Ислом молияси муассасалари, исломий банклар бўлсин ёки ўша микробанклар бўлсин, ёки ислом молияси асосида фаолият олиб борувчи ҳар қанақа молиявий ёки хусусий ширкатларнинг ўзига хослиги, буларнинг фаолиятдаги ўзига хосс ажраб турадиган муҳим нуқтаси, булар хатарни, яъни бизнес учун бўладиган хатарни, рискни бошқа томон билан бўлишиши ва рискни фақат масалан ўзининг мижозлар бўйнига қўйиб қўймаслиги. Оддий анъанавий банкларда кўпинча бизда бўладиган муаммолардан биттаси биз ўша ҳуқуқшунослик тилида финанcиал буббле деган нарса, яъни ўша пуфак деган нарса. Бу масалан, асосий инқирозга сабаб бўлган нуқталардан биттаси бўлган нарса. Дейлик, бир киши банкдан пул олади да, шу пул асосида бир уй сотиб олади. Уй сотиб олишга ўзида пул йўқ. Лекин банк унга ўша пулни беради, шу уйни сотиб олиб, кейин сотиш учун. Кейин уйни сотаман деган пайтда иккинчи одам банкдан пул олади, у уйни ундан сотиб олади, уни ҳам мақсади сотиш. Ва бу учинчи одам ундан олади, тўртинчи одам ундан ола, натижада уй нархи ошиб бораверади ва бу нақднинг ошиб бориши сунъий. Бу нарса ўз ўзидан шу молиявий пуфакни пайдо қилади. Ва йўқ пул ўзи аслида буларни бирортасида пул йўқ. Йўқ пул евазига бир нарсанинг, маҳсулотнинг нархи сунъий равишда ошилиши жамиятда кейин ертага қайсидир босқичга келганда ўша уйни сотиб сотиб олиш имкониятига ега бўлган одам қолмайди. Қолмагандан кейин ҳамма бир бирини устидан зарар кўришни бошлайди, пуллар қайтармагани учун ва худди ўша домино еффект бўлиб, яъни бир биридан зарар бир бирига кўчиб, охир оқибат бутун иқтисодий инқирозга сабаб бўладиган ҳолатлар юзага келади.
Ислом еса, масалан, шу битта шу мисолни ўзини ол. Қиладиган бўлсангиз ислом, одам уйни сотиб олиб, ўзиники қилиб, кейингина сотишига буюради. Ва сунъий равишда нархини ошириш ва сунъий равшда пуфаклар ҳосил қилиш билан мажбурий шартномалар тузишдан қайтаради. Бу мана битта нуқта бўлиши мумкин. Бу каби нуқталари жуда ҳам кўп. Лекин умумий агар хулосалаб айтадиган бўлсак, ислом молиясининг инқирозларига нисбатан, демак, иммунитети десак бўлади, иммунитети бўлган ўзига хос томони, бу ўша молиявий муассасанинг ўзининг мижозлари билан хатарни бўлиши. Мунча. Ва агар мижоз мабодо қанақадир, масалан, пандемияга ўхшаган cовид пайтидаги ёки бошқа бир муаммолар билан бир муаммога учраб қолган пайтда, уни ёғиз ташлаб қўймаслиги. Масалан бир мижоз агар банкдан пул олиб фаолият олиб бормоқчи бўлса, анъанавий банкда агар мижоз банкдан пул оладиган бўлса ю, ўша банкдаги олган пули билан у дейлик ўша олган пулини юз минглаб баробар кўпайтирадиган бўлади, ўзини савдо фаолиятида. Банк фақат кичкина улушни олади холос. Натижада мижоз кўп аксар фойдани ўзига олиб қолади ва банк кичкина улуши олади. Худди шунга ўхшаб агар мижоз зарар кўрадиган бўлса ва бунақа мижозларни кўплари зарар кўрадаган бўлса, банк улардан барибир ўзини пулини олиб қолади, ва мижозлар зарар кўради. Натижада доим зарар кўрган ёки ютқазган камбағал бўлган томон зарар кўриб қолаверади ва бой томон доим имкон топиб, яъни кўпроқ фойдаланиб қолаверади.
Шу маънода жамиятда қанақадир мувозанатнинг бўлмаслигига олиб келади. Исломий банк тизимида еса, исломий банк бўйича мутахассислар доимо таъкидлайди, биз деймиз, мушаракага, яъни бизнесда шерикликка банкларни чақирамиз. Ва шерикликнинг яхши томони шундаки, банк биринчидан мижознинг ҳолатини яхшилаб ўрганиб чиқади. Мижоз қилмоқчи бўлган тижорат фаолияти яхшими, яхшимасми ўрганибчи чиқади. Агар ёмон бўлса, мижозни ўзини ҳам огоҳлантиради, бу фаолият яхши йўлга қўйиш, демак, имконияти кам еканлигидан. Ва қолаверса, кейин мижознинг фаолиятида у фақат пул берувчи кредитор бўлиб қолмасдан, инвестор ўлароқ мижоз билан биргаликда битта фаолият олиб бориб, уни йўналтириб, унга ҳуқуқий ёки иқтисодий ёки молиявий бошқа маслаҳатлар билан ёрдам бериш оқибатида, ертага мабодо мижоз фойда кўрадиган бўлса, банк у билан тенгма тенг фойда кўради. Яъни у билан бир хил нисбий фойда кўрар, тенг бўлмаслиги мумкин у фойда, лекин нисбий фоя кўради, яъни банк ҳам кўпроқ фойда кўрат. Ва агар мижоз муайян муаммога учрайдиган бўлса банк ўша муаммода унга шериклик қилади. Натижада жамиятда бир тоифанинг каттароқ пули иккинчи тоифага ўтиб кетиб қолиши ва натижада мувозанатсизлик ҳосил бўлиши деган демак ссенарийлар ислом молияси ҳолатида жуда ҳам камчилик еди. Шу маънода ислом молияси ўйлайманки, инқирозларга ва шу каби кескин, демак, молиявий ўзгаришларга қарши ўзининг чидамлилиги билан ажраб туради.
Аллоҳ раҳмат қилсин.