Maviza
—Қоралама29 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
29:07
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин. Вассалату вассаламу ала широфил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аллоҳумма алин на маъям фаъуна ва фана би маълам танаваси ибн ал илма. Аллоҳумма аренал ҳаққа, ҳаққон ва ризқу натибаа ва аренал баътила баътилан ва ризқу наждий наъба ва жаъаллама минн баясутами ун ал қовли файетта би уна ақсана. Водихил набираҳмат и кафий аъибадика солиҳин аммабад. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъалов баракатуҳ. Аллоҳ азиз ва жаллоҳ ушбу саид оёғим куни барчамизга муборак қилган бўлсин. Гуноҳларимизни мағфират қилсин, дуоларимизни ижобат қилсин. Мана, биродарлар, шабоний ойини охирида турибмиз. Аллоҳ тинчликини берса, соғ омон қилса, душанба куни тарихини бошлаш ниятимиз бор. Сешанба кунидан иншааллоҳ рўза тутамиз. Аллоҳга ҳамдлар бўлсин. Бу рамазонга сиз билан бизни йетказди. Ва Аллоҳга дуо қилайлик, мана шу касалликни Аллоҳ юртимиздан кўтариб, ўттиз кун тараб ўқишликка Аллоҳ Таоло бизга имкон берсин. Чунки қодирий неъматинда завол, неъматнинг қадри, ана шу неъмат заволга юз тутганда билинади.

Неъматни йўқотиб қўйганимиздан кейин қадрига йетамиз. Енди дуо қилайлик, Аллоҳ Таоло мана шу ўттиз кун рўзани тутиб, таровини масжидларда ўқишликка Аллоҳ ўзи бир муваффақият қилган бўлсин. Бугунги мавзуйимиз рамазон фазилати ҳақида. Табиийки, икки кундан кейин, уч кундан кейин рўза бўладиган бўлса, сиз билан бизга мана шу рамазонга тегишли бўлган маълумотларни билиб, бу ойнинг фазилати ҳақидаги хабардор бўлишингиз керак бўлади. Мана биродарлар шаҳбон ойи ниҳоясига йетди. Уммат учун башорат, хурсандчиликни олиб, муборак рамазон кириб келяпти. Муборак бўлсин рамазон. Бизни устимизга биродарлар хайрият, баракат, мағфират ҳамда дўзахдан озод бўлишлик ойи, рамазон ойи келяпти. Муборак бўлсун. Бу муборак ойда Аллоҳ Таолонинг раҳмати ва марҳамати мўминларга сероб бўлиб ёғилиб туради. Ким мана шу ойнинг хайриятидан маҳрум бўлган бўлса, ҳақиқатдан маҳрум одам екан. Чунки Аллоҳ билади биродарлар, кейинги рамазонга биз йетамизми, йўқми? Тоат, мағфират ойи, нур, ҳидоят ойи, Қуръон тиловати бўлган, баракот бўлган ой биродарлар. Буни ғанимат билишлигимиз керак. Ғанимат билишиимиз керак. Албатта, сиз билан биз муъминлар бу ойни ҳурмати сиз билан бизни қалбимизда олий, маконати улуғ биродарлар.

Мана шу ойда бутун оламларга раҳмат бўлиб, Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлиб юборилганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана шу ой кирганда саҳобаларга бир башорат қилиб айтган бир қанча ҳадисларни ўқиймиз. Бу ойнинг фазилати, бу ойда қилинган амалларнинг бир бошқа ойдаги амаллардан фарқи, бир қатор еслаб қўямиз. Чунки бу нарсаларни доим биз ешитамиз ҳар рамазонда.

Аллоҳ Таоло айтади: Астайду биллаҳ, фадҳаккир, фаинна зикро танфаул мўминий. Еслатинг, еслатма беринг, зеро, еслатма мўминларга фойда қилади. Сизни илм аҳли еканлигингизни белгиси бор. Яъни сиз илм аҳлиданмисиз, толиби илммисиз? Белгиси шуки, минг марта ешитган масалангизни бир минг биринчи марта ешитаётганингизда ҳам, худди биринчи марта ишлаётгандек тинглаб диққат қилиб ўтирган бўлсангиз, демак сиз илм аҳлидансиз.

Ҳа, бу ҳадисларни ешитганмиз. Бу ҳадисларни оятларини биламиз. Ҳа, биласизлар. Лекин ҳозирги айтаётган оятга мувофиқ, еслатма бериш кимларга фойда қилар екан? Муъминларга. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар. Имом Аҳмаддан бу ҳадис. Қодажа акум шаҳру рамадон, шаҳрун муборак. Тақиқ устингизга рамазон ойи келди. Муборак ой. Ифтар адаллоҳу алайкум сиямаҳу. Аллоҳ унинг рўзасини сизларга фарз қилди. Юфта ҳу фииҳи абвавбул жанна ва юъғло ҳу фииҳи абавбул жаҳъин. Бу ойда жаннат ешиклари очилади. Жаҳаннам ешиклари беркилади. Ва туғаллу фииҳи шаятийн. Шайтонлар бу ойда боғланади. Фийи лайлатун хойрун мин алфи шаҳриюнда минг ойдан афзал бўлган бир кеча бор, қадр кечаси. Ман ҳурима хой роҳа, фақоди ҳурими. Мана шундай муборак ойни хайриятидан ким маҳрум бўлган бўлса, ҳақиқатдан маҳрум бўлибди. Рамазон муборак бўлсин, биродарлар. Интиқиб, сиз билан биз хурсандчилик билан кутган муборак ой келди.

Бу келаётган ойни хурсандчилик билан кутиб олиш ёки унга сиқилишлик иккита нарсага боғлиқ. Ўлчов ва тушунча. Қилаётган ишингиз ҳақида тасаввурингиз тўғри бўлса, шу ишни қилаётганингизда сизга у иш ҳузур беради. Қийналиб топган пулингиздан садақа беряпсиз. Қийналаб топган пулингиз дан закот беряпсиз. Агар нима қилаётганлигингиз ҳақида тасоввурингиз тўқри бўлса у беришлик сизга ҳузур бағишлайди, худди олишлик ҳузур бағишлаганидек. Демак қилаётган ишимиз ҳақида нима қилайлик?

Қўлимиздаги телефонга зарядка керак. Ким бир марта, ким икки марта зарядка қилади. Шу зарядкаси тугаб қолса, телефон ўтказиб қолади. Сиз билан бизни биродарлар, намозимиз бир кундаги беш марта қилинадиган зарядка. Дунё билан бўлиб, қалбимиз дунёга берилиб, сиқилиб бўғилиб турган пайтимизда намозга келсак, бир иймонимиз қувват олади да, зарядка олиб қоламиз. Ҳафталик зарядка бор. Бу жума анамаси. Оят, ҳадис, қиссалар. Енди йиллик бўладиган зарядга бор. Бу нима?

Рамазон рўзаси. Бир йиллик орзу қани олишлигимиз керак. Рамазон сабр ойи биродарлар. Шунинг учун Аллоҳ азза ва жалла сиз билан бизга Рамазон рўзасини буйруди, Аллоҳга керакми биз рўза тутишимиз? Керак емас. Нимага буйруди? Ҳар битта буйруқни орқасида ҳикмат бор. Ҳар битта шариатимизда қайтарилган ман қилинган ишни шу ман қилишлигида ҳикмат бор'. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ман лам яда қовла зур ва ала амалабиҳий. Фалай салиллаҳи ҳажа фий ан яда ато амаҳ у вашараҳ баҳу. Ким рўза тутган одамларни ишлатяпти, пайғамбарим. Ким ёлғон гапни тўхтатмаса, рўза тутиб туриб. Ва мана шу ёлғон гапга бўлган амални тўхтатмаса, бу одамни йемай ичмай қўйганини аллоҳга кераги йўқ.

Биродарлар, рўзадан мақсад йемай қўйиш, бир қатор организмни роҳатлантириш, бир қатор бир нима қилиб шлагларни чиқариш емас. Истайди билла? Я йўқ аллаҳ дини аману, кутюбан алайкум муссейяму камай, кутюбан аллаллаҳ дини минқобликкум, лаъаллакум, таттақум. Ей иймон келтирганлар, сизлардан аввалги умматларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза тутишлик фарз қилинди, мақсад нима еди? Лаъаллакум, таттақум. Шоят тақводор бўлсанглар. Рўзадан мақсад тақво. Рўзадан масъат тақво.

Уйқуси яхши одамларни рашшотини қаранг. Пешинда ўқиб туриб битта ташласам, асиргача ухлайди, қойил. Е узр, бу ҳисобда яхши. Бунақа одам ухлагани яхши, чунки ўғов бўлса гуноҳ қилгандан кўра телефон ўйнаб, ҳар хил нарсани кўриб. Нима қилгани яхши? Ухлагани я хши. Лекин биродарлар у рўзадан мақсад ухлашмас да. Бизни рўзамиз, ўша саҳобаларда ҳаётидаги бўлган рўза билан таққосласак, бизни рўзамиз уйқу ва овқат ойи. Биродалар, рўза тушдан мақсад келинлар ертамандан кечгача ошхонада қолиб кетмасин. Бошқа ойда йемайдиган овқатларни қилиб йемиз. Нима демадинглар? Келинглар ўша келинларга ҳам озгина фурсат берайлик. Чунки рўзадан кўзланган мақсад ла аллакум таттақун. Шояд тақводор бўлсанглар, озгина нарса билан, енди рўзани ҳурмати йўқми домла?

Ҳурмат нима билан ўлчанар екан? Дастурхондаги овқатни неча хиллиги, неча хиллиги билан. Мана бу нарса нотўғрида. Дарсимизни бошида айтдик. Қилаётган амалингиз ҳақида, тасаввурингиз тўғри бўлса, бу ишни қилишингиз ҳам тўғри болади, қабул бўлиши ҳам тўғриси бўлади. Агар тасаввурингиз нотўғри бўладиган бўлса, рўзада мақсад нима екан?

Тақво екан, тақво сифат екан. Бу ой биродарлар бандаларини фойдасига ёки зарарига ҳужжат олади. Бу ойни ҳурматини риоя қилган одамни Аллоҳ Таоло ҳурматини риоя қилади. Зоя қилган бандани Аллоҳ зоя қилади. Биродарлар рўза бу ихлос ибодати. Нимага десангиз, намозингизга риё аралашиб қолиши мумкин. Масжидга чиқасиз, ҳажҳингизга, умрингизга, бошқа, аммо рўзага риё аралишмайди. Қанақа қилиб? Иссиқ, чарчадингиз, уйга кирдингиз, холодилникда муздек сув турибди. Ҳеч ким йўқ, ешик ёпиқ, хотин ешикда юрибди. Чанқагансиз. Айтингчи, нима тўсатда шу йерда сизни сув ичишдан?

Муборак бўлсин. Муборак бўлсин. Аллоҳ таоло иймон деб юрибди. Ҳечким кўрмаяпти да. Мана мана шу ихлос бўлади. Мазза қиляпсизми инаки ичмасдан? Ё ичиб мазза қиласизми? Ичмай мазза қиласизми? Демак, рамазон рўзаси нима екан? Бу ихлос ибодат екан. Аллоҳ азза ва жалла мана шу ойларни айлантириб, қачон иссиқда, қачон совуқда, рамазон ойини бизга юбориб, синайди. Мана шу синов билан сиз билан биз ажраламиз одамлардан. Шу синов билган сиз билан бизни қадримиз юксалади Аллоҳни назаридан. Мана шу синов туфайли, имтиҳон туфайли жаннатдаги даражамиз белгиланади. Жаннатга ҳеч кимимизни амалимиз олиб кира олмайди. Сиз билан бизни амалимиз жаннатга олиб кирмайди. Аллоҳни раҳмати билан кирамиз. Унда амал нима учун дейилса, амал ана шу жаннатдаги етажингизни белгилашлиги учун. Астайдулла, алиф ла мин, а ҳасиба насу анг ютроқу анг яқули, аманна ва ҳум ла юҳтану. Аллоҳ Таоло сўраяпти. Алиф ла амин. Одамлар иймон келтирдик дейишлари билангина имтиҳон қилинмаган ҳолларида ўз ҳолига ташлаб қўйишини ўйладиларми? Аллоҳ сени синайди манда.

