Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу онас да инуҳу онас да офиру. Ва наъудҳ биллаҳи мин суруриян фурсина ва мин саййъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мубиллала ва ман юғилилгу фалаҳ ҳадиялар. Ва нашадуал ла илаҳ иллаллоҳу ваҳда ҳу ла шарикала. Ва нашаду анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ, амма баъд. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракатуҳ.
Охирги дарсимизда биродарлар, тавфиқ ҳақида суҳбат қилдик ва сен тавфиқли одаммисан деган саволни жавобини топдик. Тавфиқ аллоҳнинг қўллаши. Тавфиқ аллоҳни йўллаши. Тавфи қ аллоҳ сизни адашиб кетишдан сақлаши. Тавфиқ сизни ўзингизни ҳолингизга ташлаб қўймаслиги. Тавфиқ ютуқ. Ана шу иймонга, тақвога, солиҳ амалларга мувофиқ бўлишликни қанақа йўллари бор?
Нима иш қилсак, бизда тавфиқ бўлади. Демак, мавзуйимиз тавфиқни қўлга киритишнинг қандай йўллари бор? Вома тавфиқий илла биллаҳ дейди. Шу айб алайҳиссалом. Менинг тавфиқим фақат Аллоҳ билан. Биронта яхши ишга мувофиқ бўлмаймиз, агар Аллоҳ тавфиқ бермаса. Бирон гуноҳдан тияла олмаймиз, агар Аллоҳ тавфиқ бермаса. Тавфиқ сиз билан бизга сувдек, ҳаводек зарур нарса. Ана шу тавфиқ бўлса, икки дунё саодатини қўлга киритамиз.
Қандай қилсак, тақвога солиқ амалларга муваффақ бўламиз, тавфиқ топамиз. Солиҳ амал ва тақвога олиб борадиган тавфиқнинг сабаблари. Биринчиси, Аллоҳга муҳтожлик. Сиз ўзингизни кушингизга, қувватингизга, тажрибангизга, илмингизга, пулингизга суянмайсиз, ишонмайсиз. Бу нарсаларни ҳаммасини четга суриб қўясиз да, қалбингиз Аллоҳга муҳтозлик ҳисси билан тўлади. Ўзингизни ожизлигингизни, заифлигингизни тан оласиз. Мана шундай заифлигингизини ҳис қилган ҳолда, Аллоҳга ирҳақли билан дуо қиласиз.
Мана ҳар куни намозда Фотиҳа сурасини ўқир еканмиз. Еҳдин ас сиротул мустақим оятини ўқиймиз. Бизларни тўғри йўлга ҳидоят қил. Аллоҳдан тўғри йилни сўрашимиз айтилади. Гуноҳ маъсияти тарқалишликка Аллоҳни ўзидан маъда сўрашимиз керак. Ҳидоятни ва солиҳ амални Аллоҳ Таолони ўзидан сўрашимиз кере. Аллоҳ таоло ҳадис худди сизда айтади яъни бади куллукум дўлмум илла ман ҳадайтуҳу. Фастаҳ дуний аҳди кун. Ей бандаларим, сизлар ҳамманглар адашгансизлар. Ҳамманглар залолатдасизлар. Фақатгина мен ҳидоят қилганлар бундан мустасно. Бас, мендан ҳидоят сўранглар, сизларни ҳидоят қиламан.
Мен аниқ бу ишга қўл урмайман. Мен аниқ ўттиз кун рўза тутаман. Деб ҳеч қачон гуноҳни тарк қилишликка ёки савоб ишни қилишликка ўзингизга суяниб қолманг. Иншааллоҳ қилиб бераман. Иншааллоҳ бораман. Жавоб, ака бўлди, муаммоингиз ҳал бўлди, кетаверинг дейди. Жавоб, гарантия дейди. Сен ўзингга гарантия бера оласанми? Ҳа, у ишни қўй ҳали. Ишни битказишни қўй ҳалар. Ўзингни ерталаб уйғонишингга гарантия бера оласанми? Йўға.
Аллоҳу яжита би илайҳи ман яша. Вой яҳди илайҳи ман юнийб. Аллоҳ у динга ҳидоят топиш учун ўзи хоҳлаган кишиларни сайлар ва унга илтижо қиладиган кишиларни ҳидоят қилур. Аллоҳ кимни ҳидоят қилар екан? Кимга тавфиқ берар екан? Унга дуо қилиб, илтижо қилганларга. Тавфиқ Аллоҳнинг марҳамати. Тавфиқни фақат Аллоҳ Таоло беради. Тавфиқни фақат Аллоҳдан умид қиламиз.
Демак, сабабларнинг биринчиси, Аллоҳга муҳтожлигингизни ҳис қилишингиз. Иккинчи сабаби, ўзингизни ожизлигингизни тан олишингиз. Сиз ўзингизни ҳожи заиф еканлигингизни таноласиз, Аллоҳга муҳтож еканлигингизни еътироф қилиб, бўйин синасиз, шунда Аллоҳ Таолонинг марҳамати бўлса, тавфиқ бўлади. Тавфиқ фақат Аллоҳ томонидан берилади. Соддароқ қилиб айтайми? Ёзувчилар, шоирлар фаолиятида, ижодида бир тўхталиш бўлиб қолади.
Ижодий кризис деб қўяди. Илҳом келмайди бизни тилда айтганда. Ва бир илҳом келиб қолади, нима бўлади? Дарров ёзиб қолади ҳалиги. Ана шу тавфиқ дейилади шу. Турибди уста қараб, қанақа қилсамикин дейди шу проблемани ҳал қилишга, ҳеч топа олмайди. Бир ҳафта ўйланади. Кейин Аллоҳ Таоло шу тавфиқни берса, еврика дейди. Топдим дегани. Йўқ ўзи топгани йўқ у.
Аллоҳ нима қилди бунга? Шой бали ассалом айтади астайду билла, ўма тавфиқи илла билла алайҳи таваккалту ва илайҳи унийб. Мен фақат имконим борича ислоҳ қилишни истайман, холос. Ва бунга ёлғиз Аллоҳнинг тавфиқи, ёрдами билангина муваффақ бўламан. Аллоҳни ўзига суяндим, ўзига илтижо қилдим. Мен сизларни ислоҳ бўлишингларни хоҳлаб, менга боғлиқ бўлган ишни қиламан, уёғи кимдан? Уёғи Аллоҳъдан, тавфиқ Аллоҳъдан деяпти.
Менда яхшилик талабида саё ҳаракат қилиш керак, бўлганидек, яна Роббини ёрдамига суяниши ҳам керак. Ва мана шу ишида, мана шу мақсадига йетишлигида унга ёрдам берадиган фақат Аллоҳ Таоло еканлигини билишлиги ҳам керак. Шунинг учун мустор ҳолда Аллоҳни ёрдамига муҳтож еканлигини тан олган ҳолда ялиниб ёрвориб дуо қилишлиги керак бўлади. Ва Аллоҳни ғазабидан, қаҳридан қутилишлик фақат Аллоҳ Таоло ёрдам берса, шу нарсага мувофиқ бўлишлигини ҳам тушуниш керак.
Аллоҳни розилиги йетишлиги ҳам, савобни ишни қилиши ҳам, савобли ишни қилиш ҳам Аллоҳни ёрдами билан еканлигини билиш керак. Демак мени қўлимда ҳеч нарса йўқ еканда. Ҳа, сени қўлингда ҳеч нарсайўқ, агар аллоҳ бермаса. Шуни тушунсанг, инай тавфиқ берилади сенга. Пайғамбаримиз Саллаллоҳу алайҳи васаллам бу нарсани ўзининг дуоларида бизга таълим берганлар. Марҳамат қилиб айтганларки, Аллоҳума раҳмат ака аржуви. Парвардигор, раҳматингни умид қиламан. Фала такилни ила нафси тор фата айн. Кўз очиб юмгунчалик муддатга ҳам ўзимни ҳолимга ташлаб қўймагин.
Кўзингиз бироз юмдингиз. Қанча вақт кетади? Енди Пайғамбаримизни дуосини кўряпсизми? Кўзимни очиб юмгунчали бўлган муддатга ҳам мени ташлаб қўллама. Бир ҳовуч ошни оламиз, ҳҳ деганимизда битта гуч ўтиб кетиб қолган а? Ана, ўша бир секундни тўртдан биридан қисқароқ муддат ўтиб кетди. Қўрқ бўлиб қолгансиз.
Ҳа, Аллоҳ демак сизни ўша пайтда ўзингизни ҳолингизга ташлаб қўйганди. Аҳволингизни кўринг. Ўша қўлингиз сурилиб кетади, ҳалиги бу нарсани кесаётганингизда. Бўлди, қийшиқ кесилди, брак бўлди. Или кўзингизни юмдингиз, икки секундга қатиб қолди. Тушиб кетди жаннатга қараб. Сиз тавфиқни нималигини тушунсангиз, қўрқадиган бўлиб қоласиз ҳар битта ҳолатда. Парвардигор, бир секундга ҳам, уни тўртдан бирича муддатга ҳам мени нима қилиб қўймагин? Ҳолимга ташлаб қўймагун.
Шундай кўзи кетди. Ақулу қовли ҳа да, астағфируллоҳ ли билакум деб домла маърузам тугатяпти. Ақулу қоли, ҳа даво астағфируллоҳу алайкум. Инналлоҳ. Е, е, тугадими бу мавзу? Ҳа ана, Аллоҳ Таоло олиб қўйди аҳлингни. Ухлатиб қўйди. Кўзи шундай кетади, қараса икки соат ўтган бўлади. И кеч қолибсан самолётдан кетдингиз. Ей биродар, тушунинг. Агар Аллоҳни тавфиқи бўлмаса, тупургингизни юта олмайсиз.
Аллоҳни тавфиқ бўлмаса қўлингиздан ҳеч нарса келмайди. Енди тушуняпсизми тавфиқда нималигини? Муҳаммад алайҳиссаломдек зот айтяптилар, Парвардигор, мени ўзимни ҳолимга ташлаб қўймагин. Кўз очиб юмгунчалик муддатга ҳам. Ундан қисқароқ муддатга ҳам. Доим тавфиқини бериб тургин менга.
Дуони қаранг давомини. Во аслиҳли шаъни ла илаҳа илла анта. Мен учун ишларимни ҳаммасини ислоҳ қилгин, сендан ўзга илоҳ йўқ. Мени ишимни қисқа муддатга ҳам ўзимга ташлаб қўйма. Чунки кимдан Аллоҳ Таоло тавфиқни олиб, ўзини ҳолига ташлаб қўтадиган бўлса, бу одам ўзини нафсини ҳам тутишга қодир бўлмай қолади. Тоатлар зойи бўлади, маъсиятлар кириб қолади. Мўмин одам қалбида мана шу қайғу, мана шу ўй фикр доим туриши керак.
Аллоҳни таниган орифлар айтишади. Тавфиқ Аллоҳ сени ўзингни ҳолингга ташлаб қўймаслиги. Хизлан тавфиқнинг зидди. Ёрдамсиз қўйиши. Нима дегани? Хизлан ёрдамсиз қолиши, сени нафсингни ўзингга қолдириб қўйиши. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, Парвардигор мен сендан иззатингни ўртага қўйиб сўрайман. Мени адаштириб қўймагин. Агар Аллоҳ Таоло ўзингизни ҳолингизга ташлаб қўйса, ҳолингиз вой.
Тавфиқ, Аллоҳ сизни ўзингизни ҳолизга ташлаб кўрмаслиги, хизлан, хорлик, Аллоҳ сизни, ўзингизни, холингизга ташаб қўйишлиги. Демак, тавфиқнинг биринчи сабаби, Аллоҳга муҳтожлигингизни билишингиз. Иккинчиси, ўзингиз ожизлигингизни тан олишлигингиз. Учинчиси.
Ўзингизни ақли заковатингизга суянмаслигингиз, алданиб қолмаслигингиз керак. Банда ҳар қанча ақлли бўлмасин, ҳар қанча тажрибалик, ҳар қанча моҳир уста бўлмасин ақлига суяниб тавфиқдан беҳожат бўла олмайди. Чунки ақлда ўзигагина суянсангиз, Аллоҳ тавфиқ бермаса, адашиб кетишингиз аниқ. Далил.
Мана ғарб одамларини қарасангиз, йер юзида яшаётган халқлар орасида ақлли, хушли одамлар. Илмли, маърифатли, зиёли. Аммо Ҳиндистонда қарасангиз, ўша ИТ технологиялар бўйича биринчи ИТ ишлари ўшада бўлиб туриб, ўқимишли, зиёли ҳоказо, аммо молни тезагина бетига суртиб юрибди.
Жинни дея олмайсиз, ақл хуши жойида, лекин тавфиқ йўқ. Ана шу сигир улар муқаддасда бўладиган сигир йўлни ўртасига ётиб олса, биттаси келиб тур деб ўрнидан жилдира олмайди. Журъат қилиша олмайди. Ўзлари тошдан ясаб олган ҳайкалларини олиб, ибодат қилишади. Яна қайтариб айтаман, ақлда ўзига суянсангиз, ақл бу нуқсонли нарса. Ақлни чегараси бор. Ақл ҳамма нарсани идрок қила олмайди, худди кўзда нурини сингари.
Ғарбни қаранг. ЛГБТ, феминизм, юз дан ортиқ жинс бор у юртларда. Яъни ўша халқлар тан оладиган юз дан орти қ жинслар бор. Еркак ва аёл жинси бор. Одам алайҳиссаломдан йигирма биринчи асргача жинс фақат иккита бўлган. Енди ҳозирги келиб туриб ана шу ғарб одамлари ақли йегина суяниб, Аллоҳни унутишувди, Аллоҳ уларга тавфиқ бермовди, юз қирқта жинс бор бизни юртимизда деяпти журналист.
Нимага улар мана шу томонга оғиб кетди? Улар Аллоҳни унутишуви, Аллоҳ ҳам уларни унутди. Аллоҳ тавфиқини олиб қўйди. Уларни аҳли бор, дунё ишларида пешқадам, технологияларда тенгсиз, фақат улар ақлигагина суянишди. Аллоҳни тавфиқини сўрашмади. Шунинг учун нима бўлди? Шайтон уларнинг ақлларини ўйнатди.
Илмингизга суянмайсиз, тажрибангизга суянмйсиз, Аллоҳнинг тавфиқига суянасиз. Астайдилиллаҳ. Истаҳваза алихимуш шайтонуфа анса ҳумидик раллоҳ. Улаика ҳизбуш шайтон. Ала иннаҳиз баш шайтони ҳукмул ҳосиру. Уларни шайтон егаллаб олиб, уларга Аллоҳни еслашни унуттирди. Ана ўшалар шайтон ҳизби гуруҳидадирлар. Огоҳ бўлингиз ким? Албатта шайтон хизби бўлган кимсаларгина зиён кўргушидирлар. Шайтон уларга Аллоҳни унутдирди. Аллоҳ уларни унутди, яъни ўзини ҳолига ташлаб қўйди, тавфиқини бермади, хор бўлишди.
Астадибиллаҳ. Ҳамма ағунаъинҳум самъуҳум ва ла абу соруҳум ва ла афъидатуҳум мин шай' лекин улар Аллоҳнинг оят мўжизаларини инкор етганлари учун, уларга қулоқ кўзлари ҳам, диллари ҳам бирон фойда бермади. Яъни ҳақ йўлни кўриб, идрок қила олишмади. Ва уларни ўзлари масхара қилиб кулган нарсалари, яъни Аллоҳнинг азоби ўраб олди.
Ақлингизга суянмайсиз? Илмингизга суянмайсиз, маҳоратингизга, тажрибангизга ҳеч қачон суянмайсиз. Парвардигор, ўзинг шарманда қилиб қўймагин. Парвардигор, ҳозир ўзинг қўллагин. Минг марта дамлагансиз ҳалиги ошда. Ошпаз бўлган бўлсангиз. Ҳар сафар дамлаётганда айтасиз, Парвардигор, шарманда қилиб кўрмагин. Минг марта красга сепгансиз ўша машинага. Айтасиз,парвардигор, е мен кўзимни юмиб туриб қўяман дейди.
Кўзингни юмиб туриб қурасизми? Демак сиз Аллоҳни танимайсиз екан. Астайдубиллаҳ. Ла ҳум қулубун ла яфқо ҳунаб беҳа. Ва ла ҳум аъюнун ла юбосирун ла беҳа. Ва лаҳум аданун ла ясманун ла беҳа. Улар икка калъанъам, бал ҳум адол ду. Улар икка ҳумул ғофилун. Биз. Жин ва инстан кўбларини жаҳаннам учун яратганимиз муҳаққадирки, уларнинг диллари бор, англай олмайдилар. Кўзлари бор у, кўра олмайдилар. Қулоқлари бор у, ешитмайдилар. Қаранг, ақли, кўзи, қулоғи жойида, лекин Аллоҳ тавфиқни олиб қўйгани учун у ақллари ҳақиқатни кўрсатиб бера олмади. Аллоҳ таоло айтади, улар чорвалар кабидирлар. Йўқ, улар беақл, бефаҳмликда чорвалардан ҳам баттардирлар. Ана ўшалар ғафлатда қолган кимсалардир. Ишонманг, машинангизни янгилигига. Ишонманг шопирингизни моҳирлигига. Ўттиз йилдан бери Россияга қатнайди дейди. Машинаси ҳам янги, гарантия зўр олиб боради дейди.
Қайердан биласан? Қаёқдан биласан? У машинасини янгилиги, шоперни моҳирлиги сабаб холос. Сен шу сабабни зўрини қилишинг керак холос. Натижа кимни қўлида? Ёки, дейди Аллоҳ Таоло Фурқон сурасида, ёки сиз уларнинг кўплари ҳақ сўзни тинглай оладилар, ё англай оладилар деб ўйлайсизми? Ундоқ емас. Зеро улар ҳеч нарса емаслар. Магарчи чораво ҳайвонлари кабидирлар, йўқ. Улар янада йўлдан озғинроқ кимсалардир.
Имомизаҳиби айтади ла аналлоҳу зака била иманин ва родияллоҳу анил баладати ма тақва. Аллоҳ иймонсиз ақлни, иймонсиз заковатни лаънатласин. Аллоҳ тақво билан бўлган соддаликдан рози бўлсин. Шунинг учун тавфиқ Аллоҳни қўлида. Тавфиқни Аллоҳни ўзидан сўрашлик керак. Ақлимизга, илмимизга, тажрибамизга суянмаслигимиз керак.
Аллоҳ азза ва жалла тавфиқини сиз билан бизни устимиздан кўтариб қўймасин. Доимий суратни ўзини мадади, тавфиқни қўллашлигини ато қилган бўлсин. Ақули қовли ҳа да. Ва астағфируллоҳи ливалакум. Инналлоҳи ва малакати ҳудди шалуна аланнаби. Я юҳилладина аману соллу алайҳи васаллиму таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.