Maviza
—Қоралама26 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
26:13
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин. Вассалатуҳ вассалому ала ашрафил мурсалин ва ала алихий ва ашабий ҳажмаин. Аллоҳумма алин на маъям фауна ва онфаъна би маълам таънавазид на илма. Аллоҳумма аренал ҳаққа ҳаққон ва ризқу натибаа ва аренал баътила баътилан ва ризқу натиш динаба. О жаъанна минма йестамия ун ал қовла файетта бия уна ҳусана. Водихин наби раҳматика фий айбадика солиҳий. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъали ва баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳ ва таолуҳушу биз саййид олам куни барчамизга баракотли қилсин. Дуоларимизни ижобат қилсин, гуноҳларимизни мағфират қилсин.

Ақида дарсларидан сиз билан бизнинг ҳамшаҳримиз бўлган Сирожиддин Ўшининг Бадул Амоли асарини ўқиётган едик. Тўртинчи байтдамиз. Тўртинчу байтда айтилади муридул хойрий ва шишабел қобиҳий, валаким лей сайярдо бил мухалий. Яъни яхшини ҳам, қабиҳ ёмонни ҳам ирода қилгучидир, лекин куфр ва масъиятларга рози емас. Биз Аллоҳ азза ва жалларнинг ирода сифатида баҳс қиляпмиз ҳамда ҳаммани ўйлантирган, инсон тоифаси борки, қайси замонда яшамасин, қайси маконда яшамасин. Еркак, аёл, бой, камбағал, соғ касал, фарқсиз, ҳаммани бир хил қизиқтирган мавзуни баҳс қиляпмиз. Бу қазойи қадар, тақдир масаласи. Инсон боласи доимий суратда келажакда нима бўлишлигини билишлик, уни қизиқтирган. Доим инсоният қизиқиб келган шу нарсага. Лекин Аллоҳ азза ва жалла бу илмни, буни ўзини ҳузурида қолган илм бўлишини хоҳлади. Махлуқотлардан сир тутди. На улуғ бир пайғамбар, на бир муқаррар парижда тақдирда нима битилганлигини билмайди, магар Аллоҳ билдирганича билади.

Демак, биз қозоқ қадр масаласини ўқиётган едик, давом етамиз. Бандаларни амалларига еътиқодий жиҳатдан назар. Сиз билан биздан содир бўладиган амалларни умумий қилиб ўрганадиган бўлсак, бу амаллар учга бўлинади. Биринчиси, бандаларни қилаётган ҳамма амаллари уларнинг касби ҳисобланади. Ана шу амалларни Аллоҳ Таоло яратиб беради. Яхши, ёмон, барча амаллар Аллоҳ Таолонинг хоҳиши билан бўлади, илми билан, қазоси, қадари билан вужудга келади. Биринчиси шу. Иккинчиси, бандаларнинг зиммаларига юклатилган амалларнинг ҳаммаси, Аллоҳ Таоло нима қилди бизга? Нимани фарз вожиб қилди? Бизни зиммамизда нима ишлар бор? Мана шу зиммамизга Аллоҳ Таоло юклаган ишларни ҳаммаси Аллоҳни илми билан бўлади. Қазоси, қадари, хоҳиши билан вужудга келади. Яна яхши кўриши, розилиги билан вужудига келади. Демак, бизни қилаётган ҳамма ишимиз Аллоҳни хоҳиши билан бўлада, биринчиси. Иккинчиси, Аллоҳ бизни зиммамизга нимани буюрган бўлса қил деб, уни бажаришимиз ҳам Аллоҳни илми билан, қозоқ қадари билан рози бўлиши, яхши кўриши билан бўлади.

Учинчиси, гуноҳ маъсулотларнинг ҳаммаси ҳам Аллоҳни хоҳиши билан бўладими, илми билан бўларди, тақдири билан вужудга келади, лекин яхши кўриниши, ризоси ва буйруғи билан вужудига келмайди. Бу дарсларимизни бошида айтдик, Аллоҳ хоҳламаган нарса бўладими бу борлиқда деганда, йўқ дединглар. Аллоҳ гуноҳ масъулият бўлишини хоҳлайдими? Дейилганда йўқ дединглар. Ҳа, Аллоҳ хоҳламайдиган ишлар бўляпти ю, гуноҳ масъулия дедик. Жавоб бериб айтдик, хоҳлаш бир нарса, рози бўлиб яхши кўришлик бир нарса. Биздан содир бўлаётган савобли амалларни Аллоҳ Таоло яхши кўрар, рози бўлар, яратиб бераверади. Хоҳлаверади бўлишини. Енди биздан содир бўлаётган гуноҳ, маъсиятларни Аллоҳ Таоло бўлишини хоҳлаверади, лекин яхши кўрмайди, рози бўлмайди, яратиб бераверади. Тушунарли бўлди а? Шу битта дарсимизни хулосаси шу еди. Демак, ҳозирги бандаларни амалларини уч қисмга бўлавергандик, хулосаси. Бу борлиқда бўлаётган ҳар битта иш Аллоҳ Таолонинг иродаси, хоҳиши билан вужудга келади. Мана шунга иймон келтиришлик сиз билан бизга вожиб бўлади. Аллоҳ Азиз ва Жалол Қуръонда марҳамат қилади: Астайдубиллаҳ.

Қул иннал амру куллаҳу лиллаҳ. Айтинг, барча иш Аллоҳга оиддир. Кун исидими? Аллоҳни хоҳиши. Совудими? Аллоҳни кҳуши. Уруш бўлдими? Тинчлик бўлдими? Аллоҳникҳуши. Соғ касал бўлдингизми? Аллоҳни куши. Фақат сиз ана шу касал бўлишликка сабаб ишни қилиб, касалликни сўрадингиз, Аллоҳ олиб яратиб бераверди. Сиз соғлом бўлишликка табаб бўладиган ишни қилдингиз, сиз соғлиғни Аллоҳ Таолодан заказ қилиб олдингиз, Аллоҳ Таоло соғликни яратиб берди.

Соғлик ҳам, касаллик ҳам Аллоҳни хоҳиши билан бўлади. Аллоҳ Таоло айтяптики, ей Муҳаммад алайҳиссалом, онам ва мунофиаларга айтингки, ишларнинг ҳаммаси Аллоҳни қўлида. Аллоҳ ана шу ишларни ўзи хоҳлаганича тасарруф қилади. Қазойи қадарга шубҳасиз ишонишлик инсонни мўминлик мартабасига кўтаради. Қадараман. Қазойиқадарга шубҳаиз иймон келтирган киши мўминлик мақомига мартабасига кўтарилади.

Мана енди қазойи қадор деган сўзни кўриб чиқамиз. Қадор. Қадар деганда яхшилик, ёмонлик, фойда, зарар, қайси замонда пайдо бўлиш, қайси маконда пайдо бўлиш, шунга ўхшаган махлуқотларда бўладиган ишларни аллоҳ таоло аввалдан тайинлаб қўйганлиги, аввалдан билиб қўйган лиги тақдир дейилади.

Енди қазо деганда, Аллоҳ Таоло аввалдан билиб қолган нарсасини амалга оширишлиги қазо дейилади. Қадар, Аллоҳ Таоло ҳамма нарсани билиб, ёзиб қўйганлиги, қазо ўша билган нарсасини юзага чиқариши, амалга ошириши. Ҳикамул атойида айтилади, ида ароду аллоҳу идаҳора фатлиҳи алайка, холоқали фатла ва насабаҳ у илайка.

Агар Аллоҳ сенга ўзини фазлини танитишни ирода қилса, сенга фазилини беришликни ирода қилса, шу фазилни яратади ва сенга нисбат қилиб қўяди. Нима дегани? Масалан, бир одам чиройли овози бор. Қуръонни ёдлади, чиройли овоз билан одамларга тиловат қилиб беради, ҳамма хурсанд бўлади. Ва бу овоз ва бу Қуръон Аллоҳни шу бандага берган фазли бўлади. Аллоҳ еркалатиб қўйибди. Тушундингизми? У сизники емас. Овозингиз унақа чиройли бўлишлигини сиз ҳал қилмадингиз да.

Агар Аллоҳ Таоло сенга ўзини фазлини кўрсатишини хоҳлайдиган бўлса, ана шу савобли, чиройли амални яратади да, шуни сенга нима қилиб қўяди, нима деб бериб қўяди. Туғилдингиз бойни боласи бўлиб. Отангизни давлати қўлингизга қолди. Нима қилдингиз сиз бой бўлишлигингиз учун? Ҳеч нарса қилмадингиз. Демак Аллоҳ Таоло мана шу бойлик деган фазилатни яратди, сизга берди. Енди саховат деган фазилат яратиб туриб, уни ҳам берди да, қарабсизки, фазилатингиз тўлиқ бўлди. Шунинг учун, агар бизда бошқаларда йўқ бир фазилат бўлса, бошқаларда бўлган бир солиҳ амаллар, чиройли амаллар бор бўладиган бўлса, нима дейишимиз керак екан? Бу Аллоҳни фазли дейиш керак екан. Агар шундай деган еътиқодда турсангиз, ҳеч қачон кибрга ҳам кетмайсиз, ҳеч қача ҳаддингиздан ҳам ошиб кетмайсиз ва ҳеч қачон мен қилдим демайсиз.

Яъни одамлар фалончи яхши амалларни қилади, солиҳ одам дейишадими? Демак мана шу солиҳ бўлишлигини Аллоҳ яратиб, сени қўлингга берди. Мана енди қазойи қадарнинг маънолари. Қадар луғавий жиҳатдан миқдор белгиламоқ, тақсимламоқ деган маънони англатади. Истилоҳда еса ал қодару ал мулоҳи таъала бима якун фи холқиҳи. Қадар нима? Аллоҳ таолонинг келажакда махлуқотларини устида бўладиган нарсани билиши қадар дейилади. Масалан биз дунёга келдик, ертага нима бўлишини билмаймиз, лекин Аллоҳ билади. Мана ҳозир чиқамиз, ошхонага борамиз. Нима овқат заказ қилишимизни билмаймиз ҳали. Сиз чиқиб нимани танлашлигингизни Аллоҳ олдин билиб қўйганлиги. Шу қадар дейилади. Аллоҳ таоло азалда ҳар битта яралмишни қайси замон ва қайси маконда дунёга келишини, қанча ва қандай ризқланишини азалдан тайинлаб қўйган нарсаси қадар дейишади. Енди қазо чи? Қазо луғатда амалга ошириш, юзага чиқариш каби маъноларни билдиради. Истилоҳий маъноси ал қодо у ижодуллоҳи таъалама сабақа фи илмиҳи аннаҳу юъжа.

Аллоҳ таолонинг илмида вужудга келиши олдиндан аниқ бўлган нарсани вужудга келтириш қазо дейилади. Мана одам йетмиш йил яшайдиган деб Аллоҳ таоло тақдир қилди ва йетмиш йил ишлатди. Шу қазо бўлди. Мана одам еллик га кирганда бир хум тилла топиб олади деб ёзиб қўйди. Еллик га киргандай топди, мана шу қазо. Аллоҳ таоло билган илмини амалга оширганлиги шу қазо дейилар екан.

Мана енди қазойи қадарга иймон келтириш деганда биз нимани назарда тутяпмиз? Мана бу мана бу нарсаларга ишонсангиз, демак қазойи қатарга иймон келтирган бўласиз. Биринчидан, Аллоҳ Таоло бандаларнинг ҳали улар қилмаган ишларини ҳам аввалдан билади. Айтдингиз ку, ҳозир обедга нима заказ қиласиз, сиз билмайсиз, лекин Аллоҳ билади. Ишонасизларми шунга?

Иккинчиси, бандаларнинг қиладиган ҳамма амаллари аввалдан лавҳул мавҳумзга битиб қўйилган. Мана Одам алайҳиссаломни Аллоҳ Таоло яратди. Жаннатда. Шу йерда яшай деди, жуфтини яратди ва мана бу мевани йема деди. Аллоҳ Таоло билармиди Одам алайҳисса салом осийлик қилишини йеб қўйишини?

Билар еди. Билар еди. Агар ким билмас еди деса, диндан чиқади биродарлар. Иблис, иблис. Одамга сажда қил, деди Аллоҳ Таоло унга. Сажда қилмади. Аллоҳ билармиди уни сажда қилишмаслигини? Билар еди. Ким жаннатга, ким дўзога киради, Аллоҳ аввалдан билади буни.

Агар дунёга киргизмасдан ўша жаннатий бўладиганларда жаннатга, дўзахий бўладиганларда дўзахга шундай киргизиб юборса, дунёга киргизмасдан, ҳеч кимга шанс бермасдан, шунда дўзахга кирганлар, нима учун биз дўзахга кирдик? Улар қайси қилмаган яхши амал учун жаннатга кириб кетди? Биз қайси қилмагани гуноҳимиз учун дўзахга келиб кетдик? Ахир бизга имкон бермадинг у деса, сен дунёга келсанг шу дўзахий ишини қиласан деса, қаёқдан биласан дейди.

Бизни иймонимиз комил, Аллоҳ Таоло бандалар нима иш қилишини аввалдан билади. Ана шу Қуръонда шу мазмунда оят бор. Дўзахга кирганлар Парвардигор, бизни қайтаргин дунё ҳаётига, агар яна шу куфр масиятга қайтсак, ҳақиқатдан золимлардан бўламиз дейишади. Лекин Аллоҳ Таоло айтади, сенларни аниқ биламан. Чиқсанг, яна шу кофирни қиласан дейди.

Солиҳ алайҳиссалом. Қавми мана бу тошни ёриб ичидан фалон фалон фалон сифатга ега бўлган туяни чиқариб берсанг сенга иймон келтирамиз дейишди. Хўп, чиқариб берди. Иймон келтиришдими? Демак шуларни тақдирида жаҳаннамий Аллоҳни балосига лойиқ деб ёзилган ва бу мана шундай бўлиб ёзилганлиги ўзларини хизмати.

Учинчиси. Содир бўлган барча нарсалар Аллоҳ Таолонинг хоҳишидир. Аллоҳ холоди, бўлди. Аллоҳ хоҳламади, бўлмади. Юк тузиб қўйдингизми? Демак шуни Аллоҳ хоҳлаган екан. Бўлди енди индаманг енди. Жазавага тушманг. Тўртинчиси, пайдо бўлган б арча нарсаларни Аллоҳ Таоло яратади.

Аллоҳ Таоло ҳамма нарсани аввалдан билади. Келажакда нима бўлишини билишинглар мумкинми йўқми? Учлик тили банкани ичига сувни тўлдириб, чиллада кўчага олиб чиқиб қўйсангиз, ертамангача нима бўлади? Ёрилиб кетади. Келажакда айтяпсизлар. Тушуняпсизларми? Тушундингларми? Келажак емасми шу? Келажак беш минутдан кейин бўладиган ишни айтяпсиз. Де ешитувдингиз, стук бор овозда, мотордан. Юкни уйлаб кетяпти шопер Бишкекка. Айтасиз, бу сусанбирда музлайди бу машина дейсиз. Ҳақиқатан сусанбирга борганда, подёмга чиққанда, мотор, стук бериб, музлайди. Қайердан билдингиз сизни? Қайердан билди? Акалар, бу тажрибага асосланган, илмга асосланган нарса.

Илм бу. Қаранг, сизда озгина илм бор, шу илмга асосланиб туриб, ертага нима бўлишини айтиб бера оляпсиз. Енди ҳамма илмни егаси бўлган Аллоҳ Таоло, банда дунёга кирмасидан аввал, ҳали ғайб оламида турганда, дунёга кирганда нима ишларни қилиши билиши мумкинми? Сизга берилган озгина илм, бир сутка, икки сутка боринг, бир йилдан кейин нима бўлишлигини тахмин қилишлик имкониятини бераётган бўлса, ҳамма илмда егаси бўлган Аллоҳ, ҳамма нарсани аввалдан билиб қўйиши маҳолми? Йўқ.

Масхаббошимиз Имом Аъзам раҳматуллоҳ алайҳ ўзининг Фиқҳул Акбарида шу мавзуда айтади: ваккан аллоҳу таъала алиман фил азал бил ашъяи қобла кавниҳа ва ҳувалладай қоддара ал ашъяъа ва қоддаҳа. Аллоҳ Таоло нарсаларни мавжуд бўлишларидан олдин ҳам азарда билувчи еди. У нарсаларга тақдир тайин қилган ва уларга ҳукмини жорий қилган зотдир. Вала якунуфи дуня, вала фил аакҳироти шаюн, илла би машиатихи ва илмихи ва қодойихи ва катбихи фил лавҳ илмаҳфуз, валакин катабаҳо белвасов ла билҳукм.

Дунё ва охиратдаги ҳар бир нарса, унинг хоҳиши, илми, ҳукми, ўлчови, ҳамда Лавҳул Маҳфузга ёзганидек бўлади, лекин уни васф билан ёзган, буйруқ билан емас. Нима дегани бу? Аллоҳ ҳеч нарсани яратмасдан туриб, агар уларни яратса, нима бўлишлигини олдиндан билган.

Ва ана шу бўладиган ишларни васф қилиб ёзган, ҳукм қилиб ёзган емас. Яъни Аллоҳ азза ва жалла ўзини азалий абадий илми билан барча махлуқотларнинг тақдирини олдиндан белгилаган, уларга ҳукмини жорий қилган. Аммо бу бандалар ўша амалларни қилишга мажбур деган маънода емас.

Аллоҳ Таолонинг тақдирига ёзгани ҳукм билан ёзгани бор, васф билан ёзган бор. Ҳукм биланёзгани нима? Еркак аёл бўлишингиз. Сизда ихтиёр йўқ. Кимнинг фарзанди бўлишингиз? Бу ҳукм билан ёзилган. Қайси замонда ва қайси юртда дунёга келишингиз? Бу сизни ихтиёрингизда емас. Булар ҳукм билан ёзилган.

Аммо сизни қиладиган ишларингизни Аллоҳ Таоло ҳукм деб ёзмади, балки васф деб ёзди. Амр ўзини ихтиёри билан иймон йўлида юриб, мўмин бўлиб дунёдан ўтиб жаннатга киради. Васф. Зайт куфр йўлини ўзини ихтиёри билан танлаб, куфр йўли бўлиб кофир бўлаверади, дўзахга кетади. Бу васф, ҳукм емас. Агар Аллоҳ Таоло ҳукмларни ёзганида, Зайт кофир бўлсин, Амр мусулмон бўлсин деган бўлар еди. Унда дўзахга, жаннатга кириш еди, инсонларда ихтиёр қолмас еди. Тушундингларми? Бизга, Аллоҳ Таоло ҳукм қилиб ёзган ишлар, қайсилар? Сариқ бўлиши, қора бўлиши, шач қўнгъироқ бўлиши , силлиқ бўлиши. Оёғини размери қанақа бўлиши. Хуллас, сизни ихтиёрингизда бўлмаган ишлар ҳукм билан ёзилган. Енди сизни ихтиёрингизда бўлган ишлар васф билан ёзилган. Яъни сиз жаннатга дўзах олиб бориш дейди, ўзингиз ихтиёри олдида турибсиз. Дўзах олади, жаннатга боради. Иккита вариант. Қайсини танласангиз ўшанга борасиз. Демак жаннатни ўзингиз танлаган бўласиз, шунга ўхшаган мукофот оласиз. Дўзақ олиб борадиган йўлда ихтиёрингиз билан танладингиз, дўзахга тушдингиз, ўзингизни ихтиёрингингиз учун жавобгар бўлдингиз.

Тушунарлими? Яъни бандаларга жузъий ихтиёр берилган бўлиб, ўша ихтиёрларини қайси тарафга йўналтирилганига кўра жазо ёки мукофот олади. Ей амир ал мўминин, деяпти умарим хаттобга ўғри. Аллоҳ таоло хоҳламаган иш бўлмайди борлиқда, тўғрими? Тўғри. Ҳа мен ўғирлик қилдим. Демак аллоҳ шуни хоҳлаган екан. Ҳа. Оллоҳни хоҳишини бажарганим учун мени қўлимни кесасизми? Деганида ҳа, сени қўлингни кесишини ҳам Аллоҳ хоҳласа деб қўлини кесган екан.

Масалан, фалончи мўмин бўлсин, фалончи кофир бўлсин деб буйруқ билан ёзмаган. Шунинг учун Аллоҳ Таоло фалончи ўзини ихтиёри билан мўмин бўлади, иймонни хоҳлайди, куфрни хоҳламайди. Фистончи ўз ихтиёри билан кофир бўлади, куфрни хоҳлайди, иймонни хоҳламайди деб ёзиб қўйган. Бу инсонни ихтиёридаги нарса.

Ва сиз билан ёзган ишлар нима? Бизни ихтиёримиздаги ҳамма ишлар. Ҳукм билан нимани ёзган екан? Бизни ихтиёримизда бўлмаган ҳамма ишлар. Сизни ихтиёрингизда бўлманган иш содир бўлдими, сизни ишингиз қўлни шундай кўтариб, тақдирга тан бериш, таслим бўлиш ва рози бўлиб савоб олиш. Бандаларни қайси бирини хоҳлаш хоҳламаслигини еса, ўзининг азалий ва абадий илми билан олдиндан билган ҳолда, лавхул мавзусига битиб қўйган.

Тақдир китоби тўртта. Истади била, иам ҳуллоҳу ма яшау ва юф биту ва индаҳу умму ул китоб, дейди Аллоҳ Таоло. Аллоҳ хоҳлаган нарсани ўчиради тақдирдан. Хоҳлаган нарсини ёзилганича қолдиради ва унинг ҳузурида умму ул китоб бор. Тақдир китоби тўртта, дейди уламолар. Биринчиси, Аллоҳнинг ҳузуридаги умму ул китоб. Унда ҳеч нарса ўзгарилмайди. Лавҳул маҳфузда ана шу умумул китоб якуний китоб. Ундан кейинги учта китобда ўзгариш бўлиши мумкин, дуо билан, сабаб билан. Лекин мана шу учала китобдаги ўзгаришларни қайсиниси бўлишигини аллоҳ таоло умумул китобга ёзган, у йердаги ўзгармайди.

Тақдир китоби тўртта. Умумул китоб, аллоҳни ҳузуридаги китоб. Иккинчиси, малоликаларнинг қўлидаги китоб. Буни фаришталар ўқиётганида жинлар ўғринича ешитиб олиб, пастга олиб тушар еди. Бу Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлиб келгунга қадар бўлар еди. Лекин пайғамбар алайҳиссаломга ваҳий келганидан кейин, нима бўлди? Улар ешита олмай қолди.

Учинчи китоб. Киши онасини қорнида юз йигирма бир кунда бўлганда, тақдирига битилинадиган китоб. Охиргиси, қадри кечасида бир йиллик тақдир китоби. Аллоҳни ҳузуридаги умум китобда қайси нарсани танлашлигингиз якуний ёзилган, у йердаги ўзи учмайди. Яъмуллоҳу ма яшау ва юф биту ва индаҳу умум китоб. Аллоҳ хоҳлаган нарсани ўчиради, хоҳлаганини собит қолдиради, умум китоб унинг ҳузурида.

Белга чийиб қўйиш керак екан, икки оғиз гап керак бўладиган бўлса, сиз тақдирда нима ёзилганини билмайсизми? Билмайсиз. Билишингиз мумкин емасми? Билишингиз мумкин мас. Сиз, сизга ёқмайдиган ҳолат устизга келмаслиги учун, нима сабабларни қилиш керак? Шуни қиласиз. Ундан кейин ҳам келса, демак шуни Аллоҳ ёзган екан дейсиз, хотиржам бўласиз.

Қазойи қадарга иймон келтирган, чинакамига ишонган мўмин, устига бирор мусибат келадиган бўлса, чиройли бардош билан чиройли кўтаради шу нарсани. Енди устига хурсандчилик келадиган бўлсак, бу нарсага ҳаддидан ошиб кетмайди. Чунки иймони комил. Тақдирда битилган иш бўлди дейди, ҳаддидан ҳам ошмайди, тушкунликка ҳам тушмайди.

Аллоҳ Таоло сиз билан бизга Қуръонда хабар берган. Ёзилгани аниқ келади. Ёзилмагани аниқ келмайди. Ёзилган бўлса, қаёққа қочай. Ёзилмаган бўлса, нимадан қўрқай. Зўр еътиқод а?

Нима бўларкан? Қанақа бўларкан? Яхши чиққанмикин? Деҳқончилик тузиб бўладимикин? Жазавага тушма биродар. Сен деҳқончилигинг зўр бўлишига сабабни қил. Ундан кейин ким айтгани бўлади? Зўр а? Ва йелкангдан юк тушгандай бўлиб хотиржам бўлиб қоласан. Лекин меҳнатни қил. Меҳнатни қилд. Астабия. Ма асоба мин мусибатинг фил ар дивала фии ан фусикум илла фии китабин мин қобли ан набру аҳа. Ҳадис сураси йигирма иккинчи оят. Хоҳ йерга. Ва хоҳ ўзларингизга бирор мусибат йетса, биз уни пайдо қилишимиздан илгари, шу мусибатни пайдо қилишимиздан илгари китобда лавхул маҳфузда битилган бўлур. Биз уни пайдо қилишимиздан илгариги китобда лавху мафузга нима қилинган? Битилган бўладур.

Агар қаҳатчилик бўлаётган бўлса, очарчилик бўлаёткан бўлса, зилзила бўлаётганбўлса, екин тикинларга офат йетишга ўхшаган мусибатлар бўлаётган бўлса, бир инсонга касаллик йетган бўлса. Муҳтожлик йетган бўлмаса, фарзандидан ажралиб қолишлик ёзилган бўлса буларни ҳаммаси ҳаммаси шу ишлар бўлмай туриб Аллоҳни тақдирида ёзилган бўлар еди. Ёзилган бўлсин, қаёққа қочай? Ёзилмаган бўлса, нимадан қўрқай?

Мўмин киши, иймони мана шундай бир собит бўлса, имони тўлиқ, тўғри бўладиган бўлса, анча мунча нарса уни қўрқитмайди. Анча мунча насига тушкунликка тушмайди. Сахр бўлмайди, инсулт, инфаркт бўлмайди. Беш олти сўм пулига куйиб қолса. Ўша пулидан чиқарувди нарсага, молини, катта пули келмай қўйди, хуллас бермайдиган бўлди. Ўша катта пулидан маҳрум бўлди. Шарт тутиб қолади да, юрак ушлаб қолади, инфаркт бўм қолади, инсулт бўм қолади. Нима дейиш керак еди? Агар тақдирга иймони комил бўлса, нима дейиш керак еди? Аллоҳ берувди, синаган еди, алҳамдулиллаҳ дедим. Енди аллоҳ олди. Яна нима қиляпти? Синаяпти, алҳамдулиллоҳ дейиш керакми?

Ака, ишхонангиздан жа бўлса ҳайдаб юборасиз да. Ака, жа бўлса шу ишингизни оласиз да қўлимдан. Жонимни олармидингиз? Аллоҳ берган нимани йейман? Аллоҳ таоло ризқнинг битта ешигини ёпиб қўйса, иккинчисини очиб қўяди дейди, хотиржам кетаверади ва бошқалар уни хорлашликка йўл қўймайди. Шунинг учун оғриқ зотлардан бири айтади, кимки Аллоҳ таолонинг қадар тўғрисидаги сирини таниган бўлса, унга мусибатларни йенгиш албатта, албатта йенгил бўлади. Демак Аллоҳ ёзган екан. Демак Аллоҳ. Ёзган екан бу. Ёзилган бўлса қаёққа қочай, ёзилмаган бўлса нимадан қўрқай. Ёзилганини билмайсиз а енди, нима ёзилганини. Била олмайсиз ҳам. Енди сени биродар билишинг керак бўлган нарса шуки, сен ўзингга ўша мусибатда йетишига сабаб бўладиган ишлардан узоқ бўлишинг, шу мусибатга сабаб бўладигандан кейин ишларни қилмаслигинг. Ана шу сабабларни зўр қилганингдан кейин ҳам шу мусибат барибир келавердими? Демак Аллоҳни тақдирдан деб билишинг керак. Аммо ҳеч қайси сабабини қилмасдан Аллоҳ шуни хоҳлаган екан дейишлигингиз, бу Аллоҳ Таолога туҳмат қилишингиз бўлади.

Мусибатга учраганларга мана шу Умарун Хаттобнинг сўзи таскин бўлади. Умарун Хаттоб айтадики, менга бирон бир мусибат йетса дейди, унда учта яхшиликни топдим. Бир мусибат йетди, у мусибат битта, лекин устида учта неъмат бор. Биринчиси, мана шу мусибат динимда бўлмади. Иймоним диним соғлом. Иккинчиси, Аллоҳ Таоло мана шу мусибатдан каттароғини бермади. Бесўнгга куйган бўлсангиз, Аллоҳ Таоло еллик сўмга куйдириб қўйиши ҳам мумкин еди. Учинчиси, Аллоҳ Таоло мана шу мусибати сабабли менга улкан ажрларни беради дейди.

Ақули қовли ҳада ва стагфируллоҳ или ва ракум.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)