Албатта қарз беришнинг фазилати катта. Пайғамбаримиз айтадилар, ма мин муслимин, йўқлиду муслиман қордан маротайнинг илла каъна ка садоқати ҳа маротани. Бир мусулмон бошқа мусулмонга икки марта қарз берса, ана шу икки марта қарздиргани битта садақа қилган билан баробар бўлади. Софиёнис авра айтади, садақа беришимдан кўра, садақа билишимдан кў ра бировга қарз беришим мен учун маҳбуброқ. Чунки садақа муҳтож бўлмаганларга ҳам берилиши мумкин, аммо қарзни фақат муҳтожлар олади.
Насия савдо ҳалол. Лекин мана шу насия савдони баҳона қилиб, бир мусулмон иккинчи мусулмонни қарз ботқоғига тиқиб ташлаяпти. Бир одамни машинаси бор, нақд пулга сотса, беш мингга сотади. Асл нархи беш минг. Қарзга кириб қолган муҳтож одам келади да, ҳалиги одамлар шу машинасини сўрайди, насияга.
Қарз бор, қарзини тақаб ётибди бу ёқда биров, енди беришликка мажбур. Шунинг учун ҳалиги беш минг, беш минг лик машинасини йетти минг га ўтказади. Бозорга олиб чиқиб сотса, беш га сотадиган машинасини насияга бераётганлиги учун йеттига беради. Икки минг фойда қиляптими? Қирқ фоиз фойда қўйди. Енди ўша билан иш битмайди. У йетти мингга ўтган машинасини устига бир йилга насига бераётганлиги учун еллик фоиз фойда қўяди яна.
Таниш назарами? Еллик фоиз дегани уч минг беш юз дегани. Енди қаранг, нархи асли беш минглик бўлган машинаси ўн минг беш йизга ўтяпти. Юз фоиздан кўпроқ фойда қиляптими? Беш минг лик машина қарздорга ўн минг беш юз га ўтди. Бунақа фойда келтирадиган тижорат қайерда бор ҳозир?
Бунақа ишни насия савдо деб қилаётганлар, ҳа, тўғри, насия савдо. Шунақа ишни қилаётган бир мусулмонни кўриб билиб туриб қарзга тиқиб ташлашмасми? Йўқ, агар она банкдан протсентга пул олса ҳам чи, банк ҳам ўн уч, ўн беш протсент беради. А буларни бераётган системаси бўйича юз фоиздан ўтиб кетяпти. Бунақа катта фойда қилаётганини билганидан кейин бояги насияга сотаётган биродар тезда ўтказиб беради ўзини номига, бояги қарздорда. Нимага? Тезроқ бироққа бериб юборсин дейди.
У беш минглик машинани ўн ярим мингга олиб олди, нарёқда уни тақаётган ҳақдорга олиб бориб туриб, қанчага беради уни? Уч тўрт минг орқасига сотади. Аввалги қарзига яна янги қарз илинди. Қулоғи тинчиш учун шу ишни қилди. Енди мана шунақа йўл билан, мана шунақа схема билан машина сотаётган бояги одамга, е, бу одам тўлолмайди ю.
Юз фоиздан ҳам кўп қўйиб юборибсан. Ундан ташқари бу олган машинасини тўлагани уни бир тижорати пули йўқ. Қанақа қилиб бунга бердинг деса, менга нима дейди? Бу дейди уни проблемаси дейди. Рози бўлиб олдими? У ёғи мени ишим емас дейди. Бу кўриб, билиб туриб, бир мусулмонни мусибатга тиқиш бўлади. Ҳа, бу машинани бунақа йўл билан сотган одам бир қараганда яхши фойда қилганга ўхшаяпти. Лекин ростдан фойда қилдимикин? Бунақа йўли билан пул топаётган одам, у пулини қаёққа сарфларкин?
Бояги қарздор беш минглик машинани ўн минг беш юз га олди а? Мусдорлиги учун. Агар мустор бўлмаса, қарзи бўлмаса қўлида пул бўлса беш минг га олар еди. Сиз уни мусторлигидан, муҳтожлигидан фойдаландингиз. Мусторнинг савдоси ҳаром. Ўзи рози бўлиб берса ҳам, олса ҳам. Чунки бошқа иложи йўқ еди да уни.
Шунақа схема билан ишлайдиган бир гуруҳда айтишди менга, мана шу услуб билан қарздорга машина беришар екан. Биттаси беради, шу система билан юз фоиз дан кўпроқ қилиб, муддат келиб тўлолмай қолган пайти иккинчи своротни машинани олдида таклиф қилади. Худди шу схема билан иккинчисидан олади. Шунақа қилиб туриб, ҳалиги одамга беш ўнта машинани бергандан кейин, қарзга ботириб бўлгандан кейин уйни соттириб олишар екан.
Одамни тан қолдирадиган нарса, лол қолдирадиган роса, қарзни олаётган ҳам бу услуб билан. Шу услуб билан қарзни бераётган ҳам ҳаммаси намозхон. Ҳаммаси биродарлар, ҳаммасини соқоли бор, ҳаммаси намоз ўқийди. Туппа тузги одамларни ҳам мана шу ишларга аралашиб қолганини ешитяпмиз. Нима десам, катта фойда турибди да. Нариги қарзга ботган одам қарзини узаман деб ўн ярим мингга олган машинасини саккиз мингга ўтказади, яна икки минг қарз еркаси илинади.
Бу мусторни савдоси дейилади. Мусторни савдоши ҳаром. Беш олти йил ўтиб кетди бу ишга. Бир одам қарзига кириб қолган, пули бор одамга келиб туриб, ҳожи ака, ҳафтасига ўн уч фоизлик иш бор дейди. Деса ўн минг беради. Ҳафтани охирида бир минг уч юз фойдасини олиб келиб беряпти. Рибо. Аниқ рибо. Рози бўлиб берадими, норози бўлиб беради, рибо, чунки муддат бор бир ҳафта ва миқдор бор, сумма бор. Бир минг уч юз.
Енди буни ўзини пулини танидан беряпти бунга. Иши йўқ бу ёқда. Буни пулини берадиган бўлмай қолгандан кейин яна битта одамга бораяпти да, шу ҳийлани ишлатади. Е, бу йерда айтаётган нарса аниқ ривож. Бир ҳафтада ўн уч фоиз. Срок бор, сумма бор, юз минг берса ҳафтани охирида ўн уч минг олади, икки юз минг берса йигирма олти минг олади. Зўрда? Икки томон ҳам рози.
Яна битта ҳолат яқинда бўлгани бу. Пулни қарзга бераётган одам, бири бор шарти билан берган, лекин икки томони рози бўлгани учун ҳалол бўладиган фатво билан юрган. Ана шунақа тақвол укаларидан биттасини ишини кўринг. Бу ҳалиги мақсад керак емас дейдиганлардан екан, кейин билдик. Ўзини илмли деб биларкан, фалон жойдан ўқиб келган екан.
Хуллас шу илмлик қўштирноқ ичидаги одам ўн минг берган. Ойнинг охирида ўн уч минг, бир минг уч юз фойда беради. Шу ишни қилиб, шиқиллатиб фойдани олаверган. Енди бояги қарздор ботиб кетганидан кейин, ўзини бир яқини билан боради ҳалиги илмли одамни олдига. Ҳалиги яқини айтадики, ука, сизни берган пулингиз риво бўлиб қолибди ю.
Деса йўқ, риво емас ака. Мен илмлиман, ўқиб келганман мен, биламан. Масалан, зино ҳаром а? Ҳаром. Кўчадаги бир аёл билан зино қилсангиз ҳаром. Енди шу ҳаром бўлган зинони ўша аёлни рози бўлиб никоҳингизга олсангиз, у ҳам рози бўлиб никоҳингизга ўтса, ҳалол бўлиб қоладими? Ҳа. Бизни ишимиз ҳам шунақа, иккаламиз рози бўлиб бериб олганмиз деяпти. Қиёсни қаранг. Бу фиқҳдаги янги усулни қаранг, қўштирноқ ичидаги усулни. Е, икки томон рози бўлса, ҳалол бўлиб қолса, оҳо, роса илмли екансанми, а? Қиёсни қаранг. Икки томон роли бўлса, ҳоли бўлиб қолаверар екан. Е, сенгақа илмлийди.
Ҳа, қиморвозлар ҳам ўртага пулни ташлаб, ошиғини отаётганда, ҳамма нима? Розики биттасини ютиб кетишига. Илмни қаранг, е қайси мазҳабда бор? Қайси фиқҳ усулида бор? Бунақа қўштирноқ ичидаги илмлида бунақа усулий қоидаси билан қўштирнақ ичидаги иш юритиладиган бўлса, жуда кўп ҳаром ишлар ҳалол бўлиб кетади ю.
Кўряпсизларми бу илмлиларни қанчалари илмлилигини? Ўзини тўқиб олган усули билан ҳаром нарсани ҳалол қилиб турибди. Қайси мазҳабда бор бу? Қайси усулда бор? Қиёсни қаранг. Зинони никоҳга олиб келиб туриб, шунга қиёслаб, қилаётган ишини ҳалоллаяпти. Мазҳаб керак емас дейдиганлардан бу одам.
Шунинг учун биронта мазҳабни ушамаганлар ўзларига мана шундай бир қўштирноқ ичидаги қоидаларни, формулаларни тўқиб олаверади. Агар бу одам бу қилаётган ишини ҳаромлигини билмай қилаётган бўлса, фақат гуноҳкор бўлади. Тавба қилсин, тўхтатсин. Агар билиб туриб, ҳалол деётган бўлмаса бу одам, ҳаромни ҳалол қилгани учун диндан чиқиб кофир бўлади.
Срок бор, сумма бор. Бир ойда ўн беш минг доллар. Бир ҳафтада икки минг доллар. Дедими? Тамом, бу рубо бўлади.