Maviza
—Қоралама20 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
19:45
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннал ҳамдуллаҳи наҳмадуҳу онас таъинуҳу онас тафуру ва наъуғуллоҳи мин шуърур яънфусинаҳ ва мин саййъат яъмалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фаламу диллалаҳи вомон юдҳилилгу фалаҳа деяла. Мана шуҳратуллоҳ ила илоҳи ваҳдаҳлал шариикала. Мана шуқатуллоҳ анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Амма бахти, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади. Астайду биллаҳ. Я айюҳа алладина аману ла таъқулу амму алакум байнакум бил баъқул. Ей мўминлар, молларингизни ўрталарингизда ноҳақ йўллар билан йемангиз. Қароқчилик, ўғирлик, порахўрлик, сутхўрлик, қимор одамларни молларини ноҳақ йейишлик бўлади. Биз қимор ҳақида дарс бошлаган едик, давом етамиз.

Шайх Абдулқодир Жилоней айтади: нафсингни йенгсанг, подшоҳсан. Нафсингга қуллик қилсанг, гадоссан. Тузалиш занжирларни парчалашдан бошланади. Қиморвоз одам тузалиши учун авваламбор ўзини мана шу касалга чалинганлигини тан олиш керак. Менда шу касал, менда шу муаммо бор дейишлиги керак.

Имом Ғаззоли хиёмий улумиддинни айтади: еълам, анна ман ла яриф айба нафсихи ла юмкинуҳу муалажата ҳу. Билгин ки, кимки ўз нафсининг айбини билмас екан, уни даволаши мумкин емас. Агар айбини таниса, унга дорининг аччиқлигига сабр қилишлик вожиб бўлади. Ўзини касалда биляптими? Биляпти. Табиб дори ёзиб бердими? Ёзиб берди. Енди касаллигини тан олса, дорини аччиқлигига парво қилмаслиги керак. Модомик тузалишни хоҳласа.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, алкайисумандана нафсаҳу ва амилалима баъдал мавът. Расул айтадилар, оқил, ҳушёр киши, нафсини тер йеган ва ўлимдан кейинги ҳолат учун амал қилган кишидир. Ожиз киши еса нафсини ҳавойи хоҳишига ергаштириб қўйиб, Аллоҳдан авв қилишини умид қилиб юрган кишидир.

Нафс инсонни олди еди. Нафс егасини олди еди. Айтадики, ҳамма нарса ўзингни қўлингда. Ҳамма нарсани ўзинг назорат қиляпсан, хоҳлаган пайтингда бу ишни ташлашинг мумкин. Проста ермак қилиб юрибсан дейди. Яъни қиморбоз одам, қимордан қутулмоқчи бўлса, биринчи қилиш керак бўлган иши, менда шу касал бор, шу қиморбозликдан қутулолмаяпман деган гапни ўзига айтиш керак, тан олиш керак.

Талбийси иблис китобида шундай дейилади: ва иннама тақдаун нафсу соҳибаҳа би аннаҳа қодиратун ала тарки мата аро дат. Нафс ўз егасини алдайди. Нима деб? Қачон хоҳласанг, ташлашинг мумкин, кучинг йетади. Қайтарамиз. Нафс ўзи егасини қачон хоҳламасанг, ташласанг мумкин, кучин йетади деб алдайди. Токи у шаҳватга бутунлай ғарқ бўлгулича шундай дейди. Қачонки у ботқоқдан чиқишни хоҳлаб қолганда кучи йетмай қолади.

Бу йўлда ташланадиган енг биринчи қадам ва енг биринчи нуқта инсон ўзини ожизлигини тан олиши. Шу қимордан қутила олмаяпман деб тан олишлиги керак. Енди тан олдими шу касали борлигини? Қутила олмаётганлигини ҳам тан олдими? Аллоҳ Таоло айтади, истайди билла, қод афла ҳа ман закка ҳа ва қод хо ба ман дасса ҳа. Тан олгандан кейин, енди қарор қабул қилиш керак. Нажот топиш учун. Аллоҳ Таоло айтади, дарҳақиқат, уни нафсини поклаган киши нажот топди ва уни нафсини гуноҳлар билан кўмиб юборган кимса, ноумид бўлди. Демак, биринчи қадам нима екан? Муаммони тан олишлик керак ва қутилишликка қарор қабул қилиш керак.

Иккинчи қадам. Аллоҳ Таолога сидқидилдан дуо қилиш керак. Мана шу маъсиятдан чиқишга чин дилдан азма қарор қилиб, Аллоҳга ёлвориб дуо қилиш керак. Чунки ла ҳавла ва ла қуввата илла билла. Ҳамма куч қувват ҳамма куч қудрат Аллоҳ Таолонинг қўлида.

Абдуллоҳ ибн Маъсуд розияллоҳу анҳу, мана улуғ саҳобалардан. Ла ҳавла ва ла қуввата илла билла калимасини шундай шарҳлайди. Ла ҳавла ам маъсиятиллаҳи илла би ашматилла ва ла қуввати ала тўатиллаҳи илла бй авниилла. Аллоҳнинг маъсиятидан қайтишга куч фақат Аллоҳнинг сақлаши билан бўлади. Унинг тоатига қувват еса фақат унинг ёрдами билан бўларди.

Тушунарлими? Тоатни бажаргани ҳам Аллоҳни қуввати керак, тавфиқи керак. Маъсиятни тарк қилгани ҳам Аллоҳний ёрдами керак, тавфиқ керак. Сиз туриб бир пиёла чойни қуя олмайсиз пиёлага, Аллоҳ тавфиқ бермаса. Биз Аллоҳ Таолонинг тавфиқига қанчалар муҳтож еканлигимизни тасаввур ҳам қила олмаймиз. Мен қилдим, мен йетказиб бераман. Ей, иншааллоҳ дегин. Аллоҳ тавфиқ берса дегин, ўзингга ишонма.

Тавфиқ нима еди? Тавфиқ Аллоҳ Таолонинг раҳмати, марҳамати еди, хоҳлаган бандасига берар еди. Тавфиқ. Яхшиликка бўлган илҳом. Қўллаб қувватлашлик, тавфиқ ёмонлик йўлини тўсиш, яхшилик йўлини осонлаштириш. Мана қимордан қутилишлик яхши ишми? Қимор ўйнаш ёмон ишми? Ана шу қиморни тарк қилишлик ҳам Аллоҳ Таолонинг тавфиқи билан бўлади. Маъқулми?

Муҳаммад жамол восит китобида шундай дейилади. Ат тавфиқу миналлоҳ илай ла абди содду сориқа шар ва ташиҳили ториқал хойр. Тавфиқ нима? Аллоҳ тарафидан бандага бўлган тавфиқ ёмонлик йўлини тўсиб, яхшилик йўлини осон қилиш. Мана шу Ой алайҳиссаломни тилидан. Астайр билла, ва ма тавфиқий илла билла алайҳи таваккалту ва илайҳи унийбу. Шу Ой алайҳи салом айтади, менинг бу ишимдаги муваффақиятим, тавфиқим фақат Аллоҳнинг ёрдами биландир, унинг ўзига таваккал қилдим ва унинг ўзга қайтурман. Демак, қиморбоз одам, Парвардигор ўзинг тавфиқ бергин, ўзингга суянаман, ўзинг осон қилгин деб туриб, сидқидилдан дуо қилишлик керак бўлади. Биринчи қадам нима бўлди?

Тан олди. Қутила олмаётганлигини, шу касалликка чалинганлигини тан олди. Иккинчи қадам сидқидилдан Аллоҳ Таолодан нима қилсин? Дуо қилиб сўрасин. Орифлар иттифоқ қиладиларки, тавфиқ Аллоҳ сени нафсингга топшириб қўймаслиги. Аллоҳ сени нафсинга топшириб қолмадими, демак тавфиқ берибди. Енди тавфиқни бермаганлигининг белгиси нима? Хорликнинг белгиси нима. Хорлик еса, Аллоҳ сени нафсинг билан холи қолдириши. Барча яхшиликнинг асли тавфиқдир, у банданинг емас, балки Аллоҳнинг қўлидадир, унинг калити дуодир.

