Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннаҳл ҳамдиллаҳи раҳматуҳу онас таъинуҳу онас тафируҳ. Ва нарузовиллаҳи мин шуърури ёнфусина. Онин саййиъати амалина май яҳдиҳиллаҳ ҳуфала муввиллала. Ва он юдлин ҳуфала ҳадиялала. Она шадваллал илаҳиллаллоҳу ваҳда ҳулар шарикала. Онашади анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ, анна ваъда атассаламу алайкум ва раҳматуллоҳи таъла ва муракату.
Аллоҳ таолонинг гўзал исмларидан ал мўмин. Ал мўмин исмини Қуръони Каримда ворут бўлишлиги. Биласизлар, Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари Қуръонда ҳам, ҳадисда ҳам ворут бўлганлари бор. Фақатгина ҳадисий шарифда ворут бўлаганлари бор, Қуръонда ворут бўлмаган ва фақат оятда ворут бўганлари бор. Ана шу Қуръони Каримда зикрига келган исмлардан биттаси ал мўмин. Истайди билла. Ҳу валлоҳу ла дейла илаҳа илла ҳувал маликул қуддусус саламул муъминул муҳайминул азизул жаббарул мутакамбер.
У Аллоҳ шундай зоддирки, ҳеч қандай илоҳ йўқ, фақат унинг ўзи бордир. У ёлғиз подшоҳдир, барча айби нуқсондан пок саломатдир. Ўзи хоҳлаган бандаларини омон қилувчидир. Яъни ал мўмин. Ал мўминдир. Ал мўминнинг маъноси.
Ал мўмин деган сўз бандаларга нисбатан ишлатилганда бир маъно бўлади. Аллоҳ таолога нисбатан ишатилганда, асмону ҳусноз сифатида ишлатилгандай бошқа маъно бўлди. Ал мўмино калимаси тасдиқловчи, ишонувчи маъносини билдиради. А мана. Тасдиқлади, ишонди. А мана расули бимаун зела илаҳими роббиҳий ва ал мўминун. Яъни Аллоҳ томонидан ўзига юборилган нарсага Пайғамбар иймон келтирди ва мўминлар ҳам иймон келтиришди. Ишонишни тасдиқлашди. Ал мўмин, агар инсонга нисбатан ишлатиладиган бўлса, буйруқчини, буйруғини тўлалигича амалга оширди бўлади, бўйин сўнда. Ишониш, демак, мўмин деганда, инсонга нисбатан ишлатилганда ишонувчи ишонди деган маъно бўлади. Далил Юсуф алайҳиссаломнинг акалари Юсуф алайҳи саломни қудуққа ташлаб, кийимига қонни булашиб, отаси Ёқуб алайҳи салом олдига олиб келиб айтишдики, вама ан таби мумининглана валав кун на содиқинг. Бўри йеб кетибди, биз ўйнашиб, бир биримизни қўллашиб келсак, мана кўнглингни олиб келдик. Енди рост гапирсак ҳам, сиз бизга асло ишонмайсиз.
Ва мен анта бемўмининг, бизга ишонувчи емассиз деяпти. Тасдиқламаяпсиз, ишонмаяпсиз бўлади. Мўмин тасдиқловчи ишонувчи бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, атадиру нимал иману биллаҳи ваҳдаҳу. Ягона бўлган Аллоҳга иймон кетишликни нима еканлигини биласизларми? Қолув аллоҳу расулуҳу алам. Аллоҳ ва Расул бўлувчироқ деб жавоб бердилар. Пайғамбаримиз айтдилар, Аллоҳда ўзига илоҳ йўқ ва албатта Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг расулуҳ деб гувоҳлик бериш, намозни қойим қилиш, закотни ато қилиш, рамазонни рўзасини тутиш дедилар. Демак, мўмин калимасини маънолари кўп. Лекин енг кўзга кўринган очиқ равшан маъноси тасдиқлади, ишонди деган маъно бўлади. Ақидани тасдиқлади. Амалда итоат қилди. Айтилган нарсани ҳақида қабул қилди, шунинг учун буйруқни бажарди.