Рўза билан, касаллик билан, синов. Ҳолбуки биз улардан аввалги кишиларни имтиҳон қилиб едик. Биз шу имтиҳон воситасида Аллоҳ имон келтирдик деб рост сўзлаган кишиларни ҳам, ёлғончи кимсаларни ҳам билур. Ўрганазасизлар да, шу машинани қилдиряпти рўза. Пешинда ўқиб бўлганмиз. Рўпарадаги дўконда учта бир елликта устидаги акалар дўконда очиб, кўк чойни қўйиб ичиб ўтиришибди.

Майли, сахари бордир, яхши гумон қиламиз. Майли шу доктор томонидан тутманг деган, майли. Лекин рўзани ҳурмати йўқмиди? Нагли да шундай қўйишиб ичиб ўтирибди. Ҳамма кафелар ёпиқ. Ўша мана бу анақада, тасаввур, тушунча нотўғри. Ҳа ич, ичмоғдан ич касаллик бўлса, майли, шариат рухсат беради, аммо ҳурматини қилиб қўй.

Биродарлар, бу ой ғанимат, ой, бу шамолдек, булутдек тез ўтиб кетади. Нафсини жиловлат тарбиялаб қолган одам ютди. Роббисини ҳузурида мана шу ой бандани фойдасига ёки зарарлига гувоҳ беради. Аллоҳ таоло мана шу рамазонда рўзаси билан бандаларни азизлигини ёки хор бўлишлигини тайинлайди, белгилайди. Бу ой бизни фойдамизга ёки зараримизга ҳужжат бўлади. Рамазон келди, биродарлар. Муборак бўлсин.

Биз рўза деб айтадиган нарса араб тилида ас саун дейилади. Савм рамазон, рамазон ойининг рўзаси. Савм луғавий маъноси киши икки шаҳватини тийишлигига айтилинади. Яъни қорнини ва фаржини. Мана кимдир касал, кимдир бетоб, тутмаслиги, ёки сафарда юрганлиги сабабли рўзадан бир маъзур бўлиши мумкин. Лекин Аллоҳ Таоло айтади, во антасуми хойрунлакум инкундум таъламун. Енди агар билсанглар, тутганинглар ўзингларга яхши деяпти Аллоҳ. Касал одам тутмайди. Аммо сафарга чиққан одам чи? Масалан ҳозирги сафарлар аввалги замондаги сафарлардақа емас. Туркияга борсин, Хитойга борсин, Дубайга борсин, тижорат билан гастинитсада ётади. Кондитсионер бор. Ҳатто айрим ўша бошқа мамлакатлардаги одамлар шу даражада ўлчов тушунчаси бузилганлигидан мусулмон обод юртда яшайди. Рамазон ойида сафарга чиқишиб олар екан.

Нима қилмаслик учун? Нима деб ўйлайсизлар? Рамазонда рўза тутмаган одам кейин ўрнига қазосини тутиб беради деб ўйлайсизми? Қаранг, рамазонни юк, машаққат, меҳнат деб ўйлаяпти. Ўзи биз хурсандчилик шараф деб қабул қилардик ку. Кўряпсизларми? Қайерда яшашдан қатъий назар, кимлар билан яшашдан қаттий назар, мана бу иккита нарсаси нотўғри бўлса, тушунчаси ўлчови, тасаввури нотўғру бўладиган бўлса, шундай қилаётганлар ҳам бор. Лекин Аллоҳ айтяпти, у антасу муҳайрун акун. Мусофир бўлган чоғингни ҳам тута олсанг, агар шароитинг бўлса, тутганинг яхши деяпти.

Ҳатто ана шу узирвор одам, ўша дейлик саҳридир ёки сув ичиб туриш керакдир, саҳарликка туради. Ниятни қилади. Оғзини ёпади. Ўша дори ичадиган жойигача тутади. Тушуняпсизларми рўзани ҳурматини? Енди бояги биз айтаётган чойда наглича ўтирганлар, мана бу иккита нарсаси нотўғри. Кейинги рамазонга келасанми, йўқми, Худо билади.

Ҳар битта ишни ҳикмати бор дедик, шариатимизда. Агар ота, боласига, тишингни ювиб ол болам деса, у буйруғини бажариши осон. Чунки бу буйруқни орқасидаги фойдани билади бола. Сиз билан бизга Аллоҳ Таоло зино қилма, ўғилни қилма, тарозидан урма деди, уни орқасидаги ҳикматни тушунамизда, бажаришимиз осон. Енди сиз билан бизга буюрилган буйруқни оркасидаги ҳикматини тушунмасак, бажаришимиз қийин бўлади.

Енди, енди, ота боласига тишини юв деса, орқасидаги фойдасини тушунгани учун осон итоат қилади. Енди тагга турган овқатни қонини очиб турганда болани йема деса. Нимага дейди? Нимага дейди? Яна қайтариб айтаман. Сиз ҳикматини тушунган ишни, буйруғини бажаришини, бажариш осон бўлади. Аммо сиз ҳикматини чунолмасангиз, қийин бўлади. Енди сизни нима мажбур қилади кундузида оч қолишликка, чанқашликка, жонингизни, нафсингизни қийнашликка нима мажбур қилди? Иймонингиз. Иймонингиз нима деяпти? Модомики Аллоҳ Таоло шу ишни қил дедими?

Демак, буни орқасида улкан катта бир фойда ҳикмат бор. Роббизга бўлган иймонингиз сизни овқатдан тўсади. Тушунарлими? Яна қайтариб айтаман, муборак бўлсин, бу иймон бу. Ҳеч ким кўрмаяпти, а тутдим деб қўйсангиз ким билиб ўтирибди. Тилингни чиқар чи дейдими? Қайердан билади? Бу фақат мўмин одам қиладиган, ихлос ибодати, сабр ибодати.

Орқасидаги ҳикматни сиз билан биз тушуна олмасак ҳам, бўйин сўнаётганлигимиз, сиз билан бизни Аллоҳга бўлган иймонимизни ишончимиз аломати. Инсон ўзини нафсини ислоҳ қилишлигида, сулугиятини тузатишда рўзани биродарлар аҳамияти катта. Шунинг учун жуда кўп амаллар мана шу рўза тушлик билан гуноҳ бўлган амаллар каффорат қилинади. Мана ҳикматларидан биттаси. Уйланишники имконияти бўлмаётган йигитларга шариат рўза тушлигини тавсия қилади. Чунки мана шу шаҳватни синдиришлик, нафсни жиловлашликка енг кучли қуроллардан биттаси. Бир инсон бир нарсани хоҳлаяпти, унга имконияти йўқ.

Яна битта одам шу нарсани хоҳляпти, имконияти бор. Қайсинисини шу ишдан териши қийинроқ? Ана енди сиз билан биз имкониятимиз бўлиб туриб йемай ичмай еканлигимиз, нафсимизни тарбиялашликка, нафсимизни жиловлашликка сиз билан бизга зўр фурсат бўлади. Расулуллоҳ айтганлар, я машара шабаб, мани стату оминқу мулбато фалайта завач. Ей бўйдоқлар жамоаси, ей йигитлар, киминглар уйланишликка имконияти бўлса, уйлансин. Ва ман лам я стату, фа алайҳи би саум, фа иннаҳу лаҳу бижавим. Енди ким уйланишлик имконияти бўлмаса, рўза тутсин. Чунки у рўза ана шу йигит учун шаҳватни синдиришлик.

Ва соимена ва соимат ва алҳафидина фуру жаҳум ва алҳафидод. Рўза тутувчи еркаклар, рўза тутувчий аёллар, авратларини сақловчи еркаклар ва авратларни ҳаромдан сақловчи бўлган аёллар. Демак, инсон шаҳватини кесишликидаги енг ишончли восита нима екан? Рўза екан. Яъни қайси ой келганлигини ҳис қилайлик. Ухлаб ухлаб нима қилмайлик? Бепарволик билан ўтказиб юбормайлик биродарлар.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Иннама сиям у жаннатун яста жинну биҳа ал абду минаннар. Имомаҳматдан. Рўза қалқон, биродарлар. Албатта, рўза қал қондир, дейдилар расулуллоҳ. У билан банда ўтдан ҳимояланади. Ма мин абдин ясуму явман фисабилиллаҳи илла баъдаллоҳу биҳдаликал яън ва жаҳуҳ ан иннари садаъийни халифани. Қайси бир банда дедилар расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Бу мутофақунали бўлган ҳадис. Аллоҳ учун бир кун рўза тушса, бир кун, яъни аллоҳ учун рамазонда бир кун рўза тузсак, мана шу банданинг юзини ана шу кун сабабли йетмиш йилга дўзахдан узоқлаштиради. Бир куни йетмиш йилган.

Сезон деймиз а? Нима деймиз? Ўша кийим кеча сотадиганга, масалан дублёнга сотадиганга куз сезон, тўғрими? Ё қишми? Куз. Чунки уже қишгача олиб бўлган бўлади да. Ёки бўлмасам ёзги кийим сотадиганга сезон қачон? Баҳор. Ўша сезонда олиб қолайлик дейди. Мана шу сезонда олиб олсак, том ёпиб оламиз. Яъни ғанимат билади мана шу нарсани. Рамазон мўмин учун нима? Сезон. Кўпайтирилган йетмишта. Бунақа формула қади бор.

Рўзадорни савоби беҳисоб қилиб берилади. Астағфируллоҳ. Иннама ёф фассобирун на ажроҳум беғойириҳисад. Албатта, собирларнинг, рўзадорларнинг ажрлари ҳисоб китобсиз берилади. Кулла амал ибн адама алаҳум илла сиям фаиннаҳули ва ана ажcи биҳи. Ҳадис қаранг бир гўзаллигини. Аллоҳ таоло айтяптики, одам боласининг ҳамма қилган амали ўзи учун. Фақат рўзаси мен учун. Мана шу сўзга еътибор берайлик. Намозингиз ўзингизга, садақангиз ўзингизгага, закётингиз ўзингизганга, ҳажжингиз ўзингизҳанга, ўзингиз учун қиласиз. Фақат рўдаси мен учун деяпти. Ва мукофотини ҳам ўзим бераман дейди. Айтдик ку, ҳеч ким кўрмайди да бу рўзадорлигингизни. Ҳеч ким билмайди да.

Пайғамбаримиз бошқа ҳадисдан марҳамат қиладилар. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга қасамки, яъни Аллоҳга қасамки. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳ учун қиёмат кунида мушукнинг ҳидидан кўра хушбўйроқ бўлади. Бўлмасам, рўзадор одам овқат йемайди, сув ичмайди, оғзидан нохуш ҳид келиб қолади. Енди мана шу ҳид ўзи нохуш бўлгани билан Аллоҳга маҳбус. Нима учун? Нохушлик учунмас, кимдан келаётганлиги учун.

Қодир бўлиб туриб йемаяпти, қодир бўҳиб туриб ичмаяпти. Кимни розилиги учун? Шу ой келяпти биродарлар. Йенгил шимарайлик. Иншааллоҳ ўттиз кун талабага чиқаман. Иншааллоҳ саккиз ракатдан кейин нима қилмайман? Рўзадорнинг икки хурсандчилиги бор. У иккиси билан хурсанд бўлади. Ифтор қилган пайтда, биласизларми шу хурсандчилик бор а, Худога шукур йетказиб олдим. Хурсандчиликми? Енди буни егизак хурсандчилиги бор. Роббисига рўбарў бўлган кунда шу тутган рўзасидан хурсанд бўлади.

Ҳозир айтдик, бу ажабланарли иш емас, чунки рўзадор бу Аллоҳга бўлган иймонидан тутади ва ўзини сабрини шу билан мустаҳкамлайди. Рўзадорлар Аллоҳ уларни гуноҳларини мағфират қилиб, ўзини жаннатига киритади. Аллоҳ Таоло марҳамат қилади астади билла. Вас соимен ва соимат, вал ҳафидина фуружаҳум вал ҳафидод, ва закирийналлоҳа катҳирон ва закирот, аъадда аллоҳу лаҳум мағфиратан ва ажран абийма.

