MMaviza
Ал-АзизТекширилган21 daq

85-ДАРС АЛ-АЗИЗ (3-ҚИСМ) / АСМА-УЛ-ҲУСНА

Абдуллоҳ Домла · Асмоул ҳусно

0:00
20:39
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу анастаъинуҳу анастаъфируҳ. Ва наъудҳ биллаҳи мин шукуриян ҳусина. Омин саййи атия амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фала мудиллала ва ман юғдилилгу фала ҳадияла. Ва нашҳадваллоҳ илоҳи иллаллоҳу ваҳдаҳлаш шарикала. Ва нашҳат анна муҳаммадан абдуҳу расулуҳ. А м м а ба айт ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъал ва баракатуҳ. Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аллоҳ субҳанаҳ ва таолонинг асмоли ҳусно, гўзал исмлари силсиласидан навбатдаги дарсимиз. Аллоҳ таолонинг ал азиз исмини ўқиб дарс қилаётган едик. Давом етказамиз. Аллоҳ таоло ал азиз. Ал азизнинг маъноларидан ал муиз, азиз қилувчи. Аллоҳ Таоло ўзи азиз зот ва азиз қилувчи бўлган зот. Истайду биллаҳ, қулинглар ҳумма маликал мулкий тў тил мулка ман ташааъу ва тан зиюл мулка мин ман ташааъау ва тў аз зуван ман ташааъа ва тў дилу ман ташааъаа биядикал хойр.

Аллоҳ Таоло олий имрон сурасида шундай дейди. Айтинг, ей мулки давлат егаси бўлган Аллоҳим, сен истаган кишига мулк ато қиласан. Истаган кишидан ўша мулкни тортиб олаверсан. Истаган кишини азиз қилаверсан ва истаган кишини хор қилаверсан, бор яхшилик ёлғиз сенинг қўлингдадир. Азиз қиладиган Аллоҳ, хор қиладиган Аллоҳни. Ато қиладиган, берадиган Аллоҳ, ман қилиб тортиб қўядиган ҳам Аллоҳни. Аллоҳ Таоло бир ишни қилдими, демак шу яхшилик. Ато қилса яхшилик. Ман қилса чи, бу ҳам яхшилик. Чунки ато қилишида ҳам, ман қилишда ҳам албатта бир ҳикмат бор. Аллоҳ таоло мутлоқ комил бўлган зон. У зотнинг тасарруфоти ҳам мутлоқ бўлади. Мана, ато қилишлиги яхшилик, тушунарли енди бу, фарзанд берди, ўғил берди, қиз берди. Мансаб берди, обрў берди, мол у дунё берди. Албатта бу яхшилик. Буни кўриб турибмиз. Енди баъзида ман қилиб қўяди.

Ман қилгани ҳам яхшилик. Қанақа қилиб яхшилик? Хизр алайҳиссаломни қиссасига мурожаат қилайлик, мусо алайҳиссалом билан. Кемани тешиб қўйди. Ёмонлик келмаши учун. Ҳалиги кичкина болани ўлдириб қўйди Хизр алайҳи ассалом. Ёмонлик ота онаси учун. Лекин бу қиссани охирига қарасангиз, нима учун кемани тешганлигини, нима учуни бу болани ўлдирганлигини айтиб берганидан кейин, ана шу кемачи учун ҳам кемани тешилгани яхшилиги маълум бўлди. Ана шу ўлдирилган болани ота онаси учун шу болани ўлганлиги яхшилигини маълум болди. Шунинг учун Аллоҳ Таоло бизни устимизга қандай кундук берса, бу албатта сиз билан биз учун яхшилик.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар, Имом Муслимда келтирилган ҳадисда. Ажабали ямрил мўмин. Инна амруҳу кулла ҳухайр. Мўминнинг иши ажабланарли. Унинг ишларининг ҳаммаси у учун яхшиликдир. Бу фақат мўминга берилган. Агар унга яхшилик йетса, дейдилар, Расулуллоҳ, шукур қилади. Бас, бу учун яхши. Агар унга ёмонлик йетса, сабр қилади, бу ҳамма учун яхшилик. Ва бу фақат мўминга берилган. Яхшилик еса шукур қилди, фойдаси. Ёмонлик еса сабр қилиб шукур қилд, бу ҳам нимаси? Уни фойдаси ва фақат мўминга берилган. Демак, бир нарсани бериши ҳам яхшилик, бир нарсани олиб қўйиши ҳам яхшилик.

Чунки биродарлар, Аллоҳ Таоло ато қилишлик учун аввал олиб қўйяди. Азиз қилиш учун аввал хор қилиб қўяди. Хорликни беради, сабр қилиб, шукур келтириб рози бўлса, Аллоҳ Таоло азизликни ҳам олиб чиқади. Ўша ишлар юришмасдан, муҳтожлик, фақирликда кун кечирган акалар бор. Беш йил, ўн йил сабр қилди, кейин ишлари яхши бўлиб кетди. Ато қилдими? Ато қилди. Нимага олиб қўювди екан? Нимага бермай қўювдик екан? Синаш учун. Кейин бердими?

Шунинг учун ким ҳозир минусда бўлса, сабр қилиб туринглар. Минус тугаса нима келади? Домла жа чўзилиб кетди да минусчи. Жа чўзилиб кетти. У сени назарингда чўзилиб кетдику. Аллоҳ учун ҳеч нарса емас бу вақт. Сени ишингга шукур келтириш, рози бўлиш, дуо қилиш. Аллоҳ таоло ал азиз бўлган зот. Ал азиз, ал муайс. Маънолардан биттаси Аллоҳ таоло азиз қилувчи.

Истиқоми инсонни азиз бўлишликка олиб борадиган йўл. Истиқоми нима еди? Динда тўғри бўлиш дегани. Дин ундан талаб қилган нарсани маҳкам ушлаб, шу ишда собит туришлиги истиқоми дейилади. Инсонни мана шу дунёда азиз бўлишлигига амалий бир йўли борми?

Ҳа биродарлар бор бунақа ретсепт. Бу тақво. Бу истиқоми. Астай деб билар? Лилладина ахсамул ҳусна ва зияда, ва ла агар ҳақувв ужи у ҳақуввун қотарун, ва ла диллар тун. Аллоҳ таоло Юнус сурасида айтяпти. Чиройли амал қилган зотлар учун гўзал оқибат ва зиёда неъматлар бордир. Уларнинг юзларини на қоролик ва на хорлик қоплар.

Демак, чиройли амал қилган, тақволий зотлар учун ҳеч қачон юзини қоролиги ва хорлик бўлмайди. Улар азиз мукаррам бўлади. Сиз қачон азиз бўласиз? Жамиятда, уста сифатида. Қачоники устачилигингизда пухта бўлсангиз. Маъқулми? Қачонки касб ҳунарингизда профессионал бўлсангиз, моҳир бўлсангиз. Чунки лилладина аҳсанул, чиройли амал қилганлар деяпти Аллоҳ Таоло.

Устани ишини чиройли қилади. Бу одам доим ҳурмат еътиборда бўлади. Доим клиент орқасида қуволаб юради. Нархни қиммат айтса ҳам иш юришаверади. Нима учун? Чиройли амал қуряпти да. Ер сифатида чиройли амал қилса, оилада ҳурмати бўлади. Фарзандларини тарбиясида чиройли иш тутадиган бўлса, фарзандларини иззати икромига сабаб бўлади. Агар савдогар бўлиб туриб, чиройли амал ҳисса, яъни омонатдор бўлса, ёлғон гапирмаса, аҳдида турса, бир нархга келишиб қўйиб туриб, кейин айниб кетмаса, савдогар сифатида азиз бўлади. Демак, биродарлар, чиройли амал қилиш, муҳсин бўлишлик, ишида пухта бўлишлик, азизлик йўли еканлигини Аллоҳ Таоло бизга билдиряпти. Кутиб турасиз да, тўғрими, шу устани? Уч ойдан кейин бўшаймиз, ёзиб қўйинг дейсиз. Нима учун?

Нима учун у чиройли ишлаяпти, чиройли амал қилди. Енди худди шу ишни қиладиган бошқа усталар ҳам бор. Бекор нима қилади? Ўтиради. Чиройли амал қилганлар учун на хорлик бор, на уларга, уларни юзларини хорлик қоплайди. Чиройли амал қилинган зотлар учун гўзал оқибат, жаннат бор ва зиёдалик бор. Нима у зиёдалик? Чиройли амал қурган одамга жаннат бор, жаннатга кирди. Енди киргандан кейинги зиёдалик, Аллоҳ азза ва жаллани жамолига боқишлик. Аллоҳни жамолига боқишингизни хоҳлаймизми? Аллоҳни Аллоҳни кўришликни хоҳлаймизми? Чиройли амал қилайлик. Профессионал бўлайлик. Ишимизда, касби ҳунаримизда.

Ғарб нимага ўтиб кетди? Спортда ҳам ўтиб кетган, илм фанда ҳам ўтиб кеткан, технологияда ҳам ўтиб кетаган. Нимага ўтиб келибди? Биласизларми, кофир бўлса ҳам бўлади. Чунки мана шу ишида улар чиройли иш қилишди. Агар муҳсинг бўлсанг азиз бўласан. Покиза бўлсанг азиза бўласан. Ростгўй бўлсанг азизи бўласан. Омонатдор бўлсанг азизо бўласан. Тақволий бўлсанг азир бўласан. Ҳеч ким сенга таъна маломат қила олмайди. Гўё фаришта дейсан. Мустақил банда азиз бўлади. Покиза банда азиз бўллади. Мухлис банда азиз боллади.

Ақлли одам. Ўзини айб ишлардан еҳтиёт қилади. Мана енди биз ҳозир ўқиган оятни давомига ўтяпмиз. Чиройли амал қилганлар учун неъматлар бор ва зиёдалик бор. Уларни ҳеч қачон хорлик қопламайди. Юз йерга қарамайди. Енди давомини қаранг. Штаби билла, валладина касаба саййъа ати жаза у сайъи атин бимет лиҳа ва тарҳоқуҳим вилла. Шу оятни давоми. Ёмон амал қилган кимсалар учун еса, ўша ёмонликлари баробарида ёмон жазо бўлур ва уларни хорлик ўраб олаверур. Қачон инсон хор бўлади? Хоин бўлса. Хиёнати фош бўлиб қолганда, ундан хор одам йўқ. Ёлғончи бўлса, ёлғони фош бўлиб олганда, ундан кўра хорроқ одам йўқ! Ўғри бўлса, ўғрилиги фош бўлиб қолганда, ундан кўра хорроқ одам йўқ.

Қаранг оятни. Чиройли амал қилганларга хорлик йўқ деяпти Аллоҳ. Енди, ана шу бир чиройли амални зидди бўлган, ёмон амал қилганларни еса, хорлик бор. Масалан, ўша уста сифатида, ўқувчи сифатида, муаллими сифатида епламачи бўлинг. Епламачи болинг. Хор бўлаверасиз. Қор бўлаверасиз. Шунинг учун Пайғамбаримиз айтадилар во ия ака, во ма ю ўтоқ дару минҳу. Узр сўрашга олиб борадиган ишлардан еҳтиёт бўлгин. Биласан шу ишни қилсанг, хижолатга қиласан, қилмай қўявер шу нарсани. Чунки ақлли одам уни уятга қўядиган, хижолатига қўядаган ишлардан ўзини еҳтиёт қилади.

Содиқ мўмин кишининг ошкораси ҳам, сири ҳам бирдек бўлади. Агар ал азиз бўлган аллоҳ билан бирга бўлсанг, сен ҳам азизсан, мустақимсан. Агар сен мустақим бўлмасанг, Аллоҳ Таоло сени амалларинг қабул қилмайди. Агар мустақим бўлсанг, Аллоҳ Таолоси сени жамиятда азиз қилиб қўяди. Чунки аллоҳ ал азиздир ва яна ал моиздир.

Динни биродарлар, асли бу истиқоми. Дин истиқоми. Сен динда мустақил бўлмагунингча, динни неваларидан баҳра ололмайсан. Мусулмон одамни ҳақиқий тақводор, мустақил мусулмон одамлар одамлардан беркитадиган иши, одамлардан яширадиган сўзлари бўлмайди.

Зоҳири ботини каби, сири ошкҳораси каби бўлади. Одамлар билан бўлганда ҳам бир хил, одамлар йўқ бўлганда яна бир хил. Ростгўйлик, истиқомат ва омонатдорлик. Инсон азиз бўлиш учун мана шу хулқларни албатта ўзида мужассам қилиш керак. Ростгўй, мустақил, омонатдор. Ўз изида бунақа одам азиз бўлади жамиятда. Инсон фақат бу қонни билан емасда тирик бўлиши. Яхши йеб, яхши иссанглар, зўр ҳаёт дегани емас да. Инсон ҳурмати бўлиши керак жамиятда. Каромати бўлиши кере. Иззат нафси бўлиши кре. Мана шу нарсалар бўлса, енди ҳаёт яхши бўлади уни. Тасаввур қилинг, бир одамни шу бир ҳурмати йўқ жамиятда, бир тинга қиммат одам, ҳамма жирканади, лекин йейиши зўр. Кийиши зўр, мени юрган машинаси зўр. Аммо жамиятда ҳеч ким бир тинга олмайди. Ҳаёти зўр бўладими буни?

Ўша бир одамни ўғрилиги билиниб қолди. Қанақа хор бўлади? Ёлғончилиги фош бўлиб қолди. Хоинлиги, сотқинлиги билиниб қолди. Мана енди бир тийин бўлади. Гарчи қонни зўр тўяётган бўлса ҳам, дунёвий маишати зўр бўлаётган бўлмаса ҳам. Бунақа одам Аллоҳни наздида ҳам ҳурмати йерда бўлади, инсонларда наздида ҳам.

Аллоҳ Таоло азиз бўлган зот. У яна Ал Моиздир. Азиз қилади. Азиз қилад, агар мустақил бўлсанг, иффатли бўлсанг. Ал Азиз бўлкан Аллоҳ Таоло сен учун ҳамма нарсадан азиз бўлишлиги керак. Қайтариб айтамиз. Ал азиз бўллан аллоҳ таоло сен бу мусулмон биродар ҳамма нарсадан арзиз бўлишлиг керак.

Шахватингдан, нафсингни хоҳишларидан, ҳар хил қалангъи қасангъу улфатлардан, агар мана шулардан азиз бўлмаса, сен Аллоҳни муҳаббатига ериша олмайсан. Аллоҳ Таоло қачон қўллайди сени? Қачон сени мадади билан қўллайди? Қачон сени азиз қилади? Ҳозир айтганимиздек, ҳамма нарсадан кўра Аллоҳ Таоло азиз бўлса. Мана енди буни акси бўлса чи? Шахватингиз биринчи ўринда. Ҳаво инабсиз биринчи ўша ўринда. Улфатлар биринчи ўринида.

Унда бу одам диний мевалардан фойда ололмайди. Мана кейинги ўқийдиган оятимиз, агар инсон дўпписи нимага қўйиб қўйиб, жиддий ўйланиб кўрса, белини синдириб юборадиган оят. Астар веллар, қул инкани абауқул. Айтинг, ей Муҳаммад алайҳиссалом. Агар ота оналарингиз бой, қувватли отангиз гуноҳ маъсиятга буюриб турибди.

Аллоҳ норози бўлаётган ишга буюриб турилибди. Агар қулоқ солмай осийлик қилсангиз, меросдан маҳрум қилиб қўйиши мумкин. Агар отанглар Аллоҳдан сизларга севимлироқ бўлса ва абна укм болаларингиз сизларга Аллоҳдан кўра азизроқ бўлса. Яъни боласига бир нарса топиб келиш учун ёки боласини талабига кўра ҳаромга кириб кетяпти. Ва ихванукум. Ака укаларинглар Аллоҳдан кўрасизларга азиз бўлса. Ва азважукум. Жуфтларингиз Аллоҳдан кўрат сизларга азиз бўса. Мана айтдик ку, аллоҳ сизни азиз қилиш учун, ал азиз бўлган аллоҳ сизга ҳамма нарсадан азиз бўлиши керак.

Ер хотин ажрашяпти. Мана ажрашликда шарий ҳукм бор ва возий ҳукм бор, суд бор. Хотин шу ери билан ажрашаётганда, қайси ҳукмга мурожаат қилади? Албатта, судга. Чунки шарий ҳукмларни ажрашса, ерини мулкини ҳеч нарса берилмайди унга.

Шунда нима қилади у? Судга боради да. Домла, шу ошнам билан келиша олмай қолдик, муомалада, тижоратда, пулни устида. Шариатда ҳукмини айтинг. Муҳими Аллоҳ рози бўлсин. Кимга ўтиб кетади кўпроғи, кимга қолади камроғи муҳим емас. Муҳими Аллоҳни рози бўладиган бўлсин деб келадиганлар бор. Аллоҳни рози бўлсин бўлади. Ёки бундай мўлжалли еди. Агар домлага борса, бунга ҳукм қилиб берар екан.

Ўшанинг учун фалончига боради. Ёки покинчиларга боради. Ҳа, ана, шу йерда айтяпти да, отанглар, боланглар, аёлларинглар Аллоҳда кўра сизларга севимлироқ бўлса. Аёлини яхши кўради. Аллоҳни норози қиладиган нарсани аёл еридан талаб қилиб турибди. Ер нима қилади? Итоат қилади, Аллоҳни норози қилиб.

Сизни аллоҳ азиз қилиши учун ал азиз бўлган аллоҳ сизга ҳамма нарсадан нима олсин? Азиз бўлсин. Улуғ тобенлардан бўлган Ҳасан и Басрий Басира волисини олдида тураркан, Басира волисига халифадан бир буйруқ келди. Бу буйруқни бажарса, Аллоҳ норози бўлади. Яъни Аллоҳга ёқмайдиган ҳукм.

Шунда Басирани волиси сўраяпти Ҳасан и Басридан, нима қилай деди? Агар бажарса, Аллоҳ норози бўлади. Бажармаса, халифа қаҳр қилиб ишдан олиб ташлайди. Ёки жазолайди. Ҳасан и Басрийни жавобини кўринг. Инналлоҳа ям наука мин язидин. Ва лекин язид ла ям наука мин аллоҳ. Яъни халифа. Аллоҳ сени Язиддан сақлай олади. Лекин Язид сени Аллоҳдан сақлай олмайди.

Сенга халифа азизми, Аллоҳ азизми деяпти да. Аллоҳдан айтганда қилавер, Аллоҳ сақлаб олади сени халифадан деяпти. Шунинг учун биродарлар, Аллоҳни розилигини қўйиб, бошқаларни розилигини истаётган бўлсак, биз ҳеч қачон азиз бўлмаймиз. Аллоҳ Таоло ота онага чиройли муомала қил, хизматини қил, дуосини олди деди.

Бу Аллоҳни буйруғи, шариатни буйруғи. Енди бу ота шу фарзанд ўзини бола чақасини боқишлиги учун, тирикчилиги учун бошқа мамлакатга кетади. Йиллар юради. Шу болам чақам деб. Ҳа, бола чақани боқиш ҳам керак. Аммо ота онага бир йилда бир марта телефон ҳам қилиб қўймайди. Шунақалар бор, биродарлар.

Телефон, шундай телефон қилиб туриб, а яхшимисиз, дада яхшимис сиз, мен яхшиман, ишлаб юрибман деб қўйишга ярамайдиганлар бор. Фарзандини деб ота онасидан воз кечиб, ота онасини бир хизматини қилмай, норози қиляптими? Енди бунақа йўл билан боқилган фарзанд ертага катта бўлганда отага худди шунақа муомалани қилади. Шунинг учун, ей оталар, агар айнан фарзандларимиз бизга нисбатан қилаётган муомаласидан кўнглимиз чиқмаётган бўлса, биз норози бўлаётган бўлсак, ҳадеп у билан уришавермасдан, ўзимизга ҳам қараб қўяйлик. Нима йегизувдик? Қанақа тарбия берувдик? Биринчидан. Иккинчидан, ўзимиз ота онамизга қанақа муомала қилувдик?

Кейинми? Мана бошига қўнган қушга ўхшайди да отангни. Пир етиб тушиб кетиб қолади. Пулингиз ҳам ўзингизга қолади. Қаъдасан, бормисан дейдиган ҳам қолмайди. Унгача нима қилиб қолиш керак? Айтинг, ей Муҳаммад. Агар ота оналарингиз болаларингиз, ака укаларингиз, жуфтларингиз ва касб қилиб топган маълу дунёларингиз, касод бўлиб қолишдан қўрқадиган тижоратларингиз ҳамда яхши кўрадиган уй жойларингиз Аллоҳда, унинг Пайғамбаридан ва унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда кутиб тураверинг. Агар булар мана шу саналганлар, Аллоҳ ва Расулидан кўра севимлироқ бўладиган бўлса, демак сен ҳали Аллоҳ тафовутига қараб юрмаган екансан.

Азиз бўлган Аллоҳга таслим бўласан, уни ҳамма нарсасини афзал биласан, шунда сенга яхшилик келади, мартаба келади, маконат келади, роҳат келади, осойишталик келади, саодат келади. Икки дунёда азиз бўлишликни биродарлар. Икки дунёда саодатли бўлишни ретсепти, азиз бўлган Аллоҳ Таолони ҳамма нарсадан устун кўришлигимиздан.

Ақулу қовли ҳаъда ва астағфируллоҳ али валакум, инналлоҳи ва малакати ҳую саллуна ала набий, я юҳалладина аману, соллу алайҳи ва саллимут аслима.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш