Maviza
—Қоралама22 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
22:23
Ўзгаришлар тарихи

Одамлар дунёга туғилиб бир хил келади. Аммо ундан чиқиб кетишлиги бир иккинчисидан фарқланади. Мўмин билан фожерни, мўмин билан кофирнинг дунёдан чиқишлиги. Танадан руҳини чиқиб кетишлики, ўлимни мўмин ҳам тан олади, кофир ҳам тан олади. Бу айни ҳақиқат. Аммо уларни мана шу дунёдан чи қиб кетишлиги ҳаргиз бир бўлмайди, ҳаргиз иккаласи баробар бўлмайди. Охирги лаҳзалар. Мана шу ҳолатда, ихтидор ҳолатда юрган одамни ҳолатини бир тасаввур қилиб келайлик. Инсон руҳи танасидан ажрашлиги яқин бўлган пайтда кўзи малоликаларни кўради. Мўмин ҳам кўради, кофир ҳам кўради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақида саҳиҳ ҳадисларда сиз билан бизга хабарларни берганлар. Мўмин одам охирги лаҳзалари келган пайтда кўзи йетадиганчалик жойда ўзини харидори бўлган жаннатдан чиққан малоликаларни кўради. Уларни қўлида жаннатдан бўлган кафанлилар, жаннатдан бўтган хушбўйлар. Енди буни муқобилида фожир ёки кофир инсонни кўринг. У ҳам кўзи йетадиганчалик жойда харидорларни кўрди. Дўзахдан чиққан фаришталар, дўзахдан олинган кафанлилар. Мўмин одам ўзини хари дориларини ўзини олиб кетишлик учун руҳини, фаришталарини кўрган пайтда у учун дунёдаги енг ширин нарса ўлим бўлиб қолади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар мен аҳад балиқо аллоҳи, аҳад баллоҳу лиқо аҳу. Ким Аллоҳга йўлиқишни истаса, Аллоҳ уви йўлиқишини яхши кўради. Ким Аллоҳга ёғлиқишни хоҳламаса, ёмон кўрса, Аллоҳ ҳам унга рўбарў бўлишини ёмон кўради. Мўмин мўмин харидорларни кўрганидан кейин тезроқ ўлишликни хоҳлаб қолади. Тезроқ Аллоҳга йўриқишни хоҳлаб қилади. Бинобарин Аллоҳ Таоло ҳам уни кўришни, унга йўриқишингни яхши кўради.

Я айяту ҳаннафсул мутаминна иржия ила роббики родиятан мардия. Мўмин одам дунёда чиқиб кетаркан, унга надо қилинади. Ей хотиржам, сухокимжон, сен Аллоҳ ато етган неъматлардан рози бўлган. Ва Аллоҳ Таоло томонидан сенинг амалларингдан рози бўлинган ҳолда Парвардигоринг ҳузурига қайт. Бу башоратни ешитгандан кейин ўлимдан яхши нарса қолмайди биродарлар мўмин учун.

Кофирни руҳи танасидан чиқмасдан туриб, ҳали ўлмай туриб, Аллоҳ Таоло айтади: валав таро идята ва фанладина кафарул мала екан. Ядрибуни вужуҳаҳум ва адбараҳум. Кофир ўлмади ҳали. Ҳали танасидан руҳ очраб кетгани йўқ. Енди Аллоҳ Таоло уни ҳолатини баён қилади сиз билан бизга. Агар фаришталар, кофир кимсаларнинг юз ва кетларига уриб, жонларини олаётган ва дўзах азобини тотингиз, бунга сабаб ўзларингиз қилган амалларингиз деётганини кўрсангиз. Уларга мана шу башорат берилади, қўштирноқ ичидаги. Табиий бу кофир ўлишини хоҳламайди. Мўмин уни руҳи танасидан ажраб чиқишлиги қандай бўлади? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам буни ажиб суратда сифатлаб берганлар. Ҳаммамиз идишдан пиёлага сув қуямиз. Қуямизда, сувни тўхтатиб, шундай тумшуғини кўтарганимизда бир томчиқ шундай ажраб кетади. Ким сезади шу сувни ажраганини идишини ичидан? Шаръурот оқизиб туриб, шундай тўхтатганингизда охирида битта иккита томчиқ шундан ажрайди. Сезасизми, сезадими хуллас? Кўзингиз кўрмаса қўлингиз сезмайди. Мўминнинг танасидан руҳини ажрашлиги мана шундай бир йенгил суратда бўлади.

