MMaviza
Ал-ҚодирТекширилган23 daq

07.01.2022 42-ДАРС (4-ҚИСМ) АЛ-ҚОДИИР / АСМА-УЛ-ҲУСНА

Абдуллоҳ Домла · Асмоул ҳусно

0:00
23:29
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Алҳамдулиллаҳи роббилен аъламин. Вассолату вассалому ала широфил мурсалим ва ала алихий васиҳабий ажмаъин. Аллоҳумма алимнама ёнфауна, вамфауна бимаъламтана вазийдна илма. Аллоҳумма арина ал ҳаққа ҳаққон ва зуҳнат тибба ақт ва арина ал баътила баътилан ва зуҳнат тушди навба. Ҳожи аллам мин майясида меъун ал қовла файетта биёна ахсана. Водихин ла би роҳматика фийин ибодика солиҳин. Аммабаб, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таоло ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмларидан биродарлар ал қодир исмини қуратган едик. Бугун охирги қисми.

Аллоҳ азза ва жалла сиз билан бизни ўзига ибодат қилишликка буюришдан аввал қалбимизни хотиржам бўлишлигини хоҳлади. Ей банда, хотиржам бў, кейин ибодат қил. Чунки инсон хотиржам бўмаса ибодат қила олмайди. Астайду биллаҳ. Ва илайҳи юр жаул амру куллуҳу, фаъбудуҳу ва таваккала алий. Ҳамма иш осмонлар ва йердаги ҳамма иш Аллоҳники. Ҳамма нарса Аллоҳники ўзига қайтарилади. Бас, унга ибодат қилинг ва ўзига суянинг. Қаранг да, ибодат билан суянишни кейин айтяпти. Олиб ол, тушуниб ол манда. Осмондаги йердаги ҳамма иш Аллоҳники. Ҳамма иш Аллоҳга қайтади. Ҳамма нарса Аллоҳнинг қўлида. Кейин ибодатингни қил деяпти. Демак, биродарлар, тавҳид инсоннинг, мўминнинг қалбини хотиржамликка, осойишталикка тўлдиради.

Қачон сизни қалбингиз хотиржам бўлар екан? Иймонингиз комил бўлганда мана шу нарсага. Ким айтгани бўлади? Ҳа, бензин икки сўм арзонлаб қолибдими? А? Икки сўм арзонлаб қолди, хурсанд бўляпти. Икки сўм қимматлаганда сиқилувди. Биродар, арзонласа хурсанд бўлма, Аллоҳни хоҳиши. Қимматласа апома, бу ҳам Аллоҳни хоҳши. Икки юз сўм бўлса ҳам, ўша икки юз сўнлик бензинга яраша пулни Аллоҳ беради сенга. Туздикми?

Биринчи оладиган хулосамиз бугун шу. Ҳамма иш Аллоҳни қўлида, ҳамма иш Аллоҳ Таолога қайтади, сен ибодатингни қил. Чунки Аллоҳ Таоло бизнинг жасадларимизга, суратларимизга қарамайди. Қалбимизга қарайди, амалимизга қарайди. Қалбимизги амалимизга қара еди. Қалб хотиржам бўлса, ибодатни хотиржам қиласиз.

Товҳид оятлари инсонни қалбига хотиржамликни тўлдиради. Аллоҳ ал Қодир бўлган, ҳар нарсага қодир бўлган зот. Сен еса, нима сан банда? Заифсан. У сени ҳамма душманларингдан қувватли, коинотдаги ҳамма нарсадан кучли. У осмонлар ва йерни яратган Зот. Ҳамма иш Уни қўлида. Мана шу осмон билан йерни иши ҳам Уни қўлидан. Қаранг. Астағфируллоҳ, ал алаҳул хол қувал амр.

Огоҳ бўлингиз ким? Яратиш ва буюриш фақат Уникидир. Нима дегани? Одам боласи самолёт ясади. Ясади да, сотди. Енди самолёт бошқа бировларни қўлидан. Сотиб олганлар у самолёт билан хоҳлаган томонига учади, хоҳлаган ишини қилади. Сотган одамни қўлидан чиқди.

Ясашлик, ясовчини иши бўлди, лекин ундан кейинги самолётни иши сотиб олганларни қўлида бўлди. Шунақада, тўғрими? Нима деймиз, темирчи бир болтани ясайди, сотди. Енди уни ёғидаги иши болтани темирчини қўлида емас. Хоҳласа ўтини чопади, хоҳласа бориб туриб, деворга уради болтани. Аммо Аллоҳ Таолонинг яратиши унақа емас. Яратган ҳам ўзи, уни ишлари ҳам ўзини қўлида.