Қиёмат кунида биродарлар рўза ўзининг егасини шаффоф қилади. Шаффоф дегани нима дегани? Йўлаб юбориш. О, бу биздан деб юбориш. Келгизиб юборинг биздан деб қўямиз. У қормақа ўтказгин деймиз. Демак шунда йўлаб юбор иш. Акалар, ҳаммамиз орзуқунаш шафаъат аҳу ёмон қияма деб дуо қиламиз. Расулуллоҳнинг шафоатини бизга ризқ қилиб бергин. Биз ўша ўта олмай турганда, қийналиб турган пайтимизда Пайғамбаримиз келиб туриб, о, биздан бу деб ўтказиб юборинглар дейди. Рўза сизни шафоат қилади. Йўлайди. Пайғамбаримиз айтадилар, Имом Аҳмадъдан бу ҳадис. Ас сиямо вал қуръану яшвия ан илил абдиёмал қияма. Қуръон ва рўза қиёмат кунида шу иккала амалда қилган бандани шафоатига олади.

Талабадан чиқиб кетаётган укалар саккиз ракатдан. Майли, ўзи талаба суннат, ўқимаган одам гуноҳкор бўлмайди. Аммо чиқиб кетиб қиладиган ишингиз билан, майяда турган пайтингиздаги қиладиган ишизни таққослаб кўринг. Қиёматда рўза билан Қуръон шаффоф қилади деяпти. Битта ҳарфига ўнта савоб бор Қуръонни. Сиз ташқарида нима қиласиз чиқиб?

Келинг, ният қилинг, шу рамазонда хуфтондан кейин телефонда ўчириб ташлаб қўяман уйга. Масжидга телефонсиз келаман. Шунда рўза айтади қиёмат кунларда, ей роббим, мен бу бандайни кундузи таомидан, шаҳватидан мен қилдим. Мени шаффоф қилдиргин дейди. Қуръон дейди. Уни тунда уйқудан ман қилдим. Мени унга шаффоф қилдиргин дейди. Бас Аллоҳ изн беради, иккаласи шаффоф қилади. Рўза билан Қуръон. Рўза бил ан Қуръон.

Роса ихлос ибодати дедик. Қилаётган амалларга шубҳа риё кириб қолиши мумкин, аммо рўзага кира олмайди биродарлар. Ҳеч ким кўрмаганда ҳам роббисидан қўрқади, рўза тутади. Нафсингизни қийнаб, чанқаб ичмаётган пайтингизда, қорнингизни очиб йемай турган пайтингизда Аллоҳ Таоло айтади да, ей банда, сен мени танийсан. Мени яхши кўрасан, ўшанинг учун тутяпсан. Мени кўриб туришимга имонинг комил, ўшанинг устида подварга тушиб ҳам ичмаяпсан, томга чиқиб ҳам ичмаяпсансан. Бу қалбингизга ҳузур бағишлайди, биродарлар. Рўза жаннатга олиб борувчи сабаблардан. Кўпчилигимиз билган, адиз, албатта, жаннатда Райён деб номланадиган ешик бор. Ундан фақатгина рўзадорлар киради. Саккизта ешиги бор жаннатда. Аллоҳ бизга саккизаласига йўл берсин. Лекин биттаси очилиб қолса ютдингиз. Мана шу рамазон ойи биродарлар. Ғанимат билайлик.

У ешикдан фақат рўзадорлар келади. Охирги рўзадор кириб бўлгандан кейин ёпилади, бошқа бировга очилмайди у ешик. Савол бўлди Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга. Ё Расулуллоҳ, мени жаннатга олиб келадиган, мени дўзахдан узоқ қиладиган амални ўргатинг. Расулуллоҳ айтдилар, рўзани ўзингизга лозим тутинг. Чунки у амалга тенг бошқа амал йўқ. Ҳалиги саҳоба иккинчи марта мени бир амалга буюринг деганида, рўзани ўзингизга лавозим тутинг, чунки унга тенг бўлган бошқа амал йўқ дедилар. Рамазон ойи келди биродарлар. Ғанимат билайлик.

