Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳамадуҳу анаста инуҳу анаста ғуфируҳ ва наудҳуллоҳи мин сурур яъм ҳусина ва мин саййиъати амалина ман яҳдихиллаҳи фалаҳ мудъилалуҳ ва ман юрғилихуҳ фалаҳ ҳадиялуҳ. Мана шадваллоҳ илоҳиллаллоҳ ва ҳидаҳуллоҳ шарик калаҳ. Ва нашкҳода анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ, амма абад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қарз ҳақидаги дарсимизнинг иккинчи қисми.
Одамлар бир бири билан муомала қиларкин, хоҳласин, хоҳламасин, бирига қарз беради, биридан қарз олади. Уй саломат деб қарз бўлган бўлади, унга ёрдам берилади. Иқтисодий ўсишлик учун қарз олинади. Хуллас, қарз бор нарса. Қиёматгача бу йўқ бўлиб кетмайди. Лекин шариат мана шу қарз ишини тартибга келтиришликни хоҳлайди, токи мусулмонлар мана шу билиб билмасдан нотўғри ишларни қилиб, қарз устида мусибатга келишмасин. Бир томондан муҳтож одамга қарз беришлик савобли иш еканлигини шариат таъкидлайди. Ва қўлида бор одам ундан буроқ қарз сўраб келса, беришликка тарғиб қилади. Ва мана шу иши учун катта ажр борлигини айтади. Иккинчи томондан, қарздор одамга уни масъулиятини, йелкасидаги жавобгарлигини еслатади, таъкидлайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ибн можа ривояти маъмин муслимин юқри муслиман қордон марротайининг илла каъна ка садоқати ҳам марротан. Бир мусулмон бошқа мусулмонга икки марта қарз берса, бу бир марта садақа қилганга ўхшайди. Қарзни бердингиз, пулингиз қайтиб келади яна ўзингизга, лекин ана шу пулни садақа қигандай бўласиз.
Бундан келиб чиқадики, қарз бераётган одамга шунча ажр бор. Шунинг учун шариат бир одам муҳтож бўлиб келган пайтда қўлида бор одам қарз бергин шунга, ёрдам бергин, ўзингга яхши бўлади деб, қарз беришга нима қилади, тарғиб қилади. Софиёна саври айтади, садақа беришимдан кўра, бировга қарз беришим менга маҳбуброқ. Чунки садақа дейди, муҳтож бўлмаганларга ҳам берилиши мумкин, аммо қарзни фақат муҳтож одам олади. Тўғрида. Бир маҳаллага олиб бориб туриб, бир еҳсонингиз бор, тарқатяпсиз. Унмиди, шакармиди, ёғмиди? Унга муҳтож одам ҳам олади уни, муҳтож бўлмаган одам ҳам олаверади. Еҳсонда у.
Аммо қарзни еса фақат муҳтож одам сўрайди. Шунинг учун биродарлар, қарз беришлик савобли иш. Одамларни қарз беришликка деймиз тарғиб қилади ва қарз олган одамни масъулиятини ҳам еслатади. Қарз агар инсон узмасдан ўтиб кетса дунёдан, муаммо бўлади унга. Қарз ҳатто шаҳидга ҳам муаммо бў лади.
Шаҳидни қарздан бошқа ҳамма гуноҳлари кечирилади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, юғуф алайҳи шаҳийди куллудан бин илла дайин. Шаҳиднинг қарздан бошга ҳамма гуноҳлар кечирилади, имом муслимдан. Айтдик ку, Аллоҳ Таоло ҳамма гуноҳларни кечиради, Аллоҳ Таоло билан бандани ўртасидаги гуноҳларни. Банда билан Аллоҳни ўртасида бўлган гуноҳларни Аллоҳ кечиради. Каримзод, умид қиламиз. Лекин бандаларни ҳаққига аралашмайди. Ҳатто шаҳид бўлган бўлса ҳам. Кўряпсизми? Ҳатто шаҳид одам ҳам ана шу мақомига, мартабасига йетишликдан қарзни сабабли тўхтатиб қўйилади.
