Maviza
—Қоралама26 daq

Бошқа (алоҳида маърузалар)

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
25:56
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннал ҳамдилиллаҳи наҳмадуҳу онас таъинуҳу онас тоғуфиру ва наъудҳ биллаҳи мин шу рурён фусинга ва мин саййиъати амалинга, ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мудиралалар ва ман юдҳилилгу фалаҳ ҳадиялар. Мана шуҳратуллоҳ ила илоҳ иллаллоҳ ва ҳидаҳулар шаръий иккала. Мана шуҳрат анна муҳаммадан абдуғу ва расулуҳ, амма бахт. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъал ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳайюм.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримдан марҳамат қилиб айтади: я айюҳа алладина амалу ла таъқулу амму алакум байнакум бил ботин. Ей мўминлар, ўзаро бир бирингларда молларингларни ноҳақ йўл билан йеманглар. Қимор одамларни молларини ноҳақ йейишликка киради. Шунинг учун ҳаром. Қимор ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламни кўп ҳадислари бор. Қимор ҳа қида тўғридан тўғри Қуръони Каримда оятлар бор.

Биз қимор нима еканлиги, таърифи, зарарлари ҳақида гаплашдик ва охирги дарсимизда амалий тавсияларни беришни бошлаган едик. Яъни қиморвоз одам тузаладими деса, ҳа, Аллоҳнинг раҳматидан ҳеч ким ноумид бўлишга ҳаққи йўқ. Қиморвоз ҳам тузалади, фақат уни шартлари бор деб туриб, шу шартларини, тавсияларини айтишни бошланган едик. Авваламбор қиморвоз адам тан олишлиги керак. Ҳа, менда шу касал бор. Ўзимни назорат қилолмаяпман, қиморда таша олмаяпман. Бу енг биринчи қадам. Иккинчиси, дуо қилиш керак. Чунки дуо мўминнинг енг кучли қуроли. Аллоҳ Таоло дуо қилишликка буюрган, ҳамма нарса Аллоҳ Таолони қўлида деб, ишонч билан дуо қилишлик керак. Учинчи қадам.

Қимордан қутулмоқчи бўлган одам бекарчиликдан қутулиши керак. Чун ки қимор ўйнашлигига бекорчилиги ёки бўш вақти кўп бўлса сабаб бўляптими? Фойдали ишлар билан машғул бўлсин. Тўртинчиси, молиявий тўсиқларни қўйиш. Чўнтагида пул турмасин қиморвозни. Пули бор картаси уни қўлида турмасин. Акасига бериб қўйсин, укасига бериб қочсин, отасига бериб қойсин. Қўлида пул турмасин, чунки қиморвознинг қўлидаги пул машинага қуйилган бензин каби. Бензинни бор машина юраверади, қимор оз одам қўлида пул бўлса, қиморда ўйнайверади.

Бешинчи қадам, нотўғри фикрлаш занжирини синдириш керак. Кейинги сафар албатта ютаман. Мана шу фикрни йўқотишлик керак. Телефондаги ёки казинодаги қиморда математик жиҳатдан ютиш мумкин емас. Чунки бу система, бу тизим ана шу қимор ўйнаётган одамларни ютқизиши учун ўйлаб топилган система.

Албатта ертага ютаман. Кейинги сафар ютаман деган хом хаёлни есдан чиқаришлик керак. Бу хом хаёл таманний деб қўйилади. Шайтонни ваъдаларини йўқотишлик керак. Аллоҳ таоло айтади, астажибиллаҳ, яъи дуҳим ва юманний ҳим. Вама я идву му шайпону илла ғуруру. Шайтон уларга ваъдалар беравер. Хом ҳаёлларга мубтало қилавер. Охир оқибатда шайтон берган ваъдалар фақат ёлғон, сароб бўлиб чиқар. Тушунарли еканми? Бешинчи қадами? Унақа кейинги сафар албатта ютаман деган фикр бу шайтонни фикри. Хом ҳаёл. Буни есдан чиқаришлик керак.

