Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу анастайинуҳу анастағфируҳ. Ва наъудҳ биллаҳи мин шуърур янф ҳусина ва мин саййиъати амалина. Май яҳдиҳиллаҳи фалаҳ муъдиллала. Омон юъдулилгу фалаҳ ҳадиялар. Ва нашхаду алла илоҳ илаллоҳ ва ҳидаҳулар шарикала. Ва нашхади анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ, оммабод. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Саодат билан бойлик битта нарса емас. Лекин таассуф ҳозирги одамларни калласида инсон бойми, демак бахтли. Яъни бахтли бўлиши учун албатта бой бўлиши керак деган нотўғри фикр кириб қолган. Саодат билон бойлик битта нарсамас. Инсонни қалби муҳаббатни хоҳлайди, оилани хоҳлайди, тинчликни хоҳлайди. Хотиржамликни хоҳлайди ва Аллоҳга яқин бўлишни хоҳлайди да.
Бир инсон бор, уйи оддий, ҳашаматли емас, лекин уйи сиғдиради уни. Доим уйига қайтиб киргиси келади. Уйида ўтиришни хоҳлайди? Чунки мана шу оддийгина уйда оила билан меҳр бор. Биродан қарзи йўқ. Тинч ухлайди, ерталаб ешикни очиб бемалол кўчага чиқиб кета олади, ҳалол ишлайди. Ким айтди бу одамни камбағал деб? Енди бошқа битта одам бор. Уни ҳисобида пули катта бўлиши мумкин. Лекин мана шу биз айтаётган ҳашаматли ҳовлисида биз айтаёткан бояги камбағал одамни уйидаги хотиржамлиги йўқ. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақиқий бойликни қандай бўлишини айтганлар. Айтганларки, лай сал ғина ан катрател арот, ва лайкиннал ғина ғинани нафс. Бойлик ҳақиқий бойлик. Мол у дунёни кўплиги биланмас, ҳақиқий бойилик нафснинг тўқлигидадир. Имом Бухорийдир. Демак, ҳисоб рақамида жуда катта пули бор бўлган бой одамни қалби оч бўладиган бўлса, қалби оч бўлса, ҳисобида шунча пули бўлса ҳам бу камбағал бўлаверади. Енди қўлида дунёси камроқ, пули йўқроқ одам, агар қалби хотиржам тўқ бўлса, бу одам бой ҳисобланаверади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар мен асбаҳо минг кун аминан фи сир биҳи, муаффа фи жасадиҳи ва индаҳон қув тайёмиҳи ка аннамаҳ и задлаҳут дуня. Мана Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақиқий бой одамга берган таърифлари. Расулуллоҳ айтадилар, сизлардан қайси бирингиз тонг оттирганида, ўзини аҳли оиласида хотиржам бўлса, бадани соғлом бўлса, бир кунлик таоми бўлса, гўё унга бутун дунё жамлаб берилгандекдир.
Бошида томи бор, тани соғ, бир кунлик овқати бор, тинч. Мана шу одам енг бахтли, енг саодатли одам деб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтяптилар. Ёшлар. Машина олсам, кейин ҳаётим зўр бўлиб кетади. Ишни юргизиб олсам, ҳаётим зўри бўлади. Одам умр бўйи кенг яшайман деб юриши мумкин, йўқ. Ҳаёт бугун. Ота онанг билан ўтириб чой ичаяпсанми? Мана шу ҳам ҳаёт. Улар билан суҳбатлашиб ўтирибсанми? Бу ҳам ҳаёт. Биринчи олган ойлигинг кўпми, озми, бу ҳам ҳаёт. Илм ўрганишлик, ёрдам юрибсан талабалик йилларинг, бу ҳам бир ҳаёт. Яъни ертага яшайман, ишим юришиб кетгандан кейин ҳаётим бўлади деб туриб, бугунги кунда бой бермаслик керак. Инсон бугунги кунига рози бўлишлиги керак.
Биродарлар, Ислом бой бўлишдан қайтармайди. Аксинча, бой бўлди, буюради. Пул топ дейди, лекин бу қўлингда турсин дейди. Ўзингга савол бер. Мен ўзи бойликни нимага истаяпман? Фалон ёшгача фалон нарсаларни қўлга киритишим деган шарт, қайердан келиб қолди босим? Бир одамни ўттиз секундлик видеосини кўриб туриб, ўзингни ҳаётингга ҳукм чиқаргани шошилма.
Аллоҳ Таоло сенга бермаган нарсаларни санаб юрибсанми ҳаётингда? Ҳа, бериб қўйган нарсаларга қарагин да. Сени қўлингда йўқ бўлган нарсалардан кўра, сен йўқ деётган нарсалардан қўра, Аллоҳ Таоло сенга бериб қўйган нарсалар кўпроқ. Инсоф қилмаймизми? Мана шу қўлимиздаги телефон, ижтимоий тармоқлар бизни қалбимиздаги шукурни зиёда қиляптими кунимиздан ёки норозиликдими?
Қайтариб айтаман. Сиз кўраётган видеороликлар сизни кунингиздан рози бўлишлигингизни кучайтиряптими ёки норози бўлишингизними? Атрофингизни ўраб турган улфатлар, жўралар, ўша дўстларнинг суҳбати, уларнинг мажлиси кунингдан норози бўлишига сабаб бўляптими? Булардан секин узоқроқ бўлавер. Бу суҳбатдан кейин қилиш керак бўлган бешта иш. Биринчидан, сени кунингдан норочи бўлишингга сабаб бўладиган ҳар қандай видео роликда, контентда камайтир ёки тарк қил. Иккинчидан, кечқурун ухлаган ётаётганингда устингда турган Аллоҳ Таолонинг неъматлардан учтасини санаб қўй. Учинчидан, ўзингни бошқалар билан таққослама. Ўзингни кечаги ўзинг билан таққоса. Яъни яхши томонга ўстинми? Тўртинчидан, хаёлингда ўзингга белгилаб олган муддатингни бекор қил. Бир йилда машина оламан, икки йилда уй қураман, тўрт йилда бой бўламан. Мақсад қолсин, лекин срокларни олиб таша. Бешинчидан, ўзингга айт. Мен кеч қолган емасман. Мен ўзимни йўлимдаман. Бугунги вазифани бажаряпман. Мен томир отяпман, илдизимни кучайтиряпман.
Ҳаракат қилайлик, ўқийлик, ўрганайлик, тижорат қилайлик, пул топайлик, кучли бўлайлик, лекин бойликка кеч қолишдан қўрқиб, Аллоҳда кеч қолмайлик. Е укалар, бойликка кеч қолишдан қўрқиб, Аллоҳда кеч қолманглар. Машинага шошиб, намоз йўқотманглар. Уй қураман деб, ҳалолни йўқотменглар. Пулга шошилиб, ор номусни йўқотмайлар. Менда қачон бўлар екан деб, йелиб югуриб, ўзимиз йўқотмайлик.
Бошқа бир одамнинг зеби зийнати сени ҳаётингни қийматини белгиламайди. Бошқа одамни вақти сена вақтинг емас. Яшашга шошилма, лекин Аллоҳнı танишга, тавбага, илмга, ҳалол меҳнат ва ўзингни тарбия қилишликка шошил. Бошқаларни ҳаётига қараб, ўзингни кеч қолган ҳисоблама. Ўз илдизингни мустаҳкамла, ҳалол меҳнатс қил ва Аллоҳнı берган бугунги ҳаётингни қадрла. Ақули қовли ҳали ва астағфируллоҳу алайҳи валакум. Инналлоҳу ва малайкиятуҳу ю соллу анъанабий. Я юҳриллатина. Аману соллу алайҳи васалли мутаслима. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.