Ешитишнинг лавозими тадбиқ қилиш. Ешитишнинг тақозоси лавозими амал қилиш. Бир нарсани ешитдингизми? Агар ешитган бўлсангиз, тушунган бўлсангиз. Енди бунга амал қилишингиз керак бўлади. Ешитиб туриб амал қилмаганлар бўлган. Ва қол у самиана ва асоиина. Ешитдик ва осий бўлдик дейишган. Мана Аллоҳ Таоло хонада айтади, астадибиллар. Вала такун у калладина қол у самиана ваҳум ла ясмау. Анфал сурасида. Ва ўзлари ешитмаган ҳолларида. Ешитдик деган кимсалар каби бўлманглар.
Ешитдик деяпти, лекин қабул қилмаяпти, амал қилмаяпти. Демак ешитмади. Ешитмасдан туриб ешитдик дейди. Шунақа бўлмангларда дейди. Мана айтдик, ешитишнинг лавозими, ешитишнинг тақозоси амал қилиш. Ешитдингизми, амал қилишингиз керак. Ей совуқ келяпти, ешикни ёпиб қўй дейди. Ешитдингиз, тушундингиз, енди ёпиб қўясиз.
Ургимча турибди йелкасида, қоқинг. Ургимча йелкасида. Ана, ана. Мана ешитди, тушунди, амал қилди. Ургимча йўқ йелкасида. Енди ҳозир раҳмат, раҳмат деса, ё ешитмади, ё тушунмади. Ҳозирги муаммо манда еккан ўзини. Одамларнинг тўқсон фоиз дан кўпроғи катта қисми иймони шунақа.
Ешитган, билади жаннат дўзах борлигини. Лекин нимага амал қилмаяпти? Демак, тушунмаган. Агар ешитишинг тўғри бўлса, тўғри ешитган бўлсанг, тадбиқ қиласан, амал қиласан. Муҳим қонун. Идрок, ҳаракат, сулокият. Идрок, ҳаракат, сулув кийган. Рўпарасида турган одамга йелкасида чаён турибди десангиз, ўйланиб ҳам ўтирмайди. Қараб ҳам ўтирмайдими, нима қилади? Йелкасини қоқиб қолади. Нимага у ҳаракатга келди, биласизми? Ешитди, идрок қилди, ҳиссиёти жумбушга келди ва мана шу ҳиссиётини ҳаракатга келтирди. Кўргани йўқ бўлмаса. Нимага ҳаракатга келди? Чунки ешитди, идрок қилди, ҳиссиёти қўзғалди, ҳаракатга келдим.
Агар йелкангизда шаям турибди десангиз, раҳмат, раҳмат. Бир кун мени ҳам фойдам тегиб қолар сизга деса. Демак иккита вариант бор. Йўқ, ешитмади гапингизни. Ешитган бўлса ҳам, нима қилмади? Тушунмади. Агар ешитган бўлса ва тушунган бўлса чўчиб кетиши керак. Йелкасини қоқиши керак еди.
Шунинг учун олимлар айтишадики, сени бу борлиқ билан қилаётган муомилинг мана шу қонун асосида бўлади. Шу қонунга мувофиқ кунгача кечирасан. Идрок қиласан, ҳаракат қиласан, суверенитетинг белгиланади. Чунки сиз билан биз, сиз билан биз ҳаётда қилаётган ишларимизни қарасак, ўшандан бошланган. Маъно нарса тўғри, маъно нарса нотўғри дейилган. Ўша нарсани тушундик. У бизни ҳиссиётимизни қўзғади ва мана шу феълда нима қиламиз?
Ўшанинг учун сизни одамлар билан қилаётган муомалангиз, ҳаётда қилаётган ишингиз, босаётган қадамларингиз мана шу учта қонун билан кетади. Идрок, ҳиссиёт, ҳаракат. Масалан, бундан ҳам содда мисол, масалан семириб кетдингиз, ошна. Хонни чиқиб семилиб кетибди, сал озинг деса, хўп деб қўясиз. Лекин у сизни идрокингизга кириб, ҳиссиётингизни қўзғамади, оддий гап. Ўшанинг учун ҳаракатга келмадингиз. Енди доктор айтади, яна беш кило семирсангиз, юрагингиз кўтара олмайди бу нагрузкани, ўлиб қоласиз дейди.
