Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳ. Вассалоту вассалому ала расулиллаҳ. Аммавар. Аллоҳ азза ва жаллоҳ Қуръони Каримдан марҳамат қилади. Астаби биллаҳ. Иннама яъмуру маъсажид аллоҳи ман амани биллаҳи вал ём ил ахир. Ва ақомат солата ва ата заката валам яхши иллаллоҳ. Фаса ула екан якуну минал муҳтадин.
Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган, намозни тўкис адо етган, закотни ҳақдонларга ато қилган ва ёлғиз Аллоҳдингина қўрқадиган зотларгина обод қилурлар. Ана ўшалар ҳидоят топгурчи зотлар бўлсалар ажабмас. Мана биродарлар авваламбор Аллоҳ Таолонинг фазли марҳамати билан ва сиз азиз биродарларни кўмаги билан масжидимиз қурилиши мана шу жойга йетиб келди. Мана фундамент ишларини битирдик, енди навбат девор кўтаришга келди.
Аллоҳни уйини барпо бўлишига бепарво бўлмаган, саховатпеша биродарларимизни қилаётган еҳсонларни Аллоҳ қабул қилсин. Бу қилган харажатларини захира охири қилсин. Қиёмат кунида бошлиқларга соябон қилсин. Аллоҳни уйни обод қилишига биродарлар бепарво бўмаслиги керак. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам замонларида бир қора аёл бор еди, масжидни тушиб туриб тозалади. Бирданига шу аёл йўқ бўлиб қолди. Расулуллоҳ бу ҳақида сўраганларида айтишдики, бу аёл вафот етди, дафн қилиб қўйдик. Яъни саҳобалар бу аёлни ишини унақа бир катта санамасдан, Расулуллоҳни безовта қилмайлик деб ўзлари дафн қилиб кўришган еди. Расулуллоҳни ана шу аёлнинг қабрини кўрсатишлигини саҳобалардан талаб қилдилар. Кўрсатишди, Расулуллоҳ ана шу қабрни устига келиб намоз ўқидилар. Яъни, масжидни шпулини тозалаётган аённи ишини Пайғамбаримиз мана шундай қадрлаган бўлсалар, шпулини тозараган аённи ишини шунчалар қадрлаган босалар, енди масжидни биносига иштирок етаётган, масжид қураётган, масжиддин бино бўлишига ҳиссасини қўшаётганларнинг ажри қанчалик бўларкан?
Пайғамбар мусаллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, ким Аллоҳ учун бир масжидни бино қилса, Аллоҳ бу банда учун жаннатни бир қасрни барпо қилади. Аллоҳ азза ва жалла қилаётган хайр еҳсонларимизни, саховатларимизни даргоҳида қабул қилсин, ўзи рози бўлаётган амалга муваффақ қилсин ва мана шу қилаётган ишимиз холис Аллоҳнинг розилиги учун бўлишига ўзи тавфиқ берсин. Аллоҳ азза важаллоҳ барчаларимиз ўзини рози бўлган бўлсин. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълим ва баракатуҳ.