MMaviza
Ал-АзизТекширилган19 daq

86-ДАРС АЛ-АЗИЗ (4-ҚИСМ) / АСМА-УЛ-ҲУСНА

Абдуллоҳ Домла · Асмоул ҳусно

0:00
18:40
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳмадуҳу онас даъинуҳу онас фиру. Ва наъудҳуллоҳи мин шуърури ёнфусинга. Ва мин саййиъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фаламу биллалуҳ ва ман юғунилгу фалаҳ ҳадиялуҳ. Ва нашхаду алла илоҳи иллаллоҳу ваҳда ҳула шарикала. Ва нашхади анна муҳаммадан абдуҳу расулуҳ. Амма баът, ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ.

Аллоҳ таоло Қуръонда айтади, истайтмулла, қул инкана аба укун ва абна укун ва ихланукун ва азважукун ва амму алукун иқтироф тумуҳа ва тижара тун тақшона касадаҳа ва ма сакинатардоннаҳа аҳабба илайкум миналлоҳи ва расулиҳ ва жиҳадин фи сабиҳ лиҳи фотароббаси. Айтинг, дейди Аллоҳ таоло Қуръонда. Муҳаммад али ассалом айтинг, агар ота онанглар, фарзандларинглар, ака укаларинглар, жуфтларинглар, касб билиб топган мол у дунёйинглар, касод бўлиб қолишдан қўрқаётган тижоратинглар, ўзинглар яхши кўрадиган уй жойларинглар, яъни инсонга яқин бўлган ҳамма нарсада. Ота она, хотиним, бола чақа, тижорат, уй. Инсонга яқен бўлган инсон улардан ажралишни хоҳламайдиган нарсалар. Аллоҳдан ва унинг пайғамбаридан. Ва унинг йўлида жиҳод қилишдан суюклироқ бўлса, у ҳолда Аллоҳни амрини кутиб тураверинглар.

Инсонларни устларига мусибатлар, балолар, синовлар, машаққатлар қачон келади? Аллоҳни манҳажидан чиқиб кетганда. Ма яфъалуллоҳу би адабикум ин шакартум ва аман тум дейди Аллоҳ. Ей, сизлар шукур келтириб, иймонли бўлсанглар, Аллоҳ сизларни нима учун азобласин дейди. Ма асобаку мин мусиба деди иккинчи оятда. Нима мусибат келса, ўзинглар қилган иш туфайли йетади, дейди Аллоҳ.

Ҳозирги кунда сизга нима ёқмаяпти устингизда турган? Ишингиз юришмаяптими? Топганингизда барака йўқми? Бошингиз касалдан чиқмаяптими? Бошингиз қарздан чиқмаяптими? Мусибату, тўғрими? Хотин итоатсизми? Фарзандлар бир нолойиғми? Сизга нима ёқмаяпти? Қаранг да, бу мусибат. Шу мусибатларда ҳаммаси ўзинглар қилган иш сабабли бўлади деяпти Аллоҳ Таоло. Яна Аллоҳ кўп гуноҳингларни кечириб тураман дейди.

Агар сени мана шу дунё матоҳи, дунёнинг латта луттаси қалбингни тўғридан жой егаллаб турган бўлса, сен ҳали биродар Аллоҳ тарафга қараб юрувчилардан массан. Аллоҳ Аллоҳга қараб юраётганлардан бўлишинг учун, унга таслим бўласан, уни ҳамма нарсани афзал деб биласан, шунда сенга яхшилик келади, шунда мартаба келади, шунда роҳат келади, шунда осойишталик келади, шунда саодат келади, шунда омонлик келади, шунда тавфиқ келади. Аллоҳ ҳамма нарсадан сиз учун устун.

Бир тижоратга кирмоқчисиз, биров билан муомала қилмоқчисиз, лекин шу ишни қилсангиз катта фойда бор у, аммо Аллоҳ норози бўладиган ҳолат. Шунда толлаш керак. Нимани толлайсиз? Сен биродар Аллоҳни сақлаши, уни қўллашига қачон ега бўласан? Қачоники унга бўйнини сомсанг, итоат қилсанг. Мана Аллоҳ Таоло айтяпти. Агар сизларга отанглар, боланглар, хотининглар, дунёвий матоҳи дунё чақалари сизлар учун афзал бўлса, фатораббас у Аллоҳни ишини кутиб туринглар дейди. Фатораббас у ҳатта я тия Аллоҳу би амриҳи ва Аллоҳу ла яхди ил комил фасиқи оятни давоми. У ҳолда то Аллоҳ ўз амрини, яъни азобини келтиргунича кутиб туринг.

Ҳамма нарсадан Аллоҳ севимли бўлади, инъий барака топасан. Ҳамма нарсадан Аллоҳни устунда биласан, кейин яхшилик келади сенга. Нозик ҳақиқат мусулмон одам дунёни ишини ҳам, динни ишини ҳам жамлай олади. Яъни динини маҳкам ушлаган ҳолда дунё ишларини қилади. Дунёни ҳам ташламайди, динни ҳам ташламайди. Иложи борми бу нарсани? Иложи бор. Мана шу нарса лекин комил ислом бўлади, биродар. Осонда, бир йўла тижоратга кириб кетиб, ибодат билан овора бўлмаслик, ёки бир йўла ибодатга кириб кетилиб туриб, дунёда ташлаб қўйишлик. Бу осон.

Қийинни қайси? Қийин иккаласини тенг ушлаб кетишлик. Бир одам намоз ўқиб туриб ҳам Аллоҳга боғланмаган бўлиши мумкин. Ҳаж қилётиб ҳам Аллоҳга боғланмаган бўлиши мумкин. Рўза тутётиб ҳам Аллоҳига боғлаган бўлмаслиги мумкин қалби. Бу шиорий ибодатлар дейилади. Жасадимиз билан қиладиган ибодатларда, ислом шиорлари. Аммо буни орасида шаҳватлар турган бўлса, маъсиятларни ҳам қилиб турган бўлсанг, гуноҳларни тарқамаган бўлсанг, демак, сен учун Аллоҳъдан кўра шаҳватларингни устунроқ екан.

Қайтариб айтамиз. Рўза тутиши мумкин, ҳаж қилиши мумкин, намоз ўқиши мумкин, садақа зикр қилиши мумкин. Шуларни қилиб туриб, яна гуноҳлардан тийилмаётган бўлса, демак гуноҳ бу одам учун. Шаҳват бу одам учунга Аллоҳъдан суюклироқ екан. Бу одам Аллоҳга қараб юрган солик юрувчилардан емас. Аллоҳ бу нарсаларни ҳаммасидан азиз бўлиши керак. Сени учун. Агар сен Аллоҳ учун холис бўлсанг, таслим бўлсанг, бўйин син сенг, ҳамма хоҳиш истакларингни, шаҳватларингни оёғини тагига ташласанг, биласанми нима бўлади? Унга бўлган яқинликни ҳис қиласан. Муҳаббатни топасан. Тавфиқни, нусратни, саодатни, хотиржамликни қўлга киритасан. Қалбинг хотиржам бўлади. Қалбинг рози бўлади. Агар буни акси бўлса чи, ҳамма нарсадан Аллоҳ сенга азиз бўлмаса қандай бўлади? Жасадинг билан ибодат қиляпсан, аммо Аллоҳ сен учун ҳаммадан азиз емас. Буни мисоли, бир машинани тасаввур қилинг.

Кузови жуда ҳам теккис. Краскаси жуда ҳам ўрнида. Кўриниши ҳақиқатдан кўзни тўлдиради. Ҳамма ёғи зўр. Салонига ўтирсанг, тушгим келмайди салонидан. Лекин мотори йўқ. Енди Аллоҳнинг амрида мустақил бўлмайдиган бўлсанг, итоатда бўлмасанг, бояги мотор йўқ машина юрмаганидек, динни меваларидан сен фойдалана ололмайсан.

Аллоҳ таолога итоатда туриш ҳаловати, иймон ҳаловати. Саласумман кунна фийи, важада беҳина, таомил ийма. Учта сифат бор, деяптилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, иймон баҳор ё муслим келтирган ҳадисда. Учта сифат кимда бор бўлса, шу инсон ана шу сифатлар билан иймоннинг мазасини, таъмини тотиб кўрибди. Мана ешитайлик. Биз иймоннинг таъмини тотиб қўрганмизми, йўқми?

Миллион марта ҳолва десин, оғзингизда шира мазаси пайдо бўлиб қолмайди. Ҳолва таъми пайдо бўлиб ҳам қолмайди. Уни бир марта тотиб кўриш керак. Миллион марта сифатлаб берсин қовунни. Лекин бир тишлаб кўрмасангиз уни, сиз маззасини тасаввур қила олмайсиз. Худди шунга ўхшагандек, иймонни ҳам мазаси бор а, биродарлар? Лиллаҳи илматалул аъла. Иймонни ҳам таъми, мазаси бор. Расул айтаяптилар, ким тотади у таъмни? Учта сифати бор бўлса. Ҳақиқий иймонни шундай ҳаловати бор, ҳузури бор.

Иймонни ҳаловатини сиз сотиб кўрган бўлсангиз, сизга бу шунақа қувват берадики, қаҳрамонга айланасиз. Иймонни ҳалавати шундай нарсаки, сиз учун бу дунёни ҳамма ҳузур ҳаловатлари оёғингизни тагида бўлади. Нақд ўн минг доллардан кечиб юборди да, қойил е, дейди. А сиз учун арзимаган нарса у. Ҳаром. Бу қилган тижоратингиз ҳаром, ундан топган пулингиз ҳаром деб айтди домла. Ешитиб туриб, топилган пулни келиб чиқишлик тарихини. Ўн минг доллар у, е? Сиз шундай бериб юборасиз бир еҳсон қатори. Сиз учун оддий нарса айтдик ку, агар сиз иймонни ҳаловатини тотиб кўрган бўлсангиз, сиз қаҳрамон бўлиб қоласиз. Одамларни ақллари боғвар қилмайдиган ишни осонлик билан қиладиган бўласиз.

Ҳубайб ибн Адий, розияллоҳу анҳуни Макка мушриклари азоблагани танимга олиб чиқишди Маккадан. Абу софиён ибн наҳар осиб қўйиб, бу саҳобани, парча парча қилиб гўштини кесар еди. Ана шу азоблаб турган пайтда сўради: ей Ҳубайб, Муҳаммадга иймон келтирганлигинг туфайли шу азобга қолдинг. Хоҳлармидинг, сени ўрнингдан Муҳаммад қолиб, сен бола чақангни олдида ҳузур холавотда бўлишлигини. Шунча азобларга сабр қилиб турган хўпаби нади дод деди. Ва аллоҳи деди. Мен аҳлим орасида бўлиб, дунёни ҳамма неъматлари қўлимда туриб, Расулуллоҳни ўтирган жойларида оёғига бир дона тикар келишлигини хоҳламайман деди.

Ўляпти, азобланяпти, лекин Расулуллоҳга бўлган иймон шундай қувват беряптики, Расулуллоҳни оёғига тиккан кирмасин дейди. Абу Сўфиён айтади шунда. Валлоҳи ма рўайту аҳадан, юҳиббу аҳадан, ка ҳиб би ас суҳаби муҳаммади муҳаммадан. Оллоҳи Муҳаммаднинг саҳобалари уни севганларидек, бирон кимса бошқа бировни севганини кўрганмасман. Яъни ҳеч ким Муҳаммад алайҳиссаломнинг саҳобалари у зотни яхши кўрганда яхши кўрсатган емас. Ана имонда ҳаловати.

Имом мана шундай нарса биродарлар. Аллоҳни розилигини олдида бу дунёни тупроғи билан олтини бир хил бўлади. Шунда ҳақиқий мўмин бўласан. Шубҳаси борми? Қўлингдаги ўн сўмми, миллион сўмми сен учун бир хил бўладими? Осонлик балони тарк қиласан. Биродар, иймонни ҳаловати бор. Иймоннинг ҳаловатини нархи бор. Ана шу нархни тўламагунича бандонга ериша олмайди.

Уни нархи Аллоҳга тамомий итоатда бўлишлик. Учта сифат кимда бор бўлса, шу инсон шу сифатлар билан иймон таъмини мазасини топибди. Биринчиси, ан якун аллоҳу ва расулуҳу ҳабба илайҳи минматиҳ ва ҳума. Аллоҳ ва расули у учун бошқа ҳамма нарсадан севимлироқ бўлсин.

Ҳозир йер юзида яшаб турган мусулмонларни бир икки миллиард дейдиган бўлсак, улардан сўрасангиз, Аллоҳни ҳамма нарсадан кўпроқ яхши кўрасанми? Деб. Улар ҳаммаси ҳа дейди. Тўғрими? Лекин чиндан ҳам шунақами? Ё бу қуруқ давоми, қуруқ гапми?

Буни исботини қачон кўрамиз, биродарлар? Шу ҳа деб жавоб берганларни қаранг да, дунёвий манфаати билан шарий ҳукмлар қарама қарши келиб қолган пайтда қайси нарсани танлайди? Аллоҳ ва Расул тарафини ми? Ёки ўзини манфаати ними? Ҳа, Аллоҳ мен учун ҳамма нарсадан севимли деган гап рост бўлса, шариат ҳукмини танлайди.

Савдо сотиқда, тижоратда шеърий билан келишмай қолдик. Ёки клиент билан сотувчи ўртасида муаммо бўлиб қолди. Ўшанинг учун айтяпмиз да, сиз учун бу дунёдаги ҳамма нарсадан кўра Аллоҳ Таоло ва унинг ҳукми, унинг дини азиз бўлса, унда Аллоҳ сизни қўллайди. Сиз шарий ҳукм билан ишингизни ҳал қилдингиз, ҳеч нарса тегмади сизга. Сиз ютдингиз. Сиз ютдингиз. Фақат озгина вақт керак еди уни тушунишингиз учун.

Агар Аллоҳни расулини танласа ва Аллоҳни расули ҳамма нарсадан унга севимлироқ бўлса, демак бу одам иймонни нима еканлигини тушунибди, иймон ҳаловатини тотибди. Бир биров бир масаласини сўраб келган еди шерик билан ўртасида пул муомаласи бор екан. Айтяптики, домла деяпти. Муҳими Аллоҳ айтгандайқа бўлсин деяпти. Мухими шариатдан чиқмайлик. Кимга ўтиб кетишига муҳим емас деяпти. Ҳаммаси ўтиб кетса ҳам майли, фақат шарий ҳукм қилиб беринг деяпти.

Ўртада яхшигина маблағ бор. Кимга кетиши муҳим емас. Муҳими шариат билан бўлсин деапти. Мана шу одам барака топади. Мана шу одат нима қилади? Барака топади. Аллоҳнинг матоҳи қимматдир. Аллоҳнинг матоси жаннатдир. Бу дунёда исмингизни олдига доктор, фалончи дейилишиғи учун, исмингизни олдинга доктор деган сўз қўйилиши учун неча йиллаб ўқишингиз керак?

Мактаб, техникум, институт, университет, магистратура, диссертатсия, хуллас ўттиз йиллаб ўқийслик керак. Доктор Аҳмад деган номни олиш учун. Лекин ажал келганда, Аҳмад кириб кетади қабрга, доктор деган унвон қолади. Енди дунёни озгина обрўйи шуҳрати, дунёни озгинагина матоҳини қўлга киритиш учун шунча меҳнат машаққат қилиш керак бўладиган бўлса, қабрга сен билан кирмайдиган, йерни бетида қолиб кетадиган, дунёни биттагина унвони учун шунчаки меҳнат қилиш кераксиз бўлса, нима? Охиратдаги жаннатга йетиши учун. Оллоҳни жамолини кўришлик учун меҳнат қилмаслик керак деб ўйлайсанми?

Ҳа биродар, Аллоҳ Таолони жаннатига йетиш, Уни жамолига қарашлик учун катта меҳнат қилишлик керак. Кимда қуйидаги учта сифат бор бўлса, у одам иймон ҳаловатини тотибди. Биринчиси, Аллоҳ ва Расули ҳамма нарсадан у учун севимли бўлса. Иккинчиси, бир кишини яхши кўрса ю, фақат Аллоҳ учун яхши кўрсанг. Учинчиси, Аллоҳ уни куфрдан қутқаргандан кейин, яна куфрга қайтишликни худди ўтга улоқтирилишлигини ёмон кўргандай ёмон кўрсан.

Ҳа, бир пайтлар бўлган бошида, бир яшил ичиб қўярдик тўртта бўлса ўтириб. Ҳа, бир давр бўлган да шу. Вой, у даврингни чи, унут. Уял уни гапиргани. Моқтаняпти у қараб қўйинг. Демак, Аллоҳ уни иймонга қайтаргандан кейин яна куфр ҳаётига қайтишликни, ўтга тушликни ёмон кўрганда ёмон кўрса.

Биродарлар, Аллоҳ Таолонинг васфида тиллар ожиз. У ал азиз бўлган зон. Уни азамати улуғлиги денгизида ҳар қандай сўзимиз ғарқ бўлади. Уни калимасини вас қилишда тиллари ожиз бўлади. Пайғамбаримиз айтадилар, Субҳанака ла ухси сана' алик, анда кема асна ита ала нафсик. Алибнабит олибдан. Ей Парвардигор, дейди Пайғамбаримиз, сен ҳар қандай айбдан поксан. Сени, сен лойиқ бўлган сано билан мақташга ожизман. Сен ўзингни мақтаганингдексан. Биз ҳар қанча Аллоҳни Субҳаналлоҳ деб покламайлик, унга лойиқ бўган салона айта олмаймиз биродарлар. Чунки биз ожизмиз.

Ким Аллоҳ учун камтар бўлса, Аллоҳ уни азиз қилади. Ким такаббурли қилса, Аллоҳ уни хор қилади. Пайғамбаримиз айтадилар, ла дуои ту ила қуроин. Агар қўйни туёғи, пайчоғи пишириб чақирилса, шунга ҳам бораман. Яъни зиёфатни оддийсига ҳам бораман дейди. Агар менга қўйни пайчоғи ҳадя қилинса, албатта қабул қиламан. Аллоҳ учун камтар бўлса, Аллоҳни азиз қилади.

Сиддиқ розияллоҳу анҳу халифа бўлгандан кейин ҳам аввалги ишига қайтди. Нима еди у иши? Иккала кўзи кўр бўлган бир кампир билан кичкина қизча яшарди бир уйда. Бориб уйларни супуриб, ечкиларини соғмиқ хизматини қилар еди. Халифа бўгандан кейин яна шу ишини қилгани бор еди. Ешикни тақиллатганида кампир ким екан деб сўради. Қизчаси ечки соғувчиси деди.

Йўқ, бу киши енди мусулмонларнинг халифаси деди. Ана камтарлик биродалар. Халифа бўлди, ертаси куни йелкасига қопини олиб, молини солиб бозорга чиқиб кетяпти. Нима қилгани? Савдо қилгани. Ана камтарли биродалар. Умарун Хаттоб розияллоҳу анҳоҳ. Уйга келган меҳмон билан ўтирибди, шамда алмаштириш керак бўлди. Туриб кетаётган еди, сиз турманг, мен тураман, ахир сиз Ўмарсиз ку деганди, туриб, ширани алмаштириб ўтириб, турётганимда ҳам Ўмар едим.

Ўтирганимда ҳам Ўмборман деди. Шунинг учун биродарлар, камтар бўлган одамни Аллоҳ Таоло азиз қилади. Такаббур бўлган кимсани Аллоҳ Таоло хор қилади. Аллоҳ азза ва жалла ал азиз бўлган зот. Ал азиз бўлган Аллоҳ сиз учун ҳамма нарсадан азиз бўлса, сизни мартабангизни кўтаради. Дунёни матоҳи, шахватлар, хоҳиш истаклар оёқ тагига ташлайсиз. Аллоҳ ва Расул ҳамма нарсадан сизга азиз бўлади. Аллоҳ таоло сизга икки дунёни саодатини беради.

Ақули қовли ҳаъда ва астағфируллоҳу ли ва лакум. Инналлоҳу ва малакатуҳу юсаллуна ала набий. Я юҳа алладина аману соллу алайҳи васаллим мутаслима. Ассалому алайкум.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш