MMaviza
Ал-МуъминТекширилган34 daq

69-ДАРС АЛ-МУЪМИН (2-ҚИСМ) / АСМА-УЛ-ҲУСНА

Абдуллоҳ Домла · Асмоул ҳусно

0:00
34:20
Ўзгаришлар тарихи

Инна алҳамдулиллаҳи наҳмад у ҳувониста, инна ҳувониста ғуфиру. Ва наъудҳу биллаҳи мин суруриян фурсина ва мин саййиъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳм у биллалалар. Ва ман юрғул илҳуфалаҳа деялар. Ва на шадваллоҳ илоҳи иллаллоҳ ва ҳидаҳуллоҳи шарикалар. Мана шуҳрат анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Аммабодо ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъли ва баракатуҳ.

Аллоҳ таолонинг исмларидан ал муъмин. Аллоҳ субҳанаҳу таоло Қуръони Каримда, Мана Фотир сурасида шундай марҳамат қилади. Астайрибилла, ма яфтаҳиллаҳи линнасими раҳматинг фала мумсик ала ва ма юмсик фала мурсил ала ҳумин бахти. Аллоҳ одамлар учун не бир раҳмат, марҳаматни очиб қўйса, бас уни ушлаб тўсиб қолувчи бўлмас, ва нени ушлаб қолса, бас у зот ушлаб қолгандан сўнг, у нарсаларни бандаларга бирон юборгунча бўлмас. Аллоҳ таоло бир бандага раҳмат беришингни хоҳласа, ҳеч ким уни тўсиб қололмайди. Бутун дунё аҳли уни тўхтатишликка ҳаракат қилсин, лекин қўлидан келмайди. Енди аксинча, Аллоҳ Таоло бир нарсани ман қилиб қўядиган бўлса, ҳар қанча уринмасин, ҳеч ким унга у нарсани бера олмайди.

Йигирма биринчи асрни вабоси бу машҳурлик деган касаллик. Машҳур бўлишликни хоҳлайди ҳамма. Агар Аллоҳ Таоло бир бандани машҳур қилишликни хоҳласа, ўзи билган йўл билан машҳур қилиб қўяди. Уни хоҳламаса ҳам. Аммо Аллоҳ хоҳламаган бўлса машҳур қилишлигида, ўзини ўтга уради, чўққа уради, нима бўлмайди? Биродарлар, машҳурлик яхши нарса емас. Ишонаверинглар яхши нарса емас. Айниқса ёшларга айтяпмиз бу нарсани. Е, яхши нарса мас, машҳурлик гапни қисқаси. Ўша машҳур бўлган артистлардан, актёрлардан, қўшиқчилардан, хуллас, машҳурлик балосига муртало бўлганлардан сўранглар да, ўзи аввалги ҳаётим яхши еди екан дейди.

Биродарлар, ёлғиз Аллоҳ Таолони ўзи ҳукм қилади. Ҳамма иш Аллоҳ Таолони қўлида. Ато қиладиган, ман қиладиган ўзи, кўтариб туширадиган ўзи. Азиз қилиб хор қиладиган ўша. Агар шунга иймонингиз комил бўлса, қалбингиз хотиржам бўлади. Ким айтгани бўлади? Аллоҳни айтгани бўмади. Дейсиз, тамом. Наҳнаво билан ҳам, обу ҳаво билан ҳам ишингиз йўқ. Чунки у нарсалар об ҳаво, нағнаво, кўчада бўлаётган бир хил ҳодиса, воқеалар, сизни унга ҳеч қанақа алоқангиз йўқ. Сиз ҳеч нарса қилолмайсиз. Сиз ўзингиз қиладиган, қўлингизда бўлган нарса билан оғриқ олинг, у ёғини кимга ташланг? Аллоҳга ташланг. Демак, биз биродарлар, аллоҳ таолони ал мўмин деган исмини ўқияпмиз.

Мана шу исмдан оладиган хулосамизни биттаси, Аллоҳ Таолонинг мулкида ҳеч кимга зулм қилинмайди. Аллоҳ Таоло омонлик беради ҳаммага. Аллоҳ Таолонинг мулкида ҳеч кимга зулм қилинмайдими. Мана, зулм нима? Зулм ҳақ егасини ҳаққини бермаслик. Адолат нима? Зулмни тескариси. Адолат ҳар битта ҳақ егасини, ҳаққини беришлик. Ким нимага лойиқ бўлса, шуни олишлиги адолат, енди ким нимага лойиқбўлса, шу нарсани ололмаса, унга берилмаса, зулм бўлади. Мана зулм ҳақида бугун кўпроқ гаплашамиз. Зулм ҳақида бир қанча оятлар нозир бўлган. Астайру биллаҳ, инналлоҳу алайҳи ядли мумид қоладорро ал. Албатта Аллоҳ Таоло бировга бир зарра вазнича зулм қилмас. Зарра биласизлар, ҳалиги хонада қуёш нури тушиб турган бўлса бир тешикдан. Чанг кўтарилади да, қарасангиз ўша қуёшни нурида шунча чанг кўринади. Шу зарра.

Вазни йўқ уни. Ўшанинг учун ҳавода учиб юрибди. Аллоҳ Таоло бировга шунча ҳам зулм қилмайди. Ўзи зулм деган сўз Аллоҳ Таолога умуман ишлатиб бўлмайди. Зулм Аллоҳ Таоло ўзига ҳаром қилганиман. Кейинги оят. Вала юдламуна фатиила. Ва уларга қилчалик зулм қилинмас.

Енди қил ҳарқалай кўринади, йерга ташласа тушади, вазни бор. Кейинги оят. Вала юдламуна нақиро. Уларга заррача зулм қилиннас, нисо сураси. Кейинги ояти. Ла зулм ал яом. У кунда ҳеч қандай зулм бўлмайди. Чунки қиёмат кунида адолат қойим бўлади. Ҳукм фақат Аллоҳ Таолони қўлидами? Махлуқотлар фақат ешитиб, гувоҳ бўлиб, қабул қилишидан бошқа иши йўқми? Ҳамма ишни Аллоҳ Таоло ўзи йечадими? Демак, адолат бўлади, у йерда зулм бўлмайди. Дунёда зулм бўлади. Чунки одамларда қўлида ҳам қандайдир қувват бор, ҳукм бор, имконият, иқтидор бор, зулм қилиши ҳам мумкин, адолат қилиши ҳам мумкан. Лекин қиёмат кунида фақат Аллоҳ Таолони айтгани бўлади, бинобарин уйда зулм бўлмайди.

Кейинги оям. Астайдубиллаҳ. Фалат уъдулому нафсун шайъа ва имкана митҳхола ҳаббати мин хордалин атайинабиҳаҳ ва кафабина ҳасибин. Бас, бирон жонга заррача зулм қилинмас, агар ҳардал ўсимлигининг уруғидек яхши ёки ёмон амал қилинган бўлса, ўшанада келтирармиз, биз ўзимиз йетарли ҳисоб китоб қилгувчидирмиз. Дунёда баъзида яхши бир мақтовга лойиқ, мукофотга лойиқ, саноқга лойиқ иш қиласиз, биров билмайди, биров мақтамайди, мукофот бермайди, миннатдорчилик билдирмайди. Лекин Аллоҳ Таоло билиб туради буни. Ёки катта катта бир зулмни қилиб қўяди да, ҳеч ким унга жазо бера олмайди.

Дунёда қолиб кетиши мумкин, ишлар мукофотланмасдан ёки жазоланмасдан. Енди қиёмат кунида Аллоҳ Таоло айтяпти, ҳар дал ўсимлигини уруғчалик, яъни жуда ҳам кичкина яхшилик қилса ҳам, ёки шу ўсимликни уруғчалиги кичкина ёмонлик қилса ҳам, қиёмат кунида албатта олиб келиб қўямиз деяпти. Фа манга амал мифқола зарротинг хойрон яроҳ, ва манга амал мифқуола зарротинг шарронг яроҳ. Мисқола зарра яхшилик бўлса ҳам қиёматда кўради, мисқола зарра ёмонлик бўлса ҳам қуёнатда кўради. Вой биродарлар, охиратга бўлган иймон, қиёматга бўлган иймон мусулмонни қалбини тамомий хотиржам қилади.

Айниқса зулм кўрганидан. Айниқса уни ҳуқуқлари поймол бўлганида, айниқса туҳматга қолганида, айнқса бўхтоннга қолганида, беайб жазоланган пайтда, нима дейди? Қиёмат бор у дейди. Шундайми? Агар қиёматда борлиги иймонингиз комил бўлса, адолатда борлиги ҳам комил бўлади иймонингиз.

Аллоҳ Субҳанаҳ ва Таоло ҳадис қуддусийда шундай дейди. Я ибади. Инний ҳаромту зулму ала нафси, важал туҳ у байнакумму ҳароман, фалат аъоламу. Ей бандаларим, зулмни мен ўзимни нафсим учун ҳаром қилдим. Зулм Аллоҳ учун ҳаром, Аллоҳ зулм қилмайди. Уни сизларни ўртангларни ҳам ҳаром қилдим, бир бирингларга зулм қилманглар. Зулм нима екан? Ҳақ дорни ҳаққини бермаслик.

Машинангизни қизилмасдан ҳайдадингиз, ҳаққини бермадингиз, бир ўн минут қизиш керак еди, машинага зулм бўлди. Ҳайвонангизга керагидан ошиш учун юкни юклаб кўтариб кетяпсиз, юклаб. Зулм қилдингиз. Чарчадингиз. Саккиз соат юриб келдингиз ўша Бишкек, машина миниб. Чарчадингиз, организмга нима бериш керак? Дам бериш керак. Йўқ, клиент бўлиб қолса шарт, ўтириб кетаверасиз. Сиз зулм қилдингиз. Кимга?

Кимга? Ўзингизга ҳам, машинангизга ҳам, клиентингизга ҳам. Ухлаб қолсангиз нима олади? Тушунарлими? Я ибади инна маҳия амал укум дейди Аллоҳ Таоло, бу ҳадис худди суди давомида. Ей бандаларим, мана булар сизларни қилган амалларинглар. Холос. Мен уларни ҳисоблаб қўяман, шунга қараб сизларга тўлиқ жазо, мукофот бераман. Қиёматга борганда бир одам мукофот олса, Аллоҳ Таоло қилган амалига яраша берди. Енди жазо берган бўлса, у ҳам амалига яраша бўлди.

Фа ман wажада хайрон, фал яҳмадиълла. Ўзини қилган амалларидан яхшиликни топган бўлса. Аллоҳга ҳамд айтсин. Ва ман wажада ғайри далика. Енди. Бошқа нарсани топса, яъни жазони ёмонлик топса, фақат ўзини маломат қилсин. Чунки ла зулм ал яом, қиёмат кунида ҳеч қандай нима бўлмайди, зулм бўлмайди.

Шунинг учун биродар, ҳаётингизда бир сизга ёқмайдиган ишлар содир бўлаётган бўлса, топганингизда барака бўлмаса, ишингиз юришмаётган бўлмаса. Жамиятни ўртасида ҳурмат еътиборингиз йўқ бўлса, хуллас, бўлса бўлса бўса. Аллоҳ мени тақдиримга шунақа ёмон кун деб ёзган екан деб, тақдирга туҳмат қилманг. Чунки нима бошингизга келаётган бўлса, ўзингизни қилган ишингиз туфайли келади деяпти. Яна мен деяпти, Аллоҳ Таоло кўп гуноҳларни кечириб тураман деяпти.

Аллоҳ Таолонинг сифатлари мутлоқ. Яъни мутлоқ комил. Аллоҳ Таолони мулкида одам алайҳиссаломдан бошлаб, қиёмат хоин бўлгунча, қанча одам яшаса, қанча замон ўтса, қанча воқеа ҳодисалар бўлса, шулардан битта тушумчуққа зулм қилинган бўлса, бу зулм жазосиз қолиб кетиши мумкин емас. Чунки қилинган зулмнинг жазоси ё дунёда ё охиратда албатта берилади. Ёки иккаласида берилади.

Қилинган зулмнинг жазоси берилмасдан қолиб кетишлиги мумкин емас. Чунки бундай бўлиши аллоҳ таолонинг ал адил исмига тескари бўлади. Аллоҳ Таолонинг адолати мутлоқ. Мутлоқ дегани нима дегани? Биронта нуқсон камчилиги йўқ. Олди ҳам адолат, ўртаси ҳам адолат, охири ҳам адолат. Бандалар ҳам адолат қилади, лекин уларнинг адолати нисбий бўлади. Масалан, битта қози ўзини қозилик муддатида мингта ҳукм чиқарган бўлса, шундан бештаси адолатли бўлмай қолди. Қолган тўққиз юз тўқсон беш таси адолатли бўлди. Бештаси одилмас ҳукми, лекин барибир шу қозини нима деймиз биз? Одил деймиз. У мутлақо ҳамма ҳукми адолатли бўлиши мумкин емас, чунки инсонда у, ожизда у. Илмий ҳам, ақлий ҳам ожиз бўлгандан кейин адолати ҳам ожиз бўлди.

Инсонни феълида, ишида хатони еҳтимоли бор, чунки ожиз. Аммо Аллоҳ Таолонинг ишида хато бўлмайди. Чунки Аллоҳ Таоло мукаммал бўлган зот. Иккита гуноҳ бор. У иккала гуноҳни жазоси бу дунёда ҳам берилади, охиратда ҳам берилади.

Қолган гуноҳлар дунёда берилиши ҳам мумкин, берилмаслиги ҳам мумкин. Охиратга олиб қўйилиши мумкин. Лекин иккита гуноҳ бор, дунёда ҳам тотади бу гуноҳ қилган одам жазосини. Охиратда ҳам, иккаласида тотади. Қайси еди у? Ота онага оқиб бўлган одам икки дунёда жазосини олади ва зулм қилган одам.

Мансаби билан, қуввати билан, хуллас бир нарсаси билан одамларга зулм қилиб яшаган одамни зулм қилган пайтинглар кўрасизлар да, отда турган пайтида. Бир муддат ўтгандан кейин йўқ бўлиб кетди. Суриштиринг да. Қандай зулм қилган бўлса, халойиққа, шу зулм билан ўзи ҳам кетган бўлади. Еътибор беринглар да. Фақат есимиздан чиқариб қўямиз да биз. Шунинг учун зулмни айтяп тўлайлик биродарлар.

Зарра вазнича зулм қилинмайди. Қилчалиги зулм қилинайди. Заррача зулм қилинлайди. Бу кунда ҳеч кимга зулм қилинмайди. Аллоҳ таоло бандаларга зулм қилувчи бўлмади. Мана оятларни мазмуни. Зулм шаънини Аллоҳдан нафий қилиш. Нима дегани бу? Зулм деган тушунчани Аллоҳ таолога нисбат қилмаслик дегани.

Аллоҳ дегани бу адолат дегани. Аллоҳ дегани зулм дегани емас. Ўн тадан ортиқ бўлган феълларни нафий қилишни уламолар шундай деб аташади. Масалан, Аҳмад исмли одам бор. Сен ўғлимисан десангиз, йўқ дейди. Шуни ўзи йетадими? Йўқ. Агар Аҳмад ҳурмат, еътиборли, ўзини қавмини обрўли кишилардан бўлса, бу гап йетмайди. Нима дейиш керак у? Нима деяпсан? Мен ўғри деяпсанми? Мендан ўғирлик бўлиши мумкин емас. Ўғирлиги ҳақида ўйлашим ҳам мумкин емас. Мен бу нарсага рози бўлмайман. Агар ҳурмат еътиборли одам бўлса, йўқ, мен ўғир емасман деган гап билан кифояланмайди биродар. Шунинг учун Аллоҳ Таоло зулм қиладими деса, йўқ деб қўйишни ўзи кифоя қилмайди.

Аллоҳ Таолога зулм деган сўзни яқин олиб келиб бўлмайди. Макан аллоҳу иятли маҳум. Аллоҳ зулм қилувчи бўлмади. Яъни бир қавмга Аллоҳнинг балоси келди. Шамолмиди, сувмиди, йер титрашимиди? Қўйингки бир табиий офат келди, бало келди, йўқ бўлиб кетди. Қириб ташлади Аллоҳ Таоло уларни, так томири билан. Кейин айтяпти, Аллоҳ уларга зулм қилувчиси бўлмади, улар ўзлари ўзларига зулм қилишиб олди. Аллоҳ Таолонинг адолати қойим бўлди. Аллоҳ зулм қилмайди.

Шунинг учун фарзандингиз нобоп бўлиб, куйдирги бўлиб, қақшатиб, тўйғизган бўлса, ей Худо, шунақа фарзандни ҳам берасанми, қайси қилган гуноҳим учун дейиш куфрга яқин бўлиб қолади. Сизни қилган ишингиз сизни йегизган нонингиз, сизни одамлардан қавш олганингизни олдида ҳамма болангиз емас, битта болангизлар куйдирги бўлди.

Агар Аллоҳ Таоло адолат қилганда ҳамма болангиз куйдирги бўшиш керак еди. Лекин биттасидан тотаяпсиз. Шунинг учун фарзандидан озгина мусибат торттаётган биродарлар орамизда бор бўладиган бўлса, болаларни маломат қилмайлик. Маъқулми? Қандоқ балоконда туғилиб қолган екансан? Нимага фалончини боласида қилмасдан деманглар. Чунки у фалончини боласи. Бу фарзанд ота она учун ё мукофот, ё жазо.

Нимани ешитсанг? Ўшанинг учун мана бу ёшлар ешитиб қўйинглар шу нарсани. Катта топкали шарт емас. Ҳалол топиб келиш шарт. Чунки сиз катта топа олмайсиз, ёзмаган бўлса. Сиз ҳалол ёки хорам қилиш ихтиёрингизда. Аллоҳдан зулм деган нарсани нафий қиламиз. Аллоҳ зулм қилиши мумкин емас. Уни ишида хато бўлиши мумкин емас. Ҳа унда домла нимага йер қимирлаяпти?

Нимага шамоллар, тўфонлар, урушлар, касалликлар, зилзилалар, ҳукуналар, сунамийлар, очликлар бўляпти. Буни ҳикмати нима дейсизда? Жавоб, Аллоҳ Таолонинг ҳар битта иши адолатли. Фақат уни адолатини тушунгани сени ақлинг ожизлик қилади. Аллоҳнинг адолатини идрок қилишликка сени ақлинг оижизлик қилади, чунки ақлингни чегараси бор.

Фақат нодир, мустаҳил ҳолларда Аллоҳни адолатини тушуниб йетишинг мумкин. Аллоҳнинг адолати, Аллоҳнинг иши комил, сени ақлинг ожиз. Сен ожиз ақлинг билан Аллоҳни комил ишини, комил адолатини идрок қиламан деб уринма. Лекин баъзи бир ҳолатларда ақлинг йетиб қолади да, Субҳаналлоҳ деб юборасан.

Йетмиш дан ўтган отасини сўдираб уриб кетяпти бир, чуқувватга кирган, ўттиз га кирган бола. Отасини уриб сўдираб кетяпти. Буни кўриб туриб, Аллоҳ хоҳлагани учун шундай бўляпти да дейсиз. Ҳа. Аллоҳ хоҳламаса, бу отасини урмас еди. Аллоҳ қувват бермаса, отасига қўл кўтармас еди. Бунда нима адолат бор? Боқиб катта қилиб қўйганда, куч қувватга кирганда, отаси қариганда шунақа урганида нима адолат бўлади деса, биз айтамизки, биродар, бу одамнинг ҳаёти йетмишинчи йилда бўлса, демак йетмишинчи сериясида турибди. Бу одамни олтмиш тўққизта серияси бор ҳаётида. Сен агар ана шу олтмиш тўтқизта сериясини ҳам кўрганингда, йетмишинчи серияда нимага калтак екканлигини тушунар единг.

Сен йетмишинчи мериясини кўриб туриб, адолатсизлик бўляпти демагин. Қарагинда, бу кинода ўттизинчи мериясида, бу калтак еккан оқсоқол ҳам ўзини отасини урган еди. Адолатми енди? Адолат бўлибдими? Ҳа. Аллоҳ таолонинг иши комил, адолати мутлоқ. Енди комил, мутлоқ адолатни ожиз ақлинг билан идрок қиламан деб уринма. Ақлинг йетмайди. Лекин баъзи бир ҳолатларда тушунганингда нима деб оласан, субҳаналлоҳ?

Чунки мен асобаку мин мусибатинг фабима касабат айдику вой афон катиф деган аллоҳ. Нима мусибат йетса ўзингни қилган ишинг туфайли йетади? Яъни мен кўпини кечириб тураман дейди. Демак, зарра вазнича зулм қилинмайди, қилча зулм қилинайди, ҳеч кимга зулм қилинлайди. Ҳардал ўсимлигини урғучалик бўлса ҳам аллоҳ таоло олиб келиб қўяди қиёмат кунида. Аллоҳ зулм қилувчи емас.

Демак, биродар, сен аллоҳ таолони алму умин деган исмига иймон келтирган бўлсанг, билгинки, аллоҳ ҳеч кимга зулмл қилмайди. Нима кераги бор аллоҳга бандаларни азоблашлигини? Аллоҳга ўзи бир нарсани кераги борми? А? Аллоҳ комил, аллоҳу ҳисобот бўлган зот. Ҳеч нарсага муҳтож емас. Аллоҳ Таоло айтади: астайтибиллар, мен яфъалуллоҳу би адабикум ин шакартум ва амантум. Е бандалар, агар шукур келтириб, мўмин бўлсанглар, Аллоҳ сизларни нимага азобласин?

Демак, мўмин бўмадинг, шокир бўмадинг, яна бало келди, яна жазо келди. Демак бизда агар иймон билан шукур бўлса, устимизга Аллоҳни балоси келмас екан, жазоси келмас екан деб одамлар. Қуръонда Аллоҳ Таоло сиз билан бизга ҳали бўлмаган ишларни бўлди деб айтган. Масалан, астайдибиллаҳ, атаа амруллоҳи фалат таъса ажлу. Аллоҳнинг фармони, яъни қиёмат келиб қолди, ҳали қиёмат қойим бўлмади. Лекин Аллоҳ қойим бўлди деб айтяпти.

Биз Қуръонда келган хабарни, гарчи у иш ҳали бўлмаган бўлса ҳам, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам келажакда бўладиган ишларни хабарни берган, гарчи содир бўлмаганбўлса ҳам, бўлгандақа қабул қилишимиз керак. Кўзимиз билан кўргандай ишонишимиз керак. Шунда бизни иймонимиз комил иймон бўлади.

Қуръондаги кўп оятларда Аллоҳ Таоло зулм қилмаслигини хабарини берди. Биродарлар, бу ҳаётат дунё нима? Бу ҳаётат дуню синов имтиҳонлар ҳовлиси. Вақтинчалик ҳовли. Бу дунё ҳар қанча узоқ бўлмасин, минг йил яшанг, беш минг йил ёшанг, охират ҳаётини олдида ҳеч нарса бўлмай қолади.

Мисол. Қўлингизда даптар турибди, қалам турибди. Бир рақамини ёзинг. Ёздингиз. Орқасига учта нол қўйинг. Минг бўлди. Яна учта қўйинг. Миллион бўлди. Орқасига ўн бешта нол қўй. Шунақа катта рақам. Шунақа қилиб, нол ёзиб кетаверинг. Қуёшгача ёзиб боринг. Йердан қуёшгача юз еллик миллион километрми? Юз еллик миллион км нол ёзинг.

Шунча ҳаёт кечиринг бу дунёда. Лекин барибир кун тугайди. Ва охират ҳаётини олдида бунчалик узоқ ҳаёт ҳам биродарлар ҳеч нарса бўлмай қолади. Яна битта мисол. Бир арқонни тасаввур қилинг. Қўлингизда турибди, иккинчи учи кетган, о қайергадир кўринмай кетди. Маҳаллаларни оралаб кетди, охири йўқ. Ана шу арқонни бир ўн смни устига изолянт ўраб қўйдингиз. Ўн см бошида изолента бор, қолган ипни чеки йўқ. Енди мана шу чексиз ип билан ўн смда таққослаш ақлдан бўладими? Ана шу чексиз кетаётган арқон охиратдаги ҳаёт. Мана бу ўн см изолента урилган жойи дунё ҳаёти.

Енди мана шундай ўн смлик ҳаёт учун абадий ҳаётдан воз кечишлик, куфрга юришлик, ақлли одамни иши бўладими? Биродар, дунёда минг йил яшаяпти. Қўлингда ҳамма матоҳи бўлсин дунёни. Шунча йил соғ саломат бўл. Дунёни ҳамма ҳузур ҳаловатини тот. Лекин барибир охиратни олдида бу ҳаётинг нол бўлиб қолади.

Савол. Ҳозир мана ўтирганларнинг ичида, биронта одам бормиди юз йил бурун? Йўқ еди а? Йўқ едди. Хўп, шу ўтирганлардан биронтамиз юз йилдан кейин қоламизми йер юзида? Қолмаймиз. Ла дулмал яун. Бу кунда ҳеч қандай зулм бўлмайди. Биродарлар, ҳар битта ҳақ егаси қиёмат кунида ҳаққини албатта олади. Жазога лойиқлар жазосини албатта олада. Мукофотга лойиқлар мукофотини ҳамма ўзига тегишлисини олади. Ютуқ нимада? Ютуқ охиратни қўлга киритишда. Ютуқ охиратда кулишда.

Дунёда кулиш бу ютуқ емас. Чунки ҳақиқий кулиш охиратда бўлади. Фалявмалладина а маъно минал куффари яд ҳакун. У кунда, дейди Аллоҳ Таоло, мўминлар кафирлар устидан кулади. Ҳозир кулишяпти ю мўминлар устидан кафирлар. Қолоқлиги, иқтисодий орқадалиги, дунё фанларидан орқадалиги, кўчаларимиз, қўйингки, турмуш тарзимиз устидан куляптими кофирлар? Қиёмат бўлсин, биродарлар, биз ҳам куламиз. Лекин у кунда кулишлик ҳақиқий кулишлик бўлади. Чунки биродарлар ўлим, ўлим.

Ҳамма нарсани йўқ қилади. Бойни бойлигини йўқ қилади. Камбағални камбағаллигини, соғни соғлигини, бойни бойлигини. Қувватликни қувватини, фақирни фақирлигини. Чиройлини чиройини кетказади. Ўлим дунёдаги ҳамма нарсани йўқ қилади. Шунинг учун, биродарлар, агар шу дунё матоҳидан қўлимизга анча мунча тегмай қолган бўлса, кўп ҳам сиқилавермайлик. Яъни неча йил яшамоқчисиз?

Мана саволда, неча йил яшамоқчисиз? Тегди, тегмади, хуллас Аллоҳ Таолони тақдири. Охиратга интилайлик биродарлар. Мутлоқ ёмонлик. Бу коинотда мутлоқ ёмонлиги бўлиши мумкинми, йўқми? Мутлоқ ёмонли деган нарса бўлмайди. Нима дегани? У шунақа бир ёмонликки, ҳамма ёғи ёмонлик. Биронта яхшилиги йўқ. Шундай ёмонлик бор бўлиши мумкинки, мутлоқ ёмонлилик. Йўқ биродарлар. Мумкин емас.

Қанақа ёмонлик бўлмасин, уни орқасида битта яхшилиги бор. Масалан, пулингизни бирод тортиб қўйди. Ёмонликми? Ёмонлик. Қиёматга қолди, фойдаси. Ёки сизга зулм қилди бирод. Уриб тепкилаб кетди. Ёмонликми, ёмонлик, қўлингиз синди, тиш, бурнингиз синди. Фойдаси нима? Қиёматни оласиз. Қўли синиб қолди. Ёмонликми? Ёмонлик. Яхшилиги нимада?

Гуноҳларга кафолат. Он қаранг. Қанақа ёмонлик содир бўлган бўлса, орқасида битта яхшилиги бор. Енг камида бўлмасам тўртта яхшилиги бўлади. Биз фақат ёмонликни кўраверамиз да. Бу борлиқда мутлоқ ёмонлик бўлмайди. Ёмонлик борми? У мутлоқ емас, нисбий у. Уни орқасида албатта нима бор? Яхшилиги бор.

Демак, банда Аллоҳ Таолонинг адолатини ўзини ожиз ақли билан доим ҳам идрок қила олмайди. Фақатгина нодир ҳолатда идрок қилиши мумкин. Мана шу зулм ҳам биродарлар, мутлақо емас. Зулм ҳам нисбий. Яна айтяпмиз ку, сизга зулм қилдими? Ёмонлик деб ўйлаяпсиз ку, ўзи аслида орқасида нимаси бор сизни, сиз учун? Фойдаси бор. Хўп, масалан, мансабдор одам ўтириб, халқни пулини йеди.

Халққа кўмир йетмай қолди. Ёки қандайдир асфалтни пулини йеб қўйди, бир метр кўча тор бўлиб қолди. Ёкий сақичини пулини йеб қолибди, асфалт сифатсиз бўлиб қолдик. Халқни пули йеди. Халқ учун ёмон бу. Бу мутлоқ ёмонликми? Йўқ, нисбий ёмонлик. Чунки қиёматда ўша бояги амалдор беради яна буларни ҳаққини.

Бир ёмонлик бўлдими, мутлоқ емас бу. Орқасида албатта битта яхшилиги бор. Истанг ўша нарсани. Вакада лекин нувал ли баъдод золимина баъдод демакан у якши бум. Шунингдек, дейди Аллоҳ Таоло, қилиб юрган гуноҳлари сабабли золим кимсаларни бир бирларига дўст қилиб қўявермиз. Қаранг. Золимни, золимларга дўст бўлади да. Ким золимга ёрдам берса, бас Аллоҳ ана шу золимни бу одамни устида султон қилиб қўяди. Ким золимига ёрдам берса? Ана шу золуннинг зулмига биринчи бўлиб мана шу одам ўзи қурбон бўлади. Зулм биродарлари зоҳирий. Кўриниши зулмга ўхшайди холос. Аммо зулм мутлоқ бўлмайди. Ҳақиқий бўлмайди, нисбий бўлади. Ҳар битта кўринган зулмни орқасида бир ҳикмат бор.

Ал мўмин. Ал мўмин мазлумларга ҳимоя берувчи. Бу устундан оладиган яна битта хулосамиз. Қисса, мисол. Бир подшоҳ дурадгорни чақирди қадим замонда. Чақириб туриб, у дурадгор бажара олмайдиган вазифани берди да, шуни тонггача бажармасанг, калланг олинади деди. Нима деди? Ерталабгача икки юз қопда тўпонни тайёрлаб қўясан деди, парахани тайёрлаб қўтясан деди.

У даврларда станок йўқ. Бир йил ҳаракат қилса ҳам икки юз қопс тўпонни, парахани йиға олмайди. Подшоҳ ҳукм қилди. Тонг отган даскарларим боради. Агар вазифани бажармасанг, калланг олинади деди. Зулмми? Зулми? Енди ҳалиги дурадгор нима қилади? Оиласи билан хайрлашади, охирги кеча ўтирибди оиласи билан, васиятини қилади, ўлими аниқ бўлиб турибди. Тонг отганда аскарлар келишди. Уни қатл қилгани. Ешикни тақиллатди, дурадгор чукун нафасни очди, ешикни очди. Аскарлар, бизга битта тобут ясаб беринг, подшоҳимиз узилиб қолди кечқурун деди.

Мазлумга Аллоҳ Таоло ёрдам беради. Аллоҳ таолонинг ал мумин исмидан яна битта оладиган хулосамиз шу. Қул ман биядихи малакути кунли ша ин ваҳу ва южиру вала южара алиҳ. Айтинг, дейди Аллоҳ Таоло Қуръонда. Агар билсанглар айтингларчи, барча нарсанинг подшоҳлиги қўлида бўлган, ўзи барчага ҳомийлик қиладиган, унга қарши биров ҳомийлик қила олмайдиган зот кимдир? Аллоҳ. Аллоҳ.

Ҳалойиққа зулм қил еканлар. Ким бўлишидан қатъий назар, қайерда яшагандан қатъий назари, қачон яшагандан қаттиқ назар, қанча умр кечиргандан қаттиқ назари, ўлим деган ҳақиқатга дуч келадими? Ҳа, дуч келади. Ўлимидан кейин кимни олдида қойим бўлади улар? Роббилар аламин ҳузурида, тамом. Аллоҳ Таоло енди мана шу золимлардан ҳақларини албатта мазлумларга олиб беради. Вакадалика ахду роббики идҳа ахадал қуръо ваҳия волима инна ахтаҳ у алай муншадийди. Парвардигорингиз, аҳли егалари золим бўлган шаҳарларни ушлаганида мана шундай ушлар. Унинг ушлаши, азоби аламли қаттиқдир. Биродарлар, аллоҳ таолонинг ал мўмин исмини дарс қиляпмиз. Бунинг маъноси жуда ҳам дақиқ, нозик. Бу исмни бизни ҳаётимизга бўлган алоқаси жуда ҳам алоқаси қаттиқ. Ал мўмин, хотиржам бўл. Аллоҳ мазлумга ёрдам беради. Аллоҳ золимни жазосини беради. Аллоҳ Таоло ҳеч кимга зулм қилмайди. Қаранг. Аллоҳ Таоло ўтган дарсда ҳам айтганмиз. Бизни ибодат қилишликка буюрди.

Ўзига қувчиликка буюрди. Буюришдан олдин қалбимизни хотиржам қилиб қўйди. Ва илайҳи юр жавул амру куллуҳу. Ей бандалар, кўзингларни очинглар. Ҳамма иш Аллоҳга қайтиб келади. Ва абдуҳу ва таваккал алайҳ. Сен ибодат қил, Аллоҳга таваккал қил. Намоз ўқи, рўза тут, кўзингни тий, закот бер, садақа қил деб буюрадими? Шу ишни буюришдан олдин айтяпти, ҳамма иш Мени қўлимда. Ризқинглар ҳам Мени қўлимда, об ҳавоилар ҳам Мени қўшлимда. Мени айтганим бўлади. Шунинг учун, шунга иймонинг комил бўлгандан кейин ибодатни қил, таваккал қил, ғам қилма деяпти. Агар сизни ишингизни ўзидан бошқага топшириб қўйса, қанақа қилиб бизни ибодатга буюрган бўлади, биродар? Енди менга ибодат қилдими?

Оллоҳга ибодат қиласизми? Демак, зулм йўқ. Чунки ҳамма иш кимни қўлида? Оллоҳ таолони қўлида. Ҳаётинг оллоҳни қўлидан, ризқинг оллоҳни қўлида, душманларингни иши ҳам оллоҳни қўллидан, кучликни ҳам, кучсизни ҳам иши оллоҳни қўмида, йердагиларни ҳам, осмондагиларни ҳам иши оллоҳник қўлида аёлинг, фарзандинг, тижоратинг, ҳаммасини иши кимни қўлига? Енди аллоҳ сен билан бирга бўлса, ким сенга зарар йетказа олади?

Агар аллоҳ сенга қарши бўлса чи, ким сенга бир яхшилик қила олади? Шунинг учун айтамиз, парвардигор, сени топган банда нимани йўқотибди? Парвардигор, сенитопмаган банда нимани топибди? Аллоҳ Таоло айтяпти, ей банда, Мени талаб қил, топасан. Агар Мени топсанг, ҳамма нарсани топдинг. Агар Мени топмасанг, ҳеч нарсани топмадинг. Мен сен учун ҳамма нарсадан кўра севимлироқман.

Сиз биламиз, биродарлар, ҳар куни, ҳар лаҳзада роббимизнинг мана шу исми, ал муамин исмига жуда ҳам муҳтожмиз. Чунки ал муамин бўлган роббимиз хотиржамликни беради. Биз Аллоҳ Таолони ваъдаси билан хотиржам бўлишимиз керак. Аллоҳ Таоло ўзини зиммасига бизни бир ҳаққимизни қўйиб қўйди. Бизни Аллоҳни устида ҳаққимиз бор. У қанақа ҳақ? У шуки, агар биз Аллоҳни ўзига холис тўғри ибодат қилсак, у Аллоҳ бизни азобламайди.

Ва макана аллоҳу луёҳдий бахум ан та фиҳим, ва макана аллоҳум маъоддий бахум ва ҳукм яс тафирун. Ей Муҳаммад алайҳиссалом, модомики, сиз уларни орасида екансиз, Аллоҳ уларни ҳаргиз азобламас. Пайғамбар турар екан бир қавмни ичида бало келмайди ю екан. Енди Пайғамбар кетди. Енди нима бўлади? Ва улар мағфират сўраб турган ҳолларида ҳам Аллоҳ уларни азобларига учун емасдир. Орамизда Пайғамбар алайҳиссалом йўқлар. Кетганлар. Енди биз орамизда иймон бўлади, амал бўлади, истиғфор бўлади, Аллоҳни балоси келмайди. Акс ҳолда, бу балолар бандалар устиларида ҳақ бўлиб қолади.

Ақлу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу алайҳи валакум. Инналлоҳу ва малак катаҳҳу ю салун ала аланнабий, я ю ҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи ва салламу таслима. Ассалому алайкум.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш