Maviza
—Қоралама55 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
54:42
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин. Вассалату вассалому ала ашрафил мурсалин ва ала алихий вашаби ҳиж маъин. Аллоҳумма алунама ёнфауна ва онфаъна би маъламтана ва зиъна илма. Аллоҳим арина ал ҳаққа, ҳаққон орзуқуна тибаъа ва арина ал баътила баътилан орзуқуна жидинаба. Важалина минман йестамия унал қовли файетта биюна ҳусана. Ва адҳихин ла би раҳматика фий айбадика солиҳин. Аммабад, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъалибу баракатуҳ. Сирожиддин ўшининг бадул амоли асарини ўқиётгандек биродарлар, йигирма саккизинчи байт бу шаффоф тушунчаси ҳақида гап. Шаффоф тушунчаси баёни. Омаржуун шаффо ато аҳли хойрин ли ашабил кабайри калжибали.

Солиҳ бандаларнинг шаффофи тоғлардек гуноҳи кабираларни қилганларга ҳам умид қилингандир. Назмий баёни, солиҳлар шаффофатидан албат умид бор. Умидворлар бўлса ҳам тоғдек гуноҳкор. Яъни, бу байтнинг мазмуни хайр аҳли ҳисобланган, солиҳ ҳисобланган инсонлар қиёмат кунида гуноҳкорларнинг шаффоф қилишлари, ана шу шаффоф қилинаётган гуноҳкорлар гарчи тоғлардек келадиган катта гуноҳ кабираларни қилган бўлса ҳам, шаффоф туфайли Аллоҳ уларни авф қилиши мумкинлиги ҳақида. Демак, шаффофдан умид қилинади.

Солиҳ инсонларни шаффоф қилишига далил қаторида Ибн Можа келтирган ҳадис далил қилиб кўрсатилинади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: яшфа у яумул қиямати тала фатун. Ал анбия у, суммал уламау, сумма шу ҳадау. Қиёмат кунида шаффоф қиладиганлар учтадир. Пайғамбалар, сўнгра уламолар, сўнгра шаҳидлар. Демак, авваламбор қиёмат кунида шафод қиладиган зотлар бу Пайғамбарлар бўлади. Сўнгра илмига амал қилган олимлар бўлади, сўнгра Аллоҳ йўлида жонларни фидо қилган мухлис шаҳидлар ҳисобланади. Демак, анбиолар, уламолар ва шаҳидлар. Бу ўринда сиз билан бизни бир еътиборимизни тортиш керак бўлган нарса шуки, шафоат қиладиганлар саналганда, аввал пайғамбарлар, кейин олимлар, шаҳидлар охирида зикр қилинди. Шуни ҳам билсак бўлади, биродарлар, жиҳоддан кўра илм ўрганишлик афзал бўлади. Маъқулми? Сохта жиҳод. Жиҳод бўлмаган, асли фитна бўлган жойни жиҳодлаб кетаётган ёшлар асли илм ўқийдиган бўлса, мана шу аниқ жиҳод бўлар еди.

Маъқулми? Шунинг учун биз ҳеч қачон уламоларни ғийбат қилишликни маъқулламаймиз. Гарчи у илм аҳиллари нотўғри йўлларга даъват қилаётган бўлса ҳам, нотўғру оқимларга чақираётган бўлсак ҳам, уларни қилаётган ишини, тутган фаолиятини нотўғрилигини айтамиз, аммо шахсиятига ҳеч қачон гап тегизмаймиз, таъна тошларни отмаймиз. Сарой мулласи, динфуруш, анақа, манақа деган бир лақабларда айтмаймиз. Чунки динимиз илм аҳлларини ҳурмат қилишликка буюради. Ва сиз билан бизни биродарлар, ота боболаримиз айни шу таълимотга амал қилиб келган. Қоракалар, домлалар, имомлар ҳақида яхши гапирган ёки умуман гапирмаган. Тушунарли, мукаллар. Агар аввалам айтдик буни, зеҳнингиз жойида, ҳаракатингиз зўр, ихлосингиз баланд. Илм ўрганишлик учун ҳамма сабабларни қиляпсиз, лекин каллангизга илм кирмаяпти. Қалбингизда жойланмаяпти илм. Шунда бориб дадангиздан ҳам сўраб қўйинг бир қатор. Дада, мен илм ўрганишликни ҳамма сабабларнини қиляпман, лекин нимагадир юқмаяпти. Ана шу юқмаслигига сабаб ишлардан биттаси, сизни уламоларга қилган муносабатингиз екан. Тушунарлими?

Бола боқаётганлар? Агар фарзандларимиздан илмлилар, қорилар, шундай бир раббоний уламолар чиқишини хоҳласак, илм аҳиллари ҳақида умуман, умуман тилимизни тияйлик. Ҳаттоки ўша нотўғри оқимга чақираётган бўлса ҳам, у илмли у, у домла у. Китоб ўқиган у. Шахсиятига гап тегизмаймиз. Аммо тутган йўлни нотўғри деб айтамиз.

Шафоат, биродарлар, а, луғавий жиҳатдан икки хил маъно берилган унга. Жуфтлаш, тоғни жуфт қилишлик маъноси. Иккинчиси, васила, сўров каби маъноларидан. Енди шафоат деганда биз нимани тушунамиз? Урфда бировдан, биров учун яхшиликни сўрашлик шафоат дейилади. Бировдан биров учун сиз яхшиликни сўрашлигингиз шаффоф дейилади. Шаффоф, қиёмат кунида бир бандани устида ҳақ бўлишлиги учун иккита шарт топилиши керак. Биринчиси, изнни Аллоҳ Таоло ўзи бериши керак.

Аллоҳнинг изни билан бўлишлиги керак. Иккинчиси, шаффоф қилинадиган кишидан Аллоҳ рози бўлган бўлишлиги келди. Яъни, шаффоф қила айтган одам дунёдан чиқаётганда тавҳид билан чиққан бўлиши керак. Ла илаҳа иллаллоҳ муҳаммадур расулуллоҳ деган еътиқод билан чиққон бўлса, ҳар қанча гуноҳ кўп бўлса ҳам бунга шафоат, умид қилинади.

Шунинг учун биз айтамиз, намоз ўқимаган одам ҳам жаннатдан умид қилади. Минобарим, намоз ў қимаган одам ҳам мусулмон. Нодомики ла илаҳа иллаллҳга иймон келтирган бўлса, шу еътиқодда ўтган бўлса намоз ўқимаган одам ҳам жаннатга киради. Шаффоф билан кириши мумкин. У намоз ўқимагандан кофир деган еътиқод бу нотўғри. Биз намоз ўқимагинадан фозиҳ деймиз, қаттиқ гуноҳкор деймиз, кабира қилган деймиз, лекин мусулмон деймиз уни.

Қанча намоз ўқиб олмаган одамлар ўтди. Совет даврида яша, мана катталар айтсин, қанчаси бенамож еди. Агар бу тоифалар айтаётгандақа, намоз ўқимаган одамни кофир десак, буларни ҳеч қайсига жаноза ўқимаслигимиз керак еди. Баъзиларимизни дадаларимиз, еҳтимол опа дадаларимиз намоз ўқими ўтиб кетди. Шунинг учун бизни мотуридий ақидамизда намоз ўқимагандан қаттиқ гуноҳкор, фосиқ, аммо мусулмон у. Тушунарлими?

