз ва фаришталар саф саф бўлиб келганида, ўша кунда жаҳаннамни ҳам келтириб қўйилганида, ана шу кунда инсон ибрат олар, аммо у кунда бу еслатма ибратнинг фойдаси ҳаёдан тегсин. Шу кунда нима қиламан? Йиғлади.

Сўнг яна пешинга ўзи айтилди. Ўғлига, ўғлим, мувозинга ижобат қилайлик деди. Ўғли келди да, отамни кўтаришиб қўйинглар деди. Фалаж бўлиб қолгани деярли. Ўнг йелкасидан ўғли, чап йелкасидан мен ушладим. Шундай қилиб кўтариб кетарканмиз, оёқлари йерда чизиб кетар еди. Оёғи ишламайди, сўдарилиб кетишяпти. Шунда Мунзур айтди, ей Абу Язид. Ей Абу Язид, шу ҳолатда борасизми? Узрингиз бор екан у, уйингизда ўқиб қўйсангиз бўлмайдими?

Шайх жавоб берди, ей Мунзур, Аллоҳни нидо қилувчиси нажотга шошилади деб чақирса ю, мен бормайманми деди. Ўмалаб бўлса ҳам бориб уни нидосига жавоб бераман деди. Мана биродарлар роби ибн ҳусайн, раҳматуллоҳу алайҳи ваше ҳаётини қилиб ўргандингиз. Нима хулоса оламиз? Нима ибрат оламиз? Булар биродарлар, сиз билан бизга андоза бўлган одамлар.

Агар саҳобаларни, Пайғамбарни қўлида тарбия олган десак, мана Пайғамбарни кўрмаган кишилар. Улар қандай бўлган екан? Оғиздан чиққан екан, гапига ҳушёр бўляпти. Ўзини саҳоб олган таққослаб туриб, ўзини қанчалик пастлигини, камчилигини кўряпти. Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло ибрат олишинглар ҳаммамизга насиб етган бўлсин. Ақули ҳовли ҳаяда ва астағфируллоҳ алайҳи валакум. Ассалому алайкум.

Кейинги дарсни тинглашТобеъинлар ҳаёти