Maviza
—Қоралама18 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
17:46
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу анаста инуҳу анаста ғуфируҳ ва науру биллаҳи мин суруриян ҳусина. Ва мин саййъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мувиллала ва ман юзилилгу фалаҳ ҳадияла. Ва нашхадваллоҳ илоҳи иллаллоҳу ваҳдаҳлал шариикала.

Онашади анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ, аммабад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъал ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Қарз олди бердиси, Одам алайҳиссаломдан буёғида бор ва бундан кейин ҳам бўлади. Қарзни одамлар зарурат учун олади, ҳой ҳавас учун, орза ҳаваси учун, исроф учун олади. Модомики қарз инсонларни ҳаётини бир қисми екан, шариат исломия уни ана шу қарз ишини тартибга келтиришингни хоҳлайди. Биз бу дарсларимиз орқали ёшларни мақсад қилганмиз. Қарзни ёмон нарса еканлигини ҳамма билади ю домла. Нима кераги бор бунча гапиришди деб кимдир айтмоқчи бўлса, айтамизки, биз бу гапларимизни ёшларга қаратдик. Чунки ёшларда орзу ҳавас, ҳис, дунёга бўлган муҳаббат бошқалардан қаттиқроқ бўлади. Қўшимча равишда, тинимсиз равишда атрофимизда мана шу дунё матоҳи реклама қилиняпти. Кўзимизга ўтди кўрсатилиняпти. Шунга қизиқиб туриб, қўлида пул бўлмаган одамлар, ёшлар айниқса қарзга кириб кетяпти. Ҳа, одамларни баъзилари қарзни зарурат учун олаётган бўлиши мумкин. Аммо ёшларни ичида хусусан қарз бўлиб кетаётганларни қарасангиз, унақа зарурат учун қарз олаётгани йўқ.

Янги телефонга, машинага, саёҳатга, ижтимоий рамбаранглик учун. Шунинг учун ўтган дарсимизни охирида айтдик. Ана шу қарзни олиб, ботиб, тўловмасдан уйини сотиб, кўчада қолиб, адаб чўпини йегандан кейин, айтадики, менга ўша қарз керакмиди ўзи? Ўша нарсани қарзга олишим зарурмиди дейди, лекин кеч бўлади. Шунинг учун қарз олмоқчи бўлиб турган укам, акам, яхшилаб ўзингга шу бир саволни бер. Мен қарзга олмоқчи бўлмаётган ўша нарса менга ҳозир жуда ҳам зарурми?

Муаммоларга кириб қолмай туриб, кўчада қолмай туриб ел юртни орасида бўйнига йиғилиб қолмай туриб шу саволни бер. Менга керакми ҳозир? Жуда ҳам зарурми? Шуни олмасам ўлиб қолмайманми? Шуни олмаса кўчада қолиб қолмайманми? Арзимаган уч кунлик ҳаёти деб туриб, зеби зийнатини деб туриб, ўзини инсон мусибатга қўймаслиги керак.

Ёшларни ана шу қарзга бир нарсаларни олишликка тарғиб қилаётган нарса реклама. Тинимсиз равишда ўша дунёнинг матоҳи, ҳашамати реклама қилинади. Ҳалигинаси муҳаббати қалбига тушади, ишқи тушади, ҳирси қўзийди, олай дейди, пули йўқ. Енди осон варианти турибди. Кредит ол дейди. Қарз ол дейди. Ҳозир мана шу кредит олиш, қарз олиш осон бўлганлиги учун, қарз олаётганлар ҳам кўп, қарзни орқасидан мусибатга кириб кетганлар ҳам кўплар.

Одам алайҳиссалом қиссасига қайтайлик. Одам алайҳиссалоннинг жаннатдан чиқиб кетишлигига бир иш сабаб бўлди. Ана шу иш, ана шу сабаб ҳозир ҳам бор. Бор бўлганда ҳам бу сабаб бизни ўраб олган ҳар томонимизни. Реклама. Одам алайҳи ассаломни жаннатдан чи қараган нарсани реклама десак, адашмаймизми?

Иблис келиб, аллоҳ таоло ман қилган ана шу дарахтнинг мевасини йейишликни рекламасини қилдими? Аллоҳ азза ва жалла одам алайҳиссалом ва ҳаво учун жаннатда ҳамма нарсани муҳайё қилди, ҳамма нарсани ҳалол қилди. Фақат битта мана бу дарахтга келма, буни йема, зарар кўрганлардан бўлиб қоласан деди.

Битта имтиҳон, қаранглар, отамиз одам алайҳиссаломга битта имтиҳон бор. Мана шу дарахтга келмасанг бўлди. Ҳамма ёғ сеники. Оч қолмайсан, ялангъоч қолмайсан. Хуллас жаннат. Иблис келиб нима деди? Астаби билла. Во қулна я адаму ускун анта ва завжукал жанната, ва кула минҳа роғадан ҳайта уши итума. Вала тақра ба ҳадихи шажората, патаку на минал волимин. Аллоҳ таоло айтади биз айтдик, ей одам, сен жуфтинг билан жаннатни маскан тутгин ва ундан хоҳлаган жойларингда бемалол тамомлангин. Фақат мана бу дарахтга яқинлашмагинки, у ҳолда золимлардан бўлиб қоласан. Битта имтиҳон.

Аллоҳ таоло айтадилар, астай дебинглар, фавас вас ала ҳумаш шайтону ли юбдияла ҳума ман вори яса анҳума мин саватиҳима. Сўнг шайтон уларни беркитилган авратларини очиб юбориши учун васвасага солди ва ва қола ма на ҳа кума роббукума ан ҳадихи шажарата илла антакуна малакайни ав такуна минал холидеен.

Шайтон айтди парвардигоринглар, сизлар фаришталарга айланиб қолмаслигинглар учун ёки жаннатда абадий яшаб қолмаслигингилар учунгина мана шу дарахтдан сизларни ман қилди. Енди қаранг, саволни беринг. Фаришта бўлиб қолишингларни хоҳламади. Яъни шу дарахтни мевасини йесанглар, фаришта бўп қоласизлар ва абадий бўласизлар. Кейинги оятда битмас, туганмас мулкни ваъда қилди. Учта нарса, фаришта боиб қолиш, абадий қолиш, бойлик, битмас туганмас бойлик. Енди шу саволни сўрайлик ўзимиздан. Одам алайҳиссаломга жаннатда шу учта нарса керакмиди?

Фаришта бўлиб қолса, еркак аёли йўқ, йейиш ичиш йўқ. Жаннатда еди, шундай ҳам абадий еди. У йерда пулни нима қилар еди? Кўрдингизми шайтонни васвасасини? Одам алайҳиссаломга умуман керак бўлмаган нарсаларни айтиб қизиқтирди. Бизни тилда реклама қилди. Нима нима деб реклама қилибди? Фаришта бўлиб қоласизлар.

Абадий қоласизлар. Бойлик. Жаннатда бу учаласи ҳам керак емас еди. Во қоса маъҳума, иннилакума аламинан насиҳаин. Ва албатта мен сизларга холис насиҳатгойман деб қасам ишди. Ей одам, мен сенга абадият дарахтини ва йўқ бўлмас мулк у давлатни кўрсатайми деди.

Онам алайҳиссаломга жаннатда бу нарсаларни биттасини ҳам кераги йўқ еди. Фариштага айланиш, абадий ҳаёт, битмас туганмас бойлик. Ана шу керак бўлмаган нарсаларни айтиб қизиқтирди. Ёдлаб ташлайсизлар а бир хилги нарсаларни рекламасини. Қайтиб, қайтиб агрессивний реклама деб қўяди бу маркетингни тилида. Айтаверади, айтаверади, охири қуюлиб қолади.

Заруратсиз қарз олаётганлар, орзу ҳавас учун қарз олаётканлар, уларни ҳам шайтон бошқариб қўймаяптими? Улар ҳам ўзига савол берса бўлар еди. Мен қарзга олмоқчи бўлган ўша нарса менга зарурми? Мени шу ишни қилишликка ким тарғиб қиляпти? Иймони еътиқодим ақлимми ёки нафсим билан шайтонми? Шунинг учун қарзни осонлик билан йелкасига олаётганлар ўзини иймони, ақли билан маслаҳат қиляптими ёки шайтонни ҳой ҳаваслари, макри биланми? Керакми деган саволни укалар, олишдан аввал беринглар. Ва катта қарзга кириб кетган одамларни ҳаётини кўриб туриб, бир хулоса қилинглар.

Модомики қарз инсонларда ҳаётида бўлар екан, шариат уни тартибга келтиришингни хоҳлайди. Қарз ишларини. Қарз ёзиб қўйилишлиги керак. Астайди билла, я айюҳа алладина а ману, ида тада янтун би дайнин, ила ажали мусамма, факту бу. Ей мўминлар, агар белгиланган муддатга қарз олсанглар, уни ёзиб қўминглар. Бу Аллоҳ Таолонинг буйруғи. Буни қилишлигимиз шарт, вожиб, лозим ва лобуд. Олди берди бўлдими? Қоғозга тушириб қўйишлик керак. Токи мерос хўллари, агар бу одам ўлиб кетса, билсин отасини қарзини ҳам, ҳаққини ҳам. Чунки вафот етгандан кейин, мерос тақсим қилишдан аввал қарз масаласи ҳал қилинади. Майитни қарзлари бўлса, олиб ол, ўзини қолдирган молидан бериб, буларни ҳисоб китобини битириб қўйиб туриб, кейин васиятга ўтилади. Васиятдан олиб ол, қарз ишлари ҳал қилинишлиги керак. Мин бағди восиятинг, юл си би ҳа, ав дайин. Бу тақсимотлар қилинган васият ва қарзлар адо қилингандан кейин бўлур.

Хўп, мана енди кимдир қарз олишлиги керак бўлди. Ҳақиқатан зарурат бўлди. Енди нима қилиш керак? Биринчидан, қарз олишлик истисной ҳолат бўлиши керак, одатга айланиб қолмаслиги керак. Иккинчидан, қарзни олгандан кейин ёзиб қўйишлик керак. Учинчидан, қарздор қарзни тўлашда сахий бўлиши керакс ва чўзмаслик керак. Тезроқ тўлашлик ҳаракатини қилиш керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, мутул ул ғанийе зулмун.

Бой одамнинг, қодир одамнинг қарзини тўламасдан чўзишлиги зулм деганлар расулуллоҳ. Шунинг учун ўтган сафарги дарсимизда айтдик, қарз ишни орқага тортади дедик. Қўлингизда палончи билан қарзингиз бор, бериб қўядиган пул бор. Ўша қўлингиздаги пулни бир тўртдан бир, бешдан бир қисмини берсангиз қарздан қутиласиз. Лекин бермайсиз да сўрамаяпти деб. Ушлаб оборотга киргизаман дейсиз, ўша қарз, бояги биз айтаётган пулингизни бештан бири, оборотингизни наоборот қилади.

Ўша юз сўмни оборот қилмасдан йигирма сўм қарзингизни бериб қўйинг, саксон да оборот қилинг, ишингизни ўсганини кўрасиз. Хойру наси яхши, нуқум қодав ан. Расулуллоҳ айтадилар, одамларнинг яхшиси қарзини яхши тўловчисидир. Бухорий ва муслимдан. Хўп, қарз олишига тўғри келди. Ниятни тўғри қилсин.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана қуйидаги биз ўқийдиган ҳадисларида қарз олаётган одамнинг нияти қанчалар муҳим еканлигини билиб олсак бўлади. Пайғамбармиз айтадилар, ман аҳода муалла наси юриду адааҳа аддаллоҳу анҳу. Ким одамларни молини қайтариш ниятида олса, яъни тўлайман, қайтариб бераман деган ниятда қарз олса, Аллоҳ унга ёрдам беради. Ва ман аҳодаҳа юриду итлафаҳа атлафаҳуллоҳ. Енди ким одамлардан молни олса қарзга, қайтариб бермайман деган ниятда, талофатга учратиш ниятида олса, Аллоҳ уни молини, уни пулини талофатга учатади. Демак, қарзни олаётган пайтда чин дилдан ният қилмаган бўлса, қайтараман деб, Аллоҳ бунақа одамга ёрдам бермайди.

Қарзни тўламаслик ниятида олган одам ўғри ҳисобланади. Пайғамбаримиз айтяптилар, айю ма рожулин, я дину дайнан, ваҳо ва мужмиуни ала алла юфияҳу, ияҳоо лақияллоҳу сариқон. Қайси бир киши қарз олса ю, у қарзни узмаслигини қасд қилса, Аллоҳга у одам ўғри ҳолида йўлиқади. Шунинг учун, қарзга киришга мажбур бўлиб қолган бўлсак, зарурат учун олайлик. Керагича олайлик, ошиқча олмайлик ва албатта тўлайман деган ниятни олайлик.

Қарз олаётган одам ўша қарз олаёткан пайтдаёқ биринчи имконият бўлиб қолган пайтда қайтариб бераман деган ниятда қилсин ва қўлидан келганча сабабларни қилсин, Аллоҳ Таоло унга ёрдам беришлигини сабаб шартлардан биттаси шу. Қани енди, ниятга. Тўлайман десангиз Аллоҳ ёрдам берар екан. Учта одамга Аллоҳ Таоло ёрдам беради. Учта қарздорга Аллоҳ Таоло йўл ёрдам беради'. Абу саид ал ҳудудий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Салат сатун ҳаққун Аллоҳ азза ва жалла, ав нуҳум. Уч кишига Аллоҳнинг ёрдами ҳақдир.

Қарздор бўлган учта одамга Аллоҳни албатта ёрдам беради ал муката бўлладий юридул адаъа. Қул. Ўзини хўжайини билан келишув қилган. Ўзини озод қилишликка. Мен анча пул олиб келиб берасан, озодсан деб. Мана шу мукофот дейилади. Ўша пулни топиб озод бўламан деган ниятда қарз бўлган бўлса, мана шу қул, мана шу қулга Аллоҳ Таоло албатта ёрдам беради. Албатта озод бўлади иншааллоҳ. Иккинчиси, ва на ки ҳу ла ди юридул афафа. Уйланаётган бир одамки, йигитки, зинога кириб кетмай, иффатимни сақланг, покиза туре, унинг учун уйланишим керак деб туриб пули йўқ, қарз оляпти уйланишликка. Мана шу ниятда. Аллоҳ Таоло бунга ҳам ёрдам беради, қарздан қутилади.

Вал ғозий фий сабийлин ла ва аллоҳни йўлидаги ғозий, жангчига. Мана шу учта одамга Аллоҳ Таоло албатта ёрдам беради. Ўзи умуман қарз сўраш кимга мумкин деган савол бўлса, Пайғамбаримизнинг ушбу ҳадиси шунга жавоб беради. Ким қарз сўраши ҳаққи бор? Кимга ҳалол?

Қарз сўриш фақат уч кишига ҳалолдир. Мана енди кўрайлик. Пайғамбар биз мана шу учта одам қарз сўраверсин деяптилар, рухсат беряптилар. Рож илин таҳаммала ҳималатан. Фаҳаллат лаҳул масъалату ҳатта юсибаҳа сумма юмсик. Бир киши қарз сўраши мумкин. Ким у? Бир кишики гаровни зиммасига олган, яъни бировни ўртада бўлаётган муаммоли масалани бўлди мен тўлайман деб туриб ҳал қилиб қўйди. Бошқаларни муаммоси ҳал бўлиши учун, ўртадаги жанжални тўхтатиш учун мен тўлайман да бўйнига олди.

Мана шу одамга қарз сўраш ҳалол бўлади. То шу нарсани адо қилгунича, кейин тўхтайди сўрашдан. Варожулин асобадхўжа и хатун, ижита хат маълаҳу, фаҳаллатлаҳул масъалату, хатта юсиба қиваман мин айшин. Иккинчи одам ким? Бир кишининг мол мулкини офат йўқ қилган. Яъни юк тушиб кетди денгизга контейнерда, ё бир деҳқончилигини қор уриб кетди, шамол уриб кетди.

Унга сўраш ҳалол бўлади. Токи яшаш учун йетарли нарсага еришгунича. Ўша яшаш учунга йетарли нарсаларга ега бўлиб қолганда сўрашни тўхтатиш керак. Учинчиси, варожулин асобат кҳу фақатун хатта яқумат салататун мин зиявил ҳижа мин қавмихи лақот асобат кҳу ланин фақа. Яна бир кишики, камбағалликка дучор бўлган, токи унинг қавмидан учта ақлли одам фалончига камбағаллик йетиб қолибди деб қўйса, яъни учта ақллий одам шу одам муҳтож бўлиб қолибди деса, шунга ҳалол бўлади сўраш. Токи яшаш учун йетарли нарсага ёки ҳаётини тиккалашга ерга еришгунича.

Биринчи тоифа. Бу бир киши одамлар ўртасидаги низони, жанжални бартараф қилиш учун гаров ёки товонни тўлашни бўйнига олган. Ана шу одам одамлардан сўрашлик мумкин бўлади. Сўрайди, тўловни қоплаганидан кейин, кейин тўхтатади. Иккинчи одам. Бунақа одам бир шунақа бир офатга учрайдики, ҳамма ёғидан маҳрум бўлади. У ҳам сўраши мумкин, то ўша еҳтиёжини қондирадиган нарсага еришгунича. Учинчиси, бир кишики қаттиқ қашшоқликка тушиб қолади. Ана шу одамни қонунидан бўлган ақлли учта одам айтадики, қийналиб қолибди, муҳтож бўлиб қолибди деб гувоҳликка ўтади. Шунда унга сўрашинг мумкин бўлади. У ҳам ўзига йетарли молни топгунича.

Булардан бошқа ҳолатларда, ей қабийса, одамлардан сўраш ҳаром ҳисобланади. Бу йўли билан мол топган киши ҳаром мол йеган ҳисобланади. Аллоҳ азиз ва жаллоҳ заруратсиз қазолишидан ўзи паноҳ берсин. Аллоҳ таоло берган ризқига рози бўлиб яшашликка ўзи тааллу берган бўлсин.

Ақўли қовли ҳа да ва астағфируллоҳ или валакум. Инналлоҳи ва малака таҳуи саллуни ала наби. Я юҳрилладина аману, соллаллоҳу алайҳи ва саллам мутаслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъла ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)