Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин. Вассалоту вассаламу ала широфил мурсалин ва ала алиҳи вашаби ҳажмаин. Аллоҳумма аллинама ёнфауна. Ғонфаунам бемаъаллам танавузи динан илман. Аллоҳумма аренал ҳаққа ҳаққон ва зуҳна тиба ва аренал баътила баътилан ва ризухунат жтнаба. Во жаъалла минман яста меъунул қавла файетта биуна ҳусана, водихин ла би раҳмат ака фии ибадика солиҳаин ан набарт. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва биракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Сирожиддин ўшининг бадул амоли асарини ўқиётган едик. Ўн бешинчи байт. Мутлақо еҳтиётсиз зот. Ва мустаҳнинг илаҳи ан нисаин ва авладин инатин ав режал.
Маъно жиҳатдан таржимаси, илоҳим аёллардан беҳожатдир ҳамда қиз ёки ўғиллардан ҳам. Аллоҳ таолога хотин ҳам керак емас, ўғил ҳам керак емас. Қиз ҳам керак емас! Бу Исо алайҳиссалом Аллоҳни ўғли, Худо Аллоҳ устунлигини биттаси дейдиган насронийларга берилган раддия. Назмий баёни роббимиз олийдир муҳтож қолишдан қиз ё ўғил бола ю хотин олишдан.
Аллоҳ азза ва жалла асомад бўлган зот. Аллоҳ таоло бирон нарсага муҳтож емас. Бирон нарсага. Улар қаторида хотинга ҳам, фарзандга ҳам. Чунки муҳтож бўлишлик, биродарлар, бу нуқсон. Аллоҳ таолога нуқсонлик сифатида нисбат қилиб бўлмайди. Ўзи шу ҳалиги Худони ўғли, Худони хотини, Багоматер дейди.
Шунда ўз ўзидан савол туғилади. Ўша насронийларга. Исо, Исо, Худони ўғлими? Ҳа, Худони ўша дейди улар. Савол. Нимага битта? Нимага қизи йўқ? Агар шу фалсафага қулоқ соладиган бўлсак, Худо ўғли бўлса, демак ота она отаси ҳам бўлиши керак. Нимага ота онасини таништирмаяпти бизга? Нимага ўзинглар айтяпти? Шунга ўхшаган бир мантиқий саволлар борки, берасиз, тўхтайсиз. У ёғига сени аҳлинг йетмайди деб тўхтатиб қўйишади.
Бизнинг еътиқодимизда Аллоҳ Таоло фарзандга ҳам, хотинга ҳам, умуман ҳеч нарсага нима емас. Ўша раҳматуллоҳу алайҳи мана шу маънони таъкидлаш учун, у зот қиз болаларга ҳам муҳтож емас, ўғил болаларга ҳам мухтож емас. Араб тилида волат деган калима ўғилболага ҳам, қизболага ҳам ишлатилиниб юборади. Бу фарзанд деган калимага ўхшайди.
Фарзандларинг борми? Дейди. Деганда биз ўғилни ҳам, қизни ҳам қўшиб, ҳа, бешта фарзандим бор дейсиз. Ал волат калимасини ўғил болага ҳам, қиз болага ҳам ишлатилишлигига мана Қуръондаги жинсу рассусга мурожаат қилсак, жинларни тилидан ҳикоя тарзида айтиладики, астадибилла, во анна ҳу таъала жадду роббина, маттаҳода соҳибатан вола волада. Албатта, буюклиги олий бўлган роббимиз ўзига бирорта хотин ҳам, фарзанд ҳам тутган емасдир. Мана волат деган сўз фарзанд деб таржима қилинди.
Мана биз аввал ўқиган пайтимизда, ўн тўртинчи пайтда Аллоҳ Таолога замон ҳам, бирон бир ҳолат ҳам таъсир ўтказмаслигини айтган бўлсак, бу пайтда Аллоҳ теолог ҳеч нарсага муҳтож емаслиги айтилди. Енди Аллоҳ Таолонинг қанақа зот еканлигини танишимиз учун Ихлос сураси бизга кифоя қилади.
А умумийлилайкум минаш шайтон ражим, бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қул ҳу аллоҳу аҳад, аллоҳу сомад, лам ялид валам юълад, валам якун лаҳу куфу ан аҳад. Биз яхши кўриб ўқийдиган сурат. Айтинг, ей Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи васаллам. У Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ ас сомаддир, яъни еҳтиёжсиздир. Ҳеч нарсага еҳтиёж йўқ. У туғмаган, ва туғилмаган ҳам. Шунингдек, унинг ҳеч бир тенги йўқдир.
Мана шу сура ҳақида, Сафватут Тафосир китобида шундай дейилади. Билгин ки, Аллоҳ Таоло ягонадир дея васф қилинди. Буни учта маъноси бор бўлиб, учаласини ҳам у зотга нисбатан қўллашлик тўғри бўлади. Биринчи маъноси. Биринчи маъсси, у Аллоҳ ягонадир. Иккинчиси йўқдир. Бу нимани билдиради? Ададни рад етади. Аллоҳни саноққа қўшиб бўлмаслигини билдиради. Ва аллоҳу таъала воҳидун ла минг толей қил, ададе валака минг толей қийин, анна ҳу ла шарикала. Имом азам фиқҳ акбарда айтади, Аллоҳ таоло биттадир. Воҳидун. Бу кейин икки, уч, тўрт деган саноқ маъносида битта емас, биринчи, бир емас. Балки шериги йўқлиги жиҳатдан битта дейди.
Демак, биринчи маъноси Аллоҳ ягона. Демак, иккинчиси йўқ, бу Аллоҳдан ададни рад қилади, салоҳа қўшиб бўлмайди. Иккинчи маъноси, у Аллоҳ ягонадир, тенги ва шериги йўқ дегани. Бу худди палончи ўзини асрида ягона деган сўзингиздан, унга тенг келадиган йўқ маъноси тушунилади. Аллоҳга тенг келадигани йўқ. Бўлмаган ва бўлмайди ҳам. Аммо сиз ўзингизни замонангизда ягона похлавон бўлган бўлсангиз, сиздан бурун бўлган сиздан кучлилари. Сиздан кейин ҳам бўлади сиздан кучлилари. Аммо Аллоҳ Таолони ягона деганимизда, аввал ҳам, ҳозир ҳам, кейин ҳам Аллоҳга тенг келадиган ҳеч ким йўқ дегани. Фалаҳад далаҳу, фалаҳзид далаҳу, фалани далаҳу дейди. Имом Азам Фиқҳул Акбарда. Аллоҳни чегаралайдиган чегара йўқ. Аллоҳни чегараси йўқ. Аллоҳнинг зидди йўқ. Аллаҳга тескари бўлган. Фала нид дала ҳу. Аллоҳга тенг келадиган ҳам йўқ дейди.
Учинчи маъноси, у Аллоҳ, ягона Дир, қисмланмайди, бўлинмайди. Масалан, Аллоҳни қўли, Аллоҳни бармоғи, Аллоҳни юзи дейилганда, биз ақлимизга инсоннинг ёки бир махлуқотларнинг шу аъзолари келади. Инсон қисмлардан иборат. Мана қўл, йелка, бел, бош дегандақа. Енди Аллоҳ Таолони қўли деганда биз биронта махлуққа ўхшатиб қўйишликдан қўрқамиз. Аллоҳ Таолонинг сифати деймиз, қандай ўзини таърифлаган бўлса, шундай деймиз.
Бизни ақидамиздаги иккита нозик нуқта. Аллоҳ Таолони танишлигида биродарлар, биз иккита нарсага қаттиқ еътибор берамиз. Биринчиси, Аллоҳ Таолони биронта махлуқотга ўхшатилиб қўйишлигидан еҳтиёт оламиз. Аллоҳни қўли бор деяпти, демак бизни қўлимиздақа екан деса, бу бўлмайди. Аллоҳ кулади деяпти. Тушуниш дегани нимани тасаввур қиласиз сиз? Чеҳрангизни ёришиб кетишлиги. Кўзларингиз қизилиб, оғзингиз кенгайиб, тишларингиз кўринишига таба. Сизлар табассум қилиб турибсизлар. Аллоҳ Таоло кулади, Аллоҳ Таоло табассум қилади деганда, сиз инсонлардаги табассумни тасаввур қилиб емаслигингиз керак.
Демак, Аллоҳнинг зоти ҳақидаги бизни еътиқодимизда биринчи еътибор берадиган нарсамиз, Аллоҳни биронта сифатини, феълини махлуқладга ўхшатмаслигимиз керак. Иккинчи еҳтиёт бўладиган нарсамиз Аллоҳ Таолонинг биронта сифатининг инкор қилиб қўйишдан еҳтиёт болелишимиз керак. Ўхшатмаймиз ҳам, инкор ҳам қилмаймиз. Чунки Аллоҳни қўлида сал кимдир мушаббаҳалар чиқди, бизни қўлимизга ўхшаган қўлдада диндан чиқди. Мушаббаҳа Аллоҳни ўхшатишди махлуқотларга. Енди Аллоҳга ўхшатмаслик керак екан деб туриб, қўли йўқ дейишди. Ваҳоланки Қуръонда турибди. Ядуллоҳи фавқаи диҳим. Аллоҳнинг қўли ана шу саҳобаларнинг қўлини устида. Аллоҳ қўл деб турган бўлса, юз деб турган бўлсин, жон деб турган бўласан, ўхшатмалик керак екан деб дур инкор қилганлар муаттала бўлди. Аллоҳни сифатларини бекорга чиқариб, булар ҳам кофир бўлди. Ўхшатганлар ҳам кофир олди. Аллоҳни сифатларини инкор қилганлар ҳам кофири олди. Биз ўртада турамиз. Аллоҳни светларини биронта махлуққа ўхшатмаймиз ва Аллоҳ Таолони сифатларидан биронтасини инкор ҳам қилмаймиз.
Аллоҳ таолони хотинга ҳам, фарзандларга ҳам ҳожати йўқ. Аллоҳ таоло Қуръонда айтади: астайдувилла лақоди кафаролла дина қолу инналлоҳа салис у салатҳа. Ва мин амин илаҳим илла илаҳум ваҳим. Ва илла миянта ҳу амма яқулун ла ямассанналлаҳ дина кафару минҳум адабун алим. Насронийлар Аллоҳнı учликнинг биттаси дейишади. Роббимиз субҳанаҳу ва таоло айтяпти, Аллоҳ учтанинг биридир деганлар ҳам кофир бўлдилар. Ягона илоҳдан бошқа илоҳ йўқдир. Агар айтаётган гапларидан қайтмасалар, улар орасида кофир бўлганларга охиратда аламли азоб йетиши муқаррардур. Демак, Аллоҳнı учта деганлар кофир бўганлигини Роббимиз субҳанаҳ ва таоло мана шу оятда сиз билан бизга баён қилди.
Демак, матн мустақнин илаҳи ан нисаин ва авла дин инасин аврижалин. Илоҳим аёллардан беҳожаттир ҳамда, қиз ё ўғил болалардан ҳам. Роббимиз олийдур муҳтож қолишдан, қиз ё ўша бола хотин олишдан. Ақули қовли ҳа да, ва астағфируллоҳ илай wалаком. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъаллу ва баракатуҳ.