Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу онастаъинуҳу онастаъуфиру ва наъудҳуллаҳи мин ашъуруриян фусинга. Омин саййиъати амалина, май яҳдиҳиллаҳи фалаҳмувиллала, ва май юғрилгу фалаҳа деяла. Ва нашқаду алла илоҳи иллаллоҳу ваҳда ҳула шарикала, ва нашқадаҳ анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Амобод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъал ва баракатуҳ. Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг гўзал исмлари силсиласидан биродарлар ал малик исмини ўқиётган едик, давом етамиз. Қайси одам ҳақиқий подшоҳ? Қайси одамҳақиқий ега? Ўзини нафсига ега бўлган, ўзини нафсени бошқара олган инсон. Ўзига ега бўган инсон ҳақиқий подшоҳ дейилади биродарлар. Чунки ғазабланиб турган пайтда, шаҳватлар фитнага чақириб турганда, инсон ўзини жиловлай олса, демак мана шу одам ҳақиқий малик, ўзига подшоҳ бўлган, ўзига ега бўлган инсон бўлади. Бунақа ўринда ҳамма ҳам ўзини тута олмайди, биродарлар. Талоқ деган сўз ҳам жаҳлда чиқади. Биров билан урушиб қолиб, ножоя сўзлар ҳам шу пайтда чиқади.
Машаққатли кунлар бўлади, синовли қийин кунлар бўларди. Мана шундай ҳолатларда ҳам шариатни доирасидан чиқмаган инсон ҳақиқий подшоҳ, ҳақиқий ега инсон бўлади. Инсон устига машаққатлар келади. Албатта, буни ортида ҳикмат бор. Бандани устига келган машаққатни албатта ҳикмат бор. Бу ҳикматни нима еканлигини Аллоҳ Таолони ўзи билади.
Мўмин кишини устига келган машаққатли нарса иккита нарса сабабли бўлади. Яъни икки хил машаққат, икки хил қийинчилик бўлади. Биринчиси, қилган гуноҳлари сабабли устига мусибат келади. Гуноҳ кўпайиб кетди, тавба қилмай қўйди. Бир балони берди, бир мусибатни, бир касалликни берди да, шу билан шу гуноҳни Аллоҳ Таоло ювиб ташлайди. Бу биринчи вариант. Иккинчи вариант. Ҳамма ёғи теккис, истиғфор тавбаси ўрнида, хайр еҳсонни ўрнида гуноҳ масъулиятларини қўлидан келганича еҳтиёт бўляпти, лекин шунда ҳам бир машаққат келди. Бу нима дейилади? Биринчи ҳолатда гуноҳларни ювилиш учун келди бояги синов машаққатлар. Иккинчи ҳолатда даражасини кўтаришлиги учун. Агар инсон мана шундай бир қийинчиликда ўзига ега бўлиб, сабр қилиб, шариатда собит тура оладиган бўлса, Аллоҳ Таолони юксалтириш учун берган бўлади бу мусибатни.
Ўзини нафсини жиловлай олишлик, ўзига ега бўлишлик. Биродарлар, салбчилар Қуддусни егаллашганида ўн минглаган одамларни, тинч аҳолини қонун оқизишди. Ўзларини нафсларини жиловлай олишмади. Британиялик улуғ бир мутафаккирлардан бири айтган еди. Бутун оламга ега бўлдик, аммо ўзимизни нафсларимизга ега бўла олмадик. Яъни бутун оламни бошқаряпмиз, кучимиз билан, сиёсатимиз билан, қувватимиз билан. Аммо ўзимизнинг нафсимизни бошқаришликка қувватимиз йетмади. Ҳақиқатдан қарайдиган бўлсангиз, ана шу моддий ҳаёт зўр бўлган ғарбда ўзларини нафсларини жиловлай олмасдан, нафсни кўйига кириб, нима бўлаётганлигини кўраверяпсизлар. Еркакга аёлга айланяпти, аёл еркакка айланяпти. Еркак еркак никоҳланяпти, аёли аёлга никоҳланяпти.
Тушуняпсизми нима дегани? Ўшанинг учун айтяпти да, дунёга ега бўлдик, дунёда бошқардик, аммо ўзимизни нафсимизни бошқара олмадик. Енди қуддус шарифни салоҳиддин айюбий салибчилардан озод қилганда, улар қилган ишни қилмади. Насроний яҳудийларни қатл қилгани йўқ. Уларга омонлик берди. Албатта бу ҳолат мусулмон одам ўзининг нафсига ега еканлиги, нафс хоҳиш истакларини жиловлаб олганлигини далили.
Салбчилар минглаган одамларда қонун орқасида тинч аҳоли, яҳудийни ҳам ўлдиришди, мусулмонни ҳам ўлдириши. Аммо мусулмонлар егаллаганида улар қилган бу ишни қилмади. Чунки улар ўзларининг нафсларига ега инсонлар еди. Демак, мўмин кишидаги улуғ сифатлардан биттаси ўзининг нафсига егалиги, нафсини жиловлай олишлиги, ҳиссиётларига, ўзини хоҳиш истакларига берилиб кетмаслиги. Демак, мовмин киши подшоҳ екан. Ўзини нафсига ега екан.
Аллоҳ таолонинг ал малик исмидан оладиган улушлардан биттаси мана шу бўлади. Ўзингга ўзинг егамисанс? Иймон бу илмий мартаба, ахлоқий мартаба ва гўзаллик мартабаси. Ҳозирда кўпчилик одамлар мўмин деган калимага еътибор қилишмайди. Масалан, бир одам доктор аҳмад деб чақирилади. Демак, аҳмад исмли инсон доктор деган унвони бор. Ана шу унвонга йетишлик учун бу одам жуда кўп меҳнат қилган. Катта бир илмий йўлни босиб ўтган. Жуда кўп китоб ўқиган. Қанча қанча имтиҳондан, синовдан ўтган. Мана шу ишлардан кейин унга доктор деган унвор берилди. Мурод ака, биз мўмин деган сўзга ҳам бир еътибор беришимиз керак. Бу жуда катта мартаба, жуда катта унвон.
Мисол учун айтамиз. Масалан, Абдураҳмон мўмин дейилди. Енди чинакам мўминми? Агар чинакам мўмун бўладиган бўлса, уни ахлоқи албатта гўзал бўлади. Қайтариб айтамиз, иймон бу гўзал ахлоқ дейилади. Рўпарангда турган мўмин биродарингни ахлоқи сеникидан кўра гўзалроқ еканми? Демак, унинг иймони ҳам сени иймонингдан гўзалрўқ екан. Агар Аҳмад ёки Абдураҳмон мўмин дейилса, чинакам мўмин бўладиган бўлса, бошқача бўлиши мумкин емас. Ҳақиқий мўмин киши ёлғончи бўлмайди. Хиёнаткор бўлмайди, мунофиқ бўлмайди! Ваъдасида туради, аҳдига вафо қилади, бировни ҳақига тажовуз қилмайди, жамиятга фойдали инсон бўлади. Ҳақиқий чинакам мўминов жамиятга фондали инсон бўлад. У фойдаси пули билан тегяптими? Илми биланми? Меҳнати биланми? Одамларга, жамиятга фойдалими? Демак, мана шу одам мўмин бўлади. Иймон илмий мартаба дейилди. Бу нима дегани? Мўмин киши бу дунёдаги енг катта илмни топди. Енг катта ҳақиқатга еришди.
Бу нима еди? Бу қанақа ҳақиқат, қанақа илм еди? Бу ҳақиқат коинотни нима еканлигини англаб йетди. Аллоҳни таниди. Ҳаёт нима, ўлим нима, буни тушунди. Демак, иймон бу илмий мартаба. Иймон гўзаллик мартабаси дейилди. Бу нима дегани?
Дунёдаги ҳақиқий бахтли инсон бу мўмин инсон. Бошқача қилиб айтсак, бу дунёда ҳақиқий баҳтли инсон фақатгина мўмин киши. Биз ғарбдан, шарқдан келган тушунчаларга қараб, интернетдан, телевизордан, бошқа бир оммавий ахборот воситаларидан келаётган маълумотларга қараб туриб, енг бахтли инсонни моддий ҳаёти зўр бўлган инсон деб тасаввур қиляпмиз.
Кўчалар теккис, ойликлар катта, турмуш тарзи зўр, машиналари янги, фалон фалон мамлакат. Агар шу моддий томонига қараб туриблар инсонларни бахтли дейдиган бўлсак, демак бизни исломий тасаввуримиз тўғри емас. Фақат ҳақиқий мўмин инсонгина бахтли бўлади. Қайтарамиз. Фақатгина чинакам мўмин инсонгинагина бахтли бўллади. Чунки у ҳаётидан рози.
Бахт нима еди? Бахт бу розилик. Ўша биз айтаётган дунёвий ҳаёти зўр бўлган инсонлар қалбада розилиги йўқми? Демак бахтсиз у инсон. Бир оғайнимиз айтган еди бир йигирма йил бурун. Ўзи уста еди, манақа машина ремонт қиладиган. Ўша отвёркасини омборини олиб чиқади. Тўртта бешта машина келади, ремонт қилади, беш олти сўм топади, кириб кетади. Жамғармаси йўқ. Сейфи йўқ. Йўқ. Кунлигини топади яшайди. Ўша пайтда дейди, ўн минг долларим бўлса йетади дер едим, машина дейди.
У учун бахт ўн минг доллар екан. Кейин машина савдосига ўтиб кетди у биродаримиз. Бўлди. Кейин ўн минг долларни топдим дейди. Йетдими десам, йўқ дейди. Ҳа, у ёғини биласизлар енди. У ёғини гапирманг, қўяверинг. Ўн минг бўлгандан кейин юз минг дейди, юз минг бўлганидан миллион дейди. Демак, бу одам, агар шунақа фикр билан яшайдиган бўлса, ҳеч қачон бахтли бўлмайди.
Мўмин Аллоҳни танийди. Енг катта ҳақиқатни англаб йетган. Ўлим нималигини, ҳаёт нималигини билади. Ўлимдан кейин нима борлигини билади. Ҳаётидан рози. Иймон бу илмий мартаба, иймон бу ахлоқий мартаба, иймон, бу гўзаллик мартабаси. Демак, мен мўминман деган пайтимизда, шу нарсалар бизда борми йўқми қараб қўяйлик.
Мўмин одам бошқалардан ажраб туради. Бошқалар кўрмаган нарсани кўради. Мўмин ҳаётга ҳикмат назари билан қарайди. Мўмин бу борлиғни ҳақиқатини тушуниб йетган. Мўмин ўзини бу дунёдаги вазифасини яхши билади. Мўминнинг ғами улуғ бўлади. Рисолоти буюк бўлади. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилингани ҳадисда бир қора аёл, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидини шупуриб тозалаб турар еди. Кўримсиз, унақа бир ҳеч ким бир еътибор бермайдиган бир қора аёл. Бирданига йўқ бўлиб қолди ҳалиги аёл. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳ у васаллам саҳобаларидан у аёл ҳақида сўраганларида айтишдики, вафот етди тунда, олиб бориб дафн қилиб қўйдик. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, афалак кум тун адан тумуни. Ҳа мени чақирмабсизларда дедилар. Енди саҳобалар бу қанақа, кўримсиз бўлган, оддий бўлган, бу қора аёлни жанозасига Пайғамбаримизни безовта қилишни хоҳлашмади. Мана шу ишни майда санашди. Пайғамбаримиз бу нарсани ешитиб туриб, ду луня ала қоблиҳан. Қабрига мени олиб боринглар, дедилар.
Олиб боришди, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза ўқидилар. Кўринг. Мусулмонлар бу нарсани йенгил қарашда, унақа арзимаган нарса дейишда, лекин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ишни улуғ иш еканлигини сиз билан бизга таълимини беряптилар. Масжидни шупуришлик. Ҳеч кимни кўзига кўринмайдиган, еътиборга илинмайдиган иш.
Лекин мўмин одам буни улуғ иш етганлигини кўради. Ўзини шаҳвати учун, ҳавойи нафси учун яшаётган инсон, фақир, камбағал, заиф муҳтожларни кўрмайди. Уларга еътибор қилмайди. Бунақа инсонлар Аллоҳдан узоқ инсонлар дейилади. Мўмин бунақа бўлмайди. Айтдик ҳозир. Мўмин бошқалар кўрмаган нарсани кўради. Чуқур фаҳми бор, кучли идроки бор, улкан қалби бор. Бунақа қалб егаси кибр қилмайди.