Идрок бўлдими? Ҳиссиётингизни кўзғадими? Ўлиб қоламан екан ей. Шунча нарса қолиб кетадими бировга деб туриб, ҳиссиётингиз қўзғагандан кейин нимага келасиз? Енди тушуняпсизларми, биродарлар? Нима учун одамларни ўзини мусулмонман деётган одамлар билан жуда катта қисми динга бепарво? Улар ҳали идрок қилгани йўқ.
Бир гапни ешитдинг, идрок қилмадинг, ҳиссиётинг жумбушга келмади, демак ҳаракат ҳам қилмадинг. Яна битта мисол. Боғда кетяпсиз, рўпарангизда катта бир илон ётибди. Дарров қалбингизга қўрқув киради. Рангиз ўзгаради. Бу ақлингизни жойида еканлигини аломати. Жинни емас екансиз. Илонни нималигини биларкансиз. Шарт тўхтаб қолдингизми?
Ақлингиз жойида екан. Енди сиз ё қочиб кетишингиз керак, ё бир тош пош билан уриб ҳалигини янчишингиз керак. Демак, ҳиссиётинг сени ҳаракатга бошламаса, демак бу ҳиссиётмас екан. Агар идрокинг сени ҳиссиётингни қўзғатмаса, демак идрокмас екан. Ҳиссиётинг сени ҳаракатгача келтирмаса, бу ҳиссиётмас екансан. Агар идрокиинг ҳиссиётингни қозғатмаса бу идрокмас екан'. Англайсан? Ҳис қиласан, ҳаракатга келасан.
Ўзини мусулмон деб биладиган жуда кўп одамларни дин ҳақидаги идроки тўғри емас, динни ҳақиқатини ҳали ҳам тўғри тушуниб йетмаган, шунинг учун ўзини мусулсунман дейверади, дин бир водийда, а бу одамни еса бошқа водийда кўрасиз. Агар ана шу одамлар динни ҳақиқати идрок қилишганида, ҳиссиётини мана шу идроки ҳаракатга келтирганида, қилаётган ишлари ҳозирги аҳволдан бошқача бўлар еди. Амалга киришишарди. Худди шунга ўхшагандек, агар биз қиёмат кунини борлигини ростдан англаб, идрога йетадиган бўлсак, ҳар битта қилган ишимизга қиёматда сўроқ савол бўлишлигини англаб йетсак, бу бизни ҳиссиётимизни юмушга келтиради. Ҳиссиётимиз қимирлагандан кейин ҳаракатга келамиз.
Амалимиз заифми? Демак, идрокимиз заиф. Ҳали тушунмаяпмиз нима бўлаётганлигини. Вала такуну калладина қолу самяни ваҳумла айяси маъум. Ўзи ешитмаган ҳолида туриб, мен ешитдим деганлардан бўлиб қолманглар. Инсонни ёлғончилиги икки хил бўлади.
Сўзи билан ёлғончи бўлади, амали билан ёлғончи бўлади. Сўзи билан бир нарсани ёлғонга чиқаради ёки амали билан бир нарсасини ёлғонга чақиради. Тушуняпсизми, биродарлар? Ўзини диндор деб билади. Беш маҳал намоз ўқийди. Шакл шамойи билан мусулмонникига ўхшайди ҳақиқатдан. Лекин савдосини қарасангиз ёлғони бор. Тарозини қарасангиз муаммоси бор. Хитойда нарсасини корейский деб сотади. Демак бу одам ҳали ешитмабди, идрок қилмабди, ҳиссиёти бўлмабди, амалга келмабди.
Мисол, касал бўлиб қолдингиз, табибга бордингиз. Табиб сизни ўтириб кўрди. Касалингизни аниқлади, кейин дардингизни нима еканлигини тушунтириб берди. Нима иш қилиш кераклигини ҳам айтиб, қўлингизга ретсепт ёзиб берди. Ёзиб берди, қоғозни олдингиз. Раҳмат, илмизга қойилман, ажриза берсин, мендан ҳам бир яхшилик қайтиб қолар, деб тилингиз билан илмини тан олдингиз. Лекин ёзиб берган нарсасини биттасига амал қилмадингиз. Демак, сиз уни амалингиз билан ёлғончига чиқардингиз. Тилингиз билан рост деяпсиз, лекин амалингиз билан ёлғон деяпсиз. Феълингиз билан.
Бу такзиба амалий дейилади. Амал билан бир нарсани ёлғонга чиқариш дейилади. Сўз билан тасдиқлайверасиз, лекин амал қилмайсиз. Бўлди, бўлди, бол, қиламиз, бўлди хола ака дейди да, ертаси кейин билган анақасини йеб кетаверади. Мана шу такзит амали билан ёлғончига чиқаришдик мусулмонларда ҳаётидаги енг катта муаммойимиз. Биз мусулмонларда ҳаётингизда катта муаммо шу. Рост гапир, ризқингни йейсан, ёлғон гапир, ризқини йейсан деса тўғри. Пешонамизга ризқимиз ёзилган дейди да, ёлғонни гапираверади.
Демак амали билан ишонмаяпти бу гапга. Мусулмонларда ҳаммаси қиёмат ҳақлигини гапиради, тан олади, ўлимни тан олади, топганини гўрига олиб кетмаслигини тан олади, тили билан. Лекин қилаётган ишлари бу гапига тўғри келмайди. Тил билан тасдиқлаётган нарсани амал билан тасдиқламайди. Оғиратни, биродарлар, тил билан ёлғонга чиқариш бор.
Оғиратнинг тили билан ёлғинга чиқарган одам кофир дейилади. Қиёмат йўқ деса, кофир бўлади. Енди бир одам қиёматни бор деса ю тили билан, лекин ҳаётда қилаётган ишлари, қиёматда борлигига ишонадиган одамни иши бўлмаса, амали билан қиёматни ёлғинга чиқар екан бўлса, бу одам нима дейилади? Жуда нозик савол. Биз кофир демаймиз уни. Чунки тили билан бир марта ла илаҳа иллаллоҳ муҳаммадур расулуллоҳ деди, биз мусулмон деворамиз уни. Фосиқ, фожиа, лекин ким? Мусулмон у.
Ўзимиздан сўрадик да. Амалларимиз, гапираётган гапимизга тўғри келадими? Агар охиратга бўлган иймони сўзи билан тасдиқлаб ишонганидек, амали билан тасдиқлаган бўлганида, жуда кўп мусулмонларни ҳаёти ижобий томонга ўзгарганлигини кўрардик. Агар ўзларидаги иймон деб атаётган нарсалари тўғри бўладиган бўлса, тили билан тасдиқлайдиган нарсаси амалда тасдиқлайдигон бўлса, мана шу одам комил мусулмон бўлар еди. Мана шу амалий такзиб, амал билан ёлғинга чиқаришлик, бизни ҳаётимиздаги енг бир хатарли нарсалардан. Еътиқодида жаннат бор.
Лекин қилаётган ишда тақво йўқ, савдо устида ҳунарда тақво йўғи. Иймон биродарлар ҳаракатга теглайди. Мўмин одам ҳаракатчан бўлади. Иймон ҳаракатга келтиради, иймон скуни бўлмайди. Мана, Туркияда, Сурия йерларида қаттиқ йерлар қимиллади. Телевизорларда кўриб турибмиз, ҳаққига дуо қиляпмиз. Мана мусулмонлар ёрдам беришимизга етиб тутдик, бир дунё тўплаб жўнатдик. Мана шу иймонни борлигини белгиси.
Чунки нимадир қилдингиз да, нимадир қилдиз да. Аллоҳ қабул қилсин, ўша йерда биродарларимизга сабр берсин Аллоҳ Таоло. Ўтганларни раҳмат қилсин. Иймон демак бизни ҳаракатга бошлайди биродарлар. Аллоҳ учун берасиз, Аллоҳ учун ман қиласиз. Аллоҳ учун рози бўласиз, Аллоҳ учун ғазаб қиласиз. Акс ҳолда, иймонингиз сизни ҳаракатга бошламаса, бу сукуни иймон бўлиб қолади. Бу нотўғри бўлади.
Ал мўмин деган сўз Аллоҳ Таолонинг гўзал исмларидан екан. Енди мўмин дегансўзни инсонга нисбатан ишлатганимизда, бир нарсага ишонди, бир нарсани тасдиқлади, бир нарсага амал қилди деб тушунамиз екан. Аллоҳни пайғамбарда буйруқларни рост деди ва амал қилди. Ҳақиқий комил мўмин ким? Қалби билан ишонади ва амали билан мана шу ишончини тасдиқлайди.
Амали йўқ одам кофир дейилмайди бизда муродалар. Бизда иймон иккита нарса. Қалби билан инониш, тили билан айтиш. Иккинчи таърифда, аҳли суннани иймонига берган таърифида, амал дейилади. Лекин улар амални комил иймоннинг шарти деб қўяди. Биз иймон деганда иккита нарса айтяпмиз, булар комил иймон деганда учтани айтяпти. Агар биз ҳам комил деган сўзни қўшсак, шунисимизни ҳам қўшамиз. Лекин иймонни мана шу иккита нарса еканлигида, муттафиқмиз.
Иймон. Иймон ҳам биродарлар қувватлиси бор, қувватсизи бор. Қувватли иймон егалари мана шу йерга келиб ўтириб жума ўқийди. Ўша иймонни заявроқ олиб юрибди кўчада. Иймон биродарлар енг олий мартабам. Масалан, бир кишини домла деб чақирсангиз, аниқ емас қанақа домла деган. Ўнинчи синфда домласини ҳам домла деймиз. Бешинчи синфда ўқувчиларни домласини ҳам домламиз деймиз. Училича техникум институти домласини ҳам нима деймиз? Домла деймиз? Енди университетда катта профессияни ҳам ким деймиз? Домламиз деймимиз. Иймомни ҳам шунга таққосласак бўлади. Бу одам иймонли деганда, у нимаси бор?
Қувватини даражалари бор бир одамлар. Қилаётган амали унинг иймонини қувватини белгилайди. Қилаёткан амали унинг ийманини қандай еканлигини сиз билан бизга кўрсатиб беради. Агар иймоним бор деса ю, амалларни қилмаётган бўлса, бу амалий таклиф бўлади. Хўп. Мўмин деган сўз инсонга нисбатан ишлатилганда, ишонувчи, тасдиқловчи, амал қилувчи маъноси бўлар екан. Енди Алмўмин сўзини Аллоҳ Таолонинг исми десак, Аллоҳ Таолони Алмўмин деганда, нимани тушунишимиз керак?
Аллоҳ Таолони ҳузурида ҳеч кимга зулм қилинмайди. Аллоҳ Таолони Алмўмин деганда шуни тушунамиз. Бандалар Аллоҳ Таолонинг ҳузурида хотиржам бўлади. Аллоҳ омонлик берувчи, ал мўмин. Қиёмат бўлади, ҳеч кимга зулм қилинмайди. Мана шу аллоҳ таолонинг ал мўмин сифати сизни қалбингизга тамомий хотиржамлик олиб келади. Нима дегани бу?
Мансабдор, одам келиб сизга зулм қилиб, бир нарсангизни тортиб олиб кетди. Ҳеч нарса қила олмайсиз. Ё бир қандайдир бир қувватли зопурим, бир полвон келиб сизга жабр қилди, зулм қилди. Ҳеч нарса қила олмайсиз. Кетади. Қараб қолаверасиз. Ёш бола еканмиз, қўшнимиз каптаркаси бор, кечқурун торғиз туширяпмиз.
Туширяпмиш, битта қиммат машина келди, анча бўлган бунга. Шарт багажда сол ўнта деди. Кўриниб турибди мансабдор одам. Янги машина. Ўнта катта катта торғизни солди, шап ёпди ўтириб кетди. Енди бояги торғиз олиб келиб, устига беш сўм қўйиб, ўн сўм қўййиб тирикчилик қиламан деганда аҳволини бир тасаввур қилиб кўринг да.
Шунақа ҳолатга тушганмисиз бирор марта? Дод тегиси келади а? Очиқ туҳмат, зулм бўлганда. Шунда нима сизни қалбингизга таскин беради? Аллоҳ таолонинг ал мўмин исми шу йерда сизга омонлик беради, хотиржамлик беради. Қиёмат бор деб қўясиз. Олиб кетди, қиёмат бор дейди.
Аллоҳ таолонинг ал муъмин исми бизга хотиржамлик бермади. Чунки қиёмат куни бўлади, аниқ. Адолат бўлади,аниқ. Ҳеч кимни ҳеч кимда ҳақ қилиб кетмайди, аниқ. Менда қачон хотиржам бўлади ҳаётда? Қачонки ҳамма нарса Аллоҳ Таолони қўлида еканлигини билса.
Қарангларда биродарлар, Аллоҳ Субҳанаҳ ва Таоло сиз билан бизга ибодат қилди, буюрди. Лекин буюришликдан олдин бизни қалбимизни хотиржам қилиб қўйди. Чунки Роббимиз Ал Мўмин, омонлик берувчи, хотиржамлик берувчи. Қаранг. Сизлар деб билар? Во илайҳи юр жаул амру куллуҳу, фаъбудуҳу ва таваккали алиҳ.
Ҳамма иш Аллоҳ Таолонинг ўзига қайтади. Бас, унга ибодат қилинг, Аллоҳни ўзига суянинг. Ибодат деган сўзни қачон айтди? Ибодат қил деган буйруқни қачон айнитди? Ей бандалар, ҳамма йўқ мени қўлимда, хотиржам бўлинглар, сизлар ибодатни қилинглар, таваккал қилинглар деяпти. Хўп, олиб кетдими? Олиб кетди. Мени қўлимда, мени олдимга келади ҳаммаси деяпти. Золими ҳам, мазлуми ҳам, подшоҳси ҳам, гадоси ҳам мени олдимга келади. Ҳамма иш Аллоҳга қайтади. Ўшанинг учун сен хотиржам бўл, ибодатингни қил, таваккал қил деяпти.
Яна қанақа хотиржамлик керак бизга? Қиёмат бўлганда золим билан мазлум бўлади. Худди дунёда золим билан масъулим бор бўлгандек. Қиёмат куни инсон золим бўлганига қувонадими, мазлум бўмаганигами? А? Саволмаса бу. Дунёдачи? Мазлум бўлганига хафа бўлади а? Ўнта тўрт қизни олдириб қўйганда сиқилади а? Лекин қиёматга борганда шу мазлум бўлланига қувонади. Агар сизга золим ёки мазлум бўшлик роли берилса, мазлум бўмаганингиз сиз учун фойдалироқ. Нима нима дейлар? Chunki ilayhi yurja al amru kulluhu hamma ish Allohgа qaytadi deyapti.
Яна. Истайди билла, воҳу валладий физ самайи илоҳун ва фил арди илоҳун. У Аллоҳ. Осмонда ҳам илоҳ, йерда ҳам илоҳ бўлган зоддир. У аллоҳ.осмонда ҳам илоҳ. Йерда ҳам илоҳ бўлган зод. Истайди билла, ма алаҳум мин дунихин мин валийин ва ла юшрикуфи ҳукмихин аҳадаҳ. Одамлар учун ундан ўзга бирон дўст муродгор йўқдир. У ўз ҳукмида ҳеч кимни шерик қилмас. Яъни аллоҳ таолонинг ал муъмин сифати сиз билан бизга хотиржамликни беради. Омонликни беради. Зулм кўрсангиз, адолатсиз ишни кўрадиган бўлсангиз, қиёмат бор дейсиз. Чунки ал муъмин бўлган робби сизга хотиржамлигини беради. Пайғамбаримиз айтадилар, ма ша аллоҳу кана, ва ма лам яша лам якун. Аллоҳ нимани хоҳлаган бўлса бўлди. Нимани хоҳламаган бўлса бўлмади. Ва бундан кейин Аллоҳ нимани хоҳлаган бўлса, бўлади. Нимани хоҳламаган олса, бўлмайди. Сиз нима бўлинг? Хотиржам бўлинг. Хотиржам бўлинг, чунки Роббингиз сизга хотиржамликни, омонликни беради.
Ақули ҳовли ҳада ва астағфируллоҳу алайҳи валакум. Инналлоҳи ва малакати ҳуйсаллуни ала набий. Я юҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи васаллиму таслима. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракатуҳ.