Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инда алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу вараста, инуҳуҳу вараста ғуфуруҳ. Ва наъудҳ биллаҳи мин шукуриям ҳусина ва мин саййиъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳ ҳуфала мубиллала ва ман юғдилилгу фалаҳа ҳадияла. Ва нашхадаҳ аллоҳ илоҳи иллаллоҳ ва ҳидаҳулар шарикала ва нашхадуҳ анна муҳаммадан абдуҳу расулуҳ. Амма баъда, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъал ва баракатуҳ.
Аллоҳ субҳанаҳ ва таолонинг гўзал исмлари асмо ул ҳусно силсалар дарсларидан, биродарлар. Аллоҳ таолонинг ал азиз исмини, ўтган дарсимизда бошлаган едик. Аллоҳ таоло азиз бўлган зот. Мана азиз деганда, агар махлуқотларга ишлатилинадиган бўлса, бу ўша азиз дейилаётган нарса нодир, камёб ва унга талаб жуда ҳам катта деган маънода билдиради. Масалан, алмаз ноёб, талаб катта, қиммат, унга йетиш қийин. Енди аллоҳ таолони ал азиз дейган пайтимизда, аллоҳ таоло ҳеч кимга ўхшамаслиги, ҳамма нарса, ҳар нарсада унга муҳтож еканлигини тушунамиз. Азиз нарса деганда, у шунақа нарсаки, унга йетишлик қийин. Масалан, президентни қабулига киришлик азиз нарса. Чунки президентни қабулига киришлик осон емас да. Нечта чиғириқ бор, нечта жойга ёзиш керак, қанча кутишлик керак. Подушоҳни қасрга киришлик, демак, қийин нарса. Енди Аллоҳ Таолони азизлик екан пайтимизда, Аллоҳ Таоло ҳаммадан олий ва юксак еканлигини тушунамиз.
Аллоҳ Таолонинг азизлиги, биз Аллоҳ Таолони идрок қилолмаслигимиз. Вома олти етун минала илми ила қоли. Аллоҳ Таоло айтади, сизларга жуда ҳам оз илм берилган. Аллоҳ Субҳанаҳ ва Таолонинг зотини қандай еканлигини Аллоҳ Азза ва Жалланинг ўзи билади холос. Аллоҳ ҳақидаги бандаларнинг илм маърифати мутлоқ, комил емас, нуқсонли.
Аллоҳнинг зотини идрок қила олмаслигингни идрок қилишинг Аллоҳнинг зотининг идрок қилишингдир. Аллоҳнинг з отини қанақалигини? Идрок қила олмаслигингни идрок қилишинг Аллоҳнинг зотини идрок қилишингдир. Мен аллоҳни қанақа еканлигини, зотини идрок килолмайман екан, ақлимга сиғдиролмайман екан дедингизми? Демак, Аллоҳда танибсизсиз.
Чунки, биродарлар, бизни илмимиз чекланган. Биз ожиз бандамиз. Ақлларимизни чеки бор. Шунинг учун Аллоҳ Таолони зотини идрок етишликка ҳам сиз билан биз ожизлик қиламиз. Саййидул халқ бўлган Муҳаммад Мустафао соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Аллоҳ Таоло ҳақидаги илми мутлоқ комил дейилмайди.
Ҳатто Муҳаммад алайҳиссалом ҳам Аллоҳ Таолонинг зотини, ҳақиқатини тўлиқ била олмайдилар. Демак, Аллоҳ Таолони азиз деганимизда, биз у зотни, зоти қанақа еканлигини идрок қила олмаслигимизни тушунамиз. Шунинг учун Аллоҳ Таоло самоида, Аллоҳ Таоло аршда, Аллоҳ Таоло келади, Аллоҳ Таолонинг болдири, Аллоҳ Таолонинг қўли, Аллоҳ Таолони иккита бармоғи, Аллоҳ Таолоуни кулиши, Аллоҳ Таоло жаҳаннамни езиши деган хабарларни ешитган пайтимизда, биз ҳаёлимизга қанақа нарса келмасин, Аллоҳ унақа емас.
Қанақа қилиб келади Аллоҳ Таоло? Ва жа роббука вал малаку соффан соффан. Қиёмат кунлари роббинг ва малоикалар саф саф бўлиб келади деяпти. Сиз келишлигини идрок қилишингиз учун, келиши қанақа бўлишини тушунишингиз учун Аллоҳнинг зоти қанақа еканлигини тушунишинг керак аввал. Масалан, одам келди. Сиз тасаввур қила оласиз, чунки одамни нималигини биласиз да, ўшанинг учун келишини ҳам тасаввур қилолайсиз.
Баҳор келди. Баҳорда нималигини биласиз да, ўшанинг учун уни келишини ҳам биласиз. Ит келди, машина келди. Ўша келишлик қанақа еканлигини тушунишингиз учун, ўша келаётганда кимлигини танишингиз керак. Енди Аллоҳ Таолонинг зотини қанақалигини билмайсизми? Енди келиши қанақалиглигини ҳам ўзига қўйиб қўйинг. Тушунарлими? Аллоҳ Таоло аршга истеъфо қилди. Қанақа қилиб истеъфо қилди? Биз айтамиз, Аллоҳ ўзига муносиб бўлган суръатни истеъфо қилди, тафсилотга киришмаймиз.
Демак, ал азизнинг маъноларидан унинг қандай зот еканини идрок қилиш, аллоҳнинг зотини ҳақиқатини ихота қилиб билиб олиш мустаҳил деган маънони билдиради. Мўминнинг улуғворлиги нимада? Нима учун мўмин одам, мусулмон одам улуғ бўлади? Чунки мўмин одам олий нарсаларни мақсад қилади. Майда чуйда нарсаларни мақсад қилмайди. Агар инсон олий нарсани мақсад қилса, енг олий нарса нима еди?
Аллоҳ Таоло еди. Аллоҳ Таолонинг розилиги еди. Аллоҳ танислигидан. Енг олий нарса шу. Шу нарсани мақсуд қилган инсон юзга кирса ҳам, ҳиммати, шижоати, ғайрати ёшларникидек бўлади. Чунки у нарсага, биродарлар, инсон йетиб, тўхтаб қолиши мумкин емас. Ҳа, бунақа олий ҳимматли инсон юзига кириб, танаси ёшлариникидек бўлмаслиги мумкин, қомати сал бир, на егилиб қолган бўлиши мумкин, лекин ҳиммати олий бўлаверади. Чунки Аллоҳ Таолонинг ниҳояси йўқ. Демак, ким Аллоҳ Таолони танишликка бўлган ҳаракати ҳам тугаб қолмайди.
Мўминдан бошқалар, мўмин инсондан бошқа инсонлар, дунё матоҳини, шу дунёни чақасини ният қиладиган бўлса, ё йетади, ё йетмайди. Дунёни бойлигини мақсад қилган инсон ё йетади, ё етмайди. Йетмаса аниқ бахтсиз бўлади. Енди йетса чи? Йетса бахтли бўладими? Йўқ.
Дунё матоҳи вақтинчалик саодат шу ўринни беради. Қайтариб айтамиз. Йета олмаса, аниқ бахтсиз бўлади. Мақсад дунё бўлди. Мақсад Аллоҳ емас. Мақсад Аллоҳнинг розилиги емас, мақсад жаннат емас. Дунёни мақсад қилди. Йета олмаса аниқ бахтсизсиз. Йетса чи? Дунё матоҳи сизга вақтинчалик бўлган саодат шу ўрнини беради. Яъни, уйландингиз, бахтлисиз.
Неча кун? Машинангиз йўқ еди. Машиналик бўлдингиз, бахтсиз. Қанча? Тўрт ойда зерикасизлар. Кейингиси чиройли кўринибверади. Дунё матоҳи вақтинча саодат шу уриниб беради. Инсон кўникиб қолади, инсон зерикади. Фақат дунёни мақсад қилган бўлсангиз, йетмасангиз аниқ бахтсизсиз, йетсангиз малолланасиз шунда.
Инсон бу дунёга биродарлар Аллоҳни таниш учун келган. Унга қулчилик қилиш учун келган, унга муҳаббатли бўлиш учун келган , уни розилигига интилиш учун кеган. Шу мақсадни амалга оширса, инсон бахтли бўлаверади. Дунёси бўлса ҳам, бўлмаса ҳам. Ва ман холақтул жинна вал инсоилла ли абудун. Мен деяпти Аллоҳ Таоло жинларни ҳам, инсонларни ҳам менга ибодат қилсин деб яратдим деди. Ана шу ибодатни қилади, Аллоҳ ундан кўзлаган мақсадни юзага чиқаради, саодат топади. Аллоҳ Таоло айтади, я ибна адам утулибний тажидний. Ей одам боласи, мени қидир, мени изла, мени албатта топасан. Файда важаттани важатда кунлашай. Агар мени топсанг, ҳамма нарсани топдинг. Роббила аламин бўлган роббимиз Аллоҳ Субҳанаҳ ва Таоло айтяпти, мени топсанг, ҳаммасини топдинг.
Агар мени топмасанг, ҳеч нарсани топмадинг. Шунинг учун Аллоҳни топган банда нимани йўқотибди? Аллоҳни таниб топган банда нимани йўқотибди? Ва Аллоҳни танимаган банда нимани топибди дунёда? Аллоҳни қўйиб бошқа нарсани мақсад қилсангиз, дунёни ҳақ нарсасини, бойлигини, мансабини, куч қувватини, йетдингиз, бахтлисиз. Кейин айтдик, зерикасиз, кўникиб қоласиз. Бой бўлдингиз, аввалига хурсанд бўласиз, кейин оддий бўлиб қолади. Уйландингиз, бахтли бўлдингиз. Кейин оддий нарса бўлиб қолад. Шунинг учун биродарлар, инсон дунёда саодат топиш учун, Ал Азиз бўлган Роббини таниш керак, унга қулчилик қилиш керак, унга муҳаббатли бўлиш керак.
Бир инсон шу олдига дунёни мақсад қилиб йетди. Бойлик топди. Мансабга ега бўлди. Тошшо ҳам бўлди дейлик. Лекин барибир ҳар қанақа тирик жонзотни оқибати нима? Ўлимми? Ўлиб қабрга кирганда, бу интилиб топган ёки топмаган, тўплаган нарсаси йерни бетида қолади, ўзи ёлғиз келади. Шунинг учун ўлганда бахтсизлигини аниқ билади. Аммо мўминчи? Аллоҳга бўлган муҳаббат у дунёда ҳам боради, қабрга ҳам келади у муҳаббат у билан. Шунинг учунга бахтли бўлади.
Коинот ҳақида тафаккур қилишлик. Ал азиз бўлган Аллоҳ Таолони танитадиган йўл. Коинот ҳақида тафаккур қилишлик, Ал азиз бўлкан Парвардигоримизни танитадиган йўл. Биз азиз нарсада нимани айтдик? Топилиши қийин бўлган нарса, азиз.
Унга еҳтиёж қаттиқ бўлган нарсаси, азиз. Ун га йетишлик қийин бўлган нарса, азиз. Енди қайси нарса кўпайиб кетса, азизлиги камаяди. Қайси нарсага еҳтиёж кам бўлса, азизлиги камаяди. Қайси нуқтага йетишлик осон бўлса, ажизлиги озияди. Енди бир нарсаки, азиз.
Жуда ҳам кам бўлса. Балки ягона бўлса. Бир нарсаки, ҳамма у нарсага муҳтож бўлса.бир нарсаки, ҳеч ким унга йета олмаса. Қайси нарса бўлади у? У нарса ёлғиз Аллоҳ Таолонинг ўзи бўлади. Ал Азиз бўлган Аллоҳ Таолонинг рози бўлади бу. Аллоҳни нарса деса бўладими?
Нусом милла ҳа шайъан ла кал ашияъи ваъдатан ан жиҳати сиддиқ холи. Бобомиз Сирожиддин ўша айтади, Аллоҳни бошқа нарсаларга ўхшамаган нарса деймиз дейди. Аллоҳни нарса дейиш мумкин. Чунки Қуръонда лай сака миф лиҳи шай ун деган Аллоҳ. Аллоҳга ўхшаш бирон нарса йўқ дейди. Имом Азам айтади, Аллоҳ Таолони нарса деймиз, лекин дарров орқасидан ҳеч қайси нарсага ўхшамаган нарса деймиз.
Коинот ҳақида тафаккур қилсак, ал азиз бўлган роббимизни танишлигига енг катта йўл дедик. Мана озгина бир коинот ҳақида тафаккур қиламиз. Мана Йер сайёраси ва унга енг яқин бўлган юлдуз. Алфа Сентавра дейлар екан. Мана шу йер билан, шу юлдузни ўртасидаги масофа қирқ бир ярим триллион километр екан.
Қирқ бир яром триллион километр. Бу йерга енг яқин билган юлдуз билан йернинг ўртасидаги масофа, енди ундан ташқари қанча юлдузлар бор бу галактикада? Мана озгина фикр қилайлик. Енди мана шу масофани, йер билан унга енг яқин бўлган юлдузнинг ўртасидааги қирқ бир ярим триллион километр масофани соатига икки юз километр тезларда юрадиган машинада босиб ўтмоқчи бўлсак, бизга йигирма уч миллион йилдан кўпроқ вақт керак екан.
Соатига икки юз км кетадиган машинада юрсак, йигирма уч миллион йил керак екан. Енди ундан кейинги юлдуз чи? У қанча юрар еканмиз? Боринг инсониятни тарихини ўн минг йил денг. Одам алайҳиссалом тушганига енди Аллоҳ билади аниқини, ўн мингинчи йилда тасаввур қилайлик. Қачон босиб ўтиш мумкин? Бу қанақа бир инсонни ақлини лол қолдира оладиган катта масофа? Бу енг қисқа масофаси шунчалик бўляпти. Шунинг учун биродарлар, Аллоҳ Таолони азамати ҳақида озгина фикр қилайлик. Коинот ҳақида озгинагина тафаккур қилайлик. Субҳаналлоҳ дейишдан бошқа сўз қолмайди биз учун.
Фаляндур илин сану минна хулиқу. Хулиқу минна инда фиқҳ, яҳруж минба инна сулбий ва тароиб. Хўп, осмонга қарашлик қийин бўлса, Аллоҳ Таоло айтяпти. Инсон ўзи нимадан яралганига қарамайдими? Умуртқа поғонасидан, кўкрак ҳавасидан отилиб чиққан одам сувдан яралмадими? Ана шу нутфами? Нутфами? Уни ичида суве борми, гўшт борми, нима бор? Суюқлик. Онани бачадонига бориб жойлашар екан, босқич босқич билан комил инсон бўлиб дунёга келяпти. Шуни фикр қилиб кўрмаймизми?
Жасадни қаранг. Инсонни суяги синса, саксон га кирган одамни суяги синди. У саксон га кирган адамни суяги ўттиз га кирмасдан қатиган ўсишдан, тўхтаган, ухлаган. Уни суягини ўстирадиган система тўхтаган, ўчган. Ухлаган. Енди олтмиш йил, йетмиш йил ўсмасдан турган суяги синса. Ҳалиги система уйғонади да.
Травматологнинг иши нима? Ҳа, олиб келиб қўйиш. У ёғи кимни иши? Ўчганига еллик йил бўлган бояги система уйғонади да, суяда қайтадан ёпиштириб қўяди. Субҳаналлоҳ демайсизми? Қайси машинамизни олиб бориб гурсатиб бир жойга урсак, уч кун қўйиб қўйсак жойига келиб қолади. Бу инсонни ясаган нарсаси. Енди Аллоҳ Таолодан яратган бу махлуқини қарамайсизми? Шунинг учун биродарлар, ҳал яста вилладина я аламуна ва ла диналар я аламун.
Билган зотлар билан билмаган кимсалар баробар бўладими? Демак, аллоҳ таоло ал азиз бўлган зот екан. Мана шу зотни таниган, иймон келтирган, уни яхши кўрганларга тавба бўлсин. Ал азиз бўган роббимизни танимаган, иймон келтирмаганларга вайил бўлсин. Аллоҳни танишлик диннинг асли.
Аллоҳнинг маърифати диннинг асли. Шаҳватлар бор инсонда. Гуноҳ маъсиятга буюриб турадиган ибодатдан тўсиб турадиган шаҳватлар бор. Хоҳиш истаклари. Тушунтириш учун айтамиз. Масалан, бир одамни шаҳватини ўн кило деб фараз қилайлик. Ўн кило бўлиб кетган шаҳвати Аллоҳ Таолонинг ибодатини қилишдан мана шу ўн килолик шаҳватни тўсиб туради. Енди мана шу одам илм мажлисига келса, маъруза ешитса, дарс ешитса, Аллоҳга бўлган қаноти, Аллоҳ ҳақидаги илми бироз кўпаяди. Масалан ўн грамм гап.
Яна бир марта дарсга келди. Яна битта маърузани ешитди. Яна ўн грамм қўшилди. Демак, Аллоҳ ҳақида илми йигирма грамм бўлди. Бир ой келсин, бир кило бўлди. Ҳа, енди ўн кило шаҳватни олдида бир кило илм ҳеч қанча емас. Лекин давомий суратда илм мажлисига келиб турадиган бўлса, бир кун келиб илми ўн кило бўлади. Аллоҳ ҳақидаги қаноти ўн кило бўллади. Шунда шаҳвати билан илми тенг келади. Шунда илм курашади, иймон устун келади, шаҳвати синади.
Шунинг учун, биродарлар, Аллоҳ Таоло айтяпти, билган зотлар билан билмаган кимсалар баробар бўлмайди. Ана шу маъруза ешитликка қалбида муҳаббати борлар, бахтли одамлар сизлар. Ҳар ешитганда бир нарсани ўргандингиз. Мен ҳозир суведа гапирувдим а? Субҳаналлоҳ дедингизми? Шунинг учун биродарлар, илми кўпайган сари, кишини еътиқоди мустаҳкамланади. Енди бу одамни Аллоҳга олсак бўлишлиги мустаҳил бўлади.
Инсон қачон Аллоҳга олсай бўлади? Ана шу илми йўқ бўлган пайтда. Маърифати заиф бўлган пайтда. Аллоҳни танишлик диннинг асли. Аллоҳ таолонинг маърифати диннинг асли. Аллоҳга итоат қилишингиз, ундан қўрқишингиз илмингизга боғлиқ. Аллоҳни танишингизга боғлиқи. Иннама яхши аллоҳи мина ибодиҳи ал улама. Албатта Аллоҳ таолодан Аллоҳнинг олим бандалари қўрқади.
Демак, динни асли Аллоҳ таолони танишлик. Аллоҳ таолонинг илми. Истадий биллаҳ ва ма қодаруллоҳ ҳаққа қодирих ва арду жамиян қобузату ҳу яъмал қияма. Зумар сурасида Аллоҳ айтади: улар Аллоҳни тўғри таний олмадилар. Бутун йер қиёмат кунида унинг қабзаси чангилади.
Аллоҳдан бошқага дуо қилганлар икки дунёда қаттиқ азобга дучор бўлади. Фала тадуми аллоҳи илоҳи ал аҳҳор. Бас, сиз Аллоҳ билан бирга ўзга бирон илоҳга илтижо қилманг. Илоҳ бу мушриклар ўзлари қўллари билан яса бўлган ҳайкалларки, унга сиғинишар еди. У илоҳ дейилади. У мушрикларнинг илоҳи еди. Лекин гоҳида инсоннинг шаҳвати илоҳи бўлиб қолиши мумкин. Шаҳвати нимани хоҳласа, шуни қилади. Шаҳватига йўқ дея олмайди. Гоҳида илоҳ мансаби бўлиб қолиш мумкин. Шу мансабда қолиш учун нима иш қилиш керак бўлса, қилади ҳаммасини. Ёки шу мансабга йетишлиги учун нима ишга қўл уриш керак бўлса, ҳаммасини қилади. Демак, бу одам учун мансаб илоҳ бўлиб қолди. Гоҳида илоҳ инсонни бойлиги бўлиши мумкин. Ўша катта бойликка йетишлик учун нима ист қилиш керак бўлсин, ҳеч қайсидан қайтмайди. Шу бойлигини қўлида ушлаб қолишлик учун қанақа гуноҳ маъсият бўлса, ҳеч қайси тарафдан тап тортмай қилади. Демак, илоҳ дегани баъзида пул бўлар екан, баъзида мансаб бўлиб қолар екан, баъизида шаҳват бўлиб қолар еккан.
Уйғонасиз бомдодга тургиз келмайди. Бўлган а? Совуқ. Свет йўқ. Газ ўчиб қолган. Ҳеч ҳам тургим келмайди. Туриб совуқ сувда нима қилиш керак? Шарт туриб, нафсини синдириб, шаҳватини йўқ қилиб, таҳорат қилиб, намоз ўқиганларга тавба бўлсин.
Агар Аллоҳъдан ўзгага дуо қилсанглар деяпти Аллоҳ, фотакуна минал муаддабин. Акс ҳолда, азобланувчи кимсалардан бўлиб қолибсиз. Аллоҳдан бошқага дуо қилиш, Аллоҳдан бошқага қувчилик қилиш, Аллоҳни бошқани ўзига илоҳ деб билишлик, инсоннинг доимий суратда нафсий азобланишига сабаб бўлади.
Қайтариб айтаман, Аллоҳдан бошқага сиғиниш, Аллоҳдан бошқадан қўрқиш, Аллоҳдан бошқасини ўзига илоҳ деб олишлик, инсонни доимий суратда ички азобига сабаб бўлади. Шунинг учун, ва таваккал ала азизи роҳим. Ғолиб ва меҳрибон бўлган Аллоҳга таваккал қилинг. Агар сен мусулмон биродар, Аллоҳ Таолонинг Ал Азиз исми ҳақидаги билиминг бор бўладиган бўлса, бу билим сени бой қилади, кучли қилади, азиз қилади. Агар азиз бўлган аллоҳ билан бирга бўлсанг, доим ғолибсан, доим нусратга ега бўласан, доим бой бўласан,доим азиз бўласан.
Чунки Ал Азиз бўлган Аллоҳга дўст бўлган банда хор бўлмайди. Ал азиз бўган аллоҳга қул бўлган банда, хор бўл майди. Ал Азиз бўлган Аллоҳга душман бўлган бандалар ҳеч қачон азиз бўлмайди. Шунинг учун, ва таваккал алали азизир роҳим. Ғолиб ва меҳрибон бўлган Аллоҳни тафаккур қилинг, суянинг.
Ақули қовли ҳада ва астағфируллоҳ ли валакум. Инналлоҳи ва малакати ҳую саллуни ала наби. Я ю ҳалладина аману соллу алайҳи васаллиму таслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таълид.