Maviza
—Қоралама29 daq

Исломда фарзанд тарбияси

Абдуллоҳ Домла · Абдуллоҳ Домла — турли маърузалар

Бу қисм ҳали текширилмаган (қоралама). Қуйида намуна сифатида 1-қисм матни кўрсатилмоқда.
0:00
28:35
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Бисмиллаҳир роҳмани роҳийм. Алҳамдулиллаҳи роббил аъламин. Вала ақи батулил муттақин. Вассолату вассалому ала саййидина Муҳаммад ас содиқул ваъдил амин. Ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Амма баъд. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ. Исломда фарзанд тарбияси, ижтимоий одоблар, сўзлаш одоби. Бугун қирқ олтинчи дарс. Сўзлаш, нутқ. Аллоҳ таолони инсон боласига берган улуғ неъматларидан биттаси. Фараз қилинглар, шу сўзлаш деган неъмат бўлмаса, аҳволимиз нима бўларди? Уни одоби ҳақида гапиришдан аввал, бу неъматни қадри ҳақида озгина фикр қилайлик. Бугун шўроқ қилиб қўйинглар, қўёқ қўйишда қўғуриб, қандай осон кетди а? Енди шуни сўзсиз тушунтиринг чи.

Ҳм. Насадан. Аччиққина қилиб маслаҳат қилиб қўйинглар бугун деб чиқиб кетдингиз. Сўз билан икки секундда айтиб қўйдингиз, ичингиздаги мақсадни, қалбингиздаги ниятни айтдингиз. Шу одам яна дилим оғритди да деб қўйдинг сиз. Лекин мана бу одам мени нўхатда бир мушкуламни асо қилди деб, уч секунд айтган гапингизни, мана бу мимика билан, ишора билан тушунтиришни тасаввур қилиб кўринг да, запчаст пул ишлари айниқса.

Нима деб сотардинглар запчастингларда? Немисни қанақа тушунтирардингиз? Оригинал деган сўзни қанақа қилиб тушунтирардиз? Фаласт қилиб кўринг биродар. Бу нутқ. Сўзлаш шундай неъматки, доим бизни устимизда турганлиги учун биз уни неъматлигини ҳам ўйламай қўйганмиз. Биродарлар, сўзлаш, нутқ қилиш, гапириш Аллоҳ Таолони инсон боласига берган улуғ неъматлар еди. Мен қанақа тушунтирардим сизларга шунча нарсани?

Ҳавас қилинглар да, мен нима, қандай тушунтирар едим? Демак, неъмат екан. Сўз билан одамлар бир бирларига ўзларининг хоҳишлари, истакларини, тилакларини билдиришади. Сўз билан киши ўзи ҳақидаги нарсалар ҳақидаги ҳақиқатни баён қилади. Сўз бўйича киши ўзини розилигини, норозилигини изҳор қилади. Сўс билан кишининг ақли, иймони кўрилади. Сўз билан умматлар юксалади ёки фитнага дучор бўлади. Сўз билан инсонлар мақталади ёки ёмонланади. Сўз биродарлар қалбининг таржимони. Сўз инсоннинг ички дунёсининг кўзгуси. Гапираётган гапига қараб туриб, бу одамнинг ичи қандай еканлигини билсак бўлади. Сўз инсоннинг ички дунёсининг кўзгуси, сўз инсон руҳиятини, иқтидори, истеъдоди, талантини кўрсатади. Сўз инсоннинг фикрлаши, билимининг ҳосиласи. Сўз билан инсон роббисига ё итоат қилади, ёки осий бўлади. Сўз билган инсон бошқа одамларнинг орасини, бошқа инсонларнинг орасида ё ислоҳ қилади, ёки бузади.

Сўзбилан инсон нажотга йетади, ёки абадий ҳалокатга учрайди. Сўз биродар, мана шундай бир улкан неъмат. Албатта, шариат исломия инсоннинг ҳаётидаги енг муҳим бўлган ишлардан биттаси, муҳим неъматлардан бўлган биттаси, сўз ҳақида ҳам албатта таълимотларни берган. Аллоҳ Таоло Қуръонда оятларда, Пайғамбаримиз ўзининг ҳадиси шарифларида мусулмон одамни сўзи қандай бўлишлиги керак? Йўлланмаларни кўрсатган. Кўрсатмаларни берган.

Гапираётган сўзларимизга еътибор беришимиз керак бўлади. Нима ҳақида гапирамиз? Одамлар билан бирга бўлганимизда. Йиғинларда, суҳбатларда, улфатлар билан, жўралар билан, биродарлар билан ўтирганда нималарни гапирамиз? Масалан, бир одам бой бадавлат савдогар бўлса, у билан бирга ўтирган кишилар шу тирикчилигини нари бери ўтказиб юрган одамлар деб фараз қилсак, уларни олдида ўзини обороти, қилаётган фойдаси, сотиб олган иморати ҳақида гапиришига албатта ақлдан бўлмайди. Ким билан ўтирганлигини билиш керак инсон, нима деётганига еътибор бериш керак инсон. Ёки олий маълумотлисиз, бир қанча дипломларингиз бор, сахофатингиз баланд. Енди мактабда нари бери битирган одамлар билан бўлганда, нима деяётганлигимизга ҳам бир қарашимиз керак бўлади. Мажлисларда албатта гаплашамиз.

Агар ана шу мажлислардаги гапирадиган гапимиз фақат дунё ҳақида бўладиган бўлса, бу мажлис, бу сўзлар одамларни ўртасини бўлади. Аммо агар у йиғиндаги сўзлар Аллоҳ ҳақида, Пайғамбар ҳақида, охират ҳақида бўлаётган бўлса, қалбларини бу суҳбат жамлайди. Бой камбағални фарқи бўлмайди бу йерда. Олий маълумотли ёки илмсиз одамни фарқи бўлиб қолмайди. Қалблар жамланади.

Енди кимдир ўзидаги бор нарсани гапириб, мақтанишликни хоҳлайди. Пули кўплигини ёки илми баландлигини, қуввати катталигини кўз кўз қилишликни мақтанишликда хоҳлайди. Енди бу мақтаниш, ўзини катта олишлик, бу олий деб билишлик ўзини. Бунақа ўзини катто оладиган бандаларни Аллоҳ азза ва жаллоҳ яхши кўрмайди. Астайду биллаҳ, тил катта рул аҳиро. Нажа алу ҳалил ла динала юрийду на уруғин фил арде вала фасада вала ақибату лин муттақин. Аллоҳ таоло айтади биз ўша охират диёрини йер юзида зулму зўравонлик ва бузғунчилик қилишни истамайдиган, олийликни истамайдиган инсонларга қилурмиз. Оқибат тақво қилгувчи кишиларлигидир. Демак, дунё ҳақидаги сўзлар одамларни ўртасини бўлади, Аллоҳ ҳақидаги сўз инсонларни қалбларини бирлаштиради.

Шунинг учун биродар гапираётган гапимиз Аллоҳни сўзи бўлсин, Пайғамбарнинг сўзи бўлсин, саҳобалар ҳақида бўлсин сўз. Чунки бу нарса сиз билан бизни бирлаштиради. Мусулмон одам сўзлар екан, уни сўзи одамларни қалбинини жамлайди. Уни гапираётган гапига ҳамма диққат еътибор қилади. Енди кимдир кириб олиб модадан гапирса, кимдир кириб олиф сиёсатдан гапирса, ҳақиқатан одамларни юраги сиқилади. Демак, Аллоҳни сўзини гапиришлигимиз керак бўлади.

Сўзлаш одоби. Бир қанча одоблари бор. Аллоҳ қодир қилганича ўқиймиз. Биринчидан, гапираётган кишини сўзини бўлмасликка ўргатишимиз керак фарзандларимизни. Унинг учун ўзимиз, биров гапираётганда охиригача гапини ешитиб, кўрсатиб беришимиз керак. Агар биз ўзимиз бировни гапини бўлаётганлигимизни болалар кўрса, буни ҳам ўрганади. Мана, жўраларни, соморда ўтирамиз, ёки бир қандайдир йиғинда ўтирамиз. Биттамиз гапимизни тугатмай туриб, иккинчимиз гап қистирамиз, тўғрими?

Валлоҳу аълам, масжидларимизда тўқсон тўққиз фоизда мана шу камчилик бор. Нима нима дейдилар? Тўхтаб тур сен дейсиз, гапингизни бўлаверади. Сиз индамай хулоса олиб туринг. Гапини тугатгандан кейин, гапирмоқчи бўлсангиз, гапингиз бўлса, ошна, сиз гапираётганда мен гапингизни бўмадими? Денг да. Шарт тўхтайди. Чунки сиз ибратни кўрсатдингиз сўз бўлмасдан. Енди сиз бировни гапини биласиз, ўшанинг учун сизникини ҳам нима қилаверади?

Демак, биринчи одоб, гапираётган кишини гапини билмаслик керак. Иккинчиси, одамлар тушунадиган тилда гапиришлик. Яъни, соддароқ қилиб гапириш, халқ тилида гапиришлик. Чунки ҳамма ҳар хилда ақли имконияти, фикрлаши, сўз бойлиги ҳар хил. Шунинг учун одамлар тушуна оладиган тилда гапиришлик керак.

Кунларни бирида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдига Аббосиддин Абдулмут толип келди. Расулуллоҳнинг амакиси. Имому Ҳокимни Мустойид роҳийдан келтиради бу ҳадис. Фаламма роҳ у ан набию саллаллоҳу алейҳи васалламни табассуми. Расулуллоҳ амакисини кўриб табассум қилди. Фақол алихоббос ман ладий адаҳак екан. Ей Расулуллоҳ, нимага кулдингиз? Сизни нима кулдирди? Деди. Расулуллоҳ айтдилар, қола, ажабаниман рўйиту мин жамалика я амме. Ей амаки, сизни гўзаллигингиздан кўрган нарсам, сизни чиройингиздан кўртган нарсам мени кулдирди деди. Аббос айтди, вама ал жамал, ей Расулуллоҳ. Нима екан у чиройли? Расулуллоҳ айтдилар, аллисан, тил дейди. Яъни Аббос унда Абдулмутто али ноҳатда чиройли сўзлар еди. Фасоҳатли сўзлар екан. Бошқа ҳадисда айтадилар Пайғамбаримиз, Жобириддин Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан, жамал у рожулий, фасоҳатул лисаниҳи. Кишининг. Гўзаллиги, чиройи унинг нутқида, уни тилида, уни сўзлашида.

Сўзларимизга еътибор беришлигимиз керак. Нимани гапиряпмиз? Енди араб тили ўрганаётганларга бу хушроқ бор. Умарун хаттооб розияллоҳу анҳойим айтадики, араб тилини ўрганинглар, арабияни ўрганингилар, албатта шу нарса ҳам исломдан, диндан дедилар. Шунинг учун илм ўқиётган одамлар, диний, исломий билим ўқиёткан одамлар албатта араб тилига берилишлиги керак. Чунки Қуръон араб тилида.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам араб тилида сўзлаганлар. Саҳобалар араб тилида сўзилаганлар ва жуда катта, жуда катта емас, ҳамма катта уммон хотир китобларимиз араб тилида. Шунинг учунча албатта, таржима китобларни ҳам ўқишимиз керак, араб тилини билмаганимиз. Аммо илм йўлида ўрганаётган укалар, ўш кечаган битта қадамингларни қўйиб қўяверинглар.

Еҳтимол ўн йилда ўрганасиз. Қирқ дан кейин араб тилини бошлаб, яхши арабий мутолааси чиққан акаларимиз бор. Қирқ дан кейинги бошлаган. Чунки бу ҳам диндан деб айтилиняпти. Ҳақиқатдан араб тилида айтилган маънони бошқа ҳар қандай тилга ўгиринг, ширас кетиб қолади. Ўзи умуман бир тилдан иккинчи тилга бир нарсани таржима қилганингизда ширас кетиб қолди.

Асл тилни ўзидаги маза бўлмайди. Енди Қуръонни тасаввур қилинглар, биродарлар. Араб тилида тушунишлик. Шунинг учун араб тилига ҳам еътибор беришлигимиз керак. Абу Хирайр розияллоҳу анҳудан келтирилган ҳадис. Қулна ё Расулуллоҳ. Ма ро айнан афсоҳаминга. Чиройли гапни ишлатяпмиз а? Ё Расулуллоҳ, сиздан кўра фасохатлироқ кишини кўрмадик. Сиздан кўра чиройлироқ гап ёрадиган кишини кўртмадик. Фақол расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллами инналлоҳу таъала лам яқулиқнинг лаҳҳанан. Ихтиёрали хайрон калам китабаҳул ал қуран.

Аллоҳ таоло мени лаҳан қилиб яратмади. Сўзларни бузувчи дегани. Мени сўзларнини бузиб, гапирувчи қилиб яратмада. Ҳамда мен учун каломларининг яхшисини, ўзининг китобини, Қуръонни танлаб берди деди. Демак, чиройли гапиришлик керак. Сўзланни бузмасдан гапиришлик керакс. Одамлар тушунадиган қилиб.

Учинчиси. Тинглаётган одам тушуниб, англаб олишлиги учун унга муҳлат бериш керак. Бизда қанақа? Битта нафас оламиз, шу нафас чиққуча гапирамиз. Агар шу нафас тугаб қолмаганда яна давом етказар едик. Биз тўхтаймиз қачон?

Нафас тугаб олганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай гапирганлар? Бизга ўхшаб гапирганми? Ош онамиз розияллоҳу анҳа айтадилар, макана расулуллоҳи соллаллоҳу алайҳи васаллам ясудудул ҳадиса касардикум ҳадир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сизларни гапиришиларга ўхшаб гапирмас еди. Сизларга ўхшаш сўз термас еди. Юҳаддийтҳу ҳадитҳан лава адаҳул аъдула аъсоҳу. Бу ҳадис муттақо алайҳи бўлган ҳадис буродилар. Қандай гапиради Расулуллоҳ? Шундай сўзлар едиларки, сановчи одам санаса, санаб улгуради.

Санайдиган одам санаса,санаб улгуради ёки бир ривоятда такрорлайдиган одам бўлса гапини орқасидан пайғамбаримиз такрорлашликка улгуради. Икки марта қайтаришликни ҳожати йўқ. Дона, дона қилиб гапиради Расулуллоҳ. Бир жомиянинг толиб айтган еди, ўша катта лексионний аудиторияда икки юз дан ортиқ бола ўтирар едик. Устоз чиқиб туриб лексия ўқир еди. Шу лексиядан чиққандан кейин уйга бориб мана шу мавзуда ўқишликни ҳожати бўлмас еди. Чунки шундай гапирар еди, шундай дона дона қилиб тушунтирар еди, ёдланиблар қоларди каллада. Албатта енди бу бу кишини сўздаги, нутқдаги, маҳоратига далолат қилади.

Абу Довуддан киритилган ҳадис, Ойш онамиз билан. Каъна каламуҳу соллаллоҳу алайҳи васаллам ва фослан, яфҳамуҳу куллуман самияҳуҳу. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўзи дона, дона еди. Ешитган ҳар бир киши уни тушунар еди. Унда улгуймаймиз да кўп гап гапиргани. Тўғрими? Агар унақа қилиб гапирсак, кўп гапирмаймиз да. Ўша кўп гапирмаслик керак. Кўплиги учун тез гапирамиз. Агар озроқ гапирсак, секин гапирсак ҳам бўлади. Бизда керак емас сўз кўп.

Мана домламиз оилавий муаммолари билан келишади. Ешитай десанг, асосий гап ўзи қандайдир бир минутга сиғадиган гап бўлади. Ман қизини айтса да, мушкулани. Ундан бурун беш минут, ундан кейин беш минутлик гап бор. Шунақага ўрганишлигимиз керак. Бунақа кўп гапиришга емас.

Мақсадга ўтинг деб юборади ю охирида. Мақсадига ўтинг деб юворади. Ўша кераксиз сўзимиз кўп бўлганлиги учун тез гапирамиз екан. Мана енди тўртинчи нуқта. Кераксиз. Кўп гапириш, маълумлантирувчи бўрттириш ва ортиқча қисқа сўзлашдан еҳтиёт бўлиш керак. Қайтарамиз. Кераксиз кўп гап бориб гапирмаслик, ошиқча бўрттирмаслик ҳамда ошиқча қисқача гапирмаслик керак.

Одатда бизда қайсиниси кўпроқ? Мана шу учта нарсадан. Бўрттириб. Бўрттирсиш. Енди минг марта бориб келдим деб қўяди. Юз марта ешикка чиқдим сени келишингни кутиб дейди, ёлғон. Унақа гаплар тўлиқ ётибди. Ва сўз Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, калам ибн адама алайҳи ла ала ҳу.

Одам боласини овозидан чиққан ҳар битта гап, ҳар битта сўз ўзини зиёнига ҳужжат. Фойдасига емас. Фақатгина тиловат бўлса, Аллоҳни зикри бўлса, илм мажлиси бўлса, фойдасига қолган ҳамма гапи зарар екан. Ҳатто тижоратида гапирган бу ҳам зарар екан. Агар ёлғон аралаша олган бўлса.

Ўзи ўйлаб қарасангиз, жим юрган одам ютади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай гапирганлар? Мана ҳозир мен сизларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни таърифлаб, Умму Муъбитни айтган сўзини ўқиб бераман. У зот қандай гапирганлар. Умуман шакли шамойили ҳақида енг зўр таъриф.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижрат қилар еканлар, Хузо йерларига юрди. Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳамроҳлигида. Улар мана шу йўлда кетиб борар екан, Умму Муъвидни чодирга тўхташди. Бу саҳройи араблардан, кўчмачи араблар, чодирни бирига тикади, қўйларни боқади, ўт тугаса, чодирни бошқага кўчириб кетади, хуллас, кўчмача ишчилар.

Расулуллоҳ бу аёлни чодирга кирди, Абу Бакр Сиддиқ билан. У йерда ана шу суғ бермай қўйган қўйларнини йелини ушлаб, қўйни соғиб, ҳамма идишлар сутга тўлди, ичиб кетишди. Енди бу қурғоқчилик бўлган, қўйлар сут бермай қолган, қийин аҳволда яшаётган кишилар еди. Ери келса, чодирда, идишларда сут турибди, қўйни сути. Қаёқдан келди бу сут? Умму Мубид жавоб берди. Бизни уйимизга бир муборак киши келди. Сифатлаб бер менга уни деганида, Умму Мубид Расулуллоҳни шундай сифатлаб берди.

Ғоят кўркам, юзларидан нур ёғилиб турувчи, гўзал хулқли, боши ва қорнини на катталик ва на кичиклик билан айблаб бўлади. Ҳусндор ва гўзал. Кўз қорачиғи тин қора, киприклари узун, овозларида бироз майинлик бор, бўйни салгина узун. Кўзининг оқи тиниқ, қошлари камон, сочлари қоп қора, сукут қилганида виқор. Сўзлаганида еса, кўркамлик бал қилиб туради. Узоқдан қараганда ғоят келишган ва кўркам. Яқиндан кўрганда ғоят гўзал ва ёқимли. Сўзлари ширин ва дона дона. Сергап ҳам, камгап ҳам емас. Сўзлар худди ипга терилган мўйинчоқдек. Ўрта бўйлик, кўрган киши на пакана ва на дарроз деб айблай олади. Икки новда ўртасида турган енг чиройли ва кўркам бўлиб турган учинчи новда. Ёнида ҳамроҳлари ҳам бор. Улар унинг сўзларига жим туриб қулоқ солишади ва буйруқларини бажаришга ошиқ ишади. Улар унинг амрига мунтазир бўлиб, ёнидан нари кетишмайди.

У қовоқ уйғучи ҳам, бировни камситувчи ҳам емас. Мана Расулуллоҳга берилган таъриф ва бу таърифларнинг енг афзали. Расулуллоҳ билан умрини охиригача бирга яшаган саҳобалар ҳам Расулуллоҳни мана шу Умму Мубид таърифлаганчалик таърифлай олмаштирмаган. Бир марта кўрганига қарамасдан бу аёлни. Еътибор беринг. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлари ширин ва дона дона. Сергап ҳам емас, камгап ҳам емас. Сўзлари ипга терилган мунчоқдек.

Узоқнинг сўзлаши ипга терилган мунчоқдек. Дона, дона. Кўп ҳам емас, оз ҳам емас. Ортиқча такаллуф ҳам йўқ, маълумни орттирадиган даражада қисқа ҳам емас. Бешинчиси. Ҳа, демак, чиройли гапириш керак екан, деган хулосани олади да, ошиқча тилини бураб, фасохатли гапиришликка киришиб кетиши ҳам тўғри емас. Айтдик ку, одамлар тушунадиган тилда гапириш керак деб. Баъзида ҳалиги бир тилшунос одам ўзини оддий ошналари билан ёки оддий йиғинларида ҳам жуда ҳам ҳалиги бадиий қилиб гапиришга ҳаракат қилади, хижолат олиб кетасан ҳали одам гапини ешитиб туриб.

Бадиий гапирадиган жой бор, халқни ўзини тилда гапирадиган жойи бор. Бирини иккинчисига аралаштирмаслик керак. Бешинчи нуқта. Чиройли гапираман деб ортиқча фасохатга берилиб кетмаслик. Абу Довуддан келтирилган ҳадис, Термизийдан ҳам. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан.

Инналлоҳу азза ва жалла явғоду л балиъғод, минал режал. Аллоҳ таоло кишиларни орасидаги бали йиғини ёмон кўради. Бали йиғи ким? Алладий я таҳаллалу бинисаниҳи, камат та таҳаллалу ли бақорату бинисаниҳи. Худди сигир тилини бурагандек, тилини бураб гапирадиган кишилар.

Шу ҳайвонларда битта сигир еканмиш, тили билан ушлаб тортар екан чўпни. Қолган ҳайвонлар тишлаб торса, шу тилини чиқаради ю бундай қилиб. Кўргансизлар а ҳамманглар ҳам? Тилини бураган одамни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтяптилар, Аллоҳ ёмон кўради. Чиройли чиқсин, зўр чиқсин, қойил, қодирийдиган мақсадда тилини бураб гапираётган одамни.

Саҳиҳангда келтирилган ҳадис, Анас розияллоҳу анҳуду. Қаранглар, биродарлар, Расулуллоҳ айтганлар, тарак тукум ала маҳажжатинг байдо, лайлуҳа кана ҳариҳат. Мен сизларни ўзимдан кейин шундай бир йўлга қўйиб кетяпман. Бу йўлнинг туни кунидек. Яъни қоронгъулик йўқ. Кенг, ёруғ, теккис йўл.

Ҳатто сўзлаш қанақа бўлишини Пайғамбаримиз таълимотини бериб кетган бизга. Евоҳ, одамлар бундан бехабар ёки бехабар бўлса ҳам бепарво, хоҳлаганини қилишади. Зўр бўларди шунақа савол берса йигитлар. Ҳотам билан битта ё тортишиб қолдик, аччиқ қилдик. Шарт тўхтаб туриб, зўр бўлади шунақа қилсак. Ҳозир Расулуллоҳ мени ўрнимда бўлганда нима қиларди? Биласиз жавобни нима қилишини. Асабингизга тегди бир ошнангиз кўп гапириб. Расулуллоҳ мен ўрнимда билганда нима қилар еди ҳозир? Биласиз нима қилишимни. Шу савол келавермайди да. Шу савол келолмайди да.

Канайда такаллама би калиматин, аадаҳа талата. Хатта тўфҳамам. Саҳиҳангдан баҳодиз. Анас розияллоҳу анҳу айтадилар, Расулуллоҳни вафотигача хизматида турган йигит. Ўн ёшида келган Пайғамбаримизни олдига. Ўн яшар ёш бола Пайғамбар бизни хизматида турга. Айтадилар, агар У зот бирор сўзни айтса, одамлар тушуниб олишликлари учун уч марта такрорлардилар. Уч марта такёрлардилар. Агар бир қавмнинг олдига келса, бас уларга салом берар еди. Расулуллоҳ кўп ҳам, оз ҳам емас, аниқ қилиб гапирар еди. Сўздаги такаллуф ва сергабликни ёмон кўрар еди. Демак, каломни одоблари, тушуниш қийин бўлган сўзларни гапирмаслик, тез гапирмаслик, такаллуфдан узоқ бўлиш, ортиқча қисқа сўзлашдан ҳам еҳтиёт бўлишлик керак. Бу нарсалардан Пайғамбаримиз бизни қайтарганлар.

Олтинчи одоби, одамларни ақлига қараб гапириш керак. Одамларни аҳлига қараб, аҳлига яраша гапиришлик керак. Муносиб услубда. Ҳадатҳун наса бима яфҳамун ат тўғрийдуна ин юка дҳибуллоҳу ва расулуҳ. Имом Бухорийдан келтирган бу ҳадис, Али розияллоҳу анҳуду. Расулуллоҳ айтяптилар, одамларга улар фаҳмлайдиган, фаҳмлай оладиган нарсалар ҳақида сўзланглар. Ахир Аллоҳнı ва унинг расулини ёлғончи қилишларини истайсизлар.

Рўпарасида турган одамларни савиясига қараб, ақл даражасига қараб. Илм даражасига қарам гапиришлик керак бўлади. Уламолар тўрттасида бўладиган сўз бошқача, авом халқ тўрттасига бўладиган сўс бошқача. Фарқига боришлик керак бўллади. Енди ақлни қабул қилиш қилмасликка келсак, бир соддагина мисол. Бир одамни мева чева сотадиган дўкони бор, електрон тарозида сотиб олди. Торози нима қилади? Оғирликни ўлчайди. Бу тарози, бу мева чева дўкони учун келган тарози, ками бир ўн грамм, кўпи юз граммлик юкни торта олади. Тўғрими? Бу тарози шунга мосланган. Енди шу тарози билан шу дўконни егаси машинам қанча екин вазни деб туриб, тортиб кўрса нима бўлади тарози?

Бузилади, синади. Енди шу тарозини ишлаб чиқарган заводда айблаш мумкинми? Тарозинг бузилиб қолди деб. Йўқ. Бу тарозини ўлчайдиган вазни чегараси бор. Юз граммдан юз килогача. Ёки бир граммдан юз килигача. Худди шунга ўхшаган бир ақллар ҳам, биродарлар тарозига ўхшайди. Ҳаммани ақли бир хил емас. Бир хилга одамга ишора кифоя. Бир хилга адамга гапирмоқчи бўлган гапингизни ярми кифоя. Ярмидан тушунади нима бўлиб ишлаётганингизни. Кимдир гапни гапириб бўлиб туриб яна шарҳлаб ҳам беришингиз керак бунга.

Демак, гапираётганимизда, одамларни ақл даражасига қараб, имкониятига қараб, гапиришимиз керак бўлади. Инсонни ақли чекланган. Пайғамбаримиз айтадилар, ибна ҳидбондан тафаккуруфий холқийлар. Аллоҳ таолонинг махлуқотлари ҳақида фикр юритинглар. Аллоҳ таолонинг махлиуқотлари ҳа қида фикр юртинглар, аллоҳни зоти ҳақида емас.

Чунки Аллоҳнинг зоти ҳақида фикр қилинг, ақлингиз йетмайди. Ақлингиз йетмайди. Ва ла тафаккуру филлаҳ и фатҳаҳалакум. Аллоҳнинг ўзи ҳақида фикр деманглар, ҳалокатга учрайсизлар. Демак, машинангиз ҳақида бир нарсани билмоқчи бўлсангиз, заводга мурожаат қиласиз, аниқ аниқ маълумотни беради. Ақлингиз йетмайдиган нарсани уринманг. Англаб оламан деб. Динимиздаги хабарлар, биродарлар, ақл билан қабул қиладиган хабарлар бор ва ешитиб қўйиблар, қабул қиладигон хабарлар бор. Масалан, намоз, рўза, закот, ҳажда еса, буни кўрамиз, англаймиз, ҳикматини тушунамиз, қабул қиламиз. Аммо ғайб хабарлари бор у, қабрдаги азоб роҳат. Қиёматдаги кўринишлар. Буни ешитиб да қабул қилиб қўяверамиз. Бунга ақл ишлатмаймиз.

Сижилла. Қиёматга олади, ҳар битта одамни сижилласи бўлади китоби. Варағини шундай олса, битта варағини боши машриқда, биттасиники мағрибда бўлади. Оҳо. Қанақа китоб екан бу? Ҳар битта қилган амали ёзилган бўлади. Бу пайғамбаримиз айтганда ғайбий хабарлар шундай қабул қилиб кўрамиз. Нима қилиб ўтирмаймиз? Ақлни ишлатиб ўтирмайм. Чунки бу нарсалар ғайб хабарлар.

Ақули ҳовли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи ва алакум. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Кейинги дарсни тинглашИсломда фарзанд тарбияси