Имом Термизийда келтирилади, Рамазон ойининг биринчи кечаси бўлиши билан шайтонлар ва итоатсиз жинлар боғланади. Ўт ешиклари беркитилади. Улардан бирон ешик ҳам очилмайди. Жаннат ешиклари очилади. Улардан бирон ешик беркилмайди. Нидо қилувчи, нидо қилиб, ей яхшилик истовчи, шошил. Ей ёмонликларни истовчи. Мақсадларини озайтир дейди. Дўзахдан бандалар озод қилинади ва бу ҳар кеча содир бўлади. Дарсимизнинг ниҳоясида Тарихатул Нубайдуллоҳдан у киши туш кўрди.

Тушида Жаннат ешигини олдида турган еди. Ибн Мочадан бир ғоят. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам олдига иккита одам келиб иймон келтирди. Талхатул Нубайдуллоҳ кўрди. Шу иккаласи ўлди. Биттаси иккинчисидан иштиходлироқ еди. Яна жиҳодда шаҳид бўлди. Иккинчиси бир йил кейин ўтди, оддий ўлим билан ўлди. Енди мана шу иккала кишини Талхатул Нубейдуллоҳ розияллоҳу анҳуҳу жаннат ешиги олдида кўрди. Учаламиз турган еканмиз дейди.

Ешик очилди да, биринчи бўлиб шаҳид бўлиб ўтганда емас, иштиходлик бўлган одамда емас, бир йил кейин оддий ўлими билан ўтган кишини олиб кириб кетди. Сўнгги қайтиб чиқди, яна иккинчи бояги одамни шаҳид бўлган одами олиб кириб кетди. Уни қўйиб чиққандан кейин, сенга ҳали бу йер мумкин бўлмади, қайт деди, қайтдим. Уйғонди да, шу тушини айтиб берди. Одамлар ҳайрон бўлишди субҳаналлоҳ деб. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам минаййидалика таажжабун. Нимага ҳайрон бўляпсизлар? Деб сўрадилар. Улар айтишдики, ё Расулуллоҳ, иккаласи бир иймон келтирди. Биринчиси тақволийроқ еди. Иштиқодлироқ еди. Яна шаҳид бўлди. Иккинчиси енди ел қатори оддий, яна оддий ўлими билан ўлди. Қандай қилиб? Қандай қилиб у бурун кириб кетади деди. Пайғамбаримиз айтдилар, алайҳиссағод макката ҳада баъда ҳу сана. Иккинчи ўлган одам, биринчи ўлган адамдан бир йил кўпроқ яшадими? Ҳа деди саҳобалар. Во адро карамадона фасома ва солла када ва када мин саждатий вси сана. Рамазон рўзасини битта ошича тутдими? Яъни бир ой ошича тутдми рўзани, тутди.

Бир йил илҳомазда фалон фалон ҳаракатини ўқидими, саждасини қилдими? Ҳа деди. Расулуллоҳ айтдилар, фама байна ҳума, абаду минма байна самайи ва ал арт. Енди бу иккаласини ўртасидаги, мақомдаги даражадаги мартаба осмон билан йернинг орасидаги катта фарқи бор деди. Мана биродарлар, ўтган йилги рамазондан бу рамазонга ким йетиб келди, ким йетиб келмади. Ўша битта рамазонни ошча тутди, бир йил намозни кўп ўқиган одамни даражаси баландроқ бўлди. Чунки рамазонни тутди у. Бир йил ошча намоз ўқиди. Аллоҳ азиз ва жаллоҳ хайрли амалларимиз билан умримизни баракотли қилсин. Кела екан рамазонда ҳаммамизга Аллоҳ муборак қилсин. Мана шу шижоат билан, муҳаббат билан, ғайрат билан тутайлик. Муҳаббат билан қилинган амал сизга роҳат беради.

Шунинг учун қилаётган ишимизга агар муҳаббат билан ёндашадиган бўлсак, қилаётган ишимизга тушунчамиз, ўлчовимиз тўғри бўлган бўлса, у бизга машаққат бўлишлиги керак емас. Аллоҳ азза ва жала ҳаммамизга рамазони муборак қилган бўлсин. Ақулу ҳовли ҳаъда ва астағфируллоҳ

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)