Maviza
—Қоралама24 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
23:40
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳир роббил аламин. Вала оқибату биллаҳ мутақин. Ассолату вассаламу ала саййидина муҳаммадин ва ала алихий ва ашабиҳий ҳазманг. Амма баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло мана шу муборак рамазон кечаларида ўқиётган таровеҳларимизни қабул қилган бўлсин.

Кеча ёки илгари куни ертага рамазон екан, бугун шак екан, ертага бек екан деётдик. Мана, иншааллоҳ бугун ўн таровеҳми, ўн биринчи ми? Ўн бириничи. Ўн рамазон ўн бир таровеҳ намозида турибмиз. Рамазонни учдан бири ўтди. Ҳар аш шаҳрун аввалуҳу раҳмат ва усотуҳу мавфираҳ ва ахируҳу итҳум минан миром. Бойнинг аввали Аллоҳ Таолонинг раҳмати. Ўртаси Аллоҳнинг мағфирати ва охири жаҳаннамдан омон бўлмовди деган маънода. Мана иккинчи ўн кунига йетиб келдик. Алҳамдулиллаҳ. Чунки мана шу рамазонга қанча одам тақдир қилмаган екан умри йетиб келмади. Сиз билан бизга Аллоҳ Таоло насиб қилди. Мана ўтириб ташбеҳ айтяпмиз, таҳлил айтяпмиз. Қуръон тўлов отида турибмиз. Бу рамазон шундай бир ғанимат кунлар бир мусулмон одам учун мавсум. Мана ҳозир енди тўғрисини айтиш керак да. Масалан, биринчи, иккинчи, учинчи рамазон кунларида масжидларда одамлар ҳаётда кўп бўлади да. Кейин кейин ўша рамазонда бир шароити билан, шижоати билан, қўни қўшниларни йўл йўри билан чиқиб қолган одамлар секин секин айланиб, охирида ҳақиқий бир Аллоҳда савоб умид қилганлар қолади.

Одамга алам қиладиган жойи ўша уйга кириб кетганлар нима қиляпти денг. Агар бир тижорати мажбур қилган бўлса, касб акалар шу шунақа бир тақозо қилаётган бўлса майли еди. Уйга чиқиб ётади. Кеча ўзимизни машина ичиб кетяпсан, билярдхонада одамлар тўлдириб билярд ўйнаяпти.

Ўйламайлик. Бу масжидларга биз ўзимиз юриб келганимиз йўқ. Аллоҳ таоло сиз билан бизни шу йерга юргизиб келди. Аллоҳ таоло ана шу ўзи рози бўладиган масжидларни, илм хоналарини, дарс хоналарини обод қилишни екан одамларни ихтиёр қилади. Ана шу масжидни обод қиладиган қадамлар ҳам керак ва ана шу айтилмаётган жойларни ҳам юрки юратадиган қадамларни керак. Сиз билан бизни ўша томонга буриб қўйишга ҳам Аллоҳ қодир еди. Лекин шукур қилайлик, Аллоҳ ўзи рози бўлган йўлга сиз билан бизни бурди. Хўп. Мана ана шу мен айтган жойда шу ишларни қилиб юрган одамлар ҳақида нимага шулар рамазон келганда ҳам бир уялмас екан? Нимага кутубхонимизда овқат йеб юрар екан? Уялмайдими? Деган ўзимизга қўйган талабни қўямиз.

А? Ўзимизга қурган талабни қўямиз. Рўзани ҳурматини қилиб қўйиш керак ку деймиз у. Лекин бу уларда қалби нималар билан овора еканлигини билмаймиз. Яхшилаб билиб қўяйлик. Ўн йил тош кўтаришлик билан шуғулланган одам умуман тошга яқин келмаган одамга ўзи осонлик билан кўтарадиган еллик кило ёутубеда кўтар деса, кўтара олмаса, е қани одамсан, кўтармайсанми бу, қанақа бу деса, ноҳақ бўлади. Сен ўн йилдан бери кўтаряпсан. Бу умуман келган емас. Буни белгилари, буни қуввати, буни пойлари пишган емас. Дейсизда, ундан хафа бўлиш мумкин емаслигини тушунтирасиз.

Худди шунга ўхшагандек, қалб, Аллоҳни ибодати билан, Аллоҳни зикри билан, чақланиб, шуғулланиб, қувватланмаган бўлса, рамазонда акалар сиз билан биз деган ишни қила олмайди. Бугун қалб касаллигида ҳақида гаплашамиз. Аллоҳ ҳозир қилганича. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Кунларда бирида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалар билан ўтирар еканлар. Бу Анасимни Молик розияллоҳу анҳу фуқародан ривоят қилинган ҳадис. Ростдан айтдилар, ядоқула алайкум ала ана рожулун мин аҳлия жаннат. Саҳобалар Пайғамбаримиз билан ўтиришибди бу халққа да. Қаранг қандай бир бахтли одамлар а? Расулуллоҳ билан тиззалари тиззаларига тегиб, Пайғамбармизни соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб, овозларини ешитиб ўтиришибдилар.

Пайғамбарларимиз айтдилар, ҳозир сизларни олдингларга жаннат аҳлидан бўлган бир киши кириб келади деб. Жаннат аҳлида бўлган бир кириб келади дебди. Саҳобалар қараб туришувди. Ҳозир таҳорат олган, соқоллардан сувлари ҳали оқиши тўхтамаган, қўлига оёқ кийимини ушлаб, бир ансорийлардан биттаси кириб келди. Ҳамма тикилиб қараб қолди.

Унақа бир машҳур саҳоба ҳам емас, у ашарайи мубашшари ҳам емас. Ертаси куни саҳобалар ўтирганда пайғамбаримиз шу гапини қайтардилар. Ядихулар алякумул аъно рож ломел аҳли жаннат. Олдингларга ҳозир жаннат аҳлларидан бўлган бир киши киради деди. Яна тикилиб туришга ким кирар еди деди. Кеча йетишиб келиб келди яна. Субҳаналлоҳ. Нима очиқча амали бор екан? Айтяпмиз бу холидул нивалид емас, сайфуллоҳ илмас лувр. Ёки зуберинул авом емас, хаворий расул. Ё Абу Бакр Сиддиқ, Умар Фариғ емас, оддий бир инсон.

Ҳали исми ҳам айтилинмаяпти ҳали у ҳадисда. Учинчи куни Пайғамбаримиз яна шу гапини айтдилар. Ядуху ала алайкумул ан рожилунмин аҳли жаннат. Ҳозир олдингларга жаннат аҳлидан бўлган бир киши кириб келади. Субҳаналлоҳ. Учинчи кун ҳам шу киши кириб келди. Абдуллоҳ ибн Амру ибн Ос розияллоҳу анҳу. Бешта Абдуллоҳни биттаси.

Ўн тўртга кирмаган еди ёши. Қаранглар укалар, ўн тўрттага кирмаган бола, нимага бу киши жаннати екин, қанақа бир очиқча амали бор екин деб шу кишини жаннатий дейилишлигини сабабини қидириб, уйига кечки пайт борди. Ҳалиги киши айтдики, ей амакий деди, отам билан озгина келишмовчилик бўлиб қолди. Бир икки кун сизга келиб туриб турсам деди.

Ҳалиги киши рози бўлди. Абдуллоҳ ила амрундил оз қолди. Хуфтон намозини ўқиди. Аллоҳни зикр қилди, ётди ухлади. Деярли уйида бир ошиқча амали йўқ екан. Кечқурун ухламасдан ибодат қиламикин, бир хос дуо ўқирмикин, нима иш қилиб чиқарикин деди. Ҳеч нарса йўқ. Уч кун ҳеч нарсани кўрмадида, охири айтдики, амаки деди, ўзи уйингизга келишимдан мақсад деди, пайғамбаримизни бояги сўзи бўлди. Уч кун ҳозир олдингларга жаннатий бир киши киради деганди, сиз ким дейсиз? Нима ошиқча амалингиз бор сизда?

Мана ҳозир диққат қилинг. Бу одам пулга боғлиқ емас бу иши. Бу одамни ҳозир айтадиган гапи, жа илмга ҳам боғлиқ емасс. Насл насабга ҳам боғлиқи емас. О бир жиҳод майдонида бир қаҳрамонликка ҳам боғлиқмас. Ҳаммамизни қувватимиз, ҳаммамиз қўлимиздан келаётган сифатда айтди. Сизни кўрганингиздан ошишга амалим йўқ деб.

Амир нур ости ўғли чиқиб кетаётган еди. Бўпти шу екан деди. Тўхтанг деди. Болам тўхтанг деди да. Фақат деди, кечқурун ҳар куни ётиб ухлашимдан аввал мени қалбимда деди. Ҳеч қайси бир мусулмонга нисбатан гина, кудурат, ҳасад бўлмайди, деди. Қалбим тоза, деди. Мана шу амалияси бўлса керак деб чиқиб кетди.

Мана айтайларчи, тўлга боғлиқми мана шундай сифатга ега бўлишлик? Кимни боласи бўлишига боғлиқми? Ҳеч нарсага боғлиқ емас. Инсонни ўзини қалби Аллоҳ билан қанчалик алоқада ёки алоқада емаслигига боғлиқ. Ҳаммамизни қўлимиздан келади. Агар биз ҳам инсоф билан ўзимиздан сўрасак, мен ҳам бирорта бир одамга гина, кудуровкам борми қалбимда, йўқми деб сўранглар. Бугун уйга борганда шуни сўраб кўринглар. Уйда ўтириб аҳллар билан бўлганда, ёлғиз бўлинганда айтинглар. Бизни ҳам қалбимиз шунақами ё шунақа емасми? Ё бор. Албатта қайсидир қўшнингиздан норозисиз.

Уни ёмон кўришликка арзийдиган иши йўқ ўртада. Бир марта тескари қараб қўйди сизга, бир марта, бир битта қўли билан кўришиб қўйди, бир марта ховрайиб қўйди. Бўлди, шу билан умрини охиригача уйингизда ёмонлайсиз, болаларингиз бу одам ёмон екан деган нарса билан катта бўлади. Ўзи ёмон одам емас у. Демак, қалбни мана шу гина ку дурат, ҳасад, қалб касалликларидан омон бўлишлиги инсонни бир саҳобани жаннатий еканлигига далил бўляпти.

Рамазон шундай ёки мана шу гина кудуратлардан тозаланган одам. Ҳасад деган касал бор, риё деган касал бор. Гина деган касал. Булар чи, бари, бари. Инсонни ўзини йеб, ўзини йемириб тугатадиган касал. Ҳасадгўйда ҳасади фақат ўзига зарар. Худди олов, ўтинни йеб тугатгандек, ҳасадгўйнинг ҳасади уни савобларни йеб тугатади. Яна нариги ҳасад қилинаётган одамга заррача зиён йўқ. Фақат кимга мусибат? Фақат ўзигага. Халқ мусофирлиги. Бу шундай бир амалки, инсонларни жуда кўпи бу нарсага парво қилишмайди. Қалб нима ўзи?

Қалб инсон жасадининг подшоҳи. Инсон мамлакат бўлса, жасади, шу мамлакатнинг подшоҳи бу қалб. Ала имна феъли жасадий мудғотам и ва салоҳат, салоҳат жасади куллуҳу деди расулуллоҳ сўриси. Албатта инсоннинг жасадида бир парча гўшт бор. Агар шу бир парча гўшт тузалса, бутун жасад тузалади.

Ошна, бунақа қилиб рибога оладиган бўлсанг, борадиган остановканг аниқ. Фақат неча остановка? Уч остановками, тўрт. Лекин аниқ ўшага боришингизда сиз унамайди. Чунки қалб касал. Инсонни қалби тузалмас екан, ҳеч қачон оёқ қўли тузалмайди. Шунинг учун кимни кўрсак, гуноҳ масъулиятлардан тўхтамасдан, бемалол қилаётган бўлса, биринчи диагноз аниқ. Нимага екан бу?

Қалби касал екан. Инсонни жасади оғрийди. Буни сезади. Қорним оғриб қолибди, уйим дейди, демак. Кеча онамни орқасидан молони йеб қўйдим, ичимга ўтибди. Жасади оғриса сезади. Оёғига зирава кириб келса сезади. Тиш оғриса сезади. Сезади да югуриб бориб шу уни олдини олишга ҳаракат қилади.

А? Мисол ичим ўтиб, бир йўли учиб, қуриб ўлиб қолмайди дейди, докторга югуради, дорини қилади. Хуллас жасадини олиб қолишликка, жасадини касалини кетказишликка югуради, чунки сезади да буни. Сезади. Яна жасад қанча яшайди? Юз йил яшар, еллик йил яшар. Лекин барибир ўлади бир куни. Қалбни касалини ҳам одамлар сезармикин? Инсонни қалби ҳам биродарлар шамолли еди.

Иссиқ ўтиб кетади қалбига. Қалбини ичига ўтиб кетади. Бу касалларни ати бор. Ҳасад. Кибр. Риё. Гина. Мана шу касалларни одамлар сезардимикин? Битта нимаси, кўриниши. Бир савобли иш қилдингиз, ҳеч ким раҳмат демаяпти да.

Масалан, масалан, фаластот бўлдингиз, начитга. Билишяпти сизни қилганингизни. Ҳеч ким ей раҳмат ука, ўн мингдан баракат олиб демаяпти да, шунга хафа бўляпсизми? Демак қалбингиз касал. Қалбингиз касали. Шунинг учун инсонни қалби тузолмаса ҳам, ҳеч қачон уни аъзолари, ташқи аъзолари ислоҳ бўлмайди.

Инсоннинг қалби, тирик шу дунёда юрар екан, уч хил ҳолатда бўлади. Ё соғлом қалб, ё ўлган қалб, ё касал қалб. Тирик қалб қандай бўлади? Соғлом қолб. Соғлом қалт егаси фақат Аллоҳ билан овора бўлади. Унга одамлар раҳмат дейдими, демайдими, мўхташадими, мўхтошмайдими, тўғрига чиқарадими, чиқармайдими, икки қўллаб кўришадими, кўришмайдими, фарқи йўқ.

Инсонни қалби соғлом бўладиган бўлса, биродарлар, бу одамларни муомаласи, бошқа нарсага парво қилмайди. Енди соғлом қалб егасига нима бор? Яъу маъла яъу фау маълу вала банун илла ман ат аллоҳа биқол бин салимов. У қиёмат кунида дейди Аллоҳ, на моли дунё, на бола чақа асқатади. Ҳеч нарса асқатмайди у кунда. Ваҳоланки, ҳаётимиз мана шу нарсалар орқасидан ўтиб кетяпти. Ё чақа қилиб оляпмиз, ё болани ўйлаяпмиз. У кунда фақат покиза қалб, соғлом қалб егасини мана шу соғлом қони асқатади. Демак, қалбни касаллардан тозалаб борсак, мана шу қалб сиз билан бизни жаннатга киришимизга сабаб бўлади.

Иккинчиси ўлик қалб. Ўлик қалби. Бу шундай қалбки, оқ билан қорани фарқига бормайди. Савоб гуноҳни танимайди. Нимани хоҳласа шайтонни нафси, шуни қилаверади. Мана катта демайди, мана рамазон ойи демайди, мана масжидни олди демайди, мана хирам нарсани сотмай демайди. Бу ўлган қалб.

Унақа одам ҳақига дуо қилиш керак. Аллоҳ қалбини бир ислоҳ қилгин, аллоҳ инсоф бергин дейиш керак. Агар соғлом қалб бўлса чи, биродарлар, икки оғиз насиҳат қилганда инсон кўрмаётган нарсасини кўрсатиб кўрсатмай, мана бўлиб қолибдими деб туриб тўғирлаб олади ўзини. Ишинг нима деса, мана шунақа ёпасиз тўнталаб қолибсан, ишинг нима сени деса, демак хоҳламаяпти ўзи бу тузатишни. Енди кўрмай қолган нарсасини, бундай бўлиб қолибди дўппингиз деса, и шунақа бўлиб қолганми деб тўлаб олдими? Демак у покиза қалб. Бизни ишимиз дуо қилиб қўйиш енди. Бизни қўлимизда ҳукм йўқ, бориб туриб тийиб қўйгани.

Соғлом қалб насиҳатни олади. Ўлган қалб насиҳатдан олмайди. У одамлар ҳақига дуо қиламиз холос. Бундай одамни, ҳал бўлган одамни. Нафси бошқаради. Ҳалиги, ғарб киноларида ничего лишнего дейди. Чиста бизнесда диққат отиб қўяди шеригини.

Еътибор берганмисизлар? Шахсий ҳеч қанақа адоватим йўқ дейди. Лекин мени қилаётган бизнесимга сен тўсқинлик қиляпсан, шу бизнесим сени ўлдиришликни талаб қиляпти. Лишна дейди, адоватим йўтди дейди. Яхши одамсан дейди. Лекин бизнес дейди. Ничего лишнего чиста бизнес жимни тортиб қўяди. Чунки нафси, бизнеси шу одамни йўқ қилишини талаб қилса, йўқ қилаверади. Яхшилигини билади бу одамда. Лекин бизнесни рўпарасида туриб қолади.

Енди сизни бизнесингизга шариат чек қўйган бўлса, бу ҳаром деган бўлса. Сизни қилаётган касбингиз мумкин емас деётган бўлса? Тийила олмаяпсизми? Қалбингиз касал. Учинчи қалб нима еди? Касал халқ. Бу халқ, бу шунақа халқки, бир савоб иш қилади.

Яхшилар билан бўлиб қолса, қалби юмшайди да, чиқиб туриб масжидни хизматини қилиб қолади. Ҳалиги қўшнисига битта ёрдам бериб қўяди, беш олиб, сўнг бир еҳсон қилиб қўяди. Яхши одамлар билан яхши мажлисда бўлса, яхшилик ҳам қилиб қўяверади. Енди, бунақалар билан бўлса, бунақа иш ҳам қилиб қояверади. Буни тузатса бўлар екан. Демак тирик екан, ўлмабди ҳали бу. Буни тузатса бўмади. Енди бу одамни тузалиши нима билан бўлади?

Намоз билан бўларди. Иннос солат атан ҳанил факҳшҳайи ва мункар. Намоз факҳш мункардан қайтаради. Илм мажлиси билан бўладир. Яхши одамларга ҳамсуҳбат бўлишлиги билан бўлардир. Яхшилар билан юрса тузалиб кетади шу одам. Шунинг учун фарзандларимизни, оталар, акалар, кимлар билан муомала қилиб юрганига қарайлик. Ал мар водала диний холидий деган расуми бор. Киши ўзининг дўстини динида бўлади деймиз.

Инсонни қалби соғлом бўлиш учун нималарга еътибор бериш керак? Мана ҳаммамизда ўзимизга яраша плюс минусимиз бор. Хайриятимиз ҳам албатта кўп, лекин нуқсон камчилигимиз ҳам йетарли. Ҳар битта одам ўзини қалбини ўзи ислоҳ қилмаса, ташқаридан келиб бироз тузатиб қўймайди. Сигаретни ташлайсизлар чеки еканда. Сигаретни ўзинглар ташлайсиз. Ташқаридан борки ташлаб қўймайди. Ертага, ертага деманг, ертага қийнашиб бораверади. Ундан ташқари ўттиз кун рамазонда кундузи ҳалол бўлган нарсадан ўзини тийишга юрагини қувватиб юбор ўғил бола.

Қайтариб айтаман. Ўттиз кун ҳалол нарсадан, хораммас, ўзини тийишга, нафсида, қалбида қувват топган ўғил бола, хорам нарсани ерта қачон ташлашга қувват топиш керак. Демак ўзи хоҳламаяпти екан. Ўзи хоҳлаяпти екан. Чунки мен ташлай олмайман деган одам, рўза ҳам тутолмаслиги керак.

Ҳа, яна бизни хонадан тушганимизда, биринчи оғзимизга тушган нарса онамизни сути бўлган. Икки йил ёндик, кейин шарт чиқаришворди. Е, ўлиб қолмадик. Ўргандик. Енди у ташлаш билан бу ташлашни фарқи, нариги ташлашда бизда ихтиёр йўқ еди. Мажбур қилишни ўргандим. Енди ўзимизни ихтиёримизда да, ўзимизни ўзимиз қийналганимиз келмаяпти.

Халқ соғлом бўлишлик учун биринчи зикрда бўлиши керак. Ала би зикр илла шу тақмойим билан қулу. Қалблар деди Аллоҳ, Аллоҳни зикри билан ором олмайдими деяпти. Агар бошқачароқ қилиб айтсак, сени қалбинг банди фақат Аллоҳни зикри бўлганда ором олади. Пул билан ором олмайди. Мансаб билан, ҳурмат билан ором олмайди. Инсонни қалби соғлом бўлиш учун доим зикрда бўлишлиги керак. Инсонни қилмини соғлом бўллашини битта аломати гуноҳ қилиб қўйиб туриб, пишаймон йейди у. Бекор қилдим, шуни дейди. Жаҳл устида сўкиб юборди, жаҳл устида онасига отасига бақириб юборди. Бир мункариш қилиб қўйди да, кейин афсус чекади бу одам. Бизда борми шу сифат? Агар бўлса, бу қалбни соғлиғини яна битта белгиси.

Пайғамбаримиз айтадилар, Ибн Масъуддан, Имом Термизийнинг саҳҳларида мўмин банда қилиб қўйган гуноҳини худди устига тушиб кетиши мумкин бўлган тоғдек кўриб қўрқиб туради. Бекор қилдим шуни, бир бетимни тешиб чиқмаса да шу ишни. Бекор қилдимм да шу ишда. Бир бетимни тесиб чиқмаса қўрқилиб туради. Енди мунофиқ отанчи?

Гуноҳни қилиб қўйиб туриб нима бўлибди? Бўлибди. Мана. Яшаяпман шунча йилдан бери шу ишни қилиб туриб. Ҳеч нарса бўлмаяптими? Нима дейсан деди? Биродарлар, Пайғамбаримиз Султониддин ака айтадилар, сени қилаётган гуноҳингни тўхтатмаганингга қараб, ризқинг равон келиб, ишларинг теккизиб бўлиб турган бўлса, бу ҳадиснинг мазмуни. Қилаётгангуноҳингни тўнгъатмаганингга қарамасдан, ризқинг, тижоратинг рома кетаётган бўлса, билгинки бу истидрож дейди.

Истидрож дегани роса кўтариб туриб йерга чопиш дегани. Ҳа, ҳеч нарса олмаяпти ю мана, агар шунча бақиришяпсан, шу дўқиш, ҳеч нарса олмаяпти ю. Қўрқинг. Қўрқинг. Аллоҳ кўтаряпти екан, ташлаб юборади пастга. Қалби покиз инсон ибодатдан лаззат топади. Акалар, мана таровеҳда юрибсизлар. Роҳат топяпсизларми?

Роҳат топяпсизми? Биласизларми қанақа роҳат бу? Қуръонда битта ҳарфини ўқиса қанча савоб бор еди? Ўнта. Енди рамазонда қилинган биттами, йетмиш тага ўтади. Нечта екан? Йетти юз, битта ҳарфига. Адашмасам қул ҳул аллоҳу аҳад деган ўн битта ҳарф бор. Кўп айтадилар ўн бир да йетти юз га. Бу қулғон лаҳатни ўзида. Қорилар Қуръон ўқияпти, неча минглаган ҳарфда. Мана шуни ўйлаб туриб, сизни охиргиздаги қанақа савоб ўтгани бўлса, мазза қилиб туринг, тугатмасин, қор бу йигит қор ўқисин. Чунки ертага ўлиб қолсангиз, мана шу савобдан маҳрум бўлиб қоласиз.

Ҳақиқий халқни покизи инсон Аллоҳни сўзини ешитганда роҳат топади. Ибодатдан молаланмайди. Инсон Қуръон тиловатида турар екан, роҳат топади. Агар қалби тоза бўлса. Енди тушунганимизда қанийди биродарлар. Ҳозир мана сизлар кўпчилигимиз араб тилини билмаймиз. Ешитиб фақат ўша оҳангига, товушига мазза қиляпмиз а. Енди агар буни мазмунини тушуниб туриб ешитсангиз биродар, уни тили билан тасвирлаб бер бўлмайди. Шунинг учун болаларимизни илмга берайлик, Қуръон ёдласин, араб тилини ўргансин, динни бир яхшилаб ўрганишсин.

Усмон розияллоҳим айтади, Аллоҳга қасам, агар қалбларимиз покиза бўлганда, агар қалбларимиз покиза бўлганида, Роббимизни каломини ешитиб чарчамас едик. Қалбимиз тоза бўлганида Аллоҳни каломини ешитириб, биз ҳаргиз малолланмаган бўлардик. Қалбни касаллигига аломатлардан биттаси, боя айтдик, инсон гуноҳ қилиб туриб, ўкинмайди бунга. Гуноҳ қилиб, уялмайди. Бу қалбни касаллигига белгил.

Умматимнинг мужоҳирларидан ташқари ҳаммаси авф қилинади. Мужоҳир дегани гуноҳни очиқ қиладиганлар. Пайғамбаримиз айтяпти, мени умматимни ҳаммасини гуноҳи кечирилади. Фақат гуноҳни қилиб туриб, ошкор қиладиганлари. У банда дейди Пайғамбаримимиз гуноҳ қилади, Роббиси яшириб қўяди, билдирмайди ҳеч кимга. Лекин ерталаб чиқиб олиб, кеча бундай қилди, бундай қилди.

Роббиси яшириқ қўйди уни. Вой ёмон қилдим, манақа ичиб ўтирдик. Кейин бундай бўлди, ҳалиги қилувдим, бундай бўлиб кетди дейди. Аллоҳ бекитиб қўйди, бировга билдирмади уни. Хаёл қилиш тўнига ўзи ошкор айтяпти. Мана шу қилган гуноҳини қилиб туриб, уялмайдиган мужоҳирларни Аллоҳ гуноҳини кечирмайди. Бу инсонни қалбини касаллигини белгиси. Шунинг учун киши, Яҳё бўлмон ўзи айтгандек, қилган гуноҳингни кичкиналигига қарамай, кимга осий бўлакканига қара. Тушунарли а? Катта гуноҳ кичкина гуноҳ дема, кимга осий бўла аканингга қара дейди.

Ҳамда халқни касалига яна битта белгиси, илоҳий дорини заҳар билан тенг кўради бунақа одамлар. Қўй дейди. Қўй, мана шу масалангни. Қори акани айтиб қўйдим, бугун бизга зиёфат келса. Бекор қилсин. Қўй ундай гаплашиб ўтирайлик, қўй. Зикр тиловат, истиғфор, қиёмуллайл, соловат дуо илм мажлиси қалбни ислоҳ қиладиган, қалбни кирилтирадиган амаллардан. Аллоҳ таоло ҳаммамизни қалбимизни тирик қилсин. Мана шу рамазон кечаларида худо еканлиги бориб, ҳаммамизни қабул қилсин. Ҳамда кейинги рамазонга соғ омон йетказган бўлсин. Ақули ҳовли ҳайб ва астағфируллоҳи алайкум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)