Maviza
—Қоралама1 soat 7 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
67:00
Ўзгаришлар тарихи

Ҳайя ала сола. Намозга шошилди. Биз қанақа замонда яшаяпмиз, биродарлар? Биз ғалва, ғам ташвиш, сиқилиш, бунақа нарсалар ҳар замонда ҳам бўлган, лекин бизни давримизга келиб туриб бу нарсалар кўпайиб, тезлашиб кетганга ўхшайди. Аудҳу биллаҳи минаш шайтонир ражим. Я айюҳаълла дина аъмен устаъину би собр и вас сола. Инналлоҳу маъассо би дин. Ей иймон келтирганлар, сабр билан, намоз билан мендан мадад сўранглар. Албатта аллоҳ собирлар билан биргадир. Инсонда бошига мусибат келганда, қўрқув келганда, хавотир келганда, ваҳима сиқилиш келган пайтда нима қилади?

Кимдир мана шу нарсадан қутилишлик учун ичади. Кимдир чекади. Кимдир ухлаб олади. Кимдир бошини қумга тиқиб олади. Мўмин одам нима қилади? Аллоҳ азиз ва жал айтяпти, агар сизларга мана шундай бир хатарли ҳолат, қўрқув, хавотир, ваҳима, сиқилишлар келадиган бўлса, намозга туринглар. Биродар, агар қалбинг торайиб кесса, ишингларинг қийинлашиб кесса, макр кўпайиб кесса, намозга шошил. Намоз ўқи. Агар кунларинг қоронгъалашиб кетган бўлса, тунлар ўзгариб кесса, хавотирдан, қўрқувдан дунё кўзингга кенг бўлиб туриб ҳам тор бўлиб кетган бўлса, намозни ўзингга лозим тутгин. Чунки ҳар битта иши сиз билан бизга ибрат бўлган пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам айни шундай қилар едилар. Қийинчиликка дучор бўлиб қолсалар, машаққатга дуч келиб қолсалар, намозга турардилар. Бадр кунида чодирда ўтириб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқидилар ва роббисига дуо илтижо қилиб юборди. Аллоҳ таоло Бадр ғалаба берди. Аллоҳ азза ва жаллоҳ мингта фариштани туширди. Хандақ кунида ўн минг кишилик мушрикларни қўшини Мадинани шимолига келиб тўхтади. Мусулмонлар саноғи оз.

Уч минг киши Хандақ кавлади. Хандақни битиришига ўн минг касаллик қўшин келиб тўхтадими Хандақни у томонида. Ўн минг тага уч мингта. Бу ҳам йетмагандек, Мадинани орқа томонида турган Бану Қурайза Расулуллоҳ билан аҳдини бузиб, хиёнат қилишди. Орқадан ҳам хавотир бор, олдидан ҳам хавотир ҳам бор. Мана қўрқув. Мана шу пайтда Расулуллоҳ билган Хандақни кавлаган уч мингта одамдан ўн минг тагача қарши уч юзта одам қолди. Олди томонда катта қўшин, орқа томонда Бану Қурайзанинг хиёнати ана хатар, ана қўрқув, ана хавотир. Ҳолат шундай бир танг едики, бу ҳолатни Аллоҳ Таоло ўзи таърифлаб берди. Астайдилиллаҳ, войид зағ отил абу соръу ва балағ отил қулу бул ҳанажиро. Ўшанда кўзлар тиниб, юраклар бўғизларга тиқилиб қолган. Кўз тиняпти қўрқувидан. Жон томоғига бўғзига тиқилиб қолган. Мана шундай бир хатарли ўринда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга шошилдилар. Мана сиз билан бизга ҳар битта ишни ибрат бўлган Расулуллоҳнинг қилган иши. Биз ҳам ҳаётда сиқилиб, тўйиб, жонимиздан дунё кўзимизга тўлиб кетган бўлса, намозга туришимиз керак.

Аҳволинг оғирлашдими? Ишинг тарайлашдими? Намозга шошил, биродар. Расулуллоҳга ергаш, намозга шошҳил. Расулуллоҳга кўп саловат айт. Мана шу нарса қалбингга нур олиб келади. Хурсандчилик олиб келади, қувонч олиб келади ва мушкулигини ҳал қилади Аллоҳ, иншааллоҳ. Бояги биз айтаётган бошини қумга тиқиб олаётганлар, ичаётганлар, ишни, муаммони унутди. Хўп, маслик тарқади. Муаммо ҳал бўлиб қолдими? Турибдими?

Астадибиллар. Я ю ҳалладина амал уста инубис собрин вас сола. Ей мўминлар, намоз билан, сабр билан, сабрбилан, намоз билан Аллоҳдан мадад сўранглар. Агар биродар устимизга хатар келса, хафагарчиликка дуч келиб қоладиган бўлсак, намозда роҳат олишимиз керак. Шунда намоз, намоз, сиз билан бизни нафсимизни, руҳимизни, жонимизни ороми бўлади. Хотиржамлиги бўлади. Иншааллоҳ, ғам ташвишдан кетишликдаги енг кучли бизни қўлимиздаги қурол бу намоз. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор ишдан сиқилсалар, бирор бир ишдан ташвишлар тушсалар, алих на бис солати я билал, ей Билал, бизни намоз билан роҳатлатиринг дер еди. Яъни озғин айтинг, такбир айтдинг, намоз ўқинглар, бир мазза қилайлик дер еди. Бизни намоз ўқишлигимиз билан саҳобаларни намоз ўқишилигини фарқи ҳам шунда да. Улар намозга худди бир дам олишга ёки бир ором олишликка, саккина олишга келгандек келишар еди. Биз намозга қанақа келамиз?

Фараз қилинг, ташқари совуқ бўлиб турган бўлса, иссиқхонадан чиққиси келадими ташқарига? Йўқ. Жонингиз иссиқда ором олади. Енди чиқиб кетяпсизми, демак ичкарида жонингиз ором олмаяпти. Намозни ташлаб чиқиб кетаётганда шу нарса есимизда турсин биродарлар. Намоз Расулуллоҳнинг кўзларини қувончи, саодати ва хурсандчилиги еди. Агар биз салафи солиҳийларни ҳаётини бир мутолаа қиладиган бўлсак, нимани кўрамиз? Улар ҳам айни Расулуллоҳнинг мана шу йўлини ўзларига йўл деб билишган. Мусибатга еса, хатар бўлса, итоаткор ҳолларида намозга шошилишар еди. Шундан кейин уларнинг ақл қушлари ўзига келар еди, иродалари тиккалланар еди, ҳимматлари аслига қайтаради. Шунинг учун устингга мусибат келдими? Таҳоратни қил. Ихлос билан намозга тур. Сабр намоз сени руҳингни тинчлантиради, қалбингга хотиржамлик олиб келади. Мана солотул хавф.

Ана шу намоз ҳам қўрқув, хавотир бўлиб турган муддатда ўқиладиган намозлардан. Мана ҳозирги даврни одамларга қарасак, яъни сиз билан бизга қарасак, одамларнинг жуда кўпи стрессга учраган. Стресс нима? Тушкунлик, ваҳима, қўрқув. Йигирма биринчи асрнинг вабоси стресс дейди. Психологлари ҳам, табиблари ҳам. Стресс хотиржамликда йўқлиги. Агар бир оғиз сўз билан айтиш керак бўлса. Сиқилган, нервний, асаблари таранг, битта гап кам иккита гап кўп, сал нарсага жаҳли чиқиб кетади, сал нарсага отилиб кетади, ўзини контрол қила олмайди. Мана шу стресс. Борми шу нарса?

Сен яшаётган шаҳар қанча катта бўлса, стресснинг шунча катта. Сен қанчалар кичкинароқ шаҳарда яшаётган бўлсанг, стресснинг шунчалар кичкинаро. Агар умуман шаҳарда яшамасдан, чекка бир қишлоқда, бир тоғда ёки саҳрода яшай екан бўлсанг, мана шу стресинг озроқ. Ўшанинг учун толада ишлай екан, тоғда қўй боқиб юрганларда ҳавас қилса бўлади. Стресс умуман йўқ.

Ҳозирги одамлар мана шу ўзини ичида тўпланиб қолган стрессни қанақа қилиб йечади? Савол. Қанақа қилиб йечади? Ичади. Чекади қуруғини, наркотигини чекади, сигаретини чекади, ухлайди. Шу билан шу стресс йечиладими? Йўқ. Улар шу қиладиган шу ишлари билан муаммони унутишга ҳаракат қилишади.

Ичади, маст бўлади, есдан чиқиб қолади. Ўзига келиб қолганга ўхшайди, уйғонса муаммо бобойидай турибди. Қўрқувни олдида, хавотирни олдида туяқуш бошини қумга тиқиб олгандек, бошини қумига тиқишиб олади. Уларни иши шунга ўхшайди. Хўп, бошингни қумга тиқилиб олдинг, ичиб олдинг, чехиб олдинг, сайниб олдинг, бир ҳафта ётдинг ичиб. Шу билан мушкулалар ҳал бўлдими? Йўқ. Туяқуш боши шундай қумдан чиқарса, муаммо турибди пешонасидан.

Мана шундай стресс туфели, нафсий касалларга мубтало бўлган ҳозирги авлод бу стрессдан қутилиш учун, бу мушкулалардан чиқиш учун намозга, масжидга шошилиши керак. Енди қанчаси масжидга келяпти бу авлодни? Стресс сабабли асаби тугаган, феъли таранг бўлиб кетган, муаммоларни кўплигидан зериккан ва уларни камайиш ўрнига кўпаяётганлигини кўриб, езилиб турган бу одамларга, бу замонда одамларга масжидга намозга қайтишдек вақти келмадимикан?

Аллоҳу акбар дедингиз, такбири таҳрима дейилади, биринчи такбир. Нима дегани биласизларми? Дунёни ҳамма сўзи, иши, феъли, ўйи ҳаром дегани. Намозни такбири ҳаром қилади дунёни, намозни саломи ҳалол қилади дунёдан. Аллоҳу акбар деганингизда, сиз тилингизни, кўзингизни, оёқларингизни, ҳаракатларингизни дунёга ҳаром қилдингиз, аммо ҳаёлингиз ҳали дунё билан. Ўшанинг учун бу намоз бизга ҳузур ҳаловат бермаяптимикин?

Тўғрими? Аллоҳу акбар дейишингизга нималар келади ҳаёлингизга? Роббиларини рози қилиш учун мана шу одамлар юзларини мажлис тупроғига суртишиш керак. Бу билан аввало ўзини нафсларини мана шу тинимсиз бўлиб турган азобдан сақлаб қолади. Акс ҳолда тамом бўлишади. Акс ҳолдо намозга қилиб аллоҳдан бир ёрдам сўрамаса, мана шу ғам ташвишлари, асаблари парчалаб ташлайди буларни. Бу нарсага инсонда тоқат йетмайди.

Қоида. Бошлар қатиб, қалблар безовталаниб, сиқилиб қолган ҳолатда хотиржамликни ва осойишталикни қалб билан, хушруқ билан ўқилган намоз беради. Қалбингиз билан, хушуқ билан ўқийсиз, шу муаммолардан қалбингиз қутилади. Демак, мана шу машаққатлардан қутилишни битта йўли нима екан? Намоз екан. Чунки ҳамма иш Аллоҳ Таолонинг қўлида. Устига шу кунни бераётган ҳам Аллоҳ Таоло. Қайсидир қилган ишларингга мукофот қилиб берди қўштирноқ ичида. Енди олиб қўядиган ҳам шу кунни Аллоҳ Таоло. Аллоҳ муаммоингизни ҳал қилишни хоҳлаганда, сизни юрагингизни сиқиб турган, сизни қўрқитиб турган, сиз шу муаммога тиқиб турган одам ўзи муаммони йечимини кўтариб келади.

Агар талаб қилингандақа ибодатни қилсак. Инсон ҳушю билан ўқилган намоз зи бор, ёки шундай ўқиб қўйган намози бор. Инсон ҳушю билан оқилган намозда топадиган хотиржамлигини бошқа ҳеч қайерда топа олмайди. Қайтариб айтамиз. Ҳушю билан йўқилган намозда топадиган хомхонлигини инсон бошқа ҳеча йердан топа олмайди.

Биродар, хотиржамлигини, сакинъатни, осойишталигини учта ўриндан қидир. Намозда, Қуръон тўловотида, зикрда. Қалбингни хотиржам бўлишлигини учта ўта ўриндан иста. Намозда,қуръон тўлавотида, зикрдда. Шу учаласидан биттасида бўласан, сенда биз айтаётган сакинат, саодат бўлади. Қайсиниси доим биз билан бирга бўла олади? Зикр. Намоз билан Қуръонга тўхтаб ўтириш керак. Аммо зикр доим. Зикр доим! Агар мана шу учаласидан топсанг, хурсанд бўлиб яшавер. Агар топа олмаган бўлсанг, ҳолинг хароб. Ешик ёпиқ олдингда, сенда сакинат бўлмайди. Ешигини очликка ҳаракат қил. Яна Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловат айтишлик ҳам мушкулаларни ҳал қилади, муаммоларни йечади. Биродарлар, Наби соллаллоҳу алайҳи васалламга Убайб Микамп айтди ю, Расулуллоҳ. Қиладиган дуоларимни қанчаси сизга саловат бўлсин? Қанча кўп бўлса, шунча яхши. Учдан бири бўлсинми? Сизга саловат.

Қанча кўп бўлса, шунча яхши. Ярми бўлсинми. Қиладиган дуоларим ҳаммаси саловат бўлсинми, ё ярминими? Қанча бўлса, ўзингга яхши. Ундай бўлса, ҳамма дуоларимни сизга саловатга айлантириб қўяман деганида Пайғамбаримиз айтдилар. Ундай бўлса гуноҳларингиз мағфират бўлиши ғамийни кетишига сабаб бўлади. Кифоя қилади дедилар. Тинмай саловат айтиб кўринг да. Қалбингиз яшни еди. Мана шунақа бир оқсоқолларни кўрасизлар да, юзида нури бор. Унақа илмли емас ку кўп ҳам.

Жа унақа душанба пашшанба рўза тутавермайди. Ҳамма қатори, лекин қарасанг доим зикрда юради тили. Ана шу зикр нур беради инсонни юзига. Ҳаёсига, ҳаётига осудалик беради, сакинаб беради. Зикр. Биродарлар қайтайлик, намозга, зикрга, Аллоҳни ибодатига. Ўзи биз истаб топа олмаётган, қўлимизга бир тўлмаётган дунёни ҳам Аллоҳ Таоло тўлдириб қўяди. Биз бошқа кранийларга перамизни тутиб юрибмиз да. Бошқа ҳовузларда сув оламиди, пақирмизиди, худди кўтариб юрибмимиз.

Таҳажжуд намози. Тунни бир қисмини уйғоқ ўтказишинг биродар, юрагингни хотиржам қилади, қалбингга сакина топиб келади. Тунни бир қисмида туриб, қиёмуллайл таҳажжуд намозини ўқишлик, инсонни қалбини хотиржам қолади, унга сакина топиб келади. Пайғамбаримиз айтадилар, агар банда тунда уйғониб, Аллоҳни есласа, сўнгра таҳорат олиб, намоз ўқиса, ўзи тетик ва қалби хотиржам бўлади.

Ўзи тетик дегани соғлом бўлади жасади, қалби хотиржам бўлади дегани. Ким? Қиёмуллайл намозини қилган одам. Причом бу? Кечқурун туриб уйқудан қорин намоз ўқиса шунақа бўладими? Сеники бўлмайди енди. Чунки сен ишонмаяпсанми Расулуллоҳнинг ваъдасига? Сеники бўлйди енди. Кан у қолийлан минан лайлима яҳжавун. Аллоҳ муҳтейди ўзини солиҳ бандаларини. Улар. Кечадан озгина фурсатга кўз юмар едилар. Ва миналлай ли фатааҳад жадбиҳи на фила танлак. Кечани бир қисмида уйғониб, ўзингиз учун нафл ибодат бўлган намозни ўқинг. Бу ишлар бекорга емас. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ваҳини олиб келиб, даъватни аввалида, я айюҳаъл муззаммил қуминлайла оятини илла қолиласи тушмаган. Ей, кийимларига ўралган зот, қуминлайлар. Тунни қойим қилинг. Бир йилдан кейин илла қолинглар деган қисми тушди. Унгача мусулмонлар бир йил кечаси ухламасдан намоз ўқишди. Илла қолингалар, кейин тушди. Яъни тунни бир қисмида ухламасдан, намоз ўқинг, бир қисмида уқланг деган бўлади. Аммо бояги илла қолингилар бир йилдан кейино тушди. Чунки мусулмонларга хавотир, мусулмонларга қўрқув, хавф, Маккада ҳолат қийин бўлганда, Хиёмуллайев билан мусулмонларнинг нафслари ором олди.

Хиёмуллайев билан жони ором олди. Тушуняпсизми, биродарлар? Нима учун бизни қалбимизда унақа сакинат, хотиржамлик йўқ? Нимага доллар ўйнаб кетса, курсни қалтираб кетяпмиз, Адамани қўрқитирса, ваҳима бўлиб кетяпмиз? Нимага йўқ бизда шу қувват? Агар ақлларни ишлатсак биродарлар, намоз бизга берилган катта неъмат еканлигини тушуниб йетамиз. Кунда ўқийдиган беш маҳал намозимиз гуноҳ гувоҳларимизга кафолатлигини тушунамиз. Беш маҳал ўқийдигон намозимиз роббимизни ҳузурида бизни даражамизни кўтарадиган восита еканлигини ташунамиз. Яна бу намоз, бу намоз, ғамларимизни муолажаси екан, дардларимизни давоси екан. Шуни биламизми?

Намоз бизни қалбларимизни ишонишга, нафсларимизни розиликка тўлдиради. Мана енди намоздан, масжиддан узоқ юрган она одамлар, битта ғамдан чиқса, иккинчисига албатта тушади. Битта тайнийдан чиқса, икккинчисига киришади. Биридан иккинчисига кўчиб юрибверади. Аллоҳ таоло нима деди уларни? Истадибиллаҳ, фата асан лаҳум ва адол ла амалаҳум. Бас уларга ҳалокат бўлур ва аллоҳ уларнинг қилган амалларини зойе қилур.

Ас дайрибиллар, я йўқалладина а ман устаину би собрий вас сола, инна аллоҳа ман ас собирин. Ей иймон келтирганлар, Аллоҳда мадад талаб қилинглар. Нима билан? Сабр билан, намоз билан. Биродар, бошингга мушкула келса, устингга хавф келса, юрагинг сиқилса, стресс бўлсанг, тезда намозга шошил. Намозга тур, роббингдан сабр билан ёрдам сўра, албатта. Иймон биродарлар бу бахт дегани. Ҳақиқий бахтсиз инсонлар кимлар? Ҳақиқий баҳтсиз инсонлар иймон хазиналаридан, ишонч захираларидан маҳрум бўлган муфлислар. Муфлисларга нима дегани еди? Муфлис дегани банкрот дегани. Ҳеч нарсаси йўқ одам дегани.

Бундайлар дунёда яшаркан, доимий суратда ҳаётдан норози бўлади. Доим ғазабланган бўлади, бахтсиз бўлади, доим хорликда бўлади. Ҳаётидан доим шикоят қилади. Чунки улар иймондан юз ўгиришган. Иймони бор одам ҳаётидан шикоят қилмайди. Чунки унга шу кунни берган Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло тақдирга ёзган иш бўляпти. Мўмин одам қазойи қадарга рози бўлади, Аллоҳ бердими шу кунда? Алҳамдулиллаҳ дейди. Мана шу иймони кунига рози бўлишликка сабаб бўлади, розилиги еса уни бахтли бўлишига сабаб бўларди. Муродалар, бахт бу инсоннинг ўзини ҳаётидан розилиги. Бахт кунингиздан рози бўлишлигингиз. Аллоҳ азза ва жалла мана шу иймондан юз ўгирганлар ҳақида нима дейди? Истайлубийлар. Воман а рода ан викри, фа инналаҳуу маишатан донка. Мана шу қонун. Мана шу қомун ҳаётда ишлайдиган. Ким менинг еслатмамдан юз ўгирса, албатта у учун танг, бахтсиз ҳаёт бўлур. Бу қонун. Еслатмамдан юза гурса, донка дегани торлик дегани, танглик дегани.

Жуда ҳам бир қаттиқлик қийинчилик дегани. Иймондан юз егирган инсонни ҳаёти шунақа бўлади, гарчи дунёси жуда ҳам катта бўлса ҳам. Гарчи қўлида шунча катта моли давлат бўлса ҳам, иймон бўлмайдиган бўлса, бу инсонда ҳаёти танг бўлишигини Аллоҳ Таоло айтяпти. Биродарлар, еслатмадан юз егирган одам, албатта, танг ҳаёт билан кун кечиради. Бахтсиз бўлади. Буни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг ўзи айтяпти. Еслатма бу дин. Еслатма бу иймон. Еслатма бу ҳидоят. Бу қонун. Ва ман аъродан зикри фа имналаҳум маишатам донка. Ким менинг еслатмамдан юз ўгирса, вас унинг учун танг ҳаёт бўлур. Кўп қайтарамиз бу оятни. Ёдлаб олинглар. Одам алайҳиссалом жаннатдан йерга тушди, қилган хатоси туфайли. Шунга Аллоҳ Таоло нима деди? Фаман табииян ҳудая фалая дили валай яшқо. Йерга тушди Одам алайҳиссалом, ўзининг аёли Ҳавони билан, Иблис ҳам тушди. Мана бир бирига душман бўлиб тушди. Енди Аллоҳ ҳукмини айтди. Бас, менинг ҳидоятимга ким ергашса, мана шу одам йўлдан озмайди, вахсиз бўлмайди.

Қарангларда, кимнинг бахтли бўлишлиги Одам алайҳиссалом йерга тушган пайтда айтиб қўйилган, формуласи. Ким мени ҳидоятимга ергашса, адашмайди ва бахтсиз бўлмайди. Бахт бу ҳидоят. Ҳақиқий ҳаёт бу иймон, биродарлар. Киши мана шу Аллоҳ Таолонинг динидан, ҳидоятидан қанчалар узоқлашса, қанча узоқ бўлиб кетса, уни бахтсизлиги ҳам шунча кучайиб бораверади. Худди ёниб турган бир ўта олдига келган сарингиз иссиғи тегади, узоқлашганингиз сари, у иссиқ ёриқ сиздан узоқ бўлиб, қоронгъуда совуқда қолиб кетганингиздек, ҳидоятдан қанча узўқ бўлсангиз, бахтсизлигингиз шунча каттайиб боради.

Енди умуман Аллоҳни тан олмайдиганларда аҳволини тасаввур қилиб кўринглар. Аллоҳни зикридан юз ўгириш, Аллоҳни еслатмасидан, динидан юз ўгришлик. Мурод Али, буни ҳам бир кўринишлари бўлади. Кимдир умуман динни есдан чиқарган бўлади. Умуман. Ҳидоят билан иши кори йўқ, мутлақо унутган. Енди бунинг бахтсизлиги, шақовати шунга яраша бўлади. Яна кимдир диндан унчалик узоқлашмаган. Ақидасини билади, Аллоҳни яккалигини билади. Қиёматда ҳисоб китоб борлигини билади, аммо шариатнинг ҳукмларига бепарво. Намоз ўқимайди, рўза тутмайди, ёлғонни кўп гапиради. Енди бунинг шақовати шунга ярашади.

Қонун. Ким мени еслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта у учун танг бахтсиз аёл бўлур. Атрофимиздаги одамларга бир қарайлик да, ўзини мусулмонман дей екан, калимагойман дей екан. Аҳли қибламан дей екан одамлар. Уларни кузатсак нимага гувоҳ бўламиз? Ана шу биродарларимиз ҳам бахтли бўламан деб юришибди. Нималардир қиляпти. Тўғрими? Дунё матоси кўп бўлса, пулим кўп бўлсин, бахтли бўламан деб ўйлаяпти. Аксар одамларни калласидаги тушунча шунақа.

Уни бахтли бўлишлиги нимага боғлиқ фақат? Пулга боғлиқ. Шу тасаввур тўғрими? Шу тушунча қайердан келиб қолди бизга? Ҳа, роббимиз Аллоҳ азза ва жалла Одам алайҳиссалом йерга тушириб, мени ҳидоятим келади, ким ушласа адашмайди, бахтсиз бахтли бўлади, бахтсиз бўлмайди деб турган бўлса. Қаранг енди Аллоҳ Таоло мени мени еслатмамдан юз ўгирганни ҳаёти танг бўлади деяпти. Бу деганичи, албатта касал бўлади, албатта камбағал бўлади, дунёси қўлида бўлмайди дегани емас. Инсон соғ бўлиб туриб, қўлида миллионлари бўлиб туриб ҳам танг ҳаёт кечириши мумкин. Маъқулми?

Ҳа, буни муқобилида иккинчи оят бор. Мана амира солиҳа мин закарин ав унта. Еркакми, аёлми, мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса, фалануқ йегандан ҳу ҳайъатан тойиба дейди Аллоҳ. Биз унга покиза ҳаётни берамиз дейди. Енди покиза ҳаёт дегани албатта бой бўлади, соғлом бўлади, серфарзанд бўлади емас. Камбағал бўлиб туриб ҳам покиза ҳаёт кечириш мумкин инсон. Фарзанди йўқ бўлиб ҳам покиза ҳаёткечириши мумкин. Мана шу дунё матоҳи қўлида бўлмай туриб ҳам инсон саодатда яшаши мумкин. Қачон? Аллоҳни еслатмасдан юз ўгирмаган бўлса. Шунинг учун бугунги дарсимизни мавзуси ҳаёт нима екан? Иймон екан. Иймон бу ҳаёт дегани.

Мўмин киши бунақа торликда яшамайди. Чунки роббизга иймон келтирган бўлади, қалби доим кенг бўлади. Мана, мана усроил, пайғамбарлар тарихига мурожаат қиламиз. Ана шу олти юз минг ёки ундан кўпроқ бўлган яҳудиларни бир неча асрлик қулликдан Мусо алайҳиссалом йеталаб олиб чиқиб кетди. Денгизни олдига боришганида, орқа томондан Фиръавннинг қўшини келди. Шунда қалби Аллоҳдан узоқ бўлган, иймоний заиф кишилар нима дейишди? Иннала мудрокун, бўлди, йетиб келишди, тамом бўлдик, тугадик дейишди.

Лекин Мусо алайҳиссалом нима деди? Калла, иннама айй робби саяҳдин. Йўқ. Роббим мен билан албатта йўл кўрсатади. Мана шундай танг ночор ҳолатда ҳам қалби Аллоҳга суянган, иймони комил бўлган одам нима деяпти? Роббим мен билан йўл кўрсатади. Шу йерда сиқилиб сахр бўлиб қолиши мумкин инсон. Лекин мўмин нима дейди? Аллоҳ айтгани бўлади дейди.

Машҳур психолог олимлардан ҳисобланган, замонамиздаги доктор Карл ўзини руҳ борасида изланишдаги замонавий инсон китобида шундай дейди. Диққат қилинглар да, ҳозир мен фақатгина оятдан ёки шаръий маъноларда айтган бўлсам, мана дунё одамлари, ана шу мусулмон бўлмаган психологларни гапирган гапини мана ўқиб бераман, ешитинглар. Мавзумиз нима еди бугунги?

Иймон ҳаёт демакдир. Ҳаёт бу иймон. Иймони бор одамни ҳаёти ҳаёт. Иймони йўқда ҳаёт ҳаёт емас. Валладина кафарув йетамат таунавая акулуна кама таакулул анъам ва нару масван лаҳум. Аллоҳ таоло ҳаёт демаяптиларди ҳаётини. Валладина кафаруҳ. Кофир бўлган инсонлар, йетамат таунавай акулуна кама такулул анъам, худди чора ва ҳайвонлари сингари йейди, чора ва ҳайвони ҳайвонлари сангари неъматланади, борадиган жой жаҳаннам деяпти. Биродарлар, уларни машиналарини, дунёвий маишати, ҳаётини зўрлигини кўриб туриб, мана шуларни ҳаёти зўр да, қара ей. О. Мана қара, битта машинаси чизилиб қолса сразу янги олар екан. Ўттиз минг юрган машинани ескириб олар екан. Мана ҳаёт дейдиганлар, иймонний ҳаёт нима еканлигини билмайди да.

Ана шу психолог айтади. Ўттиз йил давомида қабулимга дунёни турли тарафларидан одамлар келишди. Кучли психолог. Юзлаган бемолларни даволадим. Уларнинг кўпчилиги ўрта ёш, яъни ўттиз беш дан юқори еди. Уларнинг орасида ўз муаммосини диний асосда ҳал қиладиган биронта ҳам одам йўқ еди.

Ҳаётида бўлаётган муаммоларни дин билан, иймон билан ҳал қиладиган биттаси ҳам йўқ. Нимага муаммога келди булар? Нимага психологга келяпти? Чунки иймони бўлганида психологга бормас еди. Нимага психологга борасан, аччи? Домлага кел, домла манақа проблема оляпти, нима тавсия қилади шариатимиз? Шариатими, дема, дема дейилган. Аллоҳ таолони тақдири, рози бўлишинг керак. Шукур келтир, Аллоҳ таоло сенга мусибатни, бир нарсангни олиб қўйган бўлса, Аллоҳ ундан катта, мана кечаги еваз Аллоҳдан а, ана психолога.

Мана енди дунёда кўзга кўринган психолог айтяптики, ана шу юзлаган одамларни аксарияти ўттиз беш тани тевада, ўрта ёшдаги роса куч қувватга тўлган пайти, уларнинг ичида биронтаси ҳам йўқ, иймон билан муаммосини ҳал қила оладиган. Яна бу психолог айтади, шуни айтишим мумкинки, буларнинг барчаси касал. Чунки улар дин, иймонли инсонларга ато қилган нарсани йўқотишган. Ҳақиқий иймонни тиклаб олмаган киши асло шифо топа олмайди.

Ҳақиқий иймонини топмаган, тикламаган одам шифо топа олмайди деяпти. Бизда борми ҳақиқий иймо? Бизда суйиб туради. Домлалар гапирганда зўр бўлиб қоламиз. Уч тўрт кун ўтгандан кейин суйиб кетади. Бу нормалний одамлар шунақа бўлади ўзи. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам олдига Ханзал розияллоҳу анҳуб билан Абу Бакр Сиддиқ келишган. Сизни олдингизда бошқача оламиз, уйимизга борганда бошқача бўлиб қоламиз деганда Пайғамбаримиз айтганлар. Ва лекин саъатан фасаатан. Агар мени олдимдаги ҳолат билан кўчада юра олаганингларда, иймони шундай бир чўққисига чиққан ҳолатда, фаришталар кўзингларга кўринар еди ва қўлингларга қўлларни бериб кўришар еди. Лекин гоҳида ундай, гоҳида ҳам бундай бўларди деди.

Демак, психологини гапини қаранг. Инсон ҳақиқий иймон деган нарсага ега бўлмасдан туриб, шифо топа олмайди дейди. Оятни қайтарамиз. Астайду биллаҳ. Ва ман аърода ан викри, фа инналаҳуу маъи шатандонка. Ким менинг еслатмамдан юз ўгирса, бас, албатта унинг учун танг, бахтсиз ҳаёт бўлур дунёда. Ва нахшуру ҳу явмал қиямати аҳма. Охиратда уни иккала кўзини кўр қилиб тирилтирамиз дейди. Оятни ўқиймиз.

Санул қийфий қулу билла дина кафарур роҳ бима аш роҳкубилла. Аллоҳга шерик қилганлари сабабли, кофирларнинг дилларига қўрқув солажакмиз. Қаранг, Аллоҳга шир келтирган, Аллоҳга иймон келтирмаган кофирларнинг қалбига Аллоҳ қўрқувни олиб қўяди. Доим қўрқувидан. Глобалний потупления, қўрқув. Ўн икки, ўн икки , ўн икки қўрқуву. Яна нима қўрқувар бор? Долларни курси, коронавирус. Яна нималар бор? Булар доим қўрқиб яшайди. Мўмин нима дейди? Ҳасбуни аллоҳ ва неъмат вакил дейди. Пешонамизга ёзганидан озчаси бўлмайди дейди. Ишониб айтяпсанми фақат шу нарсани?

Юрагингни таг тагидан айтяпсанми шу нарсани. Ёзилган бўлса, қаёққа қочай. Ёзилмаган бўлса, нимадан қўрқай. Агар мана шу иймон сизни қалбингизда бўлса, сиз бахтли инсонсиз. Пулингизни қанчалиги муҳим емас бу йерда. Оятни ўқиймиз. Ким мени еслатмамдан юзага кирса, бас унинг учун танглик ҳаёти бўлур ва биз уни қиёмат кунида кўр ҳолда тирилтиравермиз.

Мана енди дунёда танг ҳаёт кечириб, езилиб, бўғилиб, пачағи чиқиб яшаган одам, қиёмат кунида кўр бўлиб, тирилтириб айтадики, қола роббилима ҳашаратани аъма, воқоди кун тубосироқ. Фарвардигор, нимага мени кўр қилиб, тирилтирдинг? Мен кўрардимми дунёда? Аллоҳ жавоб беради. Қола кадалика ататка аятуна фанаситаҳа ва кадалика ал явматунса. Аллоҳ айтди, шундай, биз сенга бизнинг оят мўжизаларимиз келганида, уларни унутдинг. Бугун сен ҳам ана шундай унутилурсан. Аллоҳни унутувди, аллоҳ ҳам қиёматни унутиб қўйди. Аллоҳ айтяпти давомида, ҳаддан ошган ва парвардигорининг оятларига иймон келтирмаган кимсаларни мана шундай жазолаймиз, дунёда танг ҳаётни берамиз, охират азоби еса шак шубҳасиз қаттиқроқ ва узунроқдир.

Хулосалайлик. Демак, иймон бу ҳаёт. Иймон бу ҳаёт, ҳаёт бу иймон. Иймони йўқ одамни ҳаёти ҳаёт емас. Иймонсиз одамларни ҳаётини Аллоҳ Таоло ҳайвонларни ҳаётига ўхшатяпти. Ким Аллоҳни еслатмасидан, динидан, шариатини юзага кирса, уни бу дунёдаги ҳаёти танг бўлади. Муҳим емас пули қанчалиги.

Қалбдаги ғамни, қайғуни, изтиробни, хавотирни фақат ва фақат иймон кетказа олади. Муродалар, нафсни фақат иймон поклайди. Иймон хурсанд қилади. Иймонсиз ҳаётни таъми йўқ. Фақат инсон ҳаётда иймони билан савдо топади. Хулоса, ҳақиқий савдони топиш учун инсонга иймон керак. Агар инсон Аллоҳни танимаса, иймон келтирмаса, Робб деб билмаса, дунёни машаққатлари, кишанлари, зулмат фалокатларидан қутилишни ягона уйғондирадилар, ўзини қатл қилиш деб тушунади.

Шайтон келади да, қарз бўлиб қолди, ўзингни ўлдирсанг қутуласан дейди. Бир тухуматга қолди, бўхтонга қолди, мусибатга қолди. Хуллас бошига бир синов келганда, шарт ўлдириб олсанг қутуласан, дейди. Инсон Роббини танимаса, иймон келтирмаган бўлса, уни ҳаётида устига келаётган машаққатлар, зулматлар, фалокатлардан қутилишни битта йўли бор, ўзингни ўзингни қатл қилиш деб билади. Шунинг учун қарангларда, мана шу суитсид дейилади, инсон ўзини ўзи қатл қилиши. Мана шу статистикани қарайдиган бўлсангиз, биринчи ўринларда ана шу Ғарб мамлакатлари туради. Мусулмон мамлакатларда қарасангиз, охирида туради. Енди ана шу биринчи ўринда турган Ғарб мамлакатларини ичида ҳам Скандинавия ўлкалари туради. Йевропани турмуш тарзи баландми? Ана шу Йевропани ўзини ҳисоб китоби бўйича ҳам, ўлчов бўйича ҳам ўша Шветсия, Финландия, Норвегиялар енг бой мамлакат ҳисобланади. Бекарчилари йетти юз минг доллардан пособия олади. Зўр екан а?

Ўша борган укаларимиз айтиб берган, магазинга киритилиб шоколад очиб йесангиз, қонни очиб десангиз, пул олмас екан. Зўр еканми? Йеб чиқ, йесиз индамас екан. Шу даражада зўр. Енди, мана шунақа турмуш тарзи баланд бўлган шу юртларда, ўзини ўзи ўлдирганларни сони бошқа мамлакатлардан анча баланд. Демак, биродарлар, саодат бу магазинда тўлдирлиги ю, ойликда катталиги емас.

Иймон екан. Иймон екан! Иймон ҳаётдир. Ҳаёт иймондир. Имонсиз ҳаёт бахтсизликни нақд ўзи. Аллоҳни манҳажидан чиқиб кетган динсизлар доим меҳнат машаққатни остида бўлади. Қўрқув ваҳима соясида бўлади, тушкунлик ва умидсизлик соясидаги умр кечиради. Улар ҳаммани шунақа деб ўйлашади ҳаётини. Ҳаётни шундан иборат деб билишади. Аллоҳ таоло айтади улар ҳақида.

Астағфируллоҳ, ва нуқалли бу афъида таҳумма абу сораҳум кам алам юъмину биҳи аввалам арра ва надаруҳум фий туғяниҳим ямаҳун. Худди аввал бошида иймон келтирмаганлар каби, дил ва кўзларини айлантириб қўявермиз. Ва ўз туғёнларида адашиб, улоқиб юрган ҳолларида тарк қилавермиз. Шунинг учун, биродарлар, бу олам учун аллоҳдан ўзига илоҳ йўқ еканлигига иймон келтириш вақти келди. Асрлар давомида орттирилган машаққатли ва узоқ тажрибалардан кейин ақл санамларни хурофот еканини, атеизмни ёлғон еканини тан олиш вақти келда. Анбиолар тўғри сўз, аллоҳ таолони ҳақ еканини тан олич вақти келдида. Мулки салтанати фақатгина аллоҳни еканини тан олюш вақти келдада. Аллоҳ ҳар нарсага қодир еканлигини тан олиш вақти келди. Бу олам, бу инсоният Аллоҳга суянишлиги керак.

Қоида. Сени саодатинг, хотиржамлигинг ва роҳатинг, имонингни қуввати ёки заифлигига қараб бўлади. Имонинг қанча қувватли бўлса, саодатинг, хотиижалнинг, роҳатинг ҳам шунчалик қувватли бўллади. Агар заиф бўлса, заиф бўлади. Мана енди бу оятни муқобилидаги иккинчи оят. Ким мени еслатамдан юзага кирса, унга танг ҳаёт бўлади. Енди буни муқобилида. Истадвилла.

Мана амила солиҳа мин закарин ав унса, воҳ во мўминун, фалану хиянна ҳу ҳаятан то йеба, валанадзи яннаҳум ажраҳум би ахсанима, каъну яъмалу. Еркакми, ё аёлми, кимда ким, мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас, биз унга покиза ҳаёт ато етурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган амалларидан чиройлироқ ажру савоблар билан мукофотлаймиз.

Демак, саодат топишликнинг енг асосий шарти Аллоҳга бўлган иймон. Бу исбот талаб қилмайдиган ҳақиқат. Аммо Аллоҳга иймон келтирмаган, Аллоҳга ишонмайдиган одамларга, бунақа хазинага ега бўлмаган одамларга саодатга олдиб олиб борадиган ҳар қанча сабаблар ўргатсанг ҳам, ҳар қанча маълумотларни берсанг ҳам, ҳар қанча маслаҳатни кўрсатсанг ҳам, уларга буни фойдаси бўлмайди.

Ундайлар бу маслаҳатлардан фойда олиб бахтли бўламан демасин, чунки яна қайтариб айтамиз, саодатнинг асосий сабаби Аллоҳга бўлган иймон. Саодатнинг сабабларида дарс ўтяпмиз мана. Шу сабабларга биз амал қиламиз, биз саодат топамиз. Иншааллоҳ, чунки иймонимиз бор. Енди худди шу сабабларни иймони йўқ одам қилсин, унга ас қотмайди. Чунки бу сабаблар иймони бор одамлар учунгина ишлайди.

Демак, саодатнинг шарти Аллоҳни Роб деб тан олиш, Муҳаммад алайҳиссаломни пайғамбарим деб тан олиш, Исломни диним деб тан олишлик. Еркакми ё аёлми, кимда ким мўмин бўлган ҳолида бирон яхши амал қилса, бас биз унга покиза ҳаётни ато етёрмиз. Демак, инсон Аллоҳ ваъда қилган мукофотга еришиш учун иккита нарса керак бўляпти. Биринчиси иймон, иккинчиси солиҳ амал.

Инналладина амр ва амируз солиҳати сайяжи алулаҳумул раҳманудда. Албатта иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотлар учун раҳмон, дўстликни барқарор қилур. Иймон бўлсин, амал бўлсин. Лаҳумул бушро фил ҳаяти дуня ва фил ахийро, улар учун дунё ҳаётида ҳам, охиратда ҳам хушхабар бордир.

Ҳаёт бу иймон дегани. Иймон дегани, бу ҳаёт дегани. Покиза ҳаёт кимда бўлади? Иймонли одамларда. Аллоҳни яккалигига иймон келтирган, роббисининг ваъдасига аниқ ишонган, қалблари парвардигорга муҳаббатли бўлган, адашиш ва айнишдан пок бўлган инсонларда бўлади. Мана шу сифатларга ега одамлар фалокат вақтида хотиржам бўлади. Қазо олдида қалблари сокин бўлади, қадарга, тақдирга рози бўлишади. Бинобарин, саодатий бўлишади. Шунинг учун улар бахтли бўлишади. Тушуниш учун улар юқоридаги оятда айтилган покиза ҳаётга еришишади. Чунки улар Аллоҳни Роб деб, Исломни дин деб, Муҳаммад алайҳиссаломни бу дунё қанақа ҳаёт? Бу дунё нима? Истадбиллар алладий қолақол маъутавалл ҳайят алай яблу вакум ай юкум, ақсану амал а. У зот, Аллоҳ азза ва жалла, сиз билан бизни қайсинимиз чиройлироқ амал қилишимизни синашлиги учун ўлим билан ҳаётни яратган. Бу дунё синов учун келдинг уни ичига биз. Бу дунёда юз фоиз ҳузур ҳаловат доимий бир комфорт, доимий бир ҳузур ҳаловат бўлиши мумкин емас.

Аллоҳ Таоло айтади, вама ҳаёт дуня илла мата ул ғурур. Бу дунё фақатгина мата ул ғуруур, инсонни олдайдиган матоҳлардан бошқа нарса емас. Бошқа оятда, вама ҳаёту дуня илла лаҳвун валаъиб. Бу дунё ўйин, кулгу, мазза, бемазагарчилик. Вама ҳаёт дунё фил аҳирату илла қолил. Бу дунё ҳаёти охиратга борганда озгина нарсага айланиб қолади. Бир нима ролик кўргандим. Бир одам қўлида арқон ушлаб турибди, бир ўн беш метр чўзилган. Бошига изолянт ўраб қўяпти бир сантиметрига. Енди тасаввур қилинглар деяпти. Мана шу арқон деяпти, чеки йўқ дейди. Мана бу бир сантиметр изолянт ўралган жойи дунё ҳаёти деяпти.

Охиратда тасаввур қилишинглар учун шу нарсани кел дейди, фикр қилинглар дейди. Неча миллион километрлик ип бўлса, уёғи охират ҳаёти бошингдаги бир см изолянтаси дунё ҳаёти деяпти. Шунинг учун Аллоҳ Таоло айтяпти, ва мал ҳаёту дуня фил ахироти илла қолил. Бу дунё ҳаёти охиратни олдида озгина бўлиб қолади. Минг йиллаб яшаган кофирларга қиёматга борганда, дўзахда куяканда, қанча кун дунёда турдинглар, дунёда қанча турдинглар деса, бир кун ё ярим кун фас ал ила ад дин ёзиб турган фаришталарингдан сўра дейди. Демак мана шу вақтинча, озгина бўлган ҳаётда сиз билан биз атрофимизда бўлаётган ишлардан норози бўлиб, жазавага тушамиз. Ҳаётни борича қабул қилишликка еътибор бермаймиз. Ҳаммани ўзимиз хоҳлагандек, бизга ёқадиган бўлишлигини хоҳлаймиз. Бугунги мавзуйимиз ҳаётни боричақабул қил.

Фома маътавул ҳайъати дуня фил ақирати илла қолил. Охиратга борганда бу дунёни матоҳи жудаям озгина нарса бўлиб қолади. Озгина сабр қилайлик, тугайди. Бу дунё қанақа жой? Қийинчилик, машаққатларни кони, ғам ташвишларни макони, лаззатларни кетказувчи ўрин, тинимсиз тусланиб турадиган, кўнгилсизларга тўла, йўли машаққатли бўлган бу дунёки, сен билан мен биродар мана шу дунёни ғам ташувчисидан сиқилиб бўғилиб юрибмиз. Шунинг учун дунёни борича қабул қил. Ҳаётни машаққатларига қайғурма, зеро у шундай яратилган. Бу ҳаётни асли машаққат, чарчоқ, шодлик вақтинча хурсандчилик ноёб. Аллоҳ азиз ва жалла ўзининг дўстларига бу дунёда доимий ҳузул ҳаловат бўлишлигини хоҳламади. Ҳа, мўмин одамга ҳам дунёда йенгилчилик, хурсандчилик, қувонч бор. Лекин бу доимий бўлмайди да.

Агар бу дунё азоб уқубат ҳовлиси бўлмаганида еди, бу дунёда ғам, дарди оғриқлар бўлмас еди. Пайғамбарлар бу дунёда ҳеч қанақа машаққат чекишмаган бўлар еди. Пайғмабарлар ночор ҳаёт кечирмаган бўлар едди. Одам алайҳиссалом. Одам алайҳи ассалом бу йерга тушган кунидан бошлаб қанча йил умр кўрган бўлса, меҳнат машаққат билан ўтди.

Ну алайҳиссалом. Қавмидан фақат оғзор азият, масхаралар, ёлғончиларга чиқарилишлик. Еътибор беринглар, бу Аллоҳнинг дўстлари. Иброҳим алайҳиссалом ўтга улоқтиришди. Ўғлини сўйишлик учун йерга ётқизди. Ёқуб алайҳиссалом, ўғлидан ажраб, иккала кўзи йиғлаб кўр бўлди. Юсуф алайҳиссалом қудуққа ташланди.

Кейин қамоққа тушди туҳматларга қолиб. Закария алайҳиссаломни қатл қилишди. Яҳё алайҳиссаломнинг бошини олишди. Қўйингки Аллоҳни ванингларига кел шунақа ҳаёт бўлгандан кейин сиз билан биз бу дунёда нимани кутишлигимиз керак? Ҳаётни қарасангиз биродар, хотинми, фарзандми, дўстми, уйми, маҳаллами, қўшними, мансабми, борки, албатта шуларни ичида сени кўнглингга ёқмайдиган нарса бор. Кўчанг кенг, асбала чатоқ.

Асбала теккис, машиналар тез юриб беряпти. Қаранг да, бир нарса бор да. Машинанг чиройли, расходи кўп. Машинанг расходи оз, лекин тақир тухур. Яъни албатта нимадир бор, сизни кўнглингизни нима қиладиган, ғижил қиладиган. Хуллас, табиий хира қиладиган нарса албатта топилиб туради. Бу дунёни биродарлар ёмонликларининг олови бор. Яна бу дунёни яхшилик ёмғирлари ҳам бор.

Ана шу яхшилик ямғирлари билан ёмалик оловларни совутиб ўчириб олгин. Шунда нажот топасан. Ёмонига қараб юборсанг, сиқилиб бўғилаверасан. Яхшисини ҳам кўришни ўрган. Ҳаётни борича қабул қил. Об ҳаво айниқса, нима қиласиз? Сиқилиб бўғиласизми? Чиқасиз, об ҳавога қарайсиз, иссиқ кийимингизни киясиз, зонтини кўтарасиз, индамай чиқиб кетаверасиз. Мана шу об ҳавони борича қабул қилиш. Нимага у ҳақида сиқилиб ўғилмайсиз? Чунки ўзгартира олмайсиз да.

Худди шунга ўхшагандек, ҳаётда биродар, сиз ўзгартира олмайдиган, сиз таъсир ўтказа олмайдиган нарсалар бор. Уларни борича қабул қилиб олишни ўрганинг. Дўстингиз қайсар? Хотинингизни ивирсаганроқ, фарзандингизни бир пели бор. Нима қиласиз енди шунақа қилиб яратиб қўйган екан? Умрингизни охиригача курашиб ўтасизми? Ё кўникиб қўясизми? Атрофингиздаги одамлар, уларни ҳам борича қабул қилишни ўрганинг, биродар.

Ўнта улфатин бўлса, ўнта улфатингда биттадан сифат бор деб ёқмайдиган. Онаси сергап, онаси инжиқ, онаси шапилла овқат йейди, онаси шўрлатиб сув ичади. Мана бу полпус, мана бу рода опа, мана бу ҳеч қачон устига қарамайди. Борда, масалан. Енди ўзинг авлиёммисан ки, ўзинг юз фоизмисан ки, бошқалардан кутасан. Атрофингиздаги одамларни ҳам борича қабул қил биродар. Биринисини упел ёқмаса, иккинчисини буниси ёқмайди. Нима қила оласан? Шуларда яшашинг керакми? Демак, кўник одатлан. Аллоҳ буларни мана шундай яратган.

Аллоҳ таолодан атрофингни тузатиб беришини сўраверманг, ҳа деб. Сен унинг ўрнига ўзингни тузатишингга Аллоҳ қувват беришини, сабр беришини сўра. Мана шу дуойинг ижобат бўлишга яқинроқ. Ҳаракат қилдинг, ошнангни, болангни, хотинингни, биродарингни бир яхши томонга тузатишликка. Ҳаракат қилдик, сабабларни қилдинг, тузата олмадинг. Ҳаракатинг фойда бермади. Енди борича қабул қилиб ўзингни тузан.

Модомики ўша атрофимиздаги одамларни ҳолати, Аллоҳ норози бўладиган ҳолат емасми? Муроса қиламиз. Ичар екан жўраларим, енди булар билан муроса қилишим керак екан, емас. Қимор ўйнашади, ўтирар екан, ўтиришим керак е кан, кўникишим керак е cан емас. Ҳаром бўлмайдиган ўринда улар билан муроса қилармиз, борича қабул қиламиз. Аммо гуноҳ маъсият бўладиган бўлса, биродарлар, тарк қилишимиз керак унақа жойни. Домла айтган, борича қабул қул деган. Мени хотиним шунақа бенамоз, мана шунақа иштонсиз юради, бор йўқ. Биз қайерда муроса қил деяпмиз? Қайерда борича қабул қил деяпимиз? Аллоҳ ҳаром қилмайдиган ўринларда муроса қилишлигимиз керак бўлади. Аллоҳ таоло бу дунёни бир бирига зид бўлган нарсаларни жамловчи бўлишини хоҳлади. Нима дегани бу? Яхшилик билан ёмонлик бирга, иссиқ билан совуқ бирга, бузиш билан ислоҳ қилиш бирга, хайрият билан фасод бирга, хурсандчилик билан қайғу бирга. Шунақа бўлади. Борича қабул қил биродар. Бу Аллоҳни хоҳиши. Кейин, кейин бу ҳаёт тугагандан кейин яхшиликларни ажраб жаннатга киради, ёмонликларни ажраб дўзахга киради.

Ҳаётни борича қабул қилиб биродар. Сен ўзгартира олмайдиган нарсаларга сиқилиб умрингни бой бериб қўйма. Сен ўзгартира олмайдийдиган ишлар бор. Булар ҳақида сиқиладиган бўлсанг, умрингни бой берасан. Умр еса жуда ҳам қисқа. Ад дуня саъа фажа ал ҳа тоа деганлар Расулуллоҳ. Бу дунё бир соатлик умрга ўхшайди, бир соат. Ана шу бир соатлик ибодатга айлантир.

Шунинг учун атрофингга қарата ажратиб ол. Сен ўзгартира оладиган нарсалар бор, сен ўзгартиролмайдиган нарсалар бор. Агар шуларни фарқига бориб олсанг, нимага бепарво бўлиш керак, нимага еътибор қилиш керак, билиб оласан. Шунда дуо қиласан. Ей Парвардигорим, мен ўзгартира олмайдиган ишларда менга сабр бер. Кўникишимга куч бер. Аммо мен ўзгартира оладиган ишларимда менга куч қувват бер. Енди мана шу иккаласини фарқлаб олгани билим бер.

Тушундингларми? Мен ўзгартирадиган ишларда куч қувват бор. Мен ўзгартиролмайдиган ишларда менга сабр қаноат бор. Енди шу иккаласининг фарқига бориб олиш учун менга маърифат бер. Яхши дуо еканми? Ҳаётни борича қабул қил. Гоҳида ўзимизни инжиқлигимиз, феълимизни торлиги туфайли атрофимиздаги нарсаларга кўринишга қийналамиз. Ўзи аслида кўринишда бўлади, шунгача ўлиб қолмаймиз. Тўғрими? Стенда ўзингизда, нимага инжиқлигингиз бор?

Уйингизда. Ҳа домла, қайсинисини айтай. Мана шу чирияб юрибман шу хотинни хотин қилиб. Ҳа, ўшанинг учун оилангизни ойинглар. Сизни отангиз, енангиз яшаган бўлса, еллик йил, олтмиш йил бўлади. Улар ҳам бир бирига чидаган, бир бирига кўзини юмган, шунинг учун оила қилган. Ўзи ўлиб қолмаймиз. Шунинг учун ўзимизни тузатишни хоҳламаганлигимиз учун атрофимизни тузатиб бер деб сўраверамиз да Аллоҳдан. Аслида биродарлар, ўша сизни кўнглингизга ёқмаётган айрим ҳолатлар, сиз ўзингизни тузатиб олишлигингиз учун берилмадимикин сизга?

Саволни тушундингларми? Сизни кўнглингизга ёқмаётган, сиз кўника олмаётган айрим ишлар, момоқ ишлар. Сиз шу инжилигингизни тузатяпсизми деб туриб Аллоҳ Таоло дори қилиб бермадимикин? Ҳадис шарифда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: ад дуня малъунатун. Дунё лаънатлангандир. Маълунун маъфийҳа. Дунёдаги нарсалар ҳам лаънатланган, маълъун. Фақат Аллоҳни зикри. Унга яқин бўлган нарсалар мустасно. Яна олим мустасно, мутаълим ҳам мустасно.

Дунёда бандани Аллоҳъдан узоқлаштириб қўядиган нарсалар кўп. Дунё ўзи Аллоҳда бандаларни узоқлаштирмай қўяди. Шунинг учун лаънати деяпти. Шунинг учунга маълум дейиляпти. Сизни Аллоҳда нима тўсди, шу нарса маълум ҳисобланади, еътиёт бўлинг. Фақат Аллоҳни розилиги учун бўладиган ишлар бундан мустасно. Илм мустасно, талаб илм мустасно, амру маъруҳ мустасно, наҳим укар мустасно, Аллоҳни зикри мустасно. Сизни Аллоҳда узоқ қилаётган, Аллоҳда чалғитаётган кинаси бор, бу маълум ҳисобланади. Шунинг учун биродар, ҳаётни борича қабул қил. Ҳаёлларга берилма, орзулар дунёсида яшама.

Шу дунёда яшашга ўзингни кўндир. Иссиқ совуғга чидашга ўрган. Бу дунёда доимо вафодор дўст топилавермайди. Доим кўнгли ёқадиган иш топилавермайди! Чунки бекамикус мукаммал бўлиш бу дунёда сифати емас, биродарлар. Бир кам дунё. У мукаммаллик нарёқда бўлади. Идеаллик нарёқиқда бўлса, жаннатда бўлади! Шунинг учун дунёни борича қабул қил. Сен ўзгартира олмайсанми? Борича қабул қилиб қўй.

Аллоҳ таоло айтади, астадибилла, ва ма актарун насиб алав ҳарости би мўминийин. Гарчи сиз дейди, ей муҳаммад алайҳиссалом, жудаям қаттиқ хоҳласангиз ҳам одамларни кўпи мўмин бўлмайди. Борича қабул қилаверинг. Сиз даъватни қилинг, аллоҳ ҳидоят насиб қилганлар ҳидоятга келади, қолгани кетаверади. Биродарлар, Аллоҳ Таоло Одам аляйҳиссаломга нима деди? Фарзандларингдан дўзах ҳаққини ажратиб қўй деди.

Парвардигор, мени фарзандларимдан, Одам зурриётидан дўзах ҳаққи нима? Деганида, мингта фарзандингдан тўққиз юз тўқсон тўққиз таси дўзахга тушади, биттаси жаннатга киради деди. Вома актарун насибу алавҳаруста би мўминин. Е, Муҳаммад аляйҳиссалом ҳар қанча харист бўлманг, одамларда кўпи мусулмон бўлмайди деяпти. Муҳаммад аляйҳи салом даъват қилса ҳам бўлмайди. Шунинг учун Муҳаммад аляйҳиссаломга Аллоҳ шундай таскин беряпти. Борича қабул қилиб қўяверинг. Демак одамларда бори шу. Нима қиласиз енди? Шунча нарсани айтсам ҳам, шунча тушунтирсам ҳам, яна шунақа қилдингларми? Чиқиб кетаверасизларми саккиздан катта демаймиз.

Домлаларга тавсия да биринчи, биродар, агар сен Бухорий бўлиб масала қилганда ҳам мураккабда чиқиб кетади. Агар сен Абу Ҳанифа бўлганда ҳам чиқиб кетадиганда ҳам чиқиб кетаворади. Ҳаётни борича қабул қил. Ўзгартириш қўлингдан келадиган нарсага ҳаракат қил, бўлмадими, бўпти бор иш укам деб қўйиб кетавер. Маъқулми? Одамларни борича қабул қил. Уриниб кўрдинг, тарбиялашга, ҳар қанча бўлса кечириб кўрдинг. Имкон борича бердинг, ҳамма шароитда барибир ўзгармадими? Тамом, демак одамни, бу одамни йетиб келган жойи шу укам. Бўлгани шу укам денг, жонинг тинади. Енди шунга яраша муомала қилаверасан. Кўп ҳам суянайвермайсан, кўп ҳам бир вазифани беравермайсан, шу бориш шу екан, енди нима қиламиз енди? Бу яна шу еканда. Қиймати шу екан. Уламолар айтади, инсоннинг қиймати, қадри унинг ҳиммати ва хоҳишига қараб белгиланади.

Ҳакамлардан бири айтади, менга кишининг мақсади нима еканини айтинг, мен сизга уни кимлигини айтиб бераман. Чумчуқ бўлиб яралган қуш бургутдақа парвоз қила олмайди. Судралиш учун яралган жонивор парвозга ярамайди. Бу дунёда биродар мукаммал хотин йўқ. Доим хотинингни биттаси сифати сенга ёқмай туради. Ҳадис шарифда айтилинади. Расулуллоҳ айтадилар ла ёфроқу мўминун мўминатан. Ин калиха минҳа хулқон, родия минҳа охир. Мўмин киши ўзининг мўмин аёлига ғазаб қилмасин. Агар унинг бир хулқини ёмон кўрса, бошқасидан рози бўлар.

Ҳа, овқатни ширин қилмайди, лекин тили жағи йўқ. Ўша нарсадан хурсанд бўлиб кетиб юборинг. Ёки тили жағи заҳар, аммо чоққон, уйни пазанда тутади. Борда, тўғрими? Битта ёқмайдиган сифати борми? Яхши сифатига қараб туриб уни кўзингизга ювиб қўяверинг. Чунки у хотин ҳам сизни худди шунақа муомала қиляпти сизга. Биродар, ҳаётни борича қабул қил. Қайтариб қайтариб айтяпмиз. Сен ҳаракат қилдинг ўзгартиришга, бўлмадими? Енди буни борича қабул қилиб қўявер. Модомики шу иш нима бўлмаса, гуноҳ бўлмаса.

Пайғамбаримизга овқат олиб келиб беришди. Расулуллоҳ кимдан деди. Пайғамбаримиз кимдан бу дедилар? Фалончи аёлингиздан дейишди. Бугун Пайғамбаримиз ошхонамиз билан бўладиган кеча еди. Шунда ошхонамиз рашхи келиб, Расулуллоҳни қўлидаги овқатни саҳобора кўриб турган жойда бир рўберга тушириб юборди. Сиз нима қилар едингиз? Муҳаммад алайҳиссалом нима қилдилар? Аёлини табиатини билганлигидан, аёл киши бўлганлигидан, йердаги синиғни олиб териб, онангларни рашқ қилиб келиб кетди да, ғайрилиги келиб кетди да деб қўйдилар, кечириб қўйдилар. Борича қабул қилишни мисоли шу. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ўшани умри ўртасида озгина бир муомала бўлиб қолди. Абу Бакр Сиддиқ келди ҳал қилгани. Ҳам қайнотаси, ҳам енг яқин саҳобаси, яқин саҳобасини. Ҳам енг яқин саҳобаси. Шунда Пайғамбаримиз ўша онамизга қараб туриб, Муҳаммад алайҳиссалом, сиз гапирасизми ё мен гапирайми бўлган ишда? Деганида, ўша онамимиз, сиз гапиринг, фақат тўғрисини гапиринг деди.

Муҳаммад алайҳи ассалом Пайғамбар бўлмасдан аввал ҳам содиқ, содиқул амин бўлганлар. Ас содиқул амил бўлганлар'. Мана енди аёл кишини бўлгани шу еканда, борича қабул қиласиз. Лекин Пайғамбарим дуо қилганлар, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳ Таоло мени Оишанинг муҳаббати билан ризқлантирди деганлар. Бугун бориб зўр гапирасизлар хотинларга. Ишониб юборинглар, чунки мўминга насиҳат фойда қилади. Фаинна зикро танфаул мўминин еслатма бериш мўминларга фойда қиладийди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам аёлини борича қабул қилдилар. Шундай қилсак биродарлар, оилаларимиз бузилмайди. Кечиришни ўрганайлик. Уйланадиганлар, оиласи муаммо бўлиб кетганлар, хотини билан уришиб келганлар, бориб тур еҳтимол ичимизда. Мана шу кўзни юмасиз, кечирасиз, борича қабул қиласиз, ҳаёт оила туради. Кимни уйидан ўтмаган жанжал? Кимни уйидан ўзмаган? Шундай екан, биродарлар, тўғрилаймиз, кечирамиз, мослашамиз, олийжаноб бўламиз. Биз кимни ўзгартиришимиз осон? Ўзимизними ё бошқалардими? Нимани ўзгартиришимиз осон? Бошқалардими ё дунёқарашимизми?

Кўнглимизга ёқмайдиган битта иш бўлди. Хўп, савол. Биз буни ўзгартира оламизми? Йўқ. Демак, сиқилишни кераги йўқ. Воқеликни борича қабул қиламиз. Йенгил тарафини оламиз, қийинини ташлаймиз. Анча мунча камчиликдан кўзимизни юмамиз. Хато камчиликларда авф қиламиз, баъзи нарсаларга кўзимни юмиб парво қилмай қовурамиз. Бўпти енди, ҳеч нарса емас.

Мана шу енг тўғри йўл, биродар. Сен ўзинг мукаммалмисан ки, атрофдагилардан мукаммалликни талаб қилгани. Сен нималарни ўзгартира олмайсан, биродар? Ўйланиб кўр. Об ҳавони ўзгартира олмаймайсан, борича қабул қил. Одамларни феълини ўзгартира ололмайсан, боричи қабул қил. Онамларда табиатини ўзгартиролмайсан, борча қабул қил. Аллоҳ таолони бу коинотга қўйган суннатларни ўзгартира олмайсан. Борича қабул қил.

Сен ўзгартира олмайдиган нарсаларингга сиқилиб, умрингни бой бериб қўйма. Уларни борича қабул қилди, олдин. Ва наба ул мавозийнол қисто лия умил қияма, фалат уз ламу нафсун шайъа. Биз деяпти Аллоҳ таоло, қиёмат куни учун адолатли тарозини қўямиз. Бас, бирон жонга заррача зулм қилинмас.

Ва кафай бин ҳасибин, биз ўзимиз йетарли ҳисоб китоб қиламиз дейди. Йелкасига, йел шарини йелкасига кўтариб олган одамлар. Бунақа одамлар доим ғамда, доим хавотирда, ташвишда, доим нарх навони гапиради. Нима қила оласан? Ҳеч нарса қила олмайсан, хотиржам бўл. Ошиб кетдими, ошиб кетди. Тушиб кетдими, тушиб кетди. Демак Аллоҳ хоҳлаган екан шу нарсани. Яна нима содир бўлиши керак бўлган бўлса, сен ғам қилсанг ҳам содир бўлади у, ғам қилмасанг ҳам содир бўлади. Бу ўринда яна битта нарсани айтиб ўтишимиз керак. Бу енди ижобий маънода йер шарини йелкага кўтариб олиш. Жонсизлик одамлар бор, ошиқча. Ортиқча. Ошиқча жонсизлик.

Бу масъулиятни ҳис қилиш деб қўйинг да буни. Жавобгарликни ҳис қилади. Масъулиятни ҳис қилади, албатта бу мақтовли сифат. Аммо мана шу жон серийлиги ҳам ошиқча бўлиб кетадиган бўлса, бу ҳам инсонни ҳалокатга олиб боради. Ўзи ҳар қанақа яхши нарса чегарасидан ҳаддидан ошиб кетса, ёмон нарсага айланиб кетиши мумкин. Ман зада ала ҳаддихи инқолаба ала зиддихи. Қайси нарса чегарасидан, ҳаддидан ўсиб кетса, зиддига айланади. Масалан ўша бепарво бор бу нарсаларга деяпмиз а, бу ҳам меъёрида бўлиши керак. Ҳамма ёққа бепарво бўлиб бўлмайди.

Кўк чой яхши нарса. Лекин кўпайиб келса давлениянг тушиб кетади, ухлайдиган бўлиб қоласан. Оғзингдан сув оқадиган бўлиб қолади. Демак кўк чой ҳам меъёрида билиш керак. Новвот чой яхши роса. Лекин бу ҳам ҳаддидан ошиб кетадиган бўлса, бундингдан қониқадиган бўлиб қолади. Демек буни ҳам меъёри бўлиши кераксиз. Бояги анча мунча ишга парво қилмаслик, буни ҳам меёри бўлсин. Анча мунча нарсага жон серилик қилиб туришлик, буни ҳам менёри бўлссин. Хуллас ҳамма нарса нимасида бўлиши керак екан? Меъёрда бўлиши керакс екан.

Ишхонада сен бир бригадирсан, ишни назорат қилиб туришинг керак. Мен қарамасам ким қарайди? Мен назорат қилибирмасам анақа бўлмайди, мен қарамасам бундай бўлмайди. Хуллас бўйнига олиб олган. Ваъда берди, вақтига бораман деди. Кечаси билан ухлай олмайди. Ертаман, олтига йетиб бораман деди. Жон сериялиги шу даражадаки, ухлай олмайди, беш марта уйғонади ертага кечаси билан. Борми? Бор. Бўлди, беш кунда битказиб бераман машинангизни дейди уста. Ҳаракатни қиляпти, сабабни қиляпти. Лекин шу даражада жон серияга свет ўчиб қолмасмикин, оғриб қолмасмиким мен, бошқа ишим чиқиб қолмасмикан, бу ҳаддидан ошиб кетиш дейди биродарлар. Сен қўлингдан келган ишни сабабини қил, натижани Аллоҳга топшир, таваккал қил. Шунинг учун баъзи ишлар сени тоқатингдан ташқаридами? Жонсераклик йиғиштир.

Ота еналар. Фарзандларини келажагини ғамини қилади да, ошиқча жонсераклик қилиб, ҳамма нарсасини моҳиёқ қилиб бераман деб ўлиб толиб югуриб юради. Йелкасига дунёни кўтариб олади. Невараларга ҳам биттадан участка қилишди, ғамида бўлиб қолади. Мана шу ошишча енди. Ҳа, ота ўзидан кейин фарзандларини бировни қўлига қараб қоладиган қолдиргандан кўра, қонни қурсоғини тўқ қилиб қолдиргани яхши. Лекин неварасини ғамини қилишлик даражасида емас да, биродарлар.

Чунки биродар, сиз болангизни келажагини қилиб бера олмайсиз. Ризқини қилиб бера олмайсиз. Осойишта ҳаётини қилиб бера олмайиз. Бу уни тақдиридаги ризқи. Сиз қилиб берган нарса бир кунда йўқ бўлиб кетиши мумкин. Буни ўрнига сиз ўша болангизни таълим тарбияси билан шуғулланинг, шунга жидду жақд қилинг. Одобини беринг. Аллоҳда танидинг. Мана шу сизнинг ишингиз. Енди сиз ўтиб кетгандан кейин, Аллоҳ билан бўлган муомаласига, Аллоҳга бўлган қулчилигига яраша кун кўради. Еслаб қолинглар шу қоидани акалар, укалар. Отангиз бой.

Гарантия йўқ отангизни бойлиги сизни қўлингизда бўлиб, сиз ҳам бой бўлишингизга. Сиз Аллоҳ билан бўлаётган муомалангиз, Аллоҳга бўлаётган тақвойингиз, қулчилигингизга яраша кун кўрасиз. Отангиз камбағал. Бу вариантни ҳам кўрайлик. У отангизни камбағаллигида у. Енди сизни ҳаётингиз яна бояги айтаётганимиздек, Аллоҳ билан бўшадиган муомалангизга қараб бўлади. Отангиз неча пул босиб қўйганлиги билан емас. Чунки отангиз ризқида у. Сизни ризқингизда борми йўқми, Худо билади уни. Шунинг учун, биродар, бола чақам, неварам деб йер куррасини йелкасига ортиб олманг.

Яна, аҳли илмларни олинг. Домлаларни олинг. Шунақа бир жон серакки, жон сераклигидан ёшлар йўлдан адашиб кетяпти. Олдиниб қоляпти, тарбияси бузиляпти, ота онасига тикка гапириб, ота онасини оқ бўлиб қолганлигини билмаяпти, катталарга нисбатан беҳурмат, уламоларга нисбатан беписад бўлиб қолганда бир безиллаб, шунақа бир жонсирак қиладики, ошича жонсиралигидан инфаркт бўлиб қолишга келади. Инсулт бўлиб қолиши келади.

Шунақа биродаримизга насиҳатимиз, биродар, сен қўлингдан келганича ҳаракат қилдинг. Айтдинг, тушунтирдинг, ўргатдинг, далилни келтирдинг, мисолни келтирдинг. Ҳаётдаги бўлаётган ишлар кўрсатиб қўйдинг. Шундан кейин ҳам айниб кетдими? Тамом. Демак, уни тақдири шу екан, сиқилма. Айтдинг, дединг, йиллар давомида ўқитдинг, ўргатинг, барибир айнидими? Демак, айниши керак екан. Хазон сипоҳига ей, боғибон емас, мон ей. Нима дегани бу? Хазон сипоҳига, ей боғибон емас моний.

Боғибон қайерга боғ қилишликни толлайди, йерни толлаш уни ихтиёрида. Қайси дарахтларни кўчиришлик уни ихтиёрида? Орасини қанча екади? Қачон сув қўяди? Қайси шақни қолдириб, қайсинисини путайди? Уни иши шу. Боғни ўстирди. Катта боғга айланди, мева беришни бошлади. Енди куз келди.

Хазон сипоҳи. Яъни кузни қўшини келди. Куз келганда дарахтни баклари нима бўлади? Сарғаяди. Кузни шамоли есканда баклар нима бўларди? Тўкилади. Шунинг учун айтяпти у йерда. Хазон сипоҳий келганида, ей боғбон, емас, моний, ҳеч нарса қила олмайди. Куз келди, бак сарғаяди, ҳеч нарса қила олмайди. Шабадаси келади, бакни тўкади, боғбон ҳеч нарса қилолмайди.

Шунинг учун домлалар шогирдларига худди шу боғга муомала қилгандек кўчириб, сув қуйиб, парвариш қилиб, тарбиялаб, мевага киргизиб турган пайтда, мана шундай бир мусибатлар, мана шундай фитналарни кузи келганда, баклари сарғайиб тўкилиб кетар екан. Енди бу домла нима қилиши керак екан? Демак шунақа бўлиши керак екан дейди да, кейинги дарахт билан ишлаб кетаверар екан.

Шунинг учун шундай бўлдими? Демак шунақа билиш керак екан. Ўша одамни тақдири шунақа екан. Ишингни давом еттиравер. Йер куррасини еркакка кўтаряпман. Бу сени қўлингдан келмайди. Чунки Аллоҳ Таоло Муҳаммад алайҳи саломга айтяпти. Астайдубиллаҳ, вома актар у наси, валау ҳарости бемўмининг. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, ей Муҳаммад алайҳи ассалом, сиз ҳар қанча харис бўлманг, ҳар қанча хоҳламанг, одамларнинг кўплари мўмин бўлмайди.

Агар фақатгина даъватчини даъватига боғлиқ бўлганида бир одамни иймонига келиши, Муҳаммад алайиҳиссаломни атрофидагилар ҳаммаси иймонли бўлиши керак еди. Абу Тўғри, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг амакиси, Расулуллоҳни саккиз ёшидан қарамоғига олган. Пайғамбар бўлгандан кейин ҳимоясига олган. Шу иши Расулуллоҳнинг даъвати натижасида ҳам калима келтира олмади ю.

Демак, бу йерда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам амакиси иймонсиз ҳолда кетганлигини кўриб, қаттиқ қайғуга тушганида, Аллоҳ Таоло нима деди? Иннакала таҳдима наҳбаб таъвалаким наллоҳ яҳдима яша. Е, Муҳаммад алайҳиссалом, сиз ўзингиз хоҳлаган бандаларни, яхши кўрган бандаларни ҳидоятга бошлай олмайсиз. Аллоҳ ҳидоят қилади. Сен биродар ҳаммани тузатиб юборишга масъул емассан. Сен имконингни орасидаги кучинг йетадиган ишга жавобгарсан, ўзингга раҳм қил. Чунки Абу Толиб Расулуллоҳни даъватини ешитиб ҳам иймонга келолмади. Ҳидоятни Аллоҳ беради, агар банда талаб қилса.

Йер куррасини йелканга кўтариб олма банда. Рўпарангда турган ишлар икки хил бўлади. Сен таъсир ўтказа оладиган ишлар, сен таъсир ўтказа олмайдиган ишлар. Сен таъсир ўтқаза оладиган ишларга қўлинглардан келган сабабни қил, натижасини Аллоҳга топшир. Енди сен таъсир ўдказа олмайдиган инсонларда Аллоҳга ҳавола қилиб қўй. Саодатнинг йигирма бешинчи сабаби, йер куррасини устингга кўтариб олма. Ақулу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ алайҳи валакум.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)