Тавфиқ бўлса, ёмонликдан қутула оламиз екан, тавфиқ бўлсин, яхшиликни қила оламиз екан. Тавфиқ фақат Аллоҳнинг қўлида екан, унинг калити нима екан? Дуо екан. Демак, қимордан қутулмоқчи бўлган одам дуони кўп қилсин, Парвардигор ўзинг қўллагин деб. Дуо қилганда ҳам қатъият билан, азми қарор билан дуо қилиш керак. Пайғамбаримиз айтадилар, ида даа аҳадукум фалия азимил мас алата. Агар сизлардан битталар дуо қилса, сўрашда қатъий бўлсин.

Вала ёқулан на аллоҳумма инши ета фатийний. Фа иннаҳула мустакриҳа лаҳу. Енди Аллоҳни агар хоҳласанг бер демасин. Чунки Аллоҳни бирор ишга мажбурловчи йўқдир. Тушунарлими? Парвардигор, хоҳласанг бер тавфиқийди, бўлмасам қўявер.

Хоҳласанг шифо бер. Унақа бўлмайди. Сўраётганда сидқидилдан беришига аниқ еътиқод қилиб, илҳақлик билан ёлвориб сўраш керак. Мана нафсни мана шу маъсиятлардан сақлаш учун Аллоҳга қилинадиган дуо. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дуо қилардилар. Бу нафсни тақвоси ва нафсни покланиши ҳақида сўраладиган дуо.

Аллоҳумма ати инавси тақвоҳи. Во закке ҳа, анта хой руманн заккаҳа, анта валию ҳа ва мавла ҳа. Парвардигорим, нафсимга тақвосини бер ва уни покла. Сен уни покловчиларнинг енг яхшисисисан. Сен унинг хожаси ва мавлосисан. Демак, биринчи қадам тан олишлигини касалини, иккинчи қадам дуо қилишлик керак. Учинчи қадам.

Қиморга туртувчи омилларни аниқлаб, уларни йўқ қилишлик керак. Нима учун қимор ўйнаяпти хумор ҳозир? Бекорчиликданми? Зерикканиданми? Демак, бўш вақтини хайрли ишлар билан машғул қилсин. Уламолар айтади, вақт ука, ҳува умр ука. Вақтинг бу сени умринг. Агар уни ғафлат, ва ўйин кулги билан ўтказсанг, умрингни зойи қилибсан. Диққат. Яна айтишади, нафсингни агар ҳақ билан машғул қилмасанг, у сени ботил билан машғу қилиб қўяди.

Инсон соғлигини, бўш вақтини, умрини қадрига йетмайди. Кўпчилиги. Пайғамбаримиз айтадилар, неъматани мағбунун фиҳима кафиру минаннас. Иккита неъмат бор. Жуда улуғ неъмат. Лекин кўпчилик инсонлар унга бепарво. Ас сихату ал фаро. Соғлик ва бўш вақт. Бўш вақът. Хўп, бир одамни қимор ўйнашлигини сабабларни қидиряпмиз. Бекорчиликмиди? Уни яхшилик билан тўлдиринг, бу бекор вақтингизни. Ёлғизликмиди? Ёлғиз қолиб қимор ўйнамаяптими? Яқин одамлари ва ўзини қариндош уруғлари билан, солиҳ инсонлар билан бирга бўлсин. Чунки ёлғиз қолган одамни биродарлар шайтон адаштириб кетиши осон бўлади. Пайғамбаримиз айтадилар, алайкум бил жамоа ва я кун бил фурқа. Фа иннаш шайтона ма ал ваҳиди воҳва мунгина л иснай не абаду.

Жамоани лозим тутинглар, дейди пайғамбаримни саллаллоҳу алайҳи васаллам. Ва бўлинишдан сақланинглар. Албатта шайтон бир киши билан бирга бўлади, лекин икки кишидан узоқроқ бўлади. Яхши одам билан бирга бўлинг, қимор ўйнашликка сабаб бўлаётган ишлардан узоқроқ биласиз. Ҳасан Басрий, инсон нафс ҳақида гапириб шундай дейди. Иннаҳа диҳир нуфу са толдаъатҳун. Албатта бу нафслар ёмонликка жуда ҳам интилувчи бўлади. Агар сиз уларни фойдали ишлар билан жиловлаб турмасангиз, улар сизни енг ёмон оқибатларга олиб бориб қўяди.

Биринчи қадам, муаммони тан олиш керак, иккинчиси, дуо қилиш керак, учинчиси, қиморга сабаб бўладиган омилларни йўқотиш керак. Тўртинчиси. Тўртинчиси, молиявий тўсиқларни ўрнатиш. Қиморвозни қўлидаги пул машинага қуйилган бензин кабидир.

Бензин бўлмаса машина юрмай тўхтаб туради, қиморвозни қўлида пул бўлмаса, қимор ўйнамайди. Агар бир акангиз, укангиз, худо сақласин, бир яқинингиз қиморвоз бўлиб, қарзга кириб қолган бўлса, қарзини тўламанг. Чунки тўлаганингиз яна қимор ўйнашликка берган ёрдамингиз. Қимор ўйнаб қарз бўлиб қолган одамни қарзига ёрдам берилмайди, ешитиб қўйинглар шуни.

Қимор ўзи одам агар қимордан қутилмоқчи бўлса, камида уч ой, олти ой, бир йил ҳамма пул, нақд пулларини ёки қўлидаги карталари бўлса, банк карталари ишончли одамига топшириб қўйишлиги керак. Ота онасигами, ака укасигами, пул ушамаслиги керак. Моли дунёда назоратини уни қўлидан олиб қўйишлик керак.

Агар пулни егасини еси паст бўладиган бўлса, унга бермаслиги айтилган. Истайди беринглар? Вала туутус суфаҳа амму алакумуллатий, жа ала аллаҳул акум қияма. Аллоҳ сизлар учун турмуш воситаси қилиб бериб қўйган молларингизни ақлсиз кимсаларга берманглар. Яъни бир одам еси паст, отасидан катта пул қолди. Уни қўлига берсангиз хонавайрон қилади, йўқ қилиб ташлайди. Демак шу пул берилмайди унга, ушлаб турилади.

Енди, қиморвоз одам, қиморни химори тутиб қолганда, қиморни азарти тутиб қолгунда, уни ҳолатини, мана шу ҳолатини, еси паст одамга ўхшатса бўлаверади. Ҳа, мана шу қиморвозни мана шу жазаваси тутиб қолган пайти айни еси паст одамни ҳолатига ўхшаса бўлади. Далил, ўша жазаваси тутилиб қолгандан кейин, ҳамма нарсасини ютказиб, нол бўлгандан кейин, уйига қайтиб келади да, намоз ўқишни бошлайди.

Тасбеҳни олиб, зикр айтишни бошлай еди. Беш маҳал масжидга қатнаб қолади. Демак, мана шу кейинги қилаётган иши қимор ўйнаётган пайтда еси чиқиб кетганлигини далили бўлади. Еси паст еканлигини ўзи тан олган бўлади. Демак, қўлига пул бермаслик керак қимор овозида. Хўп, яна тўсиқ қўйиш. Мана шу қиморга сабаб бўладиган воситаларни йўқотиш керак деганда, телефонидаги ўша букмекерлар, онлайн казинолар, мана шу нарсаларни ҳаммасини ўчириб ташлаш керак. Ҳамма нарсасини.

Енди фақатгина қимор бўлган приложенани ўчиришмас, умуман керак бўлмаган ўйинлардан ўчириб ташлаш керак. Кўпчилигимизни мутлақо бўлганмиз бунга. Қимор емас, проста ўйин, вақт ўтказишлик ўйин. Лекин ўн соат, йигирма соат, ўттиз соат ўтиб кетиб қолади вақт. Акалар, бу умр ҳақида ҳам ҳисоб китоб қилинамиз. Маъқулми? Фақат қимор ўйнайдиган онлайн приложенани емас, оддий ўйинлардан бирорта кўп ўйнамайлик. Умримизга жавоб берамиз ҳали.

Имом Ғазоли Хиёйи улумиддин китобида нафсни даволаш учун уни гуноҳ воситаларидан, гуноҳ сабабларидан маҳрум қилиш ҳақида шундай дейди. Фаинна нафса ида ғужиат, ла нуқату анҳа ма таҳваҳу заллат востаканат. Албатта нафс агар оч қолдирилса, ва у ишда ҳақ қилаётган, хоҳлаётган нарсалардан узиб қўйилса, у хор бўлади, бўйин егади ва сокинлашади.

Нафсингиз хоҳлаб турган нарсани ман қилинг, биринчи сафар қийин бўлади. Иккинчи сафар ман қилинг, қийин бўлди. Учинчи сафарга борганда осон бўлиб қолади. Бир йил ўша сўраган нарсасини берманг да. Қутилиш осон. Аммо сўраган нарсасини вақтида бериб турсангиз, нафс фақат ишади, қувватланади. Мисол. Ана шу икки ёшгача бола емизилади. Емизаётган онаси икки ёшга киргандан кейин боласи сутдан чиқаради. Қанақа қилиб чиқаради? Шарт бермай қўяди.

Бир кун йиғлайди бола, икки кун йиғлайда бола, онаси озгина иситмалайди, шу билан тўртинчи, бешинчи кун ҳеч нарса бўлмаганда кўникиб кетаверади. Енди у чақалоғида ихтиёр йўқда. У мажбур кўникишга, ўшанинг учун кўникиб кетади. Лекин сиз билан биз нафсимизни бир гуноҳдан тийиб, савобли ишга мажбур қилаётганда ихтиёр борда. Яна қайтиб бошлаб олишимиз мумкин шу гуноҳ ишни.

Рамазон рўзасини есланг. Биринчи кун қийин бўлади. Мажбур қиласиз. Иккинчи кун қийин бўлади. Учинчи кун оддий бўлиб қолади а? Демак, Имом Ғаззолийнинг гапи бўйича, нафсни жиловлаб синдиришлик учун, сокинлаштиришлик учунга, у хоҳлаётган нарсани бермаслик керак. Бир кун, икки кун, уч кун қийналасиз, кейин нима қиласиз? Кўникиб қоласиз.

Замонавий уламолар нафсни истаклари келганда, уни қандай даволаш ҳақида шундай дейишади. Албатта, ҳаром шаҳват истак. Нафсда қўзғалганида, у худди алангаланаётган олов кабидир. Агар сен уни ўша заҳоти истагига жавоб бериш билан озиқлантирмасанг, у бироз вақт ўтиб, ўчади ва йўқ бўлади.

Гулхан ёняпти, аланга ёняпти, ўтин ташлаб турсангиз ёнаверади. Уламолар мана шу нафснинг хоҳишларини ўтга ўхшатяпти, оловга ўхшатаяпти. Бир гуруллаб ёнганда ўтини ташламай туринг, ўтишиб қоладими? Худди шунга ўхшагандек нафс бир нарсани қаттиқ хоҳлаб турган пайтда, озгина сабр қилиб, сўраганини берманг, нафс кўникиб қолади.

Демак, амалий тавсиялар. Биринчиси, тан олишлик керак, шу касал бор менда, қутула олмаяпман дейиш керак. Иккинчиси, сидқидилдан дуо қилиш керак. Учинчиси, бекарчи бўлиб қолмаслик керак. Ўзини вақтини фойдали ишлар билан машғул қилишлик керак. Тўртинчиси, молиявий тўсиқларни қўйишлик керак.

Аллоҳ азза ва жаллани тавфиқи бўлсин ҳаммамизга. Мана шу қимордан қутила олмаётган одамлар бўлса, орамизда ҳаққига дуо қилайлик. Аллоҳ таоло тавфиқ берсин, шу балодан қутилишган бўлсин. Ақули қовли ҳа да ва астағфируллоҳи ли валакум. Инналлоҳи ва малакати ҳуйсаллуни ала наби. Я юҳриллат дина аману. Соллаллоҳу алайҳи васаллиму таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)