Maviza
—Қоралама23 daq

Ей ёшлар шошилманглар (2026)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
22:31
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннал ҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу онас таъинуҳу онас таофуруҳ ва наълу биллаҳи мин сурур яънфусина ва мин саййъати амалина ман яҳдиҳиллаҳ ҳу фалаҳ мубилала ва ман йиғилилҳу фалаҳ ҳадияла ва нашхадаҳаллоҳ илоҳи иллаллоҳу ваҳгаҳулар шарикала ва нашхади анна муҳаммадан абдуҳу расулуҳ. А мабодо ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Ей ёшлар, шошилманглар деган мавзуда дарс бошлаган едик, давом етамиз. Вақти келмасдан аввал мевани узма. Ҳар битта имкониятдан фойдаланишни ҳам ўзини вақти бўлади, шарти бўлади. Аввалги суҳбатларимизда шошқалоқликни турлари ва уларнинг оқибат ҳақида суҳбат қилган бўлдик. Енди бугун битта нозик саволга жавоб қидирамиз.

Бирон имконият қўлимизга келди дегани, ундан дарҳол фойдаланишимиз шарт деганими? Қўлингизга бир имконият келди, дарров шундан фойдаланишлик шарт деганими, дарахтда мевани пайдо бўлгани, уни узиш керак дегани емас. Мева бор бўлиши мумкин, лекин пишмаган бўлиши ҳам мумкинми?

Шошқалоқ одам ҳозир дейди. Аммо ҳикматли одам вақти бўлдими деб сўрайди. Вақтидан аввал бир нарсага шошилиш. Мана бу ҳикматга хулоса олинг. Маниста ажала шая қобла аваниҳи, уқиби беҳирманиҳи. Мана шу ҳикматни ўнг қулоқ, сўнг қулоқ ешитиб олайлик. Ёшлар айниқса.

Ким бир нарсани ҳали уни вақти келмасдан олдин шошилиб, қўлга киритишга унутса, ана шу нарсадан маҳрум қилишлик билан жазоланади. Ерта бой бўламан дедингми, енди бой бўлмайсан. Ерта мансабга йетаман дедингми, ҳали лойиқ емассан унга. Ўша мансабга ҳеч қачон йетмайсан. Ким бир нарсага, у нарсанинг ҳали вақти бўлмасдан туриб, еришаман деб, шошилиб интилса, шу нарсага йетмаслик, унга берилган мукофот бўлади. Тушунарлими?

Инсонни ҳаётида имконият бор билан мана шу имкониятдан фойдаланишликка тайёрман деган нарса бор. Бу иккаласи иккита нарса. Имкониятим бор билан фойдаланишга тайёрман деган иккита ҳолатни ажратишни билиш керак. Шошмаслик бу қарорни пишитиш дегани. Қарорни пшириб туриб қабул қилиш бу шошмаслик бўлади.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни олдига елчилар келишди. Уларни ичида ашаш абдулқайс бор еди. Пайғамбаримиз у кишига қараб туриб, иннафика ҳислатайнинг юҳиб буҳималлоҳ, ал ҳилму ва ал анату. Албатта сизда аллоҳ яхши кўрган иккита ҳислат бор. Биттаси ҳилм, ҳалимлик, иккинчиси ал анақ, вазминлик, шошмаслик. Вазминлик.

Вазминлик имконият бўлиб туриб ҳеч нарса қилмасдан туришлик емас. Вазминлик қарорни оқибатини ҳисобга олиб туриб қабул қилишлик. Баъзан тез қабул қилинган қарор одамни мақсадига яқинлаштиради емас, аксинча орқага тортади. Юсуф алайҳиссалом, Юсуф алайҳи салом, қиссасига қаранг да. Мана қамоқда туҳмат билан ўтириб қолди. Аёллар туҳмат қилишди, қоматиб қўйишди. Бир неча йил қамоқда ўтирибди. Енди подшоҳ, ҳалиги тушини таъбирини билмасдан, Юсуф алайҳиссалом билан бирга ўтирган одам ана шу подшоҳни тушини ешитиб туриб, шу тушни таъбир қилиб берадиган одам бор деб хабар берганида, подшоҳ мени олдимга олиб келинглар деди.