Қимор ўйнагиси келиб қолган пайтда мана шу қиморбоз орқага суриш керак мана шу ишини. Вақтни кечиктириш керак. Бир соатдан кейин ўйнайман. Кечки пайт ўйнайман деб туриб орқага суришлиги керак. Инсонни ғазаби ёки шаҳвати, нафси кучли келган пайтда ҳолатни ўзгартириш керак, шошилмаслик керак. Пайғамбаримиз айтадиларки, вазминлик шошилмаслик. Аллоҳдан шошқалоқлик еса шайтондан. Тутиб қолдими хумори? Қимор ўйнагансиз келиб қолдими? Ҳали икки соатдан кейин ўйнайман десин. Агар тузалишда холи екан бўлса, ақлни нафс устидан ҳоким қилишлик керак бўлади. Уламолар шундай дейди аслу кулли хойринг ва шарринг хуал фикр. Ҳар битта яхшилик ва ёмонликнинг асли фикрдир. Фикр ироданинг бошланишидир. Агар фикринг тўғриланса, яъни математик жиҳатдан қиморда юта олмайман казинода деган фикринг тузалса, иродинг ва амалинг ҳам тўғриланади.

Қайтарамиз. Ҳар бир яхшилик ва ёмонликнинг асли фикрдир. Фикр ироданинг бишланишидир. Агур фикринг тўғдриланса, иродинг ваамалинг ҳам тўғлланади. Казино ютказмайди. Казино ютказмайсди. Қиморвозлар ўзлари ҳам билади уни. Нимага бораверади десак, ўтган дарсда айтдик, наркотик да у. Ўша нарко у пул деб бормайди, тушунинглар, агар қимордан пулни мақсад қилиб ўйнаётган бўлганида, бир миллионни ютган қиморвоз қайтиб ўйнамаслиги керак. Мана пуллик бўлдим, бўлди деб. Йўқ. Ўша норкотикда деб боради.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, воман я тасаввур бар юсуф бир ҳуллоҳ. Мана қимор ўйнагиси келиб қолди. Икки соатдан кейин ўйнайман десин. Мажбур қилсин, сабр қилсин. Бояги нафсни васвасасига, шайтонни васвасасига сабр қилсин! Индамас собиру битта собир дейилай расулуллоҳ. Албатта сабрли бўлиш аста секинлик билан бўлади. Мана бу ҳадисда. Воман я тасаввурн бар юсуф бир ҳурллоҳ. Ким деяптилар пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам? Ўзини сабр қилишга мажбурласа, Аллоҳ унга сабр беради. Ва ма ўлтиъи аҳадун атоан ҳайрон ва авса минас собир. Ҳеч кимга сабрдан кўра яхшироқ ва кенгроқ неъмат берилмаган. Сабр борми? Сабр деган сифат. Аллоҳ таолонинг енг катта неъматига ега бўлибсиз.

Такрорлаймиз. Амалий тавсиялар. Биринчиси, қиморбоз тан олишлиги керак, ўзини касал еканлигини ва қутила олмаётганлигини, назорат қила олмаётганлигин. Иккинчиси, дуо қилишлик керак, чунки Аллоҳ Таоло ҳар нарсага қодир бўлган зот. Учинчиси, бекарчиликдан қутилишлик керак, вақтини фойдали нарса билан банд қилишлик керик. Тўртинчидан, молиявий тўсиқларни қўл ушлаб қўйиш керак. Қиморбозни қўлида пул турмаслик керак. Бешинчиси, нотўғри фикрлаш занжиридан қутилиш керак. Олтинчиси, ва бу енг муҳими.

Орамизда шу қиморга чалиниб қолиб қутила олмаётган биродарлар бўлса ва сидқидилдан хоҳлаётган бўлса, олтинчи қадам улфатлардан воз кечиш. Иккита қийин қадам мана шу йеттита қадам дейишади. Биринчиси тан олиш қийин, иккинчиси улфатлардан кечиш қийин. Биз бу дарсларни мана шу қимор деган балога чалиниб қолган ва ундан чиқа олмаётган биродарларимизга кўрсатма қатор гапиряпмиз.

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу мана шундай бир ёмон дўстлардан узоқ бўлишлик ҳақида шундай дейди. Фожир кимса билан дўст бўлишдан сақлан. Чунки у ўз қилмишини сенга ҳам чиройли қилиб кўрсатади ва сени ҳам ўзига ўхшатиб қўйишини хоҳлайди. Ибн Ато Аллоҳ Сакан Дарё айтади, мана тасаввуф илмининг пешволаридан.

Ҳолати сени Аллоҳга кўтармайдиган ва сўзи сени Аллоҳга йўлламайдиган кимса билан асло дўст бўлма. Яъни танлаган дўстинг шундай бўлсинки, уни кўриб туриб Аллоҳга яқин бўлишга ҳаракат қил. У шунақа бўлсинки, сўзи сени Аллоҳ томонга олиб борадиган бўлсин. Шунақа емасми? Бунақа дўстларни воз кечиб қўявер. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганлар, ар рожи ала дини холилиҳи, киши ўзининг дўстининг динида бўлади. Киши ўзининг дўстини динида бўлади. Фаляндур аҳадукум ман юхалилу.

Сизлардан ҳар битталар қараб қўйсин, кимни дўсти деяпти. Қимороз одам, қимор ўйнашига мана шу улфатлари сабаб бўлади кўпроқ. Ана шу улфатлардан узилади, қимордан қутилиши умид қилинади. Енди қиморда улфатларсиз телефон ўйнай екан бўлса чи, демак ўша приложенияларни ўчириб ташлашлик керак бўлади.

Зуннуни мисли айтадилар. Аллоҳнинг бандага берган енг катта жазоларидан бири уни ёмон ва бекорчи улфатларга йўлиқтириб қўйишидир. Ва Аллоҳнинг бандага бермаган енг катта неъмати уни солиҳ ва тақводор дўстлар билан сийлашидир. Қаранг атрофингизда кимлар кўпроқ? Сиз ўшаларни биттаси бўласиз. Шунинг учун, шунинг учун қиморга ундайдиган, қимор ўйнашига сабаб бўладиган қиморвозлар тўдачасидан ажраб чиқишлиги учун инсон улардан воз кечишлиги керак. Уларга айтиш керак мен сизлар учун ўлган одамман. Мени истаманглар, ёнимга ҳам келманглар. Мен сизлар учун йўқман дейиш керак. Ўлган одамга нисбатан қанақа позитсияда турасизлар? Менга нисбатан ҳам шунақа позитсиядада туринглар. Хуллас мени унутинглар дейиш керак, ўзи ҳам унутиб юбориш керак уларни.

Деёлайдими? Агар сидқидилдан Аллоҳ учун шу ишдан қутулмоқчи бўлса, шу гуноҳдан қутулмохчи бўлса айтишлиги керак. Чунки ҳикматда айтилинади ас соҳибу саҳҳибун. Дўст судровчидир ёки дўст ергаштирувчидир. Бу олтин қоида. Бу бриллиант қоида, доим ишлайди. Ўзимизни оддий мақол бор ку, улфатинг олақонот бўлса, йейишинг ана шундай ҳикматлардан биттаси ман жаласа, жанасан. Ким билан ўтирсанг, ўшанинг жинсидан бўлиб қоласан. Ким билан ўтирсанг, шуни жинсидан бўиб қоласан. Шунинг учун қиморвозликдан қутулмоқчи бўлган одам, яна қайтариб айтамиз, қиморвоз улфатлардан ажралиб, узилиб чиқиб кетиш керак.

Имом Ғаззоли шундай дейди: ахлоқи бузуқ, ёмон ишларни қиладиган кимсалар билан улфат бўлишдан қаттиқ сақланиш керак. Чунки инсон табиати ўзи сезмаган ҳолда бошқаларнинг хулқини ўғирлайди. Ёмонларга аралашиб юрган одам тезда ўша ёмон ахлоқларни юқтириб олади.

Маъқулми? Сигарет чекадиганлар билан юринг да, бир йил. Енг камида сигарет тийдисидан келадиган бўлиб қолади. Тўғрими? Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам ёмон улфатларни мисолини қандай бизга тушунтирганлар? Айтадилар: иннама маталул жалиси солиҳи ва ил жалиси сув, каматали ҳамили миски ва нафиқил кир.

Яхши ҳамсуҳбат ва ёмон ҳамсуҳбатнинг мисоли аттор ва темирчининг босқонига дам урувчи кабидир. Аттор дейдилар Пайғамбаримиз. Ё сенга атир совға қилади, ё ундан сотиб оласан, ёки ҳеч бўлмаганда ундан хушбўй ҳидни топасан. Темирчини босқони еса, ё кийимингни куйдиради, ё ундан қўнинса ҳид топасан. Қаранг, атторга қийнайверса, ё сотиб оласиз, ё ҳадя қилади, ёки енг камида ҳидлаб мазза қиласиз. Аммо темирчини босхонага дам вурадиган одам чи? Ё кийимингизни куйдиради, ё ундан бир сассиқ ҳидни оласиз.

Ана шу ҳикматлардан, олтин қоидалардан яна биттаси, иккита ўғри билан юрсанг, учинчиси сенсан. Иккита ёлғончи билан улфат бўлсанг доим, учинчиси сансан. Икки олим билан юрсанг учинчиси сансансан. Иккита қиморвоз билан доим юрсанг, учинчиси, сенсан.

Психологик жиҳатдан буни сабаблари бор бундай дейилишини, чунки кўникма. Инсон ёмон ишни биринчи марта кўрганда кўзига хунук кўринади. Иккинчи, учинчи марта кўйганда хунук кўриндими қўйилади. Бешинчи, олтинчи марта кўтарганда оддий бўлиб қолади. Тақлид. Инсон табиатан атрофдагиларга тақлид қиладиган бўлади.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси бор ку, Аллоҳ Таолони йер юзида кезиб юриши фаришталари бўлади да, Аллоҳни зикри, илм мажлиси бўлган жойларни қидириб юради. Ана шу фарашлардан биттаси келади бир мажлисга, илм мажлис бўляпти, Аллоҳ есланяпти. Келиб кузатади, фаришталар кўпайиб келади, келади, келади. Жуда ҳам бир катта ҳажмда бўлади. Осмонгача йетиб боради баландлиги. Ва Аллоҳ Таолонинг ҳузурига ана шу мажлисда ўтирганларни ҳисобини кўтариб чиқишади. Аллоҳ Таоло улардан ҳаммасини гуноҳини кечирдим дейди. Шунда фаришталар, Парвардигор, фалон банданг у йерга сени зикринг илм учун келмаган еди, ўзини ҳожати учун келган еди, уни ҳам гуноҳини кечирасанми? Аллоҳ Таоло ҳа, у мажлисдан ҳеч ким маҳрум бўлмайди ажриндан, уни ҳам гуноҳи кечираман дейди. Илм мажлисига мақсад ният билан емас, адашиб кириб қолган одам ҳам шу йерга тушган раҳматдан фойдаланаяпти.

Енди мана шу гуноҳ мақсад мажлисларида ўтирадиган одамлар, ана шу мажлисга тушадиган лаънат қаҳр бўлса, улар ҳам мана шу нарсадан улуш олади. Софиёнис соврин шундай дейди, ёмон улфатлар билан бирга ўтириш қалбдаги иймон нурини сўндиради. Ва инсонни аста секин гуноҳ ишларга ўргатиб қўяди. Қимор ойнамайди, кузатиб ўтиради. Кейин чўтал олишни бошлайди. Кейин ўзи келишиб кетади.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуни сўзига хулоса оламиз. Сенга Аллоҳни еслатмайдиган ва гуноҳ ишлардан қайтармайдиган суҳбатдошдан узоқ бўл. Зеро ёмон улфатнинг зарари заҳарли илондан кўра хавфлироқдир. Шунинг учун қимордан тузалишни хоҳлаган одам айтса, мен қимор ўйнамай қўйдим, фақат шу улфатлар билан бирга юрибман, ўйнамаяпман, булар билан проста чой ичиб юрибман деса, ўзини алдай екан бўлади.

Чунки юқоридаги ҳикматга кўра, иккита қиморвоз билан юрса, учинчиси мана шу бўлиб қолаверади да. Қимордан тузалишни ягона йўли муҳитни алмаштириш, ҳамроҳларни бутунлай ўзгартиришлик бўлади. Инсон дунёда ёмон одамларга ҳамроҳ бўлишлигига қиёматда қанчалаб тушунмайди? Аллоҳ таоло айтади, ассалому алайкум. Воявум яъуду воли му алайядай, яқулу я лайта нитта хот туман расули сабийла. Я оилата лайтанийлам аттақ етфу вланин холийла. У кунда бу золим қўлларини тишлаб дер. Е, қанийди мен ҳам пайғамбар билан бир йўлни тутганимда еди. Ўлим бўлсин менга, қанийди мен фалончини дўст тутмаганимда еди. Қанийди фалончини дўз тутмаганимда ети дейди. Ана шу қимордан ажрамоқчи бўлган одам, қиморбоз улфатлардан воз кечишлиги керак. Унда ким билан улфатчилик қилади? Топилиб қолади, ишановер. Чунки ким Аллоҳ учун бир нарсани тарк қилса, дейди Пайғамбаримиз, Аллоҳ бунга тарк қилганидан яхшироғини беради. Бу Пайғамбаримизнинг ваъдаси.

Яна айтилинади, ёмон дўстдан худди заҳарли илондан қочгандай қочгин. Чунки заҳарли илон фақатгина жонингни олади, ёмон дўст еса, имонингни ҳам, охиратингни ҳам барбод қилади. Инсонни икки дунёдаги бахти ёки бахтсизлиги, уни кимлар билан улфат бўлиб юрганига бевосита боғлиқ.

Дунёда ҳам, охиратда ҳам саодат топишингиз ёки шақоватга кетишлигингиз, кимларга улфат бўлганлигингизга жуда ҳам қаттиқ боғланади. Биринчи қадам, тан олишлиги керак, дуо қилишлиги керак, бекорчи йердан қутилиш керак, молиявий тўсиқларни қўйиш керак, нотўғри фикрлашни йўқотиш керак. Олтинчиси, ёмон улфатлардан воз кечишлик керак.

Енди шу қимордан қутилишликка ҳаракат қилиб, уни уддасидан чиқа олмаётганлар ҳақида гаплашамиз. Ҳақиқатдан хоҳлаяпти қутулишни, лекин уддасидан чиқолмаяпти, еплай олмаяпти. Ана шу қиморбозликка чалиниб қолган одамлар ўзлари ҳам шу балодан қутулишни хоҳлайди. Қимор ўйнамаслигини хоҳлайди, лекин контрол қила олмайди да ўзини. Нимага? Чунки қимор ҳам бир наркотик. Уни тотиб юрган одамни иши жуда ҳам оғир бўлади.

Инсон бир нарсага қаттиқ одатланиб қолса, ундан қандай ажралишлик мумкин? Иннама яжидул машаққата фий таркил маълофат вал авай мин тарки ҳалиғойиринглар. Диққат қилинглар. Сигарет ташлаб бошлаб оларканлар. Қиморда ташлаб бошлай оларканлар. Гуноҳ маъсиятни ташлаб туриб, бир ой ярим ойдан кейин яна қайтадан бошлаб оларканилар, еплай олмай еканлар ешитиб туринглар.

Мана шу нафс уламолари айтадики, тасаввуф уламолари, одатланган ва ўрганиб қолган нарсаларни ташлашда фақатгина Аллоҳдан бошқаси учун ташлаётган киши қийналади. Мана шу ҳаром ишини Аллоҳ учун ташлаган бўлса, қийналмас екан. Аллоҳдан бошалар учун, Аллоҳдан бошқи нарса учун ташаётганлар қийналади, шеф вест туширинг деди.

Вес туширгани қийналади, чунки аллоҳ учунмас, шеф учун. Сигарет чексанг, улпачиликдан чиқариб юборамиз деяпти. Бу енди улпачиликдан ажраб кетмаслиги учун сигарет ташлаяпти. Аллоҳ учун тарқалаётган одам қийналмас екан. Кимки Аллоҳ учунги чин дилдан, сидқ дилдан воз кетса, унга фақат бошида бироз қийинчилик бўлади. Бу унинг розгўй ёки ёлғончи еканини синаш учун.

Агар бошиданлар қийналмайдиган бўлса, ҳамма ташлаб юборар еди. Лекин Аллоҳ Таоло бошида озгина машаққатни қолдирар екан. Нима учун? Чидайсанми, чидамайсанми? Ростдан мени учун ташлаяпсанми? Ҳа. Сен учун ташаяпман деб исботласа, кейин машаққат сезмас екан. Гуноҳ, маъсият ишларини ташлашликда ким қийналаркан? Аллоҳ учун ташламаганлар. Аллоҳ учун тарқаганлар қийналмас екан.

Тоатнинг аввалигина машаққат. Тоатнинг авивалигина машаққуат. Масалан, рамазон рўзаси. Бир уч кун машаққат бўлади, кейин мазза қиламизми? Намоз бошлаган пайтингизни есланг. Уч кун, тўрт кун, беш кун бизни мажбур қилгансиз, қийин бўлган. Кейин мазза қиганмисиз? Зикр айтасиз. Уч кун, тўрт кун, беш кун қийналгансиз, мажбур қилгансиз, ўтиб кетган, кейин сизники роҳатга айланиб қолганми?

Тушуняпсизми? Гуноҳ, маъсиятларни тарк қилаётганлар, агар Аллоҳ учун тарк қилса, машаққат чекмас екан. Бошида озгина бўлади, кейин йенгиллик бўлади. Имом Қуртўбе айтади, ал майсир калхомир, яда ҳабубил ақлий ва л мал ва юристул адавати ва л бағдод. Қимор худди хамир кабидир, ичкилик кабидир. У ақлни ва молни кетказади, адоват ва нафратни мерос қолдиради.

Йеттинчи қадам. Турмуш тарзини ўзгартиришлик. Яъни, ўзини турмуш тарзининг ўзгартирсин, спорт билан шуғуллансин. Айниқса сузиш, югуриш, мияда дофамин моддасини ишлаб чиқаришга ёрдам беради. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам жисмонан бақувват мўминни мақтаб нима деганлар? Алмоминул қовий хойрун ваъҳиб илоҳи минал мўмин ибн иддои ва фикуъл линҳойир. Кучли мўмин деяпти Пайғамбаримиз. Аллоҳ учун заиф мўминдан кўра яхшироқ ва севимлироқ. Лекин ҳар иккисида ҳам яхшилик бор.

Оиладаги мажбуриятларни ўзини зиммасига олишлик керак. Уйни рўзғорларни қилсин, бозорга югурсин, арағини чопсин, агар отини тозаласин, ўзини банд қилсин. Жамиятга фойдали инсон бўлсин. Пайғамбаримиз айтадилар, ҳойрукум, ҳойрукумли аҳли, ваъно ҳойрукумли аҳлик. Сизларни оранглардаги енг яхшиларинглар ўз аҳли оиласига яхши бўлганинглар. Мен еса. Сизларни орангларда аҳлига енг яхши муомала қиладиган ишчиман.

