MMaviza
Ал-ҚодирТекширилган27 daq

31.12.2021 41-ДАРС (3-ҚИСМ) АЛ-ҚОДИИР / АСМА-УЛ-ҲУСНА

Абдуллоҳ Домла · Асмоул ҳусно

0:00
27:11
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин. Вассолату вассалом ала ашрафил мурсалин ва ала алиҳи ва ашабиҳи ажмаъин. Аллоҳумма алин на маъям фауна ва на бимаълам таънавазидна илма. Аллоҳумма арина ал ҳаққа ҳаққон ва ризқу на тибаа ва арина ал баътила баътилан ва ризқу на жиддинаба. Важа анна мин ма яссамия ун ал қовлу файетта би уна ҳусана ва адҳин ла би раҳматики фии ибадика солиҳин. Аммавот, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъал ва баракатуҳ.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмларидан ал қодир. Инсон заиф. Аллоҳ ал қодир бўлган, ҳар нарсага қудрат етадиган, қодир бўган зот. Одам боласи заиф. Ва хул иқҳол инсано доифа. Инсон заиф бўлиб яратилди. Инсон заиф. Аллоҳга муҳтож бўлишлик инсоннинг шаъни. Аллоҳни шаъни еса унга муҳтож бўтган бандани қувватли қилиш. Сиз ўзингизни Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таолога, Ал Қодир бўлган роббингизга муҳтож деб билсангиз, Аллоҳ сизга қувват беради. Инсон заиф қилиб яратилди ва бу унинг фойдаси учун бўлди.

Агар заиф бўлмасдан қувватли бўлганида, ўзини қувватига суяниб туриб ҳалокатга учрашлиги муқаррар еди. Аммо заиф қилиб ёритилди ва мана шу заиф бўлишлиги уни саодат топишига сабаб бўлади. Астайду биллаҳ, иннал инсана хулиқо ҳалуа ида массаҳу шарру жазуа ва ида массаҳу л хойру маънуаа иллал мусолли. Бизни заифлигимиз, бизни ожизлигимиз, Роббимиз Субҳанаҳ ва Таоло айтяпти бу ҳақида.

Дарҳақиқат инсон бетоқат қилиб яратилгандир. Қачон унга ёмонлик йетиб қолса, ўта бесабрлик қилгувчидир. Қачон унган яхшилик йетса, ўта ман қилувчидир, бахлдир. Ҳалу дегани, инсоннинг жазовасининг қаттиқи. Қаттиқ жазовага тушади инсон. Қизғанчиқ бўлади инсон. Лекин мана шу инсон Аллоҳга муҳтож бўлса, Аллоҳ билан қувватланади. Агар ўзини Ал Қодир бўлган Аллоҳга муҳтожи деб билса, бой бўлади, олим бўлади. Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳга муҳтоз бўлганидек. Қарангларда. Мана Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ал Қодир бўлган роббизга муҳтож бўлди. Аллоҳ бу бандани азиз мукаррам қилди. Аламна широхалака содрок. Во вадона анка визрок. Аллавий анқададохрок. Варофа ана алака дикрок. Биз Аллоҳга қанчалар муҳтожлигимизни изҳор қилар еканмиз, заифлигимизни тан олар еканмиз, Аллоҳ шунчалар бизни қўллайди, шунчалар қувватлайди. Агар мен ўзим илмим, қувватим, тажрибам десангиз, Аллоҳ ўзингизни ҳолингизга ташлаб қўяди ўзингизни. Унда хор бўласиз.

Ей Муҳаммад алайҳиссалом, биз сизнинг қалбингизни кенг мунаввар қилиб қўймадикми? Ва биз сиздан йелкангизни езиб турган оғир юкингизни олиб қўйдик, ва биз сизни зикрингизни баланд қилиб қўйдик. Қайтарамиз? Кўп қайтарамиз шу қоидани. Инсон қанчалар Аллоҳга ўзини муҳтож деб ҳис қилса, Аллоҳ шунчалар қўллайди. Шунчалар унга қувват беради. Шунчалар бу одам кучли бўлади. Аммо ўзини беҳожат сезса, Аллоҳ Таоло бу бандани ўз ҳолига ташлаб қўяди.

Ислом тарихида бўлган улуғ иккита ғазот. Бадр ғазоти ва Ҳунайн ғазоти. Ҳар куни мана шу иккала ғазотдан олинадиган дарсга муҳтожмиз. Бадр кунида мусулмонлар озчилик еди. Курайш қўшини бир неча баробар мусулмонлардан кўп еди. Лекин Аллоҳ Таолога бу саҳобалар муҳтожлигини, заифлигини, ожизлигини изҳор қилишди, Аллоҳ уларни қўллади. Астайду биллаҳ. Валоқодин насараку муллоҳу би бадрин ва ан тум адил ла. Ахир Аллоҳ Бадр кунида кучсиз бўлсангизда, сизларни ғолиб қилди ку.

Қайтаряпмиз қоидамизни. Қанчалар ўзингизни Аллоҳга муҳтож деб билсангиз, муҳтожлигингизни изҳор қилсангиз, Аллоҳ сизни шунчалар қўллайди. Уч юзта саҳоба биродарлар мингта одамни йенгиб қўйди. Ҳунайн кунида нима бўлди? Ҳунайн кунида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн минг қўшин билан Маккани фатҳ қилган едилар, яна икки минг киши қўшилиб, Хунайнга ўн икки минг қўшн билан чиқдилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам. Ҳавозун қабиласига қарши жанг қилган. Ҳавозуннинг қўшини йигирма минг, мусулмонлар ўн икки миллион. Биринчи марта мусулмонларнинг адади мана шундай бир катта саноққа йетди. Ҳатто Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ла нуғлаб минқиллаҳи расулуллоҳ деб юборди. Қўшин адади катта, ўн минг киши келган Маккага, икки минг киши қўшилди. Мана енди ададимиз катта, енди йенгилмаймиз деб, нимага суяниб қўйишди?

Қўшиннинг саноғига. Оллога муҳтожлигидан кўра, қўшинга суянишлиги нима бўлди? Кўзга кўндириб, ҳатто Абу Бакр Сиддиқ ва Расулуллоҳ. Бугун йенгилмаймиз. Агар йенгилсак ҳам, қўшинни озлиги сабабли йенгилмаймиз, бошқа сабаб билан мағлуб бўлишимиз мумкин, лекин қўшинни адади катта деб туриб, саноққа суяниб қўйди. Ака хонангиз бор тевада, проблемангизни ҳал қилиб беради. Ука хонангиз бор, шу проблемани ҳал қилади. Ошнангиз бор, битта звонок сиз битказиб беради. Қаёқдан биласан ей?

Айтяпмиз ку, ҳар куни муҳтожимиз мана шу дарсга. Студент бўлганлар бор. Студент бўлиб бир тинга майдасида юрган кунлари бўлган. Иккита прашкани кўпроқ йеб қўйса, дадаси берган пули йетмайди, уйга пешком кетиш керак бўлган кунлари бўмган. Кулаётганлар, студент бўлганлар.

Енди ўша камбағалчилик, йўқчиликни кўрган студент кейин ишлаб бойиб кетди. Қаранг, нозик нарса. Ўзингизни тополмайсиз, ўшаларда қотади, қаранг. Енди бойиб кетдингиз да, қўлингизда бир беш олти юз минг доллар пулингиз бор. Енди сиз анча увереннийисиз. Чунки нимангиз бор?

Икки юз минг пулга куйдиз. Сиқиласиз. Уч юз минг турибди, уже сиқиляпсиз икки юз минга. Енди студентлик пайтингизда есланг да, еллик сўм пул берар еди, йигирма сўм бориб келишга, ўттиз сўм обедга еди. Ўша улфатизга ериб қўйдингиз прашкага. Таваккалинг детдаги, худо пошшо. Ўша пайтдаги таваккулингиз аллоҳга еди. А, Худо беради, детдаги деб туриб, у йердаги таваккулингиз сиз Худога еди. Енди кейин нимага бўлиб қоляпти таваккал? Суяниш нимага бўлиб қуляпти?

Ўшанинг учун мусулмон одам Аллоҳга суяниб, Аллоҳга озлигини билар екан, ҳамма пулига банкрот бўлиб куйиб келса ҳам инсулт бўлмайди. Инфаркт бўлмайди. Нима дейди? Аллоҳ берувди, Аллоҳ олди. Аллоҳ берганда синаган еди. Олганда ҳам синади. Бергани бериб синаганида Алҳамдулиллоҳда рози бўлгандим. Мана енди олиб қўйиб синаяпти, яна нима дейман? Ей Худо қасд қилган гуноҳим учун демайди да бу.

Хунайн куни ҳақида Аллоҳ Таоло айтяпти: воқод аажибат кум, катсирот укум. Ўшанда сизларни кўп еканлигингиз мағрур қилиб қўйган еди. Еътибор беринглар. Уч юз ўн тўртта саҳоба Бадрда мингта мушрикни мағлуб қилди. Енди икки минг мусулмон йигирма мингга мағлуб бўлиб қолди. Ҳунайнда ўзларининг саноғига, ададига суяниб қолишди.

Шунинг учун доим ўзимизни ожизлигимизни, заифлигимизни, Аллоҳга муҳтожлигимизни изҳор қилиб туришимиз керак. Ишонманг пулингизга. Ишонманг акахонангизга. Ишонмай тўплаб қўйган бир қандай себдаги мол мулкингизга. Аллоҳ бир кунда йўқ қилиб қўяди. Астайду биллаҳ. Войўма хунайн. Идъа ажабатукум касъратукум, фалам туғни анкум шайъа. Ва зовқат алайкумул ардубима роҳибат, симма валлайтум мудбирий. Аллоҳ сизларни кўп ўринларда ғолиб қилди. Ҳунайн кунини есланглар. Ўшанда сизларни кўп еканлигингиз мағрур қилиб қўйган еди. Аммо у саноғингларни катта еканлиги, сизларни ҳеч нарсадан беҳожат қила олмади ва сизларга кенг йер торлик қилиб қолди. Сўнгра юз ўгирган ҳолингизда чекиндингиз.

Иккита дарс. Бадр кунида Аллоҳга муҳтожлигини, ўзини ожизлигини тан олиб саҳобалар илтижо қилишди, Аллоҳ қўллади уларни. Енди Ҳунайн кунида ўзларининг саноғига суяниб қолишди, Аллоҳ тоғли ўзини ҳолига ташлаб қўйди. Шунинг учун биродар, ҳар куни муҳтож бўласан мана шу дарсга. Аллоҳ десанг, Аллоҳ десанг, муҳтожлигингни изҳор қилсанг, заифлигингни тан олсанг, Аллоҳ сени ишингни ўзини қўлига олади. Сенга нусрат беради. Қўллайди, сақлайди. Агар мен десанг, тажрибам десанг, оилам, уруғим, жамоатим десанг, Аллоҳъдан бошқага суяниб қоладиган бўлсанг, Аллоҳ сени ўзингни ҳолингга ташлаб қўяди. Биз ожизмиз, биз заифмиз, Аллоҳ еса Ал Қодир бўлган зод.

Асарларда келтирилади. Ажойиб нарсани ўқиб бераман ҳозир. Аллоҳ деяпсиз, Аллоҳ деяпсиз. Лекин ичингизда ният қанақа еканлигини ўзингиз биласиз, одамлар билмайди. Ким билади ичингиздаги нарсани? Асарларда келтирилади. Авҳа Аллоҳ ила Давуда. Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга ваҳий қилди. Во иззати, ма мин абдин я атасимубий дуна холқий. Аърифу дҳалика мин ниятихи. Фатакийду ҳуссамавату вал ард биман фиха, илла жаъал тўлачу мин байни дҳалика махрожа.

Асарларда келтирилади, Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга деди азизлигимга қасамки, қайси бир банда, махлуқотлар билан емас, мен билан паноҳланса, мен буни ниятидан билиб оламан. Осмонлару йер аҳли унга қарши ҳийла қилишса, у учун мен ўшаларни орасидан махарожни чиқиб кетадиган йўлни бераман.

Махлуқотларга емас, менга ишонсин, менга суянсин, осмону йер ва унинг ичидаги ҳамма унга ёмонлик қиламан деб турса, шу ёмонлигидан чиқиб кетадигани йўлни мен бераман. Уни мен билан паноҳланаётганлигини ниятидан биламан деяпти. Ва ман мени абдиния атасиму би махлуқин дуний, арифу залика мин ниятихи, илла қотон оту асбаба самаи байная дайҳи.

Ва осоҳ тўла ҳаво тахта қодамайҳи. Енди, қайси бир банда мен билан емас, махлуқотлар билан паноҳланса, мен буни ниятидан билиб оламан. Осмон сабабларини ундан олиб қўяман ҳамда унинг оёқлари остидаги йерни титратиб қўйман деди. Сиз Аллоҳга паноҳ тилаяпсизми ёки бошқаларданми?

Сиз Аллоҳга ишониб туриб ўзингизни қувватли ҳис қиляпсизми ёки бўлмасаларга ишониб турипми? Буни ким билади? Ўзингиз биласиз, роббингиз билади. Аллоҳга муҳтож бўлиш биродарлар банданинг қадр қийматини кўтаради. Аллоҳга муҳтож бол, сени ишингни ўзини қўлига олади. Сени ишингни юксалтиради. Ўзини нусратини беради, азиз қилади. Мен дегин, ўзингни ҳолингга ташлаб қўяди.

Биз, мана сиз билан биз. Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам олдида киммиз? Ҳеч ким емасмиз. Саҳобаларнинг олдида кимимиз? Ҳеч кимса емасмиз. Пайғамбаримиз айтганлар: инналлоҳа ихтаароний, вахта ароли ас ҳабий. Аллоҳ мени танлаб олди, дедилар Расулуллоҳ. Ва мен учун саҳобаларимни танлаб берди. Расулуллоҳ ва саҳобалар танлаб олинган одамлар, мана шундай зотни, Муҳаммад алайҳиссаломни енг яхши инсонлар бўлган саҳобаларнинг ичида бўлишлиги ҳам беҳожат қилмади. Муҳаммад алайҳиссалом уларнинг ичида турган бўлса ҳам, хато келувди жазолашни.

Хатога йўл қолиб, Аллоҳга суянмасдан саноғига суянувди, ичида Муҳаммад алайҳи салом турган бўлмаса ҳам мағлубият келди. Мусибат келди. Шунинг учун, биродарлар, сиз ким бўлманг, кимни боласи бўлманг, қанақа сифатингиз, мартабангиз бўлмасин, муҳаммад алайҳиссалом олдида ҳеч киммассиз. Саҳобалар, ризвонуллоҳи алайҳим, олдида ҳеч кимса емассиз. Аммо Аллоҳни ўзига суянадиган бўлсангиз, биродар, Аллоҳни қувватлайди. Шундай одамларни ҳам Аллоҳ ташлаб қўйди ўзига.

Банданинг заифлиги. Уни Аллоҳга иқбол қилишига сабаб бўлади. Уни остонасига бош уришликка тутки бўлади. Бойлигингиз, қувватингиз, илмингиз катта бўлиши нимага боғлиқ? Бой бўлишингиз, қувватли бўлишингиз, илмли бўлишингиз нимага боғли бўлади? Аллоҳга муҳтожлигингизга боғлиқ бўлади. Қанчалар муҳтож бўлсангиз Аллоҳга, шуни билсангиз ва изҳор қилсангиз шунча бой бўласиз, шунча қувватли бўласиз, шунча илмли бўласиз.

Очиқ, аниқ равшан қилиб айтиб қўйишимиз керак бўлган нарса шуки, агар Аллоҳ бир бандани яхши кўрса, уни қадрини одамлар орасида баланд қилиб қўяди. Махлуқотларнинг қалбида унга нисбатан муҳаббатни жойлаб қўяди . Агар бир одам шол бўлиб қолса, мўмин аниқ ишонади. Аллоҳ уни соғлом қилиб қўйишга қодир.

Агар бир одам заиф бўлса, душманларда кучли, қувватли бўлиб турган бўлса ҳам, агар Аллоҳ хоҳласа, душманлардан буни ғолиб қўйишига ҳам қодир. Аллоҳ ҳаммасига қодир бўлган, ал қодир бўган зот. Астайдубиллаҳ, қол ашабу муса инна аламудракун. Мусо алайҳиссаломнинг асхоблари Мисрдан чиққанларида шераун орқадан келаётганлигини қўшини билан кўришди.

Мусонинг асхобларига албатта биз тутилдик. Биз ҳалок бўлдик. Йетиб келишди деди. Мусо алайҳиссалом нима деди? Қола, калла, иннамаъия робби сайяҳдин. Йўқ. Робби мен билан бирга менга йўл кўрсатади. Айтди ю, Аллоҳга қанча муҳтож бўлсангиз, чиқиб кетадиган йўлни чиқариб қўяди.

Асарда келтирилди, банда Мен билан паноҳланса, бошқалар билан емас, Мен уни ниятидан биламан. Мендан паноҳ сўрайдиган бўлса, йетти қават осмон, йер, шуларни орасидаги ҳамма унга ёмонлик қиламан деса ҳам, чиқиб кетаётган йўлни кўрсатиб қўяман деди. Мана Мусо алайҳиссалом манақа қилиб Аллоҳ қутқарди. Асойи билан денгизни урди да, урди, денгиз ёр олдида чиқиб кетди. Мусо алайҳиссалом ёки мана Усроил мана шундай бир фаражни йечимни бўлишини ўйлаганмиди? Тасаввур қилганмиди?

Аллоҳни ваъдаси ҳақ, биродарлар. Юнус алайҳиссалом балиқни қорнига тушиб қолди. Балиқни қоринда денгизни тубида турибди. Нима бор у зотни бу йердан қутқарадиган? Қимирлолмайди ётибди балиқни қорнида. Чиқиб кетгани биронта бир йўли борми? Йер юзидаги ҳамма одамлар йиғилиб, уни қутқариб қола оладими?

Ҳаво йўғуси икки минутда ўлади одам. Лекин Аллоҳ Таоло қутқаришни хоҳлади. Фанадафи зулматий алла илаҳа илла анта субҳанака инникунту миназ залимин. Юнус алайҳиссаломга Аллоҳ Таоло илҳомни берди. Денгизни тубида турган жониворларнинг айтадиган тасбеҳини ешиттириб қўйди, қулоғидан пардани олиб қўйди. Яъни ей Юнус, тасбеҳ чиқиб кетасан деб Аллоҳ ўзи йўл кўрсатди.

Қоронгъу зулматларда туриб, ҳеч илоҳ йўқ. Магар ўзинг бордирсан, ей покипарвардигор, дарҳақиқат мен ўз жонимга жабр қилувчилардан бўлиб қолдим деб нидо қилди. Аллоҳ қутқардими? Ишонверинглар биродарлар. Аллоҳ учун мумкин бўлмаган нарса йўқ. Аллоҳ ҳар нарсага қодир бўлган зот.

Агар сиз Аллоҳга ҳақиқатдан ожиз еканлигингизни изҳор қилиб, Аллоҳга олиб юборсангиз, сизни муаммога киргизиб, сизни бошингизни қотириб турган одам, шу муаммони ўзи йечади. Аллоҳ ҳар нарса қодир. Кўрмайсизми Аллоҳ Таолони мана шу Фиръавннинг ҳалок бўлишига сабаб бўладиган Мусо алайҳиссаломни Фиръавннинг қасрида балоғатга йетишигини, улғайишигини хоҳлади.

Тушуняпсизми нима дегани бу? Ваҳоланки тушида Фиръавн кўрди, Бану Исроилдан бир бола туғилиб, уни ҳалокатига сабаб бўлар екан. Шу ҳалокатни ўзидан даф қилиш учун Бану Исроилдан туғилган ҳар битта ўғил чақалоғни сўйдирди. Айтяпти ку, йетти қават осмон ичидаги ҳаммаси макр қилса ҳам, агар Аллоҳ Таолога ўзини заифлигини изҳор қилса, чиқиб кетадиган йўлни кўрсатаман деяпти. Ўзини ҳалокатига сабаб бўладиган Мўсони Аллоҳ Таоло Фиръавннинг қасрида улғайишини хоҳлади. Инналлоҳа ала куллҳаин қодир.

Фастажабина ала ҳува натжайна ҳу минал ғом, вакадҳа лекин мунжил муъмининг. Бас биз унинг дуосини мустажоб қилдик ва уни ғам ғусхадан қутқардик. Биз мўминларга мана шундай нажот беравермиз. Енди қаранглар. Юнус алайҳиссалом тасбеҳ айтибди, Аллоҳга муҳтожлигини изҳор қилибди, чиқиб кетибди.

Бу бир марта бўлиб тугади, енди бундан кейин ҳаётга алоқаси йўқ қиссами? Йўқ. Аллоҳ азиз ва жалланинг азиз китоби тарихга айланиб қолмайди акалар. Мана шу қиссани Аллоҳ Таоло ҳаётда ишлайдиган қонунга айлантириб қўйди. Қиёматга шу шу қонун, шу система ишлайди.

Ўзи нима сабабдан балиқни қорнига кирди Юнус алайҳиссалом? Ўзини қилган хатоси туфайли. Шунинг учун нима проблема келса бошимизга? Молимизга куйдикми, саломачилигимиз кетдими, оиламиздан бир тортяпмизми, ёки бир бизга мусибат келдими? Авваламбор билинг, иймонингиз комил бўлсин. Сиз ўзингиз қилган иш туфайли келди бу. Болангиз бетарбия бўлди, топганингизда барака йўқ, уйингизда бир ҳаловат йўқ. Ўзингиз қилдингиз иш туфайлик келди, шуни яхшилаб билиб олинг. Енди чиқиб кетишни йўли, Аллоҳ Таолонинг ўзига ёлворишлик, Аллоҳга муҳтожлигингизни изҳор қилишлик.

Ва кадалика нон жилми умининг деяпти Аллоҳ. Биз муъминларга мана шундай нажот берамиз дейди. Аллоҳни раҳматидан ноумид бўлиш, умидсизлик, тушкунликка тушиб қолиш, бу мусулмон одамга тўғри келмайдиган сифатлар. Ҳа, мусулмонларни ҳозирги кунда биродарлар аҳволи оғир. Иш чатоқ. Мусулмонлар ҳоли хароб. Мусулмонлар ўзлари мазлум бўлиб турган ҳолда золим деган айблар йелкасига қўйиляпти. Ўлеккан ҳам мусулмон, қон оқ екан ҳам мусулмон. Талон торож бўлаккан ҳам мусулмон, яна айбдор ҳам ким?

Мусулмон бўлиб турибди. Биродарлар, биз иймонимиз комил. Мана шу ҳозир хор бўлиб турган ҳоли ночор бўлиб турган Уммати Муҳаммаднийини Аллоҳ азиз қилиб қўйишга қодир. Аллоҳ ҳар нарсага қодир бўлган Зот. Фақат бу уммат ана шу азизлик сабабларини қойим қилади, азиз бўлишига сабаб ишларни қилади, Аллоҳга муҳтожлигини изҳор қилади, Аллоҳни азиз қилади бу умматни. Худди умматни аввалини Аллоҳ Таоло азиз қилганидек.

Вала таҳин у вала таҳзан у ан тумул анау ин кун туму минин. Тушкунликка тушманглар, сусткашманглар, маҳзун бўлманглар, сизлар олийсизлар деб Роббимиз айтяпти. Биз олиймиз. Шарт, агар мўмин бўлсанглар. Демак, мўминликни шартини ҳаммаси топилмаяпти шекилли да бизда. Биз азиз уммат бўлишликка лойиқ ишларни қилмаяпмиз шекилли да, шунинг учун бир хор бўлиб турибмиз ҳозир.

Аллоҳ таолонинг қудратининг ёнида унинг илми туради. Жарроҳ беморни жасадини ёриб, кесиб муолажа қилиши керак. Инсонни жасади мураккаб нарса. Бу йерда нерви бор, бу йерда асаб толаси бор, бу йерга пойи бор. Жарроҳ буни билади. Узоқ йиллар давомида ўрганган инсон танасини тузилишини. Ана шу ишни қилишликка қодир. Қаранг, ҳам қодир, ҳам билади. Демак, қудратни шартларидан биттаси илм екан биродарлар. Аллоҳ таолонинг илми, Аллоҳ таолонинг қудратини бир қисми. Қудрат палапартиши бўлиши мумкин. Агар унга илм қўшилса шу қудратга, шунда бу онгли қудрат бўлади. Яъни оператсионний столга ўтказиб қўйиб, қорнини ёриб қўйиш, жуда кўпчилик одамни қўлидан келади. Қодир шунга, қонунни ёриб қўйишга қодир. Аммо муолажа қилишликка илми борми?

Қодирсиз, лекин илмингиз йўқ. Енди Аллоҳ азза ва жаллани еса ҳам қудрати бор, ҳам илми бор. Иймони бор одам, биродарлар, нафсий касалликка дучор бўлмайди. Иймон билан турган одамда тушкунлик, умидсизлик, руҳий хасталик бирга бўлмайди да. Бу касалликлар нималар? Тушкунлик, умидсизлик, руҳий хасталик, булар банда Аллоҳдан узоқ бўлиб қолганда пайдо бўладиган касалликлар.

Тушкунликка, руҳий хасталликка, ноумидликка Аллоҳдан узўқ бўлган одам тушади. Муомала еса аниқ билади. Ҳамма иш кимни қўлида? Яхшилик ҳам, ёмонлик ҳам кимни қўлида. Азиз қиладиган, хор қиладиган ким? Бой қиладиган, камбағал қиладиган ким ким? Инналлоҳу аъла кулли шаъин. Қодиров. Мана шу иймони мўминни тушкунликка тушишдан сақлайди. Умидсизликдан тўсади. Руҳий касалликларни тўсиб туради. Ҳамма иш кимни қўлида?

Қарангларда, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло яъни биров бир иш буюраётса, мен маънони қилишим керак, анақа деса, кетавер мен қилиб қўяман дейди. Нима проблема бор, манақа манақа, мен букизиб қўяман, кетавер дейди. Сизга иш буюраётган одам муаммойингизни ҳал қилиб қўйяпти да, иш буюрса, ишни бемалол қиласиз. Тушунтира оладими? Кўмирда ташиб қўйишим керак деса, кетаверсин, мен ташиб қўтяман дейди. Иш буюраётган тараф сизни муаммойингизни ҳал қилиб қўйиб туриб иш буюрса, шу ишни бажаришингиз осон бўлади.

Биродар, Аллоҳ сени ибодат қилишга буюришдан аввал, сени хотиржам қилиб қўйди. Аввал хотиржам бўл, орқасидан ибодат қил. Ва илайҳи юр жаул амру куллуҳу ва абдуҳу ва таваккал алиҳ. Осмонлар ва йер фақат Аллоҳник. Ҳамма иш Аллоҳни ўзига қайтарилади. Бас, унга ибодат қил, уни ўзига суян.

Ибодатдан нима тўсяпти одамларни? Бола, чақа, тирикчилик. Шуни деб одамлар ибодат қилмаяпти, шуни деб Қуръон ўқимаяпти, шуни ҳам илм мажлисига бормаяпти, шунини тасбеҳ таҳлили айтмаяптими? Аллоҳ айтяпти, ей банда, ҳамма нарса Мени қўлимда. Хавотир олма. Ибодат қил, таваккал қил. Мени қўлимда ҳамма йўқ деяпти.

Шунинг учун Роббимиз бизни хотиржам қилиб қўйиб туриб, кейин ибодат келиб деяпти. Қаранг. Ҳамма иш Аллоҳ Таолони қўлида, ҳамма иш Уни ўзига қайтарилади, ундан кейин айтяпти. Унга ибодат қил, Уни ўзига сиган. Ким айтгани бўлади? Бензин неча пул олди? Яна неча пул бўлади?

Биз нима деймиз? Нима деймизмиз? Икки юз бўлса, ўшанга яраша Аллоҳ пул беради, ўша машина юради. Уй билан тўйни ризқини ким беради? Нимага унақа деймиз? Бошқасини ким беради? Нега шу уй билан ризқни пулини Аллоҳ беришига аниқ ишончингиз бор? Чунки қисқа муддатда қайердандир бир келди бир нарса, уй битиб кетди. Қисқа муддадда йўқ еди рашотда. Ёки кунни белгилаб қўйдингиз тўйда. Пул йўқ. Қисқа муддатда пул келади, бўлиб кетди. Шу йерда сиз иймонингиз комил да. Уй билан тўйни, ризқини Аллоҳ беради. Яъни қисқа муддатда бўлганлиги учун сиз Аллоҳда келганлигини биляпсиз. Бошқасини ким беради?

Биз ўша ишонолмаётганлигимизда, Аллоҳга суянолмаётганлигизда, иймонимизни заифлигида, ҳамма иш Аллоҳни қўлида еканлигида, иймонимизни қуввотсизлигида. Ҳамма ишчими қаволига қайтади? Ей биродар, сени ибодат қилишга буюришдан аввал, роббинг сени хотиржам қилиб қўйди. Аввал хотиржам бўл, уни орқасидан ибодат қил.

Ақлу қовли ҳа да, ва астағфируллоҳу алайҳи валакум. Инналлоҳи ва малакати юз салун ала набий, я юҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи вас салиму таслима. Ва ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш