Maviza
—Қоралама30 daq

Исломда фарзанд тарбияси

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
30:10
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Бисмиллаҳир роҳмана ир роҳим. Алҳамдулиллаҳи шу роббилар аъламин, ва ала ақибату ила муттақин. Вассалату вассаламу ала саидина муҳаммад ас содиқил ва адил амин. Ва ала алихий ва ашабихий ажмаъин. Мабодо, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Аллоҳ субҳануҳу ва таолуҳу шукур саййидул айём куни барчамизга баракотли қилган бўлсин.

Исломда фарзанд тарбияси деб номланадиган дарсимизнинг бугун қирқ бешинчи си. Тарбия дарсларида биз ижтимоий одоблар мажлис одобига келганмиз. Саҳобаи икромлар пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу юксак одоби, гўзал ахлоқни кўриб, бу сизни одобингиз қандай одоб бўлди деб сўрашар еди. Расулуллоҳ жавоб берадилар аддабани роббий ва ахсана таъдибий. Роббим менга одоб берди ва одобимни гўзал қилди, чиройли қилди.

Аввалги дарсларда айтиб ўтилди, гўзал ҳуқуққа икки хил йўл билан еришилади. Биринчиси, таълим тарбия орқали. Устозларни етагини ушлаш орқали, китоб ўқишлик, маъруза тинглаш орқали. Бу битта йўли. Иккинчи йўли, бу Аллоҳ Таоло тарафидан бериладиган бир хулқки, банда Аллоҳга қанча яқин бўлишга интилса, Аллоҳни рози қиладиган ишларни, фарз вожибларни, нафирларни зиёда қилиб адо қилса, Аллоҳ Таоло бу бандасини яхши кўриб, унга мана шу ғул хулқни ҳадя қилади. Демак, гўзал хулқ бўлиш, хулқ егаси бўлишлигини икки хил йўли бор. Таълим тарбия орқали касб қилиш ва Аллоҳга яқин бўлишликка интилиш орқали Аллоҳ томонидан берилган ҳадия, совға, гўзал ҳуқуқ. Мана енди биродарлар, ижтимоий тарбия, мажлис одоби. Инсон ижтимоий махлуқ. У одамларга аралашиб яшаши керак. Улар билан бирга бўлишидан бошқа чора йўқ. Демак, ким хоҳлайдими, хоҳламайдими, одам боласи еканми? Одамлар билан бирга ўтиради, улар билан суҳбат қилади, ҳамсуҳбат бўлади.

Демакки, мажлис уни ҳаётини бир қисми бўлади. Албатта, мажлислар турли бўлади. Мажлислар бор, хайриятли, фойдали мажлислар бор. Мажлислар бар, бало бўлган, офат бўлган мажлислар бор . Албатта, бу мажлисларда мусулмон киши ўзини қандай тутишлиги керак? Шариатимиз бунга ҳам кўрсатмаларни берган. Авваламбор биз ота она сифатида ўзимиз ҳам хабардор бўлишимиз керак. Вино барибир фарзандларимиз ҳам бундан хабардор болишлиги керак бўлади. Токи ҳаётимизни бир қисмини егаллайдиган мана шу мажлисларимиз тоатга айлансин, бизни фойдамизга айлансин. Мажлис одоблари. Бир ўн тадан ортиқроқ бўлади бу одоблар. Ҳар бештасида бир такрорлаб турамиз, токи есимизда қолсин. Биринчиси, мажлисни Аллоҳни зикри билан обод қилишлик. Тўпландик, ўтирдик, албатта Аллоҳни зикири бўлишлиги керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Аҳмадъдан келтирилган ҳадисда шундай деб марҳамат қиладилар. Ма мин қовмин жаласув мажлисан, лам я вкуруллоҳа фииҳи, илла роҳ алуҳу ҳасратан ялмал қияни.

