Maviza
—Қоралама44 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
43:59
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу анаста айнуҳу анаста офируҳ ва наруҳибиллаҳи мин суруриям ҳусина ва мин саййиъати амалина ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ муқиллала ва ман юъғли илаҳи фалаҳ ҳадияла. Она шадолла илаҳа иллаллоҳ ва ҳидаҳулар шарикала, она шадоанна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Набот бахт ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракати.

Олтмиш бешинчи пайтда шундай дейилади. Вакуну авна ҳадал абди даҳрон бидикрил хойри фи ҳали бти ҳали. Маъно жиҳатдан таржимаси, мана шу назмни ёдлаб, уни маъноларига еътиқод қилганлар, тазарру қилган ҳолатда, аллоҳга дуо қилган пайтингларда доимо бу бандага ҳам яхши дуо қилиш билан ёрдамчи бўлинглар. Яъни шу байтни ўқиб ўрганганлар аллоҳга дуо қиладиган пайтингларда мени ҳам еслаб қўйинглар.

Назмий баёни, бу бандага кўмакда бўлинглар мудом, езгу дуоларла ёлворган ҳар дам. Мана ўша раҳматуллоҳ али мана шу байт орқали бу асарини якунлаш арафасида ўқувчилардан бир ўзини ҳаққига дуо умидвор еканлигини баён қиляпти. Мана ёлиб юборган ҳар дам деди. Аллоҳ таолога ёлиб юбориб, илтижо қилган пайтимиз мана дуо пайти. Дуо, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, адддуау муҳул ибада. Дуо ибодатнинг мағзидир.

Бугунги дарсимиз, биродарлар, мана шу дуонинг одоблари ҳақида бўлади. Сирожиддин ўша ёниб юборган ҳар дам, яъни Аллоҳга дуо қилган ҳар ҳолатингларда мени ҳам еслаб қўйинглар. Дуонинг одоблари. Биринчидан, езгу ният қилиш. Дуо қилишда авваламбор, мўмин банда Аллоҳ яхши кўрадиган, Аллоҳ рози бўладиган ишларни ният қилишлиги керак. Дуода Аллоҳ рози бўлаётган нарса, Аллоҳ яхши кўрадиган нарса сўралиши керак. Битта ароқ зовут берди бўлмайди. Битта казино берди бўлмади. Чунки бу дуони одобига умуман тўғри келмайди. Биринчи одоби, Аллоҳ яхшироқ кўрадиган ва рози бўладигон нарсаларни ният хоҳишлиги керак бўлади.

Шу билан ҳамма ҳожатларни раво бўлиши Аллоҳ томонидан бўлади деб еътироф қилиш керак мусулмонлардан. Агар мана шу сифатларга ега бўладиган бўлса, бу дуо албатта фойдали бўлади. Яна битта нарсани билишимиз керак. Мана биз дуо қилиб бир нарсани сўраймиз. Аллоҳ хоҳласа беради, хоҳламаса бермайди. Чунки Аллоҳ Таоло фаълул лима юрийди. Хоҳлаганини қиладиган зот.

Ла муоққибали ҳукмихи. Аллоҳни ҳукмини ҳеч ким таъқиб қила олмайди. Ҳеч ким ревиза қила олмайди. Нимага бундай қилдинг? Нимага бундай қилмадинг дея олмайди. Дуо қиламиз, Аллоҳ хоҳласа беради, хоҳласа бермайди. Лекин шуни билиб қўяйликки, дуо қилишнинг ўзи, дуо қилишингизни ўзи сиз учун сўраган нарсангизни беришидан кўра яхшироқ.

Яна битта қайтариб берайми? Сўраган нарсангизни сизга беришидан кўра, дуо қилганингизни ўзи яхшироқ сиз учун. Чунки сиз дуо қилган пайтингизда Аллоҳни борлиги, иймонингиз борлиги кўриняпти. Уни ешитишига иймонингиз комиллиги кўриняпт. Сўраганингизни беришга қодир еканлигига иймонингиз кўриняпту. Сиз сўраган нарсани сизга берганидан кўра, дуо қилишингизни ўзи яхши.

Чунки, биродар, агар Аллоҳ сизни зикр қилмаса, сиз зикр қила олмайсиз Аллоҳни. Аллоҳ қалбингизга дуо қилишлик илҳомини туширмаса, дуо қила олмайсиз. Демак, дуо қилаётганингизни ўзи уже ютуқ. Дуо қилаётгунингизни ўзиёқ жуда муҳим нарса шу. Сиз ановини бер, моловини бер деб сўраяпсиз. Шу нарсани берилишидан кўра, дуо қилганингизни ўзи катта нарса. Чунки дуо қилишликка илҳомни қалбингизга Аллоҳ бердими, демак сизни бандам дебди. Мана шу ютуқ емасми?

Ва қола роббукун будур, унинг астажибла кун. Дуо қилинглар, ижобат қиламан деди. Чунки зикр дарсларида айтдик биродарлар. Банданинг Аллоҳни бир марта зикр қилиши, Аллоҳнинг иккита зикр қилиш ўртасида туради. Банда Аллоҳни бир марта зикр қилдими? Демак Аллоҳ уни икки марта зикр килди бандани. Яъни, сизни бандам бор деб есловди, қалбингизга муҳаббатни тушиб, кейин зикр қила олдингиз Аллоҳни. Зикр қилганингиздан кейин яна зикр қилди, мени бандам зикр қилдим мени, дейди. Сиз дуо қилишлигингизни ўзи ютуқ. Дуо қилаётганингизни ўси катта мукофот сизга. Шунинг учун дуо қиладиганлардан қилганига ҳамд айтинг. Бермаяпти, мунча йилдан бери сўраяпман, ўғил бермаяпти, қиз бермаяпти, пул бермаяпти, уни қўйиб туринг. Дуо қиляпсизми? Шуни ўзи ютуқ сиз учун. Демак, биринчи одоби нима бўлди? Яхши ният билан дуо қилишлик.

Дуонинг иккинчи одоби. Кўп дуо қилиш. Дуо енг улуғ ибодатлардан бўлганлиги учун, имкон қадар дуони кўпроқ қилишлик керак. Аллоҳ азза ва жалла дуо қилишимизга ўзи буюрган. Астай деб йиллар воқалар роббукуму дуоуний астажиблакум. Роббингиз, менга дуо қилинглар, ижобат қиламан деди. Демак, дуо қилишингни ўзи ибодат. Енди оятни давомини қаранг. Инналладина ястакберуна ана ибадати, сайяд ҳулууна жаҳаннама дахирийн. Менинг ибодатимдан кибр қилганлар жаҳаннамга хор у зор бўлган ҳолда кирадилар. Дуо қилинглар деди. Шу дуони ибодат еканлигини айтяпти оятни давомида. Дуо қилмаганлар бу кибр қилганилар.

Duo qilmiganlar Allohgа bu kibr qilganganlar. Дуо қилманганлар, кибр қилганалар жаҳаннамга ҳор ҳолатида келади. Шунинг учун, биродарлар, мусулмонлар бу дунёда яшар екан, ҳаётда дунёда турар екан, диний ҳожатлари бўладими, дунёвий ҳожатлари боладими, қанақа ҳожатлари бўмасин, ҳар биттасида роббиларини раҳматига муҳтож еканлигини изҳор қилиб туришлиги керак.

Қаттонийе раҳматуллоҳи айтади, Аллоҳ Таоло мўминнинг тилини узр сўрашга йўналтирган бўлса, албатта унга мағфират ешигини очган бўлади. Қалбингизга дуо қилишлик илҳомини солдими? Демак, ижобат ешиги ҳам бор. Хотиржам бўлинг. Дуога илҳомлантирдими? Демак, иёбат ҳам бор, умид қилинг.

Дуонинг учинчи одоби. Таҳоратли ҳолда дуо қилиш. Ҳа, биродарлар, фарз емас, вожиб емас, таҳоратли бўлишлик дуода. Аммо одобларидан. Таҳоратли бўлсак, яна ҳам яхшироқ бўлади. Дуонинг тўртинчи одоби. Дуо қилганда кафтни ички тарафи билан дуо қилиш. Дуо ибодат екан, енди ана шу дуода қилинадиган ишлар ҳам шариат кўрсатмасига лойиқ бўлишлиги керак. Бу ҳақида пайғамбаримизнинг бир қанча ҳадислари бор. Дуо қилгандай қўлни иши билан дуо қил ишлайди. Баъзиларини ўқиймиз.

Холадунни соҳиб отасидан ёки соҳиби ниязид отасидан ривоят қилади. Расулуллоҳ дуо қилсалар, икки қўлини кўтарардилар ва икки қўли юзига суртар едилар. Абу довуд ва табаронийдан. Яна, умарун хаттоп айтадилар, расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилганида, икки қўлини юзига суртмасдан, икки қўлларини қайтармасдилар. Термизий ривоят.

Моликимни ясоридан, расулуллоҳ айтадилар, агар аллоҳдан сўрасанглар, кафтларнинг ичи билан сўранглар, ундан кафтларнинг орқалари билан сўраманглар. Демак, қўлни кўтариб, кафтни иши билан дуо қилишлик. Биринчи одоби нима олди? Аллоҳ рози бўладиган нарсани сўраймиз. Кўп дуо қиламиз. Таҳоратли бўламиз. Кафтни ички томони биламиз. Тушунарлими? Қўлимизни тутишлигимиз ҳам, муҳтожлигимизни, ҳожатмандлигимизни бир кўриниши бўлади. Дуонинг одобларидан бешинчиси, қўлларни баланд кўтариб дуо қилиш. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бадр кунида жангдан аввал дуо қилганларида, қўлларини шундай кўтариб дуо қилдиларки, йелкадаги ридолари тушиб кетди.

Абу хуррам розияллоҳу анҳудан. Қоли расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам, маъмин абдин яр фау ядайҳи ҳатта ябду ибитҳу ясъалуллоҳа масъалатан илла атаҳа и яҳу маълам яхшат. Расулуллоҳ айтадилар, бирор бир банда то қўлтиғи кўринадиган даражада қўлларини кўтариб, Аллоҳ Таолодан бирор нарсани сўрар екан, агар шошқалоқлик қилмаса, албатта Аллоҳ унга ўша нарсани ато етади. Қўлини баланд кўтариб дуо қилса, Аллоҳ беради деяпти. Фақат шошилиб кетмасин. Шунда, ё Расулуллоҳ, ва кайф ажалату ҳу. Шошқалоқли қилгани қанақа бўлади? Дейишди. Расулуллоҳ айтдилар, яқулу қодиса алту вас алту, валам а то ашаян. Бояги шошқалоқлик қилган одам, Аллоҳъдан сўрадим, сўрадим, менга ҳеч нарсани бермади дейди. Мана енди ижобат бўлмайди буники. Биринчи одоби.

Аллоҳ рози бўладиган нарсани сўраш, кўп дуо қилиш, таҳоратли бўлиш, қўлни кафтни иши билан дуо қилиш, қўлларини баланд кўтариб дуо қилишлик. Олтинчиси. Дуонинг олтинчи одоби Аллоҳъга ҳамду сано айтиш билан дуони бошлашлик. Ўзи мусулмон одам ҳар қандай яхши ишларни алҳамдулиллаҳ деб бошлашлиги, бисмиллаҳ деб бошланишлиги, бу енг тўғри йўл ҳисобланади. Дуони алҳамдулиллаҳ билан бошлашлик, алҳамдулиллаҳ, вассолот, вассалому ала расулиллаҳ. Мана енди дуони йеттинчи одоби, пайғамбар алайҳиссалоту вассалламга дуо ичида саловат айтишлик. Охирида дуо қиламиз а, сўраб сўраб бўлиб туриб, ва соллаллоҳу таъала ала хойри халқиҳи муҳаммадинг деб дуо қиламиз. Мана шу ҳам дуонинг одобларидан. Али розияллоҳу анқудан ривоят қилинади.

Кунли дуои ин маҳжубун хатта ю сонлия аланнадий соллаллоҳу алайҳи васаллам ва али муҳаммадинг. Ҳар қандай дуо тўсилган бўлади. То муҳаммад алайҳиссаломга саловат айтилмагунича ва у зотнинг оиласига ҳам. Дуойимиз ижобат бўлишлиги учун пайғамбар алайҳиссаломига саловат айтамиз, у зотнинг аҳли байтига ҳам. Васаллаллоҳу таъала ала хойри халқи ҳиммуҳаммадин ва ала алиҳи ва ас ҳадиҳи ажмаъин.

Дуонинг саккизинчи одоби азми қарор билан сўраш. Парвардигор, хоҳласанг бер, хоҳласанг кечирмас. Азмиқарор билан. Агар дуо қилишда тараддудланса бир осон одам, агар хоҳласанг, агар яхши кўрсанг, истисно қилмасдан, азмиқарор бўлган сўрашлиги керак бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар ла яқулан на аҳадукум аллоҳум мағфир ли инша ита. Сизлардан биттанглар айтмасин. Нима деб айтмасин? Парвардигор, хоҳласанг мени гуноҳимни кечиргин. Аллоҳим марҳаматини инша ета. Парвардигор, хоҳласанг мени раҳматингни олгин.

Бунақа демасин. Ле яъзим фидоа. Дуода азм қарорли бўлсин. Ҳа, инналлоҳ ҳассан сониюн ма шаъа ла мукри ҳалаҳлуҳ. Чунки Аллоҳ Таоло ўзи хоҳлаганини яратувчидир, уни мажбур қилувчи йўқдир. Тушунарлими? Аниқ сўрасин. Қатъият билан сўрасин. Парвардигор мени кечиргин. Раҳматингни ато қилгин, десин. Шунинг учун дуо қилаётган одам дуо қилдими? Иккиланмасдан дуо қилсин.

Дуонинг тўққизинчи одоби. Қалби бошқа нарса билан банд бўлиб турган ҳолда дуо қилмасин. Қўли дуода, тили дуода, лекин қалби бошқа нарсада. Бу ҳам дуонинг одобларидан ташқари бўлган иш бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақида айтадилар. Удуллоҳа ва антун муқинуна бил ижаба.

Ижобат қилишига аниқ ишонган ҳолда дуо қилинглар Аллоҳдан. Во аъламу анна Аллоҳу алайҳи астажи бу дуо ан мин қолбин ғофилин лаҳин. Огоҳ бўлинглар. Тили талаффуз қилаётган нарсадан бошқа нарса билан банд бўлиб турган қалбдан Аллоҳдан дуони қабул қилмайди.

Тили билан дуо қиляпти, қалби у тилида айтаётган нарса билан емас. Бу бандани қалби ғофил қалб дейди, бу ижобат бўлмайди. Рисолатул ҳушайрия китобида айтилинади. Шундай қисса келтирилади, ривоят. Мусо алайҳиссалом ўтиб кетаверса, бир одам тазарру билан Аллоҳдан дуо қиляпти. Шунақа бир илҳақли билан дуо қиляпти, ўтиниб сўраяпти, тазарру билан. Шунда мусо алайҳисса салом парвардигор, агар мана шу одамни ҳожатини раво қилишлик мени қўлимда бўлганида, албатта раво қилардим ҳожатини деди. Ривоят. Аллоҳ Таоло айтди ей Мусо, мен унга сендан кўра меҳрибонроқман. Лекин у одам менга дуо қиляпти ю, аммо қалби мендан ўзгада бўлиб турибди.

Қалби мендан бўладиган бўлса, дуосини ижобат қилмайман деб ваҳий юборди. Мувсуа алайҳиссалом келиб у кишига бояги хабарни йетказди. Енди бояги одам қалби билан иқбол қилиб дуо қилувди, Аллоҳ Таоло уни ҳожатини раво қилди. Демак, дуонинг тўққизинчи одоби нима екан? Чин қалби билан, қалбидан чиқариб дуо қилишликка.

Ўнинчиси. Ижобатига аниқ ишониб дуо қилиш. Бу ҳам муҳим одобларидан. Ижобат бўлишига аниқ ишониб дуо қилинг. Чунки Аллоҳ Таоло ваъдасига хилоф қилмайди. Аллоҳ ваъдасига халоф қилмайди, дуо қилинглар, ижобат қиламан дедими? Инналлоҳу алайҳи юқули фу мийъат. Аллоҳ ҳеч қачон ваъдасига хулоф қилмайди'. Истадвиллар? Ва ида саълака ибади анни фаинни қорийеби. Ужи бу даъвата даъи ида даън.

Агар бандаларим, ей Муҳаммад алайҳиссалом, сиздан мен ҳақимда сўрашса, айтинг. Мен уларга яқинман. Дуо қилувчи, дуо қилганда ижобат қиламан. Шайтонларинг доим сиз билан бизни ҳаёлимизни чалғитиб, иймон еътиқодда бизни шу танилишликка, шакка йеталашликни хоҳлайди. Мана дейди, шунча йилдан бери дуо қиляпсан дейди.

Қайсинисини берди дейди. Санагин да дейди. Сўраяпсиз, сўраяпсиз сўраяпсиз бўлавермаяпти да. Мусулмон одам Аллоҳдан дуо қилар екан, ўша дуосини орқасида тўртта ишдан биттаси албатта бўлади. Мусулмон дуо қилар екан Аллоҳдан, биз айтаётган одоблар билан сидқидилдан, яхшиликни сўраб, қўлларини кўтариб, ижобат бўлишига ишониб, илҳақлик билан, тазавву билан, таҳорат билан, ҳамма одоблар билан дуо қилди. Бир нарсани сўради. Енди унга ана шу дуосини орқасида тўртта нарсадан биттаси албатта келади. Биринчиси, сўраганини беради.

Ёки икки баравар қилиб беради. Ёки сўраганичалик мусибатдан сақлаб қўяди. Ёки охиратга зиёдаси билан олиб қўяди? Миллион сўрадингиз. Хоҳласа миллион беради. Хоҳласа икки миллион беради. Хоҳлайса миллиардлик зиёндан тўсиб қўяд. Хоҳласа тирилаёт қилиб охиратга олиб қўярди. Қайсини сизлар ютқазяпсиз?

Йўқ. Қайсини сизда кўпроқ ютяпсиз? Ҳа, яшанг. Қиёматга борганда бир мўмин банда тарозида турар екан, тўхома тоғларидек келадиган катта миқдордаги савоб, булут булут савоб сеники дейилади. Ҳадисларда шу маъно бор. Ҳалий банда хижолат бўлади, бунча савоб йўқ уни. Билади бунча амали бўлмаган. Бу йерда бир хато бўляпти йўқ у. У илоҳий маҳкама биродарлар, у йерда хато бўлмайди. Меники емас бу деганда сеники дейди. Қайердан келди бунча савоб? Дунёда қилган дуоларинг олиб қўйилди дейди.

Дуо қилавериш керак. Ўнинчи одоби, ижобат бўлишига аниқ ишониб дуо қилишлик. Ўн биринчи одоби. Дуонинг ўн биринча одоби. Бирор гуноҳ ишни амалга ошириш учун ёки қариндошчилик алоқаларини узиш учун дуо қилмаслик керак. Мусулмон одам гуноҳни қилиш учун Аллоҳга дуо қилмаслик керак. Ҳаром ишни қилишлигини сўраб дуо қилмасликкерак. Ёки қилаётган иши, сўраётган нарсасида қариндош урушийлар алоқалари узилмаслиги керак. Қўйингки, дуойингизда гуноҳ бўлмаслиги керак'. Чунки ҳадис шарифда бунақа дуони ижобат қилмаслиги хабари берилган.

Ма мин аҳадин ядў би дуои ин илла атаҳуллоҳу ма саъла. Ав каф анҳу минас сув. Мислаҳ ма ла мияд у би исмин, а қатияти раҳмин. Имом ут термизийда оят. Кимда ким бирор дуо қиладиган бўлса, Аллоҳ Таоло албатта унга сўраганини беради ёки ўшанча ёмонликни ундан тўсади. Модомики у бирор гуноҳга ё қариндошчилик алоқасини узишга дуо қилмаган бўлса. Демак, гуноҳ бўлган нарсани сўраб дуо қилиб бўлмайди. Бу ҳам дуонинг одобларидан.

Дуонинг одобларида ўн иккинчиси, ўзига, фарзандига ёки молига зарар йетишини сўраб дуо қилмаслик. Инсон жаҳли чиққанда ақли қочади. Ақли қочганда, и ўзини боласини қарғайди. Ўзига бир мусибат тилайди. Молига мусибат тилайди. Нима дейди? Шу кунимдан кўра ўлиб кетсам бўлмасмиди дейди. Ёки бўлмасам, бўйнинг узулгур дейди боласига. Ёки бўлсам, бир молими, сигирими, қўйими, ҳа, қирилиб кетгур дейди.

Ўзига, молига ёки фарзандига зарар йетишини дуо қилиб сўрамаслик керак бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари сиз билан бизни бу нарсадан қайтаради. Чунки парашда омин деб қолган моментга тўғри келиб қолсангиз, кетдингиз. Шунақа гап бор а бизда? Дуо, биродарлар, бу сўров. Талаб қилишлик. Бунақа хатарли сўровдан Пайғамбаримиз қайтарганлар. Расулуллоҳ айтадилар ла таду ала анфу секум. Ўзингларга зарар йетишини сўраб дуо қилманглар. Ва ла таду ала авлодикум, фарзандларингларга зарар йетилишини дуо қилиб сўраманглар. Ва ла тату ала ходамикум, хизматчиларингларга зарар етишини сўраб дуои қилманглар, ва ла таду аламуаликум, молларингизга зарар йетишни дуо қилиб сўроманглар. Ла тува фиқу миналлоҳи таъала саъата найлин фиҳаҳ атоун фаяс тажрибу лаккум. Аллоҳ таъбарак ва таоло сўралган нарсани ато қиладиган ижобат соатига мувофиқ келиб қолмангларки, сизларни сўровингларни ижобат қилиб қўяди. Ўша лаҳзада ижобат бўладиган лаҳза еди.

Сиз сўраб турган момент, лаҳзада дуо бўладиган лаҳзаси еди. Ва бўйни уз. Бўйни узилади. Чунки шунақа ҳамма бор екан. Дуо ижобат бўладиган лаҳзалар, дуо ижобат бўлаётган моментлар бор екан. Ўшанинг учун доим яхшилик сўраб дуо қилишлик керак. Ўша ўғлингиз аччиғингизга тегса, фарзандингиз аччиғига тегса, барака топгур, бойиб кетгур, қори бўлиб кетгур деб туриб, яхшиликни тилаб қўяверинг.

Дуонинг одобларидан ўрни учинчиси, биронта зарар ёки мусибат йетганда, ўзига ўлим сўрамаслик. Мусулмон одам ўзига ўлим сўраб бўлмайди. Чунки биродар, ҳаётни Аллоҳ Таоло берди, уни ўзи олади. Ажални ўзи тақдир қилди, ўлимни ўзи хоҳлаган пайтда устига боради. Ўлим сўраш мумкин емас.

Енди бу қачон бўлади деса, ўша бир катта мусибатга учраб қолса, катта бир балога кириб қолса, ўзини тута олмай қолган пайтда, инсон ўзига ўлим тилайди. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар ла тадъу бил маъету вала татаман наво. Ўлим сўраб дуо қилманглар. Уни ҳаргиз тиламанглар.

Агар кимки дуо қилишга мажбур бўлиб қолса, айтсинки, яъни шунақа бир қийналиб кетди, дуо қилишга тўғри келиб қолса, шунақа ҳолатда айтсинки, ей Парвардигор, ҳаёт мен учун хайрли бўлса, мени ҳаётда қолдиргин. Агар вафот мен учун ҳайрли бўлмаса, мени вафот еттиргин.

Тушунарлими? Тирик қолиши мен учун яхшилик бўлса, ҳаётда қолди. Йўқ, дунёдан ўтиб кетгани мен учун яххшироқ бўлса, вафот топдир. Чунки келажакда сизни нима кутиб турганига билмайсиз да. Иймон еътиқодда туриб кетишлик бўладиган бўлса, ҳозир ўтсангиз. Кейинчалик фитнага қолиш еҳтимоли бўлса, мана шу ҳолатда шу дуо қилинади. Фажи алил ҳаята зияда танлана минг кунлик хойр. Пайғамбаримизнинг дуолари. Ҳаётни биз учун яхшиликларни зиёда бўлишига сабаб қилгин. Фажи алил малта роҳа танлана минг кундуз шар. Енди ўлимни ҳамма ёмонликлардан биз учун роҳат қилиб бергин. Ўлим келадиган бўлса, дунёда машаққатидан қутулган бўлайлик. Лекин ўлимни ўзини тилаб бўлмайди.

Дуонинг одобларидан ўн тўртинчиси, дуо қилишда ҳаддан ошмаслик. Нима дегани бу? Нима дегани? Банда дуо қилишда ҳаракатдан ошмаслиги керак. Яъни, Аллоҳдан сўраётганда, сўраётган нарсаларида майдаланишиб, езмалик қилмасдан, дуо қилишлик керак.

Тушунарлими? Омин, Парвардигор. Менга бир фойдали маркаб бергин. Бўлди. Маркасини айтасиз, годвупискасини айтасангиз, пробегини айтасангиз. Каробкасини айтасанг, хуллас, икки чикиллари. Сен умумий дуо қил, Парвардигор. Фойдали маркаб бел. Фойдали бир ҳовли бер. Бўлди, икки чикилга киришманг.

Аллоҳ Таоло Қуръонда айтади, ўдаъу роббакум тадарру ан во хуфия иннаҳула юҳайб бул муътадин. Роббингизга тазарру ила ва махфий дуо қилинг, зотан у ҳаддан ошувчиларни севмас. Бир куни Саъдиддин Набий Ёққос розияллоҳу анҳунинг ўғилларидан бири, улуғ саҳобанинг ўғилларидардан бири дуо қилаётган еди. Парвардигор, сендан жаннатни сўрайман. Уни неъматларини сўрайман, шодликларини сўраймен, фалон фалон фалон нарсаларни ато қилишингни сўрайман.

Сендан дўзахдан паноҳ беришингни сўраймен, занжирак шаънларидан фалон фалон нарса лардан паноҳ беришингнисўрайман, деб дуо қиларкан екан. Яъни дуода ҳаддан ошяпти. Шунда бу улуғ саҳоба, ей ўғлим, мен Росауллоҳни келажакда дуода ҳаддан ошадиган бир қавм бўлади деганларини ешитганман. Ўшалардан бўлиб қолмагин.

Агар сенга жаннат берилса, унда нима бўлса ҳаммаси берилади. Агар сенга дўзахдан паноҳ бериладиган бўлса, дўзахдан панелар бериладиган бўса, ҳамма ёмонликлардан панелар берилади ю деган екан. Шунинг учун дуо қилаётганда ҳаддан ошмаслик керак. Биз билмаймизда. Яхши бўлди деган нарсамизни орқасида ёмонлик бўлиши мумкин. Ёмон бўлди дегин нарсамизни ўртасида яхшилик бўлиши мумкин. Во аса ан такрор хушайян ва ҳува ҳайрун ла кун дейди Аллоҳ Таоло. Зотан сизлар ўзингларга яхши бўлган нарсани ёмон кўраётган бўлишинглар мумкин.

Ўзингларга яхши бўлган насани ёмон кўрётган бўлишингларни мумкин. Билмайсизлардан. Дуонинг одобларидан ўн бешинчиси. Дунёни ўзида тезроқ жазо берилишини сўраб дуо қилишдан сақланиш. Бу нима дегани? Охиратда инсон қилган гуноҳлари учун жазо беришини ўйлаб, охиратдаги азобдан қўрқиб, шу қилган гуноҳиларим учун шу дунёни ўзи дейлаб жазо бериб қўявер деб дуо қилиш мумкин емас.

Чунки уни мана шу сўрагани ижобат қилинадиган бўлсак, кўтара олмай қолиши мумкин. Буни ўрнига Аллоҳ Таолодан ана шу гуноҳларимни мағфират қилгин, ҳақда бардавом қилгин, шу гуноҳни қилмасликка тавфиқ бер деб дуо қилишлик керак бўлади. Бу сўзимизга Пайғамбаримизнинг қуйидаги ҳадислари далил бўлади.

Пайғамбарим бир куни бир бемор кишини зиёратига бордилар. Ҳалиги бемор одам оғриқ уриб, оғриқ у риб шу жуссаси кишини бўлиб кетган. Жўжадек бўлиб қолган. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бирор нарса тўғрисида дуо қилдингми? Ё Аллоҳдан бир нарса сўрадингми? Дедилар. Ҳалиги бемор, ҳа, мен, ей Аллоҳим, менга охиратда берадиган жазойингни дунёда тезроқ бергин деб дуо қилган едим деди.

Шуни сўрабди. Пайғамбаримиз айтдилар, субҳаналлоҳ, ҳа унга тоқатинг йетмайди ю. Ей Аллоҳим, бизларга дунёда яхшилигини ато қилгин, охиратда ҳам яхшилигингни ато қилгин деб дуо қилмабсан да, деди. Роббана атина фид дуня ҳасана ва фил ахирати ҳасана. Ҳалиги одам Пайғамбаримиз ўргатган шу дуони қилувди, шифо берди. Қани шифо сўрамасдан, дардни беравер, охиратда берадиган жазода шу дунёдагилар кўтариб қўяй деб сўраётувди, жўжадек бўлиб қолибди, жасади қийналиб. Енди шифо сўради, Аллоҳ Таоло шифо берди.

Дуонинг ижобат бўлиш одобларидан ўн олтинчиси, Аллоҳ Таолога доим муҳтож еканлигини изҳор қилиб дуо қилишлик. Биз баъзида шу ғафлат тутиб, ғофиллигимиз тутиб, ожизлигимиз, инсонлигимиз тутиб, унутувчилигимиз тутиб, пулимизга ишониб қўямиз.

Машинамизга ишониб қоямиз. Акамизга қўйингки, нимагадир ишониб суяниб қўяммиз. Бўлди мен қилиб бераман дейсиз. Бўлдим иш пулини тўлдиринг, уйингизда турибди машинада тўлдиринг, бўлди дейсиз. Қай одам биласан? Дуони муҳим одобларидан доимий суратда биродарлар Аллоҳга муҳтожлигимизни солиб туришимиз керак бўлади. Чунки яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам кимдан келади? Аллоҳдан келади. Шуни есдан чиқармаслик керак. Инсон ҳеч қачон бир нарсани мустақил суръатда қилишига қодир бўлмайди. Шунинг учун доим ўзини муҳтожлигини изҳор қилиб турсин. Мана шу одоб ҳам дуонинг енг муҳим одобларидан ҳисобланади.

Дуонинг одобларидан ўн йеттинчи си сермазмун ва умумий дуо қилишлик. Дунё ва охират яхшиликларини ўзида жамлаган дуоларни қилишлик керак бўлади. Албатта бунақа дуони Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрганамиз. Пайғамбар биз кўпроқ қайси дуони ўқиганлар?

Ҳамманглар билган дуою. Роббана атина фид дуня ҳасана ва фила хироте ҳасана ва қина адаба нар. Ҳамма яхшилик шуни ичидан. Парвардигорлар, бизларга бу дунёда ҳам яхшиликни бер, охиратда ҳам яхшиликини бер ва бизни жаҳаннам азобидан қутқар. Нима кирмаяпти мана шуни ичига? Қайси яхшилик кирмаяпти буни ичига? Ва қайси ёмонликдан қутулишлик кирмаяпти бу ичига?

Сер мазмун ва жуда кўп хайриятларни ўз ичига олган дуо. Роббана, атина, фит дуня, ҳасана, ва фил а, фил оти, ҳасана, воқеина. Адабандар. Дуонинг одобларидан ўн саккизинчиси, кўпроқ офият сўраб дуо қилишлик. Офият. Офият сўзи луғавий жиҳатдан тўлиқ есон омонлик маъносида келади. Офият берган. Шунинг учун ким офият сўроб дуо қилган бўлса, Аллоҳ Таолони дунё охиратида офияти қилган бўлса, унга ҳамма яхшиликлар берилган бўлади.

Аббос розияллоҳу анҳуга, Пайғамбаримиз айтганлар, актили дуо бил афия. Кўпроқ офият сўраб дуо қилинг. Ўн тўққизинчи одобан. Ижобат сабабларини адо етиб дуо қилиш. Харам йеб туриб дуо қилсангиз ижобат бўлмайди. Харам ризқ топиб туриб, шу билан озу қаламлаб дуо қилсангиз ижобат бўлмайди.

Дуони ижобат қилинишини сабаблари кўп. Ана шу дуони ижобат бўлишларидан сабаблардан биттаси, Аллоҳ Таолонинг гўзал исмларини қўшиб туриб дуо қилишлик. Валиллаҳи ила асма ул ҳусна фадўуҳу биҳа. Аллоҳ Таолонинг гўзал исмлари бордир, бас унга ўша исмлар ила дуо қилинг. Шу исмларда қўшиб дуо қиласиз, ижобат бўлишингни сабабларидан.

Иброҳим Адҳамдан басир аҳли сўради. Нимага дуоларимиз ижобат олмаяпти? Дуо қиляпмиз, дуоларимиз ижобот олмаяпти. Шунда бу улуғ зот шундай жавоб берган. Дуоларингиз қабул бўлмаслигининг сабаби, қалбларингиз ўнта нарсани ҳис қила олмайдиган бўлиб қолган. Ўнта нарса бор қалбингларда, шу нарсани ҳис қилмайсизлар. Шу ўнта нарсани ҳис қилмай қўйдинглар, дуои жавоб олмайди. Биринчиси, Аллоҳни танийсизлар у, ҳаққини адо қилмайсиз. Иккинчиси, Аллоҳни китобини ўқигансиз у, бирон қонунга амал қилмагансиз. Учинчиси, Расулуллоҳни ва у зотнинг саҳобаларини яхши кўришни даъво қиласиз у, бироқ уларни суннатига ергашишни тарқагансиз.

Тўртинчиси, шайтонни ўзингларга душман деб биласизлар у, аммо у билан муроса қилиб олгансизлар. Бешинчиси, жаннатни яхши кўрамиз дейсиз у, аммо у учун амал қилмайсиз. Олтинчиси, дўзахдан қўрқамиз дегансиз у, аммо унга ўзингизни гаров қилиб қўйгансиз. Йеттинчиси, ўлимни ҳақ деб билгансиз у, бироқ унга ҳосилни кўрмагансиз.

Саккизинчиси, одамларнинг айблари билан машғул бўласиз у, аммо ўзингизни айбингизни ташлаб қўйгансиз. Тўққизинчиси, роббингизнинг неъматларидан баҳраманд бўласиз у. Бироқ шукрини адо етмайсиз. Ўнинчиси, ўликларингизни дафн етгансиз у, лекин улардан ибрат олмагансиз.

Мана шу сабабдан дуоларинглар ижобат бўлмай қўйди деб айтади. Бу улуғ зон. Дуонинг йигирманчи одоби кўпроқ я зал жалал и вал икром лафзини қўшишимиз керак дуога. Я зал жалал ивал икром дегани, ей улуғлик ва фазл у карам егаси деган маънони билдиради. Мана шу лафзни кўпроқ қўшиб дуо қилишлигимиз афзал ҳисобланади. Чунки пайғамбаримиз ўзи айтганлар буни бизга. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан анасимни молига айтади. Али дҳу бия зал жалал вал икром. Я зал жалал вал икронни лозим тутинглар, деганлар расулуллоҳ имомни термизга келтирган ҳадисда. Я зал жалалвал икром. Бошида ҳам, ўртасида ҳам, охирида ҳам.

Алифзу калимаси бу ҳадисда келган. Уни лозим тутинглар, унда собит бўлинглар, кўп айтинглар, дуойингларда кўп талаффуз қилинглар деган маънолардан ишлатади. Демак, йигирманчи одоби я зал жалал и вал икром лафзини кўпроқ айтишлигимиз керак екан. Йигирма биринчи одоби ялиниб дуо қилиб юришда доимий равишда бардавом бўлиш. Доим ялиниб, ёлвориб дуо қиламиз.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, ида са ала аҳадукум фал юктер. Агар сизлардан бирортанглар сўраса, аллоҳдан бир нарсани, сўровни кўпайтирсин. Фа иннама ясъалу роббаҳу. Албатта у роббисидан сўрамоқда. Шу йерда ҳаддингиздан ошманглар. Майдалашманглар дейилди ю. Ҳа, бу йерда кўпроқ сўра деяпти. Қанақа қилиб боғлаймиз?

Биз дуони кўпайтиринглар деяпмиз. Тафсилотини айтинглар демаяпмиз. Саъдимни бу ёққасини, ўғлини дуосида тафсилотлар кўп еди. Мана шу ҳаддидан ошишлик дейилди. Лекин кўп сўрашлик, узоқ дуо қилишлик айни муддао. Пайғамбаримиз айтяптилар, дуо қилсанглар кўпайтиринглар. Чунки сизлар роббингиздан сўраяпсизлар.

Қачон сизлардан биттанглар сўраса, сўровини кўпайтирсин. Чунки нима қиляпти у? Албатта у роббисидан сўрамоқда. Биз доимий суратда дуо қилаётганимиз, Аллоҳга доим муҳтожлигимизни изҳор қилишимиз бўлади. Ўтирганда ҳам, турганда ҳам. Ё Аллоҳ деб турамиз. Бисмиллаҳда бу нарсани оламиз.

Чунки бошқа бир ҳадисларда, Пайғамбаримизнинг ҳадисларида сўрамай қўйса, банда Аллоҳда, Аллоҳ ғазаб қилади дейилган маънолар бор. Шунинг учун Абу Язид ва Астоми раҳматуллоҳ алик банданинг Аллоҳда мадад тилашни қўйиб, бандадан мадад тилаши худди зиндонда ўтирган кишининг зиндондаги ўзига ўхшаган тутқундан мадад тилашига ўхшайди деган.

Зиндонда, қамоқда ўтирган одам қанақа қилиб ўзини рўпарасида ўтирган қамоқдошига мени бу йердан қутқар дейди. Шунинг учун дуо қилмай қўйишлик, биродарлар, бу беадоблик бўлади. Йигирма иккинчи одоби, ижобат ваъда қилинган вақтларда ва фазилатли маконларда дуо қилиш. Ижобат ваъда қилинган вақтлар бор ва дуо қилишлик фазилатли ҳисобланган ўринлар бор. Мана шу жойларда дуо қилишлик ҳам дуони одобларидан йигирма иккинчиси. Мана енди қайсилар булар? Енг машҳурлари, айримлари. Азон ва такбир орасида қилинган дуони ижобат деганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Азон билан такбирни ўртасида. Фарз намозлари ортида, кундузнинг охирги вақтида, рўзадорни ифтор пайтида қилган дуоси. Кечанинг охирги қисмида қилинган дуо, рамазон кунларнинг ҳаммасида қилинган дуо. Зулхижжанинг ўн кунида қилинган дуо арафа кунидаги дуо. Енг яхши дуо арафа кунги дуо деганлар аслулла. Ҳажда қилинган дуо, Каъбан ёқда қилинган дуо ва ҳоказолар. Мана шу пайтларда, мана шу ўринларда ва мана шу вақтларда дуо қилишлик ҳам дуонинг муҳим.

Одобларидан бўлади. Йигирма учинчи одоби. Бемалолчилик, кенгчилик, ҳузур ҳаловатли кунларда дуони кўпайтириш. Чунки йенгил кунларингда Аллоҳни кўп еслагин, дейдилар Расулуллоҳ. Оғир кунларингда Аллоҳ сени еслайди.

Аллоҳ Таоло ўзига тазарру қилмаган бандаларини доимо тасаввур қилиб юришлари учун унинг сабабларини ҳам рўёбга чиқариб қўйишни баён қилган. Аллоҳ демаяпсизми менга еркаклигингиздан? Есдан чиқариб қояпсизми? Аллоҳ дегизиб қўйиши учун бу сибъат беради устингизга. Тишингиз олиб чиқади кечаси билан. Кечаси билан Аллоҳ деб чиқасиз.

Бир муаммони бериб қўяди. У ёққа юрдингиз, бу ёққа юрингиз бўлмаяпти. Нима дейсиз? Ҳа, демак сизни Аллоҳга дуо қилишингдан банд қилиб қўяётган, Аллоҳни есидан чиқариб қўяйкан йенгил ҳаётдан кўра, кенгчилик ҳаётдан кўла, сизни ёдингизга Аллоҳни соладиган қийин кун яхши екансиз сизга. Агар маъно варианти Аллоҳ демасангиз, Аллоҳ маъно варианти Оллоҳ деб қўяди. Ўшанинг учун маъно варианти нима деверинг? Аллоҳ деверинг.

Аллоҳ Таоло айтади, истайду биллаҳ, фааҳотинаҳум бил баъсайи ва абдур рўий ла аллаҳум ётадур роун. Сўнгра шўят, тазарруҳ қилсалар деб, уларни бало ва зиёнларга тутганмиз. Нимага бало берар екан? Қайт бу ёққа дер екан. Мени есламай қўйдинг дер екан. Тўғрида. Ҳеч қандай муаммоси бўлмаса, маишатида.

Тирикчилик зўр. Пул кўп. Касаллик йўқ. Фарзандларда ҳаёти ҳам зўр. Юртида тинчлик, тани соғ, ҳамма ёғи зўр. Агар шунақа ҳолатда туриб Аллоҳ деёлмаётган бўлса, тез кунда алмашиниб кетаверсин бу нарсани. Ундан ташқари мана шу бемалолчиликда узоқ, кўп дуо қилган одамни қийналган кунда қилган дуоси тезда ижобат бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, кимни қийинчилик ва машаққатлар чоғида Аллоҳ Таоло унинг дуосини ижобат қилишни хурсанд қилса, қийинчилик пайтида дуони кўпайтирсин. Қийналган кунингда дуойинг тезда ижобат бўлишини хоҳлайсанми? Йенгил кунингда кўпроқ дуо қилгин.

Йигирма тўртинчи одоб. Дуо ижобатига тўсиқ бўладиган нарсалардан сақланиш. Дуони тўсиб қўядиган амаллардан сақланиш. Ҳаромдан сақланиш. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини айтдилар. Сунма закаро рожўла, ютили сафара, ашъаса ахбарат. Бир одамни зикр қилдилар расулуллоҳ. Сафарга чиқди, сафар муддати чўзилиб кетди. Кийимлари кир, ески ўпиб кетди. Ифлос бўлиб кетди, нопок бўлиб кетди. Сочсоқоллар тозалиб кетди, ҳар хил нарсани йеб буланиб кетди.

Ҳар нарсага. Сўнгра қўлини кўтариб дуо қилади. Я роб, я роб. Ва матъа муҳо ҳаром, ва мубассам ҳаром, ва машрабу ҳаром, ва ғудайбил ҳаром. Кийгани ҳам ҳаром, ичгани ҳам ҳаром. Йегани ҳам ҳаром бўлди. Фанна юста жа булаҳ у. Қаёқдан дуоси ижобат бўлсин? Демак, бу одобида дуоларни тўсадиган гуноҳлардан еҳтиёт бўлишингиз керак. Ҳаром луқмадан, ҳаром молдан еҳтиёт бўшишингиз керак. Мана шу нарса дуони муҳим одобларидан. Чунки сиз ҳар қанча намоз ўқиб қийматизга келиб, ҳар қанча савоб ишни қилинг, ҳаром билан оғзи қолонган бўлсангиз, буларда биронтаси қабул бўлмайди. Чунки инналлоҳа тоййибун ла яқвол илла тойиба. Аллоҳ покизод, покизазод ва фақат покиза нарсани қабул қилади.

Йигирма бешинчи одоби, йетиши бўлмайдиган беҳуда нарсаларни сўраб дуо қилиш. Қанақа у дуолар? Ей Аллоҳ, мени фариштага айлантириб қўй. Ей Аллоҳ, мени болалигимга қайтариб қўй! Ей Аллоҳ, менга шунақа қувват бергинки, мана шу тоғни нима қилиб юборинг, кўтариб юборинг. Бу Аллоҳга нисбатан қилинаётган беадаблик бўлади. Бунақа дуо қилинмайди.

Ҳикматли сўзларда айтилади, дунёдаги бахт орзу қилган нарсага йетишишда емас, балки еришган нарсасининг қийматини англашда. Қайтариб берайми? Дунёдаги бахт нима деса, орзу қилган нарсасига йетишда емас. Бахт қўлига келган нарсасини қадрини билишда дейилди.

Унақа йўқ нарсани сўраб, бўлмайдиган нарсани сўроб дуо қилинмайди. Демак, мана шу одоблар, дуоларни енг зарур ва машҳур одоблари қанчалар бу одобларга риоя қилиб дуо қиларканмиз? Иншааллоҳ, ана шу дуоларимизни самарасини дунёда ҳам, охиратда ҳам кўрамиз. Шунинг учун айтамиз, Парвардигор, бизни дуо қилиш бахтига муваффақ қилдинг. Енди бардавом қилгин ва мана шу дуоларимизда ижобат қилгин.

Ақули қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ или валакум. Инналлоҳи ва малайкати ҳу юсаллуни ала наби, я ю ҳалладини аману соллаллоҳу алайҳи васаллам мутаслима. Вассалому алайкум ва раҳмат.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)