Maviza
—Қоралама18 daq

Исломда фарзанд тарбияси

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
17:41
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бисмиллаҳир роҳматир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббина аламин, ала ақибату ли муттақин. Вассалату вассаламу ала саидина муҳаммад ас содиқ ал ва адил амин. Ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Набарот ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Аллоҳу ваҳаноа ва таоло шу саидул айём ҳажжул масаккийнинг барчамизга баракотлар қилган бўлсин.

Аввалги дарсларимизда ёш болаларни табиатида учрайдиган тўртта нарса ҳақида суҳбат қилдик. Ёлғон, ўғирлик, сўкинишлик ва болаларни табиатини айнишлиги, феълини бузишлиги. Учтасини суҳбат қилдик. Ёлғон, ўғрилик, сўкинишлик. Беҳаё сўзларни гапиришлик. Мана енди болаларни табиати айнишлигини сабабларини кўриб чиқамиз. Биродарлар, бу мусулмон уммати мана бу охирги иккита асрда бир балога ирфтори бўлди. Бу бало шунақа балоки, мусулмон бўлмаган бошқа халқларга тақлид қилишлик балоси. Ғарбга тақлид килишлик балосига учраб қолдик. Бу кўр кўрона тақлид, биродарлар одамларни диндан, хулқдан, миллийликдан тўсиб қўйди.

Бу ғарбийларни тушунчасига кўра, дунё бир марта берилади. Ҳаёт бир марта берилади, ундан имкони борича неъматланиб, ҳузуланиб қолишлик керак. Бир марта берилган ҳаётда ҳузур ҳаловат қилиб қолишлик керик. Ўшанинг учун ҳозирги ёшлар бирданига бўлса, ҳамма нарса бўлса. Бу ана шуларни берган тарғиботини тушунчаси. Катталар айтади, болам сабр қил, мусулмончилик, аста секин, тез келган давлатдан бу ана шуларни берган тарғиботи, ана шуларни берилган тушунчасининг таъсири. Айрим ўзини ақлли деб санайдиган одамлар ана шу ғарбга тақлид қилишликни маданият, тараққиёт белгиси деб билади. Ярим ялангъоч юришлик, еркак хотинни аралашиб юришлиги, беҳаё бир киноларни, нусхаларини ешитишлик, уларни назарида шу нарса тараққиёт маданият деб олинади. Қаралади. Бунақа одамларни ҳаётига қарасанг, ғами фақат ташқи кўриниши. Кийими, жиҳози, уйдаги бир қулайликлари фақатгина мана шу дунёсини ободончилиги билан банд бўлиб қолган. Бунақа фикрда яшаётган одамлар.

Бунача одамлар шу дунёда ўзида ҳам ҳалок бўлади, охиратда ҳам бир аламли азобга қолади. Шу баҳаё биродарлар, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам оталарга, оналарга фарзандларини ислом билан тарбия қилишлиги учун керак бўлган ҳамма кўрсатмаларни қолдириб кетган. Ал явма акмал тулакум динакум деди Аллоҳу Таоло. Бугун сизларни динингларни мукаммал қилдим деди. Мукаммал динимизда ҳамма нарсага биродарлар мукаммал суратда кўрсатмалар бор.

Мана. Фарзандларни табиати, феъли, айнишлигини айрим сабабларни кўриб чиқамиз. Кўр кўрона тақлид қилишлик. Бу замонимизда аниқ кўриниб турган нарса. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам имом бухорий ва муслимдан келтирган ҳадисни айтадилар. Ибн умар розияллоҳу анҳудан. Холифул мушрикийна, аҳфул шавариб ва авфул лиҳайф.

Мушрикларга хилоф қилинглар. Мўйларни олинглар, соқолни қўйинглар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам очиқ ойдин айтяптилар, мушрикларни қилаётган одатларга тескари иш қилинглар, хилоф қилингларни. Пайғамбармиз айтганлар, мен ташаба ҳаби қавмин фаҳво минҳум. Ким ўзини бир қавмга ўхшатса, бас у ана шулардан. Бас у ана шу ўшалардан. Қиёмат кунида ким? Бир киши кимларни орасида тирилади? Кимларни яхши кўрган бўлса? Кимларга ўхшашни хоҳлаган бўлса, қиёматда ана шуларни орасида тирилад.

Шундай бир йигитларни кўрасан, куч қувватга тўлган, ниҳоятда бир қадди қомати зўр, била йерда ушласа киндигини узиб юборадиган болалар ғами ташқи кўриниши. Айнайди олдида соатлаб туради. Гўзаллик салонларига боради. Е бор екан шунақалар. Қайердан олди бу нарсани? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: лай саминна ман ташаббаҳа би ғойрина.

Ўзини биздан бошқаларга ўхшатганлар биздан емас. Ўзини, биздан бошқага ўхшатканлар биздан емас! Вала ташаббаҳа бил яҳуд, вала бин насорат. Яҳудий ва насронийларга ўхшаманглар. Тўйларни қарангларда. Тўйлар. Кимларда тўйга ўхшаяпти?

Қаёқдан шунақа бўлиб қолди булар? Қаёқдан тушунақа бўлди? Еркаклар еркак сифатида ўзига ўзига бир ўхшашлиги керак. Аёллар ҳам аёл сифатида бир аёлга ўхшашлик керак бўлади. Агар еркаклар ана шу кўр кўрона тақлидга ерчиб, хотин сифатида бўлиб кетаётган бўлса, хотинлар еркак сифатида бўлиб кетаётган бўлса, билингларки, бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ёмон кўрган ҳолат.

Фарзандларнинг табиати ўзгаришлик сабаблари. Биринчиси тақлид дедик. Тақлид. Пайғамбарларимиз айтадилар: лайса минна ман ташаббаҳа бир режал минанниса, вола ман ташаббаҳа бин ниса и минна режал. Бизлардан емас. Ўзини еркакка ўхшатган аёллар. Бизлардан емас, аёлларга ўхшаткан ўзини еркаклар. Шунинг учун юриш туришимиз, кийим кечагимиз қарайлик, еркакча бўлсин. Еркакча бўлсин.

Умуман мусулмонлардан, яъни мусулмон бўлмаган халқларни урф одатига кўр кўрона кўнгил қўйишлик, тақлид қилишлик, яхши иш емас. Шунинг учун Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар Имомун Таваронийдан бу ҳадис. Ла еса минна мана амилабиз суннатий ғойрийни. Биздан бошқаларнинг одатларини қилган кимса биздан емас.

Бизни суннатимиздан бошқаларни суннатига ергашганлар, бизни урф одатимиздан бошқаларини урф одатига ергашганлар биздан емас деяпти. Ертага куёв бола уйланмоқчисиз. Ертага ерга тегмоқчисиз, мусулмонларни урф одат қанақа деган савол қизиқтирсин сизни. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадис шарифда шундай марҳамат қиладилар. Бу ҳадис Абу Ҳурайра розияллоҳу алайҳунир рўёб қилинган. Сунанни Термизийдан. Ла такуну имма атан. Тақулуна ин ахсананнасу ахсанна ва ин воламу воламна.

Иммо бўлманглар деди Пайғамбаримиз. Иммо ким? Одамлар нима қилса шуни қилиб кетаворадиган одам. Иммо бўлм англар. Бундай кишилар, агар одамларга яхшилик қилишса, биз ҳам яхшилик қиляпмиз дейишади. Агар одамлар зулм қилишса, сиз ҳам зулм қиляпмиз, дейишади. Буни ўрнига деди Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Агар одамларни яхшилик қилса, яхшилик қилиб ишга, агар ёмонлик қилишса, зулмга ўтмасликка ўзингларни ўргатинглар деди. Тушунарлими? Кўпчилик нима қилса, ўшани қилаверамиз биз ҳам. Деманглар, мусулмон одам иммо бўлмайди. Тушунарли ми? Ярашадими, ярашмайдими, тушадими, тушмайдими, чўнтаги йетадими, йетмайдими, қилаверади. Чунки ким қиляпти?

Кўпчи нима деса, биз ҳамда ўшада енди дейди. Шу одам иммо бўллади. Чунки кўпчилик аравачамиз деса ичиб қўяверади. Кўпчилик жумага олиб борамиз деса нима қилиб қўяверад? Жумага ҳам бориб қўяворади. Мусулмон ўғил болалар жўраларни орқаларида ерчитинглар. Сизлар модон диктоват қилинглар. Чунки сизларда динийлар бор. Сизлар динга, оятга, суннатга суянаяпсизлар биродарлар. Булар тарғиб қилаётган нарса вақтинчалик нарса.

Хўп, демак ғариб динларни урф одатига ергашиб бўлмас екан. Ғарибдинлардан ҳеч нарсани олиб бўлмайдими? Нима деб ўйлайсизлар? Уларда нималардан узоқ бўлиши керак ва нималарни олиш керак? Оладиган нарсаларимиз бор. Мумкин бўлган нарсалар бор. Фойдали илм. Масалан, табобат. Химия, физика, технология, илм фанда йетишган ютуқлари, ҳаёт учун керак бўлган фойдали илмлар, буни ўрганишлик керак, аммо урф одатларни олмаслик керак. Лекин афсус, афсус, айни мана шу илм фан технологиясини олмайди да, ҳозиргидек фақат турмуш тарзини, ҳаётини тўрт тўрт кундаги урф одатларнини оляпти. Ва мана шу нарса билан тараққиётга еришиш деб ўйлаяпти одамлар. Тараққиётга қачон еришасан? Уларни енди фанини олиб, уларни илм фанини юксалганингда.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, ўтлу була илм ва ла вабби биссин. Хитойдан бўлса ҳам илм ўрганинглар. Хитойда ақидий илми, ҳадис илми йўқ. Мушрикларни юрти. У йерда дунёвий фан бор. Одамларни кундалик ҳаётини йенгил қиладиган, маишатини бир йенгил қилайдиган илм бор. Модомики хорам емасми шу нарса шариатимизда? Хорам емас. Бизга фойдаси борми? Бор. Олишимиз керак.

Биз уларни илм маърифатини, технологиясини, физика, математика ёки химиядаги ютуқларни оламиз, урф одатларни емас. Ал ҳакимату даллатул мўмин, деди пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам. Ҳикмат, яъни илм. Мўминни йўқотиб қўйган молига ўхшайди. Қайердан топса шу илмни? Шуни олишликка мусулмон биринчи ҳақли одам дейди. Қайердан бўлса ҳам.

Адиблардан бирини сўзига қулоқ тутамиз. У айтади ҳар бир халқни, ҳар бир умматни сақофати, яъни илмдаги тажрибаси, ҳаётдаги тажрибасини, сақофати асалга ўхшайди. Узоқ вақтлар давомида мана шу халқлар илм, тажриба гулларидан тўплаган асалга ўхшайди. Уни олишлик керак. Енди бошқалардек екан деб туриб қимай қўйиш нотўғри бўлади, чунки асал ари сизни бир марта чақиб олса, нима? Асалидан воз кечиб юборасизми?

Яна шу ўринда айтишимиз керак бўлган яна бир сўз, ҳар битта халқни, ҳар битта умматни сақофати, илми, илмий тажрибаси бутун башариятни мулки ҳисобланади. Одам боласида улар ҳам. Уларни илм фанда йетган нарсасига бизни ҳам ҳаққимиз бор. Олишлигимиз керак буни.

Ундан ташқари биродарлар, илмни ватани бўлмайди. Нима дегани бу? Қайердан бўлса бориб илм ўрганилади. Мусулмон одам нодоники шариатда ҳаром қилинмаганми, мана шу илм? Бу нарсани қайердан бўлсам бориб ўрганишлик керак бўлади. Хулоса, илм фанда, ажнабий халқларга тақлид қилиш мумкин. Илм фанда. Аммо ахлоқда, турмуш тарзида емас. Бошқа халқларни саҳофати олинади, илмлари олинади, аммо одатлари, турмуш тарзи олинмайди. Уларни турмуш тарзи уларни нима қиляпти?

Аммо афсус, ҳозирда мусулмонларни болалари айни турмуш тарзини оляпти, урф одатини ўрганяпти. Илм фанини, технологиясини, сахофатини олмаяпти. Фарзандларни, болаларни табиатини айнитадиган нарсаларни яна биттаси, бу дунёни зеби зийнатига ҳузур ҳаловатига ортиқча берилишлик, маишатпараст бўлишлик.

Умарун хаттоб розияллоҳу анҳу форсда муқим бўлиб яшаётган мусулмонларга мактуб ёзиб шундай деган еди. Дунёни зеби зийнатига берилиб кетишдан ва аҳли ширкларнинг шаклига кириб кетишликдан еҳтиёт бўлинглар. Кийимларидан деб берилган. Аҳли ширкларни шаклига кириб кетишдан, уларни кийим кечакларга аралашиб кетишингдан еҳтиёт бўлинглар.

Бу умариддин хаттобни мусулмонларга ёзган мактуби. Шунинг учун, ҳой, оталар, қизларимизга, ўғилларимизга олиб бераётган кийимларни қарайлик. Қанақа кийим кийиб юрибди? Мозмин Жабал розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Яманга юборар екан, шундай дегандир.

Ияка ваттанаун. Фа инна ибодаллоҳи лай су бел мутанаамин. Диққат қилинглар да. Мозмин Жабалга Пайғамбаримиз айтдилар, дунёни зеби зийратига берилиб кетишдан еҳтиёт бўл. Маишатпараст бўлиб кетишинглардан еҳтиёт бў. Чунки Аллоҳнинг бандалари дунёнинг зеби зийнатига берилмаган бўлади. Маишатпараст бўлмайди.

Нима дегани бу? Ҳузур ҳаловат, қулайликлар, комфортни хоҳлайди доим. Бунақа нарсани ичида ўсган бола катта бўлганда қийналади ҳаётда. Ўзини ҳам қийнайди бунақа одам, бошқаларни ҳам қийнаяди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, ихшаушану, фа иннна ниямала тадуун.

Соддароқ бўлишга одатланинглар. Яъни йейишда, ичишда, турмушда, кийим кечада соддароқ болинглар. Қўпорароқ бўлинглар. Зеро неъматлар доим бир хил бўлавермайди. Борини шукур қилиб йеб кетаётишни ўргатайлик болалар. Шу кийим екан деб кийиб кетишини кўрсатайлик. Инжиқ қилмайлик. Тўпалавормайлик. Бўлади ю, нонуштага кириб қоласиз. Менга кўк чой олиб келинг дейди.

Менга памил чой олиб келин дейди. Амаки, ресторанда заказ қиласиз. Бу тўйчилик. Борини ичиб кетаверинг, бўлмаса индамай ўтираверинг. Ҳа енди агар кўк чой ичса далила тушиб кетса, саломатлигингиз ҳақиқатдан кўтармайдиган бўлса, майли, бунақалар кам. Ёшларни табиатини айнишига сабаб бўладиган ишлардан мусиқани кўп ешитишлик.

Мусиқани кўпайишган одамни қалбида Қуръон турмайди. Ва хусусан ҳозирда ёшларимиз ешитаётган мусиқаларни кўрсангиз ёки ешитсангиз, бу нарсани ҳақиқат еканлигини икки марта ишончингиз ортади бунга. Чунки бундан бир йигирма йил, ўттиз йил бурунги айтилган ашулалар билан ҳозирги ашулалар таққослаб кўрса, одам қийналиб кетасан. Ўша клипини кўрсангиз, бир секундда тўртта кадр алмашади. Яна ҳамма ҳозирги айтилаётган мусиқаларда, албатта, беҳаё кўринишлар бор. Шубҳасиз. Енди бунақа мусиқа одамни табиатини, фарзандларни табиатини бузмайди деб ким айта олади?

Биродалар, мусиқани ҳаммаси ҳалолмас. Ҳаммаси ҳаром ҳам емас. Мубоҳ бўлган ўринлари бор. Лекин ҳаром бўлган ўша ўринлари кўпроқ бўляпти. Мактабга кетяпти, наушник қилиб музика ешитиб кетади. Мактабда ўтириб, орқали қўл қотиб қолиб, музика ешитилиб ўтиради. Ўша телефонни олиб берган оталар, мана, қулоқ солишимиз керак бу гапга. Қулоқ солишимиз керак. Уйланмаган, балоғат йетмаган болаларни қўлига қиммат телефон олиб берманглар. Агар жуда ҳам зарур бўлса, енг оддийсини олиб беринглар.

Яна, нима дейди, боласи одоблик, еслик, ахлоқлик, ҳаёли, шижоатли бўлишини хоҳлайди бу оталар. Ота онасини ҳурмат қилишини, укаларига раҳм шафқат қилишини кутади. Болангни ўзи тиқиб қўйган бўлса ҳам мана шу чекади. Болангни ўй фикри, кийиниши, юриш туриши, гапи ана шу ғарбларга ўхшашлик бўлса ғами. Қаёқдан сени боланг тарбияли бўлса?

Телевизор. Телевизор. Бу алоҳида мавжуд. Телевизор тагида мода олиб ўтирадиган бўлиб қолдик. Шу билан сиз билан биз мусулмон умматини, мусулмон фарзандларини ва айрон қилди, яксон қилди. Яна ўзимиз уйимизга олиб келиб қўйдик бу нарсани биродар. Демак, биродарлар, бугун фарзанд тарбиясидаги, фарзандларни табиати учун деган тўртта нарса, ёлғон, ўғирлик, беҳаё сўзларни гапиришлик ва табиатини айниши ҳақида суҳбат қилган бўлдик. Иншааллоҳ кейинги дарсимизда бу суҳбатимизни давом етказган бўламиз. Ақули қовли ҳа да в астағфируллоҳ алайҳи ва алайкум. Ассалому алайкум.

Кейинги дарсни тинглашИсломда фарзанд тарбияси