Аллоҳ мана шундай бир кунимизга насиб қилсин ҳаммамизга. Енди, иккинчи тоифа, кофирларнинг руҳи қандай ажрайди танасидан? Пўстдагилар тасаввур қилинг, қўйди пўстагини. Сувни сепиб ҳўл қилинг. Қўлингизда темирдан бойган тиконни пўстга тегаб ўтириб айлантиринг да, сўнгра суғуринг. Кофирни танасидан руҳини ажрашлиги мана шундай бўлади. Биродарлар, бу иккиси ҳалигиси тенг бўлмайди. Ҳа, мўмин ҳам, кофир ҳам дунёга келганда бир хил туғилган, бир хил йиғлаган, аммо кетишлиги ҳалигиси бир бўлмайди?

Мўминни руҳи танасидан ажраб чиқар екан, ундан, ана шу руҳидан. Йер юзида бор хушбўй атирларни енг афзалидан кўра ширинроқ ҳид чиқади. Ҳатто фаришталар йер тарафидан покиза руҳни ҳиди келяпти деб туради осмонда. Осмондагилар ҳис қилади бу ҳидни. Енди кофирни руҳи танасидан ажраганда еса, йер юзида мавжуд бўлган енг бадбўй ҳидни ҳиси келади. Фаришталар буни ҳам ҳис қилади. Йер томондан бадбўй руҳни ҳиди келаяпти дейди. Биродалар, ҳиди ҳам бир хил бўлмайди. Гарчи дунёда бир хил йеб, бир хил ичиб, бир хил кийиб, бир хил ҳузуланиб яшаган бўлса ҳам, лекин дунёдан чиқишлиги ҳаргиз тенг бўлмайди да. Иккаласи ҳам, мўмин ҳам, кофир ҳам дунёдан чииб кетаркан, малоликаларни кўради. Лекин бирини харидори ундек, бирини харидор бундай бўлади. Бу иккиси баробар бўладими? Биродалар, албатта келади шу кун олдимизда. Аниқ келади. Нодоники дунёга келганимиз ҳақиқат бўлса, ундан кетишлигимиз ҳам айни шундай ҳақиқат бў, роддаллар. Аллоҳ таоло бизни харидорларимизни жаннат фаришталаридан бўлишини насиб етган бўлса.

Кафанлар. Мўмин одамни руҳи ажраб чиқар екан танасидан, бу харидорлари азроил алайҳиссаломнинг қўлида бир лаҳза ҳам қўймайди, ана шу жаннатдан олиб келинган кафанликлар билан кафанлайди. Кофирнинг танаси. Дан руҳи чиқар екан, уни ҳаридорлари ҳам бир лаҳза қолдирмайди азрор алайҳиссаломни қўлида. Жаҳаннамдан олинган кафанлар билан кафан дейди. Мана енди ҳамма нарса енди бошланди. Мана ҳақиқат енди бўлди, кўзи енди очилди. Қачон очилди? Кўзи юм бўлгандан кейин очилди.

Малакалар иккаласини руҳини олиб осмонга кўтарилади. Мўминни руҳини кўтариб осмон кўтарилар екан, осмон фаришталари йер томондан хушвой, покиза руҳини йиғиб келяпти. Вой биз томондан, биз томондан қўлма қўл қилиб осмон ешигига олиб боришади. Бизларни тегиб қолайлик дейди. Биринчи осмон ешигигига келганида, само ешигини, фаришталари, қўриқчилари сўрайди, ким бу? Шунда енг чиройли исмлари билан, сифатлари билан чақирилади. Бу фалончини ўғли фалончи, тақводор, солиҳ, намозхон, рўзадор, қори, хайрия еҳсон қиладиган, Аллоҳни байтини зиёрат қилган, унга осмон ешиклари очилади. Шундай қилиб йетти қават осмондан ўтади, йеттинчи осмонга чиққанда Аллоҳ Таоло амр қилади. Бу бандамни руҳини еллик йенгга ёзиб қўйинглар. Жаннатингларни қаторига исм ёзиб қўйилади. Сўнгра руҳи яна бир чиройли бир мол олувчи суратда уни қабрига олиб тушиб қўйишади. Енди буни муқобилида кофирни руҳи. Осмонга кўтарилиб кетар екан, фаришталар йер томондан бадбўй ҳид келяпти дейди. Ва биринчи осмон ешигини олдига олиб келганида, ким бўлди деб сўрайди фаришталар? Фалончи кофир. Фалончи фосиқ, фалончи мунофиқ, фалончи золим, фалончи ҳоранхўр, қанақа ёмон сифатлар бўлса шу сифатлар билан айтилинади.

Улар учун осмон ешиги очилмайди. Астайрибиллаҳ. Ла туфатта ҳула ҳум абва бус сама, ва ла ядухлуна ал жаннатаҳатта ялижал жамалуф иссам вил хият. Игнани кўтидан туяни ўтишини тасаввур қила оласизми? Тасаввур қилолмайсиз. Ўтадими? Ўтмайди. Демак булар ҳам жаннатга кирмайди. У кимсалар учун ҳарга само ешиклар очилмас. Роббимиз айтяпти буни. Ва токи туя игна тешигидан ўтмас екан, улар ҳам жаннатга кира олмаслар. Ҳеч қачон кирмайди. Кофир ҳам, мўмин ҳам йеган дунёда. Кофир ҳам мўмин ҳам ухлаган. Кофир ҳам муъмин ҳам яхши ёмон кунни кўрган. Кофир ҳам муъмин ҳам бир хил дунёга келган. Чиқишлиги бир хил бўладими дунёда? Бир кун келади биродарлар, пешонамизда турибди шу кунни. Кимга ертароқ, кимга кейинроқ?

Руҳни танага қайтарилиши. Руҳ, мўмин кишини руҳи йеттинчи осмонга йетди, еллик йенгага ёзилди, сўнгра танасига қайтарилади. Қабрга қўйилади ва жасад руҳга қўшилиб, неъматланиш, ҳузуланишлик бошланади. Кофирни руҳи еса ана шу биринчи осмонни ешиги олдидан қабрига улоқтирилади, ирғитиб юборилади руҳи.

Мана енди уни ҳам танаси руҳи билан қўшилди, енди бунга азоб бошланди. Иккинчи ҳаётни муқаддимаси, биродарлар. Асосий, абадий ҳаётимизни муқаддимас. Воман юшерик биллаҳ, ҳиф ака анна маҳорра минас сама, фатаҳтоф у хуттойир, ав таҳвия лиҳи рих, фи мака анин саҳиҳ. Аллоҳ таоло уни руҳини нима деди? Ким Аллоҳга ширк келтирса ваъз у осмондан қулаган у, уни бирон ваҳший қуш ўлжа қилиб олиб кетган ёки қаттиқ шамол йироқ жойларга учириб кетган кабидир.

Уни ҳолати қади ю, бояги мўминни ҳолати қўлма қўл бўлиб яна қабрига тушди ю қади. Ҳали охират азоби ёки неъмати бошланмасдан туриб, кофирни мусибатини кўринг, улоқтириляпти. Ўзи хор бўлганини, дунёда адашиб, кофир бўлиб яшаганлиги, хато еканлигини тушунди. Ҳали танасидан руҳ ажрамай туриб, харидорларни кўрганда. Ақли ишлади, кўзи очилди, енди буни фойдаси йўқ. Енди буни фойнаси йўқ. Бири намоз ўқиди, иккинчиси ўқимади. Бири рўза тутди, иккинчиси тутмади. Бири ота онасини дуосини олди, иккинчиси оч бўлди. Бири ўзини покиза сақланди уйланиб. Иккинчиси зинони ўтказди ҳар куни. Зино билан кулгили ўтказди. Ва бу билан фахрланди.

Дунёда бир хил яшагандир еҳтимол. Лекин дунёдан чиқиши ҳаргиз бир хил бўлмайди. Кафанлашиш. Руҳи чиқди, фариштал олиб чиқиб тушди, унгача йер юзида бўладиган иш. Итоаткор мўминда ҳам, фосиқда ҳам, мунофиқда ҳам биродарлар кафанлашади. Бир хил кафанлашади бу. Ювишади. Бир хил ювишади. Йелкаларини кўтариб олиб бориб жаноза ўқишади. Бир хил. Кўтариб қабрга олиб бориб кўмишади. Қабри ҳам бир хил бўлади. Аммо қабрни ичи бир хил бўладими?

Ҳаргиз бир бўлмайди бир одам. Бу иккиси баробар бўладими? Иккаласини кўтариб кетишяпти. Мўмин айтади. Тезроқ олиб боринглар. Тезроқ оборинглар, тезроқ олилиб жойимга қўйинглар. Кофир айтади, вой унга вой бўлсин, қаёққа олиб кетяпсизлар уни, олиб борманглар уяга дейди. Лекин кўтариб кетаётганларга уни ҳам сўзи барибир, буни ҳам сўзи барибир. Улар уни билмайди. Улар уни ешитмайди. Бири шошилтиради, бири орқага суради, лекин унисини ҳам, бунисини ҳам айтгани бўлмайди биродарлар. Аллоҳ таоло айтади, астаби билла, афаначи алул муслимийни кал мужримийн, малакум, кайфати ҳукмун. Ахир биз мусулмонларни жиноятчи кофир кимсаларга баробар қилавермизми? Яъни иккаласи тенг бўладими деяпти Аллоҳ таоло. Ей мушриклар, сизларга нима бўлди? Қандай ҳукм чиқармоқдасизлар?

Намозни ўқиган ҳам, ўқимаган ҳам бир хил юраверади дунёда. Рўза тутган, тутмаган бир хил нафас олиб юраверади. Ендичи? Енди ҳам бир хилми уларнинг аҳволи? Кейин иккиси ҳам қабрга қўйилади. Енди нима бошланади бу йерда? Абадий ҳаётни муқаддимаси. Мана бу йерда уларнинг ҳолати баробар бўлмайди. Иккаласи қабрга қўйилади. Устидан тупроқ тортилади. Дафн қилинади. Енг ажиб нарса шуки, қабрда ётган майит, уни руҳи танасига қайтариб киргизилгандан кейин, устига туриб боташак еканини ешитиб ётади.

Биродарлар бир фикр қилиб кўрингларда. Ётибсиз қабрда, зимистон. Ҳеч ким сизни ешитмайди, қимирлолмайсиз, тупроқни устига шап шап шап ташлаяпти. Бир кун турибди олдимизда. Бу чиройли жасадларимиз чирийди. Бу дунёларимиз қолиб кетади. Бу яхши кўрган аёлларимиз, фарзандларимиз Қуръонда қўйиб кетаверади.

Яккама якка қоламиз Роббимизни малоикалар билан. Таниш билиш йўқ. Телефон йўқ. Дунёда ҳар қандай муаммойингизни битта қўнгъироқ билан ҳал қилиб қўядиган акахонлар, укахонлар йўқ. Бир кун турибди, биродар, шу кун турибди, бир кун келади бошимизга. Шу кунга тайёргарлик кўрайлик. Бироз олдин тирик еди бу. Одамлар билан гаплашаётган еди, унга гапиришаётган еди. Бироз олдиндир еди у. Дунёда еди, йер устида еди. Мана енди йер остида. Тупроқни остида ёлғиз ўзи. Усмоним нафон розияллоҳу анҳуга жаннат дўзах ҳақида гапирса, кўп ҳам йиғламас еди ю, аммо қабр ҳақида, ўлим ҳақида гапириса, қаттиқ йиғлади да. Сабабини сўрашганида айтардики, ей биродарлар, қабр охират манзилининг биринчи бекати. Агар унда иш йенгил бўлса, ундан кейинги нарса ундан ҳам осон бўларди дейди. Аллоҳ таоло йенгил қилсин ишимизни биродарлар.

Қабрда руҳи танасига киргизилди, иккаласини ҳам ўтказиб қўяди малойикалар. Қанақа қилиб ўтказиб қуради? Бу аллоҳ билади. Сиз билан биз бу дунёдаги каллаларимиз билан нариги дунёда ҳаётини идрок қилиб олишга ҳаракат қилмай қовурган. Аллоҳ ўтказиб қуядими? Пайғамбар ўтказиб моядими? Тамом ўтказиб ояди. Кўзи очилди. Нимани кўради? Иккита фариштани кўради. Қандай қилиб кўради? Аллоҳ билади буни. Мана енди имтиҳон бошланди. Мана енди асосий имтиҳон бошланди. Бу имтиҳондан ютган ҳақиқий ютди. Ютқизган енг катта бир мағлубиятни топди. Енг катта фитна бошланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу қабрнинг фитнасидан Аллоҳ Таолодан паноҳ тилаган. Малакалар сўрайди: Роббинг ким?

Диний нима? Сизларни олийларга юборилган одам ҳақида нима дейсан? Мана ҳозир шу йерда ўтирган одамни ҳаммасига жавоб беради. Роббинг ким? Аллоҳ. Диний нима? Ислом. Орангларга юборилган одам ҳақида нима дейсан? У киши Муҳаммад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Енди бир одам айтиши мумкин, нима енди? Уч қатор сўз екан. Ёдлаб бериб қўйиш қийинми? Биродарлар, у йерда бу калималарга ким жавоб бера олади, биласизми? Шу калималарнинг тақозоси билан яшаган одамлар.

Ман қола ла илаҳа иллаллоҳу мухлисан мин қолбий ҳиддаҳ ҳалал жаннат. Ихлос билан шу калима нарса жаннатга киради. Бошқа ҳадисларда пайғамбаримиз айтганлар, охирги айтган сўзи дунёда ла илаҳа иллаллоҳни бўлса, бу одам албатта жаннатга кирад и, дедилар. Деса осон еканда ей. Айтиб юрсанг шу тилингга, йўқ, бу тилни хиёнат қиладиган куни бор. Ана шу хиёнат қиладиган куни, дунёдан чиқиб кетаётган кунингиз. Бу калимани ким айтади? Шу калимани тақозоси билан яшаган бўлса. Ўйламанглар, ёдлаб қўйсанглар айтиб берадиган нарсада.

Мўмин айтади, роббинг ким? Роббим Аллоҳ дейди. Дининг нима? Диним Ислом. Сизларни орангларга бир киши юборилган. У киши ҳақида нима дейсан? У киши айтади, у зот Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, Аллоҳнинг расули, у кишига иймон келтирдим дейди. Малойикалар айтаркан, шундай дейишингни биз билардик. Улар билишар еди. Чунки шу калимани тақозоси билан яшаган еди. Чун ки бу киши шу калимани тарқозоси билан ишлади. Қуръон билан, суннат билан, ибодати билан. Ўшанинг учун бу саволларга осонлик билан жавоб бера олдим. Шу вақт самодан нидо қилинади. Садақа абдий. Мандам рост айтди. Аллоҳ таоло гувоҳлик беряпти биродарлар. Енди айтинг, буни буни у ёғидаги ҳаёти қанақа бўлади? У тасаввур қила олмайдиган даражада ҳузур ҳаловатда бўлади. Чунки имтиҳондан чиройли суратда ўтди.

Мандам рост айтди. Унга жаннатдан тўшанглар. Унга жаннаттан бир ешик очиб қўйинглар. Тайдаги кўрпа тўшаклари жаннатни кўрпа тошакларидан бўлади, биродарлар. Уни ўнг томонидан жаннатдан бир дарча очиб қўйилади. Жаннатни ҳиди, ҳарорати, борадиган қасрлари, қўлига кирадиган хўра айнларини кўриб, ҳузуланиб ётади. Робби ақмизсан а? Робби ақмишсан. Фарҳодга қиёматни тезроқ қойим қил. Тезроқ қоим қил деб шошилтиради. Чунки борадиган жойи аниқ бўлиб қолди да.

Енди буни муқобилида кофирга келади бир иккита фаришта. Сўрайди роббинким, диний нима, сизларни олингларга юборадиган одам ҳақида нима дейсан? У ҳа, билмайман дейди. Роббинким? Ҳа, билмайман. Одамлар нима деса, шуни дер едим. Диний нима? Ҳа, билмай ман. У ҳақ дегани қўрқаётганлигининг белгиси. Қўрқувнинг маъноси. Салат оғрийларда бир киши юборилган. Нима дейсан у ҳақида? Ҳа, одамлар нима деса, мен ҳам шуни айтганман дейди. Фаришталар айтади: ла дарийта ва ла тариита. Билмадинг, ўқимадинг. Ҳақни билмадинг, Қуръонни ўқимадинг! Сўнгра темирдан бўлган кўзи билан бошига шундай уради, тупроққа айланиб кетади. Бир урушида.

Шундай қичқириб тупроққаларниб кетадики, инсон ва жин тоифасидан бошқа ҳамма маҳлуқотлар уни овозини ешитади. Фақат инсон билан жинни ешитмайди. Агар инсон билан жин ешитганида, ҳушидан кетар еди. Сўнг яна жасад яна бояги аҳволга олиб келинади. Яна бошига урилади. У унга қиёматгача бериладиган, қабрида бериладиган азобни бир кўриниши. Сўнг яна нидо қилинади, бандам ёлғон гапирди. Унга дўзахдан тўшайлар, дўзахдан ешик очиб қўйинглар. Ана фарқи бир одамлар. Нима юрибсан сен ҳам, мен ҳам юрибман. Сени ҳам бор у нарса мен. Нима фарқимиз бор ўртамизда деса айтамиз, ҳа. Бу дунёда, вақтинчалик дунёда фарқ бўлмаётган бўлиши мумкин, бир қарашда. Аммо сен ҳам ўрадиган кун бор, мен ҳам ўрадиганкун бор. У кунда аҳволимиз бир хил бўлмайди.

Мўмин учун жаннатдан дарча очиб қўйилди. Қара, мана бу жой сени маконинг. Банда бояги маконини кўриб туриб, бояги айтаётганимиздек шошилтиради. Фарғоноткор қиёматни қойим қилгин дейди. Шунинг учун иймон еътиқоди билан, ибодати билан покиза ҳолатда дунёдан яшаб ўтган. Вой бечора, ёш кетибди деманглар. Уни сизларга раҳми келяпти ўзи аслида. У жонни топшириб олди, харидорларни кимлигини билди, қабрда неъматлар унга кўрсатилди, жаннатдаги борадиган жой кўрсатилди, у яхши дунёда сизни дунёйингиздан. Сиз ўзингизга раҳмингиз келсин. Чунки сиз қанақа кетасиз, Аллоҳ билади.

Аммо кофир уни остига олов тўшалади. Жаҳаннамдан ешик очилади. Уни иссиғи, бадбой ҳидлари тегиб туради. Қабри учун тор қилинади. Қабри уни қисганда, қовурғалари бир бирига киришиб кетади. Аммо мўминни қабри кўзи йетадиганчалик кенг масофа қилинади. Енди бу кофир шу ҳолатда туриб, Роббим қиёматни қойим қилмагин деб туради. Буни айтгани ҳам бўлмайди. Буни айткани ҳам бўлмади. Парвардигор аълам ўзи хоҳлаган пайтда қиёматни қўйиб қилади.

Еҳтимол иккаласи ҳам ёнма ён дафн қилинар. Ёнма ён дофн қилинар, бирини қабри роҳат, бирини қабрига азоб бўлади биродарлар. У азоблар нима учун бериляпти унга? Аллоҳни танимади, намоз ўқимади, рўза тутмади, ҳаромдан ўзини сақламади. Дарсимизнинг ниҳояси, мўмин қабрида тураркан, юзлари ниҳоятда бир гўзал. Кийимлари покиза, ҳиди хушбўй бўлган бир инсон кириб келади. Ҳалиги қабрда ётган мўмин қараб туриб, сен кимсан? Юзингдан яхшиликни хабари келиб турибди, кимсан? Дейди. У айтади мен сени солиҳ амалингман. Биродарлар, бизни қилган амалларимиз инсон суратида келади. Айтади, Аллоҳни тоатига шошилар единг. Гуноҳ маъсиятдан ўзингни олиб қочар единг, мен сени намозингман, рўзингман, ҳажингман, умрингман, даъватингман, тиловатингман дейди.

Кофир еса буни аксини кўради. Уни қабрига хунук бадбашара, кўриниш ёқимсиз, кийими, ҳиди ёқимсиз бўлган бир бадбашар киши кириб келади. Унга қараб туриб кофир айтади, сен кимсан? Сенинг юзингдан ёмонликдаги ҳиди келиб турибди. У айтади, мен сени ёмон ҳабис амалийман. Ва Аллоҳни маъсиятларга шошилар единг, тот ибодатдан ўзингни олиб қочар единг. Биродарлар бир кун келади. Харидоримизни кўрамиз. Бир кун келади, бизни танамизни кўтариб, руҳимизни кўтариб йеттинчи осмонга олиб чиқилади ёки олиб чиқилмайди. Бир кун келади. Танамизга киргизилади руҳимиз. Бир кун келади муканнака фариштанинг саволига дучор бўламиз биродарлар. Мана шу кунга тайёргарлик кўрайлик. Қабрни азоби азоб, қабрни неъмати неъмат. Қабр охират манзилини биринчи бекати. Агар шу бекатда муваффақиятга еришсак, нажотга ердик. Агар муваффақасликка учрасак, биродарлар, афсус надоматда қолдик. Мўмино кофирнинг қабрдаги аҳволи. Бу иккиси ҳалигиси тенг бўлмайди. Ақол қовли ҳа да ва астағфируллоҳу алайҳи ва алайкум. Ассалому алайкум.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)