Қайси бир қавм бир мажлисда ўтирса, аммо Аллоҳни зикр қилишмаса, мана шу мажлисни қиёмат кунида ҳасрат надомат еканлигини кўришади. Ўтирди, Аллоҳни умуман есламади. Туриб кетди. Йеди, ишди, ҳар хил гапни гапирди, аммо Аллоҳни закир қилмади. Мана шу мажлисга қиёмат кунида пушаймон бўлади шу одамлар. Ҳасрат надомат бўлиб кўринади уларга, мана шундай мажлислар. Иккинчиси, яхши ҳамсуҳбатни танлашлик. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, имоми термизий келтирилган ҳадисда ар рожулу ала дини холийниҳи, фалян дур аҳадукун ман юҳа алилу.

Киши дўстининг динида бўлади. Киши, дўстининг динида бўлади. Сизлар кимни дўст туётганларидан қараб қўйинглар. Кимлар билан улфатсиз? Кимлар билан ўтирасиз? Улар ким бўлса, сиз ҳам ўшссиз. Спортсменлар бўлса ўтириб фақат спортдан гапиради, спортсиз. Сиёсатчилар бўлса фақат сиёсатдан гапиради, сиёсатчисиз. Ёки бир фахш билан машғул бўлган одамлар билан ўтирсангиз, фақат нимани гапиради? Фақат ўша нарсани гапиради. Шунинг учун ким билан ўтиришликни ҳам кўриш керак, билишлик керак. Иккинчи одоби, яхши ҳамсуҳбатни танлашлик.

Учинчи одоби. Мажлисга келишда ва ундан туриб кетишликда салом беришлик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам имом термизийдан келтирилган ҳадис, яъни абу довуддан ҳам айтадилар, идан та ҳа ахадукум ила мажлис фалю саллим. Сизлардан биттанглар мажлисга келса, салом берсин. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Фаин бада лаҳонг яжнийса, фал яжнийс. Агар ўтиришга фурсат бўлса, жой топиб ўтирсин. Симма ида қома, фалю саллим, сўнгра турса, яъни мажлисдан кетса, бас, яна салом берсин.

Фалайсатил ула бия ҳақ минал аҳир. Иккинчи саломдан кўра биринчи салом ҳақлироқ емас. Яъни биринчи мажлисга кирганда бир берилаётган салом қанчалик зарур бўлса, кетаётганда салом беришлик ҳам шунчалар зарур. Ўшанинг учун айрим укаларимиз ассалому алайкум деб кетсангиз, хайрлашиб бер дейди бу.

Бўпти келганда саломлашар едик. Енди кетаётганда ҳам саломлашиладими? Мана Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари. Ассалому алайкум деб кўришамиз. Кетаётганимизда ҳам ассалому алайку. Тўртинчиси, мусофаҳа, яъни қўл бериб кўришлик.

Пайғамбарим соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, Абу Довуддан келтирилган ҳадис, Барой ибн Ози розияллоҳу анҳу ривоят қилган. Идал тақол муслимани, фатасофаҳа ва ҳамидаллоҳа воситағфараҳул ғуфир ал аҳмад. Агар иккита мусулмон учрашса, бир бири билан қўл бериб кўришса, аллоҳга ҳамд айтиб, унга истиғфор айтишса, уларнинг гуноҳлари кечирилади. Ассалому алайкум, қўл берилиб кўришдик. Қандайсиз? Алҳамдулиллаҳ. Аллоҳ гуноҳларимизни мағфират қилсин. Ажрашди, гуноҳлари кечилди. Бешинчиси.

Мана шу саломлашишлик хусусида мусулмон биродарига йўлиққан пайтда мусулмон табассум қилса, очиқ чеҳра билан, очиқ юз билан учрашса, Аллоҳ мендан ва ундан рози бўлсин деган маънода саломлашув қўл берадиган бўлса, гуноҳлари мағфират қилинаркан. Демак, иккита мусулмонни учрашишлиги ҳам гуноҳларини ювилишлигига битта сабаб бўлиши мумкин екан. Агар бояги шартлар бажариладиган бўлса.

Аллоҳ азза ва жалла сиз билан бизни бир бўлишимизни хоҳлади. Қалбларимиз, тилларимиз, дилларимиз бир бўлишини хоҳлади. Бир биримизга кўмак кўрсатишимизни, бир биримизга нисбатан инсофли бўлишлигимизни хоҳлади. Демак, мана шундай кўринишда саломлашилса, гуноҳлар мағфират бўлади. Имом олийнинг муаттосида киритилган ҳадис таса фаҳҳу йердаҳа бул ғил. Ва таҳадду таҳаббу ва тадаҳа бу шаҳна. Мана одамлар ўртасида меҳр оқибат қочиб кетяпти. Одамлар бир бирига бемеҳр бўлиб кетяпти. Бир бирига нисбатан шафқатсиз бўлиб кетяпди. Бунақа гапларни кўп ешитамиз. Енди мусулмонларни ўрнатса, мана шу қалбни улфатлиги пайдо бўлишига нималарга боғлиқ? Расулуллоҳ айтадилар: қўл бериб кўришинглар. Орадан ғиллағашлик кетади. Қаранг, орада бир келишмовчилик бор одам бўлса сиз билан, ассалому алайкум деб бориб туриб қўл бериб кўришсангиз, ғиллағишликни Пайғамбаримиз кўтарилар деб айтяптилар. Енди ҳалиги сиз яхши кўрмаган одам билан кўришмасдан юраверсангиз, юраверсангиз ўртадаги жарлик нима бўлиб кетади? Катта йеб кетади. Оддий иш екан а? Кибрингизни синдириб, сизга ножоя муомала қилиб қўйган бўлса, сизни тўғотмаётган бўлса.

Сизни ҳурматингизни жойига қўймаётган бўлмаса, ўзингизни олиб қочиб юраверинг. Ўртадаги жарлик катта ега бўлади. Аммо ассалому алайкум деб бориб қўл бериб кўришадиган бўлса, бу ғаллағашлик кўтарилади. Ва таҳадду таҳаббу. Тазҳабу шаҳна. Бир бирингизга ҳадя улашинглар, орадаги адолат кўтарилади, тушуняпсизми? Демак мажлисни тўртинчи одоби мусофаҳа, қўл бериб бир бири билан кўришлик.

Бешинчидан, мана мажлисга келдик, бу илм мажлисимиди, ёки бир меҳмондорчиликмиди, бирон уйга бориб ўтиришликмиди. Бешинчи одоби уй егасини сиз учун кўрсатган жойига ўтиришлик. Мана бу жойга ўтиринг дейди. Я мен нима деётудим, менга мана шу қулайроқ, йўқ. Шунда уй егасини сўзига амал қилишлик керак. Чунки уй егаси ўзини уйини хусусиятини, сифатларини яхши билади. Масалан, деразани олдига ўтираётган едингиз, унамади. Демак, бир сабаби бор да. Деразадан ташқарисида хотин халажага кўзингиз тушиши мумкин. Уй егаси сизга кўрсатишни хоҳламаган нарсаси бўлиши мумкин. Шунинг учун бешинчи одоби сизга кўрсатилган жойга нима қиласиз? Ўтирасиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам имом термизийдан келтирган ҳадис.

Расулуллоҳ айтадилар, бу ҳадис абу ҳурайра розияллоҳу анҳуданакан. Мен даҳала дара қовмин фаляжлис ҳайтҳу амаруру. Ким бир қавмнинг уйига кирса, ва у унга кўрсатишган, унга буюришган жойга ўтирсин. Мана ёққа ўтиринг дедими? Индамай ўтирасиз.

Фаиннал қавми а аламу би аврати дариҳин. Чунки ана шу қавм уйда егаси. Холисининг авратини бошқалардан яхшироқ билади. Бешинчи одоб, уйда егаси қайерга кўрсатса, шу йерга ўтирамиз. Нечта бўлди одоби? Биринчиси нима бўлди? Аллоҳни зикри билан обод қилиш мажлисини. Иккинчиси, яхши ҳамсуҳбатни қидиришлик. Учинчиси, келиш кетишда салом беришлик. Тўртинчиси, қўл бериб кўришлик ва бешинчиси, кўрсатилган жойга ўтиришлик.

Қарангларда биродарлар шариатимизни комиллигини. Раҳматлигини. Ҳатто мажлисда қандай тутишлик керак ўзимизга? Қоидаларни қўйиб қўйган. Шунда уйда егаси ҳам хижолатли ҳолатга тушмайди. Меҳмон ҳам бир ноқулай аҳволга тушмайди, ҳамма нарса ўзини маромидай кетади. Мажлис одобларининг олтинчиси қавмни рўпарасида ўтиришлик. Яъни ажралиб олмаслик.

Расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам лаънаман жала сафий ва сотил халқа денг. Абу довудан келтирилади. Хусайфотун нур ёмони ривоят қилади бу ҳадисни. Расулуллоҳ халқанинг ўртасига ўтириб олган кишини лаънатлади. Мана бир масжидда ўтирган бўлсак, халқа кўринишида, доира кўринишида кимдир ўртага чиқиб ўтириб оладиган бўлса, бу одам малъун дейиляпти. Яъни ажралиб олма дегани. Ҳаммани қаторида ўтиришлик керак. Масалан, курслар бир саф қилиб чизилган бўлса, курсини биттадан олиб алоҳида ўтира олмаслик керак. Ёки доира шаклида қилинган бўлса, мажлисда ўтириладиган жой, ундан ажра олмаслик керак. Енди касал бўлсангиз, ёки бир қандайдир хизматда турган бўлсангиз бу бошқа масала.

Малъунун алал исани муҳаммадинг соллаллоҳу алайҳи васалламаман жала сафи ва сатил халқатинг. Бу ҳадис Имом Термизийдан. Халқанинг ўртасига ўтириб олган кимса, Муҳаммад алайҳиссаломнинг тилига кўра малъундур, лаънатлангандур. Ҳамма қатор ўтирасиз. Ҳамма қатор отирасиз. Йеттинчи одам.

Мажлисда одамлар ўтирар екан. Ўтирган одамни, иккита одамни ўртасига шарт ўтириб олмаслик. Уларнинг рухсатисиз. Икки кишини орасига уларни изнисиз, рухсатсиз ўтириб олмаслиги. Бу ёнма ён ўтирган одам ака ука бўлиши мумкин, улфат бўлиши мумкун, жўра бўлиши мумкан, синфдош қўшни бўлиши мумки. Уларни ўртасига кириб бўлмайди. То улардан изн сўралмагунича. Чунки сенга ешитилишини хоҳламаган бир сўзи бўлиши мумкин уларни. Уни ёқтирмаслиги мумкин. Шунинг учун рухсатсиз икки кишини ўртасига бўлиб ўтирилмайди.

Абу Довуддан, Термизийдан келтирилган ҳадис. Усоматовнинг зайибдан бу ҳадис. Расулуллоҳ айтганлар: ла яҳил лоли рожуринг, а юфарриқа байна ифна ила би ибниҳма. Икки кишининг орасини, уларнинг, ана шу икки кишининг изнисиз бўлишлик бир киши учун ҳалол бўлмайди. Мана шунга ўтирсам майлими деди.

Йўқ деса, тугатворишлик керак екан. Жилинглар нима бу, сизларни ўзингларни уйлар екан бу масжид дейилмайди. Ла южлас байна рожулайни илла би диниҳима. Бу ҳадис Абу Довуддан. Икки кишининг оросига уларнинг рухсатсиз ўтирилмайди. Саккизинчи одоб. Ўтирган кишини ўрнидан турғизмаслик. Ўтирган қишини сиз келиб ўрнидан сурғизмаслигингиз.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан: анна ҳу наҳа ан юқоми рожул мин мажлисиҳи. Фаяжлис фии ҳи аҳам. Ва лекин тафассуҳи ва тавассуҳи. Пайғамбаримиз ёмон кўрар еди. Қайтарган еди бир ишда. Нима еди у иш? Бир кишини ўрнидан тургизиб, ўрнига бошқа одам ўтиришлигини. Тушунарлими? Тургизиб, урнига ўтказишлигини. Чунки, тўғрида, бир соат бўлгани ўтирган бўлса, туринг, жойни бўшатинг деса, ҳақиқатдан ҳалиги ўтирган одамга бу нарса албатта ёқмайди ва инсофсизлик ҳам бўлади. Инсофсизлик ҳам. Енди билмадим, шу шу мақомни егаси бўлса, масалан, имомни жойига ўтириб олган бўлса, иложи йўқ, туради. Аммо бошқа жойда бу нарса беадаб бўлади. Окани ибн умаро якираҳуан ёқумаҳ рожур мин мажлисихи сумма яжлис маканах. Пайғамбаримизнинг суннатига енг қаттиқ амал қилган, суннатини енг билимдони бўлган Ибн Умар кирса мажлисга, биронта одам туриб, ўрнига ўтириб ўтириб олишингизни яхши кўрмасин. Бор жойга ўтираверарди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қайтарганлар. Нимадан? Чоп қўлини орқага қилиб, шундай кафтини йерга қўйиб, тияни ишлайди. Чап қўлини ортасига қилиб, йерга таяниб ўтирмаслик. Бу тўққизинчи одам. Умар ибн Шариддан ривоят қилинади. Мен чап қўлимни орқага қилиб, йерга тияниб ўтирганимда, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени олдимдан ўтиб қолди.

Сўнгра менга қараб, ла тақвуду қодатал мағдубия алайҳим. Устига ғазаб тушган кишиларни ўтиришида қилиб ўтирмади. Қаранг. Чап қўлини орқага қилиб кафтини йерга қўйиб, мана шундай қилиб тияниб ўлдиришлик. Бир қўллаб. Мана шу. Қайтарилган, макруҳ бўлган, ман қилинган ишлар.

Ўнинчи одоб. Мажлисга келган киши бор жойга, бўш жойга ўтириш. Мана бу одамларни оқлаб келаётган, мана шу йердаги акаларимизга, укаларимизга тегишли нарса, бор жойга ўтирасиз. Оғир жойда турибди емас. Бор жойда ўтириб туринг, сапга турилганда ўтиб олаверасиз. Мусулмон одам бир мажлисга кирса, масжидними, илм мажлисими, нонуштами, меҳмондошликми, бор жойга ўтирасиз.

Кунна ида атайна набийя соллаллоҳу алайҳи васаллам а жаласа аҳадуни ҳайту ян таҳин. Саҳобалар айтишади, бу ҳадис Жобирни сурадан: биз Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига бирортамиз кирсак, қайерда мажлис тугаган бўлса, яъни қайерда охирги одам ўтирган бўлса, шуни ёнига келиб ўтира олардик.

Мана шу нарсага Пайғамбаримиз Саҳобаларини ўргатганлар. Демак, ҳамма шундай қилишлиги керак. Аммо истисно ҳолатлар бор. Масалан, мажлисга кирганда бир маҳаллани имоми, аҳли илм. Ёши улуғ инсон ёки бир фазилат егаси бўлган, халққа хизмат қилинган бир инсон кирса, бу одамни юқорига ўтказишлик ҳам суннат.

Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъдун Муоз розияллоҳу анҳун а олиб келишган еди жароҳатланган ҳолда. Қумул саййидиқумикун. Қавмингларни саййиди келди. Туринглар ўрнинглардан деган. Демак, ўрнида ўтириш деган суннат, кирган одамни мартабаси, мақомига қараб туриб туриш дегани нима екан? Суннат екан.

Кирган одамни ҳолатига қараб, мартабасига қараб, мақомига қараб, ҳурматига қараб муомала қиламиз. Тўғрида, жўраларингиз билан ўтирсангиз, йигирма га, йигирма беш га кирган жўра, дадангиз кирди, дуо беринг деб. Келинг ҳожи ака, ўтиринг. Ўтиринг, а? Ҳайтун тақил мажлис деган Пайғамбаримиз, ўша чегарадоржон, ўша йерда ўтиринг деса. Келинглар болалар, кўришиб қўй деса, ўтирибсизлар, қўлимни неъматга қилиб.

Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, Абу Довуддан бўлган бу ҳадис. Анзилун наса мани азилахон. Инсонларни ўзларининг жойига, манзилатига лойиқ жойга ўтказинглар деган. Ўзи унақа ҳурматга лойиқ бўлган, фазилат егаси олим одам кирганда ҳаммани туришини хоҳламайди. Ўзи бор жойга ўтираверай дейди. Аммо қавм ўзи ўтказади. Бу ёқда ғаш келмасин. Чунки ўшани ўтишлиги ҳам нима екан? Суннат екан.

Кейинги бешта одоб. Қавмни рўпарасида ўтириш, ўртага чиқа олмаслик, икки кишини ўртасини бўлиб ўтирмаслик, ўтирган кишини ўрнидан тургизмаслик, чоп қўлини орқага қилиб, тайёрмаслик ҳамда мажлисга келган киши бўш жойини топиб ўтириш деган. Ўн биринчи одамни. Агар бир мажлисда уч киши ўтирган бўлса, учинчи одамни қолдириб, иккита одам пичи пичи қилмаслиги. Мана шу ҳам мажлисни олди. Агар тўртта, бешта, олтита бўлса майли. Чунки иккита одам пихча пихча қилса ю, битта одам бичакада қолган бўлса. Мен ҳақимда гапиряптимикин деб туриб, ноқулай аҳволга тушиб қолади. Яна қайтариб айтамиз, иккита, учта одам ундан ташқари бўлса, беш, олти, ўн, йигирмата одам бўлса, иккита одам пичирласа бўлаверади.

Ўн иккинчи одамлар. Ёнида ўтириб, суҳбатлашаётган одамларнинг гапини пойламаслик. Овозини атай пасайтириб гапиряпти, бошқалар ешитмасин деб. Катта бир мажлисда. Диққат қилиб, нима дейишяпти ким булар? Нима ҳақида гап гапиряпти екан деб туриб, жосуслик қилмаслик. Чунки агар сен ешитишинг керак бўлган гап бўлса, улар бемалол нима қилар еди? Гапирган бўлар еди. Мана қуйида ўқийдиган ҳадисимиз Имом Бухорийдан жуда ҳам оғир ҳадис. Баъзида биласизми?

Телефонингизга звонок келади. Ало, ало десангиз, у билмасдан езиб юборган бўлади. Ешитиб турасиз. Бўлади да шу нарса. Шунақа одамга нима бор? Ва мани истамаъа ила ҳадитҳи қомин, ваҳум ла ҳу карихун, ав яфер руна минҳу, субби фил узуниҳил, ал ануку ёмон қиямати. Ким? Бир қавм гаплашиб турганда, уларни гапини тинглаб ешитса, улар хоҳламаётган пайтда, ешитиб қолмасин деб ўзларини олиб қочаётган пайтда ҳам, уларни гапини пойлаб ешитаётган бўлса, қиёмат кунида унинг қулоғига қўрғошин қуйилади.

Биров гаплашяптими? Сизни ешитишингизни хоҳламаяптими? Сизга керак емасми? Қулоғингизга қўрғ,ош қўйишини бир тасаввур қилиб кўринг. Ўн учинчи одобан. Бирон ҳожати билан бир киши мажлисдан, ўрнидан туриб чиқиб кетган бўлса. Қайтиб келиб жойига ўтиришга енг ҳақли бўлган одам шу. Инсончилик таҳорат қилиши керак бўлиб қолди. Ё бир звонок келиб қолди телефонига, чиқиб кетдими? Ўтирмайсиз ўрнига. Ўтирмайсиз. Бирор жаннат намозини қўйиб қўяди, бирор дўпписини қўйиб қуяди, бирор бир ярим тасбиҳини қўй қўяди. Ўтирмайсз. Ислом шу нарсага сиз билан бизни буюради.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан, бу ҳадис Имом Муслимдан. Қутайба ибн Саидан. Расулуллоҳ айтадилар, идҳақо маъҳадукун мин мажлисинг симма рожаъа илайҳи фаҳуа аҳу бихин. Ҳадис бор. Расулуллоҳ айтдилар, агар сизлардан бирингиз мажлисдаги жойидан турса, сўнгра шу жойга қайтиб келса, бас у шу жойига бошқалардан ҳақлироқ бўлади.

Ўн тўртинчи одоб. Мажлисдан кетиш учун ҳам изн сўрашлик керак. Худди масжидга киришликда изн сўралганидек. Чунки бу мажлисга сиз рухсат берувда кирдингизми? Енди чиқиб кетишлигингизга ҳам рухсат керак. Чунки кираётганингизда, уйда егаси рухсат берди, сизни кўзингиз тушишингиз керак бўлмаган нарсаларни сизга кўрсатмади. Пош бўлиб туринглар деди. Ёки бу ёққа юринг деди. Кирдингиз. Аммо чиқиб кетишликда индамасдан чиқиб кетадиган бўлсангиз, уни аҳли аёли ҳовлида шақиллайдиган бўлиши мумкин. Ёки сизга кўрсатишни хоҳламаган нарсасини кўриб қолишингиз мумкин. Пайғамбаримиз айтганлар, индама жиойлани исли рану мин ажлил босар.

Изн ўзи кўз учун сўралади. Изн аслида кўз учуни сўралади. Яъни нимага қараши мумкин, нимага қараши ҳам мумкин емас. Енди илм мажлисда ўтирган одам ҳам мажлисдан туриб чиқиб кетишлиги учун шу илм мажлисини бошқараётган одамдан рухсат сўраб туришлиги керак. Домласидан рухсатсиз чиқиб кетиб бўлмайди. Маъруза бўларкан бўлади. Телефон келиб қолади, шундай кўтариб телефонни бундай қилиб чиқиб кетиб қолади. Бу ҳам беадабий ҳисобланади. Беадабий бўлади.

Ўн бешинчи одоби, мажлис омонатини сақлаш. Мажлис омонатини сақлаш. Чунки бир мажлисда бўлган сўзлар, ҳолатлар бор. Уларни ҳаммасини ҳам ташқарига олиб чиқишлик мумкин емас. Модомики шу мажлисда ўтирганлар, шу гапирилган гапни кўчага чиқишини хоҳламайдими? Хоҳламайди. Шу йерда бўлган ишни ташқарига фош бўлишлигини яхши кўрмайдими? Яхши кўлмайди. Олиб чиқишлиги керак емас. Қайси сўз ҳолатни олиб чиқишли керак?

Шу мажлисдагилар қарши емас. Шу йердаги сўзни олиб чиқса, ҳеч кимга зарар тегмайди. Одамларга фойдаси бор. Буни олиб чиқса бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, инномал мажалис у бил аманат. Мажлислар омонати билан бўлади. Яъни мажлисда омонат бор. Аммо хайрият бўлса, яхшиликни кўпайишига сабаб бўлса, мажлис егаларини норозилиги бўлмаса, бир ойга зарар йетмаса, бу сўзларни ташқарига олиб чиқишлигини зарари йўқ.

Демак, ўн биринчи одоби, икки киши пичир пичир қилмаслиги керак, агар хонада фақатгина уч киши бўлса. Бошқаларни суҳбатига диққат қилиб қулоқ солиб турмаслиги керак. Агар сизга билдириш хоҳламай екан бўлса. Бирор бир ҳожати билан бирор мажлисдан туриб чиқиб кетса, уни ўрнига ўтира олмаслик керак. Мажлисдан кетиш учун рухсат сўраш керак, ҳамда мажлисни омонатини сақлашлик керак. Нечта бўлди? Ўн бешта.

Ўн олтинчиси ва охирги одоби дуо мажлиснинг каффоратидир. Ўтирдик, йедик, ичдик, суҳбат қилдик, сўзлар бўлди. Мажлис ниҳоясига йетди. Енди туриб кетмоқчимиз. Енди нима қилиш керак? Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу мажлисда содир бўлган хато сўзлар, камчиликларга каффорат бўладиган дуони бизга ўргатганлар. Пайғамбарим мажлис тугаганда шундай дуо қилардилар.

Субҳанак аллоҳим ва беҳамлик. Аш ҳаду алла илаҳа илла анта астағфирука ва атубу илайк. Субҳанак аллоҳим ва беҳамдик. Аш ҳаду алла илаҳа ила анта астагфирука ва атубу елайк. Мана шу дуодни ёдлаб қўйсак, қайси жойда ўтирсак, гаплашдикми, суҳбат бўлдими, мажлис бўлдими, шу дуодни ўқиб келсак, шу йерда ўтган хато камчиликларга кафолат бўлади. Илло шу йерда бўлган ҳамма хато камчилик бизни китобимизга ёзилади. Қиёматда сўраламиз бу нарсани. Субҳанака аллоҳим ва беҳамдик. Ашхаду алла илаҳа илла анта астағфирука ва атубу илайки.

Ей Аллоҳим, сен поксан, сенинг ҳамднинг ҳидоятинг билан тасбеҳ айтаман. Гувоҳлик бераманки, сендан ўзга ҳақ илоҳ йўқ. Сендан истиғфор сўрайман ва сенга тавба қиламан. Мана шу дуони биринчи марта Расулуллоҳ айтганларида, бир киши айтди, ё Расулуллоҳ, сиз бир сўзни айтяпсиз, аввал ҳеч ҳам айтмагансиз шу сўзни. Яъни биринчи марта ешитаётган еканда. Шунда Пайғамбаримиз айтдилар, бу сўз, мана шу дуо, мажлисда бўладиган нарсалар учун каффоратдир. Демак, охирги одоби ўн олтинчиси бу дуо. Субҳанакаллоҳу ва беҳамдик. Ашхадвал ла илаҳа илла анта астағфирука ва атубу илайк. Мана биродарлар, Аллоҳ қодир қилганича мажлис одобларидан айримларини ўқиган бўлдик.

Мана шу одобларни авваламбор ўзимиз тадбиқини қилишимиз керак, сўнгра фарзандларимизга. Мана енди қисқача қилиб қайтариб қўяман. Биринчиси, мажлис одобларни, биринчиси, Аллоҳни зикри билан обод қилиш мажлисини. Иккинчиси, яхши ҳамсуҳбатни танлаш. Учинчиси, мажлисга келиш кетишда салом бериш. Тўртинчиси, мусофақа, қўл бериб кўришлик. Бешинчиси, уй егасини кўрсатган жойига ўтиришлик. Олтинчиси, қавм орасида ўтиришлик, ажралиб олмаслик. Йеттинчиси, икки кишини ўртасини уларни рухсатсиз ёриб ўтирмаслик. Саккизинчиси, ўтирган кишини ўрнидан турғизмаслик. Тўққизинчиси, чоп қўлини орқага қилиб, тияниб ўтирмаслик. Ўнинчиси, мажлисга келган киши бўш жойга ўтириши. Ўн биринчиси, уч киши ўтирганида, икки киши нима қилмаслик? Пичир пичир қилмаслик. Ўн иккинчиси, бошқаларни суҳбатини пойлаб ешитмаслик. Ўн учинчиси, бирон ҳожати билан ўтирган жойидан туриб кетган бўлса, қайтиб келиб ўтиришликка енг ҳақли одам мана шу киши бўлади.

Ўн тўртинчиси, мажлисдан кетиш учун рухсат сўраш керак. Ўн бешинчиси, мажлис омонатини сақлашлик керак. Ўнинчи си, мана шу мажлисдаги нуқсон камчиликларга кафолат бўладиган дуони ўқишлик. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло ешитилган маърузаларга амал қилишлигини барчамизга тавфиқни берган бўлсин. Ақулу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи ва алакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашИсломда фарзанд тарбияси