Айтаётган сўзлари қалбдан бўлади. Бунақа мусулмон одамнинг ҳолати дунёдаги енг катта мушкулалардан кўра каттароқ бўлади. Яъни бунақа еътиқодлик, бунақа тасаввурлик мўминни кўзида дунёнинг енг катта муаммолари ҳам арзимаган нарса бўлиб кўринади.
Ҳа, бир каттароқ бир молини бир қисмидан ажралиб қолди, конфискатсия бўлди, денгизга чўкиб кетди, инфаркт бўлиб қолади, инсулт бўлиб қолад. Ваҳоланки яна у бойлигини ярми турибди. Демак, бу инсон майда инсон. Ҳа домла, беш юз минг. Чакана пулми? Ҳа, чак. Азакам пул емас. Бошинг омонми?
Ақл ҳушинг жойида турибдими? Тикка туриб юрибсанми? Йеганинг кириб чиқиб турибдими? Ҳа, Аллоҳ берувди. Аллоҳ олди. Берганда синаган еди. Бериб синаганда, яхши ўтган имтиҳондан, енди олиб синагандачи? Тушунарли миродалар? Ҳақиқий мўмин кўзида бу дунёни катта муаммолари ҳам, дунёни каттамуаммолари ҳам майда муаммо бўлиб кўринади.
У учун енг катта мусибат динийдаги мусибат. Қалъа таж ал мусибатанафи динина. Мусибатимизни динимизда қилиб қўймагин. Яъни динимизда мусибатга учрамайлик. Бунақа одамлар озгина иқтисодий қийинчиликка тушиб қолса, тушкунликка тушиб кетади. Бунақа одаммлар ўзига керак бўлмаган нарсаларни қарзга бўлса ҳам олиб, ега бўлмоқчи бўлади. Бунақа оламлар чўнтагида ҳемири йўқ. Чўнтагида пул йўқ. Банкдан кредитга пул олиб тўй қилади ресторанда.
Борми? Муҳими тўй зўр ўтсин. Тўртта бешта артист келиб унга бир хизмат қилиб беради, катта пулни тўлайди, хурсанд. Кейин нима бўлади? Тешик тоғорани олдида ўтиради. Ҳақиқий мўминни кўзида бу дунёнинг енг катта мушкуласи ҳам майда бўлиб кўринади. Чунки қалби кучли, иродаси мустаҳкам, ҳиммати олий бўлади. Мўминни мақсади олий бўлада. Шунинг учун уни мақсадларига йетишни йўлида унга учрайдиган нарсалар ҳеч нарса емас. Диққат қилинглар шу гапга. Олдига қўйган мақсади олий ва ана шу олий мақсадга йетишлик учун меҳнатни ҳам олисини қилиш керак. У олий мақсади олиб борадиган меҳнат ҳам олий бўлади, уни йўлидаги машаққатларга парво қилинмайди.
Мусулмонни бу дунёдаги еҳтиёжларидан кўра мақсади олироқ бўлади. Одамларни кўрасиз, мақсади уй. Мақсади уйланиб олиш, мақсади каттароқ пул. Бор мақсади шу. Бунақалар ўша нарсага еришгандан кейин ҳаёти зерикарли бўлиб қолади. Чунки бошқа мақсад қолмади да. Ҳақиқий мўмин унақа бўлмайди. Умматни ғами билан яшайди. Халқни ғами бил ан яшайди. Уни мақсадлари ҳожатларидан олийроқ бўлади. Чунки уни ҳаётда кўзлаган мақсади ва зиммасида вазифаси бор. Шунинг учун инсон юксалиши, биродарлар, олий мартабада бўлиши, уни мақсадларига қараб белгиланади. Қанчалар мақсадингиз олий бўлса, шунчалар юксаласиз.
Бандалар орасида ҳақиқий подшоҳ ким екан? Ўзини нафсига ега бўлган. Ҳавойи нафсини жиловлаган одам. Ҳақиқий муаммо шунақа бўлади. Уни ўлчовлари, тушунчалари бор. У ҳаммага ергашиб кетавермайди. Уни мақсадига олиб борадиган амали бор, манҳажи бор ва мана шу нарса уни бахтли қилади. Аллоҳ азиз ва жалала ҳаммаларимизни нафсларимизга ега бўлишликка тавфиқ берган бўлсин.