Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу онас таъинуҳу онас фируҳ ва наруҳуллоҳи мин сурур яънфусинга, амин сайяти амалинга, ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ муҳиддин лала, ғоман юклилгу фалаҳ ҳадиялалар ва нашхадваллоҳ илоҳи иллаллоҳ ва ҳидаҳуллоҳ аш шарикалар ва нашхадоанна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ, аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ.
Бугун олтмиш олтинчи байтни ўқиймиз. Бугунги дарсимизни мавзуси васила қилиш баёни. Тавассум. Бу мавзуга батафсил тафсилотлари билан жуда кўп ҳужжат далилларини келтириб, мана бир икки йил бурунги надва дарсларимизда катта бир маълумотларни берган бўлдик.
Тавассул нима, васийла нима, ростдан бу мумкин емасми, ростдан ширкми, ростдан гуноҳми? Бу нарсани жавобини тавсия қилиб бердик. Хоҳлаганлар, агар кенгроқ маълумот олишида хоҳлайдиган бўлсанглар, ана шу надвар дарсларимиздаги тавассул деган иккита дарсимиз бор. Ешитсанглар бўлади. Лекин китобда мана келтирилган охирги матнда васийла қилишлик баёни. Сирожиддин роши айтади, ла аллаллоҳа я фуҳу би фатҳлин ва ютиҳис саъадата фии амалий.
Таржимаси шоат Аллоҳ уни фазли билан авф етар ва унга охиратда саодатни ато етар. Назмий баёни шоат Аллоҳ авфли айлаб иноят, ато етса охиратда унга саодат. Муаллиф ана шу сизларни қилаётган ихлослик, ёлвориб қилаётган дуойиларингизни баракатидан мана шу матнларни ёзган муаллифни Аллоҳ раҳматига олса, охиратини обод қилса деб ўқувчилардан дуо қилишлигини сўраган. Демак, мана шу матндан хайрли амалларни, солиҳ амалларни васила қилиш мумкинлигига ишора бор.
Мана енди васила нима, тавассум нима, Аллоҳ қодир қилганича кўриб чиқамиз. Васийла луғатда у билан ўзига яқин бўлинадиган нарса маъносини билдиради. Яъни бир нарсаки, шу нарса сабабли иккинчи тарафга яқин бўланади. Луғавий маъноси шу. Енди истилоҳий маъносичи?
Дуо ижобат бўлиши учун Аллоҳ Таолога унинг ҳузурида қадрли екани билинган нарсани айтиб дуо қилиш васила дейилади. Дуойингиз ижобат бўлишлиги учун ўртада битта нарсани атини айтасиз. Ки бу нарса Аллоҳ учун қадрли. Восита емас, васила. Бир нарсани атини айтиб дуо қиласиз, шу нарса Аллоҳни ҳузурида қадри бор.
Васила нима учун қилинади? Васила дуони мақбул бўлиш даражасини кўтариш мақсадида қилинади. Яъни Каъбайи муаззамани олдида туриб, мана Парвардигор Каъбени олдида турибман деб дуо қиласиз, бу Аллоҳга яқин бўлган, Аллоҳга маҳбуб бўлган макон. Парвардигор Рамазон ойида турибман дейсиз. Рамазон ойи Аллоҳ Таолога маҳбуб бўган замон. Тушунарлими? Парвардигор мана Ҳаж амалини қилдим. Ҳаж амали Аллоҳга маҳбиб бўлган амал. Демак васила Аллоҳга маҳбуб бўлган нарсаки, шуни атини айтиб туриб орқасидан дуо қиласиз.
Демак василадан мақсад дуони ижобат бўлишлик даражасини кўтаришлик. Яна васила қилиш, василанини тушундингларми? У бир нарса екан, шуни атини айтинг туриб дуо қиласиз екан. Ва бу нарса Аллоҳга яқин екан, Аллоҳ яхши кўрар екан. Каъба бўлсин, рамазон бўлсин, ҳаж бўлсин, солиҳ амал бўлсин.
Васийла қилиш бандадаги Аллоҳга бўлган муҳаббатнинг далили. Яъни, агар бир мўмин банда Аллоҳ азза ва жаллага далолат қиладиган нарсаларни улуғлаётган бўлса, бу Аллоҳга шу банданинг муҳаббати бор еканлигини белгиси. Васийла қилиб банданинг муҳаббатини белгиси ҳисобланади.
Демак, Аллоҳ таолога далолат қиладиган нарсаларни улуғлашлик, бу Аллоҳга бўлган муҳаббатни, тақвони белгиси. Аллоҳга далолат қилади, Аллоҳ яхши кўрадиган нарсаларнини ўртага қўйиб, Аллоҳга васийла қилишлик, Аллоҳга бўган муҳаббатни белгиси.
Мана Қуръони Каримда мана шундай ишлар Аллоҳнинг шиорларини улуғлашлик қалбдаги тақвонинг белгиси еканлиги айтилган. Қайтараман. Аллоҳнинг шиориларини улуғлошлик қалбдиги тақвони белгиси. Астайду билла, залика воман ю адлим шаъа ира лоҳи фа иннаҳа мин тақвол қулуб. Ҳаж сўрасидан Аллоҳ шундай дейди. Ким Аллоҳнинг шиорларини, нишонларини улуғласа, албатта бу қалбларнинг тақвосидандир.
Аллоҳнинг шиорилари нима у? Масжид, Қуръон, зикр, намоз, рўза, ҳаж, садақа, Каъба, солиҳ амал. Шулар Аллоҳга далолат қиладиган нарсаларми? Шулар Ислом нишонлари, Ислом шиорларими?
Қайтараман. Аллоҳнинг шиорларини улуғлашлик, қалбдаги тақвони белгиси. Тавассур қилиш ширк, васила куфр деб туриб шап шап гапиришиб юборарди айрим биродарларимиз илмсизлигидан. Биз ўзи билмаган нарсамизга кўп душманлик қилиб қўямиз да йигитлар. Бир марта ешитиб олганмиз узуқ юлуқ. Софийлар адашганлар, тасаввуф ширк деса бўлди, шу гапни кўтариб юрибмиз. Ҳеч қачон ўзимизни қийнаб, кел бир китоб очинг ўқийчи. Тасаввуф нима екан, тавассум нима екан, софий нима екан, йўқ. Бизга ўша фалончи бу нарсани куфр деди, бўлди куфр.
Бу барибир одамлар, китоб ўқимай қўйганлигимизни касофатидан. Васила қилиш жоизлиги ҳақида гапирилганда, васила билан воситани фарқини билиб олишимиз керак. Восита нима? Васила нима? Васила бу воситами? Орасидаги фарқни билиб олсак, шундай лекин василани жоиз еканлигини тушунишимиз осонроқ бўлади.
Демак, васила билан воситани ўртасида фарқ бор. Билиб қўйишимиз керак. Аллоҳ билан бандани ўртасидан ҳеч ким тура олмайди. Банда ўзини қалбидан ўтказаётган нарсалардан билиб турувчи бўлган зотга восита орқали дуо қилмайди, муножот қилмайди, балки васила қилади. Тавассул нима? Тавассул бу Аллоҳнинг сифатлари, солиҳ амаллар, тирик ва вафот етган улуғ инсонларни ҳурматини ўртага қўйиб, Аллоҳда ҳожатни сўраш. Еътибор беряпсизми? Ҳожат Аллоҳда сўралади.
Бошқа ҳеч кимдан сўралмайди. Ўртага қойилаётган нарса бу шу Аллоҳ яхши кўрган нарсаларни ҳурмати қўйилади ўртага. Тавассул ҳақидаги, васила ҳақидаги муаммо қачондан бери пайдо бўлди демайсизларми? Бу умматнинг енг афзал вакиллари бўлган саҳобалар, тобинлар сўралган нарсани фақат Аллоҳ беради деб еътиқод қилган ҳолида, тавассул қилиб дуо қилишлик жоиз. Тавассул бу дуонинг ижобатига бир сабаб деб ижмо қилишган. Саҳобалар ва тобинлар тавассулни ҳақ еканлиги ижмо қилишган.
Биз восита ва васила деган сўзларни бир хил тушунамиз. Синонимда биламизда, восита васила, васила восита унақа емас. Васила ва восита ўртасидаги фарқ. Биринчидан, восита қилиш ҳаққи поймол бўлган кишининг бирор кишини ёки бирор нарсани ўртага қўйиб, золимдан адолат сўраши маъносида ишлатилади.
Васила қилишда еса ўртага бирор нарса восита қилиб, Аллоҳда адолат сўраш маъноси йўқ. Золим ҳақингизни олиб олди, сиз ўртага одам қўйдингиз, у бориб туриб ҳаққини бер деяпти. Сизни номингиздан сўраяпти. Сизни ҳожатингизни ўртадаги сўраяпти, бу восита дейилади, ўртага воситачи қўйиш. Енди Аллоҳ Таолодан ҳожатингизни сўраётганингизда, ўртада ҳеч ким бўлмайди. Парвардигор, мана шу рамазон ҳурмати, Каъба ҳурмати, ҳожатини раво қилдингиз сизда, ўртада воситачи йўқ. Тушунарли бўлдими биринчи фарқи?
Демак, васила дуони қабул бўлишлик даражасини ошириш учун Аллоҳни ҳузурида қадрли екани билинган нарсани айтиб дуо қилиш екан. Иккинчи фарқи. Восита қилиш иккита томонни ҳам фойдалантириши мумкин. Масалан, Аҳмад бир нарсани восита қилиб, Маҳмуд орқали ишини битказиб олди. Иши битгандан кейин, Маҳмудга Аҳмадга миннат қилишлик ҳуқуқи пайдо бўляпти.
Маҳмуд Аҳмадни ишини битириб берди. Демак, Аҳмад Маҳмудни восита қилди. Аҳмад Маҳмуднинг восита қилиб ишни битказиб олдинг. Бу фойдаланди. Енди бунга ҳам фойда бор. Нима фойда? Бир кун миннат қилади, мен сенга фойдам теккан дейди. Васийла қилишда еса, бир томон фойдаланади, банда томон фойдаланилади. Яъни банда манфаатдор бўлади. Аллоҳ таоло бандаларидан манфаат кўришдан олий бўлган зон.
Восита билан васийлани иккинчи фарқи, иккита томон фойдаланиши мумкин воситадан. Аммо васийларда бир томон фойдаланади. Фақат банддан фойдаланади. Учинчи фарқи. Восита қилишда бир тараф иккинчи тарафга у билмаган нарсани кимдир ё нимадир ёрдамида билдиришга ҳаракат қилади.
Яна Аҳмад билан Маҳмудга қайтамиз. Яъни Аҳмад Маҳмудга Маҳмуд билмаган нарсани кимдир ёки нимадир ёрдамида билдиришга ҳаракат қилади. Яна кимдир бор ўртада. Восила қилишда еса, ошкора ва махфий барча нарсани билувчи бўлган Аллоҳга, уни ҳузурида қадрли екани билинган нарса айтиб дуо қилинади. Яна ўртада, биз айтаётган восита маъноси йўқ.
Шунинг учун, биродарлар, восила қилаётганлар мана шу маъноларни тушуниб олишлик керак бўлади. Тавассул ҳақида тўғри тушунчага ега бўлиши керак бўлади. Ундан ташқари, Қуръони Каримда васила ахтаришликка буюрилганмиз. Қуръонда васила ахтаринглар деб Аллоҳ Таоло ўзи айтган. Астайду биллаҳ. Я йўқалладина аману иттақуллоҳа ва бутақу илайҳил василата. Ва бутақу илайшил василата. Ей мўминлар, Аллоҳга тақво қилинглар ва унга васийла ахтаринглар.
Дуойинглар ижобат бўлишини кучайтирадиган васийларни ахтаринглар. Нима деб тушунамиз бу оятни? Имому Мотирудий бу оят ҳақида шундай дейди. Бу оят Аллоҳга исён қилишдан сақланиш билан унга муқаррар бўлишга урининглар. Уммат бу масалада, биродарлар, тавассул масаласида саккизинчи ҳижрий асргача якдил бўлган. Тавассул деган нарса муаммо бўлмаган. Тавассул жоиз, васийла жоиз деб уммат саккизинчи асргача битта фикрда бўлган. Мана кейин, мана шу саккизинчи асрига келиб, аҳли сунна ва жамоанинг ҳамбалилик фиқҳий мазҳабидан бир тоифа кишилар ажраб чиқишди.
Шу даврдан бошлаб, тавассул масаласида умматни ўртасига парокандалик тушди. Енди тушуняпсизларми муаммо қайерда? Ўзи аслида тавассул бу ақидавий масала бўлган емас аввал. Тавассул, васила қилишлик бу фурот масалаларидан, фиқҳий масалалардан бўлган. Қабрни олдига келган пайтдаги дуо қилишлик деган бобда келган. Яна қайтариб ўтаман, тавассул ақидавий масала бўлмаган. Ҳозир ақидавий масалада деб кўряпмиз буни.
Аммо кейин пайдо бўлган аҳли бидъатлар тавассул қилганларни мушли дейишди ва бу масала диннинг усулига кириб кетди. Ақидавий мисол аралашига кириб кетди ва ҳолаки фиқҳий масала еди бу. Мана енди василани бешта тури бор. Тўрттасида ихтилоф йўқ. Бешинчи турида уламолар бироз ихтилоф қилишган. Тўрттасида илтимос йўқ. Биринчиси, замонни васила қилиш, вақтни васила қилиши. Тавассун Аллоҳ Таолонинг ҳузурида қадри бор бўлган нарсани атини айтиб дуо қилиш дедик. Аллоҳ учун қадрли саналган нарсани номини ўртага қўйиб, Аллоҳъдан сўраш тавассус дедик. Мана енди замон. Арафа куни, Рамазон ойи, Зулҳижжани ўн куни, ҳар кечанинг учинчи қисми ва ҳоказо вақтлар бўлиб, Аллоҳ Таоло учун қадрли бўлган вақтлар. Демак, мана шу замонни мана Парвардигор Арафа кунида қиляпман дуода деб қилишлик, Арафани табассул қилиш бўлади. Пайғамбаримиз айтганлар, енг яхши дуо Арафа кунги дуо деганлар. Парвардигор, мана рамазон ойида туриб дуо қиляпман дейсиз.
Демак сиз рамазонда тавассул қиляпсиз. Қиламиз еканми тавассулни? Ей Аллоҳим, рамазон ойини васила қилиб сўрайман дейиш мумкин екан. Иккинчиси, макон, жой, Каъба, Мажидул Ҳаром, Пайғамбаримизнинг Ровзалари, Мажидул Ақсо, ки Аллоҳ учун қадрли булар. Аллоҳнинг даргоҳида қадр қиймати бор. Шуларни номини айтиб ҳам васила қилиш мумкин. Масалан, Парвардигор, мана Каъбани олдида туриб сўраяпман сендан ҳожатларимни, дуойимни ижобат қилгин. Демак, Каъба васила қилиняпти. Киминглар қилмагансизлар Каъбани олдига шу дуони? Киминглар қилмаган сизлар рамазонда шу дуони? Кийиминглар қилмагансизлар Арафатда туриб шу дуони? Васила қиламизми аками?
Биринчиси, замонни васила қилиш, иккинчиси, маконни васила қила, учинчиси ҳолат. Яъни инсон биронта бир умид қурадиган жойи қолмади. Аллоҳдан ўзидан бошқа умиди қолмади. Ночор бўлган ҳолатини ўртага қўйиб дуо қилишлик ҳам мумкин дейилади. Ўзини ночор ҳолатини васила қилиб сўраш мумкин бўлади. Бунақа одамни, мустор бўлиб қолган одамни дуосини ижобат бўлишлиги Қуръонда ҳам айтилган.
Астайдувиллар? Амман южий бул мудтор раъида даҳу ва як шипу сув намл сураси. Ёки мустор, ночор одам дуо илтижо қилган вақтида дуосини ижоббат қиладиган ва унинг мушкулини осон қиладиган зотми? Яъни Аллоҳ Таоломи? Замонни, замонни васийла қилиш мумкин. Маконни васийла хоҳиш мумкин. Ҳолатни, ҳолатни васийла қилиб бўлиш мумкин. Тўртинчиси, амаллар.
Яъни васийла қилинган амалларимиз, қилган солиҳ амалларимиз. Намоз ўқиб бўлиб туриб нима қиламиз? Қиламиз. Рўзамизни тутиб ўтириб нима қиламиз? Дуо қиламиз. Ҳаж қилиб туриб нима қиламиз? Дуо қиламиз. Қуръон таловат қилиб туриб нималар қиламиз? Мана шу амалларимизни васила қилаётганимиз шу. Қаранг да, гуноҳ иш қилиб туриб дуо қилмайсиз. Савоб иш қилиб турилиб дуо қиласиз. Чунки мана шу савоб ишингиз васила бўлади.
Истиғфор айтиб, дуо қилиб, мўминларни дуоларини олиб, Аллоҳни гўзал исмларини айтиб, савоб ишларни қилиб, ҳаром ишлардан воз кечиб туриб васила қилиши мумкин. Демак, василани бешта тури бор. Шундан тўрттасида ихтилоф йўқ. Замонни, маконни, ҳолатни ва солиҳ амалларни васила қилиши мукин.
Енди бешинчиси. Мана шунда ихтилоф қилади баъзи одамлар, лекин жоиз. Маълум шахсларни васийла қилиш. Лекин шахсларни, инсонларни васийла килиш мумкин емас деганлар ҳам бор. Енди одамларни васийли килиш мумкинми, мумкин емасми деган масалада уч хил фикр бор.
Биринчиси, мўтазилий ва ҳавориш фирқалари умуман бирон шахсни васийла қилишни инкор қилишган. Мутлоқ, мумкин емас дейишган. Ўзларини мана шу еътиқодларига китоби суннатдан далил ҳам келтиришга ҳаракат қилишган. Айтишадики, Қуръонда Аллоҳ Таоло ия ка наабодо ва ия ка на саъин. Фақат сенгагина ибодат қиламиз ва фақат сендан ёрдам сўраймиз деган.
Хўп, биз ҳам розимиз бунга. Биз васила қилаётганимизда, ей Муҳаммад алайҳиссалом, менга фарзанд беринг деяпмизми? Ей Арафа куни, менга ўғил бер деяпмиз ми? Ей Каъбайи мозирама, мени қазим уз деяпмизмми? Биз кимдан сўраяпмиз? Ҳожатимизни Аллоҳъдан сўраяпман. Демак, тавассур қилаётган одам Аллоҳъдан бошқага сиғинаётгани йўқ.
Яна ўзларини мана шу нотўғри тушунчаларига ҳадисдан далил келтириб, идас саъал тафас алиллаҳ ва идастаъан тафас таъин биллаҳ деганлар расулуллоҳ дейишади. Нима деган еди бу? Сўрасанг Аллоҳдан сўра, ёрдам тиласанг Аллоҳдан тилагин деган. Ҳа биз кимдан сўраяпмиз? Биз кимдан тилаяпмиз? Булар оят ҳадисларини зоҳирига қарайди да, шуни далил қилиб туриб, шахсларни, инсонларни васила қилишинг мумкин емас дейишади. Бу нотўғри.
Чунки саҳобалар, тавбиялар, таба тавбияларда ҳаётлар тўли ётибди. Мана шу инсонларни тиригини ҳам вафот етганини ҳам васила қилганлиги. Биз билмаганлигимиз учун бу мумкин емас деса индамай тураверамиз. Акалар, далиллар йетарли. Далиллар йетарли. Иккинчи фикр. Айрим уламолар улуғ шахсларни васийла қилиши мумкин, фақат тирик бўлиши керак улар деган шартни қўйишади.
Улар ўзларини мана шу қарашларига Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳун ишини далил қилиб келтиришади. Анас мнумонликдан ривоят қилинади. Умар ибн Хатоб агар қурғоқчиликка дуч келсалар, Аббосовни Абдулмутолиб билан васила қилиб ёмғир сўрар шундай дердилар. Ей Аллоҳим, биз Сенга Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни васила қилиб сўрар едик. Сен бизга сув берар единг.
Биз енди сендан Набийимизнинг амакиларини васила қилиб сўмаймиз. Бизларга сув бергин. Сўнгра уларга сув берилар еди. Бухорий ривоят. Пайғамбаримиз тирик пайтда Пайғамбаримиз васила қилардик. У зот ўтиб кетгандан кейин мана амакиси Аббосни васила қиламиз деб сўрар еди. Ёмғир ёғар еди. Демак, Умар уни Хаттоб тирик одамни васила қилди. Пайғамбарнинг амакиси бўлганлиги учун. Ёмғур берар еди. Яъни ушбу ривоят дейишади улар. Пайғамбарим саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот етганларидан кейин, у зотни васила қилиб бўлмаслигига далолат дейдилар. Пайғамбаримиз тирик пайтида васила қилса бўларди Пайғамбаримизни. Ўтиб кетгандан кейин васила қилиб бўлмайди. Чунки Умарун Хаттоб тирик Аббосни розияллоҳу анҳу васила қилди дейишади. Енди аҳли сунна ва жамоанинг жумғури нима дейди? Учинчи фикр. Бирор улуғ шахсни васила қилиш жоиз. Васила қилиш учун у зотнинг тирик бўлиши шарт емас деган.
Биз аҳли суннани еътиқоди шу. Бирор бир улуғ инсонни васила қилиши мумкин, у тирик бўлса ҳам, ўтиб кетган бўлса ҳам. Еҳтимол кимгадир қулоғига оғир ботар ҳозирги айтган гапим. Қандай қилиб ўтиб кетган одамни васила қилади? Биродар, сиз тушунмасангизлар, бу йўқ дегани емас да. Сиз билмасангизлар бу нотўғри дегани емас да. Темирни акаласи суюқликка айлантириб қўйиши мумкин, суюқликни яна қайтариб темир қилиши мумкин. Десам ишонасизларми? Мумкин, химия бу шунақа бир илм. Сиз билмасангиз йўқ дегани емас.
Юқоридаги ҳадисни далил қилиб келтирганларга аҳли сунна ва жамоа бир қанча раддияларни беради. Айтиладики, мазкур ривоятда набий соллаллоҳу алайҳи васалламни вафот етганларидан сўнг васийла қилиб бўлмаслигига далолат қиладиган биронта очиқ ойдин лафз йўқ. Ушбу ривоятни ўзини аслида пайғамбаримизни васийла қилиш жоизлигига далил дейиш мумкин. Чунки умар розияллоҳу анҳу набий соллаллуҳу алайҳи васийла қилиб сўрар едик деяпти.
Демак, бу қурғочи едилар миср фатҳ қилинганидан кейин, ҳижри ўн саккиз йилдан кейин бўлган. Шунга кўра, бу ривоят ўтган йиллар мобайнида ҳаётда бўлмаганлари учун муҳаммад алайҳиссаломни бирор марта ҳам васийла қилишмаган деган маънони билдирмайди. Умар розияллоҳу анҳунинг аббос розияллоҳу анҳуни васила қилгани, аслида мусулмонларга расулуллоҳдан бошқа зотларни ҳам васила қилиш мумкин еканлигини билдириб қўйиш учун бўлган.
Саҳобалар ичидан айнан аббос розияллоҳни хослаш еса нубовот хонадони ҳурмати еътиборидан бўлган. Шунингдек, умар розияллоҳ аҳмуҳни мана шу ишида юқорилигилардан ташқари бошқа нозик жиҳатлари ҳам бор. Умар розияллоҳу анҳу заиф мўминларни риоясини қилиб, аббосни васила қилган дейиш мумкин. Чунки дуонинг ижобати аллоҳнинг иродасига боғлиқ. Агар умариддин хаттоб фаразан расулуллоҳни васила қилганида ва дуо ижобат бўлишига кечикиб қоладиган бўлса, айрим инсонларни кўнгилларига васвасага ўхшаган нарса келиб қолиши мумкин бўлар еди. У зот алайҳиссаломдан бошқа васийла қилган деса, ижобат кечикса ҳам, бу ноқулайлик юзага келмайди. Ана шу еътибордан Умар розияллоҳу анҳҳу мана шу ишни раҳмдили билан қилинган ҳикматли иш бўлган десак тўғри бўлади.
Хулоса. Васила луғатда у билан ўзигига яқин бўлинадиган нарса. Яъни бир нарсаки, у сабабли бошқа нарсага яқин бўласиз. Истилоҳий маъноси, дуо ижобат бўлиш учун Аллоҳ Таолога унинг ҳузурида қадрли екани билинган нарсани айтиб дуо қилиш васила дейилади. Дуо ижобат бўтиш учун Аллоҳ Теолога унинг ҳузурида қадрли еканини билинган нарсасини айтиб дуо қилиб васила дейилад.
Замон билан васила қилинади, макон билан васила, ҳолат билан васила қолинади, солиҳ амаллар билан васила қалинади, ҳамда солиҳ инсонлар билан васила қлинади. Тириги бўлса ҳам, ўтиб кетгани бўлса ҳам. Васила нима учун қилинаркан? Нима учун қуллар екан василан?
Дуони қабул бўлиш даражасини кўтариш мақсадида. Кимга қилинар екан? Оллоҳга. Бу ўринда ана шу биз аввалги дарсларда айтганмиз, Пайғамбаримизнинг саҳиҳ ҳадисларида, Имом Бухорийда келтирган ҳадисда учта одамни ғорда қамалиб қолишлик ҳиссаси бор. Мана сизларга точка.
Набийев соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, сизлардан аввалги яшаб ўтган умматлардан уч киши сафарга чиқишди. Сафарда бир ғорга киришди тунагани. Ёмғир ёғдими, тун бўлдими? Ғорга кириб ўтиришганларида йер қимиллаб, тоғдан ҳасен тош тушиб, ғорнинг оғзини ёпиб қўйди. Чиқишди, ҳеч қанақа иложи йўқ. Шунда бир бирига айтишди, олдимизда бошқа йўл йўқ. Қайси йўлдан бошқа йўллик йўқ? Қилган солиҳ амалларимизни ўртага қўйиб, Оллоҳда сўраймиз. Биттаси айтди, ота онасини қилган хизматини. Агар шу ишим сени розилиги учун бўлган бўлса, тошни жилдириб бергин деди. Тош бироз сурилди. Иккинчиси, омонатдорлигини ўртага қўйди. Фалончини омонати бор еди, кўпайиб кетди. Мончи йилдан келгандан кейин қайтариб бердим. Агар шу ишим сени учун бўлган бўлса, тошни биздан жилдиргин деди. Тош яна сурилди озгина, лекин чиқиб кетиша олмайди. Учинчиси, зинога имконияти бўлиб туриб, Аллоҳъдан қўрқиб тўхтатиб шу зиносини. Шу амални ўртага қўйди, Парвардигор. Ўша ишим сени розилигинг учун бўлган бўлса, тошни жилдириб бергин деб дуо қилди, тош яна жилди, чиқиб кетишди.
Бу ҳадисни ҳеч ким ихтилоф қилмайди. Мана, солиҳ амалларни ўртага қилиб туриб, Аллоҳга дуо қилса, дуони ижобат бўлишлик даражасига кўтарилар екан. Демак, биродарлар, тавассул жоиз бўлган амал. Ла аллаллоҳа я фуҳу би фатлин ва ютиҳис саъадата фии амалий. Шоят Аллоҳ уни фазли билан авф етар ва унга охиратда саодатни ато етар. Назмий баёни, шоят Аллоҳ авфлар айлаб иноят, ато етса охиратда унга саодат.
Ақули қовли ҳа да ва астағфируллоҳ или валакум. Инналлоҳи ва малакати ҳушсалуни алайҳи набий. Я ю ҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи васаллам.