Maviza
—Қоралама25 daq

Исломда фарзанд тарбияси

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
25:03
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳимир роҳимир роҳимду лиъллоҳир роҳимин аламин. Ва ала ақибату ли мутақин. Вассалату вассаламу ала саййидина муҳаммад ас содиқ ал ваҳдин амин. Ва ала алиҳи ва ас ҳадиҳи ажмаъин. Ҳаммабоп, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи баракатуҳ. Исломда фарзанд тарбияси билан ноладиган дарсимизни давом етказамиз. Бугун саккизинчи дарс.

Аввалги дарсларимизда ёш болаларда учрайдиган тўртта ҳолат. Ёлғон, ўғирлик, сўкинишлик ва табиатни айнишлиги ҳақида сўз юритдик. Бундан ёлғон билан ўғирлигида суҳбат қилиб ўтдик. Мана бугун сўкинишлик, беҳаё сўзларни, болаларни гапиришлик ҳақида дарс қиламиз.

Болаларда учрайдиган яна бир ёмон сифат, уят, беҳаё сўозларни гапириши ва сўкинишлиги. Аччиқ бўлса ҳам айтиш керак. Кўпроқ ёш болани сўкинишликка ва беҳаё сўзларни гапиришлигига сабаб отаси. Жаҳл устида, ғазаби келганда, шу пелик келиб турганда бир беҳаё сўзни гапиради, ҳазиллашиб, ғазабданми, бошқа сабаб билан болани қалбига ўрнашиб қолади. Ёш бола ўзи динни сўкиши мумкинми? Авратларни тилга олиб гапириб, ҳақорат қилиши мумкинми? Мумкин. Агар уйда шу нарсани кўрса, шу нарсани ешитса. Хўш, демак болани тилини ёмон фахш сўзларга одатланишига биринчи сабаб, сабаб, биринчи навбатда отаси сабаб бўлади ёки ёши катта акалари сабаб бўларди.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бетоб бўлиб, истималаб ётганларида, истимани лаънатлаган. Шунда пайғамбаримиз истимани лаънатламаслигини буюрган қизига. Ҳатто иситма лаънатламаслигига. Мусулмон одам лаънат ўқувчи бўлмайди. Енди ота бир иккита сўкиниб турса, ени ҳам шу оғзига келган сўз билан бир иккита қарғаб турса, ўғилдир, қиздир бу нарсани албатта ўзига нима қилади? Юқтиради.

Тилни тарбия қилишдаги биринчи услуб, ота оналар фарзандларнинг олдида гапираётган гапларини териб гапиришлиги, ўйлаб гапиришлиги. Енди тўғри, ҳар битта нарсани ўзини ати билан айтиш керак. Аммо сиз айтаётган сўз озгина бир беҳаё ёки сўз бўлса, ёки ноқулай бўлса ишликка, ўрнига бошқа сўз ишлаши мумкин. Масалан, аканг қайерда деса, ҳожатхонада демасдан, нима дейиши мумкин? Таҳорат қиляпти дейиши мумкин. Мактабга нимага аканг келмаяпти деса, ичи ўтиб ҳожи ота онадан чиқиб қолиб ўтирибди емас.

Акам шундай тоби қочиб қолувди деб қўйиши мумкин. Ҳа, ҳамма нарсани атаблантириш керак, аммо синонимларни ишлатиш мумкин а? Демак, ота она мана шу нарсага еътибор беришлик керак бўлади. Қуръоннинг, биродарлар, аввалий охири одоб. Қуръонни аввалий охири ҳаёт. Шариатда шарм йўқ. Айрим одамлар мана шу қоидани, мана шу сўзни нотўғри тушунади да, оғзига келган сўзни гапираверади. Бу Пайғамбаримизни суннатига хилоф, мумкин емас.

Қуръондан аввали ҳам, охири ҳам одоб, ҳаёт. Енди Шариатда шарм йўдиган сўзга келсак, бу фиқҳий масалаларни сўрашликда ҳаё қилмаслик керак деб тушунилади. Масалан, бир одам ўзини ички кийимида бир оқ нарсани кўриб қолса суюқлайди. Буни уятда енди сўрашлик, деб туриб ғусл қилаверса.

Ғусл қилверса. Агар сўраса айтарди домла, бу мазий, бу маний емас. Бундан таҳорат қилинса бўлади, деб тушунтирарди. Ва Шариат унга буюрмаган доимий ғуслдан уни нима қилиб қўярди? Тўсиқ қилиб қўяр еди. Шариатда шарм йўқ деган сўзга келсак, шариатда шармйўқ. Фиқҳий масалаларни сўраб ўрганишликда ҳаё қилинмайди дегани.

Сўкиниш, уят, беҳаё сўзларни айтилишини айрим сабаблари. Биринчи сабаби айтдик, ота она ёки ака ука. Яна, унга таълим бераётган мураббийни ўзи ҳам. Агар таълим бераётса мураббий ўзи сўкинадиган фахшош бўлса, фах сўзларнини тинмай айтадиган бўлса, яна битта сабаби, бетарбия болаларга қўшилиб қолганлиги. Айрим отангни сўкинмас. Айрим отангна бунақа беҳаё сўзларни гапирмас, лекин бола қайердан ўрганди деса, бу сир емас.

Демак, кўчадаги бетарбия болалардан ўрган. Шу билан дўст тўйганлигини, кимлар билан дўст бўлиб юрганлигини қараб қўяйлик фарзандларимизга. Отани ҳақиқий қадр қиймати уни фарзандлари билан ўлчанади. Онани ҳақиқийқадр қиймат, унинг фарзандлари балан ўлчанан. Бир аёл бўлиши мумкин, жуда ҳам бир катта бир жамиятни олийгоҳда, университетда тугатди деган қўлида дипломи бўлиши мумкин. Аммо агар болалари бетарбия ташлаб қўйилган бўлса, беҳаё сўзларни гапираётган бўлса. Ахлоқсиз бўлса, бу аёл жоҳила дейилади.

Аввалги асрлардаги мўмина оналар, мўмина аёлларда қанақа бўлганлиги кўпчилигимизга маълум. Бу аёллардачи, кўпчилиги унақа сиз билан биз айтадиганчалик илмли бўлган емас. Лекин боласини тарбиясига жуда бир қаттиқ еътибор берган. Шунинг учун боласи онаси учун диплом бўлган. Шундай фарзандда боққан онасини Аллоҳ раҳмат қилсин деб дуо қилинади. Шундай фарзандни дунёга келтирган ота онасини Аллоҳ мағфират қилсин деб дуо қилинади. Отангга раҳмат, боққан онангга раҳмат дейди. Демак, фарзанд отанинг дипломи.

Фарзанд онанинг дипломи. Енди диплом ҳам ҳар хил енди. Бу мавзуга тегишли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмалари кўп. Киши баҳс қилади. Суҳбатлашади, тортишади, фикрини ҳимоя қилади, ўзини фикри баландлигини, кейин тўғрилигини исботламоқчи бўлади. Киши рўпарасида турган кишини ҳурмат қилишлиги керак бўлади. Сибабул муслими фу суқум ва қита алуҳу куфрун деган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Мусулмонни сўкинишлиги фосиҳлик, урушлиги кофирлик. Ҳозирда одамлар табияти айнан шунақа бўлиб кетганки, биров билан озгина баҳс қилиб қолса, озгина тортишиб қолса, бир пастда ҳақорат қилишга ўтади. Е, сени аҳлинг йетмайди ҳеч нарсага дейди. Сен ўзи бу нарсани биласанми ўзи? Дарров тили билан озор азият, таъна йетказишликка келади. Мана шу нарса себоб дейилади. Сўкинишли дейилади. Сукунишли дегани, ҳей, деб турилади, ҳалиги биз билган сўкиниш емас. Е, сен ҳеч нарсага аҳлинг йетмайди, фаросати йўқ одамсан, сен манақасан деяптими, шу ҳам сўкинишли бўлади. Модомики сиз гапираётган гапдан ҳамсуҳбатингиз озор чекяптими? Демак бу сўкинишлик дейилади. Аммо иймонлик, тарбиялик, ахлоқлик киши ўн соат баҳс қилиши мумкин сиз билан. Лекин бирон марта сизни дилингиз оғритадиган сўзни гапирмайди. Биродарлар, бунақа одобни қайердан оламиз? Албатта Қуръонни оламиз. Албатта Қур', Қуръонни, албатта.