Енди қаранг, бир неча йил қумоқда ўтирган одаммга, қамоқдан чиқишлик таклифи келса, кутиб ўтирадими? Шарт чиқиб кетади. Лекин Юсуф алайҳиссалом вазминлик қилди, шошилмади. Айтдик ку, вазминлик ишни оқибатини ўйлаб туриб иш қилишлик. Нима деди? Астайрулла? Иржа ила роббик. Фасал ҳу ма балун нисва тиллати қаттона айдияҳунда.

Ана шу подшоҳни елчисига айтдики, ҳожангни ёнига қайтиб бориб, ундан ўз қўлларини кесган аёлларнинг аҳволи нима бўлганлигини сўра. Яъни ана шу туҳмат билан ўтирганлигини билдириб қўйиш учун, ўзини номини оқлаб чиқишлик учун шошилмади чиқиб кетгани. Аёлларни подшоҳ чақирди, бўлган ишни сўради, аёллар айтишди юсуф ҳокизада деди, шундан кейин чиқди. Мақсад шошилиб чиқиб кетиш бўлмади. Мақсад қанақа қилиб чиқиш бўлди? Шунинг учун мақсад бойиш емас, мақсад қандай қилиб бойиш?

Ўзига нисбатан қилинган айбловни, туҳматни ҳақиқатини очилишини хоҳлади. Демак, бу йердаги дарс, бу қиссадан дарс. Имконият келганда ҳам шошилмасдан уни оқибати, масаласини еътиборга олишлик керак бўлади. Тезлик доим ҳам ютуқ емас. Масалан, бир катта йўлда кетяпсиз. Тезлик чекланган, юз км. Сиз тезроқ йетаман деб шошилиб, юз еллик км тезликда юрасиз. Натижа нима бўлади? Йўлда тўхтатишади, штраф ёзишади, савол жавоб бўлади. Тезроқ йетаман деб тез юрувдингиз, енди кеч қолиб борасиз. Демак, тезлик доимо нима емас? Ютуқ емасс.

Шунинг учун баъзи бир одамлар тезроқ қабул қарорингни қабул қил дейди. Фақат бугун дейди. Фурсатдан фойдаланиб қол. Ҳозир қилмасанг, рози бўлмасанг, қабул қилмасанг, фурсат кетади дейди. Мана шунақа пайтда ўзимизни босиб олиб, нимага шошилтиряпсан? Нимага енди айнан ҳозир қабул қилишим керак қарорни? Мен ўзи шартларни яхши тушундимми? Ертага пушаймон бўлмайманми?

Агар мана шу қарорда қабул қилишингга, биродар, ҳақиқатдан тезлик талаб қилинмаётган бўлса, маслаҳат қилишга, сўраб суриштиришга, ўйлаб кўришга вақт бўлса, қарорда ҳозир қабул қилма. Ҳа, тўғри. Масалан, ҳаётда тезда бажарилиши керак бўлган, шошилиб бажарилиши керай бўлган ишлар ҳам бор. Нима улар? Астайдувиллаҳ, вос саярий о ила мағфират им мир роббикум. Аллоҳ таоло айтяпти, роббилар томонидан бўлган мағфиратга шошилинглар.

Кенглиги осмону йердан кенг бўлган жаннатга шошилингилар. Яъни ибодатга шошил дегани, тавбага шошил, намозга шошил, қарзни узишга имкон бўлганда шошил, гуноҳни тарк қилишликка шошил, аммо дунё ишларида қилаётган ишларингда натижасига нима қилма, шошилма.

Хулоса, яхшиликка шошилиш фазилат, аммо оқибатини ўйламасдан, ҳисоб китоб қилмасдан шошилиб қарор қилишлик, бу бошқа нарса. Воқеани бошига емас, охирги оқибатига ҳам қараб. Худой бия сулҳини еслайлик, биродарлар. Мана серият дарсларидан ўқиганмиз, ешитганмиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинаи Мунавварадан Макка ҳали мушурийларни қўлида умра қилгани келдилар. Қураш киргизмасдан ташқарида тўхтатиб қолди. Ва мана шу йерда сулҳга келишилди. Мусулмонлар умра қилмасдан қайтиб кетишади. Сулҳни бандлари мусулмонлар учун жуда оғир келди. Бир йил Маккага кирмасдан кетасизлар. Кейинги йил келасизлар. Бошқа шартлар. Маккадан бир мусулмон ҳижрат қилиб Мадинага борса, Пайғамбаримиз қайтариб беради. Аммо Мадинадан бир мусулмон кофири ўлиб Маккага келса, қайтариб бермайди. Бу сулҳ мусулмонларга ёқмади. Сулҳ битди. Сулҳни зоҳирга қарасангиз фақат мусулмонларнинг зарари. Лекин оқибати нима бўлди?

Пайғамбар алайҳиссалом қайтамиз деб айтганларида ўн баробар хатни олиб келиб, ё Расулуллоҳ, ҳа, Маккага кириб Каъбани тавоф қиламиз дегандингиз у. Пайғамбаримиз айтдилар, мен сенга бир йил бўлади деб айтганмидим? Йўқ деди. Ростини айтдилар, фа иннака атиҳи ва мутаввиҳун биҳи. Албатта сен келасан ва тавоф қиласан дедилар. Мана шу куни ҳаммага оғир бўлди бу ҳолат. Лекин Аллоҳ Таоло мана шу Худойбия шартномасидан кейин жилишига, мусулмонлар динияга қараб юришига, иннна фатаҳна алака фатҳам мубина оятини туширди. Албатта биз сизга очиқ фат ғалабани ато етдик.

Қайтарамиз. Ташқаридан қараса, Худойбия сулҳи нусратда кечикишида кўринди. Аммо Аллоҳ Таоло мана шу кечикиб кўринаётган нарсани, одамларга кечикиш бўлиб кўринаёткан нарсани ғалаба деди. Шунинг учун Худойбия сулҳи бизга шуни ўргатади. Ҳозир қўлингга кирмаган нарсани мутлақ мағлубият деб ҳисобламай тур, ҳозир қўлингга кирган нарсани еса, мутлоқ ғалаба деб баҳолашга шошилмай тур. Иккаласини ҳам оқибатини охирини қара.

Демак, бир ишни ғалаба, бир ишни мағлубият деб ҳукм чиқаришга шошилма. Охирини ҳам қара. Мана, Қизил алайҳиссалом кемани тешиб қўйди а? Кемачи нима девди буни? Зарар девдими? Зарар бўлди, чиқим бўлди. Енди расход бўлади девдими? Девди. Лекин ҳикмати кўринди да, соҳилга борганда. Кемасини тешилганлиги фойда еди екан ўзи аслида. Кемасини тешийлигини кўриб туриб, поддержокҳнинг аскарлари бошқа кемаларни тортиб қўяётгандақа тортиб қўймади. Тешик екан ўзига қолсин деди.

Бир ишни бошладинг, биринчи ойда юришмади. Дарров мағлубият дейишга шошилма. Бошқа ишни бошладинг, юришиб кетди. Буни муваффақият дейишига ҳам шошилма. Иккаласини ҳам охирига қара. Шунинг учун қарорни бугунги ҳиссиёт билан емас, йетарли мулоҳаза билан, маълумот билан, оқибатини ўйлаб туриб, мана қорин дейишини кўрмайсизларми? Қорин ўзини зеби зийнатлари билан халқини қавмини олдига чиққанида фақат дунё деб яшаётган одамлар уни мана шу ҳолатини ҳавас қилишди. Ҳозирги ҳолатини. Енди йер ютиб юборгандан кейинчи, қориннинг оқибатини кўришгандан кейинчи, ана, шунинг учун воқеани биринчи серияси аввалига ел емас, охирги сериясига ҳам қараб қўйишлик керак. Жўжани кузда санаймиз, тушшўрани яъни юзта чучварани чигит қўйган бўлсангиз, пишганда албатта юзта бўлади дегани емас.

Қайнатаётганингда титилиб кетиши мумкин. Йўқ. Ўн иккита, ўн учта тухум қўйдинг, албатта ўн уч битта жўжа оласан дегани емас! Ўн уч та очилди. Ўн уч тами тоғи емас ҳали бу, чунки кузгача нечтаси ўлади. Тушунарлими? Шунинг учун дадаларингларни гапига келинглар укалар. Хўп, отангларни тажрибаси бор.

Ҳар бир ишни ўзини тайёргарлиги бор, ҳар битта ишни ўзи масъулияти бор. Ёшлар. Қўлида телефон, планшет, интернет саҳифаларини варақлайди. Битта сурат чиқди, ёқмади, шарт ўтказиб юборади. Скип деб қўяди буни. Ўтказиб олиш. Битта видеони очди, ёқмада, ярмини шарт ўтказаверади, скип дейди. Бугунги ёшлар мана шу реал ҳаётда ҳам мана шу ўтказиб бориш скип деган кнопкани қидиради.

Йўқ, унақа кнопка ҳаётда. Видео ёқмади, ўтказиб юборди. Сурат ёқмади, отказиб юбординг. Мана, бу касбни тўлиқ ўрганишинг учун уч йил керак бўлади деса, қараб туриб уч йилми дейди. Ўтказиб олишни иложи йўқми дейди. Бизнесда бир нарсага еришиш учун тажриба керак, обрў ҳурмат топиш учун беш йил керак деса, қисқароқ йўл йўқми дейдими? Яна қайтариб айтамиз, битта сурат чиқди ўтказиб юборади, битта видео чиқди ўтқазиб юборада, лекин реал ҳаётда биродарлар, мана шу беш йил босқичда ҳаммасини босиб ўтиш керак. Тушунарлими? Яначи, укалар, ҳаётда клавиатурадаги контрол з деган гарачи клавиатура ҳам йўқ.

Илмда. Бир йил, икки йил, уч йил араб тилини ўрганган бўлади. Бешта, ўнта китобни ўқийди, уч тўртта маърузани ешитади, фатво берадиган бўлиб қолади. Биласизларми, саҳобалар фатво айтишга жуда еҳтиёт бўлган. Биридан сўраса, фалончисига бор деган. У покинчига бор деган. Мана шунақа қилиб юз тасини айланиб юрган. Аллоҳ таоло айтади, истарабилла, вала тақфуми алайҳиссалака биҳи илм.

Инна сама, вал босоро, вал фуада, кулл ула ака каъна анҳу масъула. Аллоҳ таоло айтяпти, ей инсон, ўзинг аниқ билмаган нарсага ергашма. Чунки қулоқ, кўз ва дил буларнинг барчаси тўғрисида қиёмат кунида масъул бўлади. Ҳар битта айтган сўзингга жавоб берасан.

Илмдаги шошқалоқни хавфи ҳам мана шу да. Ҳали бу толиби илм, илм ўрганиш босқичида туриб, бирданига сакраб, ҳукм чиқариш босқичига ўтиб кетмоқчи бўлади. Акалар, илм олиш бир нарса, лекин фатво айтиш, ҳукм чи қаришлик бошқа нарса. Билмаган нарсангга билмайман дейишлик, бу ожизлик емас. Бу масъулиятни ҳис қилишлик бўлади.

Тижоратдан шошилади. Битта дўконни қурди, ишлаб кетди. Дарров иккинчи йил бешта филиал очмоқчи бўлади. Е шошмай тур, бир уч тўрт йил ишла, ҳисоб китобини ўрган бу ишни нозик жойларини, ишчиларни ойлиги, назорат, бошқарув, ҳамма нарса тайёрми? Ўсишинг яхши, аммо назоратсиз ўсиш сен бошлаган ишни қуритиб қўйиши мумкин.

Мансабга шошилиш. Мансаб дегани фақат курс емас. Мансаб дегани фақат катта кабинет емас. Мансаб дегани сабр. Бошқаларни хатосини тузатиш, адолат, қарор, ғазабни бошқариш. Сен лавозимни хоҳлаяпсан шошилиб, аммо уни юкига тайёрмисан?

Никоҳда шошилиш. Бу йерда иккита хато бор. Биттаси ҳамма уйланяпти деб туриб, никоҳни масъулиятини ҳисобга олмасдан, ёш туриб уйланишга шошилади. Бу биринчи хато. Иккинчи хато, катта уй қувиб олай, бизнесимни йўлга тушириб олай, машинани янгилаб олай, мукаммал шароит қилай, кейин уйланаман деб ўттиз ўттиз беш ёшгача юраверади. Иккита хато бор никоҳланишда. Пайғамбаримиз айтадилар, я мана шараф шабаб. Манистата оминқу мулбаата фалята завач. Ей йигитлар жамоаси, бўйдоқлар жамоаси, ичингларда киминглар қодир бўлсанглар уйланишликка, уйланинглар. Яъни қодир бўлсаинглар, нима у? Ақлан қодирмисан? Тайёрмисан? Жисмонан тайёрмисан? Тирикчилигини еплаб кета оласанми? Муаммоларни ҳал қилишликка ақлинг, тарбиянг, илминг йетадими?

Демак, никоҳдаги тўғри мезон бошқаларга тақлид қилиш ҳам емас, яна ҳаддан ортиқ шароити зўр қиламан деб чўзиш ҳам емас. Ҳамма уйланди, мен ҳам уйланишим керак. Бу ҳам нотўғри. Ҳамма шароити бўлмагунча уйланмайман. Бу ҳам нотўғри. Шариат талабларини риоя қилиш керак, балансни топиш керак.

Фарзанд тарбиясидан шошилиш. Боламга бир марта айтдим, икки марта айтдим гапимга кирмаяпти. Ей, йиллар давомида шаклланиб қолган табиати сени битта насиҳатинг билан яхши бўлиб қоламиди? Ана шу тарбияда шошилмаслик керак. Иннна ривқа ла якуну фи шай ин илла за наҳут. Пайғамбаримиз айтадилар, мулойимлик, юмшоқлик, қайси ишда бўлса, шу ишни чиройли қилади. Шунинг учун болани тарбия қилаётганлар уриб сўчишдан кўра, юмшоқ муомала қилишлик тўғри бўлади.

Ҳаттоки ўзимизни тарбия қилишимизда ҳам шошилмаслигимиз керак. Нима дегани бу? Битта маърузадан таъсирланди, бомдодга пешинга чиқади, беш маҳал намозига таҳажжудларни ўқийди, қуръон ўқишни бошлайди, спорт билан шуғулланади, китоб ўқийди , диета қилади да, душанба бошлаган, чоршанба чарчайди, жума куни ташлаб қўяверади.

Яъни бу одам юз кило олмани устига илиб олган кичкина кўчатга ўхшайди да. Бирданига бўлмайди. Шошилма. Шошилманглар укалар. Шошилиш фақатгина маъруф ишларда бўлади. Шошилиш, фақат гуноҳ ишларда, таклиф қилишда бўлади. Қолган ишда нима қилинмайди? Катта катта ўзгаришлар кичкинароқ бўлса ҳам, аммо давомий бўлган ишлардан натижа беради. Қайтарамиз. Катта катта ишларга кичкинароқ бўлса ҳам давомий бўлган амаллар сабаб бўлади. Пайғамбаримиз айтганлар, аҳаббул амал ила лоҳи адwамуҳ ва инқонла. Аллоҳ таоло учун амалларнинг енг ёқимлиси озроқ бўлса, давомий бўгани.

Биродарлар, хусусан укалар, шошилмаслик бу ожизлик емас. Шошилмаслик заифлик емас. Шошилмаслик ўзингни ҳиссиётингни ва хоҳишингни бошқара олиш. Шариат инсонни бир портлаб туриб, кейин ўчиб қолишга емас. Бир хилда ёниб турадиган чироқ бўлишга чақиради. Вақти келмади дегани, ҳали вақти бўлмади дегани ҳеч қачон бўлмайди дегани емас. Худойбияни кўринг, бу йил емас, кейинги йил. Бир йил бўлмади дегани енди қайтиб келмаймиз дегани емас. Бир йил, бир йил қайтамиз, лекин кейинги йил келамиз умрага.

Юсуф алайҳиссалом ҳозир чиқмайман дегани, умуман чиқмайман дегани бўлмади. Чиқаман, фақат қанақа қилиб чиқаман? Номимни оқлаб чиқаман. Кута олиш бу кучли одамни иши. Ёш бола заифда, шунинг учун кута олмайман дейди. Ҳозир бўлсин дейди. Комил инсон чи? Кутиш керак бўлса кутаман дейди. Демак, шошмаслик, кута олишлик, бу нафс устидан ҳукмронлик.

Айрим одамлар сизни шошқалоқлигингиздан фойдаланади. Ҳозир сотиб ол дейди. Таклиф чекланган дейди, бугун ол дейди, ҳозир бос дейди. Шунда сўраш керак. Нимага енди ҳозир босишим керак? Агар бир қарорни қабул қилишингиз ҳозир зарур бўлмаса, ертага жавоб айтишликни имконияти бор бўлса, ертага қолдиринг. Шошилманг. Агар жавоб беришда ҳозир шарт бўлмайдиган бўлса, ўйлаб жавоб беришликка фурсат олинг. Чунки бир кундан кейин ҳолат ўзгариб қолиши мумкин.

Ўйланиб кўрган вақтингиз бўлади. Янги маълумотлар чиқиб қолиши мумкин. Шунинг учун шошилманг, яна қайтарамиз. Ҳозир жавобини айтишлик шарт емасми? Модомики сиздан сўралаётган қарор жавобни ҳозир сўрамаяпти, мажбур қилмаяптими? Ертага ўйлаб жавоб берсам бўладими денг. Шунинг учун катта қарорни қабул қилишдан олдин учта саволни беринг. Биринчиси, бу ҳалолми?

Иккинчиси, мен унга тайёрманми? Учинчиси, оқибати қанақа бўлар екан? Вақт ўтиши билан инсонни шахсияти пишиб йетилади. Тасаввур қилинг, сомсани електр духовкасига солдингиз. Икки юз, икки юз йигирма градусда пишади. Ўттиз беш, қирқ беш минутда. Ўттиз, ўттиз бешти минутда икки юз йилма градусда пошади. Енди сиз нима қиласиз? Тезроқ пишираман деб туриб, температурани уч юз еллик га кўтарасиз. Тезроқ пошираман дейсиз. Нима бўлади сомса? Куйиб кетади. Бошида нима деди ҳикматда? Маниста ажала шшая қобла аваниҳи, уқиби беҳирманиҳи. Ким бир нарсани ҳали унинг вақти бўлмасдан қўлга киритаман деб шошилиб талаб қилса, шу нарсадан маҳрум бўлиш унинг мукофоти дедик. Сомсани тезроқ йейман деб туриб, иссиқлигини кўтариб қўювдингиз, сомсадан маҳрум бўллдингиз. Ҳамма нарсани ўзини вақти бор. Лекин ҳали вақти келмади деган гапни ялқовлигинга баҳона қилма.

Ялқовсан, ҳеч нарса қилгинг келмайди, ҳали вақти емасдан ётибсан. Бу нотўғри. Кутиш мумкин бўлган жойда ўйла. Тайёрла, маслаҳат қил. Аммо бажариши вақти келганда вазифани кечиктирма. Вақтидан олдин натижани зўрлаб шошилтирма, аммо вақти келган вазифани еса адо қилишликка асло кечиктирма. Ақлу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ или валакум. Инна аллоҳи ва малакати ҳуйсаллуни ала наби. Я юҳриллатина амал у, соллу алайҳи ва саллимут аслима. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашЕй ёшлар шошилманглар (2026)