Нимани яратган бўлса, уларни ҳаммасини иши Аллоҳ Таолонинг қўлида еди. Аллоҳу холиқу кулли шайюн ва ҳува ала кулли шайюн вакил. Аллоҳ барча нарсанинг яратувчисидир ва у барча нарсанининг устида ҳомий вакилдир. Яъни яратиб қўйдими? Яъни идораси ҳам ўзини қўлида. Сизга умрни бердими? Сизни умрингиз ҳам Аллоҳни қўлида. Сизга ақл қувватни бойлигини мансабда бердими? Шу ҳам ўзини қўлида, сизга берди, лекин идораси ўзини қўлида.

Шунинг учун сизни қўрқувга солиши мумкин бўлган нимаки бўлса, ҳаммаси Аллоҳни қўллида. Бир топ йиртқич ҳайвонлар юрибди, қорни оч, йегани овқат истаб юришибди. Уларни кўрдингиз. Улар уларни яратган қувватли, ҳаким, одил ва раҳмли бўлган Зотни қўлидан. Сизни алоқангиз ким билан бўлади? Шу ютқизиш ҳайвонлари биланми ёки уларни яратган Зот биланми? А у пайтда ҳамма Аллоҳ дейди, биласизми? Қараса ҳеч нарса йўқ. Бир дарахт ҳам йўқ чиқиб олай деса, бир тоғ ҳам йўқ чи қиб олай деса. Шунда нима дейди? У охирида айтади да у. Мўминни фарқи ҳар доим Аллоҳ дейди. Машинасига чиқиб ўтириб олганда бўлди енди менга шеър теёлмайди демайди. Машинасига чиқиб олганда ҳам нима дейди? Аллоҳ дейди.

Истадвиллар, инний таваккал ту алаллоҳ, робби ва роббикум. Ма мин даббатин илла ҳу ва аҳидун бинаси ятиҳа, иннна роббия ала сироти мустақим. Мен фақат менинг ҳам, сизларнинг ҳам парвардигорингиз бўлган Аллоҳга суяндим. Ўрмалаган нарса борки, барчаси у зотнинг қўл остидадир, парвардигорим шак шубҳасиз тўғри йўлдадир.

Инсон Аллоҳни яккалаган пайтида қалбига омонлик, хотиржамлик, умид, хурсандчилик тўлади. Чунки кимни қўлида екан ҳамма иш, Аллоҳни қўлида еканда. Шунинг учун айтамизки, е банда, роббинг сени қалбингни хотиржамликка тўлдириб қўйиб туриб, кейин ибодат қил деб буюрди. Ибодатинг тўғри бўлади қачон? Қачон ибодатинг тўрт бўлади? Қалбинг хотиржам бўлган пайтда. Чунки айтдик, осмонлар ва йер унинг орасидаги ҳамма нарса Аллоҳник ва уларнинг ҳаммасини иши Аллоҳни қўлига қайтади, унга ибодат қилинглар, унга суянинглар.

Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳда ҳула шарий калаҳ. Ла ҳул мулку ва ла ҳул ҳамду воҳу ва ала кул лишай ин қодир. Ҳар намозда домлаларимиз ўқишади, намоздан кейин. Нима дегани бу? Аллоҳдан ўзига илоҳ йўқ. Ёлғиз унинг ўзи бор, унинг шериги йўқ. Мулк унингдир, ҳамд унингдир ва у ҳар нарсага қодирдир.

Шунинг учун айтамизки, Парвардигор, сен бермоқчи бўлсанг, уни тўсиб қоладиган ҳеч ким йўқ. Агар сен тўсиб қўядиган бўлсанг, униб бера оладигани йўқ. Сен бир бандага бир нарсани ато қилмоқчи бўлсенг, ким тўсиб қола олади? Агар бир бандадан бир нарсани ман қилиб қўймоқчи бўлса, ким уни бера олади? Мана шу тавқид бўлади, биродарлар. Аллоҳ Таоло айтади Қуръонда, истадибилла, ма яфтаҳл ла ҳулиннасими раҳматин фалам мумсик ала. Ўма юмсик фалам мурсил ала ҳумин баъди.

Аллоҳ одамлар учун не бир раҳмат марҳаматни очиб қўйса, бас уни ушлаб тўсиб қолгучи бўлмас ва не не ушлаб қолса, бас у зот ушлаб қолганидан сўнг нарсаларни бандаларга бирон юборувчи бўлмас. Аллоҳ беришни хоҳласа ҳеч ким тўсиб қололмайди. Аллоҳ олиб қўйишни хоҳласа ҳам ҳеч ким тўсиб қололмайди. Чунки Аллоҳ ҳар нарсага қодир бўлган Зон.

Аллоҳим алайҳи ман ялайман атойта, ва ла моти ялайман мана ата, ва ла яъм фа у дҳа л жадди минка л жад. Мана дуода ўқиймиз намоздан кейин. Аллоҳим, сен берганни тўсувчи йўқ. Сен тўсганни берувчи йўқ! Ҳузурингда бойлик егасига бойлиги фойда бермайди. Шунинг учун пулимизга ишонмайлик, ақл зокаутимизга ишонмай лик, ҳунаримизга ишонмай ли, чунки бу нарсалар агар Аллоҳ йўламаса, бизга ас қотмайди.

Ҳозир мен бир саволни бераман. Устаб кўринг ўзингиздан. Бир докторсиз, устасиз, домласиз, хуллас бир соҳани егасисиз. Бир соҳада мутахассис бўлиб туриб, шўх соҳада калтак йеб қолган кунингиз бўлган. Яъни бир машина пуришки, ўттиз йилдан бери машина олиб сотади. Шундай қараб туриб, машинани рентген қилиб қўяди да, кўриб қўяди. Бу уланган екан, бу мотори пишган екан, дейди да, ой ўтади, кун ўтади, йил ўтади, бир кун ўзи йеб қолади. Бўлганми?

Дўконингда турганда бирор нарсани олиб қўйинг деб, обкаса олма. Дейди домла, шогирдига. Нимага деса, агар бу ғирром бўлса, сени подстава қилмоқчи бўлса, дўконинг жойинг тайин бўлади, сенга олиб келиб сотади. Ҳеч ҳам олмагин, дейди. Ой ўтиб, йил ўтиб, иккита пенсионер одам, шоли кампир, кўтариб келади каробкани иккита нарсани. Пенсиямизга бердим уни, олиб қўйинг болам, дейди.

Деса, бу домла ўзи айтяпти, олма деяпти. Енди пенсионерларга ҳали йерда кўнглини юмшатяпти да ойликка берди деб. Бу бўлган воқеа. Амаки олай десам ҳозир пулим ҳам йўқ екан деса, Худони хоҳишини қаранг. Ёнида ошнаси келиб, мен ошнада деб туриб пул ҳам бериб қўяди. Ҳалигини олади, бир ҳафтадан кейин ўғирланган бўлиб чиқади, чиқиб, керакли ташкилотларда очиқ бериб тушади. Енди ҳалиги домла айтади, қара я дейди.

Шунча қайтариб, шунча айтиб деб туриб ўзим тушдим а дейди. Шунақа бир ҳодисага дуч бўлганмисизлар? Ўзингизни соҳангизда ҳаммага ақл ўргатиб туриб, ўзингиз йеб қолгансиз, бизни тилда айтганда. Мен бир ҳадисда ўқиганимдан кейин ҳамма нарса ўн ўнига тушди. Қаранг. Инналлоҳа ила ахабба инфа адҳу амрин салаба кунла ди люббин люббаҳу. Албатта Аллоҳ, агар бир ишни юзага чиқаришини хоҳласа, ҳар бир ақл егасининг ақлини олиб қўяди. Ўша лаҳзада.

Ўзингиз айтдингиз, олма бунақа машинада дедингиз, ўзингиз олиб олдингиз. Қараб, ўзим ҳам тушунмаяпман қанақа қилиб йеб қолдим бу йерда дейсиз. Чунки кимни қўлида екан, ҳамма ёқ? Айтяпмиз ку, сизни ақлингиз, илмингиз, тажрибангиз, таниш билишларингиз, пулингиз сизга асқатмайди, агар Аллоҳ хоҳламаган бўлса. Ўзини ҳаётида шунга ўхшаган ҳолатга тушганлар куляпти. Йеб қолгансиз а? Қара, шунча айтиб ўзим қилибман шу ишни, Субҳаналлоҳ дейди. Ҳа демак Аллоҳ шуни хоҳлаган екан шундай бўлишини. Кимга суянайлик?

Аллоҳ билан қилинадиган муомалада, биродарлар, ақл заковатга суянмаслик керак. Чунки бу нарсалар фойда бермайди. Аллоҳ билан бўлаётган муомалада нимага суяниш керак? Истиқоматга, тўғри йўлда бўлишга, чиройли амалга, аллоҳга муҳтож еканлигингизни ҳисоб қилишга, аллоҳга мукаббатли бўлишга муҳтожсиз, аллоҳга таваккал қилишга муҳтожс сиз. Ақл заковатингизга емас. Ҳа, ақл заковат сабаб.

Ҳар сафар қилаётган ишингизни қилдингиз, бу йил ҳосил бўлмади. Ҳар сафар қила айтгандақа қилдингиз, овқатни очди, шундай дамладингиз, лекин бу сафар бўлмади? Кимни қўлида екан? Шунинг учун биродарлар, Аллоҳга қанчалар муҳтож еканлигимизни билсак, изҳор қилсак ва бу нарсани Аллоҳ Таолога дуо қилиб ёниб юбориб турсак, Аллоҳ шунча қўллайди. Ўзингизни қанчалар Аллоҳдан беҳожат билсангиз, ўзингизни ҳолингизга ўзингизни ташлаб қўяди. Чунки Аллоҳ Таоло ҳар нарсага ал қодир бўлган зот.

Агар одамлар, ақлли одамлар, аъқилларга ҳаддан ортиқ суяниб қоладиган бўлса, аввалгилар ҳам, кейингилар ҳам кирмаган мушкулаларга кириб қолади. Истадий биллаҳ алладина кафару ва соддо ан сабий ли лаҳи адолат аъмалуҳум. Кофир бўлган ва ўзгаларни ҳам Аллоҳ йўлидан тўсган кимсаларнинг амалларини Аллоҳ зойе қилур.

Қаранг енди, мана Аллоҳда юз ўгирган халқларни қарасангиз, илм фанда, технологияда, ривожланишингда, ҳаммадан олдида. Лекин ақлларига ошкича суянишди. Аллоҳга суянишмади, Аллоҳ Таоло уларни қандай адаштириб қўйди? Оила қуришмай қўйди. Еркак аёлни фарқи қолмади. Еркакга еркакка, аёл аёлга никоҳланадиган бўлди.

Ваҳоланки аҳмоқ емас булар. Булар Аллоҳга сиғинишни, Аллоҳга муҳтожлигини изҳор қилишни тўхтатиб қўйишди. Ҳамма нарсани ўзимиз қиламиз дейишди. Ал Қодир бўлган Роббини есдан чиқарди, Аллоҳ буларни йўқ бўлишга ҳоким маҳкум қилди. Еллик йил бордир, олтмиш йил бордир қирилиб тугайди бу халқлар. Чунки оила деган муқаддас даргоҳни йўқ қилди булар. Бола боқим нима қиламан? Менга муаммо деб туриб, ақлларига ишонишди. Нима бўлди? Тугаш арафасида бўлар. Бизни асримизда яшаётганлар кўрасизлар иншааллоҳ. Биз кўрмасак, биздан кичкиналар кўрар. Чунки шундайлар ўзи саноқни қарасанглар, шу мусулмонларни кўпайканлиги, юзлаган черковлар, ишламай турган черковлар масжидларга айлантираётганлигини ўзлари айтишяпти.

Биз Аллоҳга суянайлик, биродарлар. Ҳа, ақл керак, илм керак, тажриба керак, меҳнат керак. Лекин булар сабаб. Бир табиб маълум бир соҳада кучли бир мутахассис. Масалан, ошқозон ичи касалликлари бўйича дейлик, ёки ўпка касалликлари билан мутахассис, тенгсиз.

Нима сабабдан мана шу касалларга чалинишлигини билади. Қайси сабаблардан еҳтиёт бўлиши кераклигини билади ва ўзини айни мана шу касалга чалинмаслигига ишонади. Назарида ҳамма ёқда билади да. Ҳамма еҳтиёт чорани қилади. Аллоҳни тақдири. Айни шу касални ўзи билан кетади. Чунки кимга суянмади бу?

Ал қодир бўлган роббизга суянмади, ўзининг ақлига, тажрибасига суянди. Тавҳидга тескари йўл тутди. Таассуф, Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло мана шу табибни айни у ўзи мутахассис бўлган касал билан дунёдан кечлигини ирода қилди, шу касал билан кетди. Куч қувватини чўққисида бўлган полвон ўзини кучига ишонди. Тавҳидга тескари йўл тутди. Аммо ҳақиқий қувват егаси бўлган Аллоҳ Субҳанаҳуватаоло ана шу полвонни айни шу полвонли майдонда мағлуб бўлишини хоҳлади, бир заиф иш келди, кўтариб йерга чопиб қўйди.

Тавҳид биродарлар, динимиздаги енг муҳим нарса. Вома таъалла матила абиду афзал миннат тавҳид. Бандалар товҳиддан кўра яхшироқ нарсани ўрганмаган. Инсон боласи қилиши мумкин, ўрганиши мумкин бўлган енг афзал нарса товҳид, банда қилиши мумкин бўлган амалинг енг афзали ихлос. Ихлос ва товҳид.

Парвардигор, сен берганни тўсувчи йўқ, сен тўсганни берувчи йўқ. Ҳузурингда бойлик егасига бойлиги фойда бермас. Илми бор, илми фойда бермас! Мансаби бор, мансаби фойда бермас. Ҳеч нарса фойда бермайди, агар Аллоҳ хоҳламаса. Биродар, сени ақлинг Аллоҳнинг иродасидан сақлаб қололмайди. Юқори малаканг сақлаб қолола олмайди. Жамоатинг сени сақлаб қола олмайди Аллоҳда. Пухта ўйлаб қилинган режа, планинг сени Аллоҳда сақла олмайди.

Инсон бир нарсани мақсад қилади да, шу мақсадга олиб борадиган режани тузади. Ҳамма томонини ўйлайди. Иссиғини, совуғини, устани келмай қолишини, светни ўчиб қолишини, аппарати бузилиб қолишигини, ҳамма сабабларини қилиб, режа планни тузади. Лекин мақсадига йета олмайди. Билиб қўяйлик, биродарлар. Бизни кўзлаган мақсадимизга олиб борадигон юз фоиз ишлайдиган сабабни ўзи йўқ. Сизни кўзлаган мақсадингизга аниқ олиб борадиган, юз фоиз кафолат берадиган сабабни ўзи йўқ.

Юз фоизлик сабаб нима? Юз фоиз ишлайдиган сабаб нима? Аллоҳни хоҳиши. Аллоҳ хоҳладими? Йетти қават осмон ва уни орасидаги, йер устидаги ҳаммаси сизга қаршилик қилсин, ҳаммаси қаршилик қилсун, агар Аллоҳ хоҳлаган бўлса, юз фоиз бўлади. Мана шу тавҳид бўлади, биродарлар.

Бир бетни топширишингиз керак Қуръондан. Юз марта емас, уч юз марта такрорладингиз. Ухламадингиз. Тушингизда ҳам айтиб берадиган ҳолатга келдингиз. Енди домланинг олдига келасиз да, аниқ топшираман дейсиз. Иншааллоҳ демайсиз. Аву биллаҳимина шайтона рожийм. Бўлди, тўхтадингиз. Чунки ким хоҳламади уни?

Ким хоҳламади? Аллоҳ хоҳламади. Ва шунинг учун билиб қўйинглар. Бизни қўлимизда Аллоҳ Таоло қандай хайриятли ишларни қилаётган бўлса, бизни қўлиимиз билан қилдираётган бўлсак, айтайликки, Аллоҳни фазли дейлик. Мана алима минг кун аннизу қудратин ала мағфирати зунуб. Ғофартулаҳу вала убали маълам юшрик би.

Ҳадис худди сизда Аллоҳ Таоло айтяпти. Сизлардан ким мен гуноҳларнинг мағфират қилишга қодир еканимни билган бўлса, уни гуноҳини кечирдим, парво қилмайман, модомики шеър келтирмаган бўлса бўлди. Ким мени гуноҳларни мағфират қилишга қодир еканлигини билса, ширк келтирмаган бўлсанглар, мен у гуноҳларни кечирдим деб айтяпман Аллоҳ Таоло. Биродарлар, илм бу асл. Асл нарса бу илм. Аллоҳ таолонинг ҳамма исмлари, сифатлари гўзал ва олий еканлигини сиз билан биз билишимиз керак бўлади. Шунинг учун айтамизки, Парвардигор, сени қазойингга иймон келтирганмиз. Сендан қазойингни қайтаришингни сўрамаймиз, балки қазойингда бизга лутф кўрсатишингни сўраймиз. Аллоҳ азза ва жалла дуоларимизни ижобат бўлишини хоҳлайди. Шунинг учун бизга дуо қилишимизни буюрган.

Сиз Аллоҳга дуо қилишлигингизни ўзи билан қуллигингизни тан олдингиз. Аллоҳга дуо қилиб шуғулланингизни ўзи баланд Аллоҳни ешиттирувчи еканлигини тан олдингиз. Сиз Аллоҳга дуо қилишингиз билан ўзингизни ожиз, Аллоҳни қодир еканлигини тан олдингиз. Аллоҳга дуо қилиб ўзи билан сиз фақир, Аллоҳни бой еканлигини тан ҳолдингиз. Сиз дуо қилишлигингиз билан ўзийингизни банда, қул, Аллоҳни еса роб еканлигини тан ҳолдингиз. Биродалар, дуо бу ибодат.

Дуо ибодат, биродалар. Ад дуау ҳувал ибада деганлар, расулуллоҳ. Бошқа ҳадисларида ад-дуо у муҳул ибода, дуо ибодатнинг мағзи деганлар. Қул ма я абау бекум мураббий лавла дуау кун. Аллоҳ Таоло хонанда айтади, агар дуо илтижо қилмасанглар, Парвардигорим сизларга парво қилмас деб айтинг, е Муҳаммад алайҳиссалом дейди.

Енг кучли инсон бўлишини истайсанми? Аллоҳга таваккал қил. Енг бой одам бўлишини истайсанми? Қўлингдаги нарсага ишонгандан кўра Аллоҳни ваъдасига кўпроқ ишон. Одамларни енг ҳурматлиси бўлишини истайсанми? Аллоҳдан қўрқ. Аллоҳ Таоло ўзини мустақил бандасига назар солади. Уни мустақиллигини билади ва унга тавфиқни битиб қўяди. Аллоҳ каззоб, ёлғончи бўлган бандага қарайди, уни каззоблигини билади ва бунга иложни, давони, мусибатни битиб қўяди.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак биродарлар, Аллоҳ Таоло ҳамма нарсани билади, ҳар нарсага қодир ва мана шу қазойи қадар ҳар бир инсонни тақдирига унга муносиб бўлган нарсани битиб қўяди. Табиб беморни олдига келди. Қон босими кўтарилиб кетибди. Касаллик варақчасини ўқиб кўрди. Касаллик варақачасини ўқиган пайтда бу одам ҳақида маълумотга ега бўлди. Енди қанақа муомала қилиш кераклигини билади.

Енди Аллоҳ Таоло бандасини яратган пайтда билади ким кимлигини, нималигини. Унга берган муолажаси ҳам шунга яраша бўлади. Аллоҳ Таоло сиз билан бизни ўзи яратган, кимлигимизни яхши билади, ўзини илми билан, ҳикмати, қудрати билан устимизга мана шу кунни битди. Шу кун устимизга ёзилибдими? Демак шу кун бизга яхши рози бўлишимиз керак.

Рози бўл деганича кунидан, яхшироқ кунни сўрама дегани емас. Рози бўлиш шикоят қилмаслик дегани. Яхшироқ кунда сўранг. Ўша кунга олиб борадиган сабабларни қойим қилинг. Қарзингизни кўтаришини, дардингизни йўқ қилишини сўранг, ҳаракат қилинг. Ўзингизга боғлиқ ҳамма сабабни қилинг. Шундан кейин нима бўлса, рози бўлинг.

Чунки шу кунни Аллоҳ Таоло сизга тақдир қилди. Шунга ишониш биродарлар тавҳид дейилади. Бандани иши фақир бўлиш, ожиз бўлиш, заиф бўлиш. Заиф инсон агар Аллоҳга иқбол қилса, Аллоҳни қувватли қилади. Фақир инсон агар Аллоҳни иқбол қилсак, Аллоҳ уни беҳожат қилади.

Агар илмсиз жоҳил инсон Аллоҳга иқбол қилса, Аллоҳ унга илм бериб қўяди. Ва алламака маълам такун таълам ва каънафот луллоҳи алайка ғийма. Демак, Аллоҳ Таолонинг Ал Қодир исми бандаларга бошқа исмлардан кўра яқинроқ бўлган исм. Чунки банда заиф. Унинг мана шу заифлиги уни диндор бўлишликка чорлайди. Ҳатто бутга сиғинадиган, адашган тоифаларни ўзлари тўқиб олган динларида тулишлигига ҳам заифлиги сабаб бўлади. Инсон заиф, Аллоҳ Таоло Ал Қодир бўлган зот.

Ақувли қовли ҳаъда, ва астағфируллоҳ алайҳи ва алакум, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш