Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу анастайинуҳу анастағфируҳ. Ва наъудҳ биллаҳи мин шуърур янфусина ва мин саййиъати амалина. Май яҳдиҳиллаҳи фалаҳ муқиллала. Омон юъдулилгу фалаҳ ҳадиялар. Ва нашхаду алла илоҳ илаллоҳ ва ҳидаҳулар шарикала. Ва нашхади анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ, оммабод. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.
Ей ёшлар, шошилманглар. Бойигани. Шошилмангилар, машҳур бўлгани. Шошилменглар, мансабга. Шошилманглар, шуҳратга. Шошилманглар. Ей ёшлар? Шошилманг лар. Қорин қиссаси. Қуръони Каримда Аллоҳ Таоло мана Қасос сурасида Қорин ҳақида сиз билан бизга ҳикоя қилади. Астайдубулла, фахоража ала қоммихий фий зийнати. Қорин ўзини замонидаги енг катта бой еди.
Бас, Қорин қавми олдига ясан тусан қилиб чиққан еди. Чихти бойлиги билан, ҳашамати билан, зеби зийнатлари билан. Авом халқ ана шу нарсага қараб туриб, астайдубулла. Қолилладина юрий дунал ҳаята дуня, я лайталана митҳлама у тия қорун, иннаҳул лаззуҳ ҳаддина адим дейишди. Авом халқ, уни ҳашаматини кўриб туриб бойлигини, ҳаётда дунёни истайдиган кимсалар, е, қанийди бизлар учун ҳам қорунга ато қилинган моли давлат бўлса еди, дарҳақиқат у улуғ насиба егасидир дейишди. Авом халқни ҳолати шунақа, бойликни, бойни бойлигини кўради, машинасини кўради. Уни орқасидаги нарсага қара олмайди. Енди худди қоринни шу манзарасини кўриб турган илм берилган кишилар нима дейишди? Истадибиллар, вой лакум. Сабабуллоҳи ҳайрунлиман амана ва амила солиҳам ва ла йўлоққа ҳа илла собирун. Илм, маърифат ато етилган кишилар еса ўлим бўлсин сизларга. Иймон келтирган ва яхши амал қилган киши учун аллоҳнинг берадиган ажр савоби яхшироқ у. Мана бир хил кўриниш, икки хил назар, икки хил қараш.
Кейин нима бўлди? Аллоҳ таоло қоринни йерга юттириб юборди. Қасри билан, бойлиги билан, ҳамма ёғи билан. Шундан кейин онови авом халқ, е, яхши ҳам қўлимизда йўқ бўлгани дейишди. Ҳикматини кўрганидан кейин. Қанийди менга ҳам шунақа нарса бўлса деганлар енди бошқа гапни айтишди. Шунинг учун хулоса, бир инсоннинг ҳаётидан битта лойиҳасини кўриб туриб, уни бутун тақдирини орзу қилма. Қарангларда, бир гариллаб кўтарилиб туриб, ҳамма ҳавас қилган одам бирданига йўқ бўлиб қолди.
Йўқ бўиб қолгандан кейин есимиздан чиқиб кетди. Бир пайтлар ҳавас қилётгандик шуни. Ўў қора ҳамма йўқ борди қўлида буничи. Бирданига йўқ бўлиб қолди. Қайтариб айтамиз, бир одамнинг ҳаётини битта лаҳзасини кўриб туриб, уни бутун тақдирини орзу қилма. Сенга интернет орқали ўзини ҳаётини кўз кўз қилаётганлар. Сен уни машинасини кўряпсан. Қарзини билмайсан. Уйини ҳашаматини кўряпсен. Уйдаги тинчлигини билмайсан, бизнесини кўряпсан катта, лекин ҳалол ҳаромини билмайсан. Видеосида кулиб турганини кўряпсен, лекин кечқурун қандай йиғлаётганлигини билмайсанда. Шунинг учун бировни қўлида турган катта дунёни ҳозир сени қўлингда йўқ бўлишлиги, сени ёмон яшаётганлигингга далил емас.
Бу ёшларга тегишли да. Сенда йўқми? Сен ёмон яшаяпсан дегани емас бу. Сенда ҳозир йўқ. Сенда ҳозирда йўқ. Сен кўчатсан. Екилганингга бир йил бўлди. Сендан мева бўлмайди. Сен ўзи қурмай турганинг уже ютуқ. Чунки томир отяпсан. Йўқ, кўчатни екиб турлар, кейинги йил мева сўраймизми? Ей, сизлар кўчатсизлар, укалар, манақа ингичка кўчатсизларни. Шошманглар. Қайтариб берингми қоидани?
Бировнинг қўлида турган катта дунёни ҳозир сени қўлингда йўқлиги, сени ёмон яшаётганингга далил емас. Мана ўлчов. Мени даврим енди келади. Мен ҳали ёшман, мен ўшанга қараб кетяпман. Мазза. Қоринни қавми унинг ҳашаматини кўриш учун уйдан чиқиши керак еди. Лекин бизни замонимизда кўчага чиқишимиз шартмас, бировни ҳашаматини кўриш учун. Уйимизда ўтириб телефон билан ҳаммани ҳашаматини кўтарибмиз. Биз ўша ўзини ҳаётини кўз кўз қилаётган ижтимоий тармоқларда, одамларни назарда тутяпмиз. Бу дегани уларни биз қорин демоқчи емасмиз, гап улар ҳақида емас, гап биз ҳақимизда. Ана шуларни сохта бахти, сохта бойлигини кўриб туриб, қалбимиз шунга боғланиб қолаётганлигидан.
Бой дегани албатта ёмон одам емас, у яхши одам бўлиши ҳам мумкин. У ҳалол пул топган бўлиши мумкин. Муаммо уни бойлигида емас, муаммо сиз билан мени қалбим уни бойлигини қандай қабул қилаётганида. Кунимиздан норози бўлаётганимизда. Ақл айтади. Ақл у ҳаракат қилиб еришган екан, мен ҳам ҳаракат қиламан дейди. Хирс айтади, унда ҳозир бор еканми, менда ҳам бўлиши шарт дейди. Ким сенга йигирма беш ёшингда бой бўлишинг шарт деган? Нима екан? Йигирма га кирганда пул топ. Йигирма га кирлганда биринчи машинангни ол. Йигирма бесга кирганда уй сол. Ўттиз га кирганда катта бир бой бўл. Бу жадвални ким тузди? Бунақа шошқалоқлик қайердан келди бизга? Мусулмон ўзини ҳаётини шариатни кўрсатмалари билан ўтказиш керак емасмиди? Уни ўлчов тушунчаси дини емасмиди? Қайси оятда йигирма беш га киргунча машина олмаган бўлсанг кеч қолдинг деяпти? Ёки қайси ҳадисда ўттиз га кириб миллионер бўлмаган бўлсанг, кеч қолдинг, муваффақиятсан деяпти? Нотўғри ўлчов бу. Нотўғри ўлчов. Бу шошқалоқлик ўлчовларини жоҳиллар ўйлаб топишди ва чиройли қилиб реклама қилиш берди.
Ижтимоий тармоқлар бизни ҳаётимизга олиб кирди ва нафслар ишониб қолди. Агар уларни мана шу ўлчов тушунчаси билан яшайдиган бўлсанг, биродар, ҳеч қачон саодат топмайсан. Чунки мабодо бир уч тўрт чақа топиб, бир нарсага еришсанг ҳам, доим сендан кўра бойроқ, сендан кўра муваффақиятлироқ одамлар бўлаверади. Агар улар айтаётган, динсизлар айтаётгандай тушунча билан яшайман деган бўлсанг, сен доим бахтсиз бўласан.
Бизга мана шу ризқ масаласида, дунёвий ҳаёт масаласидаги тўғри ўлчов тушунчани Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзи берганлар. Дунё ишларида, дунё ишларидан матоҳ дунё бойлигида ўзимиздан пастроқ бўлган одамларга қараб яшашимиз керак. Охиратга тегишли ишларда биздан кўра баландроқ бўлган одамларга қараб яшасак, биз бахтли бўламиз. Енди бизда набаротда тескариси.
Дунё ишларида ўзимиздан баланд бўлганларга қараймиз, доим норозимиз ҳаётимиздан. Охират ишларига қараганда, зато мен ичсам уйимни топиб келяпман у, юмалоқ қолмаяпман у деб туриб, ҳамма муаммо мана шу иккита нарсада. Нимада? Ўлчов ва тушунчада. Ўшаларни шаблонига тушдингизми? Ўшалардақа фикр қиладиган бўлдингизми? Тугадингиз.
Мана тўғри ўлчов қанақа бўлишлигини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга айтяптилар. Имом Муслимдан келтирилган ҳадисда ундуру иламан асфала минг кун, ва ла тандуру иламан ҳуа фавқуқун. Дунё ишларида ўзингиздан пастроқ ҳолатдаги кишиларга қаранглар. Ўзингиздан юқори бўлган кишиларга қараманглар. Нима учун? Соҳиби аждару аллат асдару ниъматуллоҳи алайкум. Мана шундай қилишинглар, Аллоҳни сизларга берган неъматини арзимас санамаслигингизга муносиб бироқдир.
Агар дунё ишида ўзингиздан пастга қарасангиз, қанча неъмат қўлингизда борлигини кўрасиз. Агар дунё ичида ўзингизда баландларга қарасангиз ҳаётингиздан норози бўлаверасиз. Тушунарлими? Ана шу интернетдаги бойларни ҳаётини кўриб, ношукур бўламиз, ана шу шошқалоқликни зарарларидан биттаси мана шу. Умарун Хаттоб розияллоҳу анҳу. Бир куни келса Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳузурига, ана шу ётган буйралари, Пайғамбаримизни юзларига, биқинларига ботиб қолганлигини изини кўрди. Кўриб йиғилади.
Пайғамбар биз айтдиларки, амал тордо антакуналаҳумуд дуня вала нал ахиру ахир уларга бу дунё биз учун охират бўлишлигига рози емасмисан деди. Агар бойлик бир бандани Аллоҳни ҳузуридаги қадр қийматини асосий ўлчови бўлганида, бу манзара бошқача бўлиши керакмиди?
Агар Аллоҳ Таоло яхши кўрган бандасини албатта бой қилиб қўяди деган тушунча тўғри бўлганида Пайғамбаримиз бунақа бир буйра деётмас едилар. Шунинг учун қўлидаги дунё матоҳини оз кўплигига қараб, бировни устидан ҳукм чиқаришга шошилма. Қайтариб айтамиз.
Қўлидаги куниё матоҳини озлиги ёки кўплигигақараб, бировнинг устидан ҳукм чқаришга шоши. Бу қанақа одам деб қўяди? Нимасини катта олган? Бу боласи деган. Ҳа бу дейди аллоҳ зуболасини катта олган одамда деган. Шу билан у азизми аллоҳни ҳузурида? Йўқ акалар. Бойлик азизликни белгиси емас, камбағаллик хорликни белгиси мас. Чунки пайғамбарларни қарасанглар ичида, о бойлари бўлган, подшоҳлари бўлаган, уларнинг орасида камбағаллари ҳам бўлган. Кофирларни қарасангиз, уларни ичидан бойи бор, камбағали бор. Демак, бойлик ва камбағаллик бир бандани Аллоҳга азиз ёки хор еканлигини кўрсатадиган белги емас.
Биродалар, бу дегани бой бўлма, бой бўлишига ҳаракат қилма дегани емас. Ислом бойликдан тўсмайди. Ислом қалбни мана шу дунёга қул бўлишдан тўсади. Мана тасаввуфнинг пешволаридан Ибн Ато Аллоҳ Сакандарий. У киши Аттанавий фи Ишотиб Тадбир китобида нарсалар натижасига қараб мақталиши ёки қораланишини айтади. Айтадики, сени мавлоингдан машғул қилиб, охиратга тайёргарликдан тўсган нарса қораланган дунёдир.
Яъни қўлингдаги пул, мансаб Аллоҳда узоқлаштириб, охиратни есдан чиқаргизиб қўйяптими, демак бу қораланган дунё, бу ёмон нарса деб айтади. Муаммо биродарлар чиройли машинада емас. Муаммо шу машина сизни қалбингизни егаллаб қўйганлигида. Муаммо пулда емас. Муаммон пул қалбингизни, нимага ёки кимга боғлаб қўйганида. Муаммо катта бизнесда емас. Муаммошу бизнесида туриб ибодатдан узоқлашиб кетаётганингизда. Муаммо бойликда емас. Муаммо бой бўлишда емас, муаммо бой бўламан деб Аллоҳни унутиб қўйганингизда. Тушунарлими? Қуръон умуман тирикчиликни ташлаган одамларни мақтамаган. Аксинча, тижоратни қилганларни мақтаган.
Астадбириллаҳ, режалун ла тул ҳийҳим тижоратун ва ла баюн ан зикрилла ва иқомий сола ва етай зака. Аллоҳ Таоло тирикчилик қилмайдиганларни мақтамайди. Айтадики, шундай кишилар борки, уларни на тижорат ва на олди сотди Аллоҳнинг зикридан, намозни қойим қилишдан ва закот беришдан чалғитади.
У пул топади у, катта пул топади. Лекин унинг тижорати, бойлиги Аллоҳда тўсмайди. Намоздан тўсмайди, рўзадан, закотдан тўсмайди. Тушунарлими? Бойлиги, тижорати қўлида. Лекин қалби Аллоҳ билан. Демак, тижоратда емас муаммо. Муаммо тижорат сени Аллоҳъдан чалғитаётганида.
Ҳиммат ва хирс. Ҳиммат нима? Хирс нима? Ҳиммат яхши нарса. Мусулмон йигит олий ҳиммат бўлади. Баланд чўққиларни мақсад қилади. Олий мақомларга интилади. Бу мақталган ва зарур нарса. Мадори шу солигинда шундай дейилади. Инсоннинг қадри унинг ҳимматига қараб баҳоланади. Кимнинг ҳиммати фақат йейиш, ичиш ва дунё матоҳларини йиғиш бўлса, унинг қадри ўзи интилаётган нарсалар каби пастдир. Давом етади. Кимнинг ҳиммати, Аллоҳнинг розилиги, исломга хизмат қилиш ва охират диёри бўлса, у дунё ва охиратнинг енг азиз ва қадрли инсонидир. Маъқулми? Ҳиммат нима екан? Баланд нарсаларни мақсад қилишлик, олий нарсаларни максад қилишилик. Юқорига интилиши бу ҳиммат.
Абу Ҳамуд Ғаззоли Хиёйи улумиддин китобида айтади. Бу гап ўзи Али ибн Абит олибга нисбат қилинади. Ман каънат ҳимматуҳу ма яъдуҳул у батнаҳуҳу, фа қимматуҳу ма яхружиминуҳу. Кимнинг ҳиммати қорнига кирадиган нарса бўлса, фақат нафси, овқати, унинг қадри ундан чиқадиган нарсага тенгдир.
Олий ҳиммат инсон қанақа бўлади? Вақтини бекорга сарфламайди. Доим илм ҳунар олиб ўсишга интилиб туради. Қуръон ёдлайди, жамиятга фойда келтиришга ҳаракат қилади. Катта муваффақиятларга интиладиган инсон. Бунақа инсонлар, олий ҳиммат инсонлар қийинчиликдан қўрқмайди. Озгина машаққат келса қўлини тушириб олмайди, курашади охиригача. Бу олий ҳиммат инсонг. Ҳимматсиз инсон қанақа бўлади? Дангаса бўлади, жонини қийнашни хоҳламайди. Фақат бугунги лаззатини ўйлайди. Ижтимоий тармоқда кунини ўтказади. Озгина қийинчилик бўлса, шарт қўлини тушириб олади.
Ҳиммат, фойдали нарсаларга қаттиқ ҳаракат қилиш, Аллоҳъдан ёрдам сўраш ва ишни ярим йўлда ташлаб кетмаслик. Ҳирс нима? Ҳирс бу очкўзлик. Ҳирс бир нарсани ўта қаттиқ хоҳлашлик ва бунга тўймаслик. Абу Ҳамод Ғаззолий айтади, ҳирс ва таъма бандани ҳар қандай гуноҳга йетаклаб боради ва уни ҳар қандай пасткашлик қилишига мажбур қилади. Ўзи ҳамма гуноҳларнинг асли учта гуноҳ. Ҳамма гуноҳлар мана шу учта гуноҳдан сув ичади, қувват олади. Бу кибр, ҳирс, ҳасад. Қуръонда хабар берилган, қилинган биринчи учта гуноҳ кибр. Ҳирс, ҳасад. Кибр шайтондан бўлди.
Лайин бўлиб кетди. Ҳирс одам алайҳиссаломдан бўлди. Мана шу дарахтнинг мевасини йема деса, ҳирсни қўзиб йеди. Ҳасад қобилдан бўлди, қурбонлиги қабул бўлмади, укасини ўлдирди. Ана шу ҳалокатга олиб борадиган учта енг биринчи катта гуноҳни иккинчиси ҳирс бўлади. Ҳирс бу шунчаки хоҳиш емас.
Ҳирс инсонни дунёга, мол мулкка ёки шаҳватга бўлган тўймас, чегарасиз ва ақлни кўр қилиб қўядиган даражадаги кучлис деган. Ҳирс қаноатнинг ашаддий душмани ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, мана шу инсондаги ҳирсни сиз билан бизга баён қилиб, нафс яна, яна, яна деворади ю, пайғамбаримиз айтадилар, ла анна ли бина адама водиям мирзаҳабин, аҳаббан якун ала ҳувадиян. Анасимни моликдан. Агар одам боласининг бир водий олтини бўлса, албатта уни иккита бўлишини хоҳлайди. Яна бир водий бўлсин дейди. Буни Пайғамбаримиз айтдилар. Қанча бўлса тўясан деса, билмайди нафс. Бу хирс тўйдирмайди. Қанча бўлса йетади деса, бир рақамда айта олмайди.
Агар хирс нафснинг дунё матоҳига бўлган очкўзлиги бўлса, ҳиммат қалбнинг улуғликка, гўзалликка ва Аллоҳни розилигига бўлган ошкўзлигидир, яъни яхшиликка тўймаслигидир. Шунинг учун Али ибн Абит олиб айтади, иккита одам, икки тоифа одам ҳеч қачон тўймайди. Илм толиби тўймайди ва пул толиби тўймайди.
Илм толибини тўймаслиги олий ҳиммат дейилади. Дунё толибининг тўймаслигиси хирс дейилади. Ҳиммат айтади. Мен яхши касб ўрганаман. Ҳирс айтади, менга тезроқ пул керак. Ҳиммат айтади, беш йил ишлайман, ўсиб, униб бораман. Ҳирс айтади, беш йил шунча кутиб бўлар еканми дейди. Ҳиммат айтади, ҳалол йўли билан бўлсин. Ҳирс айтади, йўлини кейин ўйлаб кўрамиз, аввал пулни қилайлик дейди.
Ей ёшлар, менда ҳали ҳам йўқ, мен бошқалардан кеч қолиб кетяпман. Менда қачон бўлади? Дейди. Еҳтимол укам ўзингга бераётган мана шу саволинг енг катта хатойингдир. Менда қачон бўлади? Мана шу еҳтимол сени енг катта хатоунг ўзингга берайкан мана шу саволин. Еҳтимол сен кеч қолмагандирсан. Еҳтимол сени ишингни аввалида тургандирсан.
Кўчат бугун йерга екилса, ертасига нимага мева бермади деб уни тепмаймиз у. Чунки кўчатни ҳозирги иши мева беришмас. Кўчатнинг ҳозирги ишси илдиз отиш, томир отиш, танасини кенгайтиришлик. Кўчатни томир отаётгани кўринмайди. Аммо мана шу кўринмаётган иши уни ютуғи. Кўчатни кўчирдингиз, бир қиш ўтди. Қараб турасиз. Битта кўтак чиқса, алҳамдулиллаҳ дейсиз. Ҳеч нарса бермади. Қуриб қолмагани уже резултат.
Шунинг учун укалар, тижоратга кирдинглар, бир йил, икки йил, беш йил ишладинглар. Жа бўп кетмаяпти а? Лекин қуриб ҳам кетмадингизми? Мана шуни ўзи ютуқ деб қабул қилинг. Беш йилда сиз одам билан ишлашни ўргандингиз. Савдони ўргандингсиз, олди бердини ўргандингз, муомалани ўргандингис. Орқага кетиб қолмасдан турибсиз ўрнингизда, мана шуни ўзини ютуқ.
Кўчатни томир отаётгани кўринмайди. Аммо айнан мана шу кўринмаётган жойи уни ютуғи дейилади. Ишингда, касб ҳунарингда, тижоратингда, шу томирни отаётганинг сени енг катта ютуғинг. Ҳунар, вақт, интизом, тартиб, давомийлик, хато, хатодан сабоқ, тажриба, нафсингни бошқаришни ўрганяпсан, ҳалол ҳаромни танияпсан, ози кўпига қанот қилишни ўргандинг, аста секинлик. Мана шулар сени томир отишинг бўлади. Сен тўғри кетяпсан, сен кеч қолганинг йўқ.
Аллоҳ таоло айтади, астадибиллаҳ, казар ин ахорожа шат аҳу фа аъзар аҳу фас таъғулада фас таъва ала суъҳий, йўқ жибу зўрроқ. Қаранг, Аллоҳ нима деяпти. Худди бир шохлар чиқариб, қувватга киргач, йўғонлашиб, ўз новдасида тик турган деҳқонларни лол қолдирадиган ўсимликка ўхшайди. Қаранг, аввал новда чиқади, кейин кучаяди, кейин йўғонлашади, кейин тик туради, кейин мева беради. Бирданига мева бўлмаяпти. Кучли бўлишинг бирданига бўлмайди.
Инсон илмида, касбида, тижоратида ва шахс сифатида йетилишида вақт керак, давомийлик керак, қаноат керак. Сен бировларни бугунги мевасини кўряпсан. Шошилма. Фалончи бой, кучли бизнесмен, ўнта заводи бор. Муваффақиятли инсонларга қарайсан. Уларни йигирма, ўттиз, қирқ йилда еришган муваффаққиятини ўзингни бир йиллик, икки йиллик ишингга таққослайсан. Бу адолатсизлик.
Айни ўзингга нисбатан адолатсизлик, инсоф қил. У шу бой бўлиш даражасига неча йил йетди? Қанча машаққатдан ўтди. Сабр қилди, чидади, қўлини тушириб олмади, курашди, меҳнат қилди, кутди. Ўзини мана шундай бой бўлишликка лойиҳа еканлигини исботлади. Кимга исботлади? Ўзига исботлади.
Тушунарлими укалар? Шошилманглар. Сизлар тўғри йўлдасизлар. Намозингизни ўқияпсиз, рўзингизни тутяпсиз, ҳалол касб ҳунарни қиляпсиз. Орқага кетиб қолмаяпсизми? Банкрот олиб қуриб қамалиб кетмаяпсизми? Турибсиз а? Демак, тўғри турибсиз. Ота оналар, биз ҳам шоштирмайлик болаларни. Юраверасанми? Ошнангни қара, фалончини. Бош нарсага еришди, юраверасанми деманглар. Боланглар ҳалолми? Ҳалол. Бировни ҳаққини йемаяптими, қарғиш олмаяптими, намозини ўқияптими? Нима бор? Ҳамма нарсани вақти бор.
Ақули қовли ҳа да. Ва астағфируллоҳу алайҳи ва алакум. Инналлоҳи ва малайкиятуҳи ю соллу ала наби. Я юҳриллатина. Аъману соллу алайҳи васалли мутаслима. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.