Ас таъйидубиллаҳ, қуллу тус алуна амма ажронна, вала нус алу амма таъмалун. Пайғамбаримизга Аллоҳ Таоло айтяпти. Ей Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи васаллам, мушрикларга айтинг. Сизлар, бизлар қилган гуноҳ тўғрисида масъул бўлмассизлар. Ва бизлар, сизлар қилаётган амаллар тўғрисидан масъул бўлолмасмиз. Бизни қилаётган гуноҳимизга сизлар жавоб бермайсизлар. Субҳаналлоҳ, Пайғамбар, биродарлар мужрим бўлиши мумкин емас.

Аммо бу Қуръон услуби, кофир бўлган, фосиқ бўлган, Пайғамбаргига қарши чиқиб турган, мана шуни енг разил одамларга ҳам чиройли ютқилиняпти, биродарлар. Йер юзидаги қайси мусулмон ҳозирги кунда Мусо алайҳиссаломдан яхшироқ? Йер юзидаги қайси фосиқ Фиръавнидан ёмонроқ?

Фиръавн анаро букумул аъла деган. Дунёдаги енг яхши ўша пайтдаги енг яхши одам бўлган Мусо алайҳиссаломни, ўша даврдаги енг расво одам Фиръавнни олдига юборганда Аллоҳ Таоло қул ула ҳу қовлан ла ина, унга мулойим гапиринглар деган. Тушунарлими? Ана роббукумул аъла деган енг йер юзи кўрган катта золимга юмшоқ гапиринглар деган. Демак, сўкиниб гапиришлик мусулмон одамга яраша оладиган сифатлардан бири. Ва иннна ау ияқум ла ала ҳуда, ав фи дала ал иммубин. Қаранг яна баҳсни. Шак шубҳасиз ё бизлар ёки сизлар аниқ ҳидоят устида ёки очиқ залолатдадир. Ким ҳидоятдалиги аниқ. Ким залолатталиги аниқ. Лекин Муҳаммад алайҳиссалом нима деяпти? Ё сизлар ё биз залолатда ёки ҳидоятда.

Бу қанақа услуб? Бу қанақа одоб биродар бўлди? Кофирлар билан Муҳаммад алайҳи салом баҳс қилганда, лутф билан гапиряпти. Тилимизга ҳушёр бўлайлик. Иккинчи тарафни баҳс қилаётган, суҳмаслик керак. Чунки мусулмонни сўкинишидаги фоситлик. Мана Юсуф алайҳиссалом қиссасига қайтамиз. Юсуф алайҳи салом акалари ёш болали пайтида қудуққа олиб бориб ташлашди. Қатл қилишликда қасд қилиб ташлашди . Булар жаҳл устида қилиб қўйишмади бу ишни. Режалаштириб, маслаҳат билан ташлашди деган. Кейин Юсуф алайҳо салом қул бўлиб сотилиб кетди. Йигирма икки йил деганда ота онаси Мисрга келди, Юсуф алайҳа салом вазир бўлиб турган пайтда. Кейин Мисрга кириб, Юсуфнинг саройига келганларидан сўнг, у ота онасини ўзининг тахтига чиқарди. Ва уларни ота онаси, оғайнилари, улар Юсуфга сажда қилган ҳолда йиқилдилар. У деди, ей отажон, мана шу илгари кўрган тушумнинг таъбиридир. Парвардигорим уни рост қилди. Тушида ўн битта юлдуз ой ва қуёш сажда қилганлигини ўрганади. Бундан йигирма икки йил бўлди. Мана шу тушуни таъбирини айтяпти.

Мана ўн битта акаси сажда қилди, отаси, онаси сажда қилади. Бу ўша ҳурмат саждаси, бу ибодат саждаси емас. Дарҳақиқат у зот менга буюк инъом қилди, мени зиндондан чиқарди. Шайтон мен билан оға инъаларим орасини бузиб, иғво қилганидан кейин, мана сизларни чўли саҳродан келтирди. Албатта парвардигорим ўзи хоҳлаган нарсани сездирмай амалга оширгувчи зот деб. Албатта унинг ўзигина билим ва ҳикмат соҳиби деб. Ҳозир Юсуф алайҳиссалом акаларни хоҳлагандақа маломат қилишликка ҳаққи бор.

Юз фоиз ҳақ. Сўкишлиги ҳам мумкин, маломат қилиши ҳам мумкин. Акалари бўйнини егиб турибди. Тан олиб турибди. Лекин қанақа ахлоқ бу? Бир оғиз акаларни маломат қилмади. Аксинча, акалари қилган хатони кимга тўнгади? Шайтонга тўнгади. Сиз шунақа бир айб иш қилиб қўйган пайтингизда, биродарингиз кечириб, айб сизда емас, оғайни. Мана мана шароитлардан келиб чиқиб тур, шу нарсани гапирдингиз, деса, биласизми қанақа яхши кўрасиз бу оғайнингизни? Ўзи аниқ сизда айб.

Бизда унақа бўлмаганда, биродарлар, бўлмаган. У бўлмайди ҳам. Чунки ҳалиги уч кун, тўрт кун мана шу тишлаб турган заҳаримизни отиб олишимиз керак, унга яйраймиз. Биродарлар, гапириб, сўкиб, маломат қилиб, йерга уриб мазза қилишлик, бир кило бўлса, ҳузури. Индамасдан Аллоҳ учун кечириб, биродар сиздан ҳеч нарса ўтгани йўқ, деб қўйишлик, ўн кило.

Ана хулқ. Ана ахлоқ. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тотиб кўрган буни. Ва сиз билан бизга таълим берган. Абу Сўфиённи кечирдими? Икки римани кечирдими? Сафвоним уммагани кечирдими? Суҳайлимни амрни кечирдими? Ҳаммасини кечирди. Ва улар пайғамбаримизни отасидан ҳам, боласидан ҳам кўпроқ яхши кўришига сабаб бўлди мана шу авф қилишлиги.

Одам ота онасига лаънат олиб бермаслиги учун ёмон ишлардан ўзини еҳтиёт қилишлиги керак. Фарзандлар оталарини, оналарини, бошқалар сўкмаслиги учун ёмон ишларни қилмаслиги керак. Алам қилади да. Тўққиз ой кўтариб юриб, қийналиб, ўлим билан олишиб, туғиб, икки йил емизиб, катта қилган онани дарров сўкишади.

Сен ўғил бола, қиз бола, ножоя иш қилаётган пайтингда, сени сўҳмаяпти, онангни сўҳяпти. Шунинг учун агар ўғил бола бўлсанг, онангга сўкиш олиб берганингдан кўра, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, Имом Бухорий келтирган ҳадисда, иннамин акбарил каъба ири, ан ял анау рожиру валидайҳи.

Киши ўзининг ота онасини лаънатлаши енг катта гуноҳлардан деди Пайғамбарим соллаллоҳу алалайҳи васаллам. Ё Расулуллоҳ, киши ўзини ота онасини қандай қилиб лаънатлайди? Ясуб бу рожулу аба рожули, фаясуб бу абаҳу ва ясуб бу уммаҳу. Бир киши деди Пайғамбаримиз, бошқа бир кишини отасини сўкади.

Бас, бу ҳам бунинг отасини ёки онасини сўкадир. Шу ўзини ото онасини лаънатлашлиги бўлади. Ва мана шу енг катта гуноҳлардан деяпти. Бировни онасини сўкманг. Бировни отасини сўкменг. Акс ҳолда сизни ҳам худди шундай қилиб сўкади да, ўзингизни отангизни, ўзингиз онангизни лаънатлаган бўласиз. Катта гуноҳлардан биттасини қилган бўласиз. Демак одам, одамларга ёмонлик қилиб, ўзини ота онасига лаънат қарғиш олиб беради.

Оғзимиздан чиқаётган гапга жуда ҳушёр бўлишлигимиз керак. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, имом термизийдан келтирилган ҳадис абу ҳурайро розияллоҳу анҳудан. Инна рожула ла ята калла мубил калиматий, ла яроббиҳа баъсан, яҳли биҳа сабаийни хорийфан финнор. Албатта бир киши бир сўзни айтади. Шу сўзини ҳеч нарса емас деб ўйлайди. Оддий бир гап. Аммо мана шу сўзни сабабли жаҳаннамга йетмиш йилга шўнгъийди. Йетмиш йилгага қулайди.

Кишининг қадр қиймати илми ахлоқи билан ўлчанади. Ташқи кўриниши ва шакли билан емас. Қайтарамиз. Кишининг қадр қиймати илми ахлоқи билани ўлчанади, ташқи кўриши, шакли биланмас. Ҳозирги бериладиган ғарб тушунчаларида фақат шаклга тарғиб қилинади, тўғрими йигитлар?

Коллежда ўқийдиганларни ичида бўйи баланд, спортсмен, качоги, авторитет. Мен ёнидаги аскар тақиб аълочи бўлгани ботаник. Қаранг, хулқлик, зеҳнлик, илмлик бўлаётган бола авторитет емас. Ким авторитет? Бояги мускули бор, лекин калласи йўқ. Буларни бераётган тушунчаси худди шунақа. Кишини ҳақиқий қадр қиймати, илми билан, ахлоқи билан, дини билан бўлади. Ташқи кўриниши, шакли билан емас.

Денгизга ўн машина нажосат олиб бориб ташласангиз, денгизда бир қисмигина нажосат бўлади. Ҳаммаси емас. Тўғрими? Яна бир ой, икки ой ўтгандан кейин ҳалиги нажосат ҳудуд тагига чўкади да, сув ўзини тозалаб олади. Аммо инсонни оғзидан шундай сўз чиқадики, агар денгизга биттаси аралаштирса шунақа сўздан, денгизда ҳамма сувни бузиб юборади.

Ана Оиша тарозияллоҳу анҳа қолат, қултул инабийе саллаллоҳу алайҳи васаллам аҳас бу камин, софията када ва када, ва ғойира мусаддада ин тани а қосират амин. Пайғамбаримиз саллаллоҳу а алайҳи васалламмга, о ишонамиз, сафияни ундайлиги, бундайлиги ўзи кифоя қилади деди. Яъни паканалигини айтди. Пакана деди. Пайғамбаримиз айтдилар: лақодқултий калимат ҳам ла музижат би маъил баҳр ила мазажадҳу. Сиз битта калимани айтдингизки, агар у денгиз сувига аралаштириб юборилса, таъм ёки ҳийла ўзгариб кетарди деди. Битта ғийбатни аралаштирса, денгизни суви ўзгариб кета екан. Яна бу пакани деган сўз тухуматмас еди.

Ҳақиқатдан пакани еди. Аммо шу гапни ешитса бояги софийя хафа бўлар еди. Ғийбат нима еди? Бир одам ҳақида гапирасиз, шу сўзингизни у одам ешитса хафа бўлади, гарчи ҳақиқат бўлса ҳам. Она оқ, моқ қора, моқ узун, моқ семиз. Шу гапни есатса хафа бўладими демак шу ғийбат? Ўн машина аҳлатдан оғир ўляпти биродарлар. Оғзимиздан чиқаётган сўзга жуда. Агарчи болаларимизга ғийбатда нималигини тушунтириб қўйиб туриб, санаб тур да енди. Кечки пайт айтасан неча марта ғийбат қилганимни деб.

