Maviza
—Қоралама18 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
17:37
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннаҳл ҳамдуллайев ла илаҳа илла ҳум дуҳ ва нас таъинуҳ ва нас таъфуруҳ. Ва наъудҳу биллаҳи мин аш суруриян ҳусина. Ва мин саййиъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳ ҳуфала мубиллала. Ва ман юъдилил ҳуфала ҳадияла. Ва нашҳаду алла илоҳ ила аллоҳ ва ҳидаҳул ла шарикала. Ва нашкаду анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Амма баъд, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракатуҳ. Ақида дарсларидан Сирожиддин Ўшининг Бадул Амоли асарини ўқиётган едик. Бугун қирқ олтинчи байт.

Сирожиддин Оша айтади ломан янви ертида дан бада даҳрин, ясир анд диний ҳаққин ван силали. Кимки бирор замондан сўнг муртад бўлишни ният қилса, шу лаҳзани ўзидаёқ ҳақ диндан пинҳона чиқиб кетганга айланади. Назмий баёни, кимки муртадликни ният қасд етар, шу ондаёқ пинҳона ҳақ диндан кетар. Яъни инсон диндан чиқишликни ният қурса, шу заҳоти диндан чиқиб кетади. Мавзуйимиз шу.

Чунки инсон ўй хаёлига ҳар хил нарсалар келади. Баъзида ўй хаёлини қайтара олади, баъзида ўйл хаёлга берилиб кетиб қолади. Мана шундай ҳолатда қандай хатар бор муъмин учун? Агар ана шу муртадликни, кофирликни хаёлидан ўтказса, қайси даражагача хаёлида у қолади, кофир бўлмайди. Ва қайси чегарадан ўтиб кетса, диндан чиқиб кетиб қолади, ўзи билмайди бу нарсани. Мана шу ҳақида баҳс баҳс қилади бу мавзуйимиз.

Демак, бу матнда биродарлар ислом динидан қайтишни ният қилган кимсани муртад бўлишлиги баён қилинади. Муртад дегани биродарлар шариатимизда динини ўзгартирган кишига айтилинади. Шариатимизда динни ўзгартирадиган киши муртад дейилади. Бу албатта жуда ҳам катта гуноҳ. Бу одамларни ҳозирги кунда мана бугунги кунда ўзи мусулмон бўлиб туриб, христиан бўлсин, буддизм бўлсин, ёки криштианизм бўлсун, ёки бир бошқа бир динлар вакиллари бўлсин, шуларни таъсири остига кириб қолиб, диндан чиқадими, ёки бир қандайдир моддий нарсаларни умидида ўша бошқа динга ўтиб кетадими, бу ишга киришаётганлар муртад дейилади.

Муртадни шариатдаги ҳукми қатл қилинишлик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ман баддала динаҳу фақутулуҳ. Имом бухорийдан бу ҳадис. Ким динини ўзгартирган бўлса, бас уни қатл қилинглар. Бу ислом қозиси, ислом халифаси, ислом следоватини, ислом жаллоти бор бўлган, исломий ҳукм жорий бўлаётган жойда мана шу ислом қозиси ҳукм қилади бунга.

Манақа ҳадис бор деб туриб, ҳар ким ўз бошимчалик қилиб, самосуд қилишликка ҳаққи йўқ. Қуръони каримда қасос олишлик айтилган, зино қилган одамни тошбўрон қилиш айтилган, ўғрини қўли кесилишига айтилган. Бу қуръоннинг ҳукми. Енди бу нарсаларни мусулмонлар ҳар ким ўзи хоҳлаганча татбиқ қилишликка, ўзи очимчилик қилишга ҳаққи йўқ. Тушунарлими?

Демак, ана шу муртад бўлган одам исломий ҳукм билан қатл қилинаркан, кофир ҳолда кетади. Бу қатл бўлганлиги уни бу гуноҳидан хориж қилмайди. Масалан, бир одам бир мусулмон бошқа бир мусулмонни қатл қилиб қўйган бўлса, қасос бор. Ислом қозиси шу қасосни амалга ошириб беради. Шунда қатл қилган қотил ўзи ҳам қатл қилинади. Шу билан қиёматга одам ўлдирди деган гуноҳдан хориж бўлиб боради. Аммо диндан қайтган муртад одам шаръий ҳукм билан қатл қилинадиган бўлса, бу гуноҳдан холи бўлмайди. Енди бу абадул абад жаҳаннамда бўлади.

Аллоҳ азза ва жалла Қуръонда марҳамат қилади. Астайдивилла. Ва ман йерта дед минг кун ан динихи, фаямут, ва ҳува кафирун, фа улаика ҳабитат аъмалу ҳунфид дуня вал аҳиро, ва улаика ашабун нари ҳунфиҳаҳ холидун. Бақара сураси икки юз ўн йеттинчи оят. Сизлардан ким ўз динидан қайтиб, динсиз ҳолда ўлса, ундай кимсаларнинг қилган амаллари дунё ё охиратда беҳуда кетур, ўзлари улар дўзах егаларидир ва унда абадий қолажаклар. Демак, биродарлар, муртад бўлиб ўлган одам жаҳаннамда бўлади, абадий қолади унда.

Муртад ҳолда ўлган ёки муртад ҳолда қатл қилинган одам, биродарлар ювилмайди, кафанланмайди, жаноза ўқилмайди, мусулмонларни қабристонига қўйилмайди. Диндан қайтган муртад қилган аввалги ҳамма амаллари хабада бўлади. Намоз ўқиган бўлса ҳам, рўза тутган бўлса ҳам , ҳаж қилган бўлса . Жумҳур уламоларнинг фикрига кўра, муртад бўлган одамга шу ишини жиддий ўйлаб кўришликка уч кун муҳлат берилади дейилади. Жумҳур уламоларни фикри шу. Уламолар уни ўтказиб, олимлар бу ишини оқибати нима бўлишини, охиратда унга бериладиган азобни ва тавбани еслатиб уч кун муҳлат беришади. Агар у киши мана шу қилган ертидодидан, муртадлигидан қайтиб, тавба қилиб, яна шаҳодат калимасини айтадиган бўлса, мусулмонлар қаторига қайтади.

Албатта, бирон кишини муртад деб ҳукм қилиш ва муртадга нисбатан ижро қилинадиган ҳукмни бажаришлик ҳоким ёки уни ноиби бўлган шариат қозисин вазифаси. Ҳар ким ўзича бировга муртад деб ҳукм қилиб, ҳукмни ижро қилишликка нимаси йўқ? Ҳаққи йўқ. Ўзи, ўзи ошунчалик билан ҳукмни ижо қилишликка ҳаққи йўл. Бу ҳалиги илмдан узоқ бўлган, шижоати қаттиқ бўлган ёшларда тилидан шарт чиқиб кетади. У муртад дейди. У кофир дейди. У йегани ҳаром дейди. У хотинни талоқ дейди.

Шу гапни қўрқмай гапиряптими? Билингки, илмдан насибаси йўқ бу одамни. Чунки бировни муртад дейиш, бировни кофир дейиш, бу катта нарса. Катта нарсани даъво қиляпсан. Шунинг учун бировни муртади дейиш, кофир дей иш, бизни ишимиз емас, бу қозини иши. Бу масала ўта ҳам нозик масала бўлганлиги учун, матнда келган ҳар битта сўзни атрофлича ўрганиб чиқишлик керак бўлади. Муртад бўлишни ният қилса дейилди. Мана ўша калламизга келадиган ў ҳам олтига бўлинар екан, биродарлар. Ҳаёлингизга келади, ўй фикр бўлади, ўйфикр кучаяди, ният қиласиз, қасд қиласиз, азм қиласиз. Нечта айтдим?

А? Нечта айтдим? Ҳозир ҳам ҳаёлларга нималар келмаяпти а? Агар ҳаёлига келган ҳар битта нарсага гуноҳкор бўлаверсангиз, сал сем пачоғимиз чиқиб кетарди. Кореяга борганларга ўша миссендалар келиб айтар екан. Бизни динимизга ўссанг, яхши иш топиб берамиз дер екан. Роса иш топмасдан сиқилиб юрган бола фитнага кириб қолади. Йўқ дейди. Озгина диндан хабари бор одам, йўқ дейди. Енди умуман дин диёнатдан хабари бўлмаган одам бўлса чи? Ўйланиб кўради а?

Кетаётганда. Ҳа. Нима келди ҳаёлингларга? Буларни динига ўтиб туриб, пулни олиб олиб туриб, кейин кетаётганда тавба қилиб оламан деган, йўқ. Ўлиб қолсанг чи? Шу ҳолатда ўлиб қолсинг чи? Шунинг учун мусулмон одам. Учун енг азиз нарса бу уни жони емас, моли емас, дунёси емас. Бу уни иймони, дини.

Муртад бўлишни ният қилса дейилди. Ният қалбни иши. Шунинг учун қалбда ниятгача бўлган босқичлар ҳам борлигини билиб олишимиз керак бўлади. Демак, ният қилсак, диндан чиқади. Демак, ният қилгунга қадар ҳам бир қанча босқичлар бор. Шуларни билиб олайлик. Қалбни бир нарсага қандай боғланиш ҳақида Ибн Ҳажа раҳматуллоҳ алик Ибн Абижамриддан шундай ривоятни келтиради.

Қалбга келадиган нарсалар қуйидаги тартибда бўлади. Биринчиси, алҳаммату кўнгилга келиши, иккинчиси, алламату истек пайдо бўлиши, учинчиси, ал хоторату, ўй фикр келиши. Тўртинчиси, ан нияту, ният қилиш. Бешинчиси, ал иродату, қасд қилиш. Олтинчиси, ал азимату, азма қарор қилиш.

Ўшалар динига ўтиб туриб, пулни қилиб кетиб юборсаммикин деётган одам, қайси етапда бўлади? Алламату, истек пайдо бўлди. Кейин ўйланиб юради жиддийроқ. У хаторату бўлади. Мана шу айтилинган олтита босқични биродарлар, биринчи учтасига инсон гуноҳкор бўлмайди. Чунки уни у назорат қила олмайди. Яъни биринчиси, бир маъно кўнглига келди. Кейин кучайди, кейин у ҳақида турли ўй фикрлар келади. Бу сизни ихтиёрингиздан ташқари бўлганлиги учун бунга гуноҳкор бўлсангиз. Аммо кейинги учтасида ният, қасд ва азмиқарор. Бу сизни ихтиёрингизда бўлганлиги учун енди бунга гуноҳкор бўласиз.

Демак, муддатли ҳақида маъно кўнгилга келди. Бу маъно кучайди. Ўй фикрлар келди. Шу йергача гуноҳкор бўлмайди. Аммо ният, қасдд, азмиқарор, мана шу тўртинчиси, ниятдан бошлаб гуноҳкор бўладими? Бўлди шу мана шунақа динига ўтаман дедими, ният қилди уже.

Ҳали чиққан йўқ диндан. Шу ният қилишиги билан диндан чиқиб кетади. Демак, бир маъно кўнглига келди, маъно кучайди, ўй фикрлар туғилиб қолди. Бу учта босқичда гуноҳкор бўлмайди, диндан чиқмайди. Агар муддатли ҳақида фикр қилсам. Тўртинчисидан ниятдан бошлаб гуноҳкор бўладими?

Демак, қайсидир бўлмаса, миссионерларда таъсирга тушибди, ё бир бошқа бир моддий сабаблар туфайлими, маълум бир муддатдан кейин қисқа вақт бўлсин ёки кўпроқ вақт бўлмасин, ўз ихтиёри билан диндан чиқишни ният қилса, масалан, ойнинг охирига бориб туриб шуларни динига кираман деди. Ният қилди. Аллоҳ сақласин. Келажакда муддат бўлишликни ният қилган бўлса ҳам, ўзи билмаган ҳолда диндан чиқиб кетган ҳисобланади.

Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жадиду иманакум, иймонингларни янгилаб туринглар дедилар. Қандай қилиб янгилаймиз иймонимизни ё Расулуллоҳ деб саҳобалар сўрганида ла илаҳа иллаллоҳни кўп айтинглар. Шунинг учун сиз билан биз ўзимиз билган билмаган ҳолда, илмсиз ҳолда шундай бир хатарга кириб қолган бўлсак, Аллоҳ сақласин, бояги шаҳодат калимасини калимаи тоибани кўп такрорлашлик билан иймонимизни янгилаб турамиз. Маъқулми?

Чунки Исломни дин деб қабул қилиб, охиратга ишонган ҳар битта мўмин ўзи иймон келтириб ишонган нарсада собит туришлиги Аллоҳ томонидан буюрилган. Астайду биллаҳ я айюҳа алладина аману амину биллаҳи ва расулиҳи вол китабилладий наззала ала расулиҳий, вол китабилладий анзала минқобил. Ей, иймон келтирганлар, Аллоҳга иймон келтиринглар, Пайғамбарга иймон келтиринглар, Пайғамбарга туширилган китобга иймон келтирдинглар ва бу Пайғамбардан аввал туширган китобларга ҳам иймон келтирингилар. Я айюҳаннас, омину демаяпти. Ей инсонлар, иймон келтирингларни демаяпти. Мўминларга айтяпти. Я айюҳа алладина аману, амину. Ей мўминлар, иймон келтиринглар деяпти.

Қаранг, нима дегани? Келтирган иймонингларда собит қадамлик билан бардавом бўлинглар дегани бу. Чунки ҳозир айтаётганимиздек, ўзи билмаган ҳолда шу муддатликни ният қилиб қўйса, диндан чиқиб кетиб қолар екан. Шунинг учун собит қадам бўлинглар, еътиқодингларда деб Аллоҳ Таоло айтяпти. Чунки ишонган нарсасига қатъий еътиқодда туришлик иймонни тақозоси бўлади. Иккиланиб бўлмайди биродарлар. Иккиланиб ўлмайди.

Агар банда мана шу қатъий еътиборга қарши боришни ният қилса, бу нияти қалбидаги тасдиқни йўққа чиқаради. Тасдиқни ёққа чиқишга рози бўлиш еса, куфрга кетишга рози бўллади, розилик бўлади. Енди куфрга рози бўлди, бу куфр бўлади. Енди бу масалани тескари томони бор. Яъни кофир одам бир ойдан кейин мўмин бўламан деб ният қилса, у мўмин бўлиб қоладими? Йўқ.

Иймонда буни тескариси екан. Бир ойдан кейн бошқа динга ўтаман деган нарсани ният қилишига кофир бўлиб қолади. Аммо буни тескариси, кофир одам, бир ойдан кеюн мусулмон бўламан деса ю, ният қилиб, калимани айтмаса, у ният қилишини ўзи уни мўмин қилиб қўймайди. Аммо иймони тескари екана диндан чиқишда. Чунки воз кечиш ниятни ўзи билан ҳосил бўлади. Иш ҳаракати еса, ниятни ўси билан ҳосилбўлмайди. Буни мисоли муқумлик билан мусофирликни мисолига ўхшайди. Мусофир одам, мусофир муддатида юрар екан, бўлди, шу йерда мен қоламан деб туриб ният қилиши билан муқимга айланиб қолади. Тушундинглар а? Бишкекка бориб туриб тўрт кун тураман деганди. Мусофир еди. Енди бўлди, шунақа қоламан дейиши билан муқимга айланади у.

Чунки муқимлик сафардан воз кечишлик дегани. Воз кечишни нияти билан ҳосил бўлади мақсад. У муқимга айланади. Енди, муқим киши еса сафарга чиқаман деб ният қилиши билан мусофир бўлиб қолмайди. У иш ҳаракатга келиши керак. Бугун сафарга чиқман дейиши билан мусофир бўлиб қолмайди. У шаҳарини ташлаб чиқиб кетгандан бошлаб, бу нима бўлади?

Муртадлик биродарлар собит бўлиши ва бир одамга кофир бўлди, муртад бўлди деб ҳукм қилишлик учун, унда учта шарт бўлиши керак дейди олимларимиз. Уни муртад деб ҳукм қилишликка учта шарт олиш керак. Биринчиси, ўзини ихтиёри билан диндан қайтган бўлиши керак. Чунки мажбурланиб, куфр калимасини айтган, қатл таҳдиди билан, хавфи билан диндан қучишликка мажбур қилинган одам, агар қалби имон билан хотиржам бўлиб турган бўлса, мажбур айтган бўлса, бу одам муртад бўлмайди. Иккинчиси, ақл расо бўлиши керак. Мажнун, еси паст одам, норасидаларга ҳам муртадлик собит бўлмайди, учинчиси, ҳушёр ҳолатда бўлиши керак. Чунки маст бўлиб, алжираб гапирган гапи билан кишини муртад бўлмайди дейди. Демак, бир одамни муртад дейиш учун биринчиси, ихтиёри билан диндан қайтган бўлиши керак. Ақл ҳуши жойида бўлиб диндан қайтган бўлиши керак ва ҳушёр бўлган ҳолда мана шу сўзни ёки ишни қилган бўлиши керак, шунда унга муртадлик ҳукми берилади. Аллоҳ азза ва жаллоҳ динда собит қадам бориб боришимизни ўзи тавфиқини берсин. Чунки Аллоҳ Таоло ўзи бир ҳидоятга бошламаса, ўзи сақламаса, сиз билан биз адашиб кетишлигимиз қош билан киприйди ўртасида.

Демак, биродарлар, қирқ олтинчи байтимиз ниҳоясига йетди. Диндан чиқишни ният қилган кимса ҳақидаги баён еди. Воман янвий ертида дан бада даҳрин, ясир ан диний ҳаққинг дан силали. Кимки бирор замондан сўнг муртад бўлишни ният қилса, шу лаҳзанинг ўзидаёқ ҳақ диндан пинҳона чиқиб кетганга айланади.

Назмий баёни кимки муддатликни ният қасд етар, шу ондаёқ пинҳона ҳақ диндан кетар. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъала ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)