MMaviza
Ал-МуҳайминТекширилган14 daq

87-ДАРС АЛ-МУХАЙМИН (1-ҚИСМ) / АСМА-УЛ-ҲУСНА

Абдуллоҳ Домла · Асмоул ҳусно

0:00
14:12
Ўзгаришлар тарихи

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Инн алҳамдулиллаҳи наҳамадуҳу онас таъинуҳу онас фирдҳ. Ва наъудҳ биллаҳи мин сурур яънфу синав ва мин саййиъати амалина. Ман яҳдиҳиллаҳи фаламудилала ва ман йиғилилгу фалаҳ ҳадияла. Ва нашхаду алла илоҳ илаллоҳ ва ҳидаҳулар шарикала. Ва нашқаду анна муҳаммадан абдуҳу ва расулуҳ. Амма ваъд. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъал ва баракатуҳ.

Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг асмоли ҳусно, гўзал исмлари силсиласидан биродарлар, навбатдаги дарсимиз. Бугун аллоҳ таолонинг ал муҳаймин исмини дарс қила бошлаймиз. Аллоҳ таолонинг гўзал исминларидан ал муҳаймин. Ал муҳаймин исми, биродарлар, аллоҳ таолонинг бу исми қуръони каримда бир ўринда ворид бўлган. Истадибиллар. Ҳу аллоҳу ла дейла илаҳа илла ҳувал маликул қуддусус саламул мўминул муҳайминул азизул жаббарул мутакаббир субҳаналлоҳи амма юшликум. Ҳашар сураси. У аллоҳ шундай зоддирки, ҳеч қандай илоҳ йўқ. Фақат унинг ўзи бордир. У ёлғиз подшоҳдир. Барча айби нуқсондан пок саломатдир. Ўзи хоҳлаган бандаларини дунё бало офатлари ва охират азобидан омон қилгувчидир, бандаларнинг амалларини кўриб кузатиб тургувчидир, ал муҳаймин, қудрат соҳибидир, бўйин синдиргувчидир, танҳо кибр егасидир. Аллоҳ уларнинг, мушрикларнинг ширкларидан покдир. Демак, Аллоҳ Таолонинг ал муҳаймин исми Қуръони Каримда битта оятда ворид бўлган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида бу исм ворид бўлмаган. Мана енди ал муҳаймин исмининг луғавий маъноси. Ал муҳаймин калимаси ҳаймана феълидан иштирок қилиб олинган. Ҳаймана, еҳтиёт қилиш, ғамхўрлик қилиш, парвариш қилиш, бироқ ҳақида қайғуриш, назорат қилиш, ҳукмрон бўлиш, бошқариб туришлик маъноларини билдиради. Демак, Аллоҳ Таоло Ал муҳаймин деганида бошқариб туровчи, еҳтиёт қилувчи, ғамхўрлик қилувчи деган маъноларни билдирар екан.

Ал муҳаймин исмини мана маъноларидан. Аллоҳ Ал муҳаймин, Ар Роқиб, Аш Шаҳид. Буни маъноси қанақа? Истараб билар, яъламу сирро ва ахфа. У Аллоҳ сирни ҳам, енг махфий нарсаларни ҳам билур. Ал муҳамин бўлган Роббимиз Субҳанаҳу ва Таоло шунақа зотки, на осмонда ва на йерда У Зотга бирор нарса махфий емас. Аллоҳ Таоло ҳамма нарсани билади. Ошкорасини ҳам, махфисини ҳам. Сиз биладиган нарсангизни ҳам билади. Сиз билмайдиган нарсангизни ҳам билади. Сизга маълум нарсани, махфий нарсани ҳам билади. Ниятингизни ҳам билади . Ҳаёлингизга нима келиб кетди? Уни ҳам билади. Ҳаёлингизда нима турибди? Буни ҳам билади. Ҳаёлингизга нима келди? Уни ҳам билади . Охиргисини сиз биласизми?

Ҳаёлингизга нимага келганини биласиз, есдан чиқмаса. Ҳозир нима турганини биласиз, лекин ҳаёлингизга сал туриб нима келишини биласизми? Аллоҳ уни ҳам билади. Масалан, бир ишни қилиб, шундан бир яхши натижага еришмоқчисиз. Ўша ишни қилиб ўзингиз кутган яхши натижига еришлиги учун сизда аниқ, пухта ишончли маълумот бор бўлиши керак. Маълумот бўлмаслиги керак. Шунда ишингизни назорат қиласиз. Шунда бу ишингизни устида қиладиган қарорингиз тўғри бўлади. Демак, бир ишни ихота қилишлик учун у ҳақида тўғри маълумотингиз бўлиши керак. Масалан, тижоратингиз ҳақида.

Фойда қиляпман деб ўйлаяпсиз. Назарингизда фойда бўляпти, контейнерда юк келяпти, сотяпсиз, келяпти, сотяпсиз. Назарингзда фойда бўллаяпти. Фойда қилаяпман деяпсиз, лекин аниқ емас маълумотинг. Зарар қилаётган бўлишингиз мумкин. Аммо маълумотингиз нотўғри бўлганлиги учун билмаяпсиз бу нарсани. Демак, бир ишни идора қилиб, иҳота қилиб бошқаришлик учун, тўғри бошқариш учун, бу иш ҳақида тўғри маълумотингуз бўлиши керак. Аллоҳ таоло идора қилаётган, бошқараётган бу коинот ҳақида ҳамма маълумоти тўғри.

Иккинчидан, ал муҳаймин ҳар бир нарсани аниқ билади. Ҳамма нарсадан хабардор, ҳамма нарсани билади. Нима содир бўлган бўлса, билади. Нима содиқ бўлаётган бўлса билади ва нима содир бўса келажакда, уни ҳам билади. Енди, нима содир бўмаган бўлса, уни ҳам билади . Ана шу содир бўмаган нарса, агар содир бўлса, қандай бўлишини ҳам билади.

Аввални ҳам, ҳозирда ҳам, келажакда ҳам, йўқни ҳам билади. Ўша йўқ, бўлса қанақа бўлишини ҳам билади. Тушунарлими? Минг марта дамлаган ошди тўйда, повор. Ҳар сафар дамлаб туриб айтадики, ей Худо шарманда қилма дейди. Билмайди да, қанақа чиқишини. Минг марта ўша нол олти ни моторини йиққан. Минг марта кўзини юмиб йиғади. Лекин йиғиб олиб босяпти, нима дейди? Ҳа, ана онқир минг марта дамлагани очди. Минг марта мотор қилган, лекин билмайди нима бўлишини. Аммо Аллоҳ Таоло ҳамма йўқ деб билади.

Е, биродарлар, Аллоҳ ҳақида илмингиз кўпайган сари, Аллоҳнинг қудрати, илми, Аллоҳ Таолонинг кимлигини таниганингиз сари, ҳаё қилишингиз кўпаяди Аллоҳдан. Қанчалар танисангиз, шунчалар уяласиз Аллоҳдан. Бир студент айтяпти, мен Аллоҳда қўрқмайман деяпти.

Ёш йигит. Тўғри, тўғри айтяпти, у ҳақ қўрқмайди. Нима учун қўрқмади? Танимайди да. Буни мисоли, боғбон иккига кирган, учга кирган боласини ерталаб боғга олиб борди. Битта катта дарахтни соясига ўтказиб қўйиб, кириб кетди дарахтларни ичига. Тоғни олдидаги катта боғ. Бир пайт узунлиги бир беш метр келаётган илон сўдирилиб, ҳалиги уч яшар болани олдига келди.

Бола қўрқади бундан қўрқмайдими? Қўрқмади. Нимага қўрқ майди? Билмайди да илондан нималигини. Дадаси кўрсин, беш метрдан рангга учиб кетади. Қочиб қолади. Ҳа ана, у бола илондан қўр қмайди. Сабаби билмайди да илонни. Танимайди да илонни? Лиллаҳи илмас алул аъла. Бояги студент Худодан қўргмайман деётган пайтда у ҳақ у. Чунки нима қилмайди у?

Биз ал муҳаммин бўлган роббимиз аллоҳ субҳанаҳу ва таоло кузатиб турувчи, кўриб турувчи, ешитиб турувчи. Ўй ҳаёлларимиздан хабардор. Есимиздан чиқиб кетган нарсаларни билади. Нафсингни ҳолатидан хабардор. Сиррингни ҳам, ошкорингни ҳам билади. Ёлғиз қолгандаги ишларингни ҳам билади. Одамларни олдида қилаётган ишингни ҳам билади. Ниятингни билиб туради. Демак, Аллоҳ Таолонинг сиз билан биз ҳақимиздаги илми мутлоқ. Бутун борли ҳақидаги илми мутло қ. Чунки у ал мухамин бўлган зод.

Валлоҳу бикулли шаъин алим. Аллоҳ барча нарсани билгувчи бўлган зон. Аллоҳ ҳамма нарсани билиб туради, деган еътиқодингиз мустаҳкам бўлса, Аллоҳ Таоло ҳамма нарсадан хабардорлиги, иймонингиз комил бўлса, бу илм сизни Аллоҳдан уялишликка, ҳаёга чақиради. Мустақил бўлишга мажбур қилади. Уялишгача даъват қилади.

Ким уялмас екан Аллоҳъдан? Танимаганлар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: истаҳ ё миналлоҳи ҳаққал ҳайъа. Аллоҳдан чинакамига, ростакамига ҳаё қилинглар. Саҳобалар айтишди: ё Расулуллоҳ, иннна настаҳий ва алҳамдулиллаҳ. Биз алҳамдулиллаҳ Аллоҳдан ҳаё қиламиз дейишди. Шунда Пайғамбаримиз айтдилар: бундай емас. Аллоҳдан бўлган ҳақиқий ҳаё. Мана ҳозир ҳаммамиз Аллоҳдан уяламиз деймиз.

Аллоҳдан уяламоз деймиз. Мана Расулуллоҳ айтиб беряптилар, у ҳаё қанақа бўлишлигини. Бунда емас. Аллоҳдан бўлган ҳақиқий ҳаё бошни ва ундаги нарсаларни сақлаш. Ҳар хил ҳаёлни олиб келмаслик, кўнгилга ҳар хил нарсани олиб келавермаслик, қоринни ва у хоҳлаган нарсалардан сақлаш, тўғри келган нарсани йеявермаслик, ўлим ва балони еслашлик. Мана шу ҳаёт. Тўғри келган нарсани ҳаёл қилавермайсиз, тўғри келиб нарсани йеб ичавермайсиз ва ўлимни доим еслаб турасиз.

Расулуллоҳ давом еттилар. Ким охиратни истаса, дунё зийнатларини тарк қилади, бас ким шундай қилган бўлса, таҳқиқ чиндан аллоҳ таолога ҳаё қипти дедилар. Ҳаё қиламиз еками? Учинчидан. Ал муҳаймин ҳар нарсага қодир зот. Ал муҳайминни яна битта маъноси қудрат. Қодир. Билади ва қудрати йетади. Қудратда иккита шарти бор.

Қудратни иккита шарти бо. Илм ва қувват. Биласан, билган нарсангни амалга оширгани қувватинг йўқ. Ёки қувватинг бор, шу ишни қилишга, билиминг йўқ. Тушунарли бўлди а? Билиминг бор, биласан қанақа қилишни, қувватинг йўқ. Или қувватинг бор. Нима қилишни билмайсан. Бу инсонларда шунақа. Бир одам бор, билади, аммо ожиз. Яна бир одам бор, қудрати йетади, аммо билмайди. Енди ал муҳаймин бўлган Аллоҳ Таоло еса, ҳам билади, ҳам қуввати, қудрати бор.

Бандани нима тузатишини Аллоҳ билади. Бу бандани қандай қилиб ислоҳ қилишни ҳам Аллоҳ билади. Бир бемор бор, уни табиб кўради, дардини ўрганиб чиқади. У дардига шифо бўлишига сабаб дорини ҳам билади. Аммо беморга бу табиб шу дорини ичиш кераклигига ишонтира олмаяпти.

Ана. Ана қудрати йўқ. Билади дорини, лекин ишонтира олмаяпти ёки ичира олмаяпти. Аммо ал муҳамин бўлган Аллоҳ Субҳанаҳу ва Таоло бандани нима тузатишини ҳам билади ва шу ҳақидаги илмни бандага билдириб ҳам қўя олади ва мана шу билимни амалга оширишликка қудрат нархини ато қилиб қўя олайди.

Сизни нима тузатишингизни ҳам билади. Шу билимни сизга билдириб ҳам қўя олади, шуни амалга оширишликка қувватни ҳам беради. Масалан, весни озайтириш керак. Вес озайиши керак, биламиз. Лекин нимамиз йўқ? Қувватимиз, қудратимиз йўқ. Иродамизни кучи йўқ. Сила воли йўқ. Тўғрими? Мана кўринг мана биз ожизлигимиз. Вестни озайтириш керак, қоринда куч йетириш керак, овқатни камроқ йейиш керак. Бу билим. Лекин амалга ошириш чи?

Унга нима йўқ? Қувват йўқ. Биласан китоб ўқиш кераклигини. Китоб ўқишинг яхши нарса. Биласан, аммо амалга ошира олмайсан, ўқия олмайсан. Ниманг йўқ? Қудратинг йўқ. Енди савол. Билдингиз, амал қилдингиз. Билдингиз, қудратингиз ҳам йетди. Енди фойда топишингиз аниқми?

Айтайлик, инсон билади, қудрати йўқ. Ёки қудрати бор, билмайди. Ҳа хўп, биз айтяпмиз, ҳам билдинг, ҳам қудратинг йетди, қилдинг. Енди фойда қилишинг аниқми? Йўқ. Бу иккаласи сабаб еди холос фойда қилишингиз учун. Натижа кимни қўлида еди? Ишларни ҳаммаси Аллоҳ Таолони қўлида бўлади, биродарлар. Аллоҳ Таоло билдирди, қудратни берди. Билдингиз, амал қилдингиз, лекин барибир натижа Аллоҳни қўлида.

Ала ила Аллоҳи тасирул умр. Огоҳ бўлингиз ким? Барча ишлар ёлғиз Аллоҳга қайтур. Ал муҳаймин илмини чегараси, ниҳояси йўқ. Қудратини чеки йўқ, ҳамма ҳамма иш уни ҳузурига боради. Ҳамма ишларнинг оқибати ҳам уни қўлида бўлади.

Биродарлар, мана шундай улуғ робнинг муҳаббати қасд қилинмайдими? Мана шу ал муҳаймин бўлган Аллоҳниннг жаннатидан умид қилинмайдми? Жаҳаннамадан қурқилмайдими? Огоҳ бўлингиз ким? Барча ишлар ёлғиз Аллоҳниннг қайтиб. Ақули қовли ҳада ва астағфируллоҳу алайҳи ва алакум. Инналлоҳи ва малайки атаху ю соллу уни ала набий. Я ю ҳалладина аману соллу алайҳи васалли мутаслима. Вассалому алайкум ва раҳматуллоҳи таъл ва баракатуҳ.

Билимни синаш

5 та савол. Ҳар бир тўғри жавоб — 10 балл.

Кейинги дарсга ўтишдан олдин тестни топширинг

Тестсиз давом етиш