Қуръони каримда шафоатнинг қачон фойда беришлиги баён қилинган. Астайдибилла. Вакам мин малаким фис самаватила туғни шафаъатуҳум шайъан илла мин бадиий ан яъзаналлоҳ лиман яшаъо ва ярдо. Осмонларда қанчадан қанча фаришталар бўлиб, ўшаларнинг шаффофлари ҳам Аллоҳ ўзи хоҳлаган ва рози бўлган кишиларга шаффофга изн бермагунича фойда бермас. Демак, Аллоҳ Таоло шаффоф қилишига изн беришлиги керак. Шундан кейингина шаффоф қилинади. Далил? Истайди билла. Қуллиллаҳ ҳис шафоату жамияни. Айтинг дейди Аллоҳ Таоло Зоомер сурасида, барча шафоат фақат Аллоҳникидир. Аллоҳ изн бермаса, ҳеч ким ҳеч кимни шафоат қила олмайди.

Айтдик, Аллоҳ Таоло шафоат қилинган кишидан тавқи баҳли бўлганлиги учун рози бўлади. Яъни калима билан ўтди, шунинг учун Аллоҳ бўпти, шафоат қиловер дейди. Чунки мушрик бўлиб ўтган, кофир бўлиб ўткан кишиларга шафоат қилишликка изн берилмайди, гарчи йер юзидаги ҳамма одамлар нима қилса ҳам, шафоатга ўтадиган бўлса ҳам. Булар ҳақида Аллоҳ Таоло айтади, фама танфавҳум шафоатуш шафиаин. Енди шафоатчиларнинг шафоати бундайларга фойда бермайди. Кофир бўилиб ўтган, мушрик бўлиб олган инсонларга шафоат фойда бермайдир.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламдан мана шафоат ҳақида кўплар ҳадислар келган, айримларини ўқиймиз. Пайғамбаримиз айтадилар, Имоми Термизийда келтирилган ҳадисда, атания атин мина инди роббий, фаҳайёнани байна ан ядухилар нисба уммат ел жаннати ва байна шафоати. Парвардигорим ҳузуридан келувчи келди ва менга ихтиёрни берди.

Умматимни ярми жаннатга киришлигини ёки шафоатни. Пайғамбаримизга шунақа ихтиёр берилди. Умматингиз ярми аниқ жаннатга киради, ёки шафоатни танланг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шафоатни тонладилар. Шунда мен шафоатни таалладим. У, расулуллоҳнинг шафоати, Аллоҳга ҳеч нарсани шир келтирмасдан вафот етган киши учундир. Юқорида гапимизда далила. Калима билан ўтдими? Ўшанинг учун вафот етаётганда, маййитни олдида турганлар калимаи тойибани талқин қилишлиги керак. Ла илаҳа иллаллоҳ, ла илаҳа иллаллоҳни деб туриш керак. Кимни деганлар расулуллоҳ, дунёдан чиқаётганда айтган охирги сўзи ла илаҳа иллаллаҳи бўлса жаннатга киради деганлар. Мана шу шаффоф билан киради жаннатга. Гарчи беномоз бўлса ҳам. У дегани намоз ўқимай қўявер, жаннатга барибир кирасан екан деган даъват емас бу. Бу фарз.

Шафоатнинг турлари. Шафоатни умумий суратда бир икки турга ажратсак бўлади. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзига хос бўлган шафоатлари ва умумий шафоатгўйларнинг шафоатлари. Расулуллоҳга хос бўлмаган шафоатлар. Биринчиси, барча пайғамбарлар орасидан Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васалламга бериладиган улкан шафоат. Аллоҳ Таоло мана шу шаффофатга ишора қилиб, Қуръонда айтади, тадибиллар. Аса ан яба атака роббука мақоман маҳмуда. Шоядки роббингиз сизни, енг муҳаммад алайҳиссалом, мақтовли мақомда тирилтирса. Мана шу оятдаги мақоман маҳмудаҳ мақтовли маком деганда шаффофни назарда тутилади, дейди уламолар. Иккинчиси, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг яхшилиги билан ёмонлиги, савоби билан гуноҳи тенг бўлиб қолган қавмларни жаннатга кириш учун қиладиган шафоатлари.

Бунга далил қилиб, истайду биллаҳ ва ала аърофи режа алун яърифуна кулллам бесийман ҳимоятини келтиришади. Аъроф устида ҳар бирини сиймоларидан таниб оладиган кишилар бўлур. Савоби билан гуноҳи тенг бўлиб қолган одамлар жаннатга ҳам кирмайди, дўзахга ҳам кирмаяди. Булар Аъроф деган жойда туради, аросатда. То Аллоҳ Таоло ўзининг ҳукмини уни устида жорий қилмагунича шу йерда туришади. У жаннат ҳам емас, дўзах ҳам емас. Аммо мана шу шафоат туфайли иншааллоҳ улар ҳам жаннатга киришади.

Учинчиси, дўзахка амр қилинган қавмларни ана шу дўзахга кирмаслиги учун Расулуллоҳнинг қиладиган шафоатлари. Биз ҳозир Расулуллоҳнинг ўзига хос бўлган шафоатларини назарда тутиб ўқияпмиз. Жобириддин Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Пайғамбаримиз айтадилар, шафоати ли аҳли л кабайри мин уммати.

Менинг шафоатим умматимдан аҳли кабира қилганларга. Яъни умматимдан аҳло кабойирларга шафоатим бордир. Мана айтдик ку, одам ўлдирди, зино қилди, ўғирлик қилди, гуноҳ кабиира қилган, аммо калима билан ўтган бўлса ҳам умид қилинади. Тавқид билан чиққан бўлсанглар, иншааллоҳ умид қилинадир.

Имрон умид ҳусайн дан яҳружи қовун минан нариби шафати муҳаммади ин саллаллоҳу алайҳи васаллам файёд ҳулу нал жаннатани. Бир қавм Муҳаммад алайҳиссаломнинг шафоатлари сабабли дўзахдан чиқиб, жаннатга келадилар. Юсам мауна жаҳаннамийин. Улар жаҳаннамийла деб номланади, Бухорийдан. Дўзахга тушган. Дўзахка тушган, лекин Расулуллоҳнинг шафоати билан дўзахдан тиққан. Ўшанинг учун ҳадисларда келади. Боринглар, қаранглар. Ҳардал ўсимлигини урғурчалик яъни уруғчалик иймони бор одам бўлса олиб чиқинглар дейди. Қалбида иймони борки одам, дўзахда абадий қолмайди.

Тўртинчиси. Жаннатга кирган одамларнинг амаллари, савоблари, тақозо қилгандан кўра юқорироқ даражага чиқишлиги учун Пайғамбаримизнинг қиладиган шафоатлари. Мана Абу Салом розияллоҳ аниқ вафот етганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб дуо қилганлар, ана шу дуоларнинг қаторида Аллоҳум мағфирли Абий Салама, варфа адоро жадда ҳу фил маҳдийин деганлар. Парвардигор Абу Саломани мағфират қилгин, унинг даражасини ҳидоят қилинганлар ҳолатида кўтаргин. Яъни ўзи лойиқ бўлган мақомдан кўра юқорироққа чиқади. Маъқулми? Ўзи ажойибда, бу ҳадисларни ўқисангиз, қалбингизга бир хурсандчилик, умид, қувонч келадики, ишониб кетасиз да, жаннатингиз аниқ бўлиб қолибди деб. Шундай ҳадислар бор, ўқийсиз, дўзақинглар еканлигингиз аниқ бўлади. Мана шу ҳолат, тавозум, баланс, бўлишлик керак ҳар битта мусулмонда. Аллоҳни раҳматидан умидимиз бўлади, уни азобидан қўрқувимиз бўлади. Мана шу тавозўн, мана шу баланс бизни тўғри юришимизга сабаб бўлади. Фақат дўзахга олиб борадиган ҳадисда айтаверсангиз, кўнгли чўкиб кетади одамни. Агар фақат жаннатга олиб борадигон хабарлар айтилаверса, талтайиб кетади.

Мана шу баланс керак, мана шу тавозе керак, биродарлар. Бешинчиси. Баъзи қавмларни жаннатга ҳисоб китобсиз киришлари учун қиладиган шафоатлари. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар, яда ҳулул жанната мени умматимдан жаннатга ҳисобиун а алфан. Мени умматимда жаннатга ҳисобсиз китобсиз келадиганлари бор. Улар йетмиш минг тадир. Уларни юзлари тўлин ой кечасидаги ойнинг зиёсидек нур таратиб туради. Абу хиррор айтади, шунда уккош шатунни муҳсин асадия айтадики, туриб, чакмонни кўтариб, сакраб унутиб кетди да, ва ё расулуллоҳ, дуо қилинг, мен ўшалардан бўлай деди. У зот, ей аллоҳим, уни ўшалардан қилгин дедилар.

Сўнгра уккош шатундан муҳсиндан кейин бир одам туриб, ё расулуллоҳ дуо қилинг, мен ҳам ўшалардан болай деган еди, расулуллоҳ, уни уккош сендан олдин қўлга киритиб бўлди дедилар. Бухорий ривоят. Олтинчиси. Азобга мустақиҳ бўлиб қолганларнинг азобларини йенгиллатиш учун қиладиган шафоатлари. Азобда, дўзахда, лекин Расулуллоҳнинг шафоати билан азоб йенгиллатилинади. Абу саид ал ҳудудий розияллоҳу анҳудан абу тоғли вафот етаётган пайтда, мана пайғамбаримиз биласизлар кириб, бир оғиз айтиб қўйинг шу калимани ла илаҳа иллаллоҳ. Қиёматда шу билан бизни шаффоф қиламан деганида унамасдан ўтиб кетади.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни мана амакилари Абу Тўғли зикр қилинганида, у зот шундай дедилар. Шоядки, қиёмат кунида унга менинг шаффофим наф берса, у оловнинг чуқур бўлмаган икки тўпиғигагина йетиб турадиган саёз жойга қўйилади, ўша жой сабабли бош миясининг пардаси қайнаб турадигини ешитганман. Бу Бухорийдан бу ҳадис.

Шаффоф деганда жаннатга киришлик емас. Мушрик ҳолда ўтди, лекин Расулуллоҳнинг шаффофи тиббиётли шу мушрик ўтган амакиси азоби йенгиллатилади дейиляпти. Йеттинчиси. Барча мўминларга жаннатга кириши изни берилиши учун қиладиган шаффофатлари. Биз мана Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари бор бунда. Ана аввало шаъфийин фил жанна. Мен жаннатга еришиш учун аввалги шафоатчиман дедилар. Яъни жаннатга одамларни киришлигига, умуман жаннатингларни киришликига, Расулуллоҳнинг шафоатидан кейин йўл берилади.

Саккизинчиси, гуноҳ кабина қилган умматлари учун қиладиган шафоатлари. О, гапимизни бошига қайтамиз. Дарсимизни бошига айтамиз. Шафаъат или аҳли ил кабайр мен умматий дедилар Расулуллоҳ. Мени умматимдан кабира қилганларга шафоатим бордир. Имом Термизий ривоят. Яна қайтариб айтамиз. Рўза тутмаса кофир емас, ароқ ичса кофир емас. Намоз ўқимаса кофир емас , рибо қилган бўлса кофир емасс. Биродарлар, гуноҳ кабира қилди. Бу фосиқ, гуноҳкор. Лекин модомикела илоҳийлоҳ еътиқодда турган бўлса, умумини у.

Аҳли суннанинг принсипи аҳли қибла бўлган одамни кофирга чиқармаслик. Шуни ёдлаб олинглар укалар. Ҳақиқий аҳли сунна ва жамоанинг еътиқоди, услуби, принсипи, йўли ла илаҳа иллаллоҳ муҳаммадур расулуллоҳ деганки одам, аҳли қибла дейилади, уни кофирга чи қармаслик. Агар кофирликка олиб борадиган ишни қилган бўлса ҳам, уни кофир дейиш сиз билан бизни ишимиз емас. У уламолар, қозилар, муфтийларни иши. Сиз билан бизга емас уларни кофирга чиқариш. Маъқулми? Умуман тилимизни тияйлик биродар кофир дейишдан.

Биз шафоатнинг биринчи тури муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзига хос бўлган шафоатдан мана саккиз хил турини гаплашдик. Биттасидан умидимиз бор, а? Ҳеч бўлмаса биттасидан умиддимиз бор. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўпроқ саловат айтган одам, у зотнинг шаффофатидан умид қилишлиги кўпроқ ҳаққи бор.

Енди биродарлар, мана айтдик, шаффофатни иккига бўлдик. Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи вассалламнинг ўзига хос бўлган шаффофатлар, буларни зикр қилдик, саккизтасини. Енди умумий шаффофатлар. Иккинчи тур шаффофатлари. Биринчиси, барча пайғамбар алайҳиссаломларнинг ўз умматларига қиладиган шафоатлари, буни далили айтилди. Қиёмат кунида шафоат қиладиганлар учта. Анбиолар, уламолар ва шаҳидлар. Иккинчиси, фаришталарнинг гуноҳкорларга қиладиган шафаатлари. Буни ҳам оятини ўқидик, истадибилла. Вакам мин малаким фис самаватила атўғни шафаъатуҳум шайъа ояти. Осмонларда қанчадан қанча фаришталар бўлиб, ўшаларнинг шафоатлари ҳам Аллоҳ ўзи хоҳлаган ва рози бўлган кишиларга шафоатга изн бермагунича фойда бермас. Демак, иккинчиси, малокаларни қиладиган шафоатлар.

Учинчиси, ёш болаларни ота оналарига қиладиган шафоатлари. Далили Али розияллоҳу анҳудан келган ҳадис. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, иннасиқто ла юроғи мураббаҳу, идда да ҳала абававаҳунна ро. Албатта, гўдак ота онаси дўзахга кирганда, албатта роббисига норозилик билдиради. Сиқт деганда бу ҳомила бўлиб тушиб кетганлар, деган маъноси ҳам бор. Сиқт дегани, ўша ой муддати тўлиб туғилмасдан ҳомийлар ҳолатда ўлиб қолган.

Файюқол у лаҳю айюҳа сиқтул муроғиму, адих ила абавайкал жанна. Унга, ей роббисига норозилик билдираётган юрак, сиқт. Ота онангни жаннатга олиб кир дейилади. У бояги бола иккаласини узун киндиги билан жаннатга киргизгунича тортиб боради дедилар Расулуллоҳ. Ибн Можа қилган ривоятда. Албатта бу яна юқорида айтганимиздек, дунёдан иймон билан ўтган, мусулмон ҳолда ўтган ота она.

Мана шу ўринда енди туғилиб, балоғатга йетмасдан учга кириб, бешга кириб ўлган фарзандлари бор одамлар. Жаннатда хизматингизни қилади деган гапни гапиришади. Таскин бериш учун бу нотўғри гап. У дунёда туғилиб, бешга кирдими, олтига кирдими, йеттига кирдими ўлган бўлса, у хизмат қилмайди жаннатда. У жаннатда сизни ёнингизда комил инсон суратида тирилади. Агар ўғил бола бўлиб ўтган бўлса дунёда, жаннатда сизнинг олдингизда ўттиз уч яшар инсон бўлиб турилади. Агар қиз бола вафот етган бўлса, ана шу ўн саккиз яшар қиз ҳолатида туради. Хизмат қилмайди сизга. Чунки жаннат аҳлларини хизматини қиладиган хос Аллоҳ Таолонинг маҳлуотлари бор, ғилмонлар бор. Абадий ёш болаларки, улар Жаннатда, Жаннатингларда хизматини қилдириш учун яратилган. Улар катта йемайди, қарамайди, ўлмайди.

Шунинг учун фарзандини ҳали балоғатга йетмасдан туриб йўқотганларга бу башорат хушхабарки, ёнингизда бўлади. Тўртинчиси, Аллоҳни йўлида шаҳид бўлган инсоннинг ўз яқинларидан йетмиш нафарини қиладиган шафоати. Бунга далил, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар, Имом Термизий ривоят қилган ҳадисда, лисшаҳи линдаллоҳи сиддуҳ ҳай солин.

Шаҳид учун Аллоҳни ҳузурида олтита хислат бўлади. Юқу фару ла ҳуфи аввали дафъатин мин дамиҳи. Ана шу қони тўкилиши билан, қонунни биринчи томчиси йерга тегишлиги билан гуноҳлари мағфират қилинади. Ва юро адаҳ минал жанна жаннатдаги жой кўрсатилади. Ва южару мин адабил қобрий қабр азобидан ҳимоя қилинади. Воя аману мин минал фазаил акбарий. Қиёмат кунга даҳшатли қўрқувдан омонда бўлади. Ва ю ҳалла хуллатал иймон, иймон либоси билан безаланади. Ва ю завожу минал хўр ила ин хўри айнларга никоҳланади. Ва ю шаффофи сабайна инсана мин ақор и бихин. Қариндошлардан йетмиш кишини шафоат қилади. Шаҳид бўлган одам.

Бешинчиси. Қуръон ёдлаган қорини ўз оиласига қиладиган шафоат. Мана енди Қуръонга йетиб келдик. Далил а? Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар, Имом Термизига келтирган ҳадисда. Ман қора ал қуръана, воситотаҳараҳуу, фаъаллаҳа лалуҳу ва ҳарромаҳ ҳарромаҳуҳ. Ким, деяптилар Расулуллоҳ, Қуръонни ўқиган ва уни ёд олган бўлса.

Қаранг, ўқиган ва ёд олган. Кўпчилигимиз ўқишни биламиз, лекин Қуръонни ҳаммамиз ёдлаганимиз йўқ ҳали. Адаҳаллоҳуллоҳу биҳир жанна шу сабабли Аллоҳ уни жаннатга киритади ва шаффофи ашратинг, жаннатга киргизади ва ҳар бирига дўзах ривожи бўлиб қолган ўнта яқинлари учун унинг шафоатини қабул қилади.

Ўзини уруғидан, оиласидан бўлган, дўзахга ҳоким қилинган ўнта одамга мана шу қориниш хафоти ўтади. Тушунарлими? Қуръон ёдлашликка болаларимизни бир тарғиб қилайлик. Ҳа, у ялқовлиги тутади, ёдлагиси келмайди, ўйин қоронгъи бўлади, лекин тушунмаяпти да нимадан у ўзини олиб қочаётганлигини. Яхши гапирасизми, попаса қиласизми, бир нарсани ваъда қиласизми? Хуллас, ёдлатинг болангизга. Қорига қиёмат кунида алоҳида мукофот берилади. Лекин қорини ота онасига, Қуръонни ёдлаган қорининг ота онасига қиёмат кунига Пайғамбаримиздан ҳадислар бор. Нурдан бўлган либос кийгизилади. Олтиндан бўлган тош кийгизилад бошига.

Олтинчиси. Мўминларнинг бир бирларига қиладиган шафоатлари. Мана айтдик, шафоатни умумий сурати иккига бўлдик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўзларига хос бўлган шафоат, буни саккизта турини айтдик ва умумий шафоатни турлари. Булардан мана бештасини айтдик. Олтинчиси, мўминларнинг бир бирларига шафоатлари. Далиб, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, Имом Муслим келтирган ҳадисда, ма мин рожилин муслимин ямоуту. Фаяқуму ала жанозадихи арбаун рожулан ла юширику на биллаҳи шайъа илла шаффаҳумуллоҳу фиҳиҳ. Ибн Аббосдан бу ҳадис, Имом Муслимдан келтирилади. Расулуллоҳ айтдилар, бирор бир мусулмон вафот етганида, унинг жанозасига Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмаган қирқ киши қатнашса, албатта Аллоҳ уларнинг у ҳақидаги шафоатларини қабул қилади. Орқасидан дуо қиламиз у жанозани. Ана шу шеър келтирмаган қирқта одам бор бўлса, дуоларни ижобат қилади, шафоатларни қабул қилади Аллоҳ Таоло.

Йеттинчиси, Қуръони Каримнинг ўз қорисига шафоати. Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, иқро ул қуръана, фа иннаҳуяти явмал қиямати шафиъан лияс ҳадихий. Қуръон ўқинглар. Чунки у қиёмат кунида ўз соҳибларига шафоатчи бўлиб келади. Имом Муслимдан. Саккизинчиси, рўзанинг рўзадорига шафоти. Далили, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, Имом Аҳмадъдан Абдуллоҳинда амр рўёб қилган ҳадис ас сиямова ул қуръану яшфи ан илил ил абди явмал қияма. Қиёмат кунида рўза ва Қуръон бандани шафоат қилади. Яқул сияму ай роббий мана атуҳутта анаваш шаҳвата, диннаҳар, фашшаффийни фийи. Рўза айтади, ей Роббим, мен уни кундузлари таомдан ва хоҳиш истакларидан қайтардим. Унинг учун мени шафодимни қабул қилгин дейди. Фаяқулул қуръану, мана атуҳун навмобиллайли фашшаффийм и фийи. Қуръон айтади, уни кечалари уйқудан қайтардим, унинг учун мени шафоатимни қабул қилгин. Қола фаёшушафи ани. Баъзи иккалалари шафоатчи қилинади.

Мана биродарлар, биз шафоат ҳақидаги аҳли сунна ва жамоанинг еътиқоди қандай еканлигини сизларга бир бугун баён қилган бўлдик. Сирожиддин ўша айтади во маржуун шафаату аҳли хойрин ли асхабил кабайри калжибали. Солиқ бандаларининг шаффофоти тоғлардек гуноҳ кабираларни қилганларга ҳам умид қилингандир. Насмий баёни, солиҳлар шаффофотидан албат умид бор, умидворлар бўлса ҳам тоғдек гуноҳкор.

Бизни еътиқодимизда гуноҳ кабира қилиб ўтган одамга ҳам иншааллоҳ шаффоф тегади, иншааллоҳ жаннатга киради. Намоз ўқимаган одам кофир емас, рўза тутмаган одам кофр емас, арағичган одам кофр мас. Бу бизни еътиқоди. Чунки аҳли сунна ва жамоанинг еътиқоди принсипи услуби аҳли қибларни кофирга чиқармаслик. Ақувли қовли ҳаъда, ва астағфируллоҳ алайҳи валакум. Инна Аллоҳи ва малакати ҳушайлуни ала Наби, я юҳалладина аману соллу алайҳи васаллиму таслима. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.

Инн алҳамдулиллаҳи наҳматуҳу онасутайинуҳу онасутавфируҳ. Ва наъобибиллаҳи мин сурур яънфу синав мин саййъат я амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳмуҳиллала. Ва ман юғилилгу фалаҳа деяла. Ва нашхаду алла ила ила Аллоҳи ва ҳидаҳулар шаръи калаҳ. Ва нашхаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Аммабард. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва биракатуҳ.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Сирожиддин ўшининг бадул амоли асаридан ўқиётган едик. Бу ақида дарсларимиз. Бугунги мавзуйимиз йигирма тўққизинчи байт. Пайғамбарларнинг маъсумликлари ҳақида. Пайғамбарларининг маъсумликлар баёни. Маъсум дегани бегуноҳ дегани. Гуноҳдан қасддан гуноҳ қилишликдан пок дегани. Сирожиддин ўша бобомиз айтади во иннал анбия алафий аманинг ан ила исян и амдан ва н изалин. Маъноси, дарҳақиқат пайғамбаралар қасддан исён қилишдан ва пайғамбарлик мақомидан четлаштирилишдан албатта омонда бўлганлар. Назмий баёни пайғамбарлар ҳеч қачон қасддан исён етмаган, елчилик мақомидан ажралиб ҳам кетмаган. Бугунги мавзуйимиз шу.

Аллоҳ азза ва жалла инсонларни ўзининг рисолатига даъват қилишига учун одамларни орасидан пайғамбарларни танлаб олган. Аллоҳ танлаб олган хос бандалар, анбиолар, пайғамбарлар ҳеч қачон қасддан гуноҳ қилишмаган. Улардан бирор бир хато иш содир бўлган бўлса, бу хатоан, есдан чиқариб қўйганлиги учун қилган, лекин қасддан гуноҳни қилмаган. Пайғамбарлар қасддан гуноҳликдан омонда. Яна бу муҳтарам зотлар мана шу пайғамбарлик мақомидан ҳеч қачон ажралмаган. Яъни қилган гуноҳи туфайли Аллоҳ Таоло уларни пайғамбарликдан ажратиб қўймаган. Уларнинг оқибати омонда бўлган. Аммо бизни оқибатларимиз омонда емасмиз.

Аллоҳум мажолиҳой роҳ умурингна ҳавотимаҳа дуосини ўқиймиз. Парвардигор ҳаётимизнинг енг яхши қисми охирги қисми ўсин. Охири яхши бўлсин. Чунки инсонда ҳаётини аввали зўр бўлиб, охири чатоқ бўлиб қолиши мумкин. Пайғамбарлар ҳам ҳамма одамлар қатори йеган, ичган, касал бўлган, никоҳланган, бозорларда юрган, қариган ва белгиланган кунда вафот етган инсонлар бўлган. Аммо бу пайғамбарларда бошқа одамларда бўлмаган бир хусусиятлар бўлган, ана шу пайғамбарларнинг шундай бир ўзига хос хусусиятлари ҳақида бугун иншааллоҳ суҳбатлашган бўламиз. Пайғамбариларнинг хусусияти. Авваламбор улар ростгўй бўлишган. Ҳеч қачон ёлғон гапирмаган. Садоқатли бўлишган, аҳдига вафо қилишган. Хабар беришлик, ваҳини йетказишлик бўлган. Фаросатли бўлишкан. Жирканч айблардан саломат бўлишган ва гуноҳлардан масъул бўлишган. Мана шу сифатларни бирма бир кўриб чиқамиз.

Ростгўйлик, ҳар бир инсон учун зарур бўлган мақтовли сифат. Енди пайғамбарлар учун енди бу нарса лозим бўлишлиги ҳаммага маълум. Пайғамбар ёлғончи бўлиши мумкин емас. Чунки оддий одамга ҳам ёлғончилик бу разил сифат деб қаралади. Оддий одамдан ҳам разил сифатда қабул қилинади. Енди пайғамбар бўлиши ёлғончилиги мумкин емас.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ёшлигиданоқ ростгўйлиги билан машҳур бўлганлар. Узоққа ваҳий келишигидан олдин лақаблари қанақа еди? Лақаблари ас содиқул амин. Ростгўй ва ишончли. Аммо Қуриш ўзи Расулуллоҳга шунақа чиройли баҳо бериб туриб, пайғамбар бўлгунларига қадар, енди ваҳий келганидан кейин пайғамбаримизни фолбинга чиқаришди, ёлғончига чиқаришди. Коҳинга чиқаришди . Ўзи пайғамбаримизни тўқиб олган дейишди гапларини.

Шунда Аллоҳ азза ва жалла Аллоҳнинг номига ёлғон тўқиган одамни аҳволи нима бўлишлигини Қуръонда ҳукмини баён қилди. Ва пайғамбар бизга тасалли берди. Пайғамбарларимиздан агар ёлғон содир бўлса, нима бўлишигини хабарини берди. Астайрибиллаҳ. Валау тақоввала алайна баъдул ақовийл ла аҳодна минҳу бил ямин, симмала қотаъана минҳу лватинг, фа ма минг кун мин аҳадина анҳу ҳаж зин ва иннаҳу ла тадикирату лил муттақин.

Қураш мушриклари айтаётганидек, Расулуллоҳ ўзи тўқиб Қуръон, ўзи тўқуб Аллоҳни сўзи деганда нима бўлар еди? Агар дейди Аллоҳ Таоло, Пайғамбар бизнинг номимиздан биз айтмаган баъзи сўзларни тўқиб айтганида еди, албатта биз унинг ўнг қўлидан тутган, сўнгра унинг шоҳ томирини узиб ташлаган бўлар едик. У ҳолда сизлардан бирор киши ундан ҳалокатни тўса олувчи бўлмас еди. Ҳақиқатан у Қуръон тақводорлар учун еслатмадир.

Демак, агар Муҳаммад алайҳиссалом ёлғон тўқиган бўлганида Аллоҳ Таоло ўнг қўлидан ушар едим, шоҳ томирни узиб ташлар едим деяпти. Мана шу билан ҳам Пайғамбаримиз ҳеч қачон ўзи тўқиб гапирмаганлиги шу оятдан маълум бўлади. Аслида Пайғамбаримнинг олиб келган ваҳиси ҳақ еканлигини, у зотнинг сўзлари ёлғон емаслигини қўрайишдан бўлган ашаддий душманлари ҳам тан олишар еди. Лекин ҳақлигини билиб туриб нимага тан олмаган унда деса, уларни кибрлари йўл қўймаган бунга. Абу Жаҳл билан Қурашлик бир саййидни ўртасида бўлган баҳсдан билсак бўлади. Қураш қабиласини улуғларидан бўлган бир киши абу жаҳл бил ан кўчада учрашиб қолди. Ҳалиги саййид Абу Жаҳлга айтди.

Мана иккаламиз турибмиз. Ҳеч ким йўқ олдимизда. Аллоҳни номини ўртага қўйиб сўрайман. Менга айт, Муҳаммад ёлғончими? Абу Жаҳл Маҳзум уруғидан. Қурайшнинг уруғлари бор. Расулуллоҳ Бану Ҳошим уруғидан. Абу Жаҳл Қурайшнинг Бану Маҳзум уруғидан. Сўнгра шундай деди. Абу Жаҳл айтдики, унга очиқдан очиқ айтди, Аллоҳга қасам, Муҳаммад розгўй ҳеч қачон ёлғон гапирмаган деди. Билиб туриб душманлик қиляпти. Шунда бояги киши сўрайди, унда нимага ергашмаяпсизлар? Абу Жаҳлни сўзини қаранг. Биз ва Бану Ҳошим ўзаро мусобақа қилардик. Улуғлик ва фахрланишда бир биримиздан ўзишга ҳаракат қилар едик. Улар таом берди, биз ҳам таом бердик. Улар одамларни сув билан суғорди, биз ҳам суғордик. Улар одамсга жой берди, биз ҳам жой бердик. Биз Бану Ҳошим билан Бану Маҳзун худди пойгага қўйилган иккита чопқир от каби бўлиб қолганимизда, биздан Пайғамбар чиқди деб турибди улар. Енди биз Пайғамбарни қайердан олайлик? Аллоҳга қасамки, иймон ҳам келтирмаймиз, ишонмаймиз ҳам, ергашмаймиз ҳам деди.

Мана биродарлар, мана шу одамларни қалблари кўрлигига далил бўлади. Аллоҳ Таоло хонанда айтади, кўзлар кўр бўлмаган, балки қалблари, валагин таъмол қулу бул латефи судур. Бу одамларнинг кўзлари кўрган, аммо қалб кўзи кўр бўган. Ҳақлигини кўряпти, биляпти, лекин қалби очилишни хоҳламаяпти. Шунинг учун укалар, уни кейин айтиб қўяман да, далил, далил деяпмиз. Мана биз мазҳабимиз, ақидамизда далилларни айтдик, келтирдик. Агар қалб кўр бўлиб қолмаган бўлса, ўша оят, ўша ҳадисни келтирдик. Биринчи уч асрда яшаган салафсиз солиҳаларнинг сўзларини далил қилиб келтирдик. Агар биз биринчи учасрга салафларга ергашамиз, ҳақиқий салафсиз солиғингларга деса, агар қалбимизни кўзи кўр бўп қолмаган бўмаса, биз тузалишимиз керак.

Айрим, қатиб қолган калламиздаги фикрларни ўзгартиришимиз керак. Чунки кибр ҳаққа кўнмаслик ва одамларни менсимаслик деб таърифланган Пайғамбаримиз томонидан. Ҳақ айтилди, ҳужжат далил қойим бўлди. Енди буни буёғи кибр ҳисобланади сиз томондан. Агар ўша фикрингизда қайтиб туриб олган бўлсангиз.

Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Ассаллаллоҳу алайҳи васалламга ўзи тасалли бериб, қуйидаги оятларни нозил қилди. Истадибиллаҳ, қодинна аламу иннаҳуло яҳзунукалладиная қулун. Фа индаҳум ла юка рибунак. Вала кин ир долимеен би аяътиллаҳи я жиҳадун. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, улардан айтаётганлари сизни маъюс қилаётганини яхши биламиз.

Улар аслида сизни ёлғончига чиқармаяптилар. Балки бу золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор етаётирдилар. Айтяпти ю, Муҳаммад рози гапиради деяпти. Пайғамбаримиз рози гўлигини айтяпти. Тан оляпти, лекин оятни қабул қилмаяпти. Кибр йўл қўймаяпти. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг розикай еканлигини замондошлари, ҳатто мушри кофир душманлари ҳам билган, лекин ҳозир айтаётганимиздек, ўзларининг мартабага, шарафга, мансабга бўлган муҳаббати уларни динга ергашликдан тўсиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг розга еканлигини яна бир далили ўлароқ, Абу Софийн ибн Ҳарб билан Хирақил ўртасида бўлган баҳсни мисол келтирсак бўлади. Абу Софийн Шомга борганида карвон билан, тижорат билан. Хирақил, Румний подшоҳи, шу йерда бўлади. Расулуллоҳдан вакут бўлиб келганида Абу Софийни чақириб, саволга тутади. Насл насаби ҳақида сўрайди, кимлар ергашаяпти, аввал бунақа гапни гапирганми, уни динига кирганлар қайтиб чиқиб кетяптими, кўпайишяптими, озайишяптими? Ана шу саволларни қаторисида Хирақил сўрайди. Ёлғон гапирадими? Дейди. Абу Софийн душмани бўлса ҳам, йўқ дейди. Ҳеч қачон ёлғон гапирмайди дейди.

Демак, буларни фақат кибри тўсган. Биринчи хулосамиз, пайғамбарлар ростгўй бўлган. Иккинчиси садоқатли бўлиш. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ва барча анбиолар содиқ, садоқатли зотлар бўлишган. Улар Аллоҳ томонидан келган буйруқни, қайтариғини одамларга комил суратда содиқлик билан йетказишган. Унга қўшмаган, олишмаган, ўзгартирмаган, алмаштирмаган, қандай тушган бўлса, шундай йетказган.

Аллоҳ азза ва жалла анбиоларнинг ҳолини баён қилиб айтади, истарабулла. Алладина юбаллиғуна рисолатилла, ояҳшовначу, вала яҳшовна аҳадам иллаллоҳ ва кафаб биллаҳи ҳасиба. Улар кимлар? Пайғамбарлар Аллоҳнинг фармонларини бандаларга йетказадиган, ундан қўрқиб, ундан ўзгадан қўрқмайдиган зотлардир. Улар фақат Аллоҳда қўрқади, бандадан қўр қилмайди. Учинчи сифати хабар бериш.

Бу сифат пайғамбарлар ўзларига ваҳий қилинган нарсани йетказишликда мана тўлиқ йетказишлиги тушунилади. Уларга келди хабар, улар бу нарсани йеткизишди. Пайғамбарлар уларга нозил қилинган ваҳийи одамларга йетказишган ва мана шу йетказишни йўлида қанақа машаққат қийинчилик бўлса, буларни биронтасига парво қилмасдан, сабр қилиб йетказишган. Масалан, Нуҳ алайҳиссалом. Аллоҳ Таоло айтади, убалли ҳукм рисалати роббий ва ансаҳулакум ва аламу миналлоҳи маъла таъламун. Сизларга роббимнинг юборганларини йетказаман, насиҳат қиламан ва Аллоҳдан келган ваҳий орқали сизлар билмайдиган нарсаларни биламан. Биринчи сифати ростгўй бўлади. Иккинчиси омонатдор бўлади. Учинчиси хабар йетказувчи бўлади. Тўртинчиси фаросатли бўлади.

Фаросатли бўш. Пайғамбарларнинг ҳаммалари йетук ақл егаси бўлиши билан бирга жуда ўткир фаросат егалари ҳам бўлишган. Енди одамларда ҳам бор. Ўткир ақли бор ва ўткир фаросати бор. Фақат одамларнинг фаросати, ақли инсон қаригани сари мана шу иккита сифати, ақли билан фаросат секин пасайишни бошлайди. Ҳатто баъзи одамлар қарига борганда, қариганда ақлини ҳам йўқотиб қўяди. Ақлини йўқотмаса ҳам бояги фаросатда ўткирлиги кетиб қолади. Нима дей еканини билмай қолади. Бўладими? Ўзини кузата олмай қолади.

Оддий инсонларда ёш ўтган сари бу нарса заифлашади, нуқсонга учрайди. Аммо пайғамбарларда бу нарса ўзгармайди. Ақли ва фаросати ўзини ўрнида бўлади. Ана шу ўткир фаросат егаси бўлган зотлардан биттаси Иброҳим алайҳиссалом. Мана Намруд билан ўртасида бўлган баҳсни келтириб ўтамиз. Аллоҳ Таоло мана шу қиссани баён қилади. Астайду биллаҳ, алам таро ила ладий ҳажжа иброҳимаҳ фий роббийҳи ан атаҳуллоҳул мулк.

Аллоҳ подшоҳлик бериб қўйгани сабабидан Иброҳим билан роббиси ҳақида ҳужжатлашган, талашганини билмадингми? Ифқола иброҳим мураббиял ладий юҳий ва юнийд. Иброҳим алайҳиссалом айтди, мени роббим деди. Тирилтиради, ўлдиради деди. У нима деди? Қоли ана ухи ва умид. Ўзича пайғамбар билан баҳслашяпти. Фаросатда, ақлда, ҳужжатда баҳслашяпт. Мен ҳам ўлдириб тирилтираман деди. Иккита маҳбусни олиб келишди. Иккаласи ҳам ўлимга ҳукм қилинган. Биттасини қатл қилди, иккинчисини қўйиб юборди. Ана. Мен биттасини ўлдирдим, биттасини тирилтирдим. Ҳа, бу йерда Иброҳим алайҳиссалом у қайси ўлим, қайси ҳаётни гапиряпти ю, бу нимани айтяпти? Нима деди? Фа инналлоҳе я атиби шам семинал машриқий, фа атиби ҳаминал мағриб. Аллоҳ қуёшни машриқдан чиқаради. Сен мағрибдан чиқаршинг?

Бешинчиси. Биринчи сифатини нима олди? Ростгўй бўлган. Омонатдор бўлган, хабарни йетказувчи бўлган, ўткир фаросат егаси бўлган. Фақат фаросат емас, ўткир саросат. Бешинчиси, жиркантирувчи айблардан саломат бўлган улар. Енди пайғамбарлар Аллоҳнинг толлаб бўлган бандалари бўлганидан кейин, бу одамлар ҳаммадан афзал инсонлар бўлиши керак. Уларда одамлар улардан жирканоқ деган биронта бир сифат ёки феъл атвор ёки касаллик бўлмаслиги керак.

Айюб алайҳиссалом ҳақидаги ривоятлар бу исроилий ёд. Чириб кетган, сасиб кетган, қурт босиб кетган екан. Бу исроилий йўқ. Чунки Аллоҳни пайғамбарига бунга ўхшаган одамлар улардан жирканоқ деган сифатлар, касаллар йетиши мумкин емас еди. Бу исроил ёд. Исроил ёд дегани Тавротдан ва Инжилдан олинган пайғамбарлар ҳақидаги хабарлар. Таврот ва Инжилдан овинган хабарлар, Расулуллоҳ бу китоблардаги маълумотлар ҳақида айтганлар ла тусоддий қуҳа ва ла тукаддий буҳа.

У хабарларни тасдиқламанглар ҳам, инкор ҳам қилманглар. Рост ҳам демаймиз уни, ёлғон ҳам демаймиз. Чунки китобни ўзгариб ташлаган улар. Таурат ва Инжилни ўзгартириб ташлашган. Биз нотўғри ёлғон деган жойимиз тўғри бўлиб қолиши мумкин. Тўғри деб тасдиқласак, у жой ёлғон бўлиб қолиш мумкин. Шунинг учун Таурат ва Инжилдан келган хабарларни биз иссироилиёт деймиз. Уни тасдиқламаймиз ҳам, инкор қилмаймиз ҳам.

Енди Айюб алайҳиссаломни касаллигига келадиган бўлсак, уни қандай бўлганини Аллоҳни ўзига ҳавола қиламиз. Қуръонда берилган хабардан Айюб алайҳиссалом ҳаддан нимани ирода қилган бўлса, шунга иймон келтирди деймиз, шу билан тўхтаймиз. Аллоҳ Таоло айтади, Айюб алайҳиссаломи ҳақида, истадибилла. Ва айюба идна да роббаҳо анний массания дур ва антарҳамур роҳимин. Ва Айюбнинг ўз Роббисига нидо қилиб, албатта мени зарар тутди. Сен ўзинг Раҳмлийларнинг Раҳмлироғисан дегани есланг. Бас биз уни дуосини мустажоб қилдик. Унга йетган зарарни кетказдик. Демак, у Айюб алайҳиссаломга йетган зарар, ўзини баданига ҳам йетган, яна оиласига ҳам йетган зарар. Аммо бу пайғамбар Аллоҳни танлаб олган бандаси ўлароқ, бошқа жойлар жирканадиган айби нуқсонлардан ҳимоя қилинган зотнинг шаънига тўғри келмайдиган зарар бўлмаган. Хуллас одамлар ундан жиркиб безиб кетадиган ҳолатда бўлган емас. У ривоятлар Исроил ёд дейилади.

Биринчи сифатлари. Ростгўй бўлган. Омонатдор бўлган. Хабарни йетказган. Ўткир фаросат егаси бўлган. Жирканч сифатлардан узоқ бўлган.олтинчиси, гуноҳлардан ҳимоя қилинган. Пайғамбарлар бошқалардан ажраб турадиган енг муҳим сифатлардан биттаси, улар гуноҳмасиятдан омон бўлган. Инсонни, комил инсонни шаънига тўғри келмайдиган ишлардан, разниликлардан пок бўлишган. Ҳа, пайғамбарлар ҳам бошқа одамларни сингари бозорда юрган, уйланган, йеган, ичган касал бўлган. Лекин уларнинг ичидаги енг хулқи гўзаллари, енг амал мусофолари, енг нафси покизалари бўлган.

Модомики Аллоҳ Таоло бу бандаларини бошқа бандаларга ибрат бўлишини хоҳлабдими? Енди бошқача бўлиши мумкин емас да. Улар айтганладиина ҳадаҳумуллоҳ, фабихудаҳ муқтадий. Улар айнан ўша пайғамбарлар. Аллоҳ ҳидоятга бошлаган зотлардир ва сизлар ҳам уларни йўлга ергашинглар дейди.

Пайғамбарларни гуноҳлардан саломат бўлинишлиги, ҳимоя қилинишлиги исмат дейилади. Исмат. Ўзбек тилига таржима қилсангиз, гуноҳсизлик, поклик, ҳимоя маъноларини билдиради. Исмат фақатгина Пайғамбарлардан. Енди истилоҳий маъноси Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолонинг Пайғамбарлари ва Расулулларини гуноҳ ва маъсиятга тушишларидан ҳамда разилликлар ва ман қилинган нарсаларни содир етишдан ҳимояси, ҳивзи исмат деб аталади. Исмат.

Енди, Аллоҳ Пайғамбарларни гуноҳ қилишдан сақлаган бўлса, Одам Алайҳиссалом жаннатда мевани йеб қўйди ю. Пайғамбар Алайҳиссалом, кўр саҳоба келиб туриб, менга исломдан таълим беринг деганда Расулуллоҳ юзини буриб олдилар у. Мусо Алайҳиссалом бир қибитингни бир ўлдириб қўйди ю.

Қанақа тушунамиз буни? Пайғамбарлар Аллоҳни ҳибз ҳимоясида, исматида бўлган бандалар, шунинг учун уларга ергашлигимизни Аллоҳ Таоло буюрган. Агар улар гуноҳ маъсулотларни содир қиладиган одам бўлганида, улар қилдими, демак биз ҳам қилсак бўлаверади деган маъно бўлиб қолар еди. Агар улар гуноҳ маъсулоти қилса, уларга ергашмасликка тўғри келиб қолар еди. Шунинг учун улардан содир бўлган бу ишлар қасддан қилинган гуноҳ дейилмайди. Бу хато дейилади. Хато дейилади. Ёки афзалроқ ишни қилмаган дейилади. Расулуллоҳ Абдуллоҳимни умумий мактубим келиб, менга динни таълим беринг деганида юзини бу ёққа бурдилар. Чунки Қуришнинг зодагонларини даъват қилиб тургандилар, бу одамни исломидан кўра булар исломга келиб қолса кўпроқ фойда бўларди динга. Гуноҳ емас еди, балки Пайғамбаримиз каттароқ савоб фойда шу йерда бўламикин деб қараган еди. Гуноҳ емас деди. Лекин бу хато бўлди. Мусо алайҳиссалом бир қиптийни бир рўлдириб қўйди, Пайғамбар бўгучи ўлдирди. Чунки исматнинг шарти шу одам Пайғамбар болиши керак.

Тушунарли бўлдими? Беқасдан бир урди, ўлиб қолди. Лекин пайғамбар бўлгани Мадиядан қайтиб келаётгандан кейин бўлди. Уриб ўлдириб қўйиб чиқиб кетди Мисрдан. Мадиянга бориб ўн йил турди, қайтиб кела еканда пайғамбар қолди. Демак, мана шундай бир гуноҳ маъсулотларни пайғамбарлар қасддан қилишлиги мумкин бўлган емас. Масалан, Одам алайҳиссалом. Во асо адам роббаҳо фағаваа. Тоҳас тўғрисида Аллоҳ Таоло очиқ айтяпти. Одам Парвардигорига осий бўлиб янглишди. Мана осий бўлганлигини Аллоҳ Таоло ўзи Қуръонда айтяпти. Осий бўлди, йўлдан адашди. Енди, пайғамбар бўлса Одам алайҳиссалом, қандай қилиб Аллоҳни буйруғига осий бўлади? Пайғамбарларни маъсум деди ку ҳозир, деган савол табиий туғилади. Енди, жавоб қандай бўлади? Лўндаси одам алайҳиссаломнинг мана шу қилган хатоси қасддан бўлмади, унутиб қўйиб қилди. Енди қасддан гуноҳ қилиш билан билмасдан унутиб гуноҳ қилиб қўйишни ўртасида албатта фарқи бор. Шариатни биласизлар, Пайғамбаримиз айтганлар, руфиян умматид салат, мени умматимдан учта гуноҳ кўтарилган. Ал хато, во нисян, во мастукир ҳалиҳ.

Хато. Билмас екан бир одам бу ишни гуноҳлигини, қилиб қўйди. Бунга гуноҳ ёзилмайди. Есдан чиқариб қилиб қўйди. Биларида есдан чиқиб қолди. Ёзилмайди ва мажбур бўлиб қилинган гуноҳ ҳам ёзилмайди. Демак, Одам алайҳиссалом қасддан йемади у мевани. Есдан чиқарасиз қилиб қўйдилар. Аллоҳ Таоло мана оятда бу нарсани сиз билан бизга баён қилиб айтади. Валақодаҳ ҳидинай ила адами мин қобил, фанасий, валам нажруллоҳ азма. Батаҳқиқ илгари биз Одам билан аҳдлашган едик, лекин у унутди.

Унутди. Унда азмоқароқ топмадик. Шу дарахтни мевасини йема деб тайинлаган, лекин буйруғимизни унутиб қўйди. Шунинг учун айтяпти, роббисига осий бўлиб адашди деди. Бу йерда осий бўлганлиги аниқ айтилганидек, есдан чиқариб қилганлиги ҳам аниқ айтилмаяпти. Шунинг учун Одам алайҳиссаломни бунда қасддан қилди дейилмайди. Иккинчидан, Аллоҳ Таоло Одам алайҳиссааломга мана бу жаннат, мана бу сени жуфтинг, хоҳлаган жойда йегин, хоҳлаган нарсани йегин, фақатгина мана бу дарахтни мевасидан йема деди. Ва тақрора ба ҳадиги шажарада фотаку номинал долимин. Жаннатда ер хотин, жаннатда одам ва ҳавони хоҳлаган жойида яшайди, хоҳлаган мевани йемайди, фақат мана бу дарахтни мевасидан йема деди.

Мана шу йерда бир нозик нарса бор. Мана бу дарахтнинг мевасини йема деганида, Одам алайҳиссалом, мана шу дарахтни жинсидан бўлган дарахтларни мевасини емас, айни мана шу дарафтни мевасини йема йеяпти деб, бошқа дарахтдан шу мевани йеб қўйди. Боғингизда елликта олмангиз бор, юзта гилосингиз бор, мингта шафтолингиз бор. Олмани кўрсатиб туриб, мана бу дарахтни мевасидан йема деса, нима деб тушунасиз?

Айни мана шу дарахт мумкин емас екан дейсиз, ўзи аслида олма дарахтни йемаслиги керак еди. Боғга кирганингизда. Шунда қайси қолган бошқа олмадан йерсангиз, демак буйруқ итоат қилмадингиз. Тушунарлими? Одам алайҳиссаломга мана бу дарахтни мевасини йема деса, айни шу дарахт бўлса керак деб ўйлаб, хато қилиб, унутиб, худди шу дарахтни жинсидан бўлган бошқа дарахтдан мевани йеб қўйди. Хато бўлди. Қасд бўлгани йўқ.

Натижада буйруққа хилоф бўлди. Бундан ҳам билиниб турибдики, бу йерда қасддан қилишлик, Аллоҳни буйрига хилоф қилишлик йўқ. Билмасдан қилинган гуноҳ билан қасддан қилинган гуноҳни ўртасидаги фарқ ҳаммамизга маълум. Яна Одам алайҳиссаломнинг ана шу дарахт мевасини йеб қўйиши Пайғамбар бўлишидан аввал содир бўлган.

Одам алайҳисса жаннатда яралганда Пайғамбар емас еди. Йерга юборилганидан кейин Пайғамбар бу. Маъсумликни Пайғамбар бўлишлик тақозо қилади. Мана Мусо алайҳиссалом ҳам бир ўлдириб қўйди. У Пайғамбар бўшунга қадар еди. Лекин Пайғамбар боргандан кейин бировни ўлдиргани йўқ. Одам алайҳиссаломнинг ман қилинган дарахт мевасини йегани Пайғамбар билишдан олдин содир бўлганига қуйидаги оят далил бўлади. Сумма жита ба ҳу роббуҳу фата ба алайҳ ва ҳада. Сўнгра Парвардигори уни поклаб тавбасини қабул қилди ва ҳидоятга йўллади. Демак, Пайғамбар бўлишлигидан аввал бўлди бу хато.

Демак, йигирма тўққизинчи байтимиз Пайғамбарларнинг масъулликлар баёни ва инн ал анбия ила фий аманийм, ан ила исяни амдан ва низалийм. Дарҳақиқат Пайғамбаралар қасддан гуноҳ қилишдан ва Пайғамбарлик мартабасидан четлаштирилишидан омонда бўлганлар. Пайғамбарлар ҳеч қачон қасддан исён етмаган, елчилик мақомидан ажралиб ҳам кетмаган.

Ақули ҳовли ҳа да, ва астағфируллоҳ ливалакум инналлоҳу ва малака таҳуи саллуна ала наби я ю ҳалладини амину соллу алайҳи васаллиму таслима.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)