Қарз инсонни йерда қийнайди, қабрда қийнайди, охиратда аср қилиб қўяди. Домла, қарзни яхши нарса емаслигини ҳаммамиз ҳам биламиз у. Нима кераги бор бунча гапириб? Деса бироқ, биз айтамизки, биз бу дарсларни ёшларга кўпроқ қаратдик. Ҳаётда иссиқ совуқни кўрган, бошидан ҳар хил кун ўтган оқсоқолларни емас, ёшларни, чунки ёшларимиз қарзга жуда ҳам беъетибор бўлиб кетган. Бизни замонимизда ёшларни бошини шундай айлантиришяптики, қарзга қандай кирганини билмай қоляпти.
Кўрпангга қараб оёғингни узат деган мақол бўларди. Бу мақолалар ўшим актуалний бўлмай қўйди. У олган қарзини берадиган даромад манбаи йўқ. Бир гап бўлар олавер дейди. Ҳамма оляпти ю дейди. Тушунарли а? Бу дарсларимиздан биз ёшларни қарзга бўлган муносабатини ўзгартиришини хоҳлаяпмиз.
Абу Қатодир розияллоҳу анҳудан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларини олдида туриб, Аллоҳ йўлидаги жиҳод ва Аллоҳга ёмон келтиришлик енг афзал амал еканлигини айтдилар. Ё Расулуллоҳ, айтингчи деди бир киши, агар Аллоҳ йўлида ўлдирилсам, гуноҳларим кечириладими? Расулуллоҳ ҳа, агар аллоҳйўлида ўлилсанг, сабрли, ажр умид қилувчи, юз ўгирмай, олға борган ҳолингда ўтсанг, хатоларинг кечирилади.
Сўнг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам нима дединг? Қандай айтдинг? Ҳалиги одам яна такрорлади. Ё Расулуллоҳ, айтингчи, агар Аллоҳни йўлида ўлдирилсам, хатоларим кечириладими? Расулуллоҳ айтдилар, ҳа, сабрли, ажр умид қилувчи, юз ўгирмай, олға борган ҳолингда, фақат қарздан ташқари. Албатта, Жаброил менга, шуни айтди, дедилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алалайҳи васаллам. Имом Муслим ривоят.
Мўминнинг руҳи осилиб туради. Абу Ҳурайра розияллоҳ анҳу дан Пайғамбаримиз айтадилар, нафсул мўминий муаллақатун бидайнихий, хатта юқуду анҳу. Расулуллоҳ айтадилар, мўминнинг руҳий ўлганидан кейин, қарзни тўланмагунича осилиб туради, аср бўлиб туради. Имом Аҳмад, Термизий, Ҳоким ривоят. Муаллақатун бедайниҳи, қарзи сабабли осилиб туради. Нима дегани? Имом усулид айтади, яъни у, бояги руҳ, мўминнинг руҳи, ўзини улуғ мақомидан тўсиб қўйилади, дейди. Ироқи айтади, қарзи узилгунича унинг иши тўхтатиб қўйилар. Яъни, ҳукм қилинмаган, нажот топдими бу руҳ, ёки ҳалок бўлдими, маълум емас.
Имом шавкора айтади, бу ҳолат мана шундай бир осилиб туриши, ҳукм қилинмасдан қолиши, майитни ўзига боғлиқ бўлади. Яъни мана шу майит дунёда қарзини тўлаб қўйишликка қодир бўлиб туриб, тўламаган бўлса, шу ҳолатга тушади. Енди бу ҳолат ана шу майитнинг ворисларини, мана шу майитни қарзини тезроқ узишликка тарғиб қилади. Аммо кимдир қарз бўлиб ўтган бўлса, қўлида дунёси бўлмаган бўлса, аммо қалбида шу қарзни узаман деган нияти бор бўлган бўлса. Аллоҳ уни қарзини адо қилиб қўяди.
Кейинги ҳадис. Ана шу қарз олаётган одамни нияти қанчалар муҳим еканлигини сиз билан бизга баён қилади. Ман аҳодаҳ вала наси юриду адааҳа аддаллоҳу анҳу. Расулуллоҳ айтадилар, ким одамларнинг молини олса, қайтариш нияти билан, Аллоҳ унга ёрдам бериб, уни қарзини адо қилади.
Ва ман аҳодаҳа юриду итилафаҳа атлафаҳуллоҳ. Енди ким одамларни молини олса, нобуд қилишлик ниятида, қайтармаслик ниятида Аллоҳ уни талофатга учратади, уни нобуд қилади. Маъқулми? Ўзи асли қарз олишингиздан еҳтиёт бўлиши керак. Имому Табароний Абу Умомодан морфу ҳолатда ривоят қилди: ман да набидайнинг финаф сеҳр фа вафаҳҳу ва ма та тажа ва заллоҳу анҳу ва ардоғари маҳум бима ша. Ким қарз олиб, уни қайтариш ниятида бўлса ва қарзини ато қила олмасдан вафот етса, Аллоҳ уни авф қилади ва ҳақ дориларни ўзи билган нарса билан рози қилиб қўяди. Олаётганда узаман деган ниятни олди, ҳаракат қилиб юриб ўлиб қолди. Аллоҳ Таоло ҳақ дориларнини ўзи рози қилиб қилиб қўйди деяпти. Давомини ўқиймиз. Енди ким қарз олиб, қайтариш ниятида бўлмаса ва шу ҳолда вафот етса, қиёмат куни Аллоҳ ҳақдорга уни ҳаққини ундириб беради. Тушуняпсизми?
Инсон қарз билан ўладиган бўлса, мана шу инсуруҳ, мана шу руҳ йетиши керак бўлган мақомдан, манзилатдан тўсилиб туради. Қарз инсонни дунёда шарафини, еркинлигини ҳаттоки иймонини хавф остига қўяди. Бу дегани қарздор одам қарзини узмасдан ўлган бўлса, Аллоҳ ҳузурида бу одам озод инсон дейилмайди. Ҳа, биродарлар, иймонли киши ҳам, ҳатто шаҳид одамни ҳам қарзи бор бўлиши мумкин. Агар шу ҳолатда ўтадиган бўлса, улар ҳам жаннатга киришликдан тўхтатиб турилади.
Наби саллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига бир маййитни олиб келишса, кафанлаб, жаноза ўқишлиги учун қарзи борми деб сўрардилар. Қарзи бор деса, ўқимасдилар. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши вафот етди. Биз уни ювиб, ҳуш бўйлаб кафанладик. Кейин Пайғамбар алайҳиссаломнинг олдига жаноза ўқувчиси учун олиб келдик.
У зот бир неча қадам босдилар, сўнг уни қарзи борми деб сўрадилар. Биз иккидан ор қарзи бор ё Расулуллоҳ дедик. У зот орқага қайтдилар. Яъни ўқимадилар. Шунда Абу Қатода: "Икки динор мени зиммамда ё, Расулуллоҳ" деди. Шундан кейин расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қарз берувчининг ҳаққи вафот етгандан соқит бўлдими? Дедилар. Абу Қатода: "Ҳа" деди. Шундан кейинги Пайғамбар ассалом жанозани ўқидилар.
Расулуллоҳ қарзи бор одамни жанозасини ўқимас екан. Бухорий ва Муслимда келтирилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарздор ҳолда ўлган одам олиб келинса, айтардиларки, бу майитни қарзини тўлашга бирор нарсаси борми? Қарзни тўлагани бирор нарса қолдирганми? Агар бор дейилса, жаноза ўқидилар, йўқ дейилса, ўзинглар ўқиб қўйинглар деб жаноза ўқи емасдилар.
Тушуняпсизларми укалар? Қайси даражада? Ипҳоне ўн йетти чиқди, олдингларми? А? Қарз бўлса ҳам олинглар, орқада қоласизларми? Бир марта яшасанглар ахир дунёда. Қайтилар екан бошқалардан. Нимага улар тутади ю, сиз тутмайсиз? Е ипҳоне ўн йетти ни олган бўлса, у бой еллик беш олтмиш га кирди. Қирқ йилдан бери бизнес билан шуғулланяпти. Унга ярашаверади, уни пули бор. Сенга бало борми?
У ўша мақомга, ўша бойники неча йилда йетди? Ўттиз йил, қирқ йил бизнес билан шуҳриллаб, индийетда. Сенга ким қўйибди, сен ҳали бўлсанг. Ким қўйипти сенга? Дейдиган отаси, акаси йўқ. Дейдиган жўраси ошнаси йўқ. Бало борми сенга? Қарз бўлмасликни енг осон йўли нима?
Кунидан рози бўлишлик. Бошингда томманг борми? Бор. Иссиқ кўрпанг борми? Борми? Йеган овқатинг борми? Бор? Бемалол юрибсанми? Тушун, сен енг бахтли одамсан. Пайғамбаримиз айтганларидек, ман батамин кум аминам фил сир биҳи. Ким ўзини тўшагида хотиржам тонг оттирса, демак уйи бор, тўшаги бор. Муаффофий бадани ҳи. Танаса офиятда бўлса, ухлаяпти, туряпти, йеяпти, ичяпти, келиб чиқяпти. Войинда ҳуқуқ тайён миҳи. Ўша кунга йетадиган таоми бўлса, енг бахтли одам шу деб Пайғамбаримиз беряптилар бахтни формуласини. Сен кимларни формуласига еришяпсан?
Қарздорликдан омон бўлишни йўли, ҳаммамиз билган қаноат ва сабр. Инсон унга берилган ризққа рози бўлиши, нафсини тийиши. Вой тушунинглар, бу нафс ҳеч қачон тўймайди. Расулуллоҳ айтганларидек, агар инсон боласига бир водий олтин берилса, иккинчи водий олтиннни орзу қилади. Инсонни кўзини тупроқ тўлдиради.
Биродарлар, инсон тўймайди, ўшанинг учун биз ўзимиз ота сифатида, она сифатида фарзандларимизни қаноатга, сабрга, розиликка ўргатишимиз керак. Нимага қарзга кириб кетиб оламиз? Ўша таълим тарбияни бермадик, қалбини биз тўлдириб қўймадик, бояги розилик билан. Қарз, аввалги дарсларимизда айтдик, зарурат қарзи бор ва зарурат бўлмаган қарз бор.
Зарурат қарзи камолиёт қарзи. Заруратсиз қарз бўлишлик, бу хирснинг натижаси. Қайтараман. Заруратсиз, қарздор бўлиш, бу ҳирснинг. Натижаси. Уламолар айтишади, бандадан содир бўладиган ҳамма гуноҳларнинг асли учта гуноҳ. Учта гуноҳ бор, ҳамма гуноҳлар шу учта гуноҳдан сув ичади. Агар мана шу учта гуноҳни инсон қалбида тийиб олса, нафсида тийиб олса. Қолган гуноҳлардан қутилиши жуда ҳам осон бўлади. Ана шу учта гуноҳнинг биринчиси кибр. Иккинчиси ҳирс, учинчиси ҳасад.
Кибр, ҳирс, ҳасад. Кибр шайтондан бўлди. Ҳирс Адам алайҳиссаломдан бўлди. Мана бу дарахтни мевасини йема деди, ҳирс ўзи йеди. Учинчиси, қобилдан бўлди. Ҳасад қилиб укасини ўлдириб қўйди. Бизни мана шу дарсларимизни мавзуси бўлган қарздорлик ҳам айнан мана шу ҳирсга бориб тақалади. Бошқаларда бор, унда йўқ. Кўради, ҳирс ўзийди. Аммо олгани пули йўқ. Шунда нима қилади одам? Нафс хоҳлаб турибди.
Ҳисси қўзиб турибди. Нима қилади? Қарз олади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, қод аф ла ҳамман аслама ва рўзиқо кафафан ва қоннаҳуллоҳу бима атаҳум. Ким исломга кирса. Йетарлича ризқланса ва Аллоҳ унга берган нарсасига қаноатлантириб қўйса, батафқиқ нажот топибди.
Ана ким бахтли одам. Иймони бор, ризқи йетарли ва Аллоҳ унга қаноат берган. Демак, қарзни сабаби нима екан? Ҳирс екан. Енди, шу ҳирсдан қутилиш учун, қаноатга, кунига розилик йетишлиги учун нима қилиш керак?
