MMaviza
Ал-МаликТекширилган24 daq

81-ДАРС АЛ-МАЛИК (4-ҚИСМ) / АСМА-УЛ-ҲУСНА

Абдуллоҳ Домла · Асмоул ҳусно

0:00
23:31
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Иннал ҳамдилиллаҳи инаҳмадуҳу анаста инуҳу анаста охируҳ ва наъудҳуллаҳи мин ашъурур яънфусина. Ва мин саййиъати анна лина ман яҳдиҳиллаҳи фалаҳ мудилала ва ман юдилин ҳу фалаҳа дияла. Ва нашадвал ла илоҳиллаллоҳу ваҳдаҳлала шарикала. Ва нашади анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Аммабод, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳ субҳанаҳ ва таолонинг гўзал исмлари асмоли ҳусно силсила дарсларидан аллоҳ таолонинг алмалик исмини дарс қилаётган едик. Давом етамиз. Алмалик зотнинг исми, сифатнинг исми ва феълнинг исми. Алмалик исми аллоҳ таолонинг зотига далолат қилади. Яна бу исм у зотнинг феълига ҳам далолат қилад. Таба аро калладий биядиҳил мулк. Барча оламлар подшоҳлиги ўз қўлида бўлган Зот, Аллоҳ баракотли буюкдир. Демак, барча нарсанинг мулки Аллоҳ Субҳанаҳ ва Таолонинг қўлида.

Ва субҳаналладий бияддиҳий малакуту кулл шай. Бас, барча нарса нинг егалиги ўз қўшида бўлган аллоҳ ҳар қандай абу нуқсондан покдир. Бу ўринда биринчи оятда ал мулк дейилди. Ал мулк жисмлар мулки, малакут, нафслар, жонлар мулки. Демак, Аллоҳ Таоло инсонларнинг нафсларини ҳам егаси, жисм жасадларини ҳам егаси. Аллоҳ Таоло инсонгларни жасадларига ҳам тарбия беради, нафсларига ҳам.

Жасадларимизни тарбия қилади, унга керак бўлган ҳамма нарсани ато қилди. Йейиш, ичиш, таом, шароб, ҳоказолар, ҳавола. Нафсларимизни ҳам Аллоҳ Таоло тарбия қилади. Қанақа қилиб? Агар Аллоҳни мана ҳажидан чиқиб кетадиган бўлсак, устимизга мусибат юборади, шу билан ўзини тоатига қайтаради. Демак, Аллоҳ Таоло бизнинг жасадларимизга ҳам подшоҳ, Ал-Малик, нафсларимизга ҳам подшоҳ, Ал-Малик.

Ал-Малик исмининг лавозимларидан. Биринчиси, ал улуғ. Олийлик. Фатаъал Аллоҳу лмалакул ҳақ. Ҳақ подшоҳ, Аллоҳ юксакдир. Яна битта маъноси истеъфо. Яна битта маноси аттамлик, егалик қилиш. Бу мавзуйимиз ўта бир нозик. Аллоҳ Таоло Ал-Малик екан. Аллоҳ Таоло ўзи подшоҳ ва ега. Яна Аллоҳ Таоло бошқаларни ҳам нима-гадир ега қилиб қўя олади.

Бир инсонни қўлида бир катта мансаби бўлса, битта бир буйруғи билан бир одамни уйли қилиб қўйиши мумкин. Ана шу мансабдор қанчалар мансаби катта бўлса, ёки бир бадавлат бой одам қанчалар катта бой бўлса, рўпарасида турган одамни шунчалар катта нарсага ега қилиб қўйса имконияти бор. Енди Аллоҳ Таоло ҳам подшоҳ, ҳам ега ва мана шу ега бўлишлик ҳуқуқини ҳам бериб қўя олади.

Бандани соғликка ега қилиб қўяди, бойликка ега қилиб қўяди. Қувват ега қилиб қўяди, илмга ега қилиб қўяди. Енди бу нарсани олиб ҳам қўяди Аллоҳ Таоло. Тўқсондан ўтган бир оқсоқолдан сўрашяпти. Қадди қомат келишган, кўзлари тиниқ, тишлари ўрнида. Қўйингки, унақа жасади юдаб кетмаган.

Аллоҳ қодир шунга ега қилиб қилиб қўйгансиз. Аллоҳ уни шунақага ега қилиб қўйишлиги учун сабабларни қилиш керак еди. Бу оқсоқолдан сўрашди. Қандай қилиб беришдингиз бу нарсага деганида, ей болам, деди у киши, бу аъзолар Аллоҳ Таолонинг бизга қўйган омонатлари еди. Омонатга хиёнат қилмадик, ҳаром харишдан еҳтиёт қилдик. Аллоҳ қариганимизда бизга буларни сақлаб берди дейди. Демак, Аллоҳ Таоло ҳам ўзи ега ва бандаларни ҳам нимагадир ега қилиб қўйишлиги Аллоҳ Таолонинг қудратида. Аллоҳ Таоло бандаларга егалигини беради. Ақл, ақли бор, қуввати бор, заковати бор, ҳусни бор, салобати бор, фарзанди бор, аёли бор. Ана шу ега қилиб қолган нарсалари Аллоҳ Таолонинг биродарлар синови дейилади.

Қувват дейилади, учта нарсада бўлади. Молда, илмда, мансабда. Агар мансабингиз бўлса, ҳақни юзига чиқаришлик имкониятингиз бўлади. Зулмни, гуноҳ мақсадни тўхтатишга қувватингиз бўларди. Олим бўлсангиз, илмингиз билан одамларни саводатли қилишга имкониятингиз боради. Бой бўлсангиз одамларга молингиз билан ёрдам берасиз. Мансабни ҳам, илмни ҳам, молни ҳам ким беради егалигини Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло беради. Енди қайси бир бандага шу нарса берилган, қайси бир бандога берилмаган. Биродарлар, бергани азиз қилиб қўйгани, бермагани хор қилгани емас.

Қайтарамиз. Берди, азиз қилди, бермади, хор қилди дегани емас. Бергани синов, ман қилгани шифо. Нимадан шифо? Гуноҳ маъсиятдан. Инсонга мансаб берилди, илм берилди, бойлик берилди. Демак, масъулият ҳам шунга яраша бўлади. Бунақа имкониятда бир одамлар битта савоб иш қилса, иккита савоб олади. Битта савоб амал қилса, икита ажра олади. Биттаси ўзи қилганига, иккинчиси бошқалар ергашганига.

Енди мана шу нарсага ега бўлган одам битта гуноҳ қилса, икчта гуноҳ ёзилади унга. Биринчиси ўзи қилганига, иккинчиси одамлар ергашганига. Бойлар исрофни бошлашади. Тўй тўрт кунда, ўлиб йетим, ўлиб йетиб маъорат маъракаларида. Ким ергашади уларга? Камбағал. Ҳажга бормайсизми деса, борардим дейди. Пулим бор, фақат ҳаж келгандан кейин еҳсонни ўйлаб бора олмаяпман дейди.

У еҳсонни ким бошлаган? Бойлар. Бойлар. Шунинг учун айтяпмиз да, бой одам бир гуноҳ маъсиятни бошласа, истирофни, унга иккита гуноҳ бор. Биттаси ўзи қилгани учун, иккинчиси одамлар унга ергашгани учун. Шунинг учунга бой одамларни ҳоли анча қийин бўлади. Камбағал одамларни холидан, қиёмат кунидан.

Бу загранадан келасиз. Таможнини ўтаётгандаги чамадонларингизни сонига қаралганидек. Ҳалиги камбағал одам ручнойи ҳам йўқ. Паспортини беради, тарсак ташлаб ўтиб кетади. Енди боя бойчи юким чиқмаяпти дейди. Меники учта чамадоним чиқмаяптида қарашиб қўйлар дейди. Уни чиқиб қолгандан кейин олиб ўтишни машаққат. Шунинг учун қиёматга борганда биродарлар Сулаймон алайҳиссалом дейилади, пайғамбар. Ҳамма пайғамбарлар жаннатга кириб кетганидан қирқ йил ўтиб, кейин жаннатга киради дейилади. Олал оқибат киради, лекин ҳисоб китоб оғир ўлади.

Демак Аллоҳ Таоло алмалик бўлган зот. Ўзи ҳам егалик қилади, бошқаларга ҳам егалик имкониятини беради. Дунёда ато қилинган уруш насибалар имтиҳон. Уларни борлиги ҳам синов, йўқлиги ҳам синов. Қайтариб айтамиз. Биз бу дунёга синов учун келганмиз. Сизлар дебилар? Алладий холақол маъутавал ҳаят алияв луwакум ай юкум ахсану амала.

Сизларнинг қайси бирингиз гўзалроқ, чиройлироқ амал қилишингизни синаш учун ўлим ва ҳаётни яратган Зот Аллоҳ. Ҳаёт билан ўлимни Аллоҳ яратди нима учун? Бизни синашлигимиз учун. Қайси амалда чиройлироқ қиламиз? Шунинг учун дунёга келдик, бердими? Синов. Бермадими? Бу ҳам синов. Бойлик насиба улуш, илм насиба улуш, ақл заковат, нутқ, хитоба насиба улуш, жасаднинг салобати насиба улуш. Бу нарсалар Аллоҳ Таолонинг ўзи билган ҳикмат учун инсонларни ўртасида турли қилиб тарқатилган. Кимда бор, кимда йўқ. Кимга беҳисоб қилиб берган, кимга озгина берган. Лекин боя гапимизни қайтарамиз, борлиги ҳам синов, йўқлиги ҳам синов.

Қўлингизда нима бор биродар? Бойлик борми? Демак, қиёматда бойликдан ҳисоб китоб қилинасиз. Илм борми? Илмдан. Мансаб борми? Мансабдан. Қувват борми? Қувватдан. Нима берилган бўлса, шуни жавобини берасиз. Енди нима йўқ? Пул йўқ. Демак, сиз қиёматда камбағалликдан имтиҳон қилинасиз. Аллоҳ таолосида камбағалликка билан синаяпти. Қувватингиз йўқ. Демак, заифлик билан имтиҳон қила оласиз. Нимангиз бўлса, сиз ундан ҳам имтиҳон қиқиласиз. Нимангизи йўқ бўлса, ундан ҳам имтиҳат қилинасиз. Йўқлиги билан саналасиз да шу нарсани.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуосига қулоқ тутамиз. Аллоҳумма ма розоқ тани мин ма вҳиббу фажи ал ҳу қувватан ли фима тоҳиббу. Аллоҳумма ме завойита ан ли мин ма вҳиббу, фажи ал ҳу фароған ли фима тоҳи бу. Имом Термизийдан. Парвардигор, деяптилар Расулуллоҳ. Мен яхши кўрган қайси нарса билан мени ризқлантирган бўлсанг, менга нима берган бўлсанг? Бас уни сен яхши кўлган нарсада менга қувват қилган.

Парвардигор, мен яхши кўртган қайси нарсани мендан нари қилган бўлсанг бермаган бўлсанг, бас ўша ҳолатни ўзинг яхши кўрилган нарса учун менга фориғлик қилган. Дунёда катта берган бўлсанг, сени рози бўладиган ишларга садланадиган нарса қилиб бер. Енди дунёда катта бермаган бўлсанг, ўзингни ибодатингга кўпроқ вақтини ажратиб қўйган бўлгин. Маъқулми? Дунёси кўп одамга қийин. Дунёси кўпе одамга қиён. Чакана нарсани томирини ушлаб туриш керакми, тўғрими? Енди йўқ бўлса чи?

Демак, банда борки, унга нимадир берилган ва нимадир берилмаган. Берилган нарсасида ҳам имтиҳон, берилмаган нарсасида ҳам, имтиҳон. Инсон дунёга келишлигида ихтиёр йўқ еди. Инсон дунёгача келди, ундан ҳеч ким сўраб ўтирмади. Лекин дунёда қандай яшашликда ихтиёри бор.

Истадибилла. Ман каъна юридула ажилата ажжаллалаҳу фиҳама нашав лиман нурин. Ким дейди Аллоҳ Таоло? Нақд дунёни кўзловчи бўлсин, шу дунёдинглар деса, биз шу дунёда улардан ўзимиз истаган кимсалар учун ўзимиз хоҳлаган нарсани нақд қилиб беравермиз. Бир одам фақат дунё деяпти. Аллоҳ Таоло унга бераман, ўзим хоҳлаганимча деяпти.

Албатта, бунда катта ҳикмат бор, раҳмат илм бор. Қаранг оятда. Ким фақат шу дунёни кўзлайдиган бўлса, уларга бу дунёдан ўзимиз хоҳлаганчани берамиз дейди. Агар инсонга мана шу дунёни матоҳида Аллоҳ Таоло берган бўлса тезда, битта ҳикмат бор. Бу ҳикмат нима?

Сумма жаҳлна ала ҳу жаҳаннама, ясла ҳа мазмунман маъдуҳавров. Бир одам фақат дунёни бер деди. Фақат дунёди бер деди. Аллоҳ айтяпти, тезда бериб қўямиз. Нима учун? Сўнгра унинг учун ўзи мазамат ва қўнгъинга дучор бўлган ҳолда келадиган жаҳаннамни жой қилиб беряпмиз.

Роббана атина фиддуния ҳасана деганлар бор. Оят бор Қуръонда. Парвардигор шу дунёда яхшилик берса ҳам бўлди дейишган. Яна бир тоифа бўлган. Роббана атина фиддуниа ҳасана ва фил а ҳироти ҳасана деганлар бор. Парвардигор бизга дунёда ҳам яхшилик бергин, охиратда ҳам яхшилик беринг деган. Биз ўша мўминлармиз. Аммо шундай тоифалар бор, фақат дунёни беради дейди.

Буёғини қаранг. Оятни давомини қаранг. Омон ародал а ҳирота ва са алаҳа са аяҳа. Ким охиратни истаса ва мўмин бўлган ҳолида охиратга лойиқ сай ҳаракат қилса, воҳиво мўминун, мўмин бўган ҳолида, фа ула ека ка насаюҳун машкуро. Мўмин бўгган ҳолида сай ҳаракат қилсак, бас ундай зотларнинг сайлари аллоҳнинг наздида мақбул бўлур. Битта одам фақат дунёда берди.

Дунёда берсанг бўлди деди. Аллоҳ Таоло тезда бериб қўйди. Охиратга борганда жаҳаннамга киради. Иккинчи одам охиратда бўлишингни умид қилди. Дунёда берди бермади, муҳим емас, охиратда берсин деди. Аллоҳ Таоло уларни амалларини қабул қилди. Енди қараб туринг. Иккаласи ҳақида Аллоҳ айтаяпти. Кун ла нумид ду ҳа ула и ва ҳа ула мин ато и роббик, вама ка ана ато и роббика махзуров. Е Муҳаммад алайҳиссалом, бу дунёда одамларнинг барчаларига, мана бу мўминларига ҳам, мана бу копилларига ҳам Парвардигорингизнинг неъматидан ато қилаверамиз. Парвардигорингизни неъмати ҳеч кимдан ман қилинмайди. Дунёда.

Бир тоифа дунёда берса ҳам бўлди деди. Аллоҳ берди, охиратда жаҳаннам бор. Иккинчи тоифа дунёда ҳам охиратда ҳам деди. Шунга ҳаракат қилди. Аллоҳ Таоло мукофотини улуғ қилди. Енди айтяпти, иккала тоифага ҳам бераверамиз. Дунёда бераверамиз, лекин инсон қайси тоифадан бўлишлигини танлашни ихтиёри бор. Маъқулми? Енди қанча яшаймиз деб ўйлайсизлар? Мана бу йерда ўтирган енг кичкинамиз неччига кирган? Айтайларчи?

Беш яшар ўлсин. Юз йилдан кейин бўладими ўша одам? Йўғе. Юз йил бурун шу қишлоқда яшаган одамлардан биронтаси қолдими? Юз йилдан кейин мана шу қишлоқда яшаётганлардан биронтаси қоладими? Дунё деса ҳам ўлди, оғират деса ҳам ўлади. Ким ютди?

Ким ютди? Бандаси енди ихтиёр бор. Қайси нарсани талабида содиқ бўлсанг, унга еришасан. Содиқ бўлдинг, сенга ато қилинади. Охират диёра деяпсанми? Охират учун ҳаракат қилгин, дунёда ҳам беради Аллоҳ Таоло. Агар ана шу талабингни қўлга киритишни йўлида содиқ бўлмайдиган бўлсанг, фақат орзу қиладиган бўлсанг. Меҳнат, ҳаракатни қилмайдиган бўлсанг у нарса сенга берилмайди, чунки Аллоҳ Таоло у хом хаёллар билан муомала қилмайди.

Демак дунё матоҳи биродарлар синов учун берилган екан. Берса ҳам синов екан, бермаса ҳам синов екан. Уларнинг бировларидан бировларини қандай устун қилганимизни кўринг. Нозикойим. Аллоҳ Таоло айтади: ўн зўр кайфи фаддан ла баъдаҳум алабаъу. Бу дунёда дейди Аллоҳ Таоло Исро сурасида: бу дунёда уларнинг бировларидан бировларини ризқ мартабада қандай устун қилиб қўйганимизни кўринг. Инсон дунёга келди, ризқи тақдирига ёзилган.

Бир одамни бой бўлишини Аллоҳ ёзди, бирини камбағал бўлишини ёзди. Бу Аллоҳни хоҳишини. Бирини иккинчисини ризқи рўзада нима қиляпти? Кафолатли қилиб қўйяпти. Катта бир компанияни, корпоратсияни юритаётган одам билан кўчада ўша аравасини итариб, помидорини сотиб юрган одам баробар бўладими? Йўқ. Ўртада тафовут бор. Ўша нейрохирург билан ёнида хизмат қилаётган ҳамшираси баробар бўлади ми? Йўқ. Қишлоқдаги мактабни муаллими билан, о университетдаги профессор тенг бўладими?йўқ. Бирини, иккинчисини ризқ рўзалар маъқул дейди, Аллоҳ Таоло. Тафовутли қилиб қўйдик.

Лекин. Ва лал ахирату акбару даражатинг ва акбарутоҳ дейилади. Шак шубҳа йўқки, охират даражалари неча баробар улуғ ва афзалодир. Инсон ана шу олдинга қўйган мақсади йетишлиги учун доктор деган унвонни олишлиги учун ёки фалончи пули бор бой деган номни олишлиги шу учун меҳнат машаққатларга киришади. Ана шундай меҳнат машаққатлар евазига топган нарсасини олим бўлганди, бой бўлганди академия бўлганди. Одамлар бу нарсани кўриб туриб катта нарса дейди. Бу нарсалар ҳаммага берила олмайди тўғри. Лекин ана шу нарсани одамлар катта ютуқ, муваффақият деб ўйлайди.

Қайтариб айтаман, фалончи миллиардер, фалончи профессор, фалончи манақа чемпион, фалончи мана қа мана қа. Дунё матоҳи унга берилди. Ва мана шу нарсани одамларни кўплари катта ютуқ деб ўйлайди. Бу ютуғми бу? Ҳақиқий ютуғми? Кейин нима бўлади? Кейин аниқ келадиган нарса нима? Ўлим. Ўлим келгандан кейин пули ҳам тепада қолади, унвони ҳам тепада қ олади.

Енди улуғлик нима бу йерда деса, ҳақиқий улуғлик, ғалаба, ютуқ бу қиёмат кунида ютуққа еришдик. Бизни кўзимизда доимий суратда шу бир дунё матоҳида муваффақиятга еришган одамлар билан кўз кўз қилинаверади. Ва мана шуларни Аллоҳ ёрла қилган бахтли одамлар деб ўйлайди кўпчилик. Лекин ҳақиқий бахтми бу? Ҳақиқий баҳт нима? Қиёмат кунги, охират кунги бахтга ега бўлишлик.

Чунки ҳозир айтиб ўтдик, ўлим ҳамма нарсани кетказади. Бойни бойлигини кетказади, камбағални камбағаллигини, подшоҳни подшоҳлигини, қулни қулчилигини кетказади. Ўлим ҳамма рарсани йўқ қилади. Ана шу ўлим келгандан кейин ютуққа еришган одам ҳақиқий ғолиб одам ҳисобланади. Чунки бу дунёнинг насибаси вақтинчалик. Синов ўлим билан ҳаммаси тамом бўлади.

Дунё матои ҳам. Аллоҳ таоло енг ёмон кўрган подшоҳ, бу Фиръавн. Ана роббукул мул аъла деган. Аллоҳ у подшоҳликни унга ҳам бераверди. Ўзи яхши кўрган пайғамбар Сулаймон алайҳиссаломга ҳам ўша подшоҳликни бераверди. Демак, дунёдаги подшоҳлик Аллоҳ яхши кўиган, ёмон кўркан бандасига ҳам бераверар екан. Бойлик. Қорунга ҳам берилди. Қорунга ам берилди, кофирга. Абдураҳмон ибновга ҳам берилди. Хулоса, дунё матоҳи бир одамни қўлида бўлишлиги Аллоҳни азиз қилгани белгиси емас екан. Чунки яхши кўрганга ҳам, ёмон кўрганга ҳам бериб юборибди. Дунё матоҳини бермаганлиги Аллоҳ хор қилганлигини белгиси емас еканс. Маъқулми? Енди қарангки, Аллоҳ Таоло аввал яшаб ўтган умматларда айтяпти.

Фалам маъносуми дуки рубиҳи, фатаҳна алиҳим абба ва кун ли шей. Мана ғарбда ҳозирги кундаги зўр моддий ҳаётини кўриб туриб, моддий ҳаётининг зўрлигини кўриб турип, Аллоҳ буларга берганда деган хаёл келса, ешитайлик оятга. Енди, ўзлари учун еслатма қилиб берилган нарсани унутган вақтларида, уларга ҳамма нарсанинг ешикларини очиб қўйдик.

Аллоҳни умуман унутиб юборишувди. Аллоҳ дунёни ҳам ешигини очиб қўсйди. Қачонки ўзларига берилган нарсалар билан шод, хуррам турганларида, уларни тўсатдан ушладик, бас, бутунлай номурод бўлдилар. Ҳақиқий ғалаба ҳақиқий ютуқ, ўлимдан кейинги ютуқ. Али ибн Абит олиб айтади, ҳақиқий бойлик ва ҳақиқий камбағаллик Аллоҳга рўбарў бўлингандан кейин маълум бўлади. Қиёматга борганда кўрамиз, ким бой, ким камбағал. Аллоҳга рўпара бўлгандан кейин кўрамиз, кейин бахтли, кейин бахтсиз. Аллоҳга рўдара бўлгандан келинг кўрамиз, қийин азиз, қийин хор.

Қул иннал ҳосири иннала динаҳ ҳосилвон ҳуса ҳуваҳри ҳимявмал қияма. Енг катта зиённи Аллоҳ Таоло нима деяпти? Айтинг. Енг катта зион кўрганлар ким? Қиёмат кунида ўзларига ҳам, аҳли оилаларига ҳам зиён қилган кимсалардир. Яъни кофирлар. Ўзи кофир бўлиб ўзи ҳам зиён қилди, кофир бўлиб бола чақасига ҳам зиён қулди. Жуда маъруфа нарса.

Бой инсон бойлик деган имтиҳонга, синовга дунёдан учради. Бойлигини фақат ўзини кайф сафосига, ҳузур ҳаловатига сарфлади. Фақир мискинларга бермади, Аллоҳ рози бўладиган жойга садақа қилмади. Йетмиш йил яшади. Зўр яшади. Лекин барибир нима бўлади охирида? Барибир ўлади. Демак синовдан ўта олмади. Яна битта одам, йетмиш йил ишлади, фақир яшади.

Кунига рози бўлди, ибодатини қилди. У ҳам бир кун келиб нима бўлди? Ўлди. Аммо у синовдан ўтди. Абадий саодатни қўлга киритди. Биродарлар, дунёда берилаётган нарсалар ҳаммаси синов. Қийинчилик ҳам, тортишлик ҳам, борчилик ҳам, йўқчилик ҳам, соғлиги ҳам, касаллиги ҳам. Енди, буларни бари сиз билан бизни охиратдаги саодатга, ё аллоҳ сақласин, шақоватга олиб бориб қўядиган амаллар бўлади. Аллоҳ азза ва жалла ўзи мана шу дунёда шукур келтириб, рози бўлиб, аллоҳ таолонинг ибодатини чиройли суратда адо қиладиган бандаларда қилишлигини сўраймиз. Ақули қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ алайҳи валакум. Инналлоҳи ва малака туғи ю соллу ана ала набий. Я ю ҳалладина аману соллаллоҳу алайҳи ва салламу таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таърви ва биракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш