Maviza
—Қоралама12 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
12:26
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннал ҳамдилиллаҳи наҳмадуҳу онас таъинуҳу онас таофуҳ ва наъуғуллоҳи мин суруриян ҳусина. Омин саййиъати амалина, ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мувиллала ва ман югурилгу фалаҳ ҳадияла. Ва нашҳаду алла илоҳий иллаллоҳу ваҳда ҳула шарикала ва нашҳаду анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Амобод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъал ва баракатуҳ. Мана биродарлар, ёш болаларни прививкаларини олмаслик ҳақида озгина гапириб қўйинглар. Буни зарари ҳақида дейиляпти. Охирги пайтда ёшларни орасида кўпроқ ана шу прививкани олсанг, боланг ундай бўлиб қолар екан, бундай бўлиб қоларкан деб туриб, олмаслик кўпайибди. Ва мана шу олмасликни оқибатида ёш болалар орасида оволлари йўқ бўлган даражада кўпайиб кетаётган касалликлар. Мен мана шу бизни қорасураёнга тегишли докторларни қўлида берган менга статистикасини ўқиб бераман. Биродарлар, мақосийдур шариат деган нарса бор динимизда. Диннинг, шариатнинг мақсадлари. Мана шу ўқиётган намозимиз, қилаётган еҳсонимиз, қилаётган таҳоратимиз, қилаётган суннатга бўлган амалларимизни ҳаммасини орқасида мақсадлар бор.

Мақосидуш шариат. Шариатнинг мақсадлари дейилади. Шариатимизни мақсади бешта. Бешта нарсани қасд қилади шариатимиз. Биринчиси, динни сақлаш. Иккинчиси, жонни сақлаш, учинчиси, ақлни сақлаш, тўртинчиси, насл насабни сақлаш. Бешинчиси, молни сақлаш. Бизни қилаётган қайси ишимиз? Мана шу мақсадлардан биттасига мувофиқ бўлса, демак шу шаръий бўлади шу иш.

Бизни қилаётсак ишларимиз шу беш ярим мақсаддан қайсинисига тескари бўлса, ғайри шаръий бўладими бу ишимиз. Тушунарлими? Оптога чиқиб кетаётганда бош кийим кийиб, бир палто кийиб олишлик. Жонни сақлашга тўғри келадими? Демак, шаръий иш. Савоб бўлади шу ишни қилсангиз. Енди мана шундай иссиқ бўлиб турган пайтда, атай толага ялангъоч чиқиб кетишлигингиз, ношаръий иш.

Жонни сақлаш шариатнинг мақсадларидан биттаси. Мана шу жонингизга, саломатлигингизга зарари бўладиган ҳамма нарса ҳаром бўлади. Саломатлигингизни, жонингизни сақлашига сабаб бўладиган ҳар битта иш вожиб бўлади. Жонни сақлашлик демак зиммамиздаги фарз вожиб екан. Нима қилишимиз керак жонни сақлаш учун? Йейиш керак, ичиш керак, кийим керак, иссиқ совуқдан ҳимоя қиладиган уй керак, касал бўлиб қолсангиз даволанишингиз керак, касалликни олдини олишлик керак, касалга сабаб бўладиган ишлардан узоқ бўлишлик керак. Яъни касалликни олдини олиш керак. Прививка олиш айни шу нарса.

Ўзини ҳаётини хатарга соладиган ишларга мусулмон одамни яқинлашлиги уни гуноҳкор қилади. Сиз бир иш қилдингиз, шуни оқибатида саломатчилигингизга путур йетди. Ёки бир нарсани қилмадингиз, шу нарса туфайлисиз ўлиб қолдингиз. Ўлимни қайтарадиган бир сабаб бор еди, қилмадингиз. Демак сиз гуноҳкор бўлдингиз. Вала тақтулу анфу саккум инналлоҳи кана бикум раҳима дейди Аллоҳ, Мисол сурасида. Ўзингларни ўзинглар ўлдирманглар. Албатта Аллоҳ сизларга меҳрибон бўлган Зот. Жонни инсонга Аллоҳ ато қилди. Енди ана шу жонни олиш ҳам Аллоҳ Таолонинг ёлғиз ўзини ҳаққи. Кўринг да. Инсонни соғлигини сақлашлик учун ёки жонни сақлаб қолишлик учун шариатимиз баъзи ўринларда ман қилинган нарсаларга рухсат беради. Масалан, йегани ҳеч нарса қолмади. Уч кун, тўрт кун оч қолиб кетди. Бир ҳаром гўшт турибди. Шуни йемаса ўлиб қолади. Шунда шариат ўлиб қолмайдиган даражада бир юз граммиди, еллик грамм йейишга рухсат беради. Тикка туриб намоз ўқишлик саломатчиликка зарар йетказади, ўтириб ўқисин. Рўза, фарз. Агар соғлигига зарар қиладиган бўлса, тутмайди бу одам.

Тушуняпсизларми? Соғлиқни сақлаш, уни касаллардан еҳтиёт қилиб олдини олишлик, бизни шариатимизни йелкамизга юклаган вожиб амал екан. Инсон ўзини соғлигини ва ҳаётини сақлаб қолиш учун қилиш керак бўлган ишлар бор. Ана шулардан биттаси табибларнинг кўрсатмалари. Шунинг учун биродарлар ишончли, мусулмон табибни айтган сўзларини, айтган кўрсатмани қилишлик мусулмонларга лозиқ ва лобуд бўлади.

Ҳозирги келиб туриб, айрим ёш ота оналар ана шу ёш болаларга қилинадиган профилактика учун қиладиган прививкаларни олишдан бош тортишяпти. Албатта, бу ҳолат уларни медитсинадан хабари йўқлигидан ва мана шу прививкани нима еканлигини билмаганлигидан, илмсизлигидан. Ана шу прививкалар йўқ пайтда биродарлар битта қизамиқ келса, болалар ўлиб кетаверарди. Ўша битта пенсилин ўйлаб топилмасдан олдин битта шунақа бир вирус келса, юзлаган, минглаган болалар ўлиб кетаверарди. Ана шу прививи йўқ пайтида биродарлар қизамиқ, шол, дефитситрия, кўклиниш деган касаллар ёш болаларга тегарди да, мана шу касалга чалинган, балоғатга йетмаган ёш болалардан юз таси касал бўлса шу касаллар билан, йетмиш саксон фоиз ўлиб кетаверарди. Бу факт.

Аммо мана шу прививкалар олиниш бошлангандан кейин, бу статистика кескин пасайиб кетган. Ўша ваксинани, прививкани олсанг, боланг манақа бўлиб қолар екан. Бу гумон, бу тахмин, бу шубҳа. Лекин олмасанг ўлиши аниқ. Бу ишонч. Бу факт. Шунда қайси йўлда шу йерда мусулмон одам? А? Шунинг учун биродарлар, мамлакатимизда мана шу соғлиқни сақлаш миллий программасига ёш болаларни профилактика учун емлаш, прививка қилишлик киритилган.

Ҳа, албатта, бу прививкани олмайман деса ота яна, ихтиёр ўзида. Уни мажбурлай олмаймиз. Аммо биз фактни келтириб қўйяпмизки, хулоса ўзинглардан. Фақат айтиладиган нарса шуки, прививка олмайман деётганлар, бир оролда ўзи ёлғизлашаса майли еди, ўзи билан ўзи овора бўларди. Лекин шу прививкани олмасдан, боласи касал бўладиган бўлса, у мактабга боради. У детсадга боради. Бошқа мусулмонларга ҳам юқтириши борми?

Шуни тушуниб олишлик керак. Енг оғир кечадиган ўн иккита касал бор. Мана шу касалликларга қарши профилактика қилишлик, укол олишлик, мажбурий. Ҳамма касалларга қарши прививка олинглар дейилмаяпти. Енг оғир кечадиган ўн иккита касал. И лекин ана шу прививкалар бекорга қилинади юз фоиз.

Мен сизларга мана ҳозир олиниши мажбурий бўлган прививкалар қайси касалликларга қарши олинади, шуни ўқиб бераман. Ёш болаларга туғилган кундан бошлаб ўн икки ёшгача қилинадиган прививкалар. Биринчиси, туберкулёзга қарши перевка қилинади. Раддомда уч кун ичида қилинади. Бу б, c, г дейилар екан. Иккинчиси, гепатитга қарши. Учинчиси, пневмонияга қарши. Тўртинчиси, кўклюшга қарши. Бу кўк йўтар екан, бу касалга чалинган бола бир йўталганда ўттиз секунддан бир минутгача дам ичига тушиб кетар екан. Кўкариб кетар екан инсон.

Бешинчиси, дефереяга қарши, бўғма касали. Олтинчиси сталниак қарши, кўкшўл касали. Йеттинчиси, шол касалига қарши. Саккизинчиси кор деб қўяди бу касал датини. Тўққизинчиси краслуха дейди. Бу касал агар инсонга юқиб қўзиб қолса, қирқ даражагача олиб чиқади истимасини. Икки уч ҳафтагача қийналади мана шу истима билан. Ўнинчиси йемафлия дебди. Бу қон касал екан. Ўн биринчиси гриппга қарши, ўн иккинчиси епитпаротитга дебди, қарши дебди. Хуллас, тепки касал екан. Буни зарари нима десангиз, туғмаса бўлиб қолар екан одам. Ўғил боладир, қиз боладир, мана шу касалга, тепки касалликка чалинган одам бепушт бўлиб қолиш хавфи бор екан.

Енди, мана шу ёш болалар мана шу оғир кечадиган ўн иккита касалга қарши емланади. Приявка олмаган болада мана шу юқорида айтилган касаллар юқиб қоладиган бўлса, йетти кундан йигирма бир кунгача иситмаси қирғидан тушмай туриб олади. Енди, тўғри, ёш бола приявка олмаса ҳам, организм касаллигига қарши ўзи курашади, аммо ана шу туғилган янги болада йигирма бир кунгача иммунитет пайдо бўлмайди. Йигирма бир кун ўтгандан кейин иммунитет пайдо бўладими? Шунинг учун бу касалга чалиниб қолса, айниқса шу ёшда, жуда қийин кечаркан бу касалликлар. Шунинг учун ёш болага прививка қилинади.

Мана шу касалликлардан прививка олганлар, масалан, ўша прививкани олди, юз тадан тўқсон тасидан йенгил ўтиб кетади. Ўн тасида бу касал кўзга кўринса ҳам, бир икки кунда йўқ бўлиб кетади. Асосан ўлим хавфи бўлган мана шу касалликларга қарши перевифка қилинади, ҳамма касалларга қарши емас. Янги туғилган болага мана шу бcг деган қилинаркан, шунинг учун туберкулас касал бўлмас екан.

Енди, айрим ёшлар раддомдан тушгандан кейин боласига қилинадиган поликлиникадаги перевкадан отказ қиляпти. Енди айни мана шу отказ қилганларни орасида қизани ва бошқа касалликлар кўпайиб кетяпти. Қизамиқ биродарлар? Биз айтдик, шу прививкалар пайдо бўлмасдан туриб бир келса, минглаган одам боши балодни олиб кетарди.

Шу йерда бир қоила бор. Шубҳа, гумон туфайли, аниқ ишонч тарк қилинмайди. Қайтараман. Аниқ ишонч, шубҳа туфайли тарк қилинмайд. Нима дегани? Бир одам таҳорат олгани аниқ. Уч тўрт соат ўтгандан кейин, таҳоратим бузилдими, бузилмадими деб иккиланиб қолди. Бу шубҳа. Таҳорат олгани аниқ, лекин йел келган, келмаганлигида шубҳа. Шунда қайсини олинади?

Ҳа, тақво юзасидан таҳорат олиб қолгани яхши, лекин шаръий қоида, аниқ ишонч шубҳа гумон туфайли бекор қилинмайди. Тушунарлими? Е, бир ухлаб туриб ҳам таҳоратим бор деёлмайди, биласизми ухлаганингизни. Ҳожатхонага кириб чиққандан кейин тушиб ҳаммаси аниқ у. Бўлади ю баъзида, бундай қараб таҳоратим борми йўқми дейсиз. Таҳорат олганингиз аниқ. Лекин бузганингизни есингизда емасми? Таҳорат бор дейилади. Мана енди, бизни мавзумизга тегишли бўлган ўрни шуки, прививка олса, ундоқ бўлармиш. Прививка олса, бундоқ бўлармуш, деган гапни ешитамиз. Бу аниқ емас. Бу гумон, бу шубҳа.

Енди, аниқ нарса нима бўлиб турибди? Шу прививкани олмаса, касал бўлгани аниқ. Шу прививкадан отказ қилганларда касал бўлгалиги аниқ. Енди қанақа йўл тутилади? Юқорида айтиб ўтганимиздек, аниқ ишонч шубҳа гумон туфолиги бекор қилинмайди. Юқорида айта ўтдики, бемор бўлса даволаниш касалликни олдини олиш, касал бўладиган ишлардан узоқ бўлиш, табибларни кўрсатмалари сиз билан биз учун лозим ва лобуд бўлади.

Олмасанг аниқ касал бўляпсан. Олсанг касал бўлармиссан. Қайсинисини қиламиз? Тушундингларми, биродарлар? Бу привявкани олишлик, модомики шу касалларни олдини олиши аниқ еканми? Демак, лозим бизга лобуд. Билим ишимизни қилайлик биродарлар. Ақл қовли ҳа давос таъфирлиллоҳу алайҳи ва алакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)