Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу ванистаъинуҳу ванистаъофиру. Ва наъудҳубиллаҳи мин ширур яънфусина ва мин саййъат яъмалина. Ман яҳдиҳинлар, хуфалар, музилалар. Омон юбилилхуфалар, ҳадялар. Мана шадваллоҳ илоҳи иллаллоҳу ваҳда ҳула шарикалар. Онашқадда анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ, иммабад. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.
Ақида дарсларидан биродарлар, сиз билан бизнинг ҳамшаҳримиз Сирожиддин Алийевни Уфмон ал ўшийнинг Бадул амоли асарини ўқиётган едик. Бугун қирқ бешинчи байт гуноҳ сабабли куфрга чиқармасдик баёни. Гуноҳ сабаблик куфрга ҳукм қилмаслик баёни. Сирожиддин ўша айтади вала юқудоби куфрин вортидадин, биаҳрин, оби қотлин вахтизалик. Зино ё қатл ва босқинчилик туфайлик куфрга ҳам, муртадликка ҳам ҳукм қилинмайди. Назмий баёни: зино, қатл, босқин бўлса ҳам сабаб куфрга маҳкуммас, дейилмас муртад. Аҳли суннавал жамоа еътиқодига кўра, мана шунга ўхшаган гуноҳ кабиналар қилса инсон, қатл қилса, зино қилса, қароқчилик қилса, гарчи бу гуноҳлар гуноҳ кабира бўлса ҳам, бу ишни қилган одам куфрга ҳукм қилинмайди. Аммо адашган тоифалар бунга тескари фикрни айтишади. Шунинг учун Қуръонда ва ҳадисда куфр деган сўзни нима таърифи келган?
Бу сўзларни қандай маънолари бор? Шуни билиб олсак, кўп тушунмовчиларимизга бу нарса жавоб бўлади, иншааллоҳ. Куфр сўзини қанақа маънолари? Куфр сўзи уни луғавий маъноси тўсиш, беркитиш маъноларини билдиради. Шунинг учун барча моддий маънавий нарсаларни тўсишга нисбатан араб тилида куфр калимаси ишлатилади. Мана Қуръони Каримда куфр калимаси келган оятлар. Беркитиш маъносида.
Сизлар деб беринглар. Каматали ғойфин ажабал куффаро набатуғу. Каматали ғсойфин ажаб ал куффаро набадуғу. У худди ўсимлиги тупроққа уруғни беркитувчиларни ажаблантирган ёмғирга ўхшайди. Куффар деганда уруғни йерга беркитувчилар деган сўз келяпти. Яъни кимлар? Деҳқонлар. Уруғни йерига беркитувчиларга куффар дейиляпти алоҳида оммондан. Демак, ал куффар калимаси тупроққа урғуни беркитувчилар, яъни деҳқонлар дейиляпти. Иккинчи маъноси. Куфр калимаси яна ношукурлик маъносида ҳам келган. Истадибилла? Во итта азана роббукум ла ин шакартум ла азийданнакум ва ла ин кафартум иннан адабийлашадий. Қасамки, деяпти Аллоҳ Таоло, берган неъматларимга шукур қилсанглар, неъматимни зиёда қиламан. Бордию, ношукурчилик қилсанглар, азобим қаттиқ. Ва ле ин кафартун, кофир бўлсанглар деяпти шу йерда. Бу йердаги кофир бўлишдан, кофир бўлсанглардан мақсад, нима екан? Ношукурлик қилсанглар. Биринчи маъноси беркитиш маъноси, уруғни йерга беркитиш маъно си, ношукурлик маъноси, учинчиси, инкор етишлик маъносидан.
Астадибиллаҳ, фаламма жаъаҳумма аърофу кафарубиҳи фалъанатуллоҳи алал кафирин. Ўзларига таниш зот келганида, Муҳаммад алайҳиссалом келганида, аҳли китоблар уни инкор етдилар. Кафару сўзи инкор деган маънода келяпти. Тўртинчиси, иймонни қаршисидаги куфр маъносида, яъни иймон келтирмасдан кофир бўлишлик маъносида ҳам келади. Тўртинчи маъноси, астадибиллаҳ, вомин я куфр биъллаҳи ва малакати и ва кутуби и ва русулиҳ и ва леом ил аҳир фақат даллоҳ таоло алам мубина. Ким Аллоҳга, Уни фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига куфр келтирса, батафқиқ қаттиқ адашган бўлади. Ваман якфур. Куфр келтирсалар сўзи, иймон келтирмаса деган маъно бўляпти. Демак, куфр деган сўз Қуръонда тўрт хил маънода келяпти. Тушундингизми?
Мана ҳадис шарифдан ҳам бир қанча далиллар келтирамиз. Куфр қайси маъноларда айтилган ҳадисда? Биринчиси, шаҳодат калималарини узрсиз равишда айтмаслик маъносида келади. Расулуллоҳ айтадилар умирту ан уқотиларни наса хатта яшҳадў алла илаҳ иллаллоҳ. Фа ман қолала илаҳ иллаллоҳ асомоминни маълаҳу ва нафсаҳу илла беҳаққиҳи ва ҳисобу алаллоҳ.
Мен ла илаҳа иллаллоҳ дегунларича инсонларга қарши курашишга буюрилдим. Бас кимки ла илаҳа иллаллоҳни деган бўлса, мендан молини ва жонини сақлаб қолибди. Фақат бундан, яъни бунинг исломнинг ҳаққи бундан мустасно, уларни ҳисоби Аллоҳга ҳавола. Демак, бир одам калима айтишликка ҳеч қандай моний бўлмасдан туриб, калима айтишники ҳамма имконияти бўлиб туриб, калимани айтмайдиган бўлса, мусулмон емас деб ҳукм қилинади. Аммо умрида бир марта ла илаҳа иллаллоҳ деб қўйган бўлса, шу одамни мўмин дейишимизга кифоя қилади. Аммо мўмин одам мана шу калимани бузиб қўядиган сўзлардан ва феъллардан еҳтиёт бўлишлиги керак бўлади.
Иккинчиси, кофирликда айблаш маъносида келади. И да қол рожу ли ли ақий ҳия кафиру ба биҳи аҳад ҳуман. Агар бир киши ўзи мусулмон қардошига, ей кофир деса, албатта улардан бири унга қайтади. Тушунарлими? Ҳозир айтаётганимиздек, мусулмонни кофир дедингиз, ей кофир дедингз, ёки фалончи кофир дедингуз, шу сўз ўзингизга қайтиб келади, агар у кофир бўлмаса.
Шунинг учун мусулмон одам бошқа бир мусулмонга нисбатан мана шу у кофир, сен кофир бўлдинг, у кофир бўл деган сўзга жуда еҳтиёт бўлишлиги керак. Учинчиси, ношукурчилик қилишлик маъносида. Ношукурлик маъносида мен олти яш атон фавожада фаряд зи биҳи. Файл фаинла мияжид фаряд зи бҳи. Фа ман асна биҳи фақат шакарачу ва ман катамачу фақат кафарачу. Ростлар айтадилар, кимга бир совға берилса, имкон бўлса совғасини совға билан қайтарсин, жавоб берсин, тақдирласин. Енди кимни имконияти бўлмаса, раҳмат айтиб дуо қилсин. Албатта ким раҳмат айтиб, дуо қилган бўлса, тақдирлаган бўлади ҳадя берган одамни. Ким беркитса, енди раҳмат айтишга ҳам ярамаса, куфр келтирган бўлади. Демак, бу ҳадисда айтилинган куфр келтирди дегани, яхшилигига, яхшилик билан жавоб қайтара олмади деган маъно бўляпти. Куфр калимасини маънолари кўп еканми?
Тўртинчиси. Шариатда ман қилинган ишдан қаттиқ қайтариш маъносида ҳам куфр калимаси ишлатилади. Абдуллоҳинома розияллоҳу анҳу бир кишини қасамини ешитиб қолди. У киши Каъбаға қасамки, йўқ деди. Шунда унга қараб туриб Аллоҳда ўзига билан қасам ичилмайди. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ман халафа беғойринглар фақат кафара ав ашрака деганини ешитганман. Ким Аллоҳда ўзига билан қасам ичса, албатта кофир бўлибди ёки шир келтирибди деётганини ешитган ман. Шу йердаги кафара дегани катта гуно қилибди деган маънода. Каъбага қасам деб қўйса, ҳадисда кофир бўпти деса, дарров иймондан чиқариб юборадиган куфрни тушунманг екан а? Гуноҳ маъносида ҳам ишлатиларканми кафара?
Сиз қайси маъносини биласиз? Битта маъносини биласмиз. Кофир, тамом кофир. Демак, бу ҳадисда кофир бўлибди сўзи шариатда ман қилинган ишни қилиб қўйибди деган маънода. Бунга ўхшаган оят ҳадисларни биродарлар яна келтиришимиз мумкин бўлади. Шунинг учун аҳли сунна ва жамоа уламолари доим такфир масаласида ўта еҳтиёт бўлишлик кераклигини таъкидлаб келишган.
Мана мотуридийя мазҳабини мўтабар уламоларидан бири бўлган мулла али роҳимаҳуллоҳ шарҳи китоб ал ал фози куфр китобида шундай нарсани ёзади. Диққат қилинглар. Баъзи адашган фирқалар кишиларни шаҳодат калималарини айтаётган бўлсалар да, ислом арконларини адо етаётган бўлсалар да, кофирга чиқаришга уринганлар. Ўша пайтда ҳам бўлган екан. Ўша пайти ҳам бўлган еккан. Калима келтиряпти. Намоз ўқияпти, рўза тутиб турса ҳам кофир дейишликка тарғиб қиладиганлар бўлган е кан ўша пайтлар ҳам.
Мулла Алихонни давом етади. Бошқа баъзи фирқалар еса, юқорида юқоридагилардан мутлақо тескари йўл тутишиб, шаҳодат калималарини талаффуз қилганларни бирор ҳолатда ҳам куфрга чиқариб бўлмайди деб ҳисоблашган. Бошқа адашганлар умуман бир марта калима келтирдими, қайтиб кофир бўлиши, муртад бўлиши мумкин емас деган. Бу ҳам нотўғри. Имом давом етади. Аҳли суннавал жамоадагилар еса куфрга чи қаришни мутлақо инкор ҳам қилмайдилар. Ва ҳар бир гуноҳ туфайли куфрга ҳам ҳукм қилавермайдилар. Балки аҳли қибла тўғрисида доим яхши фикрда бўлишга уринадилар. Бири сан насига кофир деб юборган екан. Бири умуман кофир бўлиши мумкин емас мусулмон деган екан. Лекин аҳли суннавал жамоа ўртасини тутган екан.
Мана енди гуноҳи кабинани қилган одам ҳақида айтилинган фикрлар. Гуноҳ кабира содир қилган киши ҳақидаги қарашлар. Гуноҳ кабира қилган одам кофир бўладими? Иймондан чиқадими? Ароқ ичади, ароқ зовути бор, ёки сут қўллик қилади, сут қўлликка пул беради, гуноҳ кабира, зино қилади. Мана шу гуноҳ кабирани қилган одам, кофир бўладими? Иймондан чиқадими, йўқми?
Аҳли суннавал жамоа айтади, гуноҳ кабира қилган одам иймондан чиқмайди. Нотазилинглар айтади, иймондан чи қади, аммо куфрга кирмайди. Хабаришлар айтади, имондан чи қиб, куфрга киради. Шунинг учун бизни замонимизда гуноҳ кабира қилган одамни кофир деганлар хабаришлар бўлади. Хоҳлайсизларми бу гапни, хоҳламайсизларми, факт шу.
Муржиалар гуноҳ кабира қилган одам кофирга итоат фойда бермаганидек, мўминга гуноҳ зарар бермайди дейишади. Буларни ҳам мақсадлари нотўғри. Демак, биз аҳли суннавал жамоа еътиқодида гуноҳ кабира қиладиган одам иймондан чиқмайди, кофир бўлмайди. Гуноҳкор, фосиқ, лекин мусулмон бўлади.
Аслида бир мусулмонда кофирга чиқариш, уни муртад дейиш, бу жуда ҳам хатарли масала еканлиги айтилади ва мусулмонлар доим бундан еҳтиёт бўлишлиги керак а, уқтирилади. Чунки ҳақиқатдан кофир бўлган одамга қаттиқ ваъидлар келган биродарлар. Астайду биллаҳ. Валладина кафару лаҳум нару жаҳаннам ла юқуду алайҳим фаёмуту волай юхоф фаҳо анҳум мин адабиҳаҳ кадалика надзикулла кафур. Кофир бўлган кимсаларга еса шундай жаҳаннам ўти бордирки, на уларга ҳукм қилиниб, улар ўла олар, ва на уларда жаҳаннам азоб йенгиллатилур. Ҳар бир кофирни мана шундай жазоларимиз фотир сўрасин. Ҳақиқатан кофир бўган бўлса, мана шундай бир аламли азоб бор унга.
Имому Таҳовий шундай дейди. Қибламиз аҳлини, аҳли қиблани, модомики Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган нарсани еътироф етарканлар, мўмин мусулмон деб атаймиз. Банда иймондан ўзини унга киритган нарсани инкор қилиш билангина чиқади. Ла илаҳа иллаллоҳ билан кирдими, енди мана шу ла илаҳа иллаллоҳни инкор қиладиган сўзни айтишлиги билан чиқади. Қилган гуноҳи билан чиқмайди. Тушунарлими? Калима билан кирдими, тили билан калимани айтиб кирдими, тили билан куфр лафзуларини айтсангдан кейин чиқади.
Яъни қилинган гуноҳ ҳар қанча катта бўлмасин, мусулмонни иймондан, диндан чиқар дейди. Мана енди гуноҳ кабира туфайлик, иймондан чиқиб кетмаслигини далиллари. Ҳозир айтдик, ҳар қанча катто бўлмасин гуноҳи, бу гуноҳ уни кофир қилиб қўймайди. Модомики шу гуноҳни ҳалол санамаса бўлди.
Анақада тонналаб ичади, лекин ҳалол демайди. Бу одам гуноҳкор, лекин мусулмон. Рибога пул беради, ўғирлик қилади, бошқа гуноҳ каби қилади, ҳалол демаяптими? У фосиқ, лекин гуноҳкор мусулмон. Я йўқ аллаҳ динан ану, кутиба алайкумул, қийса усуф илҳқатла. Ей мўминлар, сизларга ўлдирилган кишилар учун қасос олиш фарз қилинди. Яъни, бир мусулмон иккинчи мусулмонни ўлдириб қўйса, ўлдирган томондан қасос олинади.
Шу қасос олинадундан, одам ўлдирди деган гуноҳ ювилади. Агар одам ўлдиришлиги билан диндан чиқиб кетишлик бўлганида, бу одамга қасос ҳақида гап кетмас еди. Тушундингларми шу гапини? Агар мусулмонни ўлдирса, дарров кофир бўлиб кетадиган бўлса, бу билмасдан ўлдирган бўлиши мумкин, хатони ўлдирган ўлиши мумкин. Бир мусулмон иккинчи мусулмонни қатл қилиб қўйса, ундан қасос олишлиги айтилиняпти. Яъни шу қатлни қилиб қўйгандан кейин ҳолат, турган ҳолати ҳам мусулмон. Ундан, уни диндан чиқди, кофир бўлди дейилмаяпти.
Яна далил. Ва ин тоифата ани минал мўминийна иқтаталоо фа аслиҳу байнаҳума. Иккита мусулмон тоифа деяпти Аллоҳ Таоло. Урушса бир бири билан иккаласини ислоҳ қилиб қўйинглар деяпти. Урушаётган пайтда ҳам мусулмон дейиляпти иккаласи. Тушунарлими? Демак, бу оят карималардан гуноҳ кабира қилган одамлар ҳам мусулмон еканлиги маълум бўляпти. Бу еса гуноҳ кабира қилган одамни иймондан чиқмаслигига далил бўлади.
Қолаверса, гуноҳ кабира қиладиган бўлса, масалан, дарра уруш бор. Ўғли қилган бўлса, қўлини кесиш бор. Демак, уларда мусулмон деб еътибор қилиб туриб, қўли кесиляпти, дарра уриляпти. Шу маънода мана шу шарий жазоларни тайин қилинганини ўзи ҳам мўмин кишининг гуноҳ сабабли иймондан чиқиб кетмаслигига ёрқин далилдир.
Машҳур ватандошимиз Умар Насафий раҳматуллоҳ али мана шу масалада қуйидагиларни ёзади. Катта гуноҳлар мўмин бандани иймондан ҳам чиқармайди, куфрга ҳам киргизмайди. Аллоҳ ўзига ширк келтиришни кечирмайди, ундан бошқа кичик ва катта гуноҳларни еса хоҳлаган кимсадан кечиради. Кичик гуноҳга жазо бериш ҳам, агар ҳалол ҳисоблашдан бўлмаса, катта гуноҳни авф қилиши ҳам мумкин. Гуноҳни ҳалол санаш куфрдир. Пайғамбарлар ва солиҳ бандаларнинг катта гуноҳ аҳллари тўғрисидаги шафодлари кўплаб хабарлар билан собитдир. Гуноҳ кабира содир етган муаммолар дўзахда абадий қолмайдилар. Биродарлар, шафод деган нарса ҳам бор. Дунёда ла илаҳа иллаллоҳ деган калима билан чиқиб олсанглар, ҳар қанча гуноҳ катта бўлсин, ширк келтирмасдан чиқдими, Аллоҳнинг раҳмати кенг.
Аллоҳ шундай кечириб юбориши мумкин. Пайғамбарларнинг шафоати бор. Мусулмон биродарларнинг шафоти бор. Ўқиган Қуръонининг шафоати бор, тутган рўзасининг шафоати бор. Умид катта биродарлар. Енг муҳими калима билан чи қиб олайлик дунёда. Мулла Алиқорий куфрга ҳукм қилмаслик тўғрисида ажойиб иқтибосни келтиради. Инсонлар икки хил бўлади. Мўмин одамлар, кофир одамлар. Кофир одамларни бир иттифоқ бўғзахда бўлади. Мовмин одамларнинг ўзлари ҳам иккига бўлинади. Итоаткор одамлар, осиё одамлар. Итоаткор отамлар, бир иттифоқ жаннатда бўладилар. Осиё одамларни ҳам икки қисмга бўлинади. Тавба қилувчилар, ва тавбани тарк қилганлар. Тавба қилувчи одамлар, дин иттифоқи жаннатда бўлади. Тавбани тарк етган одамлар еса Аллоҳнин хоҳишида бўлади. Шуни ҳам қолдиряпмиз а?
Аҳли сунна гуноҳ маъсиятни қилиб, тавба қилмасдан ўлиб кетган бўлса ҳам, Аллоҳнин хоҳишида қолади деяпмиз. Копир, дўзақи, копир, дўжақи деб урмаяпмиз. Енди мана шу гуноҳларни куфр ёки куфр емаслиги тўғрисида баҳс мунозарани борлигини ўзи ҳам бу нақадар хатарли нарса еканлигига далолат қилади. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло айтади. Имтажидани бу каъба иромату нҳа на ангу, нукаффир анкум саййиъатикум ва нурихилукум мудихалан карима. Агар сизлар ман айтилган гуноҳларнинг катталаридан сақлансангиз, кичик гуноҳларингизни сизлардан ўчиравермиз ва сизларни роҳатбахш манзил, жаннатга киритурмиз. Яъни киши катта гуноҳлардан айтяпти бўлар екан, кичкиналарни Аллоҳ Таоло авф қилишга ваъдасини беряпти.
Гуноҳларнинг турлари. Гуноҳлар икки турга бўлинади. Гуноҳ кабиралар, гуноҳ сагиралар. Аллома Тафтазоний, Аллома Тафтазоний раҳматуллоҳу алайҳ шарҳи ҳаққи оидда шундай дейди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо кабира ва сагира гуноҳларга шундай таъриф берган. Бу Абдуллоҳ ибн Аббосни гуноҳи кабира қайси, гуноҳи сагира қайси? Шунга берган таърифи. Хат, жазо тайин қилинган. Ёки дўзах билан, ё лаънат айтилиши билан, ё ғазаб қилиниши билан таҳдид қилинган ҳар бир гуноҳ гуноҳ кабирадир. Дунёда хат тайин қилинмаган, охиратда қўрқитув билан огоҳлантириш берилмаган ҳар бир гуноҳ гуноҳни сағирадир. Аллоҳ азизлари ва жаллоҳ, ана шу гуноҳ кабрийелардан еҳтиёт бўлиб, Аллоҳ Таолонинг раҳматига мушараф бандалардан бўлишимизга тавфиқ берган бўлсин. Хулоса, Аҳл-и Сунна вал-Жамўа еътиқодида, Мотуридий ақидасида, гуноҳ кабила қилган одам, бу гуноҳ кабиласи ҳар қанча катта бўлса ҳам, уни кофир ёки муртад қилмайди. Модомики шу гуноҳни ҳалол санамаса бўлди.
Олай юқубо, бе кофринг ворти дадин, бе аҳринг, ав би қотлинг, вақтингиз алинг. Зино ё қатл ва босқинчилик туфайли куфрга ҳам, муртадликка ҳам ҳукм қилинмайди. Назмий баёни, зино, қатл, босқин бўлса ҳам сабаб, куфрга маҳкум емас, дейилмас муртад.
Ақули қовли ҳаъда, астағфируллоҳу ливалакум. Инналлоҳу ва малакату ҳуй соллуна ала наби. Я юҳалладина аману соллу алайҳи ва салли мутаслима. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи.