Maviza
—Қоралама17 daq

Ей ёшлар шошилманглар (2026)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
16:59
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббил аламин. Вассолату вассалому ала ашрофил мурсалин ва ала алихий ва ашабий ҳиж майин. Аллоҳумма аллим наъмайин, фанунаввон, фанаввий маъламутана вузидна илман. Аллоҳумма аренал ҳаққа ҳаққон орзуқнатдибаа ва аренал баътила баътилан орзуқунатжтина ба.

Ҳожа аллам мин майясида мунал қавли файетта биун а ҳусана, ваъда хил набир раҳматика фия ибодика солиҳин. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Ей ёшлар, шошилманглар деган мавзуда суҳбат бошлаган едик, давом етамиз. Ҳар бир берилмаган нарсани маҳрумлик деб ҳисоблама. Ҳар бир берилган нарсани неъмат деб шошиб баҳолама. Сен ҳозирни кўряпсан, роббинг еса оқибатни кўради.

Яхши кўрса беради, яхши кўлмаса бермайди. Бу нотўғри тушунча. Аллоҳ таоло айтади, ей мандаларим, берганим, ато қилганим мукофот емас. Мен қилганим, бермаганим жазо емас. Берганим синов. Берганим синов. Мани қилганим, бермаганим шифо. Аллоҳ таоло хонанда айтади фаёқулу робби акроман. Агар Аллоҳ таоло бир инсонни ризқини кенг қилиб қўйса, айтадики, роббим мени икром қилди. Робби акроман дейди. Енди ризқини танг қилиб қўймаса, роббим менни хор қилди дейди. Фаёқулу роббий аҳаним. Аллоҳ таоло айтяпти калла унақа емас деяпти. Берганим, сийлаб қўйганим, яхши кўрганим емас, бермаганим, жазолаганим емас, иккаласи ҳам имтиҳон.

Ибн Касий мана шу оятни тафсирида, молни кўп беришлик ҳам имтиҳон, ризқнинг танг қилиниши ҳам имтиҳон еканлигини айтади. Демак, кўп берибди, Аллоҳ яхши кўрибди. Кўп бермабди, демак Аллоҳ ёмон кўрибди. Бу жоҳилларни тушунчаси. Баъзида бермаганлиги сизга мукофот бўлади ўзи аслида.

Баъзида берилгани жазо бўлади. Мана аввалги дарсларда айтдик. Ибн Ато Аллоҳ сакан дарё айтдики, гоҳида ато қилиб туриб сени маҳрум қилиб қўйган бўлади. Гоҳида маҳрум қилиб туриб ато қилиб қўйғон бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, инна аллоҳ ала яҳми абду даҳул муъмина минат дуня, ваҳу ва юҳайб буҳу, кема тахмуна маридаку минат таъами ва шаробий тафофуна алайҳи. Қаранг. Пайғамбаримиз айтдилар, албатта, Аллоҳ яхши кўрган мўмин бандасини дунёдан асрайди. Худди сизлар касалингизга зарар тегишидан қўрқиб, уни баъзи таом ва ичимликлардан тийганингиздек.

Болангизга мана бунақа нарса мумкин емас деди. Йегиси келиб турса ҳам бермайсиз. Яхши кўрганлигингиз учун бермайсиз. Чунки буни йеса зарар қилиб қолади. Қизил нарса йемай турсин, совуқ нарса ичмай турсин дейди. Болангиз хоҳлайди, бермайсиз. Ёмон кўрганингиз учун бермаяпсизми? Йўқ. Яхши кўрганингиз учун бермаяпсиз. Қаранг, ҳадисда ҳамма худди дунё. Дунёдан ҳимоя қилади деди. Дунёдан умуман маҳрум қилади емас.

Чунки Аллоҳ Таоло бир яхши кўрган бандасига динига зарар йетказиши мумкин бўлган баъзи дунёвий нарсалардан сақлаётган бўлиши мумкин бермасдан. Масалан кўтара оласизми ҳозир катта мансабда пулни деса, аниқ айта олмайсиз. Ё мен айнимасам керак. Уни Аллоҳ билади. Уни динига зарар йетқазадиган дунё нарсаларидан сақлайди. Тушунарлими? Баъзан бериш жазо бўлиши мумкин. Қорин мисолида.

Жуда ҳам катта бойликни берганида, мен бу нарсага ўзимни меҳнатим билан, илмим билан йетишдим деди да, ҳалокатга кетди. Бергани жазо бўлди. Баъзида бермаслиги мукофот бўлиши мумкина. Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом олдига Саълаба исмли киши келиб, ё Расулуллоҳ, дуо қилинг мен ҳам бой бўлай деди. Жуда ҳам фақир одам еди. Пайғамбар алайҳиссалом айтдиларки, ей Саълаба, шукрини адо қила оладиганинг озгина нарса, шукрини адо қила олмайдиган кўп нарсадан яхшироқ деди.

Менда ҳам кўп пул бўлсин деганди, сени шу ҳолатинг яхши сенга деяпти. Шукрини адоқилолмай қоладиган катта пулдан кўра, шукрини адақ қиладиган озгина нарсаси яхши сенга деганди, туриб олди. Пайғамбар расулуллоҳ дуо қилаверинг. Мен ҳам бой. Расулуллоҳ дуо олдилар. Ана шу қўлидаги дунё келмасдан туриб беш маҳалла ачитда ўқунида намозда, пайғамбаримизни орқасида турар еди. Қанақа зўр бахтли одам еди?

Аллоҳ таоло баракот берди, пайғамбарни ассаломни дуосини шарофати билан қўйи кўпайиб кетди. Мадинага сиғмай қолди, саҳрога чиқиб кетди. Пайғамбаримни орқасида намоз ўқишдан маҳрум бўлди. Илм мажлисларидан маҳрум бўлади. Жумага ҳам келмай қўйди. Охири нима бўлди? Ана шу закот йиғадиган уммонлар уни олдига бориб, ана шу бойлигидаги закотини беришликни талаб қилганида, нимага бераман екан деди.

Муноҳўлар қаторига қўшилиб қолди. Абу Бакр сирдаги ҳам олмади кейин буни закотини, Умариддин хатто ном олмади. Мана, баъзида бермаганлиги мукофот бўлади деди ку. Ўша саълаба камбағал бўлган пайтда мукофот еди уни камбағаллиги. Чунки Расулуллоҳни орқасида турувди, ибодатда мусулмон бўлиб турувди. Берилувди, ёмон бўлди. Тушунарли екан? Баъзан бериши жазо бўлиши мумкин, қоринни мисолида. Баъзан бермаслиги мукофот бўлиши мумкина, саълаба мисолида. Аммо мўминчи?

Ҳақиқий чинакам мўмин қанақа ҳолатда бўлмасин, доим ютуқда. Доим ютуқуда. Пайғамбаримиз айтадилар, ажабали амри илми умин. Ин асобатхўз сарироқ шакароқ ва ин асобатхўд дорроқ собароқ. Мўминнинг иши ажойиб. Яхшини йеса шукур қилади, мусибат йетса сабр қилади.

Сизга ўша пулни берса кўтара оласизми? Аниқ биласизми? Сабр нима? Сабр қўлни қовуштириб ўтиришмас. Сабр натижа кўринмаётган пайтда ҳам тўғри йўлда қолиш. Ишлаяпсан, натижа кўринмаяпти, секин, аммо ҳаромга ўтмаяпсан. Дуо қиласан, ижобат бўлавермаяпти, аммо дуони тўхтатмайсан. Сабр шошилмаслик, вақт билан урушмаслик. Яъни, бу дегани.

Ҳеч нарсани орзу қилма, сўрама деган хулоса йўқ. Дин орзу қилма сўрама демайди. Дин сенга айтади, сўра, лекин роббингни шоширтирма. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар ла язалу юзта жабул абдин маълам я ду оби ифмин, а у қотияту раҳмин маълам я стажил.

Банда гуноҳни ёки қариндошлик алоқасини узишни сўраб дуо қилмаса ва шошилмаса, унинг дуоси ижобат қилинаверади. Саҳобалар ё Расулуллоҳ, қандай қилиб шошилтиради манда? Деганида айтдиларки, яқулу қотда авту ва қотда авту фалам юзта жабли. Манда айтади, дуо қилдим, яна дуо қилдим, лекин ижобат бўлганини кўрмадим дейди. Мана шу одам шошилтирди, мана енди дуоси ижобат бўлибди.

Ҳа, Аллоҳ Таоло дуо қилинглар, ижобат қиламан деган ваъда бу. Аллоҳ ваъдасига хилоф қилмайди. Аммо сен сўраган нарсани бераман демаган ва сен сўраган вақтда бераман демаган. Сен сўрайсан, нимани беришни ўзи билади аллоҳ, қачон беришни ҳам ўзи биладиаллоҳ. Ҳозир бермаяптими? Демак, яхши екан шу. Қаноат нима? Қаноат бу камбағалликка ошиқ бўлиш дегани емас. Қаноат, бугунги насибенга рози бўласан, ертанги кунинг учун ҳалол меҳнат қиласан.

Пайғамбаримиз айтадилар, қод афла ҳамман аслама ва рўзи қоф кафафан ва қонна ғуллоҳу бима атаҳуҳ. Мусулмон бўлиб, кифоя қиладиган ризқ берилган ва Аллоҳ берганига қаноатли қилинган киши нажот топди. Қаноат қилсангиз, кунингизга рози бўлсангиз, сиздан бахтли одам йўқ. Аммо мана шу қаноат кунидан розилик бўлмаса, миллионер ҳам нима? Қашшоқ, бахтсиз инсон.

Укалар, нафс кўп деган сўзни яхши кўради. Кўпни ато деб ўйлайди. Кўп пул, кўп клиент, кўп шуҳрат. Иймон бўлса, бу нарсалар сени Аллоҳга яқинлаштирадими ё узоқлаштирадими деб сўрайди. Бу бойликни ёмонлаш емас. Пул келсин, аммо намоз, садақа, тавозе кучайса, Аллоҳ барака берсин. Зўр пул екан бу. Масала пулни кийилишлигида емас, келган пул сени нима қилишлигида. Мана, саълаба. Қўлида ҳеч нарсаси йўқ пайтида ибодатда тақвода Пайғамбаримиз орқасида турувди. Қўлига келганида шаҳардан чиқариб юборди, жумадан узоқ қилди, мана ҳаттоки фарз бўлган закотни адо қилишликни ҳам хоҳламай қолди.

Қўлингизга пул келишида емас муаммо. Муаммо шу пул сизни нима қилиб қўйишлигида. Яна Аллоҳнинг атосини белгиси қанча келгани емас. Савол қанча топдим, қўлимга қанча келди емас. Савол олган нарсам мени қайерга олиб боряпти? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таълим бериб, бизга тарбия бериб, бир биримизни қадр қийматимизни мана шу дунё матоҳи билан ўлчамаслигимизни ўргатганлар. Лекин таассуф жуда кўпчилик одамни ўлчови шу.

Худо яхши кўрган бандасини, зуволасини катта узади ю, унақа емас еканлар. Исо алайҳиссалом жуда ҳам камбағал бўлган. Лекин яхши кўраверган у кишини. Пайғамбар бўлаверган у киши. Биров мана бу қўлидаги дунёни катталиги Аллоҳнин муҳаббатини белгиси емас. Инналлоҳ ала ёндур ила суъарикум ва аммаликум. Ва лекин ёндур ила қулубикум ва аммаликум, Пайғамбаримиз айтяптилар, албатта, Аллоҳнин сизларнинг суратларингизга ва молларингизга қарамайди, балки қалбларингизга ва амалларингизга қарайди. Шунинг учун ҳақиқий атонинг, Аллоҳнин атосини фақатгина қанча деган савол билан қидирмайлик. Атонинг саволи, бу неъмат, бу пул мени нима қилди ва у билан қандай амал қилдим бўлади.

Агар нафсинг ҳозир деса, сен агар хайрли бўлса, вақт келган бўлса дегин. Нафсинг нимага у олдин мен олмадим деса, сен айтгин. У уни ризқи, мени ризқим, мени ризқум. Ёпилди дегани, тамом бўлди дегани емас. Чунки Хизр алайҳиссалом кемани тешиб қўйганда, кемачи тамом бўлду деб ўйлаганди. Лекин ўзи аслида тешилгани уни фойдаси бўлди. Шунинг учун баъзи бир ешиклар олдимизда ёпилиб қолса, тугади ҳамма ёқ деб тўхтаб олманг. Еҳтимол Аллоҳ Таоло бир балодан сақлади. Еҳтимол Аллоҳ бошқа ешикни очиб қўяди олдингизда.

Хўп, ҳозир деяпсан, кўп деяпсан, дарров деяпсан. Хўп берилмади. Берилмаса ҳам яша оласанми? Уй олишинг кечикса, Аллоҳда рози бўла оласанми? Бизнесинг ўсмай турса, ҳалолда тура оласанми? Пулинг кўпайвермаса ҳам ростгўй бўлаверасанми? Агар сен мана шу дунё матоҳларимни кўрсатиб туриб, шу нарсаларсиз ҳаётим ҳаёт емас, деган фикрга келиб қолган бўлсанг, сени ўлчов тушунча бузилиб қолибди.

Чунки сен у нарсаларни ҳаддан ортиқ катталаштириб юборибсан. Қўлида дунёси бўлган одам Аллоҳ яхши кўрган, дунёси йўқ бўлган одам ёмон кўрган одам деётган бўлсанг, сен бу дунё матоҳини ҳаддан ташқари катта нарса деб санаяпсан екан. Пайғамбаримиз айтадилар, ла вканати дуня таъдилу индаллоҳи жана баъу батинг, ма сақо кафиро минҳа шарбатама.

Агар дунё, мана шу дунё бойлиги, дунё ҳаёти Аллоҳ наздида чивин қанотичалик қийматга ега бўлганида, кофирга ундан бир ҳўплам сув ҳам ичирмас еди. Тушунарлими? О фалончилик бир триллион пул бор екан деса, о дейсиз. Аллоҳни наздида ҳеч нарса емас деяпти буни. Лекин иймони йўқ екан, атеист екан. Сиз ундан таққослаб бўлмайдиган даражада бойсиз, чунки сиз ла илаҳа иллаллоҳингиз бор. Сизни жаннатга калитингиз, жаннатга билетингиз бор. Сиз ҳеч ҳам ҳавас қилманг уни. Чунки бугун ерта ёки ҳозир жони чиқиб кетиши мумкин. Жони чиққанда у ёққа нол бўлиб боради. А сиз ҳам худди шунақа ертага яшамаслигингиз мумкин. Ҳозир ўлишингиз мумкин, лекин калимангиз бор сизни тилингизда.

Шунинг учун дунёни боридан кўра катталаштириб юбормагин. Сени қўлингда дунёда матоқни кўплиги ёки озлиги сени аллоҳни наздидаги мартабени ўлчов емас. Шунинг учун дунёни сўра, ҳалолини иста, аммо уни қалбингда охиратдан катталаштирмай қўйма.

Ўзимизга саволлар. Мен Аллоҳда сўраяпманми ёки Аллоҳ Таолога натижани муддатда буюряпманми? Истаган бойлигим мени Аллоҳга яқинлаштирадими? Мен ато деганда фақатгина пулни тушуняпманми? Ҳаётимда бир иш содир бўлган бўлса, аввал мен уни ёмон деб ўйлаб, кейин яхши ҳам шунақа бўлган екан деган ҳодисалар бўлганми?

Бўлган а? Лекин бўлганда ёмон бўлди дедингиз бошида. Оқибатини кўрганингиздан кейин ҳамда айтиб юбордингиз. Шунинг учун, биродарлар, биринчидан, нимага бермадинг, нимага бермаяпсан дейишдан олдин, айтинг, Парвардигор, ҳикматини билмайман, мени собит қил. Иккинчидан, берилган нарсани оқибатини текширинг. Даромад ошди, бизнес катта еди. Намоз нима бўлди? Учинчидан, берилмаётган вақтда, нимани ўргандим деб сўранг. Тўртинчидан, ҳар кеча бир пайтлар орзу қилган ва ҳозир қўлингизда турган неъматларни санаб қўйинг.

Орзу қилгансиз ётиб олиб. Енди бергандан кейин ҳалиги нарса оддий нарса бўлиб қолди, неъматларга есдан чиқиб қолди. Бир пайтлар орзуй қилган, енди Аллоҳ бериб қўйган нарсалардан уч тўрттани санаб қўййинг. Бешинчидан, нафсинг ҳозир бўлганда яхши бўларди деса, сен ўзингдан сўра. Қаёқдан биласан айни ҳозир бўлса яхши бўлишини? Олтинчидан, қийин ҳолатда кемани қиссасини есла. Қизил алайҳиссалом кемани тешиб қўйди. Кемачи қийин ҳолатга тушди. Ёмон бўлди деб ўйлади, алал оқибат тешилгани фойдаси бўлиб чиқди. Айтгинки, мен тешикни кўряпман, лекин нариги соҳилдаги подшоҳни кўрмаяпман деган.

Ҳамма йўқ ҳам, маҳрумли емас. Ҳамма, ҳа, ҳам неъмат емас. Баъзан очилган ешикдан кириб, олдингда очилиб қолган ешикка кириб, Аллоҳдан узоқлашиб қоласан, баъзан олдингда ёпилган ешикни олдида Аллоҳнı топасан. Нафс ҳозир бўлса яхши дейди, иймон вақтини роббин билади дейди.

Ақул у қовли ҳали ва астағфируллоҳу алайҳи валакум, инналлоҳу ва малака, тақуйи соллу ва аланнабий. Я юҳриллатина аману, соллу алайҳи ва салли мутаслима, ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашЕй ёшлар шошилманглар (2026)