Maviza
—Қоралама19 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
19:15
Ўзгаришлар тарихи

Инна алҳамдулиллаҳи наҳамдулҳув онаста инуҳу онаста офиру ва наъуҳу биллаҳи мин шуърури ёнфусина ва мин саййиъати амалина, май яҳдиҳиллаҳ ҳуфала мувиллала, омон юзли ҳуфала ҳадиялар ва нашхаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳтаҳул шариикалар ва нашхадў анна муҳаммадан абдуғу расулуҳ, амма баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бугун биродарлар, қарз ҳақида дарс бошлаймиз. Қарз олиш, бериш, қарз нима? Шариатда қарз беришлик қандай амал? Қарз шариатда қарз олишлик қандай амол? Бу мавзуни танлашимизга сабаб, жуда кўп одамлар, хусусан ёшлар, қарздан қўрқмай қўяётганлиги кўзга кўриниб қолди.

Қарз олишнинг осон бўлиб кетганлиги учун, қарздор бўлганлар ҳам кўпайиб кетди. Ана шу қарзини узолмасдан хонавайрон бўлиб, бориб бу дунёдан ажраб, юртидан, уйидан, мусофир юртларда қарз узаман деб юрганлар кўпайиб кетдик. Бу суҳбатларимиз орқалик инсонни ҳаётида катта бир аҳамият касб етадиган масала ҳақида баҳс қилмоқчимиз. Қарз масаласи ҳақида.

Қарз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадис шарифларида марҳамат қилиб айтадилар. Абу саид ал ҳудудий розияллоҳу анҳудан. Қола набию соллаллоҳу алалайҳи васаллам, ида холасал муъминунаминан нар, хуби суъби қонторатин байнал жаннати ва нар. Фаятақос сувна мазолима, каънат байнаҳум фид дуня. Хатта ида нуқу ва ҳудди бу. Удин алаҳум бидухулил жанна. Расулуллоҳ айтадилар, имом бухорга келтирган ҳадис. Мўминлар дўзахдан халос бўлишгач, жаннат билан дўзах ўртасидаги кўприкда тутиладилар, тўхтатилади. Ва дунёда ўрталарида бўлиб ўтган зулмларнинг қасосини бир бирларидан оладилар. Ниҳоят тозаланиб, мусофо бўлишгач уларга жаннатга кириш учун изн берилади.

Мазолим дегани, бирини иккинчисида қолиб кетган ҳаққи. Ким кимни урди, бу жавоб қайтара олмади. Ким кимни ҳақорат қилди, жавоб қайта олмади, ҳаққини ололмади. Ким кимни пулини, молини олди, йеб кетди, қарз бўлиб, ололмади. Мана шулар тўхтаб, ҳал қилинмагунича, мўминларга жаннатга киришликка изн берилмайди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам умри давомида бир марта ҳаж қилганлар. Ана шу ҳажжатул вадода юз мингдан ортиқ одам йиғилган жойда расулуллоҳ соллаллоҳу алалайҳи васаллам шундай дедилар. Катта хутбасининг бир қисми. Фа иннадимаъакум ва амуъалакум ва аъродакум алайкум ҳаромун. Ка ҳурматий яъумикум ҳаъда, фий шаҳрикум ҳаъда, фил баладикум ҳаъда. Ей одамлар, албатта қонларингиз, молларингиз ва обрўларингиз сизларга, бир бирингларга ҳаромдир. Худди бугунги кунингиз, бугунги ойингиз ва бу шаҳрингиз ҳаром бўлгани каби.

Қарз ҳамма замонда бўлган. Ҳамма даврда, ҳамма маконда, ҳамма жамиятда қарз олди берди муомаласи бор бўлган ва бундан кейин ҳам бўлади. Аммо, бизни замонамизга келиб, айрим одамларни мана шу қарзга бўлган муносабати аввалги одамларни муносабатидақа бўлмай қўйди. Айниқса ёшларни. Ёшлар қарздан қўрқмаяпти.

Қадим қадимдан одамлар бир бирига ёрдамлашган, қийинчилик бўлганда кўмаклашган, бирор бир еҳтиёжини қондириш учун бир бирига қарз бериб олган. Ижтимоий ҳамкорлик учун қарз. Одамлар модомики бир жамиятда яшаркан, бирини машаққатини йенгиллатишликка иккинчиси ёрдам беришлик керак. Ҳамкорлик бўлиши керак. Бири қийналганда иккинчиси пул бериб ёрдам бериб турган қарзга. Қарз олинган, иқтисодий ривожланиши учун. Бир одамни тижорати юриб турибди, кенгайишликка зарурат туғилди. Маҳсулоти яхши кетяпти. Яна бир озгина қарз олиб заводига киргизса, яна бир ўнта, йигирмата одам ишлай бўлади. Жамиятда еҳтиёжи қондирилади. Демак, иқтисодий ривожланиш учун қарз олинган одамлар томонидан.

Заруратни қондириш учун қарз олинмаган. Бирор уйиб куйиб кетди тўсатдан. Ё бир сел келди, йер қимиллади, тўсатдан офат келди. Кўчада қолмаслик учун шу одамга қарз берилган. Демак, қарз инсонлар орасида доим бўлган, ҳозир ҳам бор, бундан кейин ҳам бўлади. Муҳими, қарзни ишини исломий ахлоқ, шарий меъёрларга мувофиқ қилишимиз керак.

Қарз ҳаётимиздаги муҳим ишлардан биттаси. Қуръони каримда қарз ҳақида оё тушишлигини ўзи бу масалани қанчалар муҳим еканлигини сиз билан бизга баён қилади. Бошқача қилиб айтаман. Қарз ҳақида оят тушдими? Қуръонда қарз ҳақида гапирилдими? Демак, бу йенгил масала емас.

Қуръони Каримдаги енг катта сура, Бақара сураси. Ана шу Бақара сурасининг енг узун ояти икки юз саксон иккинчи оят. Қарз ҳақидан. Астайидубиллаҳ, я айюҳалладина, а ману ида тада янтун бидайнин ила ажали мусамман факту бу. Ей мўминлар, агар белгиланган муддатга қарз олсанглар, уни ёзиб қўйинглар. Мана қарз оласизлар бир биринглардан, ёзиб қўминглар деяпти. Қарзни устида мусулмонлар нима иш қилиш кераклиги шариат исломияда аниқ аниқ қилиб ёзиб қўшилган.

Одам боласи борки, биродарлар, қарздор бўлиб қолиши мумкин. Инсон, иссиқ жон. Зарурат, тўсатдан кутилмаган ишлар бўлиб қолади, қарз бўлиб қолиш мумкин. Мумкин. Ҳатто Муҳаммад алайҳиссалом ҳам қарз олганлар, биродарлар. Оишонамиз розияллоҳу анҳодан. Иштара расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам мин яҳудийин таъаман, бин насиятинг ва роҳанадир ан лаҳу мин ҳадийдин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир яҳудийдан насияга таом сотиб олдилар. Арпа. Пули йўқ, қарзга насияга олдилар. Ва унга ўзларининг темир совутларини гаровга қўйдилар. Расулуллоҳ вафот етганларида, ана шу яҳудийнинг уйида совути қолиб кетган еди Расулуллоҳни. Қарзни луғавий ва истилоий маъноси. Қарзни луғавий маъноси араб тилидан кесиш, ажратиш маъноларини билдиради. Сабаби, қарз бераётган одам ўзини молидан бир қисмини кесиб ажратиб бераётган бўлади. Бу луғавий маъносидир. Шаръий маъносичи? Қарз бирор кишига маълум муддатга қайтариш шарти билан берилган пул ёки мол. Бир нарсани бердингиз, пул ёки мол, мол пайтда қайтариб берасан. Мана шу истилоҳий маъноси бўлади. Биродалар ислом дини, шариат, қарзга бир жиддий ёндошади, бу масалани жиддий кўради. Бир томондан, қарз беришликни улкан савобли иш еканлигини айтса, шариатимиз, иккинчи томондан қарздор ана шу масъулиятни ҳис қилиб, тезроқ қарзини қайтариб беришликка мажбурлигини, жавобгарлигини таъкидлайди.

Кимдир айтиши мумкин. Домла, қарзни яхши нарса емаслигини ҳамма билади ю. Нима кераги бор бунақа мавзуда дарс қилишди? Қарзда яхши нарса маслигини ҳамма биладида, нима керак бор бунақа дарс қилишда? Унақа савол берадиганларга айтамизки, бу гапимизни тез тез такрорлаб турсак керак. Биз қарздан еҳтиёт бўлиши керак деётганимизда, манақа ёши катта, ҳаётий тажрибаси кўп, бошидан иссиқ совуғ ўтган оқсоқолларни назарда тутмаяпмиз. Бу дарсимиздан кўзланган мақсад ёшлар, замонамизга келиб мана шу қарз олиш, кредит олиш, насияга буюм олишлик оммавий ҳисоб кетди. Енди ана шу олинаётган қарзлар, насия буюмлар аслида керак бўлмаган нарсалар бўлиб қолди.

Телефон, машина, кондитсионер, микровановка, зарурат емас. Аммо ёшларни орасида шу нарса оммавий бўлиб кетди. Тушунарли гап, бу дарсларда биз кимни мақсад қиляпмиз? Биз ёшларни мақсад қилдик мана шу дарсимизда. Чунки ёшларда дунёга бўлган рағбат кучли бўлади. Ҳали бошидан иссиқ совуқ ўтмаган бўлади. Дунёга орзу ҳавасга зеби зийнатга харис бўлади. Уларни атрофидаги олам, интернети, телевизори, улфатлари мана шу дунёни зеби зийнаттига бўлган ҳирсини кучайтирса кучайтирадики, камайтирмайди. Бир марта яшаймиз. Ёшликда ўйнаб қолиш керак. Улгисан қолган нарсага. Ҳамма оляпти ю. Бир гап бўлар, олавер.

Тушунарли а бу маърузалар, бу дарсларимиз кимга екан? Ёшларга. Асл шуки, қарз яхши нарса емас. Агар қарз яхши наса бўлганида, ёмон нарса бўлмаганида, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қарздан паноҳ тиламаган бўлардилар роббисидан. Акс ҳолда Пайғамбаримиз қарздор бўлиб қолишликдан, Парвардигоридан паноҳ тиламаган билардилар.

Ош онамиз розияллоҳ анҳидан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда баъзи ривоятларда саломдан олдин шундай дуо қилардилар. Аллоҳумма инний аудҳу бика мин адабил қобр ва аудҳу бика мин фитнатил масиҳид дажал ва аудҳу бика мен фитнатил махя ва алмамат. Аллоҳуммаинний аудҳу бика мен ал маътаний ва ал мағромий. Яъни расулуллоҳ дуо қилар еканлар, баъзи ривоятларда саловатни ўқиб бўлиб, салом беришдан олдин шу дуода ўқирканлар. Парвардигор, мен сендан азоби қабрдан паноҳ тилайман. Масихи дажжал фитнасидан паноҳ тилайман, ҳаёт ва мамот фитнасидан паноҳтилайман. Парвардигор, менинг сендан гуноҳдан ва қарздан паноҳ тилайман! Саҳобалар, ё расулуллоҳ, нима учун бунчалик қарздан кўп паноҳ тилайсиз дейишди. Пайғамбаримиз айтдилар, иннна рожўла ида ғорима ҳаддата фа кадаба ва ваъда фа ахлафа. Расулуллоҳ айтдилар, албатта киши агар қарздор бўлиб қолса, гапирса ёлғон гапира оладиган бўлиб қолади, ваъда берса бажармайдиган бўлиб қоларади. Бу мунофиқлик аломатларидан иккитаси а?

Ёлғон гапиради, ваъдасига хилоф қилади. Яна пайғамбаримиз мана шу қарзгидор бўлиб қолишликдан паноҳ тилаб, роббисига дуо қилар еди. Аллоҳумма инний аудҳу бека минал ҳаммий вал ҳазан, вала ажзи вал касал, вал буҳли вал жубн ва дол ид дайни ва ғалобати рижа. Парвардигор, ғам қайғудан, ожизликдан, дангасаликдан, бахилликдан, қўрқоқликдан, қарзни босиб қолишидан, яъни қарзни тўлолмай қолишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан сендан паноҳ тилайман.

Қарз ҳақида айтилган сўзлар, улуғларимизнинг сўзлари. Умариддин хаттоб розияллоҳу анҳой айтади, иякун ва дайин ҳам мумбин лайли ва мадаллатун бин наҳар. Қарздан еҳтиёт бўлинглар. Чунки у тунда ғам, кундузи хорлик. Али розияллоҳу анҳу айтади. Ат дайну ла юнам у лаҳу бин лайл ва ла юҳда у лаҳу бин наҳар. Қарзни деб тунда ухланмайди. Кундузи еса хотиржам бўлинмайди.

Абдуллоҳ ибн умар айтади. Ли ан амута, валайса алаййи дайнун, аҳаб бу илайя мин амута ва майли мисла уҳудин. Мен зиммамда қарзим бўлмасдан ўлишим мени уҳуд тоғича молим бўлиб туриб ўлишимдан суюклироқ.

Ҳасан ибн Асра айтади: лавкана рожулун, ямши илоҳ ва мадюнун, лаканат режла ғуфил қуюнут. Қарздор одам кўчада юрган бўлса ҳам оёғи билан, ўзи аслида оёқлари боғланган бўлади деяпти. Буни ҳақиқатини ўша ёшлар катта пулни олиб, бўйнига қарзни илиб, пачоғи чиққандан кейин, идея билади. Ўзи аввалги ҳаётим зўр еди екан. Йегани, йелим кийгани, капам бўлиб, кўчага чиқа олмасдан, ҳаётидан осойишталик кетгандан кейин айтади, ўзи ҳаётим зўри еди екан дейди.

Софий она салли айтади: аъдомун наси ҳамман, ал мадюнун. Енг катта ғами бор одам ким? Қарздор одам деяпти. Ибн Қайюм зодул моти айтади: қарз инсоннинг диндорлигини заифлаштиради ва дунёда хор қилади.

Боя дарсни бошида айтдим, албатта ҳаммамизда ҳам атрофимизда одамлар билан муомаламиз бор, ҳаққимиз бор, қарзимиз бор, инсонмиз, бўлади ҳаммада. Лекин ешитиб қўйинглар. Айниқса ёшлар. Қанчалик муҳим емас, қарзингиз борми? Шу қарзингиз ишингизни амаллаб, илгарилаб кетишликдан тўсиб турадиган тўсиқ бўлади.

Соддароқ қилиб айтсак, қарз ишингизни орқага тортади. Қарз орқага тортишлигини ҳаётда одамлар кўп кузатган. Сўраб суриштирсангиз, айрим одамлар ўша озмиди кўпиди қарзини узганидан кейин иши тезлаганлигини, ривожланганлигини кўришган.

Ўзи бор, бериб қўя оласиз, бермайсиз да. Туриб турсин дейсиз. Бироридан беш юз доллар қарзингиз бор. Фалончидан уч юз доллар қарзингиз бор, фалончидан бир минг доллар қарзингиз. Йиғиштириб кетсангиз икки минг га бормайди. Пулингиз бор. Куляпсиз а? Бор, узиб қўя оласиз, унга муҳтожлигингиз йўқ, шу қарзни тўлаб қўйсангиз кўчада қолмайсиз. Бермайсиз. Бермаяпсизми? Ишингизни орқага қолишини кўраверинг.

Ҳаётда, тажрибада ўтказилган, синалган нарса, ўша озмиди кўпиди қарзини узиб бўлганидан кейин, ишлари олдига юрган одамларни. Имом шоҳид айтади, ал қарду қония тун лайин. Қарз тунги уйқусизликдир. Нимага қарз ишни орқага тортади? Биринчидан, руҳий босим.

Қарздор одам доим стресс остида яшайди. Фикри, ҳаёли фақат қарзини узиш бўлади. Енди бунақа калласи банд бўлган босимдаги одамда янги тижорат фикрлари, бизнес идеялари бўлмайди. Иккинчидан, молиявий чекланиш бор, қарздорда. Чунки қарзини узишга кетади пули. Озгина пул топса, қарзга олиб бориб бериш керак. Янги бир имкониятлар бўлганда қўлида сармояси йўқ.

Учинчидан, вақтни қуввоти кетади. Чунки қарздни бошқариш керак. Ҳақ донлар билан мулоқот қилиш керак, уларга бориб туриб егилишингиз керак, ҳолингизни тушунтиришингиз керак, қувватингиз кетади, енергиянгиз кетади. Тўртинчидан, жамиятдаги мавқойингиз орқага кетади. Қарздор бўлиб қолганлигингизни билса одамлар, сизга бўлган муносабати ижобий томонга ўзгармайди.

Бешинчидан, янги имкониятлар бой берилади. Янги фикр чиқди, янги бизнес таклиф бўлди. Лекин қарзингиз бор, қўлингизда пулингиз йўқ, у ишга кириша олмайсиз. Умар розияллоҳу анҳун сўзини яна бир марта ўқиб қўямиз. Ияку ва дайн. Ҳаммун биллайли ва мадаллату бин наҳар. Қарздан еҳтиёт бўлинглар, чунки у тунги ғам, кундузги хорликдир.

Мана енди шу қарз ҳақида бизни замонимиздаги кўзга кўринган ғарблик сармоядорларни баъзиларини сўзларини ўқиб бераман. Финансистлардан. У айтади: мен кўп одамларнинг спиртли ичимликлардан кўра қарздан кўпроқ пул йўқотганини кўрдим. Қарз бу муваффақиятга еришишингизга тўсқинлик қилувчи воситадир. Мен қарз олиб ютуққа еришганларни ҳам кўрдим. Лекин қарз туфели ютуққа еришишмас, балки қарздан ҳоли бўлиб туриб, ютуққо еришиш ҳақиқий барқарорлик ва хавфсизликни таъминлайди.

Ёмон қарз, ўша замонамиздаги кўзга кўринган иқтисодчилардан биттасини гапи. Ёмон қарз бу сизни чўнтагингиздаги пулни чиқарадиган қарз, яхши қарз еса, сизни чўнтагизга пул соладиган қарз. Қарз икки хил бўляпти. Яхши қарз, ёмон қарз. Яхши қарз чўнтагингизга пул солади, ёмон қарз чўнтагингиздан пулни чиқаради. Яхши қарз қанақа қарз? Заводингиз бор, фабрикангиз бор, ишингиз яхши кетяпти. Маҳсулотингизга талаб кучайди, лекин имкониятингиз озлик қиляпти, бир ўнта станок олиш керак. Ўнта станок олсангиз яна бир йигирмата одамни ишга оласиз, елда еҳтиёжини қондирасиз, яна пул келади. Демак бу яхши қарз. Ишингизни ривожланишига сабаб бўладиган қарз. Чўнтагингизга пул соладиган қарз екан, яхши қарз, иккинчиси, нима бу?

Ёмон қарз. Сизни чўнтагингиздан пулни чиқарадиган, ортиқча орзу ҳавасга сарфланадиган қарз. Бизда қайсинис кўпроқ олинади? Яна айтилинади, қарз бу сизни келажагингиздан бугунга пул олиш. Ақули қовли ҳа да ва астағфируллоҳ алайҳи валакум. Инналлоҳи ва малайҳи катухуш сонли уни аланнабий. Я ю ҳалладина аману, соллаллоҳу алайҳи васалли мутаслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)