Бир ўтиришни ўзида бир ўнта бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам замонида бир баббой ҳид келди да, бир оят қилинади китобларда. Сас ҳик келди. О фалон жойда мунофолар ёки яҳудлар бизни ғийбат қилишди деди. Шуни ҳиди кетди. Енди бизни замонимизда нимага ғийбат тийди? Биз билмаймиз деса, биз ғийбатсиз ҳавони олганмизми ўзи бирор марта мажлисларимизда деган саволни беришимиз керак. Ота онани гапираётган сўзлари, ота енани ҳар битта қилаётган феъли болаларга юқади биродарлар.

Фараз қилинг, бир қиз мактабда ўқийди. Аллоҳ таоло зеҳний қилган, ҳусни кўп ҳам чиройли емас. Ёки аксинча, ҳусний, лекин яхши, зеҳний жойида емас. Ҳаммамизда камчилик бор, биродарлар. Беайб парвардигор. Енди атрофидаги бетарбий қизлар йиғиб олишиб, мана шу нарса учун ғийбат қилади, мана шу нарсасини муҳокама қилади. Шунинг учун биродарлар, орамизда кўпайиб кетди шунақа бир касаллик. Болаларимиз кўряпти, ешитяпти. Болаларга берган амалий дарс ҳеч қачон есдан чиқмайди. Болларга берилган амалидас, ўн марта масала қилинг, лекин ўзингизни ғийбат қилиб туринг бу йерда. У гапингизни фойдаси бўлмайди.

Чунки инсон ўзини шаклига ҳукмрон емас. Ўзини феълига, айтаётган сўзига, ахлоқига ҳукмрон. Ўзини ихтиёрида бўлмаган нарсага уни айблаб бўлмайди. Шунинг учун пайғамбаримиз айтадилар, аллоҳумма камаҳ ҳассан та холқий, фаҳас син ҳулқий. Парвардигор, яралишимни шаклимни қандай чиройли қилган бўлсанг, хулқимни ҳам шундай чиройли қилинг. Худо хоҳласа, ато имно абиробо ким еди?

Тавбияларнинг енг улуғи еди. Қора қўлдан чиққан киши еди. Ҳавас еди, кўримсиз еди. Хуниг еди. Лекин Сулаймон ибн Абдулмаликдек, Уммавийларнинг улуғ халифалари тиз чўкиб, олдида худди талаба устозини олдида ўтиргандек одоб билан ўтирган. Уларда қадр қиймати, илми билан тақвоси бўлган. Ҳозирги даврдаги одамларда бирини иккинчисига берадиган баҳоси бошқа нарса билан.

Инсон бошқалардан ўзини афзаллигини, шакли ва ташқи кўринишида билмаслиги керак. Қайтараман. Инсон бошқалардан ўзининг афзаллигини шакл ва ташқи кўринишда деб билмаслиги керак. Балки уни бошқалардан афзаллиги ахлоқида ва диндорлигида бўлади.

Одамлар мана шу нарса билан овора бўлишлиги керак. Аёлларни орасидан шундай бўлишлиги келди. Аёллар қачон тўпланса, фалончини кийган кийими, солган уйи, солган дастурхонини муҳокама қилишади. Бирони айбини, бошқасини ғийбатини қилишади. Енди шу аёлларни мажлисларида ҳам фалончи, манақа тақводор аёл, мана бунча Қуръон ёдлаган, фарзандлар манақа бир илмли қилиб тарбия қилган деб туриб, мана шу нарсаларни гапирса, шу ҳам акалар модага киради.

Доим бу лата лутаю дунёда матоси емас, охират ҳақида ҳам гапирсин аёллар. Аллоҳ Таоло кимга фарзанд берган бўлса, унга марҳамат кўрсатибди. Чунки ўлиб кетганидан кейин ҳам орқасидан савоб жўнатадиган одамни берибди Аллоҳ Таоло унга. Агар тарбия қилса. Агар фарзандингизни яхши тарбия қилган бўлсангиз, ўлиб кетганингиздан кейин ҳам орқангиздан савоб бориб туради. Биродарлар, оталик, оналик катта масъулият.

Ота ёки она фарзандини саодати билан саодатли бўлади. Фарзандини шақовати билан шақоватли бўлада. Киши, фарзандига зўр тарбия бериб туриб, шу сабабли жаннатга кириб кетиши мумкин. Шунинг учун мурод Аллоҳ, диққат қилайлик. Йелкамиздаги масъулият оғир. Қиёматда жавоб берамиз. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу сўз, тил ҳақида гапирилган, айтилган ҳадисларда шундай марҳамат қилади, муозимни жабалдан, катта ҳадис. Муозимни жабал Пайғамбарларимизга айтдики, ё Расулуллоҳ, аҳбирдний би амалинг, юдихилунел жанната ва юбаи дуний минан нар. Менга шундай бир амални айтингки, у мени жаннатга киритиб, дўзахдан узоқлаштирсин деди. Битта амални айтинг, жаннатга яқинлаштирсин, дўзахдан узоқлаштирсин. Қол, лақоди саълти оддийман. Сен улкан нарса ҳақида сўрадинг. Лекин Аллоҳ осон қилган кишига бу иш осон бўлди. Аллоҳга ишга келтирмайсан, намоз ўқийсан, рўза тутасан, ҳаж қиласан, саккизта амални санади. Сўнгра айтдиларки, мана шуларни ҳаммасини ўзида жамлаган битта амалда айтайми деди.

Енг шариатда қийин бўлган, енг муҳим бўлган саккизта амалдан санаб туриб, енди шуларга баробар бўладиган битта амалда айтингми деди. Ҳа деди. Мана буни тийгин деб Пайғамбаримиз тилини ушлади. Инсон тилини тийса, мана шу саккизта амални қилганда савобига ега бўлади. Ё Расулуллоҳ, нима, биз гапирган гапларимизга ҳам жавобгар бўламизми ҳали деди. Расулуллоҳ айтдилар, факиллатга умук. Сени йўқлаб онанг йиғласин. Ахир одамларни юзлари билан бўзғоҳга қулатадиган нарса тилларининг ҳосиласи, тилларининг меваси емасми деди. Имомни тербезийди. Шунинг учун мусулмон одамни тилидан чиқаётган сўзи биродарлар, осмон сувидан покизороқ бўлади.

Калон сўз ўзи яхши бўлади ёки ёмон амал бўлади. Мусулмон одамда ҳазилида ҳам ёлғон бўлмайди. Ҳазилида ҳам озор азият бўлмайди, шундай одамлар бор, нима десанг, ер хотинни ўртасида бўладиган хос муаммога бораверади гапингни. Нима десанг, ўша тўшакка буриб юбораверади. Енди буни бунақа бир, е, ҳазилига доим харидорлар тайёр туради. Кулаверади. Нима десанг ўша томонга буради. Шуни ҳазилига ҳеч ким кулмай қўйса, қайтиб шу гапни гапирмай қўяди. Шунинг учун биродарлар, тилимиздан чиқаётган сўзларга ҳушёр бўлайлик. Чунки фарзандларимиз сиз билан биздан ўрганади. Яхшиликни ҳам, ёмонликни ҳам.

Аллоҳ субҳанаҳ ва таоло тилларни ислоҳ қилган солиҳ бандалар қаторига барчамизни қўшган бўлсин. Ақули қовли ҳа да ва астағфируллоҳу

Кейинги дарсни тинглашИсломда фарзанд тарбияси