Сайдул хотир асарида шундай дейилади нафс фақат машғулот билангина сокинлашади. Агар сен уни ўзига фойда берадиган нарса билан машғул қилмасанг, у сени ўзингга зарар берадиган нарса бўлган машғул қилиб қўяди. Сиз нафсингизни, нафсингизга фойдали бўлган иш билан банд қилинг, акс ҳолда нафс сизга зарар қиладиган нарса билан банд қилиб қўяди сизни.

Қимор бу шунчаки ўйин емас. У инсонни динини, оиласини, молини, ақлини йемирувчи шайтонни тузоғи. Авваллари қимор ўйнашлиги учун қиморхонага борилар еди. Бугун қимор ҳаммани қўлида турибди, телефонида. Қуръонда қимор ароқ ва ширк билан бир қаторда тилга олинган. Шайтоннинг иши дейилди. Қимор инсонни намоздан, зикрдан, ҳалол меҳнатдан узоқлаштиради. Оилаларни вайрон қилади, қарзга ботиради. Бу суҳбатлар орқали жамиятимизни ичидан йемириб ташлайдиган, оилаларни ваврон қиладиган, енг оғир иллатлардан бири қимор ҳақида суҳбат қилдик. Кўриб турганимиздек, қимор бу оддий ўйинмас екан. Қуръон, суннат, ижмо билан ҳаромлиги айтилди. Қимор инсонни бу дунёсини ҳам, охиратини ҳам вайрон қилади.

Аммо Аллоҳ Таолони раҳмат ешиги мана шу ботқоққа ботиб қолган қиморвозлар учун ҳам очиқ. Фақат банда ўзи Аллоҳ томонга қараб қадам боссин, тузалишини Аллоҳ Таолодан сўрасин. Биринчи қадам, муаммосини тан олсин. Менда шу муаммо бор, ўзимни назорат қилолмаяпман, даволанишим керак деб қатъий қарор қабул қилсин. Иккинчидан, ҳамма куч қувват, қудрат Аллоҳнин қўлида еканлигини билиб, нафсини поклаб сидқидилдан дуо қилсин. Учинчидан, қиморга тупки бўлаётган омилларни, бекорчилик деган нарсани йўқотишлик керак. Тўртинчидан, молиявий тўсиқларни қўйишлик керак. Пул ушамасин қиморбоз. Картасида пули бўлмасин, ишонган одамларга топшириб қўйсин. Бешинчидан, кейинги сафар албатта ютаман деган шайтоний, таманнийдан, фикрдан узоқ бўлсин. Олтинчидан ва енг муҳим қадамлардан биттаси, қиморвоз улфатларни орасидан чиқиб кетишлик керак. Бу мажлисдан худди заҳарли илонни кўрганда қочгандай қочишлик керак. Чунки ким билан ўтирсанг, ўшани биттасисан дейилди.

Йеттинчиси, ҳаёт тарзини, турмуш тарзини бутунлай ўзгартиришлик керак. Жисмоний меҳнат билан шуғуллансин. Спорт билан шуғулансин. Оила аъзоларини хизматида бўлсин. Биродарлар, чўнтагимиздаги телефон биз учун ё нажот, ёки ҳалокат воситаси бўлиб турибди. Ўзимизга ҳушёр бўлайлик.

Фарзандларимизга ҳушёр билайлик. Аёлларимизга ҳушёр блайлик. Аллоҳ таоло ҳаммамизни ҳаром луқмадан, қимор иллатидан ва шайтонни тузоқларидан ўз паноҳида асраган бўлсин. Аллоҳ азза ва жалла мана шу қимор деган мусибатга чалиниб қолган биродарларимизга ўзи тавфиқ берсин. Во аҳируду авана ан илҳамдулиллаҳи роббил аламин. Ақули қовли ҳа давос тафируллоҳу ли ва лакум. Инналлоҳу ва малака таҳуш сонли ун ала набий, я юҳалладина аману, соллаллоҳу алайҳи ва саллиму таслима ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашБошқа (алоҳида маърузалар)