Биринчиси, дунё ҳақидаги тасаввурини тузатиш керак. Дунё ҳаётига бўлган муносабатини тўғрилашлик керак. Бу дунё биз учун имтиҳон ҳовлиси деб тушуниш керак. Бу дунёни мукофот ёки жазо ҳовлиси емас, имтиҳон ҳовлиси. Биз бу йерга синовга келганмиз, деган нарсани тушуниш керак инсон. Иккинчидан, дунё ҳаётида яшар екан, инсон бойларга емас, ўзидан бойроқ бўлганларга емас, балки ўзидан камбағалроқ бўлган одамларга қараши керак.
Яна, ана шу ҳирсдан қутилишни яна битта бир йўли, инсон ҳақиқий еҳтиёжини билиши керак. Ўзи учун зарур бўлган нарсани билиш керак, зарур емас, ортиқча нарсани ҳам фарқига бориш керак. Ва яна бир йўли, қарздорни ҳолига қараш керак. Ўша ҳирсиқ ўзи қарзга бир нарса оламан деб турибдими?
Катта қарзга кириб қолиб, ҳаёти хонавайрон бўлиб кетган одамларни кўриш керак. Ҳой, ўша кунига рози бўлмасдан қарз оламан деган укалар. Шу қарзга кириб қолган одамларни сўраб суриштириб, ҳолидан хабар олинглар да. Қанийди сени проблеманг унақа бўлса меники дейди. Нимага унақа дейди? Чунки каттасига кириб кетди да.
Ким ўзи хоҳлаётганда қилиб бир яшашга йета олмаётган бўлса, сабр қилиш керак. Шошилмаслик керак. Чунки шошқалоқлик, бесабрлик, қаноатсизлик инсонни қарзга ботиради. Охир оқибат афсусга тиқиб қўяди. Яна қайтариб айтаман, ҳозирги ёшлар ҳамма нарсани бирданига бўлишини хоҳлаяпти.
Унақа бўлмайди, жон акалар, Аллоҳ Таоло осмони йерни олти кунда яратган. Ҳа, Аллоҳ Таоло бўл деса, бир лаҳзада ҳаммаси бўлар еди. Нимага олти кунда яратди? Бизга ибрат, ей бандалар, ҳамма нарса секин секин бўлади дегани. Сабр Аллоҳни ваъдасига ишониш, уни фазлини кутиш. Иннама юва фоссоберуни ажраҳум беғойириҳ ҳисоб. Албатта, сабр қилувчиларга ажрлари ҳисобсиз тўлиқ қилиб берилади.
Тушунинглар, ей укалар, ей қирғинни пастидагилар, сизлар ҳали ёшсизлар. Фалончи ҳожи каттақа бой бўлган, яна бир йигирма беш йил вақт бор сизларга. Шошилманглар. Тез келган бойликдан қўрқ. Бирданига уй олди. Бирданига тўртта уй олди. Бирданимга ўнта машина. Бирданига тилла тўниб ташлади уйдагиларни. Унақа бўлмайди да, жон акалар. Ё бу деди, екишингизга сразу йетти юзта пишадими?
А? Чарчасиз, бири чиқади, бири чиқмайди. Сабр қилинадими? Нимага шошиласизлар? Қачон қарз олиш мумкин? Қачон шариат қарз олишингизга рухсат беради, қарз олишлик жоиз дейди. Ислом дини қарз олишни фақатгина зарурий ҳолатларда дейди, олиш дейди жоизлигини. Ва фақат жуда еҳтиёткорлик билан ёндошликка тарғиб қилади. Ўзи умуман динимиз биродарлар мўмин одамни қаноатга, сабрга, кунига, розиликка чақиради да, нафсига ергашиб кетишликдан қайтаради. Мана қаранглар.
Насия билан ишлайдиган дўконлар бор, хос. Ҳамма нарсани насияга беради. Еътибор беринг да, насия савдо ҳалол. Тўғри, хўп. Енди ана шу насияга бераётган шу дўкондаги моллар сизни ҳаётингиз учун зарурат нарсами ҳаммаси? Ҳа, еҳтимол зарурат нарсалар ҳам бордир, лекин аксарият бераётган насия нарсалари зарурат емас, камолиёт.
Томини ёпа олмаяпти, қиш келиб қолди. Қарзга туника олсин, бу зарурат. Томни ёпди, ешик ромга пул йетмаяпти, қарзга олсин, бу ҳам зарурат. Кўмир керак, қиш келиб колди, бу зарурат. Шунақа заруратми шу дўконда сотилаётган нарсалар? Ҳа, биродарлар, насияга беришлик шариатда жоиз. Насияга бир нарса олишлик мумкин муҳтож одамга, фақат ўша олаётган нарсамиз заруратми?
Қани шунақа бир насия дўкон бўлса, шунақа муҳтож бўлган қурилиш материаллари сотса одамларга. Қиш келиб қолган пайтда очиб қўйса, тунука бўлими, насияга берамиз деб, чунки зарурат бўлиб қолди одамларга. Ё кўмирда насияга берса қишда. Йўқ. Биз ана шу насия дўконларидан олаётган нарсаларимиз ва болаларимиз олаётган нарса камолиёт, усиз ҳам кунингиз ўтаётган еди.
Ҳаётда қарз туфайли ҳалок бўлганлар жуда ҳам кўп. Ҳозирги кунда қарзда йўқ одамни топиш қийин. Деярли ҳаммани қарзи бор десак адашмасак керак. Кимдир банкдан олган қарзни, кимдир бошқадан олган. Ҳа, баъзилар зарурат учун олган бўлиши мумкин. Лекин айрим одамлар, еҳтимол кўпчилик зарурат бўлмаган нарса учун қарз олиб олган.
Такрор айтамиз, биз қарздан еҳтиёт бўлиш керак деётганимизда, қанақа қарзни назарда тутяпмиз? Камолиёт, зеби зийнат, зарурат бўлмаган нарсаларни қарзга олишдан еҳтиёт бўлишни чақиряпмиз. Ҳашамат учун олинган қарз, орзу ҳавас учун олингани қарз, заруратсиз қарз.
Ҳозирга келиб одамлар нима учун қарз оляпти? Айниқса ёшлар? Сананглар. Янги телефон. Янги машина, саёҳат, янги мебел, уй жиҳозлари, ресторанда тўй қилиш, ижтимоий ранг баранглик учун. Шу нарсалар аслида бунга ҳозир зарурми? Ана шу қарзни олишдан аввал шу саволни беришимиз керак. Шу олмоқчи бўлаётган нарсам, насияга, қарзга, менга ҳозир зарурми? Йўқ, бу саволни олаётганда бермайди. Қачон беради бу саволни?
Иш холда бўлгандан кейин. Қарзга ботиб, тўлолмай, уйқусиз қочиб, ҳақ дорилар тинчитмасдан, жонидан тўлагандан кейин айтадики, менга керакмиди шу нарса дейди. Шунинг учун қарз олишни режалаштириб турган укам, шу саволни ўзингга бер. Муаммоларга кирмай туриб, уйингни сотишга мажбур бўлмай туриб, тинчлигинг, ҳаловатинг бузилмай туриб, ел юртни орасида бўйни егаллаб қолмасдан туриб, пушомонга ботмасдан туриб ўзингдан сўра. Менга шу нарса ҳозир зарурми? Шу нарсага муҳтожманми? Шу нарса олмасам ҳаётим тўхтаб қолмайдими?
Арзимаган уч кунлик дунё ҳаётими деб туриб, охиратда бой бериб қўймаслик керак. Есимиздан чиқмасин, ҳатто шаҳид ҳам ҳатто шаҳид ҳам ўзини мақомига йетишликдан қарзи сабабли тўсилиб қолади. Аллоҳ азза ва жалла мана шундай бир заруратсиз қарз олишликдан Аллоҳ ўзи бир паноҳ берсин. Кунимизга рози бўлиб, сабр қаноат қилиб яшашликка тавфиқ берган бўлсин.
Ақулу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу ливалакум. Инналлоҳи ва малакати ҳу юсаллуна ала наби я юҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи васалламу таслима. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.